Расмий хабарлар I Официальные новости
28.8K subscribers
31K photos
6.71K videos
53 files
29K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
38-ўлим: коронавирусга чалинган 61 ёшли бемор вафот этди.

🛏 Самарқанд вилояти Ургут тумани яшовчи 61 ёшли О.Н. жорий йил 27 июнь куни коронавирусга чалинган бемор билан бирламчи мулоқотда бўлганлиги сабабли вилоят юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилган ва даво муолажалари бошланган. Бу ҳақда ССВ ахборот хзмати
маълум қилди.

🦠 Унга “COVID-19” инфекцияси оғир кечиши ташхиси қўйилган.
Касаллик икки томонлама пневмония, ўткир нафас етишмовчилигининг 3-даражаси асорати билан кечган.

🩺 Бемор бундан аввал сурункали буйрак етишмовчилиги, гипертония касаллиги, юрак ишемик касаллиги, ўткир миокард инфаркти билан ҳам оғриган.

💉 Шифокорларнинг стандартлар асосида ўтказган тезкор реанимацион муолажаларига қарамасдан бемор ўткир нафас ва ўткир юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этди.

Каналга уланиш:
👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Дам олиш кунлари йиғилиш ўтказилмайди

Телеграм каналларининг бирида Халқ банки Қашқадарё вилояти бошқармаси шанба куни ҳам мажлисбозлик қилмоқда. Карантин талабига ҳам, меҳнат кодексига ҳам риоя қилинмаяпти, деган мазмундаги пост эълон қилинди.

Халқ банки матбуот котиби маълум қилишича, хақиқатдан ҳам 4 июль – шанба куни Халқ банкининг Қашқадарё вилояти филиалида мажлис ўтказилган. Аммо ходимларга тушунтиришлар берилгач бир соат ичида уларга рухсат берилган. Дам олиш кунлари йиғилиш ўтказмаслик бўйича Қашқадарё вилояти филиали раҳбарларига кўрсатма берилди.

Каналга уланиш:👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
⚡️Давлат хизматлари агентлиги 2019-2020 йиллар 1-ярим йиллиги давомида ФҲДЁ органлари томонидан қайд этилган фуқаролик ҳолатлари статистикасини эълон қилди.

Каналга уланиш:👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
⚡️ “Абу Сахий” савдо маркази вақтинча ёпилди

🦠 Чилонзор туман ҳокимлиги ахборот хизматининг хабарига кўра, 6 июль куни юртимизда коронавирус инфекциясининг тарқалишини олдини олиш мақсадида ўтказилаётган режали профилактик тадбирлар давомида Чилонзор туманида жойлашган "Tashkent Trade Center" (Абу Саҳий) савдо маркази маъмурияти ишчилари ва бу ерда фаолият кўрсатаётган тадбиркорлардан коронавирус инфекциясига намуна олинди.

Тест таҳлиллари натижасига кўра, бир неча маъмурият ишчилари ва савдо ходимларида коронавирус инфекцияси борлиги аниқланди.

💉 Туман санитария-эпидемиология осойишталик маркази мутахассислари хулосасига кўра, "Tashkent Trade Center" (Абу Саҳий) савдо маркази профилактика тадбирларини ўтказиш учун вақтинча ёпилди.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Жиззахда карантин талаблари кучайтирилди

✍️ Коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш мақсадида Жиззах шаҳрида карантин талабларини кучайтириш тўғрисида Жиззах вилоят ҳокими Э.Солиевнинг қарори қабул қилинди. Бу ҳақда ҳокимлик ахборот хизмати хабар берди.

🌐 Қарорнинг матни билан ушбу 👉 ҳавола орқали танишишингиз мумкин.

🌡 Сўнгги кунларда Жиззах шаҳрида коронавирус инфекциясининг кўпайганлиги муносабати билан шаҳар ҳокимлиги ҳодимлари covid-19 тестидан ўтказилди.

