Расмий хабарлар I Официальные новости
28.4K subscribers
31.2K photos
6.85K videos
53 files
29.2K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
Ўсимликлар карантини соҳасидаги ислоҳотлар натижадорлиги таҳлилига бағишланган йиғилиш ўтказилди. Давлат раҳбари амалга оширилаётган ишлар бўйича тақдимот билан танишиб, навбатдаги вазифаларни белгилаб берди.

Муҳим иқтибослар

——————-

Состоялось совещание, посвященное анализу результативности реформ в сфере карантина растений. Глава государства ознакомился с презентацией о проводимой работе и обозначил дальнейшие задачи.

Важные цитаты

Каналга
уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Бугун, 22 сентябрь куни бўлиб ўтадиган брифинглар:

📣Коронавирус билан боғлиқ вазият тўғрисида

🕙 12:00 Коронавирусга қарши кураш штаби

Спикер
: Барно Абдусаматова – штаб аъзоси

📣Пандемия даврида амалга оширилаётган чора-тадбирлар тўғрисида

🕙 14:00 Узархив агентлиги

Спикер: Анваржон Алиев – матбуот котиби

📲Брифинглар @Rasmiy_xabarlar_Official телеграм канали, UzReport TV ва O‘zbekiston 24 телеканали орқали онлайн ёритилади.

〰️〰️〰️〰️〰️

Брифинги, запланированные на сегодня, 22 сентября:

📣 О ситуации, связанной с коронавирусной инфекцией

🕙 12:00Штаб по борьбе с коронавирусом

Спикер: Барно Абдусаматова – член штаба

📣 О мерах, принимаемых во время пандемии коронавируса

🕙 14:00 Агентство Узархив

Спикер: Анваржон Алиев - пресс-секретарь

📲 Брифинги будут транслироваться онлайн на официальном Telegram-канале AИМК @Rasmiy_xabarlar_Official. Также смотрите брифинги на телеканалах «УзPепорт» и «O‘zbekiston 24».

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
#БУГУН_ТУҒИЛГАН_КУН

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Шамсутдинов Хаёт Нематович 1980 йил 22 сентябрда Фарғона шаҳрида туғилган. У 2019 йилдан буён ушбу лавозимда ишлайди.

Х.Шамсутдинов 2004-2019 йилларда Бош прокуратура ҳамда Фарғона ва Сирдарё вилояти прокуратура органларида масъул лавозимларда фаолият юритган.

Каналга уланиш:👇
https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Бугун Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Барно Абдусаматова иштирокида брифинг ўтказилди.

Брифингда аҳолини қизиқтирган саволларга жавоб қайтарилди.
〰️〰️〰️〰️〰️

Короновирусдан вафот этган 11 ёшли бола мактабга борганмиди? Болаларда енгил кечади деб кўп маротаба айтилган эди. Нима учун бу бола вафот этди?

🚑Бўстонлиқ тумани Ғазалкент шаҳрида истиқомат қилган 11 ёшли бу бемор 5 сентябрь куни эрталаб соат 8:00 да туман тиббиёт бирлашмаси қабул бўлимига тез тиббий ёрдам машинасида олиб келинган.

❗️Маълумки, 5 сентябрь куни ҳали мактаблар ўз фаолиятини бошламаган эди. Шунинг учун бола мактабга хали бормаган эди. Туман тиббиёт бирлашмасига олиб келинганида, болада бурундан қон кетиши, тана ҳароратининг 38 С даражага кўтарилиши, нафас сиқиши кузатилган. Кўкрак қафаси ренгени қилинганда ўпканинг 50 фоиз зарарланиши аниқланган.

Бола 2012 йилдан буён сурункали гломерулонефрит, нефротик шакли, сурункали буйрак етишмовчилиги, камқонлик ва семизликнинг учинчи даражаси ташхиси билан диспансер назоратида турган ва ногиронлик нафақаси олиб келган.

Бемор Бўстонлиқ туман тиббиёт бирлашмасида инфекционист, реаниматолог, педиатр шифокорлари томонидан консилиум қилинган ва унга коронавирус ташхиси қўйилиб, тезкор тартибда Чирчиқ шаҳридаги шу соҳага ихтисослашган шифохонага келтирилган. Кўрилган даво чораларига қарамасдан, бемор сурункали гломерулонефрит, буйрак етишмовчилининг терминал босқичи, семизлик ва анемиянинг учинчи даражаси, икки томонлама пневмониянинг оғир шакли натижасида вафот этган.

