This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Усмон Шарифхўжаев, Халқ таълими вазирининг биринчи ўринбосари:
«Яна муҳим масалалардан бири бу — директорлар ва ўринбосарлар масъулиятини ошириш.
❗️Битирувчиларининг 90 фоизи ўқишга ёки ишга кирган мактаб директорига ойлиги, директор фонди қўшимчаларидан ташқари — бир марталик ўқув йили учун 8 000 000 сўмлик мукофот, ўринбосарига 4 000 000 сўм берилади.
Ўзининг туманида рейтинги энг юқори бўлган директорларга ҳам маълум бир молиявий рағбатлар белгиланмоқда».
〰️〰️〰️〰️〰️
АОКА пресс-холида ташкил этилган матбуот анжуманидан.
@Rasmiy_xabarlar_Official

Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғи ўринбосари Одил Қўйсинов АОКА пресс-холида ташкил этилган матбуот анжуманида қуйидагиларни маълум қилди:
🔰 «Умумтаълим ўрта мактаблар рейтингини ҳисоблаб чиқариш — таълим сифати самарадорлигини таъминлашда муҳим омиллардан бири.
🔎 Ҳозирга қадар 10% мактаблар рейтингини электрон танлов асосида чиқариб келинаётган эди. Эндиликда 100% мактабларни қамраб олиш ва уларнинг рейтингини чиқариш бўйича ишлар ташкил қилинмоқда.
〰️〰️〰️〰️
Рейтингда асосан нималарга эътибор қаратилиши керак:
🔸мактабларда дарс бераётган ўқитувчи педагогларнинг малака даражаси;
🔸малака ошириш тизими қай даражада йўлга қўйилганлиги;
🔸ўқувчиларнинг билим даражалари, яъни 9- ва 11-синфни битиришда кейинги босқичга ўтиш салоҳияти.
〰️〰️〰️〰️
☑️ Янги қарорга кўра, педагогларга малака тоифа бериш жараёни соддалаштирилди. 2021 йил 1 апрелдан бошлаб Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш инспекцияси томонидан сайтимизда махсус портал орқали ҳужжатларни электрон тарзда қабул қилиш йўлга қўйилади.
❗️Шунингдек, навбатдаги малака тоифасига йиғимлар бекор қилинади. Бунда педагог навбатдан ташқари хоҳишига кўра малака ошириш аттестацияга топширмоқчи бўлганда йиғим ундирилмайди.
🚫 Узлуксиз таълим тизимида фан дастурларининг узвийлигини таъминлаш белгиланган. Таҳлилларга кўра, 10-15% мавзулар такрорий, 50 фоизгача мавзулар узвий бир-бирига боғланмаган.

❓ Умумтаълим муассасалари хусусий секторга топширилса, қанча мактаб хусусийлаштирилиши кутилмоқда ва бунда тадбиркорларга қандайдир имтиёзлар яратиладими?
❓Қачон талабалар анаънавий таълимни бошлайдилар? Ва бу қайси таълим шаклига ҳамда нечанчи курсларга тегишли бўлади?
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистоннинг янги тараққиёт даврида таълим-тарбия ва илм-фан соҳаларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармонининг мазмун-моҳияти ва аҳамияти юзасидан ўтказиладиган матбуот анжумани ушбу саволларга жавоб берилди.
67 studio
Каналга уланиш: 👇

