Расмий хабарлар I Официальные новости
28.3K subscribers
31.3K photos
6.88K videos
53 files
29.3K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев ва Бош вазир Виктор Орбан Юқори Чирчиқ туманида очилган Ўзбекистон-Венгрия Картошкачилик илмий марказини бориб кўрди.
Марказда «in vitro», ўсимликлар патологияси, картошкани сақлаш физиологияси, сифат назорати бўйича лабораториялар ташкил этилган.
Меҳмонлар фермерлар учун ташкил этилган агрохизматлар маркази, юртимиз қишлоқ хўжалигида қўлланилаётган техника ва технологияларни ҳам кўздан кечирди.

Президент Шавкат Мирзиёев и Премьер-министр Виктор Орбан посетили узбекско-венгерский научный центр картофелеводства в Юкоричирчикском районе.
В научно-исследовательском центре действуют лаборатории in vitro и по патологии растений, физиологии хранения картофеля, контролю качества.
Гости также ознакомились с центром агроуслуг для фермеров, техникой и технологиями, используемыми в сельском хозяйстве нашей страны.

#Mirziyoyev #Vengriya #tashrif #kartoshkachilik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
🇺🇿🇭🇺 Инфографика: 2020 йилда Ўзбекистоннинг Венгрия билан ташқи савдоси

Сўнгги тўрт йилда икки мамлакат ўртасида товар айирбошлаш деярли уч баробарга ўсди. Мураккаб пандемия шароитига қарамай, ўтган йили ҳам бу ижобий динамика сақлаб қолинган.

👉 Батафсил

〰️〰️〰️
🇺🇿🇭🇺 Инфографика: Внешняя торговля Узбекистана с Венгрией за 2020 год

За последние четыре года объем торговли между двумя странами увеличился почти в три раза. Несмотря на сложные обстоятельства пандемии в прошлом году удалось сохранить эту положительную динамику.

👉 Подробнее

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Давлат иштирокидаги корхоналарни ислоҳ қилиш Стратегияси тасдиқланди

Жорий йил 29 март куни Вазирлар Маҳкамасининг “2021-2025 йилларда давлат иштирокидаги корхоналарни бошқариш ва ислоҳ қилиш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги 166-сон қарори қабул қилинди.

Давлат активларини бошқариш агентлиги ахборот хизмати маълум қилишича, қарор билан 2021-2025 йилларда давлат иштирокидаги корхоналарни бошқариш ва ислоҳ қилиш стратегияси ва уни 2021-2022 йилларда амалга ошириш бўйича “йўл харитаси” ҳамда мақсадли кўрсаткичлари тасдиқланмоқда.

❗️Стратегияни амалга ошириш натижасида:

⬆️ давлат иштирокидаги корхона кузатув кенгашлари таркибида мустақил аъзолар улуши босқичма-босқич 30 фоизга етказиш;

⬇️ давлат иштирокидаги корхоналар сонини 75 фоизга қисқартириш;

📊 20 та давлат иштирокидаги корхоналар акцияларини бирламчи ва иккиламчи оммавий жойлаштириш назарда тутилган.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
III Тошкент Халқаро марафонида матонат кўрсатган юртдошларимиз муносиб эътироф этилди

28 март куни пойтахтимизда анъанавий III Тошкент Халқаро марафони ўтказилди.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ахборот хизмати маълум қилишича, марафон мусобақасида қўшниларимиз Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, шунингдек Россия Федерацияси ҳамда мамлакатимиздан жами 76 нафар профессионал ва ҳаваскор спортчи ўз омадини синаб кўрган бўлса, ярим марафон баҳсларида иштирокчилар сони 529 нафарни ташкил қилди. 3 км масофага ўтказилган югуриш ва юриш мусобақасида эса 779 нафар иштирокчи стартга чиқди.

Мусобақада профессионал ва ҳаваскор спортчилар билан бир қаторда жисмоний имконияти чекланганлар ҳам фаол иштирок этишди. Улар нафақат III Тошкент Халқаро марафонида қатнашди, балки белгиланган маррани матонат билан босиб ўтишгада ўзларида куч топа олишди.

Марафон ташкилотчилари бугун мана шундай матонатли ҳаваскор спортчиларни рағбатлантиришга қарор қилди.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Тайинлов: Қурилиш вазирига ўринбосар тайинланди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли қарорига асосан Насрулла Нуриллаевич Бабаев Қурилиш вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар Н.Бабаев Қурилиш вазирлигининг бошқарма бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Қурилиш вазирлиги ахборот хизмати

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Ядро таълими соҳасида узоқ муддатли ҳамкорлик йўлга қўйилади

"Ўзатом" агентлиги ахборот хизмати хабарига кўра, бугун мазкур Агентлик ва Венгриянинг "ENEXIO Hungary Kft" компанияси вакиллари ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Музокараларда соҳага доир томонларни қизиқтирган долзарб ва муҳим масалалар атрофлича муҳокама қилинди.

Тадбир доирасида, шунингдек, Энергетика вазирлиги ва Венгрия инновация ва технология вазирлиги ўртасида "Атом энергиясидан тинчлик мақсадларида фойдаланиш масалалари бўйича атом энергетикаси соҳасида ходимларни ўқитиш ва тайёрлаш борасида ҳамкорлик ўрнатиш тўғрисида"ги англашув меморандуми имзоланди.

