#БУГУН_ТУҒИЛГАН_КУН
“Ўзсувтаъминот” АЖ Бошқаруви раиси матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Ҳусанова Малоҳат Авазовна 1985 йил 3 декабрда Сурхондарё вилоятида туғилган. У 2020 йилдан буён ушбу лавозимда ишлайди.
М.Ҳусанова 2012-2020 йилларда Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ва “Ўзбекозиқовқатхолдинг” компаниясида фаолият юритган.
Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official

Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
❗️Конституция ва қонунчиликда сўз ҳамда матбуот эркинлиги. Ўзбекистонда ОАВни ривожлантириш жараёнлари
Бугун Халқаро пресс-клубда шу мавзуда давра суҳбати ташкил этилади.
📺 Соат 11:15 да «Ўзбекистон 24» ва «UzReport» телеканаллари орқали тўғридан-тўғри томоша қилинг!
〰️〰️〰️〰️
❗️Международный пресс-клуб организует встречу «за круглым столом» на тему «Свобода слова и прессы в Конституции и законодательстве Республики Узбекистан, процесс развития СМИ в Узбекистане».
📺 Смотрите эфир сегодня, 3 декабря в 11:15 на телеканалах «Узбекистан 24» и «UzReport»!
@aoka_uz

“Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича чора-тадбирлар қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ–652-сон, 01.12.2020 й.) Президент томонидан имзоланди. Бу ҳақда ҳуқуқий ахборот канали маълум қилди.
🔰 “2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Қонунига киритилган ўзгартишларга кўра:
➖ қишлоқ хўжалиги ерларини суғориш ва балиқни кўпайтириш (етиштириш) учун фойдаланиладиган сув ҳажмлари бўйича сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкалари 2020 йил учун белгиланган ставкалардан 50 фоизга пасайтирилди;
➖ 2020 йил 1 апрелдан 2020 йил 31 декабрга қадар бўлган даврда умумий овқатланиш корхоналари алкоголь маҳсулотини чакана савдо қилиш ҳуқуқи учун йиғим тўлашдан озод қилинди.
♻️ Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига киритилган ўзгартиришларга кўра, солиқ тўловчиларга айрим ҳолларда солиқларни, солиқлар бўйича бўнак тўловлари бўйича фоизсиз кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти берилади.

⚡️⚡️⚡️Конституция ва қонунчиликда сўз ҳамда матбуот эркинлиги. Ўзбекистонда ОАВни ривожлантириш жараёнлари
Халқаро пресс-клубда шу мавзудаги давра суҳбати бошланди.
Тўғридан-тўғри томоша қилинг👇
https://www.youtube.com/watch?v=WrDA3QhmulU&feature=youtu.be
〰️〰️〰️〰️
@aoka_uz
Халқаро пресс-клубда шу мавзудаги давра суҳбати бошланди.
Тўғридан-тўғри томоша қилинг👇
https://www.youtube.com/watch?v=WrDA3QhmulU&feature=youtu.be
〰️〰️〰️〰️
@aoka_uz
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#pressklub
❗️Содиқ Сафоев: «Сўз эркинлиги — демократиянинг қон айланиш тизимидир»
Халқаро пресс-клубда ташкил этилган давра суҳбатида Олий Мажлис Сенати раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев ўз фикрларини билдирди:
〰️〰️〰️
✅ «ОАВ — бугун халқ овози, тўртинчи ҳокимиятга айланиб бормоқда. Бу жараён. Балки ҳали кўп чўққиларга етканимиз йўқдир, лекин силжишларни инкор қилиш мумкин эмас.
▫️БМТ Инсон ҳуқуқлари комиссиясининг эътирофи бўйича, сўз эркинлиги — инсон ривожланишининг ажралмас омили. Инсонларнинг ҳақ-ҳуқуқлари, манфаатлари ҳақида сўз юритадиган бўлсак, унга демократиясиз, сўз ва матбуот эркинлигисиз эришиб бўлмайди.
▫️Сўз эркинлиги, матбуот эркинлиги — демократиянинг қон айланиш тизимидир, усиз бу тушунчалар фаолият кўрсата олмайди».

