Расмий хабарлар I Официальные новости
28.4K subscribers
31.2K photos
6.85K videos
53 files
29.2K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Севара Убайдуллаева иштирокидаги брифингда коронавирус инфекцияси борасида долзарб саволлар юзасидан жавоб қайтарилди.
〰️〰️〰️〰️〰️

Коронавирус инфекцияси билан жамоат ҳожатхоналари ёки лифтда ҳам зарарланиш мумкинми?

Бугунги кунда карантин чоралари юмшатилганда жамоат жойларида инфекциянинг долзарблиги ошади, яъни аҳоли кўп тўпланадиган жойларда коронавирус билан касалланиш хавфи ортади.

🚧Имкон қадар аҳоли тўпланган жойга бормасликка, бегоналар билан мулоқот қилмасликка ҳаракат қилинг ва одамлар сони камайгунча ижтимоий масофани ушланг.

📍Вирус турли юзалар ва ҳаво айланмасида 2-3 соатдан 8-12 соатгача турли ҳароратларда сақланиб қолиши аллақачон тасдиқланган.

🚿Бундан ташқари, доимий тозалаш ишлари олиб бориш, барча юзаларга дезинфекцияловчи эритмалар билан ишлов бериш, айниқса жамоат ҳожатхоналари эшик тутқичлари ёки лифтларни дезинфекциялаш талаб этилади.

🧼Шунингдек, жамоат ҳожатхоналари ёки лифт хизматларидан фойдаланганда ҳар бир фуқаро кириш ва чиқишдан олдин қўлларини совун билан яхшилаб ювиши ёки антисептик воситалари билан ишлов бериши ишлатиши шарт.

😷Юз ниқобини мунтазам тақиб юриш, жамоат жойларига киришда бир марталик қўлқоп кийишингиз ва чиқаётганда ечишингиз мумкин. сиз фойдаланган қўлқоп ва пеçетелер ахлат қутиларига ташланиши керак.
〰️〰️〰️〰️〰️

Коронавирусга чалинган инсон ўзи рўйхатдан ўтган худуддан ташқарида бўлиб туриб, қандай қилиб касаллик варақасини очиши мумкин?

🔘Бу ҳолатда, яшаш жойингиздан ташқарида бўлишингизни вақтинчалик ёки доимий характеридан келиб чиқиб турлича бўлади.

🔺Агар сиз доимий рўйхатдан ўтган яшаш жойингизда яшамай, бошқа жойда вақтинчалик прописка билан яшасангиз, унда шу вақтинчалик рўйхатдан ўтган ҳужжатингиз асосида яшаб турган жойингиздаги КТМП, ОП, ҚОП, ҚВПларда рўйхатга туришингиз лозим. Коронавирус билан касалланиб қолган даврингизда касаллик варқасини очишда муаммолар бўлмайди.

🔺Агар сиз тиббиёт муассасасига мурожаат этмаган ва рўйхатга турмаган бўлсангиз ҳам, вақтинчалик рўйхатдан ўтганлик ҳужжатлари асосида касалликни биринчи кундан мурожаат этасиз, шу даврда ҳам сизга касаллик варақаси очилади.

🔺Агарда сиз вақтинчалик бошқа ҳудудга мехмондорчиликка кетиб, шу ҳудудда касалланиб қолсангиз, сизга тиббий хизмат кўрсатилади, лекин касаллик варақасини яшаш жойингиздан очишингиз керак бўлади.

📝Касаллик варақаси (бюллетень) – касаллик бўйича мурожаат этилган кундан, аниқ касаллик аломатлари бўлган ҳолатда очилади. Касалланиб тузалиб келиб, қўлингизда шифохонанинг касаллик тарихидан кўчирма бўлса ҳам, орқа кун билан касаллик варақаси очилмайди.
〰️〰️〰️〰️〰️

Чилим чеккан одамларга касаллик юқмайди деган гаплар бор. Бу қанчалик ҳақиқат?

🚬Сигаретга ўхшаш воситалар туридан бири кальян (чилим) чекиш, бу ҳам чекувчиликни бир тури ҳисобланади.

Бу ҳолатлар инсон организмида турли ўзгаришларни келтириб чиқариб, сурункали равишда қўлланилиш оқибатида ўпканинг жароҳатланишлари келиб чиқади.