Меморандум икки мамлакат ўртасида ядро таълими соҳасига оид узоқ муддатли ҳамкорлик ўрнатишдан иборатдир. Унинг доирасида ядро хавфсизлиги, атом электростанцияларига техник хизмат кўрсатиш ва фойдаланиш, радиациядан ҳимояланиш, ядро технологияларини бошқариш каби йўналишларда ўқув курслари ва таълим дастурлари ташкиллаштирилади.

Шу билан бирга, дастурда атом энергетикаси соҳасида иш олиб бораётган мутахассислар ўртасида ўзаро тажриба алмашиш дастурларини ишлаб чиқиш кўзда тутилган.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Мис хомашёсини сотиб олиш бўйича қўшимча имтиёздан фойдаланинг!

Уюшма ахборот хизмати хабарига кўра:
🗓 2021 йил 1 апрелдан бошлаб мис хомашёсини биржа савдолари орқали харид қилишда юқори технологияли ишлаб чиқариш жараёнини жорий этган тармоқ корхоналари томонидан тўловнинг 25 фоизини аванс тарзида ва қолган 75 фоизини мис хомашёси олинганидан сўнг 90 иш куни ичида ҳар ойда тенг улушларда амалга ошириш белгиланган (асос: ПҚ-5011).

🏭 Ҳурматли электротехника тармоғи корхоналари вакиллари ушбу имтиёзлардан фойдаланиш учун зарур ҳужжатларни қуйидаги онлайн форма орқали тақдим этишингиз мумкин:

📲 uzeltech.uz/uz/onlayn-ariza/

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Бухорода беш юлдузли “Hyatt Regency” меҳмонхонаси очилади

Бош вазир ўринбосари, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимов 30 март куни АҚШнинг “Valor Hospitality Partners” компанияси Бошқарув раиси Эуан Мc Глашан бошчилигидаги делегация билан музокаралар олиб борди.

Қўмита ахборот хизмати маълум қилишича, хорижий компания раҳбари томонидан Ўзбекистонда Hyatt, Аccоr, Маrriot, Hilton каби дунёнинг етакчи бренд меҳмонхоналар тармоғида фаолият олиб борувчи кадрлар тайёрловчи таълим масканини очиш бўйича таклиф берилди.

Учрашув якунида томонлар “Valor Hospitality Partners” компаниясининг мамлакатимизда бошқарув офисини ташкил этишга, Ўзбекистоннинг туризм салоҳиятини бутун дунёда тарғиб қилиш ҳамда Бухоро шаҳрида “Hyatt Regency” бренди остида 5 юлдузли меҳмонхона ташкил этиш лойиҳасини амалга оширишга келишиб олишди.

Шунингдек, ҳамкорлар томонидан 31 мартда Тошкентда Metric Ventures (MЖ Group компанияси) ва Hyatt International билан шартнома имзолаш маросими ўтказилиши маълум қилинди.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Халқ билан" лойиҳасининг навбатдаги сони. Унинг қаҳрамонлари Президент билан учрашуви ҳақида сўзлаб беришади.

Очередной выпуск нового проекта "С народом". Его герои расскажут о своей встрече с Президентом

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
❗️Қонунчилик ҳужжатларини бажармасликка ёки бузишга омма олдида даъват қилганлик учун жавобгарлик белгиланди

Бу ҳақда Адлия вазирлигининг "Ҳуқуқий ахборот" канали маълум қилди.

“Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ–679-сон, 30.03.2021 й.) Президент томонидан имзоланди.

📝 Қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга қўшимча киритилди.

☑️ Унга кўра, Ўзбекистоннинг қонунчилик ҳужжатлари талабларини жамоат тартибига ва жамоат хавфсизлигига таҳдид соладиган тарзда бажармасликка ёки бузишга, шу жумладан ОАВ, телекоммуникация тармоқлари, Интернетдан, шунингдек матнни кўпайтиришнинг босма ёки бошқа усулларидан фойдаланган ҳолда омма олдида даъват қилиш БҲМнинг 60 бараваридан 80 бараваригача (14 млн 700 минг сўмдан 19 млн 600 минг сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

▫️ Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Президентни Интернетда ҳақоратлаш ёки унга туҳмат қилиш учун жавобгарлик белгиланди

Бу ҳақда Адлия вазирлигининг "Ҳуқуқий ахборот" канали маълум қилди.

📄 Қонун билан Жиноят кодексига киритилган қўшимчага кўра, Ўзбекистон Президентини телекоммуникация тармоқлари ёки Интернет бутунжаҳон ахборот тармоғидан фойдаланган ҳолда ҳақоратлаш ёки унга туҳмат қилиш 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки 2 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

(Илгари Президентни омма олдида ҳақоратлаш ёки унга туҳмат қилиш, шунингдек, мазкур жиноятни матбуот ёки бошқа ОАВдан фойдаланган ҳолда содир этганлик учун жавобгарлик мавжуд эди.)

📝 Кодексга оммавий тартибсизликларга ва фуқароларга нисбатан зўравонлик қилишга омма олдида даъват қилганлик учун жавобгарлик киритилди.

Унга кўра, мазкур қилмишни содир этган шахслар БҲМнинг 100 бараваридан 300 бараваригача жарима ёки 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд 3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёки 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ўша ҳаракатлар бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб ёки ОАВ, телекоммуникациялар тармоқлари, Интернетдан, шунингдек матнни кўпайтиришнинг босма ёки бошқа усулларидан фойдаланган ҳолда содир этилган бўлса, БҲМнинг 300 бараваридан 400 бараваригача жарима ёки 2 йилдан 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд 5 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

▫️Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official