⚡️Чартер рейслар жадвали ўзгариши мумкин
❗️Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ахборот хизматининг маълум қилишича, Республика махсус комиссиясининг қарорига мувофиқ хориждан, хусусан Россиядан Ўзбекистон фуқароларини Ватанга олиб келиш учун чартер рейслар жадвали эълон қилинган эди.
✈️ Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Россиядаги ваколатхонаси маълумотига кўра, Россия Федерациясидан Ўзбекистонга режалаштирилган чартер рейслар жадвалига ўзгартиришлар киритилиши кутилмоқда.
🔷 Шу муносабати билан фуқаролардан авиачипталар харид қилишда шошмасликни, норасмий маълумотларга ишонмасликни сўраймиз.
✅ Ушбу масала юзасидан Ўзбекистон Республикасининг ваколатли ташкилотлари расмий хабарларини кутиш тавсия этилади. дейилади хабарда.
Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official

⚡️ Мактабларда “Тарбия” фани жорий этилади
📝 “Умумий ўрта таълим муассасаларида “Тарбия” фанини босқичма-босқич амалиётга жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида” Ҳукумат қарори қабул қилинди. Бу ҳақда ҳуқуқий ахборот канали маълум қилди.
☑️ Қарорга мувофиқ, умумий ўрта таълим муассасаларида “Одобнома”, “Ватан туйғуси”, “Миллий истиқлол ғояси ва маънавият асослари” ҳамда “Дунё динлари тарихи” фанларини бирлаштирган ҳолда “Тарбия” фани 1–9-синфларда – 2020/2021 ўқув йилидан, 10–11-синфларда эса 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб фанларга ажратилган умумий соатлар доирасида босқичма-босқич амалиётга жорий этилади.
📘 “Тарбия” фанидан дарсликлар ва ўқув-методик мажмуалар янги ўқув йили бошлангунга қадар чоп этилиб, жойларга етказилади.
🖥 2020 йил июль ойидан бошлаб янги ўқув йили бошлангунга қадар умумтаълим мактабларидаги “Бошланғич таълим”, “Миллий ғоя ва ҳуқуқ”, “Тарих” ва “Диншунослик” мутахассислигига эга фан ўқитувчилари учун халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий марказларида “Тарбия” фанидан онлайн шаклда мақсадли малака ошириш курслари ташкил этилади.
💰“Тарбия” фанидан дарсликлар ва ўқув мажмуаларини харид қилиш ва етказиб бериш харажатлари республика бюджети ва халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика мақсадли китоб жамғармаси маблағлари ҳисобидан қопланади.
❗️ Қарор билан умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчилари учун “Тарбия” фани концепцияси тасдиқланди.

#Савол_жавоб
#Солиқ
📥 АОКА штабига келиб тушган саволга Давлат солиқ қўмитаси раиси матбуот котиби Елена Исмаеванинг жавоби:
•┈┈┈┈••••┈┈┈┈•
❓ 15 июнь санасидан буюм бозорлари очилишига рухсат берилди. Энди савдогарлар карантинда ўтган ойлар учун бозорга ижара шартномада кўрсатилган пулни тўлаши керакми.
⏩ Президентимизнинг 2020 йил 3 апрелдаги “Коронавирус пандемияси даврида аҳоли, иқтисодиёт тармоқлари ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонининг 15-банд 8-хат бошида, карантин тадбирлари даврида ўз фаолиятини тўхтатишга мажбур бўлган тадбиркорлик субъектлари томонидан давлат мулкидан фойдаланганлик учун ижара тўловларини ҳисоблаш ва ундириш тўхтатилиши белгилаб қўйилган.
🔷 Бунда, мазкур норма устав жамғармасида давлат (маҳаллий ҳокимият) улуши 51 фоиз ва ундан юқори бўлган бозор ёки савдо комплексиларининг балансидаги объектларга тадбиқ этилади.
🔶 Хусусий мулкчилик шаклидаги бозорлар ва савдо комплексларида ижара тўловларини ундирилиши масаласи икки томонлама тузилган шартномаларга кўра тартибга солинади.