🦠 Жиззах шаҳар ҳокимлиги ҳодимлари ва раҳбариятидан коронавирус инфекцияси аниқланмади. Аммо “Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш маркази” Жиззах шаҳар бўлимининг 1 нафар ҳодимида covid-19 инфекцияси аниқланганган.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Инвесторлар учун яратилган шароит пандемияга қарамай инвестиция мажбуриятлари бажарилишига ҳизмат қилмоқда. Батафсил - Давлат активларини бошқариш агентлиги ахборот хизмати видеоролигида.

Youtube да кўриш

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Барчамиз уйғонишимиз керак

⚡️Шавкат Мирзиёевнинг аввал-бошдаёқ Наманганга мақтов ёки олқишлар эшитиш учун келмагани, аксинча, уни ижтимоий муаммолар ва уларни ечишга қаратилган амалий таклифлар қизиқтириши ҳақида раҳбар ва мутасаддиларни огоҳлантириб айтган сўзлари ҳам ибратга молик. Шунинг учун ҳам сафар давомида ҳар бир мансабдордан амалий иш ва натижадорлик қаттиқ талаб қилинди”.

🔶 Бу фикрлар Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти директори Элдор Ариповнинг “Янги Ўзбекистон” нашрига берган интервьюсида билдирилган.

📝 Мазкур интервьюда Президентимизнинг Наманган вилоятига амалга оширган ташрифи, унинг амалий натижалари ва одамлар ҳаётидаги ўзгаришлар ҳақида сўз боради.

👉🏻 Очиқ, таҳлилий ва долзарб фикрлар билдирилган ушбу мақолани ўқишни тавсия қиламиз.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Бугун АОКА ҳузуридаги штабда Давергеодезкадастр ахборот хизмати раҳбари Неъматжон Атамурадов иштирокида брифинг ўтказилди.

Брифингда муҳим саволлар юзасидан жавоб қайтарилди.

〰️〰️〰️〰️〰️

Кадастр ҳужжатининг рақамини уйдан туриб билиш имкони борми?

❗️Имкони бор, davreestr.uz сайти орқали кадастр рақамини билишингиз мумкин. Бунда жисмоний шахслар паспорт рақамлари орқали, юридик шахслар эса СТИР рақамини киритиш орқали кадастр рақамларини олишлари мумкин бўлади.

〰️〰️〰️〰️〰️

Қўшниларим ўзбошимчалик билан шахсий автотураргоҳ қуриб кўчани катта қисмини тўсиб қўйди. Кимга мурожаат қилсак бўлади?

❗️Ҳовлилар ва уйлар атрофидаги ҳудудларни сақлаш қоидаларига риоя этилиши устидан жамоатчилик назорати Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан амалга оширилади.

📎Ўзбекистон Республикаси Ер Кодексининг 91-моддасига асосан, ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкалари уларга ғайриқонуний равишда эгалик қилинган ва фойдаланилган вақтда қилинган сарф-харажатлар қопланмаган тарзда тегишлилигига кўра қайтарилади

〰️〰️〰️〰️〰️

Маҳалламизда 4 сотихча ер майдони бўш ётибди. У ерга маҳалла фуқаролари ахлат ташлашади. Бу ерни мен олиб озиқ-овқат дўкони қурмоқчиман. Бугунги кунда ер аукцион орқали ажратилади дейишди. Бироқ бу ер аукцион сайтида йўқ. Шу ерни қандай олсам бўлади.

🌐E-kadastr.uz” электрон портали орқали Сиз томонингиздан аниқлаган бўш ер майдонини харитада белгилашингиз ва ваколатли органлар томонидан кўриб чиқилиши учун юборишингиз мумкин.

