Расмий хабарлар I Официальные новости
28.4K subscribers
31.2K photos
6.84K videos
53 files
29.2K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев 11 декабрь куни Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ)нинг видеоанжуман шаклида ўтадиган саммитида иштирок этади.
Ўзбекистон Республикасига ташкилот ҳузуридаги кузатувчи давлат мақомини бериш - учрашув кун тартибидаги асосий масалалардан бири.
Давлатимиз раҳбари ўз нутқида Ўзбекистоннинг ЕОИИ билан ўзаро манфаатли ҳамкорлигининг устувор йўналишларини белгилаб бериши кутилмоқда.

Президент Шавкат Мирзиёев 11 декабря примет участие в саммите Евразийского экономического союза (ЕАЭС) в формате видеоконференции.
Одним из основных вопросов повестки дня - предоставление Республике Узбекистан статуса государства-наблюдателя при организации.
Ожидается, что глава нашего государства в своем выступлении обозначит приоритетные направления взаимовыгодного сотрудничества Узбекистана с ЕАЭС.

#Mirziyoyev #sammit #EOII #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
«International Job Оrganization» ХБА мутасаддиларига нисбатан жиноят иши бўйича суд жараёни Урганчда давом эттирилади

Бу ҳақда Олий суд ахборот хизмати маълум қилди.

Жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман суди иш юритувидаги «International Job Оrganization» хусусий бандлик агентлиги" МЧЖ мансабдор шахслари Ш. Абдураҳмонов ва бошқаларга нисбатан жиноят иши ҳудудларда давом эттирилади.

Ушбу жиноят ишининг мазмунан кўрилиши жорий йил 11 декабр кунлари соат 11.00 да жиноят ишлари бўйича Урганч шаҳар суди биносида бўлиб ўтади.

Шу муносабат билан Хоразм вилоятида истиқомат қилувчи ушбу жиноят иши доирасида жабрланувчи ва гувоҳ деб эътироф этилган фуқароларни белгиланган вақтда юқорида кўрсатилган суд биносига келишлари сўралмоқда.

@Rasmiy_xabarlar_Official
🌐 Бугун Молия вазирлиги томонидан Адлия вазирлиги билан ҳамкорликда “Ўзбекистонда олиб борилаётган ислоҳотларни баҳолаш: Халқаро рейтинг ва индекслар” мавзусидаги II халқаро Форуми ўтказилди. Форум онлайн шаклда Zoom платформасида ташкил этилди.


💠 Молия вазирлиги ахборот хизмати хабарига кўра, ушбу халқаро Форумда 300 га яқин иштирокчилар жумладан, Бирлашган миллатлар ташкилоти, Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти, Ҳалқаро соғлиқни сақлаш ташкилоти, Жаҳон банки вакиллари, АҚШ - Ўзбекистон савдо палатаси, Халқаро молиявий корпорация, европа тараққиёт ва тикланиш банки ва бошқа хусусий сектор ҳамда нодавлат - нотижорат ташкилотларининг вакиллари иштирок этди.

🔹Форум доирасида Молия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган «Ўзбекистон Республикаси халқаро рейтингларда» ягона порталининг тақдимоти бўлиб ўтди

Батафсил

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Forwarded from Segment.uz
🔷 Эртага давлат фуқаролик хизматчилари учун "Сиёсий маърифат соати" бўлиб ўтади

Давлат бошқаруви академиясида вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, шунингдек, барча туман ва шаҳар ҳокимликлари ходимлари учун видеоконференция шаклида сиёсий-маърифий ўқув соати бўлиб ўтади.

Сиёсий маърифат соати Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ҳамда Давлат бошқаруви академияси ҳамкорлигида ташкил этилмоқда.

🔷 Сиёсий-маърифий соатларда спикерлар ижтимоий-иқтисодий, сиёсий-ҳуқуқий ва давлат бошқаруви соҳаларида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти ҳамда аҳамиятига тўхталиб ўтадилар.