⚡️«Ўзбекистон халқ ва ОАВ билан тўғридан-тўғри, шаффоф мулоқотни йўлга қўймоқда» — Абдулазиз Комилов
Халқаро пресс-клубда ташкил этилган давра суҳбатида Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов ўз фикрларини билдирди:
〰️〰️〰️
🛡 «Халқаро шериклар билан инсон ҳуқуқлари соҳасидаги мулоқотнинг муҳим жиҳатига эътибор қаратмоқчиман. Бу — давлат хавфсизлиги ва инсон ҳуқуқлари ўртасидаги нисбат ҳамда уларнинг ўзаро боғлиқлик масаласидир.
Сўнгги 3-4 йилда амалга оширилаётган демократик ислоҳотлар ва фуқаролик жамиятини мустаҳкамлаш жараёнида ушбу муаммони бартараф этиш учун жуда кўп ишлар қилинди.
🇺🇿 Ўзбекистон давлат ҳокимиятини демократлаштириш, халқ ва ОАВ билан тўғридан-тўғри, шаффоф мулоқотни йўлга қўйиш, уларнинг фуқаролик ва жамоатчилик фаоллигини қўллаб-қувватлаш борасида ортга қайтмайдиган йўлда бормоқда.
Биз инсон ҳуқуқларига оид ҳар қандай нозик масалани миллий ва глобал даражада очиқ муҳокама қилмоқдамиз».

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#pressklub
❗️Жон МакГрегор: «Бу жуда ажойиб»
Халқаро пресс-клубда ташкил этилган давра суҳбатида ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалар координатори Жон МакГрегор ўз фикрларини билдирди:
〰️〰️〰️
Ўтган тўрт йил давомида президент Мирзиёевнинг чиқишларини шахсан кузатиб бораман. Барчамиз билиб турибмизки, Ўзбекистон учун халқаро мажбуриятларни ҳурмат қилади ва давлат раҳбари сўз эркинлиги қандай бўлиши ва у таъминланиши кераклигини айтиб келади. Халқаро ташкилотлар ҳам Ўзбекистондаги ушбу соҳадаги жараённи қўллаб-қувватлайди.
🌍 ЕХҲТнинг бошқа мамлакатлардаги ваколатхоналарида штат бирликлари қисқараётган пайтда Ўзбекистондаги офисда аксинча, кўпайди. Нима учун? Чунки Ўзбекистондаги тараққиётга ҳамнафас бўлиш учун ишчилар кўп бўлиши керак.
🇺🇿 Ўзбекистон Президентининг матбуотга қаратаётган эътиборини ҳаммамиз кўриб, билиб турибмиз. Давлат раҳбари журналист ва блогерлар билан учрашмоқда. Бу ажойиб, олдин бунга ўхшаш воқеаларни кўрмасдик».

Ҳелена Фрейзер, БМТнинг Ўзбекистондаги доимий координатори:
— «Ҳар ким фикрлаш, сўз ва эътиқод эркинлиги ҳуқуқига эга». Ўзбекистон Конституциясининнг 29-моддасида шундай ёзилган. Бу ерда йиғилганларнинг барчаси ушбу ғояни тўла қўллаб-қувватлашига ишонаман. Чунки бу — барқарор тараққиёт масалаларига ҳамнафасдир.
❗️Аниқ ва очиқ ахборот эга бўлиш — адолатли ва бетараф институтлар, муассасалар шаклланишида асосий жараён ҳисобланади.
БМТ тизимидаги ташкилотлар, халқаро ҳамжамият Ўзбекистонда журналистларнинг очиқ маълумотга эга бўлиш учун мустақил фаолиятларини қўллаб-қувватлайди. Сўнгги 4 йилда Ўзбекистонда бу борада ривожланиш кузатилди.
🔰 Журналистлар, блогерлар очиқ савол беришни бошлади, илгари ўзлари учун «табу» бўлган мавзуларда ёзишмоқда, турли муаммолар бўйича суриштирувлар ўтказишмоқда.
Шунингдек, соҳага доир норматив-ҳуқуқий масалаларда ҳам ўзгаришлар бўлмоқда.