Ҳа, коронавирус болаларда аксарият ҳолларда енгил шаклдаги ЎРВИ сингари: томоқ оғриғи, йўтал, бурун оқиши ва аксириш билан кечади.

Лекин болаларда ҳам сурункали касалликлари бўлса, улар ушбу касалликларини қўзғалиш даврида короновирус инфекциясини юқтирсалар иккала касалликни кечиши натижасида уларда хам оғир кечиш холатларини кузатилишини бир неча маротаба таъкидлаб ўтганми
з.

Юқоридаги болада хам асосий касалликларини хисобига касаллик оғир кечган. Шунинг учун ота оналар шуни ёдда тутишлари керакки, агарда болаларда сурункали касалликлари бўлса улар худудий шифокорлари билан мунтазам алоқада бўлишлари ва ўз вақтида диспансер кўригидан ўтиб ва даво муолажаларини олиб туришлари шарт.

☝️ Шуни ёдда тутиш керакки, болаларда ҳам касаллик ўтказилиб юборилса ва шифокорга кеч мурожаат қилинса ҳамда уларда нафас олиш тизими ва бошқа аъзоларнинг сурункали касалликлари мавжуд бўлса, уларда ҳам оғир кечиш ҳолатлари кузатилиши ва ўлимга ҳам олиб келиши мумкин.

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Айни пайтда "Ўзбекистон 24" телеканали "Тараққиёт формуласи" кўрсатувининг Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 15 сентябрдаги “Хавфсиз, тартибли ва қонуний меҳнат миграцияси тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори мазмун-моҳиятига бағишланган махсус сони эфирга узатилмоқда.

Миграция агентлиги ахборот хизмати

👉 Кўрсатувни томоша қилиш

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
АТБ "Қишлоқ қурилиш банк" Кузатув кенгашининг тегишли қарорига асосан банк Бошқаруви раисига янги ўринбосарлар тайинланди.

Бобохон Бобожонов АТБ "Қишлоқ қурилиш банк" Бошқаруви раиси ўринбосари этиб тайинланди.

Шунингдек, Санжар Олимжонов АТБ "Қишлоқ қурилиш банк" Бошқаруви раиси ўринбосари этиб тайинланди.

АТБ "Қишлоқ қурилиш банк" ахборот хизмати

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Бугун Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Барно Абдусаматова иштирокида ўтказилган брифингда аҳолини қизиқтирган саволларга жавоб қайтарилди.
〰️〰️〰️〰️〰️

Гриппга қарши сифатли вакцинани қаердан олиш мумкин ва қанчадан кейин организмда гриппга қарши иммунитет пайдо бўлади?

💉Гриппга қарши вакцина билан махсус ташкил қилинган эмлаш марказларига борган ҳолда эмланиш мумкин.

📍Аҳоли юртимиздаги мавжуд вакциналарнинг сифатига шубҳа қилмаса ҳам бўлади. Четдан олиб кирилаётган ҳар бир вакцина сифати ва самарадорлиги Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тегишли муассасаси томонидан текширилиб, амалиётга жорий қилишга рухсат берилади.

🌐Юртимизга турли давлатлардан самарадорлиги энг юқори бўлган вакциналар олиб келинади. Вакцина қабул қилаётганда ҳар бир фуқаро ўз хоҳишига кўра турли давлатда ишлаб чиқилган вакцинадан бирини танлайди.

Мавсумий гриппга қарши вакцина организмда 15 кун ичида микробларга қарши иммунитет ишлаб чиқади. Таъсир кучи 1 йилга етади.

👩🏻‍⚕️Эмлашдан олдин шифокор томонидан албатта эмланувчи шахснинг умумий саломатлиги текширилиб, шунга кўра вакцинация қилиш-қилмаслик белгиланади. Яъни, эмланадиган киши шамоллаш, нафас олиш йўллари яллиғланиши каби касалликлардан тамоман соғлом бўлиши керак.

Шунингдек, вакцина таркибидаги компонентларга нисбатан аллергик таъсирчанлик даражаси ҳам текширилади. Шунинг учун вакцинациядан олдин шифокор кўригидан ўтиш тавсия этилади.
〰️〰️〰️〰️〰️

Грипп мавсуми бошланганлиги сабабли иммунитет пасаяди. Бу коронавирус касаллигига қанчалик таъсир кўрсатиши мумкин? Ва бундай вазиятда гриппга қарши вакцина қанчалик ёрдам бериши мумкин?

Грипп
коронавирус инфекциясининг кўпайишига таъсир қилмайди, чунки бу икки хил инфекция. Эпидемияга қарши тадбирларга риоя қилмаслик касалланишнинг ошишига таъсир қилади.

Агар аҳоли мунтазам ниқоб тақса, қўлни тоза сақлаш гигиенасига риоя қилса, ижтимоий масофани сақласа, ўзини изоляцияласа, вазият анча узоқ вақт давомида барқарор бўлиб қолади.

Яна бир масала - агар киши коронавирус инфекцияси билан оғриган бўлса ва яна бирор ёндош инфекция (грипп ёки бошқа) билан касалланса у ҳолда коронавирус қийин кечади.

Ҳозирги вақтда гриппга қарши эмлаш ҳар қачонгидан ҳам долзарб. Грипп ҳам Cовид-19 инфекциясисиз ҳам оғир асоратларни келтириб чиқариши мумкин бўлган жуда жиддий инфекция ҳисобланади.

Шунинг учун, бир вақтнинг ўзида иккита инфекция билан касалланмаслик учун гриппга қарши эмлаш мақсадга мувофиқдир.

Албатта, ҳаммада ҳам гриппга қарши эмлаш имкони йўқ, чунки айрим шахсларда ушбу вакцинага қарши кўрсатмалар мавжуд, лекин умумий ҳисобда, биз эмлаш керак деб ҳисоблаймиз.

Болалар симптомсиз касаллик ташувчиси бўлишлари мумкинми?

🌀Ҳа мумкин. Болалар асосан симптомсиз ёки енгил шаклда касалланишади.

🔎Биз март ойидан буён болалардаги касалланишни таҳлил қилиб келяпмиз. Таҳлилларга кўра, 85% болалар симптомсиз ёки енгил шаклдаги коронавирус инфекциясига эга бўлган. Шунинг учун инфекция юқтирган болалар асосан сурункали касалликларга чалинган одамлар ва айниқса қариялар учун хавфли ҳисобланишади.

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Бугун Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Барно Абдусаматова иштирокида ўтказилган брифингда аҳолини қизиқтирган саволларга жавоб қайтарилди.
〰️〰️〰️〰️〰️

Коронавирус инфекцияси билан ким кўпроқ касалланади?
Беморларнинг ўлим сабаблари ҳақида ҳам тўхталсангиз.

Короновируснинг ўзига хос профилактикаси мавжудми?

Коронавирус инфекцияси билан ортиқча
тана вазнига эга, қандли диабет, гипертония, юрак ва ўпка хасталиклари билан оғриган беморлар зарарланишади.

Иккинчидан, касаллик ёндош касалликлари мавжуд одамларда оғирроқ кечади.

Коронавирус касаллигидан вафот этиш сабабларидан бири - тромбозларнинг ривожланиши ҳисобланади. Ҳозирга келиб тромбозларни олдин иолиш ва даволашнинг протоколи ишлаб чиқилган.

Таъкидлаш лозимки, антикоагулянт дори воситаларни назоратсиз қабул қилиш оғир оқибатлар - қон кетишига олиб келиши мумкин.

Коронавирусга қарши ўзига хос профилактика ҳақида гапиришга ҳали эрта. Лекин носпецифик профилактика: одамлар гавжум ерга бормаслик, ниқоб тақиш, қўлларни совунлаб ювиш мавжуд.
〰️〰️〰️〰️〰️

Нима учун короновирус инфекцияси болаларда катталарга нисбатан енгил ўтади?

🔹Ҳозирги кунда ушбу масала бўйича ягона фикр мавжуд эмас.

🦠Коронавирус болаларда аксарият ҳолларда енгил шаклдаги ЎРВИ сингари кечади, яъни томоқ оғриғи, йўтал, бурун оқиши ва аксириш.

🤒Касаллик оғирроқ кечаётган бўлса – тана ҳароратининг 37,5-39 даражагача кўтарилиши, ҳолсизлик ва бош оғриғи кузатилади.

Енгил кечишига олиб келувчи сабаблар қуйидагилар бўлиши тахмин қилинади:

🔺Катталарга нисбатан соғлом ўпкага эгалиги туфайли болалар касалликнинг оғир шаклларига берилувчан эмас;

🔺Болалар, айниқса эрта ёшдаги болалар ёмон одатларга - чекиш ва бошқаларга эга эмаслиги;

🔺Туғма иммунитет, яъни носпецифик ҳимоя болаларда катталарга нисбатан кучли бўлганлиги;

🔺COVID-19 вируси ҳужайра ичига кириши учун ўз оқсилини инсон ҳужайраларидаги S рецепторлар билан боғлайди. Болаларда ушбу рецепторларнинг сони ва фаоллиги кам. Яъни, болаларда вирус кириши учун нишонлар кам;

🔺Болалар боғча ва мактабларда ўзлари учун жуда кўп янги респиратор инфекцияларга учрайдилар. Бунинг натижасида уларда бир қатор касалликларга қарши антитаначалар ҳосил бўлиб, уларнинг миқдори катталарникига нисбатан кўп бўлади.

🔺Лекин шуни ёдда тутиш керакки, болаларда ҳам касаллик ўтказилиб юборилса ва шифокорга кеч мурожаат қилинса ҳамда уларда нафас олиш тизимининг сурункали касалликлари мавжуд бўлса, уларда ҳам оғир кечиш ҳолатлари кузатилиши мумкин ҳамда ўлимга олиб келиши мумкин.

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бугун, 22 сентябрь куни соат 21:30 да “O‘zbekiston24” телеканали ва Президент матбуот хизматининг Facebook'даги расмий саҳифаси орқали "Янги Ренессанс сари" фильмини томоша қилинг.

Смотрите сегодня, 22 сентября, в 21:30 фильм "Янги Ренессанс сари" на телеканале “O‘zbekiston24” и на официальной странице пресс-службы Президента в Facebook.

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёев видеоконференция шаклида ўтадиган БМТ Бош Ассамблеясининг 75-сессиясида нутқ сўзлайди.

Нутқ трансляциясини 23 сентябрь, чоршанба куни соат 18:00 да қуйидаги телеканаллар ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларда томоша қилинг:

"O'zbekiston", "O'zbekiston 24", "Zo'r TV", "Sevimli TV" (ўзбек тилида)
"Yoshlar", "Toshkent" (рус тилида)
"Uzreport TV", “Dunyo bo’ylab” (инглиз тилида)

Президент Матбуот хизматининг Facebook'даги саҳифаси ва YouTube'даги канали

Президент Шавкат Мирзиёев выступит на 75-й сессии Генеральной Ассамблеи ООН в формате видеоконференции.

Смотрите трансляцию выступления в среду, 23 сентября, в 18:00 на следующих телеканалах и страницах в соцсетях:

"O'zbekiston", "O'zbekiston 24", "Zo'r TV", "Sevimli TV" (на узбекском языке)
"Yoshlar", "Toshkent" (на русском языке)
"Uzreport TV", “Dunyo bo’ylab” (на английском языке)

Страницы Пресс-службы Президента в Facebook и Youtube

#Mirziyoyev #UN #birgakuramiz #смотримвместе

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📹 Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Барно Абдусаматова иштирокида ўтказилган брифинг видеоси.

Каналга
уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёев выступит на 75-й сессии Генеральной Ассамблеи ООН в формате видеоконференции.

Смотрите трансляцию выступления в среду, 23 сентября, в 18:00 на следующих телеканалах и страницах в соцсетях:

"O'zbekiston", "O'zbekiston 24", "Zo'r TV", "Sevimli TV" (на узбекском языке)
"Yoshlar", "Toshkent" (на русском языке)
"Uzreport TV", “Dunyo bo’ylab” (на английском языке)

Страницы Пресс-службы Президента в Facebook и Youtube

#Mirziyoyev #UN #birgakuramiz #смотримвместе

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Бугун Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Барно Абдусаматова иштирокида ўтказилган брифингда аҳолини қизиқтирган саволларга жавоб қайтарилди.
〰️〰️〰️〰️〰️

Короновирус инфекциясидан сақланиш учун мунтазам бурунни тузли эритма билан чайиш ҳимояланишга ёрдам берадими?

⛔️Йўқ. Ушбу кунга қадар бурунни тузли эритма ёки шўр сув билан мунтазам ювиб туриш янги короновирус инфекциясидан ҳимоя қилишга ёрдам бериши бўйича илмий далиллар йўқ.