❗️Сиёсий-маърифий соатни 08.30 дан бошлаб Давлат бошқаруви академиясининг YouTube'даги каналида онлайн кузатиб боришингиз мумкин.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash
#Siyosiy_marifat_soati

Каналга уланиш @yangiuzbekiston_uz
Ўзбекистон Республикасининг 2020 йилда Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигидаги раислиги доирасида божхона соҳасида ҳам минтақада ҳамкорликни кучайтиришга қаратилган қатор муҳим тадбирлар бўлиб ўтди.

Бу ҳақда Давлат Божхона қўмитаси ахборот хизмати маълум қилди. Хабарга кўра, жорий йилнинг 10 декабрь куни Ҳамдўстликка аъзо давлатлар божхона хизматларининг ҳуқуқни муҳофаза қилиш тузилмалари раҳбарлари қўмитасининг навбатдаги 21-мажлиси бўлиб ўтди.

Видеоконференция тарзида ўтказилган мажлисда Арманистон, Беларус, Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия, Тожикистон ва Ўзбекистон божхона хизматларининг маъсул вакиллари иштирок этдилар.

Томонлар:
- МДҲга аъзо давлатлар божхона хизматларининг ҳуқуқни муҳофаза қилиш йўналишидаги фаолиятини ривожлантириш бўйича 2030 йилгача мўлжалланган Стратегияси лойиҳасини;
- МДҲга аъзо давлатлар божхона хизматларининг ҳуқуқни муҳофаза қилиш тузилмалари раҳбарлари қўмитасининг янги таҳрирдаги Низоми лойиҳасини;
- Божхона хизматларининг ҳуқуқни муҳофаза қилиш тузилмалари раҳбарлари қўмитасининг 2021 йилга мўлжалланган иш режаси лойиҳасини муҳокама қилишди.

@Rasmiy_xabarlar_Official
#БУГУН_ТУҒИЛГАН_КУН

Адлия вазирлиги ҳузуридаги Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси маркази директори матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Саидхўжаев Саидиллахўжа Ҳусанович 1979 йил 11 декабрда Тошкент шаҳрида туғилган. У 2020 йилдан буён ушбу лавозимда ишлайди.

С.Саидходжаев 1999-2020 йилларда Адлия вазирлигида турли лавозимларда меҳнат қилган.

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
Эртага, 11 декабрь куни ўтказиладиган матбуот анжуманлари:

〰️〰️〰️〰️
🔰 Мавзу: Телекоммуникация инфратузилмасини ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар

● Вақти: 14:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

〰️〰️〰️〰️
🔰 Мавзу: Транспорт инфратузилмасини ривожлантириш, жамоат транспортидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш бўйича кўрилаётган чоралар

● Вақти: 15:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Транспорт вазирлиги

〰️〰️〰️〰️
👨🏻‍💻 Саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин.

@aoka_uz
Давлат молиявий назорати департаменти томонидан Андижон шаҳар Халқ таълими бўлимида 33,8 млрд.сўм буджет маблағларини ўзлаштириш ҳолатлари аниқланди

Бу ҳақда Молия вазирлиги ахборот хизмати маълум қилди.

Департамент томонидан 2020 йилнинг ноябрь ойида буджет маблағларини мақсадли сарфланиши юзасидан ўтказилган камерал назорат натижасида Андижон шаҳар Халқ таълими бўлими томонидан иш ҳақи тўловлари бўйича шубҳали харажатлар амалга оширилганлиги аниқланган.

Ушбу аниқланган шубҳали харажатлар юзасидан Халқ таълими бўлимининг 2018 йил 1 ноябрдан 2020 йил 1 ноябргача бўлган даври бирламчи ҳужжатлар асосида тафтишдан ўтказилганда, ходимларга ҳисобланган иш ҳақига нисбатан 33,8 млрд.сўм нақд пуллар Халқ таълими бўлимининг масъул ходимлари томонидан банкдан ортиқча олиниб, марказлашган бухгалтерия кассасига кирим қилинмасдан ўзлаштириб юборилганлиги аниқланди.