🌐ЖССТ ташкилоти тадқиқотларидан бирида кафе ва барларда умумий ҳамма фойдаланадиган кальян (чилим) ускунаси ва жиҳозлари текшируви ўтказилганида, кальян (чилим)да инсон нафас олиб чиқаришида, турли хил нафас йўллари орқали ўтадиган касалликлар юқиши эхтимоли юқори эканлигини тасдиқлаган.

❗️Шунингдек, коронавирус тутундан қўрқади деган гаплар ўз тасдиғини топмаган, сабаби чекувчилар ҳам касалланиши кузатилади. Бундай ҳолатлар, коронавирус касаллигини кечувини оғирлаштириши табиий. Касалликни енгил кечиши учун бундай одатлардан воз кечсангиз ўз саломатлигингизни янада ҳимоя қилган бўласиз.

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#statistika

📈ЭЛЕКТРОТЕХНИКА САНОАТИ РАҚАМЛАРДА
🗓январь-август ойлари (инфографика)

📶2020 йилнинг январь-август ойларида электротехника саноати кўрсаткичлари таҳлил қилинди. Маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми 💰7 трлн сўмдан ошди. Экспорт кўрсатикчлари 172,9 млн.долларни, инвестиция ўзлаштириш ҳажми 79,7 млн долларни ташкил этди.

"Ўзэлтехсаноат" уюшмаси ахборот хизмати

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
📣ЭЪЛОН!

Бугун, 21 сентябрь куни соат 16:00да
Ўзбекистон Миллий матбуот марказида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги раҳбар-ходимлари ҳамда ОТМ ректорлари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтади.

Матбуот анжуманида ёшларни олий таълим билан қамраб олиш даражасини оширишга қаратилган чора-тадбирлар ҳақида батафсил маълумот берилади.

Тадбирга мавзу юзасидан қизиқиш билдирган барча оммавий ахборот воситалари вакиллари таклиф этилади.

Манзил:
Тошкент шаҳри Навоий кўчаси 16-уй

@aoka_uz
#abituriyent2020
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📹 Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Севара Убайдуллаева иштирокида ўтказилган брифинг видеоси.

Каналга
уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Бугун Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси ахборот хизмати раҳбари Шавкат Хўжақулов иштирокида брифинг ўтказилди.
〰️〰️〰️〰️〰️

Ўзбекистондаги олий таълим муассасасига ўқишга кира олмасам, хорижий давлатда ўқимоқчиман. Хорижий олий таълим муассасасини танлаганда нималарга эътибор қаратишим лозим?

📢Ҳозирги пайтда айрим жисмоний шахслар ҳамда консалтинг хизматларини кўрсатувчи фирмалар ёшларимиз орасида хорижий олий таълим ташкилотларига ҳужжат топшириш бўйича тарғибот-ташвиқот ишларини олиб боришмоқда.

Сизга таклиф этилаётган хорижий олий таълим ташкилоти дипломининг Ўзбекистонда тан олинишини учун қуйидагиларга эътибор қаратинг:

🔹Аввало, ташкилотнинг олий таълим муассасаси сифатида фаолият юритишига рухсат берувчи ҳужжати, яъни лицензияси мавжудлигига ишонч ҳосил қилинг;

🔹Кейинги энг муҳим талаб - таълим муассасаси томонидан бериладиган диплом ўзи жойлашган мамлакат ҳудудида тан олиниши билан боғлиқ. Бунинг учун эса олий таълим муассасаси ва унинг таълим дастурлари ваколатли органлар томонидан аккредитациядан ўтказилган бўлиши керак.

🔹Бундан ташқари, талабгор танлаган олий таълим муассасасининг ўқитиш шакли ва таълим дастурлари Ўзбекистон қонунчилигига мос келишини ўрганиши керак.

🔰 Амалдаги «Таълим тўғрисида»ги қонунга кўра, Ўзбекистон ҳудудида расман тан олинадиган бакалавриат босқичи камида 4 йил, сиртқи таълим камида 5 йил, магистратура эса камида 2 йил муддат қилиб белгиланган.