Баъзи маълумотларга кўра бурунни шўр сув билан мунтазам чайиб туриш оддий шамоллашда тузалиш жараёнини тезлаштириши мумкин.
〰️〰️〰️〰️〰️

Ҳозирги кунда болалар иммунитетини кўтариш учун нималарга эътибор беришимиз керак?

🌀Маълумки, касалликка чалинмаслик ёки уни енгил ўтказишда иммунитет муҳим ўрин тутади. Мактаб ўқувчиларидаги иммунитет заифлигига кўпинча витаминлар танқислиги, ёмон уйқу ва доимий психологик стресс сабаб бўлади. Витаминлар танқислигини тўғри овқатланишни ташкил қилиш йўли билан олдини олиш мумкин.

Мактаб ўқувчилари орасида пала-партиш овқатланувчи болаларнинг сони йилдан йилга ортиб боряпти. Ярим тайёр фасфуд таомлар кўпинча болаларга зарур бўлган витамин ва минералларни овқатдан олишига тўсқинлик қилади.

7 ёшдан 12 ёшгача бўлган даврда боланинг танасида бир вақтнинг ўзида ўсиш ва ўрганиш вазифаларини турганини унутмаслик керак. Бу эса ота-онадан алоҳида эътибор талаб этади.

🥘Бола кунига камида 4 марта овқатланиш керак. Агар болада озғинлик ёки ортиқча вазн бўлса, шифокор маслаҳати зарур. Спорт билан шуғулланадиган ўқувчининг овқатланиши жисмоний машқлар ҳажмини ҳисобга олган ҳолда тузилиши талаб этилади.

🔸Йодланган тузни доимий истемол қилиш, сув ичиш режимига амал қилиш ва овқатланиш рационида витанимларга бой бўлиши керак.
А витамини билан бойитилган сабзи ва ширин картошкани, цитрус мевалари ва брокколи С витамини ҳамда грипп ва нафас йўлларининг юқумли касалликларига қарши курашишда ёрдам берадиган Е витаминига бой ёнғоқлар, албатта, болалар рационида бўлиши мақсадга мувофиқ.

🔸Тўғри овқатланишни ташкил қилишдаги биринчи қадам овқатланиш маданиятига риоя қилишдир. Нонушта, тушлик, кечки овқат мунтазам бўлиши ва жадвалга мувофиқ бўлиши керак.
Мактаб ёшидаги болаларининг организми маълум ритмларга мослашади. Шунинг учун ухлаш, овқатланиш, ўйнаш, юриш ва машқ қилиш учун вақт топиш жуда муҳимдир. Иммунитетни яхшилаш учун болани ёшлигиданоқ режимга кўниктириш яхшироқдир. Турли ёшларда эрталаб туриш, тушлик қилиш, уй вазифасини бажариш ва ётишга тавсия этилган вақт мавжуд.

🔸Кичик мактаб ёшидаги бола кечқурун соат 21:00да ётиши ва эрталаб соат 7:00да туриши керак, каттароқ ўқувчилар кейинроқ, соат 22:00да ётишлари мумкин. Тўлиқ кунлик дам олиш иммунитетга ижобий таъсир кўрсатади. Уйқу пайтида бола организмидаги метаболизм тезроқ бўлади, шунинг учун болалар бу соатларда яхши ўсади.

🔸Уйдаги ижобий психологик микроиқлим болалар саломатлигининг муҳим шартидир. Мактаб ўқувчисининг психологик ҳолатини баррқарорлаштиришнинг энг яхши усуллари бу дўстлар билан яхши мулоқатда бўлиш, севимли машғулотлари билан шуғулланиш, ота-оналар билан фильм томоша қилиш, ўйин ўйнаш ва саёҳат қилиш кабилардир.

Хулоса қилиб айтганда, мактаб ўқувчиларини иммунитети ошириш учун тўғри овқатланиш, вақтида ухлаш, кун тартибини тўғри ташкил этиш ва улар билан дустона муносабатда бўлиш муҳим ўрин тутади.

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Фарғона вилояти Сўх тумани аҳолисини сифатли электр энергияси билан таъминлаш юзасидан олиб борилаётган амалий ишлар тўғрисида “Ислоҳотлар амалда” таҳлилий кўрсатув намойиш этилди.