Ушбу ўзлаштирилган маблағлар 2018 йилда 1,0 млрд.сўмни, 2019 йилда 12,6 млрд.сўмни ва 2020 йилнинг ўтган даврида 20,2 млрд.сўмни ташкил этган.

Ўтказилган тафтиш якуни бўйича тўпланган ҳужжатлар ҳуқуқий баҳо бериш учун Бош прокуратурага юборилди.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Давлат органи фаолиятининг очиқлиги нима учун керак? Бу давлат органига нима беради? - Адлия вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Севара Ўринбоеванинг мақоласи шу ҳақда.

Давлат органининг очиқлиги, авваламбор, ҳисобдорлик учун керак. Яъни халқ давлат органига эмас, балки давлат органи халққа хизмат қилиши керак деган тамойилни тўлақонли амалга ошириш учун зарур. Одамлар у ёки бу ташкилот нима иш қилаётганини, унинг фаолияти самарадорлигини билиб туриши керак.

Қолаверса, ҳеч қайси идора ўз ходимларини тўлиқ назорат қила олмайди. Бунга ресурс ҳам, вақт ҳам етмайди. Шу сабабли муаммонинг ечими сифатида жамоатчилик назорати ва замонавий ахборот технологиялари қўлланилиши лозим. Яъни ҳар бир ходим, ўзининг фаолияти тўлиқ жамоатчилик назоратида эканлигини, айтилган ҳар бир гапи, ҳаракати минглаб нигоҳлар кузатувида эканлигини ҳис қилса, у ўз ўзидан ноқонуний ҳаракатлар ҳақида ўйлаб ҳам кўрмайди.

Бу борада ислоҳотларнинг энг муҳим босқичларидан бири - 2018 йилда қабул қилинган Бюджет маълумотларининг очиқлигини ва бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарор бўлди.

2020 йилдан бошлаб Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетлари ахборотлар батафсил баён этилган, илғор халқаро стандартларга мувофиқ тайёрланган қонун билан тасдиқланиши йўлга қўйилди.

«Очиқ бюджет» ахборот портали ишга туширилди. Жорий йилда эса, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан “Рақамли Ўзбекистон - 2030” стратегияси тасдиқланди.

Бундан кўзланган мақсад - давлат идоралари фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш, Интернет тармоғида очиқ маълумотларни ва бошқа ахборотларни жойлаштириб боришни таъминлашдир.

Адлия вазирлиги тажрибасига тўхталсак. Адлия вазирлиги барча соҳадаги ислоҳотларнинг локомотивига айланишни мақсад қилган.

Вазирлик фаолияти ҳақида кенг жамоатчиликка мунтазам ахборот бериб бориш, уларнинг ҳуқуқий маълумотларга бўлган эҳтиёжини таъминлашга қаратилган “Очиқ адлия” (“Open Justice”) дастури 2018 йилдаёқ ишга туширилган. Дастур 34 та чора-тадбирни қамраб олди.
шакллантирилди ва амалга оширилмоқда.

“Очиқ адлия” ижтимоий дастури орқали видео ва аудио-ёзувга рухсат берилди. Яъни жисмоний ва юридик шахслар адлия органлари биноларида аудио-видео ёзиш мосламаларидан эркин фойдаланиши мумкин.

Шу йўл билан эътибордан четда қолаётган жиҳатларни, ўз вазифасини лозим даражада бажармаётган ходимларни аниқлаш бўйича жамоатчилик ёрдамидан фойдаланилмоқда.

Батафсил

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Давлат активларини бошқариш агентлик ахборот хизмати давлат иштирокидаги корхоналар ижро органи фаолияти самарадорлиги муҳим кўрсаткичларининг 2020 йил 9 ойлик натижалари бўйича маълумотни тақдим қилди.