Forwarded from Shavkat Mirziyoyev_press-service
Президент Шавкат Мирзиёев Япониянинг Кумамото ва Кагосима префектураларида рўй берган табиий офат туфайли кўплаб инсонлар қурбон бўлгани муносабати билан мамлакат Бош вазири Синдзо Абэга ҳамдардлик билдирди.
Давлатимиз раҳбари ҳалок бўлганларнинг оила аъзоларига самимий таъзия изҳор қилиб, жароҳат олганларнинг тез фурсатда шифо топишини тилади.
—
Президент Шавкат Мирзиёев направил Премьер-министру Японии Синдзо Абэ соболезнования в связи с человеческими жертвами в результате стихийного бедствия в префектурах Кумамото и Кагосима.
Глава нашего государства выразил слова искреннего сочувствия родным и близким погибших, пожелал скорейшего выздоровления пострадавшим.
#Mirziyoyev #hamdardlik #Yaponiya
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter

#Маҳалла
📥 АОКА штабига келиб тушган саволга Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги матбуот котиби Саодат Боймирзаеванинг жавоби:
•┈┈┈┈••••┈┈┈┈•
❓Чирчиқ шаҳридан мурожаат қиляпман. Пандемия туфайли 14 ёшгача бўлган болаларга “Маҳалла” фонди томонидан 350 минг сўм миқдорида ёрдам берилиши керак, деб эшитдик. Бу қанчалик тўғри?
⏩ Юртимиздаги пандемия шароитида аҳолига кўмак бериш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 22 апрелдаги 213-сонли Фармойиши билан “Маҳалла” хайрия жамоат фонди республика бошқаруви, фонднинг ҳудудий бўлинмалари ҳузурида “Саховат ва кўмак” жамғармаси ташкил этилди.
💠 Жамғарма маблағлари тегишли тартибда “Маҳалла” фонди Васийлик кенгаши, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар, Тошкент шаҳар, туман ва шаҳар кенгашларининг тасдиқланган қарор ва рўйхатлари асосида ижтимоий ҳимояга муҳтож, кўп фарзандли оилалар, ногиронлиги бўлган, ёлғиз яшовчи, шунингдек, вақтинча ишсиз фуқароларни пул маблағлари, кундалик истеъмол товарлари, дори воситалари, шунингдек, бошқа турдаги зарур маҳсулотлар билан таъминлаш учун сарфланади
✅ Бу тоифага мансуб оилалар рўйхати Сектор аъзолари ҳамда маҳалла фуқаролар йиғини вакиллари иштирокида тузилган Ишчи гуруҳлар томонидан уйма - уй юрган ҳолда тузилади.
🔷 Сиз мазкур турдаги ижтимоий ёрдамларни олиш мақсадида ўзингиз яшаб турган фуқаролар йиғинига мурожаат қилишингиз мумкин. Сизнинг мурожаатингизга кўра, Ишчи гуруҳ вакиллари томонидан оилангиз ижтимоий ҳолати мавжуд вазиятдан келиб чиққан ҳолда ўрганиб чиқилади ҳамда ўрнатилган тартибда хулоса берилади.
❗️Бундан шундай хулосага келиш мумкинки, 14 ёшгача бўлган болаларга 350 минг сўм миқдорида ёрдам берилиши кўзда тутилмаган.

Аварияга учраган транспорт воситасининг макети йўл ёқасига ўрнатилди
Узоқ масофага қатновчи ҳайдовчиларнинг ҳушёрлигини ошириш ҳамда содир бўлиши мумкин бўлган турли нохуш ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида Бухоро вилояти ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан ноодатий услубда ёндашган ҳолда ҳайдовчиларни янада сергаклаштирувчи усуллардан фойдаланилмоқда. Бу ҳақда ИИВ ахборот хизмати маълум қилди.
Хусусан, Бухоро вилояти Ромитан тумани Газли шаҳарчаси орқали чўл ҳудудидан ўтувчи А-380 – “Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнеу” халқаро аҳамиятга эга йўлнинг 324-км.да автоҳалокатга учраган транспорт воситасининг макети йўл ёқасига ўрнатилди.