❗️Шунингдек, пандемия вақтида жорий этилган карантин режими сабабли юртимиздаги олий таълим муассасаларида таълим жараёнлари масофавий шаклга ўтказилган. Ушбу вазиятдан ўз манфаати йўлида фойдаланаётган баъзи консалтинг ташкилотлари ўз рекламаларида масофадан таълим берувчи хорижий олий таълим муассасаларини «дипломи Ўзбекистонда тўғридан-тўғри тан олинади» каби асосланмаган маълумотлар билан тарғибот қилишмоқда.

📞Мазкур масала бўйича абитуриентлар ёки уларнинг ота-оналари ўзларини қизиқтирган саволлар билан Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг телеграм боти (@Uztdibot)га ёки (71) 231-07-53 рақамига мурожаат қилиб, мутахассислардан жавоб олишлари мумкин.

☝️Юқоридаги тавсияларга асосан Сизга таклиф қилинаётган олийгоҳ ҳақидаги маълумотларни яхшилаб ўрганиб кейин қарор қабул қилинг.
〰️〰️〰️〰️〰️

Хорижий олий таълим муассасалари дипломини тан олиш синовларига қандай ўзгартиришлар киритилган? Қайси ҳолатларда хорижий олий таълим муассасаси дипломи Ўзбекистонда тан олинмайди?

📍Янги тартиб бўйича ҳозирда фақатгина бир босқичда «Мутахассислик фанлари»дан тест имтиҳонлари топширилмоқда.

📈Бундан ташқари, хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тўғридан-тўғри (синовларсиз) тан олиш ҳолатлари янада кенгайтирилди. Жумладан, халқаро тан олинган ташкилотларнинг рейтингида биринчи 1000таликка кирган ОТМларга кенгайтирилди ва яна қатор ўзгартиришлар киритилди.

❗️Янги низомга асосан хорижий давлатда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатлар қуйидаги ҳолатларда тан олинмайди:

Хорижий таълим тўғрисидаги ҳужжат берилган давлатда унинг эгасига Ўзбекистон Республикасидагига қараганда таълим олиш ва (ёки) касбий фаолият билан шуғулланиш учун кам ҳуқуқлар берилган бўлса (ҳужжат эгаси таълимнинг кейинги босқичида ўқишни давом эттириш, касбий фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқига эга бўлмаса);

маълумот Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида назарда тутилмаган таълим шаклида олинган бўлса;

олий таълим босқичларида:

бакалавриат бўйича ўқиш муддати уч йилдан кам бўлса ёки Европа таълим тизими асосида ўқиш давомида 240дан кам кредит тўплаган бўлса;

магистратура бўйича ўқиш муддати бир йилдан кам бўлса;

бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари қўшиб ўқитиладиган таълим дастурлари бўйича таълим олганда умумий ўқиш даври уч йилдан кам бўлса;

⛔️Айни сабабларга кўра, 2019 йилнинг ўзида 783 нафар (жами ариза билан мурожаат қилганларнинг 6,1 фоизи), 2020 йилнинг ўтган даврида 157 нафар (жами ариза билан мурожаат қилганларнинг 4,8 фоизи) мурожаат қилганларга синовларга чақирилмасдан дипломини тан олиш рад этилган.

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
Бугун Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси ахборот хизмати раҳбари Шавкат Хўжақулов иштирокида брифинг ўтказилди.
〰️〰️〰️〰️〰️
Менга қўшни давлатдаги олий таълим муассасасида ўқишни таклиф этишмоқда. Ўқиш масофавий тарзда олиб борилар экан. Лекин дипломга ситрқи деб ёзилади, Ўзбекистонда тан олинади дейишмоқда. Уларга ишонсам бўладими?

🔰Амалдаги қонунчиликка мувофиқ хорижий давлатларнинг олий таълим муассасаларда масофавий тарзда таълим олган талабгорларнинг ҳужжатлари Ўзбекистон Республикасида тан олинмаслиги белгилаб қўйилган
.

⛔️Шу сабабли масофавий таълим шаклида ўқишни тавсия қилмаган бўлардик. Чунки, хорижий олий таълим муассасасини тамомлаб, диплом олганингиздан сўнг уни Ўзбекистон Республикасида юридик кучга эга бўлиши учун тан олиш жараёнидан ўтказиш лозим бўлади.

