Расмий хабарлар I Официальные новости
28.2K subscribers
31.3K photos
6.88K videos
53 files
29.3K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
​​​​«Ўзбекзаргарсаноати» уюшмаси раисига ўринбосарлар тайинланди. Бу ҳақда уюшманинг матбуот котиби хабар берди.

Нодир Мирахмедов «Ўзбекзаргарсаноати» уюшмаси раиснинг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

Мирахмедов Нодир Тургунович 1974 йил Тошкент шаҳрида туғилган. 1996 йил Тошкент Давлат Шарқшунослик институтининг Халқаро иқтисодий муносабатлар факультетини, 2004 йил Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясини тамомлаган.

У шу вақтга қадар «Ўзбекзаргарсаноати» уюшмаси раиси ўринбосари лавозимида фаолият юритаётган эди.

Комила Негматова «Ўзбекзаргарсаноати» уюшмаси раис ўринбосари лавозимига тайинланди.

Негматова Комила Сайибжановна 1975 йил Тошкент шаҳрида туғилган. 2002 йил Тошкент молия институтини бакалавр, 2009 йил Тошкент Давлат Техника университетини магистратурасини тамомлаган.

У шу вақтга қадар Тошкент давлат техника университети Фан ва тараққиёт давлат унитар корхонасининг «композицион материаллар» лаборатория мудири лавозимида фаолият юритаётган эди.

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
“Мерос” фильмининг суратга олиш ишлари бошланди

“Ўзбеккино” Миллий агентлиги буюртмасига биноан режиссёр Ҳилол Насимов томонидан “Мерос” номли тарихий-бадиий фильм суратга олинмоқда.

Агентлик ахборот хизмати хабар беришича, мазур фильм ўзбек ва қозоқ халқларининг қадимий дўстлиги, анъана ва эътиқодларининг бирлиги ҳақида ҳикоя қилади. Шунингдек, фильмда аллома Аҳмад Яссавийнинг “Яссавия тариқати” маънавий мерос сифатида барча мусулмонларни иймонли бўлишга, инсонийлик меъёрларини чуқур англашга ундаши кўрсатилади. Ўзбек йигити Бахшилло қозоқ қизи Айгулга кўнгил беради. Бошқа овулдаги қозоқ йигити Нурлан ҳам уни севади. Улуғ Ватан уруши йиллари бир-бирини танимайдиган бу икки йигит бирга жанг қилади ва бир-бирларини ўлимдан сақлаб қолади.

Сценарий муаллифи ва постановкачи режиссёр Ҳилол Насимов, иккинчи режиссёр Машраб Аликулов, постановкачи оператор Ҳусан Алиев, композитор Дмитрий Янов-Яновский, постановкачи рассом Фазлиддин Турдиев. Фильмда Рустам Каримов, Мунаввара Абдуллаева, Ғайрат Ҳусайинов, Бобур Айтбагамбетов, Фотиҳ Насимов, Ойсанам Юсуповалар рол ижро этишган.

Фильмнинг суратга олиш ишлари жорий йилнинг октябрь ойида тугалланиши кўзда тутилган. Премьера эса декабрь ойига режалаштирилган.

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Мексика Қўшма Штатлари Президенти Андрес Мануэль Лопес Обрадорни Мустақиллик куни билан табриклади.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев поздравил Президента Мексиканских Соединенных Штатов Андреса Мануэля Лопеса Обрадора с Днем независимости.

#Mirziyoyev #qutlov #Meksika

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
📢 ЭЪЛОН!

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида бугун, 16 сентябрь куни

🕰 соат 11:00да

✔️Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги мутасаддилари иштирокида Президент Шавкат Мирзиёевнинг “Хавфсиз, тартибли ва қонуний меҳнат миграцияси тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори мазмун-моҳияти ва аҳамияти ҳақида;

🕰 соат 15:00да

✔️
Давлат божхона қўмитаси мутасаддилари иштирокида “Божхона аудитини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси юзасидан жамоатчилик муҳокамаси якунлари бўйича матбуот анжуманлари бўлиб ўтади.

Матбуот анжуманларига саволларни @aokapressa га жўнатишингиз мумкин.

❗️ОАВ ходимлари ва блогерларни матбуот анжуманларга таклиф қиламиз.

🔹Тадбирлар @aoka_uz, @Rasmiy_xabarlar_Official, @hudud_inform телеграм каналлари, UzReport TV ва O‘zbekiston 24 телеканаллари ҳамда Youtube тармоғи орқали онлайн ёритилади.

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Тезкор хабар

Республика махсус комиссияси баёнига кўра, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тавсиясига асосланиб дезинфекция туннеллари тақиқланмоқда.

Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазири матбуот котиби
маълум қилди. Воқеалар тафсилоти билан батафсил таништириб борилади.

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Дезинфекция туннеллари ўрнига тери учун қулай антисептик эритмалари бўлган санитайзер-диспансер қурилмалари ўрнатилади

Республика махсус комиссияси баёнига кўра, эндиликда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тавсиялари асосида дезинфекцион туннеллардан фойдаланиш тўхтатилиб, корхоналар, ташкилотлар, муассасалар, жамоат жойлари, бино ва иншоотларга кириш жойида тана ҳароратини контактсиз ўлчаш, ташриф буюрувчиларни зарур ҳолатларда ти66ий ёки бир марталик ниқоблар билан таъминлаш, шунингдек, кириш кисмида ташкил қилиш учун қулай жойда тери учyн антисептик эритмалари бўлган санитайзер-диспансер қурилмалари ўрнатиш амалиёти жорий этилади.

Бунда: ушбу амалиётларни тегишли қоидалар асосида олиб бориш бўйича масъулият ва жавобгарлик муассаса ва ташкилотларнинг биринчи раҳбарлари зиммассида бўлиб, мазкур тадбирларига риоя этилиши юзасидан назоратни амалга ошириш Санитария-эпидемиологик осойиштaлик ва жамоат саломатлиги хизмати ва тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар зиммасига юклатилди.

ССВ Ахборот хизмати

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
«Бу ерларда вақт тўхтайди» — «Xabar.uz» мухбири Зафар Қосимов Деҳқонободдан ажойиб репортаж тайёрлади.

Мақолада айтилишича, Деҳқонобод тумани, Оқрабод қишлоғида Заҳириддин Муҳаммад Бобур яшаган қўналға мавжуд: «Ўрта асрларни эслатадиган мана шу тинч, осойишта ва сўлим жойда «Бобуртепа» деб номланадиган тарихий манзилгоҳ бор. Маҳаллий аҳоли айнан шу ерда Афғонистонга ўтиб кетиш олдидан Заҳириддин Муҳаммад Бобур яшаганига ишонади. Ҳалигача у ҳақида ривоятлар авлоддан авлодга ўтиб келмоқда. Ва бу ривоятлар албатта «Боболарнинг айтишича», деб бошланади», — деб ёзади журналист.

Батафсил: https://xabar.uz/post/bu-erlarda-vaqt-toxtaydi-bobur-qorgonidan

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
ТАНЛОВ ҒОЛИБЛАРИНИ АНИҚЛАШ УЧУН ОВОЗ БЕРИНГ!

Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма тўққиз йиллиги муносабати “Энг улуғ, энг азиз” анъанавий кўрик-танлови эълон қилинган бўлиб, бундан кўзланган мақсад – мамлакатимизда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар мақсади, мазмун-моҳияти ва аҳамиятини тушунтиришга қаратилган, шунингдек, пандемия шароитида ҳам давлат ва жамият ҳаётидаги ўзгаришлар изчил давом этаётгани, юртимизнинг дунё ҳамжамиятидаги нуфузи ва обрўси ошиб бораётгани ҳаётий мисоллар ва илмий таҳлиллар асосида ёритилган ижодий асарлар муаллифларини рағбатлантиришдан иборат.

Кўрик-танловнинг республика босқичига 138 нафар ижодкордан 1000 га яқин ижодий иш келиб тушди.

Ушбу кўрик-танлов ғолибларининг муносибини аниқлаш учун жамоатчилик иштирокини таъминлаш, ўқувчилар фикр-мулоҳазаларини инобатга олиш мақсадида https://tanlov2020.uz веб-сайти ишга туширилди ҳамда ижодий ишларнинг барчаси веб-сайтга жойлаштирилди.

“Энг улуғ, энг азиз” анъанавий кўрик-танлови ташкилий қўмитаси ғолибларни танлашда жамоатчилик, айниқса, соҳа вакилларини овоз бериш учун чақиради.

Овоз бериш 2020 йил 20 сентябрь, соат 18.00 га қадар давом этади.

“Энг улуғ, энг азиз”
анъанавий кўрик-танлови
ташкилий қўмитаси

@aoka_uz
Бугун, 16 сентябрь куни АОКАда бўлиб ўтадиган тадбирлар:

📣“Хавфсиз, тартибли ва қонуний меҳнат миграцияси тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори ижроси тўғрисида (матбуот анжумани)

🕙11-00

🎙Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

🎙Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги мутасаддилари


📣Пандемия даврида амалга оширилаётган чора-тадбирлар тўғрисида

🕙 13:00 Мактабгача таълим вазирлиги

Спикер: Мавлуда Асқархўжаева – матбуот котиби

📣 Коронавирус билан боғлиқ вазият тўғрисида

🕙 14:00 Коронавирусга қарши кураш штаби

Спикер
: Ботир Қурбонов – штаб аъзоси

📣“Божхона аудитини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси юзасидан жамоатчилик муҳокамаси якунлари бўйича (матбуот анжумани)

🕙 15:00 Давлат божхона қўмитаси мутасадди ходимлари

📲 Тадбирлар @Rasmiy_xabarlar_Official телеграм канали, UzReport TV ва O‘zbekiston 24 телеканали орқали онлайн ёритилади.

〰️〰️〰️〰️〰️

Мероприятия, запланированные на сегодня, 16 сентября, в АИМК:

📣Об исполнении постановления Президента "О мерах по внедрению системы безопасной, упорядоченной и легальной трудовой миграции"

🕙 11:00

🎙Министерство занятости и трудовых отношений

🎙Агентство по вопросам внешней трудовой миграции

📣 О мерах, принимаемых во время пандемии коронавируса

🕙 13:00 Министерство дошкольного образования

Спикер: Мавлуда Аскарходжаева – пресс-секретарь

📣О ситуации, связанной с коронавирусной инфекцией

🕙 14:00 Штаб по борьбе с коронавирусом

Спикер
: Ботир Курбанов – член штаба

📣 Об итогах общественного обсуждения проекта постановления Кабинета Министров «Об утверждении Положения о порядке организации и проведения таможенного аудита» (пресс-конференция)

🕙 15:00 Государственный таможенный комитет

📲 Мероприятия будут транслироваться онлайн на официальном Telegram-канале AИМК @Rasmiy_xabarlar_Official. Также смотрите брифинги на телеканалах «УзPепорт» и «O‘zbekiston 24».

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Янгиланаётган Ўзбекистон: Қашқадарё вилоятидаги "Uzbekistan GTL" заводи

Обновляющийся Узбекистан: завод "Uzbekistan GTL" в Кашкадарьинской области

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from O‘zsuvta'minot
Siz yashayotgan hududda qadoqlangan bir litr va xonadoningizdagi 1 kub suv narxi qanchaligini bilasizmi?
Anonymous Poll
38%
Albatta, bilaman
39%
Yo‘q, ishim tushmagan
24%
1 litr suv narxini bilaman faqat
Ўзбекистонга хориждан 360,4 минг дона мобил телефон импорт қилинди

📱 Жорий йилнинг 1 сентябрь ҳолатига кўра, мамлакатимизга қиймати 23,3 миллион AҚШ долларига тенг бўлган 360,4 минг дона мобил телефонлари импорт қилинган.

📌 Ўтган йилнинг мос даврига нисбатан бу йил мобил телефон импортига 19,6 миллион AҚШ доллари кўп сарфланган.

🏢 Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистон 18 та давлатдан мобил телефонлар импорт қилган. Импорт ҳажми юқори бўлган давлатлар орасида Хитой (14,9), Вьетнам (3,7), Ҳиндистон (2,8) ва 1,1 миллион AҚШ доллари билан Бирлашган Араб Амирликларини кўриш мумкин.

Маълумот ўрнида, мамлакатимизда 2019 йилда 235 минг дона қиймати 31,7 млрд. сўмлик уяли ва бошқа симсиз алоқа тармоғи учун телефонлар ишлаб чиқарилган.

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️АОКА ҳузуридаги штабда “Хавфсиз, тартибли ва қонуний меҳнат миграцияси тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори ижроси юзасидан матбуот анжумани ўтказилди.

❗️"Ташқи меҳнат миграцияси соҳасини янада ривожлантириш мақсадида 2020 йил 1 январдан бошлаб Россия Федерацияси Ички ишлар вазирлиги паспорт виза хизмати ваколатхонаси Ўзбекистон Республикасида очилади ҳамда у ерда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун рухсатнома (патент) тайёрлаш, расмийлаштириш ва бериш хизматлари кўрсатилади."

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Мактабни очиш ёки ёпиш тўғрисидаги қарор ўқитувчи ва ўқувчиларнинг хавфсизлигини кўзлаб қабул қилинади

Хабарингиз бор, бугунги кунда барча ҳудудларда мактаб ўқитувчиларининг COVID-19 инфекциясига тест топшириш жараёни амалга оширилмоқда.

Тест топшириш жараёнида афсуски натижалар мусбат чиқаётган ҳолатлар ҳам бор. Қувонарли томони аксарият ўқитувчиларда касаллик аломатларсиз енгил ҳолда кечаётгани сабабли, уларнинг айримлари ўзлари ҳам вирусни бошидан кечираётганидан бехабар бўлган.

Куни кеча Шайхонтоҳур тумани Санитария эпидемиологик осойишталик Марказининг маълумотига асосан COVID-19 инфекцияси аниқланган ўқитувчилар фаолият юритаётган Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманидаги 40- ва 262-сонли мактаблар фаолияти эҳтиёткорлик ҳамда хавфсизлик мақсадида Маҳаллий кенгаш қарори билан вақтинча тўхтатилди.

Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти мазкур вирус 2 йилгача чекинмаслигини прогноз қилган. Бугун ҳар биримиз ушбу вирус билан яшашга, ҳеч қандай ҳавотирга тушмасдан ҳаёт тарзимизни давом эттиришга ўрганишимиз лозим.

Маҳаллий кенгаш депутатлари томонидан қабул қилинган мактабларни ёпиш ёҳуд очиш тўғрисидаги қарорлар у ёки бу мактаб жамоаси ва мактаб ўқувчилари, яъни болажонларимизнинг саломатлигини ўйлаб амалга оширилади. Шу боис ўқитувчиларимиздан ҳам ота-оналардан ҳам бундай ҳолатларда ортиқча ҳавотирга тушмаслик санитария-гигена қоидаларига риоя қилган ҳолда одатий ҳаёт тарзини давом эттиришларини сўраб қоламиз.

Бундай ҳолатларда ота-оналардан талаб қилинадиган асосий нарса масофадан яратиб берилаётган таълим имкониятларидан фойдаланиб, фарзандлари билим олишини назорат қилишдан иборат. Бу масалага жиддий ёндошишингизни илтимос қиламиз.