📧 Сизнинг таклифингиз 5 иш куни давомида “Давергеодезкадастр” давлат қўмитаси мутахассислари томонидан ўрганиб чиқилади ва натижаси ижобий бўлса, “E-kadastr.uz” электрон порталига жойлаштирилади. Кейинги қадам эса аукцион бўлиб Сиз e-auksion.uz сайтига кириб аукционда иштирок этиб ғолиб бўлиб кўзлаган ерингизни тасарруф этишингиз мумкин.

Батафсил: https://t.iss.one/aoka_uz/2491

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Суд-ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳотлар қандай натижа бермоқда?

🔷 7 июль куни жорий йилги “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиёт йили” Давлат дастурини жамоатчиликка кенг ёритиш мақсадида онлайн давра суҳбати бўлиб ўтди. Бу ҳақда Олий Мажлис Сенати ахборот хизмати хабар берди.

🔶 Онлайн давра суҳбатида депутатлар ва Сенати аъзолари ўзлари сайланган ҳудудларда судьялар корпуси ва жамоатчиликни жалб қилган ҳолда доимий мулоқотлар ўтказиш, жамоатчилик кўтарган одил судлов ва коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги муаммоларни маҳаллий Кенгашларда мунтазам муҳокама этиш, соҳадаги қонунчиликни такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш юзасидан ўз мулоҳазаларини билдирди.

❗️Суд-ҳуқуқ тизимидаги ислоҳотлар ва уларнинг ижроси мониторинги бўйича мавжуд ҳолат юзасидан маърузалар тингланиб, мазкур йўналишда белгиланган ислоҳотлар самарасини ошириш борасида таклиф ва тавсиялар билдирилди.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Коронавирусга чалинган беморнинг оғир аҳволи акс этган яна бир видео тарқалди

🔷 Мазкур видеолавҳада акс этганидек, сунъий нафас олиш аппаратига уланган коронавирусга чалинган оғир аҳволдаги беморга шифокорлар томонидан тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати унинг аҳволи барчага сабоқ бўлиши кераклигини қайд этди.

🦠 Миробод туманида яшовчи 72 ёшли ушбу беморнинг аҳволи ўта оғир. У йиллар давомида қандли диабетдан даволаниб келган, айни пайтда ушбу касалликнинг 2-тури оғир кечмоқда, бемор инсулинга муҳтож. Шунингдек, ёғли гпатознинг 2-даражаси, сурункали панкреатит каби ҳамроҳ касалликлари ҳам мавжуд. Бу эса беморда хасталикнинг оғир кечишига сабаб бўлмоқда.

💉 Ушбу ҳолат бутун дунё мамлакаларида шиддат билан тарқаётган коронавирус инфекциясининг нақадар хавфли эканлигидан далолат беради. Агар карантин қоидаларига қатъий риоя этмасак, хушёр бўлмасак, нафақат ўзимизни, балки яқинларимизни ҳам хавф остига қўйишимиз мумкин.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
📈 (+128) 2020 йил 7 июль соат 17:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 10 587 нафарни ташкил этмоқда.

Бу ҳақда ССВ ахборот хзимати маълум қилди.

🦠 нги касалланиш ҳолатларининг 112 нафари Тошкент шаҳрида
(шундан 84 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 28 нафари аҳоли орасида), 11 нафари Қорақалпоғистон Республикасида (шундан 6 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 2 нафари аҳоли орасида, 3 нафари халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчилари орасида), 2 нафари Жиззах вилоятида, яна 2 нафари Қашқадарё вилоятида аҳоли орасида, қолган 1 нафари эса Тошкент вилоятида халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчилари орасида аниқланган.

🕺 Айни пайтда юртимизда 6 690 нафар
коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар соғайган.

💉 Ҳозирда мамлакатимизда 3 858 нафар беморга
шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
#Тавсия

Телеграм каналлари сони кўплигидан расмий ва тижорий каналларни фарқлаш қийин. Айни кунларда долзарб бўлган таълим муассасаларига қабул жараёни ҳақидаги маълумотлар саноқли расмий каналлар орқали биринчи манбаа сифатида тарқатилади.