🔎Хорижий давлатда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш жараёнида ҳужжат ҳақиқийлиги ҳамда таълим шаклини аниқлаштириш бўйича расмий сўров амалга оширилади ва ўрганилади.

⚡️Янги таҳрирдаги «Таълим тўғрисида»ги қонуннинг лойиҳасига масофавий таълим шакли ҳам Ўзбекистондаги таълим турлари рўйхатига киритилмоқда. Бироқ бунинг ўзи хорижда масофавий тарзда олинган дипломлар ҳам тан олинади, деган маънони англатмайди.

Шу сабабли ҳам ёшларимизга мазкур ўзгартиришлар тўлиқ киритилиб, қайси мутахассисликлар ва қандай кўринишда масофавий таълим йўлга қўйилиши маълум бўлмагунга қадар шошиб қарор қабул қилмасликни сўраган бўлардик.

❗️Шу ўрнида таъкидлаб ўтиш жоизки, бугунги кунда бозори талабларига жавоб бера оладиган рақобатбардош кадрларга бўлган эҳтиёж ортиб бормоқда. Кадрлар сифатига иш берувчилар баҳо бермоқда. Шундай экан, ёшларимиз диплом учун эмас, сифатли таълим олиб салоҳиятли кадр бўлиш учун олий таълим муассасасини танлашлари зарур.
〰️〰️〰️〰️〰️〰️

Беларус Республикасидаги олий муассасаларидан бирида ўқиш таклиф этилмоқда. Ушбу давлатда олинган олий таълим муассасаси дипломи Ўзбекистонда тан олинадими?

🤝2019 йил 1 августда «Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Беларус Республикаси Ҳукумати ўртасида таълимга оид ҳужжатларни, ўқишга оид ҳужжатларни ўзаро тан олиш тўғрисида битим» имзоланган.

Мазкур битимга асосан Битим кучга кирган сана (2020 йил 13 июль)дан бошлаб, икки мамлакатдаги давлат аккредитациясидан ўтган олий таълим муассасаларининг ўқиш давомийлиги 4 йилдан кам бўлмаган олий маълумот ёки бакалавр даражаси тўғрисидаги дипломлар ўз эгаларига ўқишни олий таълимнинг иккинчи босқичида (магистратура) таълим дастури бўйича давом эттириш ҳуқуқини берувчи таълимга оид ҳужжат сифатида ўзаро тан олинади.

Касбий фаолият билан шуғулланиш учун эса Ўзбекистон Республикасида ҳам, Беларус Республикасида ҳам амалдаги қонунчилик доирасида синов орқали ёки белгиланган имтиёзларга эга бўлган ҳолатларда махсус синовларсиз амалга оширилади.
〰️〰️〰️〰️〰️

Россиядаги олий таълим муассасаларидан бирида ўқимоқчиман. Дипломи Ўзбекистонда тан олиниши учун нималарга эътибор қаратишим лозим?

2019 йил 30 майда Ўзбекистон Республикаси ҳукумати ва Россия Федерацияси ҳукумати ўртасида таълим, малака ва илмий даражаларни ўзаро тан олиш тўғрисида битим имзоланган.

Унга кўра давлат аккредитациясига эга бўлган таълим дастурлари, ўқиш муддати тўрт йилдан кам бўлмаган, кундузги бакалавр дипломи билан тасдиқланган олий таълим иккала давлатда ҳам мос равишда тан олинади ҳамда мутахассислик фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини беради.

Шунингдек, уларнинг эгаларига ҳар иккала давлатда магистратура бўйича ўқишни давом эттириш ҳуқуқини беради.

Россиянинг Фан ва таълим соҳаси назорати бўйича федерал хизмати (Рособрнадзор) веб-сайти орқали олий таълим муасаcсасиниг лицензияси мавжудлигини ёки давлат аккредитациясидан ўтганини текшириб кўриш мумкин.

Бундан ташқари, Таълим инспекцияси веб-сайти орқали Халқаро тан олинган ташкилотлар (Quacquarelli Symonds World University Rankings, Times Нigher Education ва Academic Ranking of World Universities) рейтингида ТОП-1000таликдан ўрин олган Россиядаги Олий таълим муассасалари билан танишишингиз мумкин.