Бугун АОКАда Коронавирусга қарши кураши штаби аъзоси Барно Абдусаматова иштирокда брифинг ўтказилди. Унда аҳолидан тушган саволларга жавоб қайтарилди.
——————
❓Бир ой олдин коронавирус касаллиги билан касалланиб шифохонада даволаниб чиқдим. Яна икки ҳафтадан кейин кўзим ёрийди. Коронавирусдан даволаниб чиққан махсус туғуруқхонага бораманми ёки бошқа туғуруқхонага борсам ҳам бўладими?
🦠Коронавирус касаллиги тузаладиган касаллик. Бу инфекция билан зарарланиш бу бутун ҳаёти давомида вирус ташувчиси бўлиб қолади дегани эмас. COVID-19 юқтириб олган инсонларнинг кўпчилиги тузалиб кетади, вирус эса организмдан чиқиб кетади. Инсон симптомлар пайдо бўлгандан 10 кун давомида инфекция ташувчиси бўлади (агар белгилар бўлса), бу инфекция юққандан тахминан 2 ҳафтани ташкил этади.
🏥 Биринчи симптомлар пайдо бўлган кундан энг камида 10 кун ва тузалгандан кейин яна 3 кун ўтиши керак. Агарда махсус туғуруқ муассасасида даволаниб чиққан бўлсангиз, демак ҳозирги даврда соғломсиз. Шунинг учун махсус туғуруқхонага эмас ўз яшаш ҳудудингизга тегишли туғруқхонага борасиз.
———————
❓Мен корновирус касаллиги билан касалландим. Қариндошларим яқинда бошқа касалдан тузалиш учун кўп дори қабул қилганлигим сабабли, дори-дармонлар ўрнига табиий гиёҳлар ичиш яхши фойда беради деб айтдилар. Шу тўғрими? Аҳволим яхшиланмаяпти.
❌ Нотўғри. Коронавирус касаллигини вируслар келтириб чиқаради. Шу боис беморни текширувдан ўтказиб, касалликни турини аниқламагунча, беморнинг умумий аҳволини билмагунча, аниқ даво чораларини кўрмагунча, касалликдан тузала олмаймиз, аксинча, касаллик ўрта оғир турида кечаётган бўлса, ривожланиб бориши мумкин.
🌱 Табиий гиёҳлар коронавирус инфекциясида асосий дори воситалар билан бир қаторда ишлатилиши мумкин, лекин бир ўзи монотерапия сифатида ёрдам бермайди. Махсус даво курсларини тўлиқ қабул қилиб бўлгач, кейинчалик профилактика мақсадида шифокор тавсияси асосида табиий гиёҳлар ичса бўлади. Биз Сизга коронавирус аломатларининг биринчи кунидан яшаш худудингиздаги оилавий поликлиника шифокорларига мурожаат этишни тавсия қиламиз.
———————————
❓Онам 70 ёшда, қандли диабет билан даволаниб турадилар. Уларда яна бир оз семизлик хам бор. Бундай ташхисли беморларда коронавирус инфекцияси қандай кечади?
😷 Қандли диабети бўлган инсонлар турли хил инфекцияларга мойил бўлади. Сабаби шакар микроблар учун озуқа моддаси ҳисобланади. Агар қандли диабети бор бемор қонида глюкоза кўп бўлса, коронавирус ушбу беморларда оғир кечади. Сабаби касалликда кузатиладиган «ситокинлар ҳужуми» учун шакар қувват манбаидир. Айниқса, тана вазни ортиқча бўлган қандли диабети бор инсонларда коронавирус оғир кечади.
👨⚕️Бу беморлар ўзларида коронавирус касаллигига хос бирон клиник белгиларни сезсалар, дарҳол худудий шифокорларга мурожаат этишлари шарт. Улар уй шароитида ўз-ўзини даволаш билан шуғулланиши маън этилади. Чунки уларда тезда пневмония ривожланиши ва унинг оғир кечиши кузатилиши мумкин. Бу беморлар коронавирусдан даволаниш билан бирга, диабетни ҳам даволашда давом этишлари лозим. Сабаби коронавирус жараёнида қанд миқдори ошиб кетса, бу оғир асоратларга олиб келади.
🔎 Қандли диабети бўлган беморлар ҳудудий поликлиникаларида диспансер назоратда бўлишлари, ўзларида ўзгаришлар сезсалар дарҳол шифокорга мурожаат этишлари, оммавий жойларга зарурат бўлмаса бормасликлари, имкони бўлса уйдан масофавий ишлашлари, ўз-ўзини даволаш билан шуғулланмасликлари ва шифокор тавсия этган даво муолажаларини вақтида мунтазам олиб туришлари зарур.

Хабар берилганидек, бугун АОКАда Коронавирусга қарши кураши штаби аъзоси Барно Абдусаматова иштирокда брифинг ўтказилди. Унда аҳолидан тушган саволларга жавоб қайтарилди.
——————
❓Коронавирус маҳсулотлар орқали юқиши мумкинми?
➖Коронавирус ҳаво-томчи ва мулоқот орқали тарқалиши мумкин. Касалликнинг маҳсулотлар орқали юқиши борасида мутахассислар бир тўхтамга келишмаган, лекин бу эҳтимолни истисно этмайди.
❓Бизда карантин қоидалари кучайтирилиши мумкинми?
🦠Карантин қоидалари юмшатилгани одамларни хотиржамликка эмас, аксинча, сергакликка чорлаши керак. Чунки энди уйда, ишда, кўчада, бозорда бошқа одамлар билан кўпроқ юзма-юз бўлишади. Корновирус инфекцияси эса ўта контагиозлиги билан хавфли. У жуда тез тарқалади ва агрессив. Дунё бўйлаб кундан кунга касалланган ва вафот этганлар сони ортиб бормоқда.
🔎 Дунё тажрибасида кўринмоқдаки, ҳар қандай чекловдан кўра, одамлар орасидаги карантин маданияти коронавирусни олдини олишда самаралироқ бўлиб қолмоқда. Бундан кейин хар бир инсон пандемия шароитида яшашга, меҳнат қилишга ўрганиши, унга мослашиши керак.
❗️Агарда биз барча санитария гигена қоидаларига риоя қилсак, яъни қўлни совун билан тез тез ювиш ва антисептик воситалар билан зарарлантирсак, тиббий ниқоблардан тўғри фойдалансак ва ижтимоий масофани сақласак карантин қоидаларини кучайтиришга ҳожат қолмайди.
—————————————
❓Мен коронавирус касалларини даволайдиган касалхонада хамшира бўлиб ишлайман. Бошқа касалхонада ҳам навбатчи бўлиб тураман, шундай ишлашим мумкинми?
🚫 Агарда Сиз корновирусга мослаштирилган махсус касалхонада ишласангиз, бошқа касалхонада навбатчи бўлиб турмаслигингиз керак. Чунки сиз, биринчидан у ерда касалликни юқтириш хавфингиз кўпроқ ёки навбатчи бўлиб турадиган шифохонангизда бошқа беморларга вирусни ташиб ўтиш эхтимолингиз юқори.
〽️ Тартиб буйича махсус касалхонада 8 соат ишлаш қабул қилинган. Жисмоний тарафдан хам Сиз иккинчи ишга улгура олмайсиз, улгирганда ҳам иккинчи ишга чарчаб борасиз. Бу эса касаллар билан ишлаётган даврингизда иш унумдорлиги ва самарадорлигини тушишига, диққатингизни бўшашишига олиб келиши мумкин ва иш жараёнида яхши натижаларни бермаслиги мумкин.
———————————
❓Кимларга коронавирусга тест топшириш мажбурий?
🔹хориждан келган барча фуқаролар
🔹инфекция юқтирганлар билан мулоқотда бўлганлар
🔹орттирилган пневмонияли беморлар
🔹респиратор касаллик аломатлари бўлган 65 ёшдан катта шахслар
🔹Ишхонасида COVID-19 юқтирганлиги хавфи мавжуд шифокорлар
🔹мунтазам бўлиш керак бўлган муассасаларда(ёпиқ турдаги махсус бино, интерант уйлари ва ҳоказо) респиратор касалликлар аломати бўлган шахслар

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📹 АОКА пресс-холида Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Барно Абдусаматова иштирокида ўтказилган брифинг видеоси
@Rasmiy_xabarlar_Official
@Rasmiy_xabarlar_Official
⚡️Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раиси сайланди
❗️Касаба уюшмалари федерациясининг VIII қурултойида Қудратилла Мирсагатович Рафиқов Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раиси лавозимига бир овоздан сайланди. Бу ҳақда Касаба уюшмалари Федерацияси ахборот хизмати хабар қилди.
🔹Қайд этилишича, унинг номзоди Оқсоқоллар Кенгаши томонидан тавсия қилинди.Очиқ овоз бериш йўли билан ўтказилган сайловда Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов ҳам иштирок этди.
Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official

Туғилганликни қайд этиш билан боғлиқ комплекс давлат хизматлари кўрсатилади
☑️ Ҳукумат қарори (704-сон, 10.11.2020 й.) билан Туғилганликни қайд этиш билан боғлиқ комплекс давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди. Бу ҳақда ҳуқуқий ахборот канали маълум қилди.
🔹 Унга кўра, бола туғилган жойдаги тиббиёт муассасаси ходими бола туғилганидан сўнг 1 кун ичида бола ва ота-онаси ҳақидаги маълумотларни “Туғилиш ва ўлимни, шу жумладан перинатал ўлимни электрон рўйхатга олиш” ахборот алмашинуви тизимига киритади.
🔹 Маълумотлар автоматик равишда "ФҲДЁ ягона электрон архиви" ахборот тизимига юборилади.
🔸ФҲДЁ бўлими маълумотларни қабул қилиб олганидан сўнг 3 иш соати ичида кўриб чиқади ва болага туғилганлик ҳақидаги гувоҳномани расмийлаштиради.
💠 Маълумотлар комплекс тартибда бошқа хизматларни кўрсатиш учун автоматик равишда Ички ишлар, Мактабгача таълим, Соғлиқни сақлаш вазирликлари ҳамда бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ахборот тизимларига юборилади.
✅ Шунга кўра:
● Туман (шаҳар) ички ишлар бўлими – болани 1 кун ичида тегишли манзил бўйича доимий рўйхатга қўяди;
● Мактабгача таълим вазирлиги – мактабгача таълимни бошқаришнинг ахборот тизимида сўровда кўрсатилган боғчага болани автоматик равишда навбатга қўяди;
● Соғлиқни сақлаш вазирлиги – 1 иш куни ичида она рўйхатда турган поликлиникага (рўйхатда турмаган тақдирда доимий ёки вақтинча рўйхатда турган яшаш манзилидаги поликлиникага) болани рўйхатга қўяди;
● Пенсия жамғармаси бўлими – фарзанд туғилганда бериладиган бир марталик нафақа пулини автоматик равишда расмийлаштиради.
💴 Боланинг отаси ёки онаси бола туғилгандан бошлаб 6 ой муддат ичида бир марталик нафақа пулини олиш учун Халқ банкининг исталган филиалига мурожаат қилиши мумкин (6 ойдан кейин мурожаат қилинса, бир марталик нафақани тўлаш рад этилади).
❗️Туғилганликни қайд этиш билан боғлиқ комплекс давлат хизматлари Тошкент ва Нукус шаҳарларида, 2021 йил 1 февралдан барча вилоят марказларида, 2021 йил 1 сентябрдан бошлаб бутун республика ҳудудида кўрсатилади.

Forwarded from Shavkat Mirziyoyev_press-service
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Афғонистон Миллий ярашув олий кенгаши Раиси Абдулла Абдуллани қабул қилди.
Учрашувда икки томонлама ҳамкорлик ҳамда Афғонистондаги можарони тинч йўл билан ҳал этишнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.
Меҳмон Ўзбекистон томонидан кўрсатилаётган доимий кўмак учун миннатдорлик билдирди ҳамда мамлакатимизнинг Афғонистонни минтақавий савдо-иқтисодий жараёнларга жалб этишга қўшаётган ҳиссасини алоҳида қайд этди.
—
Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев принял Председателя Высшего совета национального примирения Афганистана Абдуллу Абдуллу.
В ходе встречи были рассмотрены актуальные вопросы двустороннего сотрудничества, а также содействия мирному урегулированию конфликта в Афганистане.
Гость выразил признательность за постоянное содействие и особо выделил вклад Узбекистана в вовлечение Афганистана в региональные торгово-экономические процессы.
#Mirziyoyev #qabul #Afgoniston #hamkorlik
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter

Давлат иштирокидаги корхоналарнинг операцион самарадорлигини ошириш мавзусида семинар
Президент Фармони билан корхоналарда истеъмолчига йўналтирилган замонавий бошқарув усуллари, очиқлик, шаффофлик ва бозор тамойилларини жорий этиш, таннархни пасайтириш орқали даромадларни ошириш, ислоҳотлар жараёнида хусусий капитал иштироки учун кенгроқ имкониятлар яратиш, иқтисодиётда давлат иштирокини қисқартириш ва рақобат муҳитини янада яхшилаш мақсадида 3 мингга яқин давлат иштирокидаги корхоналарни ислоҳ қилиш ва хусусийлаштириш тадбирларини амалга ошириш белгиланган.
Хусусан, Фармон билан корпоратив бошқарув ва молиявий аудит жорий этиладиган, операцион самарадорлиги ошириладиган 39 та давлат иштирокидаги корхоналар рўйхати тасдиқланган.
Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан ташкил қилинган семинар Президент Фармонида белгиланган вазифалар ижросига ба-ишланди.
Агентлик ахборот хизмати хабар беришича, семинарда хорижий инвестициялар иштирокидаги “Ўзбекистон Бритиш Американ Тобакко” ҚК АЖ ҳамда “Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” АЖ вакиллари ўз корхонасида жорий қилинган KPI тизими бўйича тақдимот ўтказишди ва тақдимотда 100 дан ортиқ давлат иштирокидаги корхоналар раҳбарлари ва ходимлари видеоконференцалоқа (ВКС) тизими орқали иштирок этди.

⚡️ Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев 10 ноября принял участие в очередном заседании Совета глав государств-членов Шанхайской организации сотрудничества в формате видеоконференции.
«Выступление Президента Республики Узбекистан Ш.М. Мирзиёева было достаточно содержательным, концептуальным и оптимистичным», — ряд престижных изданий зарубежных стран высоко оценили выступление Президента Республики Узбекистан
———————-
🇩🇪 Корреспондент журнала «Berliner Telegraph» (Германия) Анна Вольтхат:
«Стоит отметить особую роль Узбекистана в ШОС, который под руководством Президента Шавката Мирзиёева вступил на новый этап своего развития.
Именно после вступления в должность Президента Шавката Мирзиёева в последние годы мы получаем очень позитивные сведения о происходящих в Узбекистане изменениях и приветствуем нынешний курс открытости страны.
Президент Мирзиёев внёс огромный вклад в урегулирование конфликтов с соседними странами и успешному налаживанию регионального сотрудничества.
Благодаря стараниям нового руководства Узбекистана в настоящее время можно наблюдать признаки единства в регионе Центральной Азии.
В целом, представленные Президентом Шавкатом Мирзиёевым предложения направлены на совместное решение насущных проблем региона и затрагивает интересы как самих жителей региона, так и международного сообщества, которому ещё предстоит внести свой вклад в дело укрепления доверия в этом уголке мира».
——————-
🇰🇬 В Кыргызстане тепло воспринято отношение Узбекского лидера к политическим изменениям в стране.
Так, в национальном информационном издании Кыргызстана «Кабар» опубликована статья под названием «Мирзиёев: Узбекистан полностью поддерживает стремление народа Кыргызстана к устойчивому развитию».
В статье со ссылкой на выступление Президента Узбекистана отмечается, «как ближайший сосед и стратегический партнёр, Узбекистан полностью поддерживает стремление братского народа Кыргызстана к мирному развитию и процветанию. Рад видеть уважаемого Садыра Нурхожоевича Жапарова на нашем саммите».
————————
🇪🇬 Заместитель главного редактора газеты «Аль-Джумхурия» (Египет) Ас-Сайид Хани Юсеф Ас-Сайид:
«Выступление Президента Республики Узбекистан Ш.М. Мирзиёева было достаточно содержательным, концептуальным и оптимистичным. В частности, его позитивная оценка деятельности ШОС, которая наглядно проявилась в высказанных им словах о том, что «Шанхайская организация сотрудничества находится на принципиально новом этапе своего развития», свидетельствует о высокой оценке её роли в региональных процессах, в частности обеспечении безопасности, поддержании стабильности, установлении мира на обширном пространстве стран-участниц, усилиях по противостоянию новым угрозам и вызовам.
Особого внимания заслуживает призыв Руководителя государства к взаимной поддержке и совместным поискам компромиссов по ключевым вопросам повестки дня Шанхайской организации сотрудничества для обеспечения безопасности и устойчивого регионального развития.
Президент Узбекистана дружественно поприветствовал нового руководителя Кыргызстана С.Н. Жапарова, что, естественно подчеркнуло приоритеты внешней политики Узбекистана в ЦА.
Стало уже традицией, что каждое выступление Руководителя страны содержит ряд судьбоносных инициатив, направленных на развитие ШОС»
@aoka_uz

#БУГУН_ТУҒИЛГАН_КУН
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Ахматов Шерзод Мирзажахонович 1980 йил 12 ноябрда Сирдарё вилоятида туғилган. У 2019 йилдан буён ушбу лавозимда ишлайди.
Ш.Ахматов 2003-2019 йилларда Халқ таълими ва Маданият вазирлигида фаолият юритган.
Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Ахматов Шерзод Мирзажахонович 1980 йил 12 ноябрда Сирдарё вилоятида туғилган. У 2019 йилдан буён ушбу лавозимда ишлайди.
Ш.Ахматов 2003-2019 йилларда Халқ таълими ва Маданият вазирлигида фаолият юритган.
Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Forwarded from Shavkat Mirziyoyev_press-service
Ўзбекистон ва Қозоғистон Президентларининг телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди.
Суҳбат чоғида давлат раҳбарлари икки томонлама муносабатлар ва минтақавий ҳамкорликнинг долзарб масалаларини муҳокама қилдилар.
Марказий Осиё минтақасидаги вазиятнинг ривожланиши юзасидан ҳамда халқаро ва минтақавий ташкилотлар, шу жумладан МДҲ ва ШҲТ доирасидаги мулоқотни кенгайтириш бўйича фикр алмашилди.
—
Президенты Узбекистана и Казахстана провели телефонный разговор.
В ходе беседы главы государств обсудили актуальные вопросы двусторонней повестки дня и регионального взаимодействия.
Состоялся обмен мнениями по развитию ситуации в регионе Центральной Азии, а также углублению диалога в рамках международных и региональных организаций, включая СНГ и ШОС.
#Mirziyoyev #muloqot #Qozogiston #hamkorlik

Пандемия шароитига қарамай, иқтисодиётни тиклаш ва ривожлантириш, одамлар ҳаётини яхшилаш борасидаги ишлар давом эттирилмоқда. Ҳудудларда янги корхоналар, турар жойлар бунёд қилинмоқда.
Президент Шавкат Мирзиёев шундай ишлар билан танишиш мақсадида Қашқадарё вилоятига жўнаб кетди.
—
Работа по восстановлению и развитию экономики, улучшению жизни народа продолжается, несмотря на пандемию. В регионах строятся новые предприятия, жилые массивы.
Президент Шавкат Мирзиёев для ознакомления с ходом этой работы отбыл в Кашкадарьинскую область.
#Mirziyoyev #safar #Qashqadaryo

Forwarded from Segment.uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ЎЗБбайроқ #29йил
🇺🇿Ёши улуғ инсонлар миллат байроғини ёшлар кўз ўнгида туширма дейишади. Бунда рамзий маъно бор. Асрлар оша байроқ — халқнинг ғурури, фахри ҳисобланган. Шу сабаб у доимо баландда ҳилпираб туради.
🔷 Қатор ҳамкор ташкилотлар кўмагида ташкил этилган “Давлат байроғи — бахт тимсоли” маданий тадбирида шулар ҳақида тўхтаб ўтилди. Тадбирда санъаткорлар, сўз усталари, депутатлар, турли ташкилотлар вакиллари божхона соҳасидаги курсантлар ва ёшлар иштирок этди.
Тадбир “Янги Ўзбекистон — янгича дунёқараш” тарғибот лойиҳаси доирасида ташкил этилган бўлиб, бу каби маданий кечалар республика бўйлаб давом этмоқда.
#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash
Каналга уланиш: @yangiuzbekiston_uz

🎙Бугун, 12 ноябрь куни бўлиб ўтадиган брифинглар:
📣 Президент қарори ижроси тўғрисида
🕙 12:00 ➖ Бадиий академия
Спикер: Феруза Обиджонова - бош илмий котиб
〰️〰️〰️〰️〰️
📣Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси маркази томонидан ўтказиладиган одам ДНКси суд биологик экспертизаси тадқиқоти ҳақида
🕙 15:00 ➖Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси маркази
Спикер: Асилбек Норматов - лаборатория мудири
📣 Коронавирус билан боғлиқ вазият тўғрисида
🕙 16:00 ➖ Коронавирусга қарши кураш штаби
Спикер: Ботир Қурбонов – штаб аъзоси
📲Брифинглар @Rasmiy_xabarlar_Official телеграм канали, UzReport TV ва O‘zbekiston 24 телеканали орқали онлайн ёритилади.
〰️〰️〰️〰️〰️
Брифинги, запланированные на сегодня, 12 ноября, в АИМК
📣 Об исполнении постановления Президента
🕙 12:00 ➖ Академия художеств Республики Узбекистан
Спикер: Феруза Обиджонова - главный научный секретарь
〰️〰️〰️〰️〰️
📣Об исследовании судебно-биологической экспертизы ДНК человека Республиканским центром судебной экспертизы им. Х. Сулеймановой
🕙 15:00 ➖Республиканский центр судебной экспертизы им. Х.Сулеймановой
Спикер: Асилбек Норматов - заведующей лаборатории
〰️〰️〰️〰️〰️
📣 О ситуации, связанной с коронавирусной инфекцией
🕙 16:00 ➖Штаб по борьбе с коронавирусом
Спикер: Севара Убайдуллаева – член штаба
📲 Брифинги будут транслироваться онлайн на официальном Telegram-канале AИМК @Rasmiy_xabarlar_Official. Также смотрите брифинги на телеканалах «УзPепорт» и «O‘zbekiston 24».

⚡️Сурхондарё вилояти солиқ бошқармаси нега қонунларни четлаб ўтди?
❗️Ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилояти Давлат солиқ бошқармаси томонидан 349 млн. сўмга Equinox русумли хизмат автомашинаси харид қилинганлиги борасида хабарлар тарқалган эди. Бунда Давлат солиқ қўмитаси муносабат билдирди.
⁉️ Ушбу ҳолатга зудлик билан ойдинлик киритиш мақсадида Давлат солиқ қўмитаси томонидан тўпланган дастлабки маълумотларга кўра, Сурхондарё вилояти Давлат солиқ бошқармаси балансидаги 2013 йилда ишлаб чиқарилган “Нексия-2” русумли автомашина эскириб яроқсиз ҳолга келиб қолганлиги сабабли унинг ўрнига бир дона хизмат автомашинаси харид қилишга рухсат сўраб, 2020 йил 2 октябрдаги 23-31631-сонли хат билан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига мурожаат қилган.
❌ Ушбу мурожаатга Молия вазирлиги 2020 йил 9 октябрда ЕС 8724-сонли жавоб хати йўлланган. Унга кўра, Бошқарма балансидаги “Нексия-2” русумли автомашинасини ўрнатилган тартибда сотиб, ўрнига белгиланган лимит доирасида Солиқ органларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан бир дона “Нексия-3” автомашинаси харид қилишга розилик билдирган.
☑️ Ўзавто дилери “Авто-центр-Қашқадарё” билан Сурхондарё вилояти Давлат солиқ бошқармаси ўртасида 2020 йил 30 сентябрда 3-250-2020-1563UA-сонли шартнома тузилиб унга асосан бир дона Equinox русумли автотранспорт воситаси харид қилинган.
🔹Таъкидлаш лозимки, кейинги даврларда Давлат солиқ хизмати органлари солиқ тўловчиларнинг яқин ҳамкори сифатида янги имиджини шакллантирди. Бунда халқ манфаатига зид бўлган ҳар қандай ҳолатга кескин муносабат билдириш асосий принциплардан сананалади.
▶️ Ушбу принцип асосида ҳолат юзасидан хизмат текшируви ўтказиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раисининг буйруғи қабул қилинди. Хизмат текшируви давомида аниқланган маълумотлар қўшимча равишда эълон қилинади.
🔘Давлат солиқ қўмитаси ОАВ вакиллари ва блогерларга ушбу ҳолатга аниқлик киритилишида фаол иштироки учун ўз миннатдорлигини билдиради ҳамда жамият манфаати йўлида бу каби муҳокамалар учун доимо очиқ эканлигини маълум қилади, дейилади хабарда.