▪️ Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги телеграм каналида ОТМга ўқишга қабул қилиш параметрлари, абитуриентларни университетлар бўйича тақсимланиши, ўзбекистонлик ёшлар учун чет элда ўқиш имкониятини тақдим этган хориждаги билим юртлари ва бошқа долзарб мавзулар бўйича маълумотлар жойлаштириб борилади.

▪️ Халқ таълими вазирлиги телеграм каналида ўқувчилар учун "Online repetitor", "Online to'garak", "Online kasbiy rivojlantirish" эфирга узатиладиган телевизион машғулотлар жадваллари ва ёзиб олинган видеолари жойлаштирилган. Мактаб бузилиб, ўрнига кўп хонали уй-жой қуриладими? Ўқитувчиларни иш ҳақидан ушлаб қолишга йўл қўйиладими? Хоналар қайси маблағлар хисобидан ремонт қилинади? Аҳолидан келиб тушаётган шу каби саволларга жавоб ҳам шу каналда.

▪️ Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази телеграм каналида бу йилги тест синовларида қандай ўзгаришлар бўлгани, абитуриентлар учун йўриқнома ва кўрсатмалар, хуллас, имтиҳондан муваффақиятли ўтиш учун керак бўлган барча зарур маълумотлар жой олган.

▪️ Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси телеграм каналида хорижий дипломларни тан олиш бўйича имтиҳонлар ўтказилиш саналари ва тартиби, таълим муассасаларини янги ўқув йилига тайёрлаш борасидаги ишлар, фанлар дастурларини такомиллаштириш жараёни хақидаги материаллар эълон қилиб борилади.

▪️ Xushnudbek.uz – Бу ресурсда қабул жараёни тўғрисида фойдали маълумотлар билан оммабоп ва осон шаклда танишиб бориш мумкин. Канал муаллифи яқинда абитуриент бўлиш жараёнини ўзида синаб кўрди ва бешта ОТМга ҳужжат топширди.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
⚡️Чартер рейслар жадвали ўзгариши мумкин

❗️Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ахборот хизматининг маълум қилишича, Республика махсус комиссиясининг қарорига мувофиқ хориждан, хусусан Россиядан Ўзбекистон фуқароларини Ватанга олиб келиш учун чартер рейслар жадвали эълон қилинган эди.

✈️ Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Россиядаги ваколатхонаси маълумотига кўра, Россия Федерациясидан Ўзбекистонга режалаштирилган чартер рейслар жадвалига ўзгартиришлар киритилиши кутилмоқда.

🔷 Шу муносабати билан фуқаролардан авиачипталар харид қилишда шошмасликни, норасмий маълумотларга ишонмасликни сўраймиз.

Ушбу масала юзасидан Ўзбекистон Республикасининг ваколатли ташкилотлари расмий хабарларини кутиш тавсия этилади. дейилади хабарда.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
⚡️ Мактабларда “Тарбия” фани жорий этилади

📝 “Умумий ўрта таълим муассасаларида “Тарбия” фанини босқичма-босқич амалиётга жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида” Ҳукумат қарори қабул қилинди. Бу ҳақда ҳуқуқий ахборот канали маълум қилди.

☑️ Қарорга мувофиқ, умумий ўрта таълим муассасаларида “Одобнома”, “Ватан туйғуси”, “Миллий истиқлол ғояси ва маънавият асослари” ҳамда “Дунё динлари тарихи” фанларини бирлаштирган ҳолда “Тарбия” фани 1–9-синфларда – 2020/2021 ўқув йилидан, 10–11-синфларда эса 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб фанларга ажратилган умумий соатлар доирасида босқичма-босқич амалиётга жорий этилади.

📘 “Тарбия” фанидан дарсликлар ва ўқув-методик мажмуалар янги ўқув йили бошлангунга қадар чоп этилиб, жойларга етказилади.

🖥 2020 йил июль ойидан бошлаб янги ўқув йили бошлангунга қадар умумтаълим мактабларидаги “Бошланғич таълим”, “Миллий ғоя ва ҳуқуқ”, “Тарих” ва “Диншунослик” мутахассислигига эга фан ўқитувчилари учун халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий марказларида “Тарбия” фанидан онлайн шаклда мақсадли малака ошириш курслари ташкил этилади.

💰“Тарбия” фанидан дарсликлар ва ўқув мажмуаларини харид қилиш ва етказиб бериш харажатлари республика бюджети ва халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика мақсадли китоб жамғармаси маблағлари ҳисобидан қопланади.

❗️ Қарор билан умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчилари учун “Тарбия” фани концепцияси тасдиқланди.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
#Савол_жавоб
#Солиқ

📥 АОКА штабига келиб тушган саволга Давлат солиқ қўмитаси раиси матбуот котиби Елена Исмаеванинг жавоби:
•┈┈┈┈••••┈┈┈┈•
15 июнь санасидан буюм бозорлари очилишига рухсат берилди. Энди савдогарлар карантинда ўтган ойлар учун бозорга ижара шартномада кўрсатилган пулни тўлаши керакми.

Президентимизнинг 2020 йил 3 апрелдаги “Коронавирус пандемияси даврида аҳоли, иқтисодиёт тармоқлари ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонининг 15-банд 8-хат бошида, карантин тадбирлари даврида ўз фаолиятини тўхтатишга мажбур бўлган тадбиркорлик субъектлари томонидан давлат мулкидан фойдаланганлик учун ижара тўловларини ҳисоблаш ва ундириш тўхтатилиши белгилаб қўйилган.

🔷 Бунда, мазкур норма устав жамғармасида давлат (маҳаллий ҳокимият) улуши 51 фоиз ва ундан юқори бўлган бозор ёки савдо комплексиларининг балансидаги объектларга тадбиқ этилади.

🔶 Хусусий мулкчилик шаклидаги бозорлар ва савдо комплексларида ижара тўловларини ундирилиши масаласи икки томонлама тузилган шартномаларга кўра тартибга солинади.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Президент Шавкат Мирзиёев Япониянинг Кумамото ва Кагосима префектураларида рўй берган табиий офат туфайли кўплаб инсонлар қурбон бўлгани муносабати билан мамлакат Бош вазири Синдзо Абэга ҳамдардлик билдирди.
Давлатимиз раҳбари ҳалок бўлганларнинг оила аъзоларига самимий таъзия изҳор қилиб, жароҳат олганларнинг тез фурсатда шифо топишини тилади.

Президент Шавкат Мирзиёев направил Премьер-министру Японии Синдзо Абэ соболезнования в связи с человеческими жертвами в результате стихийного бедствия в префектурах Кумамото и Кагосима.
Глава нашего государства выразил слова искреннего сочувствия родным и близким погибших, пожелал скорейшего выздоровления пострадавшим.

#Mirziyoyev #hamdardlik #Yaponiya

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#Савол_жавоб
#Маҳалла

📥 АОКА штабига келиб тушган саволга Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги матбуот котиби Саодат Боймирзаеванинг жавоби:
•┈┈┈┈••••┈┈┈┈•

Чирчиқ шаҳридан мурожаат қиляпман. Пандемия туфайли 14 ёшгача бўлган болаларга “Маҳалла” фонди томонидан 350 минг сўм миқдорида ёрдам берилиши керак, деб эшитдик. Бу қанчалик тўғри?

Юртимиздаги пандемия шароитида аҳолига кўмак бериш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 22 апрелдаги 213-сонли Фармойиши билан “Маҳалла” хайрия жамоат фонди республика бошқаруви, фонднинг ҳудудий бўлинмалари ҳузурида “Саховат ва кўмак” жамғармаси ташкил этилди.

