Расмий хабарлар I Официальные новости
28.6K subscribers
31.1K photos
6.78K videos
53 files
29.1K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
Фарғонадан Истанбулга дастлабки парвоз амалга оширилди

Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати маълум қилди.

Бугун, 31 март куни Фарғона халқаро аэропортидан Туркиянинг Истанбул шаҳрига “Ўзбекистон ҳаво йўллари”нинг HY277 рақамли рейси билан илк парвоз амалга оширилди.

Airbus A320 Neo ҳаво кемаси бортида 132 нафар йўловчи соат 8:50 да Истанбулга учиб кетишди. 5 соат 40 минут давом этадиган парвоз якунида самолёт Истанбулдаги халқаро аэропортига қўнади.

Ушбу парвозни амалга оширган самолёт бугун Туркия соати билан 14:00 да Истанбулдан қайта Фарғонага HY278 рақамли рейс билан қайтади ва соат 20:50 да Фарғона халқаро аэропортига етиб келади.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Чет элга кетаётган Ўзбекистон фуқароларидан эмланиш талаб этиладими?

АОКАда бўлиб ўтган брифингда Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Севара Убайдуллаева СOVID-19га қарши вакцинация борасидаги аҳоли саволларига жавоб қайтарди.
〰️〰️〰️〰️

Вакцина олишдан бош тортганларга нисбатан жазо чоралари кўриладими?

Бу борада кўп маълумотлар бериб борилмоқда. Яъни эмлаш жараёни мажбурий эмас. Бироқ, вакцинадан бош тортишдан аввал коронавирус касаллиги билан касаллангандан кейинги кузатиладиган асоратлар тўғрисида ҳам ўйлаб кўриш керак, деб ҳисоблаймиз.
〰️〰️〰️〰️

Чет элга кетаётган Ўзбекистон фуқароларидан эмланиш талаб этиладими?

⚠️ Ҳар бир давлатда белгилаган талаб ва тартибларига кўра эмланиш керак, яъни сиз бормоқчи бўлган давлатнинг талабларида эмланганлик мажбурий деб белгиланса, шунга қараб вакцинация талаб этилади.
〰️〰️〰️〰️

Тармоқларда олий таълим муассасаларида коронавирусга чалинган талабалар учраётгани, аммо бу ҳақида маълумот ошкор қилмаётгани айтилмоқда. Бугунги кунда олий таълим муассасаларида вазият қандай?

✔️ Ҳар бир Олий таълим муассасаларида касалликни эрта ташхислаш ва биринчи ёрдам кўрсатиш ҳамда даволаш учун махсус изоляторлар ва блоклар шакллантирилган. Талабаларни таълим олиш жараёнларида махсус фильтрлар, тана ҳароратини ўлчаш, антисептик воситалар билан қўлларни ишлов бериш, ниқобларни тақиш ва масофани сақлаш бўйича доимий назорат олиб борилади. Бунинг учун, Олий таълим муассаларида махсус тиббиёт ходимлари бириктирилган.

📢 Бугунги кундаги ҳолат ҳақидаги маълумотлар ошкора, ҳозирда бир неча олий таълим муассасалари 2 ҳафталик онлайн ўқиш жараёнига ўтишаётгани тўғрисида ОАВларда доимий маълумотлар ёритилиб борилмоқда. Яъни ҳар бир ОТМларда коронавирусдан ҳимояланиш бўйича карантин қоидалари ва тадбирларини доимий равишда назорати олиб борилмоқда. Кейинчалик ҳам бирор янги ҳолат аниқланса, ОАВларда ва ижтимоий тармоқларда аниқ ёритилиб борилади.

t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
PIRLS халқаро баҳолаш дастурида 60 дан ортиқ давлатлар қаторида илк бор Ўзбекистон ўқувчилари ҳам қатнашади

Бу ҳақда АОКАда бўлиб ўтаётган матбуот анжуманида Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғи ўринбосари Одил Қўйсинов маълум қилди:

〰️〰️〰️
🔎 «PIRLS бўйича Таълим соҳасидаги ютуқларни баҳолаш халқаро ассоциацияси (IEA) ҳамда PISA бўйича Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти (OECD) билан ҳамкорликда республикамиздан тадқиқотларда иштирок этувчи мактаблар ва ўқувчилар тасодифийлик тамойиллари асосида танлаб олинди.