❗️Асаджон Ходжаев: «Сўз ва матбуот эркинлиги — Ўзбекистон сиёсатининг устувор йўналиши, бу борада орқага қайтиш йўқ»
Халқаро пресс-клубда ташкил этилган давра суҳбатида Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори Асаджон Ходжаев ўз фикрларини билдирди:
〰️〰️〰️
🔹«Инсоннинг ажралмас ҳуқуқи — сўз эркинлиги. Сўз ва матбуот эркинлиги — Ўзбекистон сиёсатининг устувор йўналиши деб белгиланган ва бу борада орқага қайтиш йўқ. Буни ҳаммамиз биламиз ва фаолиятимизни шунга монанд ташкил қилганмиз.
Бугунги кунда ахборотни яшириб бўлмайди. Бир жойда яширилган ахборот, албатта, бошқа жойларда чиқади.
Ахборот бугун эркин айланяпти ва бу сўз эркинлиги билан бевосита боғлиқ».

❗️«Давлат органлари танқидий фикрларни эшитиши, мавжуд муаммоларни ҳал этиш чораларини кўриши керак» — Асаджон Ходжаев
Халқаро пресс-клубда ташкил этилган давра суҳбатидан:
〰️〰️〰️
👨🏻💻 «Одамлар интернет орқали ўз фикрларини эркин билдирмоқда. Албатта, танқидий фикрлар ҳам бор.
🔎 Бу танқидий фикрларни эса давлат органлари эшитиши керак. Ўз фаолиятини танқидлар орқали таҳлил қилиб, мавжуд муаммоларни ҳал этиш чораларини кўриши лозим, мулоқотга ўрганиши керак.
Шу орқали давлат органлари янги реалликда, янги Ўзбекистонда фаолиятини амалга оширяпти. Давлатимиз раҳбари ҳам таъкидлади — матбуот кимгадир аччиқ гапирса, ёқиши ёки ёқмаслиги ҳам мумкин. Бироқ биз бу йўлдан қайтмаймиз.
✅ Барча давлат идораларида ахборот хизматининг ташкил этилиши катта ислоҳот деб биламан. Бу орқали ташкилотлар очиқлиги таъминланиши учун керак. Бугун мингдан зиёд ахборот хизматлари ишлаяпти, бироқ уларнинг фаолияти қай даражада? Бу йўналишни тегишли равишда баҳолаб боришимиз керак. Уларнинг малакасини ошириш ишларини босқичма-босқич амалга ошириб келяпмиз.
📌 Пандемия шароити кўрсатдики, қабул қилинаётган ҳужжатлар аҳолига етказилишига катта эҳтиёж бор. Бу жараён рисоладагидек бўлмаса, текширилмаган ва нохолис ахборотларнинг айланишига олиб келади. Бунда журналистлар эмас, давлат ташкилотларининг очиқ эмаслиги, мулоқотнинг йўқлиги сабабчи. Улар мулоқотга тайёр бўлса, ортиқча миш-мишлар тарқалишига ўрин қолмайди.
Пандемия шароитида АОКА платформасида доимий равишда брифинг ва матбуот анжуманлари ўтказдик. Бу, албатта, осон бўлмади, бу жараёнда нодавлат телеканаллар, интернет сайтлари ва блогерлар ҳам фаол қатнашди.
🎤 Биз ноябрь ойидан бошлаб, 100дан ортиқ брифинг ҳамда матбуот анжуманлари учун қўшимча платформалар ташкил этдик, айниқса, ҳудудларда ўтказиладиган тадбирлар режасини белгилаб олдик. Бу вилоятларда ахборот олиш эркинлигини таъминлашдаги муаммоларни маълум қадар ечишга ёрдам беради, деб ҳисоблаймиз.
🛡 Яна бир муҳим қадамлардан бири — Агентлик ҳамда унинг ҳудудий бошқармалари ҳузурида «Диалог майдончаси» фаолияти йўлга қўйилаётганидир. Бу лойиҳа, ўз навбатида, ОАВ вакиллари ҳамда блогерларнинг ҳуқуқларини таъминлаш, уларни ҳимоя қилиш, зарур ҳуқуқий маслаҳатлар бериш ҳамда ёрдам кўрсатишга қаратилгани билан аҳамиятлидир».