Карантинга олинган мактаблар дезинфекция ишлари амалга оширилганидан сўнг Маҳаллий кенгаш депутатлари қарори билан яна ўз фаолиятини тиклайди.

Шу билан бирга бугунги кунда барча ҳудудларда очилмаган мактаблар фаолиятини тиклаш бўйича ҳам ишлар кетмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президенти топшириғи билан мактабларнинг очилиши ҳамда ёпилиши тўғрисидаги қарорни қабул қилиш ваколати фақатгина Маҳаллий кенгаш депутатларига топширилган.

16 сентябрь ҳолатига республикада 2 550 та (25%) мактаб ўз фаолиятини анъанавий шаклда амалга оширмоқда.

Манба

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Forwarded from 67 studio
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️“Хавфсиз, тартибли ва қонуний меҳнат миграцияси тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори ижроси юзасидан матбуот анжумани.

Савол. Ўзбекистон мигрантларининг қайси давлатларга кетиш осон? У давлатларда аёлларга иш топиш осонми ёки эркакларга?
©UzReport

Каналга уланиш https://t.iss.one/studio_67
Forwarded from 67 studio
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️“Хавфсиз, тартибли ва қонуний меҳнат миграцияси тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори ижроси юзасидан матбуот анжумани.

Савол. Хомиладор аёллар чет элга кетмоқда. У ёқда фарзандли бўлишса, гувоҳнома бериладими? Улар узоқ муддат ишлаб қайтиб келгач, паспорт олишда муаммо бўлмайдими?
©UzReport

Каналга уланиш https://t.iss.one/studio_67
Хавфсиз, тартибли ва қонуний меҳнат миграция: тизимда қандай ўзгаришлар бўлади?

👉 Батафсил

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АОКАда Мактабгача таълим вазирлиги матбуот котиби Мавлуда Асқархўжаева иштирокида брифинг бўлиб ўтди.

Брифингдан муҳим маълумотлар:

📌Ҳозирда республика бўйлаб жами 60 МТМ фаолиятини бошлади;

📌бир гуруҳда тарбияланувчилар сони 15 нафардан ортмайди;

📌болажонлар ўйнаган ўйинчоқлари ҳамда дидактик ўқув қўлланмалари ишлатилганидан сўнг, гипохлорид эритмасида билан дезинфекцияланади;

📌Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси билан ҳамкорликдa мaктaбгaчa ёшдaги бoлaлaр учун фoйдaли, ривoжлaнтирувчи вa тизимли тaълимни тaшкил этиш мақсадида oтa-oнaлaргa услубий ёрдaм сифaтидa “Oнлaйн бoлaлaр бoғчaси” дaстурини ишлaб чиқилди. Дастур “Илк қадам" вa “Ақлвой” ўқитиш лoйиҳaлaрини ўз ичигa oлиб, бoлaлaргa уйдa тaсдиқлaнгaн мaктaбгaчa тaълим дaстурини ўз вaқтидa бaжaришгa имкoн яратади.

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 АОКАда Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Ботир Қурбонов иштирокида ўтказилган брифинг видеоси

Каналга уланиш:👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Forwarded from 67 studio
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Давлат божхона қўмитаси мутасадди ходимлари иштирокида “Божхона аудитини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси юзасидан жамоатчилик муҳокамаси якунлари бўйича матбуот анжумани.

"Бутунжаҳон божхона ташкилотининг "Божхона процедураларини соддалаштириш ва уйғунлаштириш тўғрисида"ги Конвенцияси ҳамда ушбу ташкилот томонидан қабул қилинган стандартлар асосида Ўзбекистонда божхона аудити институтини ташкил қилиш масаласи вазифа қилиб берилган. Божхона аудити - божхона назоратининг бир кўриниши ҳисобланади." - Давлат божхона қўмитаси бошқарма бошлиғи Илҳом Мухторов.
©UzReport

Каналга уланиш https://t.iss.one/studio_67