Жорий йилнинг апрел ойида бўлиб ўтадиган PIRLS тадқиқотларида Ўзбекистондаги 180 та мактабда таҳсил олувчи 5 948 нафар 4-синф ўқувчилари ҳамда уларнинг ота-оналари, мактаб директорлари ва синф раҳбарлари иштирок этиши кўзда тутилган бўлса, PISA тадқиқотининг тажриба-синов жараёнида 15 ёшли ўқувчиларнинг қатнашиши белгиланган».

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Расмий хабарлар I Официальные новости
PIRLS халқаро баҳолаш дастурида 60 дан ортиқ давлатлар қаторида илк бор Ўзбекистон ўқувчилари ҳам қатнашади Бу ҳақда АОКАда бўлиб ўтаётган матбуот анжуманида Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғи ўринбосари Одил Қўйсинов маълум қилди: …
Ўқувчилар саводхонлигини баҳолаш бўйича PIRLS халқаро тадқиқоти қандай ўтказилади?

АОКАда Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси мутасаддилари иштирокида ўтказилаётган матбуот анжуманида шу масала юзасидан тушунтириш берилди:

〰️〰️〰️
📚 «Ҳозирда Инспекция ҳузуридаги Таълим сифатини баҳолаш бўйича халқаро тадқиқотларни амалга ошириш Миллий маркази томонидан ўзбек, рус ва қорақалпоқ тилларида ўтказиладиган жараёнлар учун барча тадқиқот материаллари: баҳолаш дафтарлари ва сўровномалар тегишли тилларга мослаштирилган ҳолда таржима қилиниб, халқаро верификациядан ўтказилган.

📄 PIRLS асосий тадқиқоти қоғоз шаклида ўтказилади ва унда 4-синф ўқувчилари матнни ўқиб тушуниш даражаларини баҳоловчи тест топшириқларини бажаришади ҳамда таълимга қизиқишлари, уй ва мактаб шароитлари тўғрисидаги шахсий фикрларини намоён этувчи ўқувчи сўровномасини тўлдиришади.

✏️ Шунингдек, иштирокчи мактаблар раҳбарлари ва танланган синф раҳбарлари таълим муассасасидаги таълим муҳитини ўрганувчи мактаб ва ўқитувчи сўровномасини, ўқувчиларнинг ота-оналари ёки васийлари эса фарзандларининг таълим олиш шароитларини ўрганувчи уй сўровномасини тўлдиришади».

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Расмий хабарлар I Официальные новости
Ўқувчилар саводхонлигини баҳолаш бўйича PIRLS халқаро тадқиқоти қандай ўтказилади? АОКАда Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси мутасаддилари иштирокида ўтказилаётган матбуот анжуманида шу масала юзасидан тушунтириш берилди: 〰️〰️〰️ 📚 «Ҳозирда…
PISA халқаро тадқиқоти-чи, қайси фанлар бўйича ўқувчи саводхонлиги баҳоланади?

АОКАда ўтказилаётган матбуот анжуманидан:

〰️〰️〰️
✔️ «Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти (OECD) томонидан ташкил этиладиган PISA халқаро тадқиқот дастури умумий ўрта таълим тизимига оид таҳлилий ва қиёсий маълумотларни, шунингдек, мамлакатлар таълим сиёсатига оид қарорларни қабул қилишда муҳим маълумотларни тақдим этади. 2000 йилдан буён ҳар 3 йилда ўтказиб келинаётган PISA тадқиқоти 15 ёшли ўқувчиларнинг ўқиш, математика ва табиий фанлар йўналишлари бўйича саводхонлигини баҳолайди.

🌎 2018 йилги тадқиқотларда 79 та давлатдан 600 минг ўқувчи иштирок этган бўлиб, рейтинг бўйича энг юқори ўринларни Хитой ва Сингапур эгаллаган бўлса, Косово, Доминикан Республикаси ва Филиппин мамлакатлари охирги қаторлардан жой олган. Мазкур тадқиқотда OECD'га аъзо мамлакатларнинг ўқиш саводхонлиги бўйича энг яхши натижаларни Финляндия, Канада, Эстония ва Ирландия мамлакатлари ўқувчилари қайд этишган.

🧑🏻‍💻 PISA тадқиқотининг тажриба-синов жараёни компьютерда электрон тарзда ўтказилади ва унда ўқувчилар математик, табиий-илмий, ўқиш саводхонлиги ва креатив фикрлашларини баҳоловчи тест топшириқлари бажаришади ҳамда юқорида таъкидланганидек ўқувчи сўровномасини шунингдек, танланган мактаб раҳбарлари мактаб сўровномасини тўлдиришади».

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🏠 Аммо, янги уйининг сифати талабга жавоб бермаса ачинарли ҳолат...

‼️
Мазкур мавзу ✍️ Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш Агентлиги ахборот хизматининг ушбу видеоролигида батафсил ёритилган.

👉 МАТННИ ЎҚИШ

⚖️ Истеъмолчилар ҳуқуқи қонун ҳимоясида!
📞 Ишонч телефони: 1159
📲 Мурожаат юбориш: @consumergovuz_bot
📣 @consumeruz

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Ўзбекистонда «Hotel Business Forum – 2021» бўлиб ўтди

Форумда 150 га яқин маҳаллий ва хорижий меҳмонхона (онлайн шаклда ҳудудлардан 160 дан ортиқ меҳмонхона) вакиллари, дипломатик корпус вакиллари, хорижий меҳмонхона бизнеси экспертлари, маркетологлар, IT-компаниялар қатнашди.

Тадбирда меҳмонхона бизнесини тиклаш ва саноатни оптималлаштириш, пандемия даврида инқирозга қарши ечимларни излаш учун бизнес моделларни қайта тузиш, янги стратегияларни шакллантириш масалалари муҳокама қилинди.

🔹Батафсил

〰️〰️〰️
В Узбекистане прошел «Hotel Business Forum – 2021»

На форуме обсуждались ключевые вопросы в сфере туризма, в том числе восстановление гостиничного бизнеса и оптимизация отрасли, реструктуризация бизнес-моделей для поиска антикризисных решений в период пандемии, формирование новых стратегий.

🔹Подробнее

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳридаги бинонинг бир қисми қулагани акс этган видео тарқалди

Мазкур ҳолат юзасидан Қурилиш вазирлиги ахборот хизмати тезкорлик билан муносабат билдирди:

«Ушбу бино “ADVICE AND SOLUTIONS” МЧЖга тегишли бўлиб, Юнусобод тумани, А.Қодирий кўчаси, 1-уй манзилида жойлашган.

Бино ўзи қуламаган, балки жорий йилнинг 28 март куни иншоотни реконструкция қилиб, бизнес маркази биносига ихтисослаштириш мақсадида, демонтаж ишлари олиб борилаётгани сабабли режа асосида қулатилган.

Бинонинг бир қисмини бузиш чоғида ҳеч кимга моддий ва жисмоний зарар етмаган», — дейилади вазирлик ахборот хизмати хабарида.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Расмий хабарлар I Официальные новости
PISA халқаро тадқиқоти-чи, қайси фанлар бўйича ўқувчи саводхонлиги баҳоланади? АОКАда ўтказилаётган матбуот анжуманидан: 〰️〰️〰️ ✔️ «Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти (OECD) томонидан ташкил этиладиган PISA халқаро тадқиқот дастури умумий ўрта таълим…
«Халқаро тадқиқотлар дунёқараши кенг, фикрлашдан қўрқмайдиган ёшларни тарбиялаш учун зарур»

АОКАда ўтказилган матбуот анжуманида Халқ таълими вазирлиги бошқарма боршлиғи Лазиз Хўжақулов ўқувчилар саводхонлигини баҳолаш бўйича PIRLS ва PISA тадқиқотларининг аҳамияти ҳақида гапирди:

〰️〰️〰️
«Шу каби тадқиқотлар орқали биз ўз ўрнимизни аниқлаб олишимиз, қаерда оқсаётганимизни билишимиз, келгуси стратегиямизни шакллантириб олишимиз мумкин бўлади.

