Расмий хабарлар I Официальные новости
28.7K subscribers
31.1K photos
6.74K videos
53 files
29K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
Тошкент шаҳрида “ИННОПРОМ. Ўзбекистонда катта саноат ҳафталиги” Халқаро саноат кўргазмаси доирасида Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) саноат сиёсати бўйича Кенгашининг 3-йиғилиши бўлиб ўтди.

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ахборот хизмати маълум қилишича, йиғилишда самолётсозлик соҳасида саноат кооперациясини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилди.

Мамлакатларимиз корхоналарининг бу борадаги салоҳияти жуда катта ва уни тўла рўёбга чиқариш керак. Россия томони ташкилот доирасида хорижий ва юқори технологияли маҳсулотлар импорти ўрнини босиш бўйича қўшма комиссия тузиш ташаббусини илгари сурди. Бу мамлакатларимиз ишлаб чиқариш ҳамда ҳаво транспорти соҳаларини ривожлантириш учун зарур”, дея таъкидлади Кенгашнинг саноат ва агросаноат комплекси бўйича Ҳайати аъзоси (вазир) А.Камалян.

Йиғилиш иштирокчилари, шунингдек, ЕОИИ мамлакатларини стратегик муҳим дори-дармонлар билан таъминлаш даражасини ошириш мақсадида ўрта муддатли дастурий ҳужжатни ишлаб чиқишга келишиб олдилар ва Комиссияга ушбу масалани Иттифоққа аъзо давлатлар раҳбарлари даражасида кўриб чиқишни топширдилар.

Томонлар COVID-19 пандемияси вақтида мазкур вазифани амалга ошириш алоҳида аҳамиятга эга, дея якдил фикрга келдилар.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бугун пойтахтимизнинг "ЎзЭкспоМарказ" кўргазмалар мажмуасининг анжуманлар залида Россия ва Ўзбекистон фармацевтика соҳаси мутахассислари иштирокида “COVID-19 пандемияси оқибатларини бартараф этиш шароитида ЕОИИ фармацевтика бозорини ривожлантириш” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ахборот хизматининг навбатдаги репортажи мазкур тадбир ҳақида сўз юритади.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Бу_муҳим
#Президент_қарорига_шарҳ

Куни кеча Президент Шавкат Мирзиёевнинг “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг тузилмасини мақбуллаштириш ва штат бирликлари сонини қисқартириш тўғрисида”ги қарори эълон қилинди.

Айни кунларда ушбу қарор атрофида мунозаралар давом этмоқда. Хўш, ушбу қарор қандай эҳтиёж сабаб қабул қилинди, унда қандай ўзгаришлар белгиланди, давлат хизматини янада ривожлантиришда унинг аҳамияти нимадан иборат?

🔰"Ўзбекистон 24" телеканалининг "Студия 24" кўрсатувида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Отабек Ҳасанов қарорда акс этган асосий вазифалар ва кутилаётган ўзгаришлар ҳақида сўзлаб берди.

Манба: @yangiuzbekiston_uz

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги Матбуот хизмати томонидан журналист, блогер ва ОAВ ходимлари учун ўтказилаётган пресс тур жараёнларини тўғридан-тўғри кузатиб боришингиз мумкин.

t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Давлат хизматлари агентлиги директори Улуғбек Муҳаммадиев бошчилигидаги делегация Озарбайжон Республикасининг Боку шаҳрида хизмат сафарида.

Хизмат сафари давомида делегация аъзолари Давлат хизматлари ва ижтимоий инновациялар давлат агентлиги, “Электрон ҳукуматни ривожлантириш” маркази, “Иннолэнд” инкубация маркази, “ASAN” маркази, Call-марказ, мобил “ASAN хизматлари” фаолияти билан танишади.

@Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
▫️Бугун АОКАда Судьялар олий мактаби муассислигидаги “Оdillik mezoni” журнали бош муҳаррири Арслон Эшмуродов иштирокида брифинг ўтказилди. Унда Олий мактаб фаолияти ҳақида маълумотлар берилди.

—————

🖇 Судьялар олий мактаби – “Судьялик лавозимларига номзодларни тайёрлаш, судьялар ва судлар аппарати ходимларини қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори асосида ташкил этилган.