#Меҳнат_тизими
📥 Карантин режими вақтида фуқаролар, ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари томонидан келиб тушаётган савол ва мурожаатларларга Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Ахборот хизматининг жавоби:
•┈┈┈┈••••┈┈┈┈•
❓ Карантин эълон қилинган даврда иш берувчи билан масофадан туриб ишлаш бўйича тегишли тартибда меҳнат шартномаси имзоланмаган ходимга ишга онгли равишда келмаган даври учун ҳам 8 соатлик иш куни бўйича ойлик маош ёзилиши мажбурийми?
✍️ Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2020 йил 28 мартда 3228-рақам билан рўйхатдан ўтказилган “Карантинга оид чоралар амал қилиш даврида ходимларни масофавий иш усулида, мослашувчан иш графигида ёки уйда ишлашга ўтказишнинг вақтинчалик тартиби тўғрисида”ги Низом талабларига асосан масофадан иш деганда, ходимнинг меҳнат шартномасида кўрсатилган меҳнат мажбуриятларини иш берувчининг жойлашган ҳудудидан ташқарида, бевосита ёки билвосита назоратида бўлган доимий иш жойи, ҳудуд ёки объектдан ташқарида бажариладиган иш усули тушунилади.
Шу сабабли, масофавий иш усулида ходим иш жойига келиши талаб этилмайди. Ўз вазифаларини масофадан бажаради. Меҳнатга соатбай асосида ҳақ тўлашда ходимнинг масофавий ишга ўтказилгунга қадар белгиланган тариф ставкаси (лавозим оклади)дан келиб чиққан ҳолда амалга оширалади.

41-ўлим. Тошкентлик 64 ёшли аёл коронавирусдан вафот этди
Бу ҳақда ССВ ахборот хизмати маълум қилди.
🛏 Тошкент шаҳри Олмазор туманида яшовчи 64 ёшли М.Х. (аёл) жорий йил 1 июль куни қоринда ва чап кўкрак соҳасида оғриқлар кучайганлиги сабабли Тошкент шаҳар тез тиббий ёрдам клиник шифохонасига ётқизилган.
🔎 Унга “COVID-19”, икки томонлама пневмония, ўткир нафас етишмовчилиги, ўткир респиратор дистресс синдром, постхолецистэктомик синдром, ўткир панкреатит, гастрит, сурункали камқонлик, юрак ишемик касаллиги, стенокардия ташхиси қўйилган.
◾️Бироқ шифокорларнинг стандартлар асосида ўтказган тезкор реанимацион муолажаларига қарамасдан беморнинг аҳволи кескин оғирлашиб, ўткир нафас ва юрак етишмовчилигидан вафот этди.

📈 (+168) 2020 йил 8 июль соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 10 838 нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда ССВ ахборот хизмати маълум қилди.
🦠 Янги касалланиш ҳолатларининг 161 нафари Қашқадарё вилоятида (шундан 127 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 34 нафари аҳоли орасида), 7 нафари Наманган вилоятида (шундан 3 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 4 нафари аҳоли орасида) аниқланган.
🕺 Айни пайтда юртимизда 6 811 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар соғайган.
💉 Ҳозирда мамлакатимизда 3 986 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 24 нафари оғир, 13 нафари эса ўта оғир аҳволда.
Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
🦠 Янги касалланиш ҳолатларининг 161 нафари Қашқадарё вилоятида (шундан 127 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 34 нафари аҳоли орасида), 7 нафари Наманган вилоятида (шундан 3 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 4 нафари аҳоли орасида) аниқланган.
🕺 Айни пайтда юртимизда 6 811 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар соғайган.
💉 Ҳозирда мамлакатимизда 3 986 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 24 нафари оғир, 13 нафари эса ўта оғир аҳволда.
Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Forwarded from Shavkat Mirziyoyev_press-service
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш масаласи муҳокама қилинди
📹 Женевада видеоконференция шаклида Ўзбекистон Республикасининг Жаҳон савдо ташкилотига кириши бўйича Ишчи гуруҳининг тўртинчи йиғилиши бўлиб ўтди. Мамлакатимиз делегациясига Бош вазир ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков бошчилик қилди. Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати хабар берди.
🔷 Ўзбекистон Республикасининг ЖСТга кириши бўйича Ишчи гуруҳи раиси, Корея Республикасининг Жаҳон савдо ташкилотидаги доимий вакили Джи-а Пэк тадбир иштирокчиларини Ўзбекистон томонидан Ташкилотга кириш ва зарур ҳужжатларни тайёрлаш жараёнида ўтилган босқичлари билан таништирди.
🔶 Йиғилиш доирасида Ўзбекистоннинг ташқи савдо режими тўғрисида кенгайтирилган Меморандумнинг муҳокамаси бўлиб ўтди ва мамлакат томонидан ташқи савдо соҳасидаги тартибга солишни ЖСТга аъзо давлатлар томонидан тан олинган меъёрлар ва стандартларга мувофиқлигини таъминлаш бўйича кўрилаётган чоралар қайд этилди.
❗️Таъкидлаш керакки, Ўзбекистоннинг ЖСТга кириши бўйича Ишчи гуруҳининг 4-чи йиғилишини ўтказишга тайёргарлик кўриш жараёнида Ташкилот Котибиятига зарур ҳужжатларнинг тўлиқ тўплами, жумладан, аъзо мамлакатларнинг 300 дан ортиқ саволларига жавоблар, савдо соҳасида техник тўсиқлардан фойдаланиш, санитария ва фитосанитария чоралари, божхона баҳолаш бўйича суратли саволларнинг назорат рўйхатлари, импортни лицензиялаш жараёни тўғрисидаги саволнома, интеллектуал мулк ҳуқуқларининг савдо жиҳатлари тўғрисидаги маълумотлар, шунингдек, миллий қонунчиликни ЖСТ келишувлари меъёрларига мувофиқлаштириш бўйича Режа тақдим этилди, дейилади хабарда.