2020 йил 1 декабр ҳолатига кўра 2731 та давлат иштирокидаги корхоналардан 885 таси фаолиятсиз, тугатиш жараёнида, банкрот, банклар ва суғурта компаниялари (банк ва суғурта компаниялари учун СМК мажбурий эмас) бўлганлиги сабабли СМК жорий қилинмаган.

СМК жорий қилиниши лозим бўлган 1846 та давлат иштирокидаги корхоналардан 1360 таси (74%) бўйича СМК натижалари Агентлик расмий веб-сайтига жойлаштирилган.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Қишлоқ хўжалиги вазири:
Ўзбeкистоннинг саккизта вилоятида агрологистика марказлари Франциянинг Rungis Semmaris компанияси иштирокида ташкил этилади ва ишга туширилади

Вазирлик ахборот хизмати маълум қилишича, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Франциянинг Rungis Semmaris (Ранжис Саммарис) компанияси ўртасида ҳадли битим 2020 йил 9 декабрь куни Ўзбекистоннинг Франциядаги элчихонаси ва Франциянинг Ўзбекистондаги элчихонаси кўмагида онлайн тарзда имзоланди.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
⚡️Оператор ва провайдерларга Интернет хизматлари учун тариф 36,1 фоизга арзонлаштирилди

Бу ҳақда АОКАда ташкил этилган матбуот анжуманида Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Шерзод Аҳматов маълум қилди:

〰️〰️〰️
🌐 «2020–2022 йилларда ҳудуд ва тармоқларни рақамли трансформация қилиш доирасида аҳоли пунктларини Интернет тармоғига улаш даражаси, шу жумладан кенг полосали уланиш портларини 2,5 миллионгача кўпайтириш, 20 минг километр оптик толали алоқа линияларини қуриш ва мобил алоқа тармоқларини ривожлантириш орқали, кенг полосали мобил алоқа қамров даражасини 95 фоизга етказиш белгиланди.

👨🏻‍💻 Бугунги кунда Халқаро Интернет тармоғига уланишнинг умумий ўтказувчанлик қобилияти 1 200 Гбит/с.ни ташкил этмоқда.

💵 Оператор ва провайдерларга Интернет хизматлари учун тариф ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 36,1 фоизга арзонлаштирилиб, 1 Мбит/с. учун 45,0 минг сўмни (4,3 долл.) ташкил этди».

@aoka_uz
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонда Интернет хизматидан фойдаланувчилар сони қанча?

АОКАда ташкил этилган матбуот анжуманида АКТ вазирлиги матбуот котиби Шерзод Аҳматов изоҳ берди:

〰️〰️〰️
📲 «Интернет хизматидан фойдаланувчилар сони — 22,1 миллиондан ошди, шундан мобил Интернет фойдаланувчилари сони — 19 миллионни ташкил этмоқда.

📡 Магистрал транспорт телекоммуникация тармоғини янада ривожлантириш бўйича 2 та лойиҳа якунланди. Натижада республика бўйича 237 та объектда қурилмалар ўрнатилади.

📍Шунингдек, «Оптик толали алоқа линияларини қуриш» лойиҳаси доирасида режалаштирилган объектларга қадар 19 минг километр оптик толали алоқа линиялари қурилиб, умумий узунлиги 55,6 минг километр га етказилди (йил режаси 10 минг километр)».

@aoka_uz
🌐 Ўзбекистон Республикаси Олий суди раҳбариятининг шахсий қабулига онлайн тарзда рўйхатдан ўтиш тизими (qabul.sud.uz) ҳақида

❗️2020 йил февраль ойидан бошлаб, судлар фаолиятига Олий суднинг Интерактив хизматлар порталида (my.sud.uz) жойлаштирилган “Электрон қабул” рукни орқали Олий суд раҳбариятининг шахсий қабулига онлайн тарзда рўйхатдан ўтиш имконини берувчи ахборот тизими жойлаштирилган.