Судьялар олий мактаби — судьяликка номзодларни тайёрлаш, судьялар ва суд аппарати ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш каби фаолият билан шуғулланади. Мактабда Кенгаш, 5 та кафедра, 8 та бўлим ва бошқа тузилмалар фаолияти йўлга қўйилган.

2019/2020 ўқув йилида магистратура босқичини 59 нафар тингловчи тамомлаган ва улардан 18 нафари судьялик лавозимига тайинланган.

@Rasmiy_xabarlar_Official
📌Кам таъминланган оилаларга кимлар киради?

Кам таьминланган оилаларни “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими орқали аниқлаш ҳамда уларга ижтимоий нафақа ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида НИЗОМда

▫️Оилани кам таъминланган деб эътироф этиш ва уларга болали оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа ва моддий ёрдамни тайинлаш шартлари;

▫️Болали оилаларга нафақа,бола парвариши бўйича нафақа ва моддий ёрдам учун мурожаат қилиш тартиби;

▫️Болали оилаларга нафақа,бола парвариши бўйича нафақа ёки моддий ёрдам олиш учун аризаларни кўриб чиқиш тартиби;

▫️Оиланинг бир аьзосига тўғри келадиган бир ойлик ўртача даромад ҳажмини аниқлаш

▫️Болали оилаларга нафақа,бола парвариши бўйича нафақа ёки моддий ёрдамни тўлаш;

▫️Маҳаллий бюджет маблағларидан молиялаштириш тартиби белгиланган.

Батафсил

@Rasmiy_xabarlar_Official
АОКАда Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси Ахборот хизмати раҳбари Дурдона Очилова иштирокида брифинг ўтказилди.

————

🔹Бугунги кунда тадбиркорлар 52та давлатга барча турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини фитосанитария сертификати асосида экспортга юклашлари мумкин.

🔹Шунингдек, 26 та давлатга 99 турдаги маҳсулотлар экспорти учун карантин рухсатномалари мавжуд.

❗️Эндиликда қуритилган олхўри маҳсулотини фитосанитария талаблари асосида Хитойга экспортга юклаш мумкин. Бунинг учун тадбиркорларимиз риоя этишлари лозим бўлган талаблар ҳақида ушбу линк орқали батафсил танишишингиз мумкин.

🌱 2021 йил I чорак якуни буйича 300 396.0 кг ҳамда 184 375 дона импорт қилинган, шу билан бир қаторда 74 774.4 кг ҳамда 1 942 дона экспортга чиқарилаётган зарарланган ўсимлик маҳсулотлари Ўсимликлар карантини чегара масканлари инспекторлар томонидан тўхтатиб қолинди ва ўрнатилган тартибда йўқ қилинди.

▪️Бугунги кунда импорт қилинаётган маҳсулотларни қадоқлашга бўлган талаб ортгани боис қадоқлаш цехига нисбатан қўйиладиган талаблар ҳақида маълумот бериш мақсадга мувофиқ.

Корхона қуёш ва ёмғирдан етарли даражада ҳимояланган бўлиши лозим.

Корхона бинолари яхши ёритилган бўлиши зарур.

Корхона биноларининг эшик ва ойналари герметик равишда ёпилиши керак.

⚠️ Қадоқлаш корхоналарини қуриш мумкин бўлмаган ҳолатлар мавжуд:

👉 Бино кимёвий чиқиндилар, радиоактив иншоотлар, этилен ёки газли бирикмалар каби моддалар чиқарадиган саноат жойларига яқин бўлса;

👉 Зараркунандалар, ҳашаротлар ва кемирувчилар кўпайган жойларда қурилмаслиги мақсадга мувофиқ.

🌐 Қадоқлаш корхоналарини барпо этиш юзасидан талабларнинг батафсил шакли билан karantin.uz расмий веб-сайтидаги экспорт бўлими орқали танишиш мумкин.

📞 Қўшимча саволлар юзасидан мурожаат қилиш учун телефон — (90) 977 99 94.

@Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#nocomment

Ўзбекистон-Россия ва Россия-Ўзбекистон ишбилармонлар Кенгашининг бешинчи йиғилиши ҳақида шарҳсиз лавҳа.

"International Tashkent" меҳмонхонасидан махсус Н. Толипов ("Ўзэлтехсаноат" уюшмаси матбуот котиби), У.Мусақулов

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот котиби Шерзод Асадов вазирлик ва идораларнинг матбуот котиблари билан очиқ мулоқот ўтказди

Учрашувда матбуот хизматлари фаолияти, уларнинг журналист ва блогерлар билан ҳамкорлиги даражаси таҳлил қилинди.

Кейинги беш йилда мамлакатимизда буткул янги - давлат идоралари ва ташкилотларининг матбуот котиблари институти шаклланган бўлиб, уларга кенг ваколат ва имкониятлар тақдим этилгани алоҳида қайд этилди.

Эндиликда уларнинг фаолиятини янада такомиллаштириш, ўзлари ишлаётган ташкилотнинг очиқлигини таъминлаш ва ислоҳотлар натижасини аҳолига етказишдаги ролини кучайтириш зарурлиги таъкидланди. Шу билан бирга, айрим вазирлик ва идораларнинг матбуот хизматлари суст ишлаётгани кўрсатиб ўтилди.

👉 Батафсил

https://t.iss.one/aoka_uz
Хавфли ҳудудлардан кўчирилган аҳоли, аэровизуал кузатувлар, ўзанлари тозаланган дарёларФВВ ахбороти

АОКАда ўтказилган матбуот анжуманида Фавқулодда вазиятлар вазирлиги мутасаддилари сел-тошқин ва ер кўчки ҳодисаларидан аҳоли ва ҳудудларни муҳофаза қилиш бўйича маълумот берди:

〰️〰️〰️
🏠 «Хавфли ҳудудлардан кўчирилиши лозим бўлган жами 154 та хўжаликдан (799 нафар фуқаро), 87 та хўжалик (441 нафар фуқаро) доимий равишда, 67 та хўжалик (358 нафар фуқаро) хавфсиз ҳудудларга вақтинча яшаш учун кўчирилган. Шунингдек, аҳолининг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида Ички ишлар ходимларидан иборат 105 та, жамоатчилик вакилларидан иборат 27 та назорат-кузатув постлари ташкил этилган.

✈️ Республиканинг тоғли ҳудудларидаги қор захираларини ва баланд тоғлардаги кўлларнинг ҳолатини баҳолаш ҳамда қор кўчкиси ва сел хавфи мавжуд ҳудудларни аниқлаш мақсадида, 5 маротаба аэровизуал кузатувлар амалга оширилган.

📍Андижон, Жиззах, Қашқадарё, Навоий, Наманган, Самарқанд, Сурхондарё, Тошкент ва Фарғона вилоятларида сув тошқини ва сел оқимларини беталофат ўтказиб юбориш мақсадида, маҳаллий давлат органлари тасарруфида бўлган дарё ва сойларнинг қирғоқларини мустаҳкамлаш, ўзанларини тозалаш бўйича 3377,6 минг метр/куб тупроқ, 194,7 минг метр/куб тош иши, 27,5 минг метр/куб бетон ишлари ва 609,7 тн. темир ишлари амалга оширилган. Ушбу ишларга 75,7 млрд сўмга яқин бюджет маблағлари сарфланган.

Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, тегишли вазирликлар, идоралар ҳамда ташкилотлар билан ҳамкорликда хавфли ҳудудларда дарёлар, сойлар ва каналлар ўзанларини тозалаш, қирғоқ ва дамбаларни мустаҳкамлаш бўйича сел-тошқин ва ер кўчиши хавфи мавжуд ҳудудларда ўтказилган 161 та махсус-тактик ўқув машқини ташкил қилиш ва ўтказишда 1919 та техника ва 11 мингга яқин шахсий таркиб қатнашган. Ўқув машқлари давомида 90,1 минг метр/куб тупроқ ишлари, 45,1 минг метр/куб қум-шағал, 2290,6 метр/куб бетон ишлари бажарилиб, 71 километрдан ортиқ масофадаги магистрал каналлар, дарёлар ва сойлар ўзанлари тозаланган».