@aoka_uz
#abituriyent2020
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари, Олий Мажлис Сенати аъзоси Ўктам Барноев 20 сентябрь куни оғир хасталик туфайли вафот этган эди.
Президент Шавкат Мирзиёев марҳумнинг хонадонига ташриф буюриб, онаси, рафиқаси ва фарзандларига ҳамдардлик билдирди.
– Ўктамжон олижаноб, забардаст, фидойи, ватанпарвар, ўрнак олишга арзигулик инсон эди, – деди давлат раҳбари.

20 сентября после тяжелой болезни скончался заместитель Премьер-министра Республики Узбекистан по вопросам развития аграрной и продовольственной сфер, член Сената Олий Мажлиса Уктам Барноев.
Президент Шавкат Мирзиёев посетил дом покойного и выразил соболезнования его матери, супруге и детям.
– Уктамжон был благородным, сильным, самоотверженным, патриотичным, достойным подражания человеком, - сказал глава государства.

#Mirziyoyev #taziya #hamdardlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Бугун Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Бош давлат меҳнат ҳуқуқ инспектори Гулрух Ниёзметова иштирокида брифинг ўтказилди.

Брифингда пахта йиғим терими ҳақидаги аҳоли саволларига жавоб қайтарилди.
〰️〰️〰️〰️〰️

Ёлланма теримчилар пахта даврида ким билан ҳамда қандай тартибда шартнома имзолайди?

Пахта даврида ёлланма теримчилар ҳамда пахта-тўқимачилик кластерлари ёки фермер хўжалиги ўртасида фуқаролик ҳуқуқий шартнома тузилади. Пахта тўқимачилик кластерлари ёки фермер хўжалигида доимий ишлаб келаётган ишчилар билан ҳам пахта териш бўйича қўшимча меҳнат шартномаси тузилиши мумкин.

Фуқаролик ҳуқуқий шартнома имзоланган кундан кучга киради ҳамда пахта терими мавсуми даврида амал қилади. Меҳнат шартномаси номуайян муддатга ҳамда муддатли асосда тузилиши мумкин.

Теримчи фуқаролик ҳуқуқий тусдаги шартномани исталган вақтда ўз ихтиёрига кўра бекор қилиши мумкин. Меҳнат шартномасини бекор қилиш Мехнат кодексидаги умумий асосларга кўра амалга оширилади.

Фуқаролик ҳуқуқий шартнома ҳамда мехнат шартномаси нусхада тузилади ҳамда биттаси теримчида, биттаси фермер хўжалиги, кластерда сақланади.
〰️〰️〰️〰️〰️

Маҳалла раиси ва ходимлари пахтага фуқароларни мажбурий жалб қилмаслик тўғрисида огоҳлантирилганми?

❗️Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг ташаббуси билан 2020 йилнинг сентябрь ойи бошланишига қадар “Мажбурий меҳнатдан огоҳ бўлинг!” номли услубий қўлланмалар республиканинг барча маҳалла ходимларига тарқатилган. Бундан кўзланган асосий мақсад – махалла фуқаролар йиғини ходимларининг мажбурий меҳнат тўғрисидаги ҳабардорлигини оширишдир.
〰️〰️〰️〰️〰️

Маҳалладаги ишсизлар пахта теримига ўз хоҳишлари билан чиқишлари мумкинми?

❗️Маҳаллада яшайдиган ишсиз фуқароларга пахтада қўшимча даромад топиш мумкинлиги тўғрисидаги тўлиқ маълумотлар берилган ҳолда фақатгина ўзларининг ихтиёрига кўра пахта теришга жалб қилиниши мумкин. Бунда пахтага жалб қилинаётган маҳалланинг ишсиз фуқароларига пахтага чиқиш бўйича барча меҳнат шароитлари, яъни пахта пули, ётоқ жой, иш ҳақининг берилиш тартиби ва бошқалар таништирилади.

📍Ишсиз фуқаролардан ташқари бюджет ташкилотларида ишловчи ходимлар ҳам ишдан бўш вақтларида, яъни шанба ва якшанба кунлари қўшимча даромад топиш мақсадида фақатгина ўз ҳохишларига кўра пахта теримида иштирок этишлари мумкин.
〰️〰️〰️〰️〰️

Катта байрамлар олдидан ўтказиладиган ҳашарларда бир кунлик иш ҳақимиздан ҳам ҳашар учун ўтқазиб бериш қанчалик мавжуд меҳнат қонунчилигига тўғри келади?