Ахборот тизими орқали:

📎 Олий суд раҳбариятининг шахсий қабулига онлайн тарзда рўйхатдан ўтиш ҳақида электрон шаклда ариза юбориш;

📎 фуқарони қабул қилиниш санаси ва навбати ҳақидаги маълумотларни онлайн тарзда олиш;

📎 Олий суд раҳбариятининг шахсий қабулига рўйхатдан ўтиш учун суд биносига келиб ариза топширишнинг муқобил тартибини жорий этиш;

📎 шахсий қабул натижаларини тегишли мезонлар асосида баҳолаш каби тартиблар жорий этилди.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мактаблар қачон тўлиқ интернет билан таъминланади?

АОКАда ташкил этилган матбуот анжуманида «Ўзбектелеком» АК бош директори ўринбосари Алишер Зафаров чекка қишлоқлар ва тоғли ҳудудлардаги, умуман республикадаги жами мактаблар қачон сифатли интернет билан тўлиқ таъминланиши ҳақидаги саволга жавоб берди:

〰️〰️〰️
«Мўлжалимиз бўйича, бу ишни кейинги йилнинг охиригача чўзмаслик чорасини кўрамиз.

🏛 Ўрганишларимиз натижасида айрим таълим муассасалари жуда ҳам узоқда жойлашгани аниқланган. Оптик толали алоқа линияларини ҳар бир мактабга олиб боришни мақсад қилиб қўйганмиз.

📡 Ҳар бир объект бўйича тўлиқ маълумотга эгамиз. Қанақа технология, қандай йўналиш орқали, оптик толами ёки сунъий йўлдош воситасидами, хуллас масаланинг ҳамма томонларини ўрганган ҳолда, ушбу вазифани албатта бажарамиз».

@aoka_uz
Молия вазирлиги ахборот хизмати давлат қарзи ҳолати ва динамикаси шарҳини эълон қилди

2020 йил 1 октябрь ҳолатига, Ўзбекистон номидан ва унинг кафолати остида жалб қилинган қарз қолдиғи дастлабки ҳисоб-китобларга кўра 20,8 млрд. доллар эквивалентини ёки ЯИМга нисбатан 36,8 фоизни ташкил этди.

Давлат қарзининг сўнги йиллардаги ўсиши динамикасига қарамай, халқаро меъёрларга кўра мўътадил даражада сақланиб қолмоқда, дейилади ҳисоботда.

2020 йилнинг учинчи чорагида давлат қарзи қолдиғининг ўсишини шакллантирувчи асосий омиллар:

- Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан имзоланган ташқи қарз битимлари доирасида ўзлаштирилган маблағлар қолдиғи 1,5 млрд.
долларга,

- Давлат кафолати остида имзоланган ташқи қарз битимлари доирасида ўзлаштирилган маблағлар қолдиғи 1,3 млрд. долларга;

- 4,194 трлн. сўм миқдорида давлат қимматли қоғозлари чиқарилиши ҳамда 750 млрд. сўмгa тенг ички қарздорлик сўндирилиши натижасида давлат қимматли қоғозлари қолдиғи 3 444,8 млрд. сўмга ошди.

Шарҳда илк бор имзоланган давлат ташқи қарзи битимлари ҳамда унинг ҳисобига молиялаштирилган турли соҳалардаги лойиҳалар ҳақида маълумот берилган.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Бугун АОКАда “Шаҳар жамоат транспортида автоматлаштирилган тўлов тизимини жорий этиш истиқболлари ва жамоат транспортини ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган лойиҳалар” мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда Транспорт вазирлиги мутасаддилари иштирок этди.