❗️«Давлат идоралари тушуниши керак, журналистлар уларнинг душманлари эмас» — Гулноза Ҳусанова
Халқаро пресс-клубда ташкил этилган давра суҳбатида «UzReport» телеканали Бош муҳаррири Гулноза Ҳусанова ўз фикрларини билдирди:
〰️〰️〰️
✅ «Сўз эркинлиги — бу ҳамма нарсани, хоҳлаган нарсани айта олиш дегани эмас. Энг аввало, бу — масъулият. Буни ҳамма журналистлар, блогерлар ҳис қилиб туришибди.
Агар биз ахборотни вақтида, тезкор бермасак, ҳозир интернет ривожланган, одамлар истаган манбасидан керакли ахборотни топа олади.
Шунинг учун давлат идоралари тушуниши керак, журналистлар уларнинг душманлари эмас. Биз ҳам ривожланган давлатда яшашни истаймиз. Агар биз ҳозир муаммоларни кўтармасак, бу муаммолар ҳеч қачон ҳал бўлмайди.
⚠️ Бугунги журналистика очиқликсиз яшай, ишлай олмайди. Ўзбекистон ёпиқ давлатдан очиқ давлатга айланди. Энди журналистларнинг ҳам чекинишга ҳаққи йўқ».

Халқаро пресс-клуб: «Конституция ва қонунчиликда сўз ҳамда матбуот эркинлиги. Ўзбекистонда ОАВни ривожлантириш жараёнлари» мавзусидаги давра суҳбати
✏️ Муҳим иқтибослар

Forwarded from Segment.uz
🔷2021 йилда қўшимча дам олиш кунлари белгиланди
✍️ “2021 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ–6122-сон, 03.12.2020 й.) қабул қилинди.
✅ Фармонга мувофиқ, 2021 йилда фуқароларнинг расмий саналарни нишонлаш даврида тўлиқ дам олиши учун шарт-шароитлар яратиш мақсадида 2021 йилда қуйидаги қўшимча дам олиш кунлари белгиланди:
➖ 2 сентябрь – пайшанба;
➖ 3 сентябрь – жума.
🗓 Шунингдек, 2021 йил 2 январь – шанба, 20 март – шанба, 22 март – душанба ва 4 сентябрь – шанба кунлари барча ходимлар учун иш ҳафтасининг туридан қатъи назар, дам олиш кунлари ҳисобланади.
#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash
Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz

Хабар берилгандек, бугун АОКАда “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ матбуот котиби Фахриддин Нуралиев иштирокида брифинг ўтказилди. Унда аҳолининг саволларига жавоб қайтарилди.
〰️〰️〰️〰️
❓Янги ўрнатилаётган ҳисоблагичлар кўп ҳисоблайдими? Ҳатто чироқ ўчган пайтида ҳам ҳисоблагич ишлайвериши ростми?
❌ Бу ҳисоблагичлар кўп ҳисобламайди, балки аввалги ҳисоблагичлар кам ҳисоблагани учун ва бу ҳисоблагичлар аниқлик синфи юқори бўлганлиги учун фуқароларимиз назарида шундай тушунча пайдо бўлган. Электр таъминоти бўлмаганда ҳам тизим билан алоқа мавжудлигини билдирувчи чироғи ўчиб ёниши ва хотира батарейкаси борлиги сабабли рақамларни кўрсатиб туриши туфайли ишлайверади, деган фикр туғилган.
〰️〰️〰️〰️
❓Истеъмолчи ҳисоблагични алмаштиришга мажбурми, алмаштиришни хоҳламаса қандай чора кўрилади?
🖇 Вазирлар Маҳкамасининг 22-сонли қарорига мувофиқ ҳисоблагични алмаштириш мажбурий ҳисобланади. Хоҳламаганлар тармоқдан узилади.
〰️〰️〰️〰️
❓Ҳисоблагич алмаштириш бепулми? Неча йилда бу ҳисоблагичлар даврий қиёсловдан ўтқазилади?
✔️ Ҳисоблагич, алмаштириш хизмат ҳақи, тамғалаш, хужжатларни расмийлаштириш текин, лекин ҳисоблагичгача бўлган яроқсиз симни янги сим олиб бериш ва янгисига алмаштириш, яроқсиз автомат/рубилникни сотиб олиш ва алмаштириш ва бошқа қўшимча электр иш хизматлари бундан мустасно.
❗️Ўрнатилаётган ҳисоблагичлар ҳар 10 йилда бир маротаба даврий қиёсловдан ҲЭТК томонидан ўтказилади.
〰️〰️〰️〰️
❓Маълум муддат олдин «ақлли ҳисоблагичлар» сутканинг турли вақтларида турлича тариф бўйича ҳисоблаши эълон қилинганди. Бу тизим йўлга қўйилдими?
🌀 Табақалаштирилган тизим деб аталувчи бу тизим эълон қилинганди, аммо ҳали йўлга қўйилмади. Лекин айрим юридик шахсларга – 750кВА дан юқори қувватли юридик истеъмолчиларга нисбатан бундай ҳисоблаш амал қилмоқда.
〰️〰️〰️〰️
❓Автоматлаштирилган тизимга уланган истеъмолчиларнинг шахсий кабинетида бошқа кўрсатич, жойида бошқа кўрсаткич кузатилишига қандай изоҳ берасиз?
🔹Фуқаролар томонидан «нега уйимда кўрсаткич 100, дастурда эса 120?» деганга ўхшаш ҳолатлар бўйича кўплаб мурожаатлар кузатилади.
▫️Гап шундаки, олдинги давр учун амалдаги электр энергияси истеъмолининг ҳажми (дастурда энг охирги 2та кўрсаткичлардан ҳосил бўлган ўртача кунлик сарф) бўйича ҳисоб-китоб олиб борилади, яъни истеъмолчилар шахсий кабинетга эътибор бериб назар ташланса, «тахминий кўрсаткич» деб кўрсатилади.
📌 Ушбу тахминий кўрсаткичдан ҳосил бўлган қарздорлик бўйича истеъмолчи тармоқдан ажратилмайди, балки ҳақиқий кўрсаткич олиниб қарздорлик ҳосил бўлгандагина тармоқдан ажратилади.
〰️〰️〰️〰️
❓Автоматлаштирилган тизим орқали истеъмолчи қарздорлик сабаб узилгандан сўнг, қарздорлик бартараф этилган автоматик тарзда тармоққа қайта уланади дейилди. Аммо бир нечта истеъмолчилар қарздорлик тўлангач суткалаб чироқ ёқилмаганлиги айтилмоқда. Буни қандай изоҳлаш мумкин?
📉 Бугунги кунда, АСКУЭ тизими жорий этилиш жараёнида бўлиб, истеъмолчилар томонидан мавжуд қарздорлик тўлиқ бартараф этилиши билан бирга, фойдаланадиган электр энергияси учун олдиндан тўлов амалга ошириши лозим.
Истеъмолчиларни тармоққа автоматик равишда қайта улаш 5 дақиқадан 15 дақиқагача амалга оширилади.

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги кейинги ҳафта Агентлик ҳузурида жорий йилнинг 10 ноябрь кунида ташкил этилган Жамоатчилик кенгашининг биринчи мажлисини ўтказишни режалаштирмоқда.
Бугун Халқаро пресс-клубда ўтказилган йиғилиш тўғридан-тўғри эфирга узатилгани ҳамда эфир вақти чеклангани боис Ўзбекистонда сўз эркинлигини янада таъминлаш ва давлат органлари фаолияти очиқлиги учун шароит яратиш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар бўйича кун тартибига қўйилган барча масалаларни муҳокама қилиш имкони бўлмади.
Шунга кўра, Жамоатчилик кенгашининг биринчи мажлисида қатнашиш истагидаги журналист ва блогерлар иштирок этиши мумкин.
Aгентлик доимий фаолият олиб борадиган ушбу Кенгаш давлат органлари ва оммавий ахборот воситалари, блогерлар ўртасида, шу жумладан ОАВни қўллаб-қувватлаш, журналистларнинг ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш бўйича янада яқин конструктив мулоқот учун яхши платформа бўлиб хизмат қилишига ишонади.
Мажлис ўтказилиш санаси, вақти ва жойи тўғрисида қўшимча маълумот берилади.