Энергетика вазирлиги ахборот хизмати

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Архив маълумотномасини олиш учун электрон сўровнома юбориш имконияти бор экан. Мен ҳозир уйдан чиқа олмайман. Жавобини ҳам электрон олсам бўладими?
— 00:00

Идоравий сақлов муддати тугамаган бўлса ҳам ҳужжатларимизни архивга топширишни иложи борми?
— 00:44

Архивга топширилмаган ташкилотлар ҳужжатларини, фуқаролар иш стажини қай тарзда олади ва нодавлат архивлардан ҳам қай тарзда олинади?
— 02:04

Ҳозирги кунда архив иши ва иш юритишнинг замонавий талаблари ва жараёнларини ҳисобга олган ҳолда давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда бошқа ташкилотларнинг архив ва иш юрутувчи ходимлари 3 йилда камида 1 марта малакасини ошириб боришлари талаб этилмоқда. Бунинг учун қандай ўқув масканлари мавжуд?
— 04:07

Хорижий тадқиқотчиларга архивларга боришга рухсат берилдими? Хорижий тадқиқотчилар архив фондидан қандай тартибда фойдаланишади?
— 05:28

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хорижий тадқиқотчиларнинг ўқув залидан фойдаланишлари қай тартибда амалга оширилади?
— 00:00

Ўзбекистон Республикаси фуқаролари архив фондидан қандай тартибда фойдаланишади?
— 00:29

Ҳужжатларни идоравий архивда сақлаш ва уларнинг вақтинча фойдаланишга бериш тартиби қай тарзда амалга оширилади?
— 01:23

Нафақага чиқиш учун архивдан справка олиб келгин дейишди, лекин айрим ишлаган ташкилот ҳужжатлари архивларга топширмаган экан. Бу ташкилотлар ўз жойида йуқ, епилиб кетган экан. Энди нима қилишим керак?
— 02:38

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида Ўзбекистон Президенти томонидан илгари сурилган ва амалга оширилган ташаббуслар

🔹“Тинчлик жараёни, хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик ва минтақавий шериклик” мавзуида Афғонистон бўйича юқори даражадаги Тошкент халқаро конференцияси ташкил этилди (2018 йил 27 март);

🔹 Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг биринчи маслаҳат учрашувлари ўтказилди. БМТ Бош Ассамблеясининг “Марказий Осиё минтақасида тинчлик, барқарорлик ва изчил тараққиётни таъминлаш бўйича минтақавий ва халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш” резолюцияси қабул қилинди (2018 йил 22 июнь);

🔹Оролбўйи минтақаси учун Инсон хавфсизлиги бўйича кўпшериклик Траст жамғармасига асос солинди (2018 йил 27 ноябрь);

🔹БМТ Бош Ассамблеясининг “Маърифат ва диний бағрикенглик” ҳақидаги резолюцияси қабул қилинди (2018 йил 12 декабрь);

🔹Ёшлар ҳуқуқлари тўғрисидаги Конвенция лойиҳаси ишлаб чиқилди. У инсон ҳуқуқлари бўйича иккинчи Самарқанд веб-форумида муҳокама қилинди (2020 йил 12-13 август)

«Юксалиш» Умуммиллий ҳаракати ахборот хизмати

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Марказий банк томонидан 2020 йилнинг I ярим йиллик якунлари бўйича "Ўзбекистон Республикаси тўлов баланси, халқаро инвестицион позицияси ва ташқи қарзи" нашри тақдим этилди

🔸Ушбу нашрда 2020 йилнинг I ярим йиллиги учун тўлов баланси ва халқаро инвестицион позицияси, шунингдек, ташқи қарз бўйича маълумотлар баён этилади. Мазкур маълумотлар тўлов баланси ва халқаро инвестицион позиция бўйича Қўлланманинг олтинчи нашрига (ТБҚ6. ХВФ, 2009 й) мувофиқ тайёрланди.

🔸Марказий банк 2020 йилнинг I ярим йиллиги учун Ўзбекистон Республикасининг тўлов балансини, халқаро инвестицион позициясини ва ташқи қарзни тузиш учун маълумотларни тақдим этишда ҳамкорлик қилгани учун вазирликлар, идора ва ташкилотларга ўз миннатдорчилигини билдиради ҳамда кейинги самарали ҳамкорликка умид қилади.

Батафсил ушбу ҳаволада.

Марказий банк ахборот хизмати

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official