⚡️Меҳнат
кодексининг 164-моддасига кўра, фақатгина ходимнинг ёзма розилиги билан, бундай розилик бўлмаган тақдирда эса, - суднинг қарорига асосан меҳнат ҳақидан ушлаб қолиниши мумкин.

🔹Шу сабабли, бир кунлик иш ҳақлари фақатгина ходим бу тўғрисида ўзи ташаббус билан чиққанда ёки ёзма розилик билдирганда ушлаб қолиниши қонунчилликка мувофиқ ҳисобланади.

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Маълум қилинганидек, бугун Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Бош давлат меҳнат ҳуқуқ инспектори Гулрух Ниёзметова иштирокида ўтказилган брифингда пахта йиғим терими ҳақидаги аҳоли саволларига жавоб қайтарилди.
〰️〰️〰️〰️〰️

Ёлланма теримчиларнинг терган пахта миқдори ва олинган иш ҳақи тўғрисидаги ҳисоботлар қандай тартибда амалга оширилади?

💰Ёлланма теримчиларга терим учун пуллар пахтанинг килограмми учун 1-теримда 1000 сўмдан, 2-теримда 1400 сўмдан кам бўлмасдан шартномада белгиланиши зарур.

⚡️Ҳукуматимизнинг қарорига асосан, Жиззах, Сирдарё ва Тошкент вилоятларининг барча туманларида ҳамда Қорақалпоғистон Республикасининг Қонликўл, Қораўзак, Кегейли, Қўнғирот, Тахтакўпир, Хўжайли, Шуманай, Чимбой ва Нукус туманлари, Қашқадарё вилоятининг Косон, Муборак, Миришкор, Нишон, Касби, Қарши туманларида, шунингдек, Сурхондарё вилоятининг Қизириқ, Бандихон, Музработ ва Шеробод туманларида пахта хомашёси йиғим-теримига теримчиларни қўшимча жалб қилиш мақсадида қўлда терилган ҳар бир килограмм пахта хомашёси учун тавсия этилган тариф ставкасига Ўзбекистон Республикаси бюджетининг қўшимча манбалари ҳисобидан 200 сўмдан устама ҳақ тўланиши белгиланган.

Терим отряди раҳбари отряд аъзолари томонидан терилган пахта миқдори (килограмм) ва тўлаб бериладиган пахта пулини кўрсатган ҳолда тўлов қайдномасини (ведомости) шакллантиради ҳамда фермер хўжалиги раҳбарига тасдиқлатади.

Масъул банк ходими томонидан мазкур тўлов қайдномасига асосан теримчиларнинг пахта пули жойига чиққан ҳолда теримчиларнинг имзосини олган ҳолда тарқатилади.

Пахта йиғим-теримида иштирок этадиган теримчиларнинг терган пахтаси учун терим пуллари фуқаролик ҳуқуқий шартномаларига асосан ҳар 5 кунда (дам олиш кунларига тўғри келишидан қатъий назар, лекин меҳнат қонунчилиги талаблари асосида), зарурат бўлганда, ҳар куни даланинг ўзида Республиканинг барча тижорат банкларининг хизмат кўрсатувчи банк вакили томонидан тарқатилади.
〰️〰️〰️〰️〰️

Байрамлар олди ҳашарларга жалб қилиш ҳам мажбурий меҳнат ҳисобланади?

⚡️Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 10 майдаги 349-сон қарорига мувофиқ, давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан ҳашарлар қуйидаги шартларга қатъий риоя этилган ҳолда фақат ихтиёрий тарзда ташкил этилади ва ўтказилади:

🔹умумхалқ ҳашарини ўтказиш тўғрисида фақат Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли ҳужжати ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори мавжуд бўлганда;

🔹ҳашарлар унда иштирок этадиган шахслар меҳнат қиладиган тегишли ташкилот ҳудудида меҳнатни муҳофаза қилиш ва хавфсизлик нормаларига қатъий риоя этилган ҳолда ўтказилади;

🔹ҳашарлар доирасида барча бошқа турдаги жамоат ишлари, шу жумладан қурилиш-таъмирлаш ва қишлоқ хўжалиги ишларига мажбурий жалб этишга қатъий йўл қўйилмаган ҳолда ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш, иш ўринларини тартибга келтириш ишлари амалга оширилади.
〰️〰️〰️〰️〰️

Интернет тармоқларида пахта йиғим-терими мавсуми бошланиши муносабати билан банк ходимлари, хусусан, Сирдарё вилоятининг Оқолтин туманидаги “Халқ банки”, “Ҳамкорбанк” ва “Савдогарбанк” бўлимлари ходимлари пахта теримига жалб қилинганлиги, пахта даласига чиқишни истамаганларга эса ўз ўрнига одам ёллаш буюрилганлиги тўғрисидаги ҳабарлар эълон қилинди. Ушбу ҳолатлар Давлат меҳнат инспекцияси томонидан ўрганилдими?

❗️Албатта. Ҳолат юзасидан Сирдарё вилояти “Халқ банки” ва “Ҳамкорбанк” АТБлар бўлимлари банк ҳодимларининг ҳар биридан ёзма тушунтиришлар олинди ҳамда интернет тармоғида эълон қилинган ҳабарлар ўз тасдиғини топмади.

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
#Матбуот_анжумани

📢📢📢 Барча ОАВ, кенг жамоатчилик вакиллари ҳамда давлат хизматлари соҳасига бефарқ бўлмаганларни
Давлат хизматлари агентлиги директори Улуғбек Мухаммадиев билан самимий суҳбатга таклиф этамиз!

Учрашувда ФҲДЁ соҳасининг трансформацияси, давлат хизматлари кўрсатиш соҳасида мавжуд муаммолар ва кутилаётган новациялар ҳақида мулоқот қиламиз.

⚡️ДХА раҳбарияти Сизни қизиқтирадиган барча саволларга жавоб беришга тайёр!

🕟 Очиқ мулоқотимиз бугун соат 17.30 да "Tashkent City" боғида очиқ осмон остида бўлиб ўтади.

🗺 Мўлжал: Hilton меҳмонхонаси.

Биз Сизни кутамиз!
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Олий таълим муассасаларида аънавий таълим қачондан очилади?

«Бугунги кунда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан шу масала бўйича ишламоқда.
Янгилик бўлса тезкорлик билан эълон қиламиз. Нафақат талабалар, балки ўқитувчилар ҳам анъанавий таълимни соғинган.

Бундан ташқари, туманларда интернетга кириш имконияти йўқ талабалар учун марказлар ташкил этиляпти ва талабаларнинг онлайн таълим олиши учун имконият яратиляпти», — Абдували Холиқов, Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги бошқарма бошлиғи.

@aoka_uz
#abituriyent2020
Ўсимликлар карантини соҳасидаги ислоҳотлар натижадорлиги таҳлилига бағишланган йиғилиш ўтказилди. Давлат раҳбари амалга оширилаётган ишлар бўйича тақдимот билан танишиб, навбатдаги вазифаларни белгилаб берди. Маҳсулот етиштирувчи, қадоқловчи ва экспорт қилувчи ҳар бир корхонага карантин инспекторларини бириктириш зарурлиги таъкидланди.
Фан билан амалиёт уйғунлигини таъминлаш, мутахассисларга халқаро фитосанитар талабларини ўқитиш бўйича кўрсатмалар берилди.

Состоялось совещание, посвященное анализу результативности реформ в сфере карантина растений. Глава государства ознакомился с презентацией о проводимой работе и обозначил дальнейшие задачи. Отмечена необходимость закрепления инспекторов по карантину за каждым предприятием, занимающимся заготовкой, упаковкой и экспортом продукции.
Даны указания по обеспечению интеграции науки и практики, обучению специалистов международным фитосанитарным требованиям.

#Mirziyoyev #yigilish #fitosanitariya #karantin

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Эртага, 22 сентябрь куни соат 21:30 да “O‘zbekiston24” телеканали ва Президент матбуот хизматининг Facebook'даги расмий саҳифаси орқали "Янги Ренессанс сари" фильмини томоша қилинг.

Смотрите завтра, 22 сентября, в 21:30 фильм "Янги Ренессанс сари" на телеканале “O‘zbekiston24” и на официальной странице пресс-службы Президента в Facebook.

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter