Расмий хабарлар I Официальные новости
28K subscribers
31.4K photos
6.96K videos
53 files
29.5K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
Forwarded from 67 studio
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Давлат божхона қўмитаси мутасадди ходимлари иштирокида “Божхона аудитини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси юзасидан жамоатчилик муҳокамаси якунлари бўйича матбуот анжумани.

"Давлат божхона қўмитасида нима учун соддалаштиришлар кўпаймоқда? Сабаби давлат божхона қўмитаси хавфни бошқариш принципларига асосланган назорат шаклларини тан олди ҳамда ушбу принциплар асосида ўз тизимларини такомиллаштириб бормоқда." - Давлат божхона қўмитаси бошқарма бошлиғи Фарҳод Олимжонов.
©UzReport

Каналга уланиш https://t.iss.one/studio_67
Божхона аудитини ташкил этишнинг афзалликлари ва тартиби

👉Батафсил

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Янгиланаётган Ўзбекистон: Қашқадарё вилоятидаги "Uzbekistan GTL" заводи

Обновляющийся Узбекистан: завод "Uzbekistan GTL" в Кашкадарьинской области

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Япония Либерал-демократик партияси етакчиси Ёсихидэ Сугага унинг мамлакат Бош вазири этиб сайлангани муносабати билан табрик йўллади.
Давлатимиз раҳбарининг мактубида икки томонлама муносабатларда юксак даражага эришилгани таъкидланган ҳамда Ўзбекистон-Япония стратегик шериклиги бундан буён ҳам изчил мустаҳкамланиб боришига ишонч билдирилган.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев поздравил лидера Либерально-демократической партии Японии Ёсихидэ Сугу с избранием Премьер-министром страны.
В послании главы нашего государства отмечен достигнутый высокий уровень двусторонних отношений и выражена уверенность в дальнейшем последовательном укреплении узбекско-японского стратегического партнерства.

#Mirziyoyev #qutlov #Yaponiya #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Сув хўжалигида тежамкор технологияларни жорий этиш ва давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга ошириш бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Келгуси йилда сув тежовчи технологиялар билан 600 минг гектарни қамраб олиш режалаштирилди. Пахта, ғалла ва шоли майдонларини лазер ёрдамида текислаш муҳимлиги таъкидланди.
Сувни назорат қилувчи автоматлашган тизим ўрнатиш, суғориш меъёрларини ФАО талабларига мослаштириш юзасидан вазифалар белгиланди.

Состоялось видеоселекторное совещание по мерам внедрения водосбергающих технологий и реализации проектов ГЧП в сфере водного хозяйства.
Запланирован охват 600 тысяч гектаров земель водосберегающими технологиями в следующем году. Указано на важность лазерного нивелирования хлопковых, зерновых и рисовых полей.
Определены задачи по установке автоматизированных систем контроля воды, приведения норм орошения в соответствие с требованиями ФАО.

#Mirziyoyev #videoselektor #suvxujaligi #sugorish

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
⚡️Пахта йиғими олдидан Фермерлар кенгаши мурожаат йўллади

🔹 Шу кунларда далаларимизда “оқ олтин” терими қизғин бормоқда. Бу мавсум кўплаб юртдошларимиз учун муҳим палла ҳисобланади. Шунинг билан бир вақтда, мажбурий меҳнат ёки бошқа бир ноодатий ҳолатлар ҳам шу даврга тўғри келишини кузатиш мумкин.

🔸 Ана шундай салбий ҳолатларга барҳам бериш, теримчилар учун қулайликлар яратиш ва ҳуқуқларини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши пахта йиғим-теримини уюшқоқлик билан ўтказиш борасида мамлакатимиз аҳолисига ва фермерларга мурожаат билан чиқди.

❗️Пахта теримига 18 ёшга тўлмаган йигит-қизларни, бюджет ташкилотларининг ишчи-ходимларини жалб қилишга уринманг,(кўнгиллилар оила бюджетига маблағ ишлаб олиши учун дам олиш ва ишдан ташқари ихтиёрий яшаш жойидан узоқ бўлмаган яқин далаларда пахта теримига чиқиши бундан мустасно) шунингдек, мажбурий меҳнатнинг ҳар қандай шаклига қарши туринг.

⚠️ Чунки, мамлакатимизда мажбурий меҳнатдан фойдаланганлик учун жавобгарлик янада кучайтирилганини унутманг, дейилади мурожаатда.

Мурожаатнинг тўлиқ матни.

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
📢 ЭЪЛОН!

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида эртага, 17 сентябрь куни

🕰 соат 15:00да

✔️Адлия вазирлиги мутасаддилари иштирокида Вазирлар Маҳкамасининг “Юридик соҳага оид билим талаб этиладиган мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини оширишнинг замонавий тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори мазмун-моҳияти ва аҳамиятига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтади.

Матбуот анжуманига саволларни @aokapressa га жўнатишингиз мумкин.

❗️ОАВ ходимлари ва блогерларни матбуот анжуманига таклиф қиламиз.

🔹Тадбир @aoka_uz, @Rasmiy_xabarlar_Official, @hudud_inform телеграм каналлари, UzReport TV ва O‘zbekiston 24 телеканаллари ҳамда Youtube тармоғи орқали онлайн ёритилади.

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сув ресурсларини асраш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг таннархини камайтириш учун сув тежовчи технологияларни жорий этиш шарт

Внедрение водосберегающих технологий - обязательное условие экономного использования воды, снижения себестоимости сельхозпродукции

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Махсус поезд рейси орқали Самарадан 938 нафар юртдошимиз олиб келинди

Транспорт вазирлиги ахборот хизмати хабарига кўра, Республика махсус комиссияси Ўзбекистон фуқароларини Россия Федерациясининг Самара вилоятидан олиб келиш учун “Тошкент–Кинел–Тошкент” темир йўл рейсини ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилган эди.

Россия ва Қозоғистон томони билан келишувга биноан, жорий йилнинг 14 сентябрь куни “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ поезди 938 нафар юртдошларимиз билан “Кинел” станциясидан Ўзбекистонга жўнаган эди.

Мазкур поезд айни дамда Тошкент Жанубий вокзалига етиб келди. Ушбу рейс орқали олиб келинган барча фуқаролар автобусларда Тошкент вилоятидаги карантин зоналарига етказилди.

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Мен 29 ёшдаман"
Дилноза Каттахонова - Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги директорининг ўринбосари

"Мне 29 лет"
Дилноза Каттахонова - заместитель директора Агентство по делам молодежи Республики Узбекистан

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
330 минг нафардан ортиқ фуқароларга бир марталик моддий ёрдамлар берилди

Бу ҳақда Пенсия жамғармаси ахборот хизмати хабар берди. Моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож оилаларнинг болаларини қишки кийим-бош тўпламлари, мактаб формаси ва ўқув қуроллари билан таъминлаш мақсадида 2020 йилнинг сентябрь ойида аҳолининг қуйидаги уч тоифасига бир марталик моддий ёрдамлар берилиши кўзда тутилган эди:

1. Моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож оилаларнинг рўйхатларига («темир дафтар») киритилган оилаларнинг 16 ёшга тўлмаган болаларига;
2. Боқувчисини йўқотганлик пенсияси ёки нафақасини олувчи оилаларнинг 16 ёшга тўлмаган болаларига;
3. Ногиронлиги бўлган 16 ёшга тўлмаган болаларга.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йилнинг 26 августдаги “Аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ—4815-сон қарори
га мувофиқ, бир марталик моддий ёрдам миқдори ҳар бир 16 ёшга тўлмаган болалари учун 500 минг сўм этиб белгиланган.

Молия вазирлиги ҳузуридаги Пенсия жамғармаси — боқувчисини йўқотган оилаларнинг вояга етмаган фарзандлари ҳамда ногиронлиги бўлган 16 ёшга тўлмаган болаларига моддий ёрдам пулларининг пенсияларни (нафақаларни) тўлаш учун белгиланган муддатда манзилли етказилишини таъминлайди.

Молия вазирлиги — зарур маблағларни Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан маҳаллий бюджетларига ўз вақтида ажратиш;

Марказий банк тижорат банклари билан биргаликда — моддий ёрдам маблағларини тарқатиш учун нақд пул билан таъминлаш бўйича масъул этиб белгиланган.

Ҳар қандай ажратилган маблағларнинг ўз эгаларига етказиб берилиши ва тўғри ажратилганлиги текшириб, ўрганилиши зарур. Чунки, инсон омили аралашган жойда ҳар қандай нохуш ҳолатлар ёки ноқонуний ва ўзлаштириш ҳолатларига йўл қўйилиши мумкин.

Мазкур Қарорда белгиланган бир марталик моддий ёрдам тўловларининг манзилли етказиб берилиши бўйича Пенсия жамғармалари ва АТ “Халқ банки” филиаллари масъул ташкилот ҳисобланади. Давлат Молиявий Назорат Департаменти ҳамда унинг ҳудудий бошқармалари шунингдек, ҳудудий молия бўлимлари томонидан уларнинг қонунийлиги ва ўз эгаларига етказиб берилганлиги ўрганилади ва текширилади.

Бугунги кунда Республика бўйича бир марталик моддий ёрдам олувчи (фарзандлар сони бўйича) жами 330 668 нафар фуқароларга 165 334,0 млн сўм миқдоридаги маблағлар тўланиши режалаштирилган бўлиб, ушбу маблағлар жорий йилнинг 8 сентябрь куни Пенсия жамғармаси томонидан АТ “Халқ банки” ва бошқа тижорат банкларига тўлиқ молиялаштирилди.

Қарор ижросини таъминлаш мақсадида Пенсия жамғармаси томонидан август ойида 8 470 нафар ногиронлик муддати тугаган болаларнинг ногиронлик муддатлари ва 41 277 нафар сентябрь ойида ўқишни давом эттираётган 16 ёшдан катта боқувчисини йўқотган болаларнинг пенсия ёки нафақа муддатлари узайтирилиб, кетма-кет уч ой давомида вақтинча уйда йўқлиги ҳамда 6 ой муддатда пенсия жамғармасига келмаган 403 нафар шаҳсларнинг пенсия ёки нафақа тўловлари тўҳтатилмагани ҳолда жорий ой тўлов қайдномаларига киритилди.

Молиялаштирилган маблағлардан 116 812,3 млн. сўми ёки 71 фоизи нақд пул шаклида ва 48 521,7 млн.сўми ёки 29 фоизи эса тижорат банкларда очилган банк пластик карталари орқали олувчиларни ташкил қилади. (жадвал илова қилинади).

Бугунги кунда (15.09.2020 йил) моддий ёрдам сифатида тўлаш учун ажратилган 165 334,0 млн сўм миқдоридаги маблағлар тўлиқ молиялаштирилган ҳамда 162 562,4 млн.сўми (98%) фуқароларга манзилли етказиб берилиши таъминланди.

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Бугун, 17 сентябрь куни АОКАда бўлиб ўтадиган тадбирлар:

📣Коронавирус билан боғлиқ вазият тўғрисида

🕙12-00 Коронавирусга қарши кураш штаби

Спикер
: Барно Абдусаматова – штаб аъзоси

📣Пандемия даврида амалга оширилаётган чора-тадбирлар тўғрисида

🕙 13:00 Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигивазирлиги

Спикер: Саодат Боймирзаева – матбуот котиби

🕙 14:00 Халқ таълими вазирлиги

Спикер
: Лайло Рустамова – матбуот котиби

📣“Юридик соҳага оид билим талаб этиладиган мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини оширишнинг замонавий тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Вазирлар Маҳкамасининг қарори мазмун-моҳитяи ва аҳамияти хусусида (матбуот анжумани)

🕙 15:00 Адлия вазирлиги мутасадди ходимлари

📲 Тадбирлар @Rasmiy_xabarlar_Official телеграм канали, UzReport TV ва O‘zbekiston 24 телеканали орқали онлайн ёритилади.

〰️〰️〰️〰️〰️

Мероприятия, запланированные на сегодня, 17 сентября, в АИМК:

📣 О ситуации, связанной с коронавирусной инфекцией

🕙 12:00Штаб по борьбе с коронавирусом

Спикер: Барно Абдусаматова – член штаба

📣 О мерах, принимаемых во время пандемии коронавируса

🕙 13:00 Министерство по поддержке и махалли

Спикер: Саодат Боймирзаева – пресс-секретарь

🕙 14:00 Министерство народного образования

Спикер: Лайло Рустамова – пресс-секретарь

📣 О сути и значении Постановления Кабинета Министров «О мерах по внедрению современной системы переподготовки и повышения квалификации специалистов в области права» (пресс-конференция)

🕙 15:00 Министерство юстиции

📲 Мероприятия будут транслироваться онлайн на официальном Telegram-канале AИМК @Rasmiy_xabarlar_Official. Также смотрите брифинги на телеканалах «УзPепорт» и «O‘zbekiston 24».

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Давлат хизматчисини тасвирга тушириш учун розилик талаб қилинмайди

Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси лойиҳаси янгиликларидан бири бу – фуқаронинг ўз тасвирига бўлган ҳуқуқи ҳимоясини таъминлашга қаратилган алоҳида модда киритилаётганидир.

Охирги пайтларда айрим оммавий ахборот воситалари, ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари томонидан ушбу янгиликни давлат хизматчилари тасвирини ҳимоя қилишга қаратилган қилиб кўрсатиш ҳолатлари учрамоқда. Бундай тушунмовчиликларни бартараф этиш мақсадида, фуқарони тасвирга туширишга ва ундан фойдаланишга розилик олиш масаласида яна бир бор тушунтириш бериш лозим деб ҳисоблаймиз.

Тасвирга туширишга ва ундан фойдаланишга розилик олиш ҳамда истиснолар

Буларга
нималар киради?

Батафсил - Адлия вазирлиги ахборот хизмати материалида

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Бугун АОКАда Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Барно Абдусаматова иштирокида брифинг ўтказилди.

Брифингда коронавирус инфекцияси борасидаги саволларга жавоб қайтарилди.
〰️〰️〰️〰️〰️

Ўзбекистон куз мавсумида коронавирус инфекциясининг иккинчи тўлқинига тайёрми?

❗️Ҳа, тайёр. Эпидемия даврида вазият ҳар томонлама ўрганиб чиқилди. Шу даврга қадар эришилган ютуқ ва камчиликлар кўриб чиқилиб, таҳлил қилинди.

🔺Ҳозирда шифохоналар салоҳиятли кадрлар ва зарур моддий техника база билан таъминланган. Барча шифохоналар ва мутахассисларнинг ушбу йўналишда тажрибалари бор. Улар касалликни авж олишига йўл қўймайдилар.

📍Шу билан бирга беморларга ўз вақтида малакали ва замонавий тиббий ёрдам кўрсатишга имкон ва барча керакли дори воситаларининг захиралари яратилган.

👩‍⚕️Айни вақтда мамлакатимизда 3 500 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

▫️Ҳозирги кунда COVID-19 инфекцияси билан касалланган беморларни даволаш учун 114 та муассасада 19346 та ўрин ташкил этилган. Яна 10 минга яқин қўшимча захира шифо ўринларини тайёрлаш ишлари олиб борилмоқда.
〰️〰️〰️〰️〰️

Ишхонада бир кунда қўллар неча маротаба ювилиши керак?

🧼Қўлларни ҳар кандай мулоқатдан (контактдан) кейин совун билан ювиш шарт.
〰️〰️〰️〰️〰️

Ҳудудий шифокорлар гриппга қарши эмлаш тўғрисида кўп гапирмоқдалар. Бу короновирусдан ҳимоя қиладими? Уни олиш шартми?

🦠Covid-19 грипп мавсумида, яъни куз-қиш фаслида хавфлироқ бўлади, шунинг учун гриппга қарши вакцина қабул қилиш ҳозирги даврда ҳар қачонгидан ҳам муҳимроқ.

⛔️Бу мажбурий вакцинация эмас, лекин биз уни олишни тавсия этамиз. Куз-қиш фаслида респиратор инфекциялар кўп учрайди. Бу эса иммун тизими пасайишига сабаб бўлади ҳамда бемор ушбу даврда короновирус инфекциясини юқтирса оғир кечиши мумкин.

☝️Шунинг учун ушбу фаслда янаям саломатлигимизга эътиборли бўлишимиз зарур.

🔺Covid-19 ва грипп ўзаро ўхшаш белгиларга эга бўлиб, ёши катта инсонлар ҳамда юрак ва ўпка хасталиклари каби сурункали касалликларга чалинганлар учун қаттиқ таъсир қилиши мумкин.

💉Гриппга қарши эмлаш даражасини кўпайиши ушбу фаслларда аҳоли орасида нафас йўли касалликларини камайтириши мумкин, шунингдек, Covid-19 пандемияси пайтида соғлиқни сақлаш тизимига бўлаётган зўриқишни камайтиради.

⚡️Гриппга қарши вакцина одамларни Covid-19дан ҳимоя қилмайди, у гриппни ривожланиш хавфини камайтиради, шунингдек, грипп билан боғлиқ асоратлар, жумладан касалхонага жойлаштирилиш ва ҳатто ўлим хавфини камайтиради.
〰️〰️〰️〰️〰️

Россия Федерациясидан келган 40 га яқин тиббиёт ходимлари бир ой ичида ўз ишини якунлади. Улар нималар бўйича иш олиб бордилар? Уларнинг фикрича Ўзбекистон ушбу даврга қадар олиб борган методикалари тўрими?

COVID-19га қарши курашда ёрдам бериш учун бир ой олдин мамлакатимизга келган Россия Федерациясининг 40 нафарга яқин тиббиёт ходимларидан иборат гуруҳ коронавирус инфекциясига қарши курашда шифокорларга назарий ва амалий ёрдам бериш учун келган эдилар.

🔹Ўзбекистонлик ҳамкасблар ва бу ерга ёрдам бериш учун келган бошқа мамлакатларнинг мутахассислари билан ишлаб, интенсив терапия, реанимация бўлимлари, қизил зонада беморларни бевосита кўрикдан ўтказдилар ва уларни даволаш бўйича тавсиялари билан бўлишдилар.

🔹Коронавирус инфекциясига чалинган беморларга ёрдам кўрсатиш йўлида жуда қийин ва жиддий вазифалар билан боғлиқ бўлган барча мавзулар бўйича ҳамкорлик олиб бордилар. Видеоконференцияларда қатнашдилар. Бу орқали улар ўз тажрибаларини кенг аудиторияга етказиб бордилар.

🔘Уларнинг фикрига кўра, Ўзбекистон коронавирус пандемиясига яхши тайёргарлик кўрган, тез ва малакали карантин чоралари ишлаб чиқилган, шунингдек Ўзбекистонда беморларга ёрдам бериш учун зарур инфратузилма яратилган. Буларнинг барчаси мамлакатда вазиятни барқарорлаштиришга ёрдам бермоқда.

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#WorldCleanUpDayUzb - Бахтиёр бахши мамлакатимиз аҳлини 19 сентябрь - Бутунжаҳон тозалик куни муносабати билан барча фуқароларни ушбу кунда фаол иштирок этишга даъват этди.
Хабар берилганидек, бугун АОКАда Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Барно Абдусаматова коронавирус инфекцияси борасидаги саволларга жавоб қайтарди.
〰️〰️〰️〰️〰️

Фарзандлари мактабга қатнаётган ота-оналарга қандай тавсиялар берасиз?

Ота-оналар, аввало, фарзандини мактабга юборишдан олдин уларнинг соғлигига ва руҳий ҳолатига албатта эътибор беришлари керак;

шу ўринда психологлар тарафидан бундай узоқ карантиндан чиқиш учун вақт (камида уч ҳафта) талаб этилишини инобатга олиб, сиздан боланинг руҳий ҳолатига эътибор беришингизни сўралади;

фарзандингизга ўтган вақт давомидаги ўзлаштирмаган билимларига етиб олишида пайдо бўлиши мумкин бўлган стрессни енгишга кўмаклашиш керак;

карантин таътилидан кейин бола мактабда ёмон баҳолар олиши мумкин. Бундай ҳолатда унга танбеҳ бермасликка ҳаракат қилинг. Чунки ўзингиз билмаган ҳолда фарзандингизнинг кучли томонига бўлган ишончини йўқотишига сабабчи бўлиб қоласиз;

фарзандингизнинг соғлиғини кузатиб боринг ва агар унда касаллик белгилари (юқори тана ҳарорати, ҳансираш, йўтал, ҳид ва таъм сезмаслик, қоринда оғриқ, ич кетиши) пайдо бўлса, уни таълим муассасасига юборманг;

❗️Шунингдек, фарзандларингизга қуйидаги гигиена қоидаларини ўргатинг:

🔺қўлларини совун ва тоза сув билан тез-тез ювиб туриш;

🔺совун ва сув бўлмаса, қўллар учун спирт атаркибли дезинфекция воситасидан фойдаланиш (спирт миқдори камида 70 фоиз бўлиши керак);

🔺фақат тоза ичимлик сувини ичиш;

🔺 жамоат ҳожатхоналари ҳамда уйда ҳожатхона тозалигига эътибор бериш ва фойдаланиш тартибига риоя қилишни;

🔺чиқиндиларни хавфсиз ҳамда тўғри йиғиш, сақлаш ва утилизация қилиш кўникмалари;

🔺нафас олиш гигиенасига риоя қилиш: йўтал ва аксирганда оғиз-бурунни мато ёки тирсак ёрдамида тўсиш;

🔺кафт билан юзга, кўзларга, оғиз ва бурунга тегмаслик.

📢Таълим муассасаси маъмурияти ва педагоглари билан маълумот алмашиниш мақсадида доимий мулоқотда бўлиб, мактаб хавфсизлигини таъминлаш борасидаги саъй-ҳаракатлар билан танишиб, қўллаб-қувватлашга ҳаракат қилинг.
〰️〰️〰️〰️〰️

Фарзандим поликлиникада бронхиал астма ҳамда сурункали пиелонефрит ташхиси билан диспансер назоратда туради. Мактабга чиқарайми ёки онлайн таълим олгани мақулми?

⚡️Агар фарзандингиз йил давомида тез-тез шамоллаб турса ва унда сурункали касалликлари бўлса, фарзандингиз хавф гуруҳига киради.

📺Шунинг учун Сиз унинг саломатлиги учун онлайн таълим олишни танлаганингиз мақул.

Чунки бундай болалар касаллик юқтириб олиши осон ҳамда унга касаллик юққан даврда ҳам оғир кечиши хавфи бор.

👩‍⚕️Шунингдек, сурункали касалликлари бор болалар шифокорлар назоратида доимий даволанишни давом эттиришлари керак бўлади.
〰️〰️〰️〰️〰️

Фарзандимнинг аллергияси бор, куз-баҳор ойларида аллергик йўтал безовта қилади. Унга короновирус юққанини қандай билсам бўлади?

☔️Куз-баҳор мавсумининг бошланиши, ҳаво ҳарорати совиб бориши билан айрим касалликлар юзага чикади. Булар орасида, айниқса аллергия касаллиги кўпчиликни безовта қилади.

🤧 Аллергик йўтал узоқрок давом этади ва мавсумий бўлади. Аллергия мавсумий касаллик бўлганлиги сабабли шу даврда бемор ўзининг аллерголог шифокори билан маслаҳатлашиб туриши керак.

🦠Коновирус касаллиги йўталдан ташқари бир қатор симптомлар билан кечади. Масалан, тана ҳарорати кўтарилиши, мушакларда оғриқк, нафас қисиши, таъм ва ҳид йўқолиши ва ҳоказолар.

❗️Агар фарзандингизда йўталдан ташқари шу белгилар намоён бўлса ҳхудудий поликлиникага мурожаат қилинг. Чунки аллергия фонида келадиган короновирус касаллиги нафас сиқиши каби аломатларга олиб келиши мумкин. Шунинг учун фарзандингизда касаллик аломатлари кузатилса дарҳол шифокорга мурожаат қилинг.

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АОКАда Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Барно Абдусаматова иштирокида ўтказилган брифинг видеоси

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official