Таълим сифатини ошириш — халқаро тадқиқотларга тайёргарлик дегани. Финляндияда халқаро тадқиқотларга алоҳида тайёргарлик кўрилмайди, лекин финнлар яхши натижаларни кўрсатиб келади. Бу эса таълим сифатининг юқори даражада эканидан далолат беради. Таълим сифатини юқори даражага чиқарсак, табиийки, биз яхши ўринларга даъвогар бўлишимиз мумкин.

Бунинг учун таянч мактабларда халқаро экспертларни жалб қилган ҳолда семинар-тренинглар ташкил қиляпмиз, Авлоний институтида «EStetsting» лойиҳаси устида ишлаяпмиз, яъни савлолларга жавоб бериш бўйича янги контент яратиляпти. PISA тадқиқотининг саволлари назарий саволлар эмас.

Эртага биз болаларга ҳаётда қўллай оладиган билим бера олаяпмизми, шуни аниқлашимиз керак.

Балки биз биринчи катнашганимизда яхши натижаларга эришмасмиз. Лекин дунёқараши кенг, фикрлашдан қўрқмайдиган ёшларни тарбиялаш учун замонавий дастурларни ишлаб чиқамиз. Бу тадқиқотлар биз учун муҳим».

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
ДХА мобил офислари ўзини оқла(ма)дими?

Айрим ижтимоий тармоқлар фойдаланувчиларида чекка ҳудудларда яшовчи халқ хизматида бўлган Давлат хизматлари агентлиги автобуслари фаолиятига оид саволлар туғилди.

ДХА ахборот хизмати таъкидлашича, гумонлар мутлақо ноўрин.

Агентлик маълум қилишича, сайёр тартибда давлат хизматларини кўрсатиш учун мобил офислар давлат бюджети ёки ДХА маблағлари ҳисобидан сотиб олинмаган. Мазкур махсус жиҳозланган автобуслар ДХАга ўзаро ҳамкорлик доирасида Туркиянинг ҳамкорлик ва мувофиқлаштириш агентлиги (TIKA) томонидан беғараз тақдим этилган.

Ўтган давр мобайнида жами бўлиб 645 мингдан ортиқ сайёр давлат хизматлари кўрсатилди. Яъни, ярим миллиондан ортиқ аҳоли ўзига керак бўлган ҳужжатни ортиқча харажатларсиз (масалан, йўл кира) ва вақтини тежаган ҳолда олиш имконига эга бўлди.

Шохобчалар бор жойда, сайёр хизмат нега керак?

Тўғри, бугунги кунда ДХА томонидан жойларда Давлат хизматлари марказлари филиаллари ташкил этилмоқда, бироқ улар мавжуд бўлмаган аҳоли пунктлари ҳам бор.

Мисол учун, биргина маълумотнома учун Хоразм вилояти Шовот тумани «Қанғли» қишлоғи аҳолиси Давлат хизматлари марказига келиш учун 28 километр йўлни босиб тахминан 50 дақиқа вақт сарфлайди.

Самарқанд вилояти Паяриқ тумани «Қўшилиш» қишлоғи эса марказдан 65–70 километр узоқликда жойлашган. Марказгача етиб келиш учун, бу ерда яшовчи аҳолига тахминан 1–1,5 соат вақт талаб этилади. Йўл ҳақи 15–20 минг сўм атрофида.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Туркий кенгашнинг видеоанжуман шаклида ўтган норасмий саммитида иштирок этди.
Тадбирда ташкилот доирасида иқтисодиёт, савдо, транспорт соҳаларидаги кўп қиррали амалий ҳамкорликни ҳамда маданий-гуманитар алоқаларни мустаҳкамлаш масалалари юзасидан фикр алмашилди. Давлатимиз раҳбари қатор муҳим ташаббусларни илгари сурди.
Олий даражадаги учрашув якунида Туркистон декларацияси қабул қилинди.

Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев принял участие в неформальном саммите Тюркского совета, прошедшем в формате видеоконференции.
Состоялся обмен мнениями по вопросам развития многопланового практического сотрудничества, укрепления культурно-гуманитарных связей в рамках организации. Глава нашего государства выдвинул ряд важных инициатив.
По итогам встречи на высшем уровне принята Туркестанская декларация.

#Mirziyoyev #sammit #Turkiykengash #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter