Расмий хабарлар I Официальные новости
28.7K subscribers
31.1K photos
6.73K videos
53 files
29K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
Forwarded from Saida Mirziyoyeva
Ватанимизнинг халқаро имижини кўтариш ва Ўзбекистон санъатини жаҳон миқёсида кенг тарғиб қилиш мақсадида Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси билан ҳамкорликда йирик лойиҳа амалга оширилади.

Насиб этса, келгуси йили тарихда илк бор Париж жавоҳири, дунё маданияти ва санъатининг энг нодир намуналарини ўзида жамлаган Лувр музейида Ўзбекистон маданий меросларига бағишланган кўргазма ташкил этилади.

Бугун Луврга ташрифимиз чоғида музей директори жаноб Жан-Люк Мартинес билан учрашдик ва ушбу кўргазманинг ташкилий масалаларини муҳокама қилдик.

Кўргазма учун музейнинг вақтинчалик экспозиция залларида 310 та экспонатлар учун жой ажратилади. Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, 2021 йилнинг октябрь ойидан 2022 йилнинг февралигача давом этадиган кўргазмада Ўзбекистоннинг бутун дунёга сочилган энг нодир санъат намуналари ва маданий бойликлари биринчи бор яхлит ҳолатда намойиш этилади.

#Uzbekistan #Paris #SMirziyoyeva #AOKA #Madaniyat #Sanat #ART #Culture #Luvrmuzeyi
Forwarded from Saida Mirziyoyeva
Агентликдаги фаолиятим менинг ҳаётимдаги энг бахтли даврлардан бири бўлди. Олдимизга қўйилган ҳар бир масала ва вазифага астойдил ҳаракат қилган ҳолда ёндашдик. Келажакда ҳам қайси йўналишда ишлашимдан қатьи назар, фақат давлат ва юрт фаровонлиги йўлида қўлимдан келганича хизмат қилишга тайёрман.
___

Деятельность в Агентстве была одним из счастливейших периодов в моей жизни. Мы основательно подходили к решению каждой поставленной перед нами задачи. Независимо от того, в каком направлении мне предстоит работать в дальнейшем, я готова и далее вносить посильный вклад в развитие страны и благополучие людей.
___

Working at the Agency has come to be one of the happiest periods of my life. We were diligent in addressing every issue and task we faced. No matter what area of activity I opt for in the future, I am willing to continue doing my best for the wellbeing of our nation.

#Uzbekistan #SMirziyoyeva
Forwarded from Saida Mirziyoyeva
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Мақсадимиз - сиз, ҳурматли журналист ва блогерларни қўллаб-қувватлаш, токи сиз одамларнинг овози, сўзи ва кўзи бўлинг. Бу борадаги фаолиятга олий вазифа сифатида қаранг. Шижоатли бўлинг ва ҳеч қачон тўхтаманг!
___

Наша цель – поддержать вас, дорогие журналисты и блогеры, чтобы вы стали голосом для тех, у кого этого голоса нет. Ваш голос должен быть вашей миссией. Не теряйте смелость и никогда не останавливайтесь!

@massmediauz
#Uzbekistan #SMirziyoyeva #MassMediaUz
Forwarded from MINENERGY.UZ
АЭС қурилиши Ўзбекистонга қанча фойда келтиради?

Бундан ташқари, АЭС – электр энергияси нархи барқарор, олдиндан аниқлаш имкони бор ҳамда, яна бир аҳамиятга молик жиҳати, нисбатан арзон электр манбаи эканини ҳам ёдда тутиш керак.

#uzbekistan #aes #atom #sarmoya
https://t.iss.one/clearenergy
Forwarded from Saida Mirziyoyeva
Дубайда бўлиб ўтаётган Халқаро аёллар Форуми очилиши олдидан Жаҳон банки президенти Девид Малпасс билан суҳбатлашиб қолдик. У мени Иванка Трамп билан таништирди.

Танишув чоғида Иванканинг ёнида турган Халқаро валюта фонди бошқарувчи директори Кристалина Георгиева суҳбатга қўшилди ва Ўзбекистон Президентига ҳурмати баланд эканини изҳор қилди.

Дубай амири Шайх Муҳаммад бин Рашид Ал Мактум Ҳазрати Олийлари ва Манал бинт Муҳаммад бин Рашид Ал Мактум Зоти Олияларига таклиф учун миннатдорлик билдираман.

#Uzbekistan #SMirziyoyeva #GWFD2020
Forwarded from Saida Mirziyoyeva
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шунга аминманки, ўзбек аёлларининг ҳам дунёга айтар сўзи бор, улар инсониятнинг иқтисодий ва маданий тараққиётига салмоқли ҳисса қўша олади.

___

Я верю, что узбекским женщинам есть, что сказать миру, они смогут сделать свой весомый вклад в экономическое и культурное развитие человеческой расы.


#Uzbekistan #SMirziyoyeva #GWFD2020
Forwarded from Saida Mirziyoyeva
Дубайда ўтаётган Бутунжаҳон аёллар форумининг биринчи куни кечки овқатни Манал бинт Муҳаммад бин Рашид Ал Мактум Зоти Олиялари таклифига кўра иштирокчилар билан бирга қилдик.

Буюк Британия собиқ бош вазири Тереза Мэй, АҚШ президенти катта маслаҳатчиси Иванка Трамп, Дубай маданият ва санъат бошқармаси раиси шайх Латифа бинт Муҳаммад ибн Рашид Ал Мактум, Дубай Аёллар ташкилоти раиси Мона Ал Марри, АҚШ давлат депертаментининг бутунжаҳон аёллар масалалари бўйича бўлими раҳбари Келли Карри ва бошқа иштирокчилар билан Форум ишини муҳокама қилдик.

#Uzbekistan #SMirziyoyeva #GWFD2020
Forwarded from Saida Mirziyoyeva
«Ўзбегим аёли» Миллий мукофотини топшириш маросимида мунис аёлларимиз учун кўнглимда йиғиб юрган гапларимни изҳор қилишга ҳаракат қилдим.

Мен уй-рўзғор ташвишларидан ортиб, олдига катта мақсадлар қўйган ва уларга эришаётган кўплаб аёлларни биламан ҳамда уларнинг олдида ҳамиша таъзимдаман. Сиз ҳақиқий ўзбек аёли нималарга қодир эканини барчага исботладингиз. Барча аёлларимиз жамиятда ҳурмат ва эҳтиром қозонишга ҳақли ва бунинг учун уларга имкон берилса бас.

Аёлларимизга қарата шундай демоқчиман: Сиз таҳсинга сазоворсиз!

#Uzbekistan #SMirziyoyeva #Ozbegimayoli #MassMediaUz