Расмий хабарлар I Официальные новости
28.7K subscribers
31.1K photos
6.76K videos
53 files
29.1K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлисида иштирок этди ва ўз нутқида бир қатор аниқ таклифларни илгари сурди.
Ташкилотга аъзо ва кузатувчи мақомидаги давлатлар делегацияларининг раҳбарлари устувор йўналишларда кўп томонлама муносабатларнинг бугунги ҳолатини таҳлил қилиб, уларни ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилдилар, шунингдек, халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан фикр алмашдилар.

Президент Шавкат Мирзиёев принял участие в очередном заседании Совета глав государств-членов Шанхайской организации сотрудничества. В своем выступлении лидер нашей страны выдвинул ряд конкретных предложений.
Главы делегаций проанализировали современный уровень и перспективы развития многосторонних отношений по приоритетным направлениям, а также обменялись мнениями по актуальным международным и региональным вопросам.

#Mirziyoyev #sammit #ShHT #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Қорақалпоғистонни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди. Шу мақсадда ишлаб чиқилган дастур ижросини ташкил этиш муҳокама қилинди.
2020-2022 йилларда 1 359 та инвестиция лойиҳаси амалга оширилиши айтиб ўтилди. Саноат, қишлоқ хўжалиги, соғлиқни сақлаш, таълим ва бошқа соҳаларни ривожлантириш бўйича кўрсатмалар берилди.
Туман ва шаҳарлар қиёфасини янгилаш, йўллар ва уй-жойлар қуриш масаласига алоҳида эътибор қаратилди.

Состоялось видеоселекторное совещание по вопросам социально-экономического развития Каракалпакстана, на котором обсуждена реализация соответствующей программы.
Отмечалось, что в 2020-2022 годах будет реализовано 1 359 инвестиционных проектов. Даны указания касательно развития промышленности, сельского хозяйства, здравоохранения, образования и других сфер.
Особое внимание уделено обновлению облика городов и сел, строительству дорог и жилья.

#Mirziyoyev #videoselektor #Qoraqalpogiston #dastur

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев: Ҳеч қачон Қорақалпоғистон шароитида 523 миллион долларлик инвестиция бўлмаган

Шавкат Мирзиёев: Никогда прежде в Каракалпакстан не привлекались инвестиции на 523 миллиона долларов

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Кўпчилигимиз севиб истеъмол қиладиган маҳсулотлардан бири бу консерваланган гўшт маҳсулотларидир.

Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги томонидан ушбу турдаги маҳсулотлар экспертизаси ўтказилди.

Консерваланган гўштда оқсил миқдори қанча бўлиши керак? гўшт ҳиссасичи?

Агентлик ахборот хизмати Экспертиза натижаларини эълон қилди.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
❗️Матбуот анжумани — "Таълим-тарбия ва илм-фан соҳаларида қандай ўзгаришлар кўзда тутилаяпти?"

Эртага, 11 ноябрь куни соат 11:00 да АОКАда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 6 ноябрдаги "Ўзбекистоннинг янги тараққиёт даврида таълим-тарбия ва илм-фан соҳаларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармонининг мазмун-моҳияти ва аҳамияти юзасидан ўтказиладиган матбуот анжуманида таълим тизими билан боғлиқ барча саволларга ойдинлик киритилади.

Иштирок этади:

🎙Халқ таълим вазирлиги;
🎙Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги;
🎙Мактабгача таълим вазирлиги;
🎙Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцяси;
🎙Давлат тест маркази раҳбарлари иштирок этади.

〰️〰️〰️〰️
📢 Матбуот анжуманига саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин.

🎤 ОАВ ходимлари ва блогерлар матбуот анжуманида иштирок этиб, ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олиши мумкин.

Тадбирлар @aoka_uz, @Rasmiy_xabarlar_Official, @hudud_inform телеграм каналлари, UzReport TV ва O‘zbekiston 24 телеканаллари , АОКАнинг фейсбукдаги саҳифаси ҳамда Youtube тармоғи орқали онлайн ёритилади.

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
⚡️ Ўзбекистонда олиб борилаётган ислоҳотлар мазмун-моҳияти, бутун мамлакат бўйлаб ўтказилаётган маънавий-маърифий тадбирлар, таниқли сиёсатчилар ҳамда адабиёт вакиллари билан учрашувлар, машҳур санъаткорларнинг чиқишлари ҳақида — @yangiuzbekiston_uz Телеграм каналида кузатиб боришингиз мумкин.

Каналда шунингдек, ибратли ҳикоялар, буюк ватандошларимиздан иқтибослар, фоторепортажлар, ижтимоий роликлар, аудио ва видеолавҳалар ҳам эълон қилиб борилади.

Каналга уланиш: @yangiuzbekiston_uz
Велосипедга йиққан пулига онасини даволатган болакайга вазирлик велосипед совға қилди

Яқинда коронавирус балосидан жабр чеккан оила ҳақида ЎзА мухбири Анора Содиқова томонидан видеолавҳа тайёрланган эди.

Унда Шоҳиста Абдумавлонованинг бир ўғли билан коронавирусга қарши курашиш таассуротлари баён этилган.

Шунингдек, болакай спортга қизиқишини ҳам айтиб ўтган эди. Асосийси, унинг велосипед олиш учун йиғиб қўйган пулларини дори-дармонга ишлатишга мажбур бўлгани кўпчиликни таъсирлантирди.

Ушбу видеолавҳага олиб чиқилган оила Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг ҳам эътиборидан четда қолмади. Кеча вазирлик номидан болакайга велосипед совға қилинди.

Шунингдек, боланинг қизиқишларини инобатга олган ҳолда уни келгусида Болалар ва ўсмирлар спорт мактабига қабул қилишга ҳам ваъда беришди.

Видеони Youtubeда томоша қилишингиз мумкин

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Усмон Шарифхўжаев, Халқ таълими вазирининг биринчи ўринбосари:

💵 «Дастлаб 2024-25 йилларда фақатгина халқ таълими тизимидаги педагог ходимларнинг маошини энг кам ойлик иш ҳақининг 15 баробарига тенглаштириш масаласи қўйилган эди. Имзоланган ҳужжатда ўрта ва ўрта махсус таълим босқичида фаолият олиб борадиган ходимларнинг ойлигини ҳам шу кўрсаткичда бир хил ошириш масаласи тасдиқланди.

📍Чет ва олис ҳудудларга
бошқа ҳудудлардан бориб фаолият юритадиган юқори малакали ўқитувчиларга бир марталик 11 миллион сўм пул мукофоти берилади. Уларнинг шу ерда яшаш харажатларини компенсация қилиш учун ҳар ой қўшимча сифатида салкам 500 минг сўм бериб борилади».

〰️〰️〰️〰️
АОКА пресс-холида ташкил этилган матбуот анжуманида, шунингдек, халқаро олимпиада ва республика танловлари ғолибларини тарбиялаган педагогларнинг тофиасини ошириш масаласи юзасидан изоҳ берилди.

@Rasmiy_xabarlar_Official
Қаҳрамон Олимов, Мактабгача таълим вазирининг биринчи ўринбосари:

— Фармонда Мактабгача таълим вазирлиги ва бошқа вазирликлар ҳамда идоралар, Таълим сифатини назорат қилиш инспекцияси билан ҳамкорликда амалга ошириладиган бир қатор вазифалар кўрсатиб ўтилган.

📈 Хусусан, ўқитувчиларнинг нуфузи, мақоми ва уларнинг ойликларини ошириш юзасидан муҳим бандлар киритилган.

👨🏻‍💻 Мактабгача таълим вазирлигининг тасарруфида бўлган 97 та Педагогика коллежи бу ўқув йилидан бошлаб, янгича йўналишда кадрлар тайёрлашни бошлайди. Ўрта-махсус таълим муассасаларида дуал тизими жорий этилади ва уни амалга ошириш механизмлари ишлаб чиқилади.

Мактабгача таълим тизимида таълим ва тарбия сифатини ошириш, мактабгача таълимга болалар қамровини ошириш, рақамли технологияларни жорий этиш бўйича вазифалар қарор иловаси билан тасдиқланган чора-тадбирларда ўз ифодасини топган.

〰️〰️〰️〰️
АОКА пресс-холида ташкил этилган матбуот анжуманидан.

@Rasmiy_xabarlar_Official
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Таълим сифатида қандай ўзгаришлар бўлади?

Усмон Шарифхўжаев, Халқ таълими вазирининг биринчи ўринбосари:

🔹Таълим стандартлари ва ўқув дарсликлари қайта кўриб чиқилади ва бу жараёнга халқаро экспертлар жалб этилади;

🔹Таълим жараёнига Финляндия тажрибаси кенг жорий қилинади;

🔹Мактаб ўқувчини имтиҳонга эмас, ҳаётга тайёрлаши керак. Янги ўқув миллий дастурининг асосий йўналиши — олган билимини ҳаётда қандай қўллашига йўналтирилади;

🔹Ўқитувчилар учун узлуксиз қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизими жорий этилади. Бунда нодавлат секторлар ҳам ишга жалб этилади.

🔹Ўқитувчини моддий рағбатлантириш ва жамиятдаги нуфузини ошириш чоралари кўрилади;

🔹Методистларнинг маоши оширилади ва масъулияти кучайтирилади.

@Rasmiy_xabarlar_Official