💠 Жамғарма маблағлари тегишли тартибда “Маҳалла” фонди Васийлик кенгаши, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар, Тошкент шаҳар, туман ва шаҳар кенгашларининг тасдиқланган қарор ва рўйхатлари асосида ижтимоий ҳимояга муҳтож, кўп фарзандли оилалар, ногиронлиги бўлган, ёлғиз яшовчи, шунингдек, вақтинча ишсиз фуқароларни пул маблағлари, кундалик истеъмол товарлари, дори воситалари, шунингдек, бошқа турдаги зарур маҳсулотлар билан таъминлаш учун сарфланади

Бу тоифага мансуб оилалар рўйхати Сектор аъзолари ҳамда маҳалла фуқаролар йиғини вакиллари иштирокида тузилган Ишчи гуруҳлар томонидан уйма - уй юрган ҳолда тузилади.

🔷 Сиз мазкур турдаги ижтимоий ёрдамларни олиш мақсадида ўзингиз яшаб турган фуқаролар йиғинига мурожаат қилишингиз мумкин. Сизнинг мурожаатингизга кўра, Ишчи гуруҳ вакиллари томонидан оилангиз ижтимоий ҳолати мавжуд вазиятдан келиб чиққан ҳолда ўрганиб чиқилади ҳамда ўрнатилган тартибда хулоса берилади.

❗️Бундан шундай хулосага келиш мумкинки, 14 ёшгача бўлган болаларга 350 минг сўм миқдорида ёрдам берилиши кўзда тутилмаган.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Аварияга учраган транспорт воситасининг макети йўл ёқасига ўрнатилди

Узоқ масофага қатновчи ҳайдовчиларнинг ҳушёрлигини ошириш ҳамда содир бўлиши мумкин бўлган турли нохуш ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида Бухоро вилояти ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан ноодатий услубда ёндашган ҳолда ҳайдовчиларни янада сергаклаштирувчи усуллардан фойдаланилмоқда. Бу ҳақда ИИВ ахборот хизмати маълум қилди.

Хусусан, Бухоро вилояти Ромитан тумани Газли шаҳарчаси орқали чўл ҳудудидан ўтувчи А-380 – “Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнеу” халқаро аҳамиятга эга йўлнинг 324-км.да автоҳалокатга учраган транспорт воситасининг макети йўл ёқасига ўрнатилди.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
#Савол_жавоб
#Меҳнат_тизими

📥 Карантин режими вақтида фуқаролар, ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари томонидан келиб тушаётган савол ва мурожаатларларга Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Ахборот хизматининг жавоби:
•┈┈┈┈••••┈┈┈┈•

Карантин эълон қилинган даврда иш берувчи билан масофадан туриб ишлаш бўйича тегишли тартибда меҳнат шартномаси имзоланмаган ходимга ишга онгли равишда келмаган даври учун ҳам 8 соатлик иш куни бўйича ойлик маош ёзилиши мажбурийми?

✍️ Жавоб:
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2020 йил 28 мартда 3228-рақам билан рўйхатдан ўтказилган “Карантинга оид чоралар амал қилиш даврида ходимларни масофавий иш усулида, мослашувчан иш графигида ёки уйда ишлашга ўтказишнинг вақтинчалик тартиби тўғрисида”ги Низом талабларига асосан масофадан иш деганда, ходимнинг меҳнат шартномасида кўрсатилган меҳнат мажбуриятларини иш берувчининг жойлашган ҳудудидан ташқарида, бевосита ёки билвосита назоратида бўлган доимий иш жойи, ҳудуд ёки объектдан ташқарида бажариладиган иш усули тушунилади.

Шу сабабли, масофавий иш усулида ходим иш жойига келиши талаб этилмайди. Ўз вазифаларини масофадан бажаради. Меҳнатга соатбай асосида ҳақ тўлашда ходимнинг масофавий ишга ўтказилгунга қадар белгиланган тариф ставкаси (лавозим оклади)дан келиб чиққан ҳолда амалга оширалади.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official