“Тараққиёт стратегияси” маркази ташаббуси билан ушбу ҳафтадан бошлаб жорий йилги “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиёт йили” Давлат дастури тарғиботига бағишланган медиа-кампанияга старт берилди.
Марказ сизни онлайн ахборот алмашинуви ва муҳокамалар майдонига таклиф этади.
Марказ ахборот хизмати маълум қилишича, тадбирларда Давлат дастурининг:
🔹 ўзига хос жихатлари ва ярим йиллик ижроси
🔹 пандемия сабабли бажарилмай қолган бандлар ва
🔹 ҳали муддати келмаган вазифалар муҳокама қилинади
🔹 уларни самарали амалга ошириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилади.
❗️5 кун ва 5 устувор йўналишни қамраб олган мазкур медиа-кампанияни 2020 йилнинг 7 июль куни Қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилишнинг устувор йўналиши юзасидан ташкил этилган халқаро онлайн анжуман очиб берди. Навбатдаги тадбирлар 8-10 ҳамда 23 июль кунлари бўлиб ўтади.
👉 Батафсил events.strategy.uz сайти орқали танишишингиз ва рўйхатдан ўтишингиз мумкин.

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️⚡️РЕСПУБЛИКА МАХСУС КОМИССИЯСИ АХБОРОТИ
❗️2020 йил 10 июлдан 2020 йил 1 августга қадар республика миқёсида:
а) қуйидаги карантин чекловлари жорий этилди:
🚗 автотранспорт воситаларининг ҳаракати чекланди;
💼 давлат органлари ва ташкилотларининг асосий иш фаолиятига таъсир этмаган ҳолда қонунчиликда белгиланган тартибда меҳнат таътилига чиқарилиши, қолган қисмининг меҳнат фаолиятини максимал даражада масофадан туриб (онлайн ёки дистанцион тарзда) ташкил этилиши белгиланди;
🗣 давлат органлари, ташкилотлар ва корхоналарда йиғилишлар ўтказиш тақиқланди, зарур ҳолларда йиғилишларни видеоконференцалоқа режимида ўтказиш белгиланди;
🚫 ҳудудлар ўртасида автотранспорт воситалари қатнови тақиқланди (қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчи ташкилотларга тегишли хизмат ва шахсий автотранспорт воситаларининг ҳаракати бундан мустасно);
👓 томоша, маданий-кўнгилочар ва бошқа оммавий тадбирларни ўтказиш тақиқланди;
💃🏻 тўй ҳамда бошқа оилавий маросимларни ўтказиш тақиқланди;
❌ 65 ёшдан ошган шахсларнинг жамоат жойларида, шунингдек, аҳолининг кўчаларда ва майдонларда уч кишидан ортиқ бўлиб ҳаракатланиши чекланди.
〰️〰️〰️〰️
б) қуйидаги объектлар фаолияти тўхтатилди:
➖ парклар ва истироҳат боғларидаги аттракционлар;
➖ буюм бозорлари ва буюмлар савдоси билан шуғулланувчи йирик дўконлар;
➖ спорт заллари, фитнес клуб, тренажер ва бассейнлар;
➖ ташкилий-ҳуқуқий ва мулкчилик шаклидан қатъи назар мактабгача таълим ташкилотлари, ўқув курслари ва ҳар қандай тўгараклар;
➖ умумий овқатланиш объектлари (ресторан, кафе, ошхона, чойхона) (етказиб бериш (кейтеринг) хизмати бундан мустасно);
➖ санаторийлар, пансионатлар, болалар оромгоҳлари, меҳмон уйлари, пляжлар ва бошқа дам олиш масканлари;
〰️〰️〰️〰️
в) халқаро авиақатновлар ва юк ташувлар билан боғлиқ қуйидаги янги тартиблар белгиланди:
✈️ халқаро авиақатновлар хорижий давлатлардаги эпидемиологик вазиятни таҳлил қилган ҳолда икки бараварга қисқартирилади;
🚛 халқаро юк ташувларни амалга оширадиган автотранспорт воситалари хайдовчилари мажбурий тартибда коронавирус инфекциясини аниқлаш бўйича тест топширади.

Расмий хабарлар I Официальные новости
⚡️⚡️РЕСПУБЛИКА МАХСУС КОМИССИЯСИ АХБОРОТИ ❗️2020 йил 10 июлдан 2020 йил 1 августга қадар республика миқёсида: а) қуйидаги карантин чекловлари жорий этилди: 🚗 автотранспорт воситаларининг ҳаракати чекланди; 💼 давлат органлари ва ташкилотларининг асосий…
⚡️⚡️Республика махсус комиссияси ахбороти
Шу билан биргаликда саноат ва йирик қурилиш объектлари фаолиятини давом эттиришига қуйидаги шартлар асосида рухсат берилмоқда:
🔹тегишли объектлар ҳудуди тўлиқ карантинга олинади;
🔹объектлар ҳудудида санитария ва гигиена қоидаларига тўлиқ риоя этилиши таъминланади;
🔹санитария-эпидемиологик осойишталик марказлари билан биргаликда тегишли объектларда санитария-гигиена тадбирлари амалга ошириб борилади;
🔹объектларга кириш-чиқиш жойларини пирометрлар ва антисептик воситалар, дезинфекцион “тўшак”лар билан жиҳозлаш;
🔹ходимлар томонидан ижтимоий масофа (2 метр)ни сақлаган ҳолда фаолият юритилишини таъминлаш.
❗️Маълумки, Республика махсус комиссиясининг жорий йил 30 июндаги қарори билан шифохоналарда ва уй шароитида даволанаётган касаллик аломатларсиз енгил шаклда кечаётган беморларни 10 кун муддатда клиник белгилари кузатилмаган тақдирда назоратдан чиқариш амалиёти жорий этилган эди.
❗️Коронавирус инфекциясини юқтириб олган беморлар билан алоқада бўлган шахсларни карантинда сақлашнинг қуйидагиларни назарда тутувчи тартиби жорий этилди:
✔️коронавирус инфекциясини юқтириб олган беморлар билан алоқада бўлган шахслар уй шароитида карантинда сақланади;
✔️карантинда сақлаш муддати 14 кундан 10 кунга қисқартирилади ҳамда 10 кун муддатда коронавирус инфекциясини аниқлаш бўйича тест натижалари манфий бўлган тақдирда карантиндан чиқарилади;
✔️тест натижалари мусбат бўлган тақдирда, беморда коронавирус инфекциясининг клиник белгилари кузатилса, шифохонага жойлаштирилади, касаллик аломатларсиз ўтаётган бўлса, уй шароитида даволанишга ўтказилади (уй шароитида даволашнинг имкони бўлмаса, белгиланган тартибда тиббиёт муассасасида даволашга ўтказилади).
❗️Касаллик аломатларсиз енгил шаклда кечаётган беморларни уй шароитида даволаш, шунингдек, беморлар билан алоқада бўлганларни уй шароитида карантинга олиш тартиби жорий этилиши муносабати билан Республика махсус комиссиясининг қарорида қуйидагилар белгиланди:
🔹уй шароитида даволанаётган беморлар ҳамда беморлар билан алоқада бўлиб, уй шароитида карантинга олинган шахсларнинг доимий тиббий назоратда бўлиши белгиланди;
🔹аҳолига, шу жумладан, уй шароитида даволанаётган беморлар ҳамда карантинга олинган шахсларга тиббий маслаҳат ҳамда ахборот беришга қаратилган туну-кун узлуксиз фаолият кўрсатувчи Call-center фаолияти йўлга қўйилади;
🔹уй шароитида даволанаётган беморлар ҳамда карантинга олинган шахсларга жойига чиққан ҳолда тиббий ёрдам кўрсатишга ихтисослашган мобиль гуруҳлар ташкил этилади.
❗️Коронавирус пандемияси даврида Ўзбекистон Республикасига(дан) йўловчи ташиш бўйича халқаро авиаташувларни ташкил этиш тўғрисидаги Вақтинчалик тартиб тасдиқланди.
‼️Чекловларга сўзсиз риоя этилиши устидан қатъий назорат ўрнатилади ҳамда мазкур талабларни бузган шахсларга нисбатан белгиланган тартибда жавобгарлик чоралари қўлланади.
Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Facebook · Youtube

⚡️«Соғлиқни сақлаш тизимидаги ресурслар бугунги кунга келиб поёнига етди, десак муболаға бўлмайди.
Бугун шифохоналарда койка ўринлари тўлган. Барча шифокорлар жалб этилган. Шу боис махсус комиссия билан келишган ҳолда симптомсиз беморларни уйда даволанишларига рухсат бердик.
Афсуски, бошқа сурункали касаллиги бор беморларнинг қанчаси даволана олмагани, қанчаси вафот этаётгани ҳақидаги статискамиз йўқ. Бу ҳақиқат. Бунга кўз юмишимиз мумкин эмас», — Ҳабибулла Оқилов, Коронавирусга қарши кураш штаб аъзоси.
Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Facebook · Youtube
Бугун шифохоналарда койка ўринлари тўлган. Барча шифокорлар жалб этилган. Шу боис махсус комиссия билан келишган ҳолда симптомсиз беморларни уйда даволанишларига рухсат бердик.
Афсуски, бошқа сурункали касаллиги бор беморларнинг қанчаси даволана олмагани, қанчаси вафот этаётгани ҳақидаги статискамиз йўқ. Бу ҳақиқат. Бунга кўз юмишимиз мумкин эмас», — Ҳабибулла Оқилов, Коронавирусга қарши кураш штаб аъзоси.
Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Facebook · Youtube
❗️Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Элмира Боситхонова АОКА ҳузуридаги штабда ўтказилаётган матбуот анжуманида қизиқ фактларни келтириб ўтди:
⚡️«Биз карантин даврида, яъни беш ой давомида 3 мингдан ортиқ ҳомиладор аёлларни карантинга олдик. Уларнинг 208 нафарида коронавирус аниқланди. Ушбу инфекциянинг ҳомиладор аёл ва унинг ҳомиласига қандай таъсир кўрсатишини ортиқча таърифлашга ҳожат йўқ.
Бугунги кунгача 45 мингдан ортиқ болаларимиз карантинда бўлди. 328 нафар бола эса афсуски, коронавирус билан касалланди. Мана вазият қандай жиддий».
Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Facebook · Youtube
⚡️«Биз карантин даврида, яъни беш ой давомида 3 мингдан ортиқ ҳомиладор аёлларни карантинга олдик. Уларнинг 208 нафарида коронавирус аниқланди. Ушбу инфекциянинг ҳомиладор аёл ва унинг ҳомиласига қандай таъсир кўрсатишини ортиқча таърифлашга ҳожат йўқ.
Бугунги кунгача 45 мингдан ортиқ болаларимиз карантинда бўлди. 328 нафар бола эса афсуски, коронавирус билан касалланди. Мана вазият қандай жиддий».
Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Facebook · Youtube
❗️Махсус стикерга эга автомашиналар ҳаракатлана оладими?
Ушбу саволга ИИВ матбуот котиби Шоҳрух Ғиёсов жавоб қайтарди:
«Стикерли автотранспорт воситалари ҳаракатланишига рухсат этилади. Бироқ ушбу масалани бугун яхшилаб ўрганиб, эртага ўтказиладиган брифингда аниқ жавобни айтишим мумкин».
АОКА ахборот хизмати маълумоти.