〰️〰️〰️

🚌 Қайд этилишича, 2020 йилнинг январь ойидан Тошкент шаҳар жамоат транспорти автобус ва метрополитен йўналишларида автоматлаштирилган тўлов тизимини жорий этиш ишлари бошланди. Ушбу тизим фаолиятини йўлга қўйиш мақсадида Тошкент метрополитенининг барча линияларидаги станцияларга махсус турникетлар ўрнатилди. Тошкент шаҳрида йўналишларга чиқарилаётган автобусларнинг барчаси мобиль ва стационар валидаторлар билан тўлиқ жиҳозланди.

🔹Автоматлаштирилган тўлов тизими самарадорлигини ошириш ва уни кенгайтириш мақсадида 2020 йилнинг 1 ноябридан бошлаб, Тошкент метрополитенида жетонлар сотуви тўхтатилди. Бугунги кунда метрополитен хизматидан фойдаланаётган йўловчилар йўл ҳақи тўловларини ягона транспорт карталари ва бир марталик QR чипталар орқали амалга оширишлари мумкин.

💰Ягона транспорт карталари 2020 йилнинг январь ойидан сотувга чиқарилган эди. Ушбу вақтда тўлов карталарининг нархи 11 000 сўмни ташкил этган бўлиб, ҳар бир картага олдиндан бир марталик тўлов миқдори яъни 1400 сўм юкланган эди.

▫️Автоматлаштирилган транспорт тўлов тизими оператори (АТТО) томонидан йўловчилар орасида ягона транспорт карталарини оммалаштириш мақсадида 1 июль санасидан эътиборан махсус акция ташкил этилди. Ушбу акция доирасида Ягона транспорт карталари йўловчиларга бепул тақдим этилди. Яъни йўловчилар томонидан карта сотиб олиш учун сарфланган 5000 сўм пул маблағи карта балансига ўтказиб берилди.

🔎 Мазкур акция доирасида 120 мингдан ортиқ транспорт карталари сотилди. Жорий йилнинг 1 декабрь санасидан ушбу акция ўз ниҳояси етди. Акция тугагандан сўнг “АТТО” карталарини сотиш нархи 15 000 сўмни ташкил этмоқда. Бунда карта нархи (10 000 сўм) ва карта балансига ўтказиб бериладиган пул маблағи эса (5 000 сўм) ни ташкил этади.

❗️Транспорт вазирлигининг @mintrans_attobot боти орқали йўловчилардан келиб тушган ҳар бир мурожаат махсус ишчи гуруҳи томонидан ўрганиб чиқилиб, мавжуд камчиликларни бартараф этилади.

📲 Йўловчилар қўшимча қулайлик яратиш мақсадида смартфонлардаги NFC технологияси орқали йўлкира тўловларини амалга ошириш имкониятини яратиш, шунингдек, China Union Pay, Mastercard ва Visa халқаро банк карталаридан ҳам тўловларни қабул қилишни бошлаш бўйича ташкилий масалалар якунига етмоқда.

🔹Автоматлаштирилган тўлов тизими имкониятларини кенгайтириш мақсадида, 2021 йилда республиканинг барча шаҳарларида шаҳар ичи, 2022 йилда шаҳар атрофи йўналишларида йўлкира ҳақини тўлашнинг автоматлаштирилган тизими жорий этиш режалаштирилган.

✔️2021 йил январь ойидан бошлаб йўлкира ҳақини тўлаш учун махсус дифференциаллашган тариф тизими жорий этилади, бунда йўловчилар томонидан 5, 10, 15, 20 ва 30 кунлик йўлкира тўловлари олдиндан харид қилинганда 30 фоизгача чегирмалар тақдим қилинади ҳамда умумий фойдаланувчилар учун кўк, нафақахўрлар учун қизил, ўқувчилар учун сариқ, талабалар учун яшил рангдаги транспорт карталарини сотувга чиқариш режалаштирилмоқда.

💰Ҳисоб – китобларга кўра автоматлаштирилган тўлов тизимини тўлиқ жорий этилиши натижасида “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ йилига ўртача 10 – 15 фоиз ёки 39,8 миллиард сўмгача қўшимча даромад олиши мумкин.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official