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Самарқанд вилояти ИИБ «Қўйлар можароси» бўйича изоҳ берди

Вилоятнинг Нуробод туманидаги маҳалла аҳолиси деярли 1500 бош қўй туман ҳокимлиги биносига ҳайдаб келинган.

Бунга уларнинг қўй боқиш учун ажратилган ер майдонида фермер хўжалиги раҳбари томонидан 4 мингдан зиёд чорва моллари боқилгаётганидан норози бўлиши сабаб бўлди.

Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизматининг маълум қилишича, ҳодиса 6 апрель куни соат 16:00 ларда содир бўлган.

Пиллачилик ва қоракўлчиликни ривожлантириш қўмитаси томонидан “Самарқанд қоракўл кластер” МЧЖ корхонасига 151 минг гектар ҳамда “SP LUXE” МЧЖ қўшма корхонасига 197 243,4 гектар яйлов ер майдонлари ажратилган.

Кластер “SP LUXE” МЧЖ ва Қоракўлча массивида фаолият кўрсатаётган “Сохибкор Хожиакбар” фермер хўжалиги ўртасида 49 йилга 834 гектар яйлов ер майдонини ижарага олиш бўйича шартнома тузилган бўлиб, шартномада 1450 бош майда шохли молларни боқиш кўрсатилган бўлсада, ушбу ер майдонида фермер хўжалиги раҳбари томонидан 4 мингдан зиёд чорва моллари боқилганлиги “Қиличли” маҳалласи фуқароларининг норозилигига сабаб бўлган ва кластернинг 1450 бош қўйлари маҳаллий аҳоли томонидан 2021 йил 6 апрель куни соат 16:00ларда туман марказига ҳайдаб келинган.

Шундан сўнг, туман ҳокими, туман ички ишлар бўлими бошлиғи бошчилигида “SP LUXE” МЧЖ қўшма корхонаси иш бошқарувчиси ҳамда фуқаролар билан йиғилиш ўтказилиб, “SP LUXE” МЧЖ раҳбари “Сохибкор хожиакбар” фермер хўжалиги ўртасида тузилган шартномани бекор қилиниши мутассаддилар назоратига олинди.

Юқоридаги каби ҳолатлар такрорланмаслиги мақсадида аҳолининг чорва молллари учун айни вақтларда юқоридаги Кластер корхоналари томонидан маҳалла фуқаролар йиғинларига масъулияти чекланган жамиятлар ташкил этган ҳолда, биринчи навбатда қишлоқ аҳолиси чорва моллари учун ажратилиши бўйича келишиб олинди.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
2021 йилда 16,4 млн тонна цемент ишлаб чиқарилади

Ўзбекистон Миллий матбуот марказида “Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмаси томонидан ОAВ вакиллари учун матбуот анжумани ўтказилди. Бу ҳақда уюшма ахборот хизмати хабар берди.

Aнжуманда дастлаб уюшма томонидан 2021 йилда амалга ошириладиган ишлар ҳақида маълумот берилди. Шу билан бирга мамлакатимизда ишлаб чиқарилаётган қурилиш материалларининг жаҳон талабларига жавоб бериши, йирик заводлар фаолияти, экспорт кўрсаткичлари ҳақида тўхталиб ўтилди.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Бозорларда ёғ учун яна турнақатор навбатлар пайдо бўлмоқда" деб номланган постда келтирилган маълумотлар бўйича Монополияга қарши курашиш қўмитаси томонидан ўрганиш олиб борилмоқда

Қўмита ахборот хизмати маълум қилишича, ўрганиш натижаларини қўмитанинг веб-сайт ва ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларида эълон қилинади.

t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
#БУГУН_ТУҒИЛГАН_КУН

Самарқанд вилояти ҳокимининг матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Мирзаев Манучехр Боборахимович 1983 йил 8 апрелда Сурхондарё вилоятида туғилган. У 2019 йилдан буён ушбу лавозимда ишлайди.

М.Мирзаев 2001-2019 йилларда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси Сурхондарё ҳудудий бўлимида, Сурхондарё вилояти ҳокимлигида ва бошқа ташкилотларда фаолият юритган.

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official