Расмий хабарлар I Официальные новости
28.3K subscribers
31.3K photos
6.88K videos
53 files
29.3K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
Қабул 2020

Бу йил спорт соҳасидаги ОТМга 1 300 нафар талаба қабул қилинади

📝 “2020/2021 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари тўғрисида”ги Президент қарори билан спорт соҳасида олий маълумотли мутахассислар тайёрлаш жараёнини оптималлаштириш мақсадида “Спорт фаолияти (фаолият турлари бўйича)” бакалавриат таълим йўналиши бўйича ўқиш муддати уч йил этиб белгиланди.

Бу ҳақда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ахборот хизмати хабар қилди.

⚠️ Дарвоқе, “2020/2021 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари тўғрисида”ги Президент қарорига мувофиқ 2020/2021 ўқув йили учун Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетининг бакалавриат таълим йўналишига 1 300 нафар талаба ўқишга қабул қилиниши белгиланган. Бу ўтган йилга нисбатан 10 фоизга кўп демакдир.

🏃🏽‍♂️Эслатиб ўтамиз, пандемия сабабли 2020/2021 ўқув йили учун кириш имтиҳонлари оптималлаштирилди. Унга кўра, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети абитуриентлари жорий йилда касбий (ижодий) имтиҳонларда иккита йўналишда имтиҳон топширади. Шунингдек, касбий (ижодий)+тест шаклидаги таълим йўналишларида эса абитуриентлар аввалгидек иккита эмас, балки битта йўналишда ижодий имтиҳондан ўтишади.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
МИБ ходимларини ёқиб юбормоқчи бўлган аёл қандай жазо олди?

⚡️ 2020 йил 11 июнь куни жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судида судланувчи Дилором Розиқовага нисбатан жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича очиқ суд жараёни ниҳоясига етди ва суд ҳукми эълон қилинди.

Бу ҳафда Олий суд ахборот хизмати хабар берди.

👮🏽 Аниқланишича, 2020 йил 21 январь куни Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Самарқанд шаҳар бўлими давлат ижрочиси М. Бекмуҳаммедов, бўлим бошлиғи ўринбосари Ф. Ибрагимов ва жами 23 нафар давлат ижрочилари билан биргаликда иш юритувидаги фуқаролик ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судининг 2019 йил 12 сентябрдаги ижро ҳужжатига асосан уй-жойдан чиқариш юзасидан Самарқанд шаҳри Навоий-шох кўчаси 49-уй 16-хонадонда мажбурий ижро ҳаракатларини бошламоқчи бўлишган.

🔥 Фуқаро Дилором Розиқова уй-жойдан чиқишдан қатъий бош тортиб, МИБ Самарқанд шаҳар бўлими ходимларининг хизмат фаолиятига фаол қаршилик кўрсатиб, уларни устига бензин ёқилғисини сепиб, қўлида ёниб турган сочиқни уларни устига қасддан улоқтириб юбориб, давлат ижрочиларини хизмат вазифаларини бажаришдан воз кечишига мажбур қилган.

📃 Суд ҳукмига кўра, Д. Розиқова Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 219-моддаси 2-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилди. Унга узил-кесил ўташ учун 1 йил 7 ой 9 кун озодликни чеклаш жазоси тайинланди.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
🔺2020 йил 13 июнь соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 4966 (+29) нафарни ташкил этмоқда.

Бу ҳақда ССВ ахборот хизмати маълум қилди.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг 18 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида, 4 нафари Қорақалпоғистон Республикасида (шундан 3 нафари аҳоли орасида, 1 нафари халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиси) 6 нафари Сирдарё вилоятида хориждан юртимизга чегара пост орқали кириб келган халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиларида, қолган 1 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлган фуқарода аниқланган.

❗️Айни пайтда юртимизда 3874 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (78 фоизи) соғайди.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда даволанаётган 1073 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
📈 (+28) 2020 йил 14 июнь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 4994 нафарни ташкил этмоқда.

🦠 Янги касалланиш ҳолатларининг 7 нафари Карантин марказидаги (барчаси хориждан келган) фуқаролар орасида, 10 нафари Тошкент вилоятида (шундан 4 нафари халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиси, 6 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб карантинга олинган), 9 нафари Сурхондарё вилоятида ҳамда 2 нафари Бухоро вилоятида аҳоли орасида аниқланган.

Айни пайтда юртимизда 3874 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (77 фоиз) соғайган.

💉 Ҳозирда мамлакатимизда 1101 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 12 нафари оғир, 2 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
#Биз_биргамиз 🤝 #Мониторинг

Давлат хизматлари агентлиги ва унинг жойлардаги Давлат хизматлари марказлари томонидан Сардоба воқеаси туфайли фуқароларнинг йўқолган ҳужжатларини тиклаб бериш учун аҳоли билан бевосита суҳбатлар ўтказилмоқда.

Бугунги кунга қадар жами 17 000 мингга яқин фуқаролар билан суҳбатлар ўтказилди.

Шакллантирилган рўйхатга асосан бугунги кунга қадар 2 609 та ҳолат бўйича ҳужжатни тиклаш ҳақидаги аризалар олинди.

Батафсил:
https://davxizmat.uz/uz/news/monitoring-natijasida-2-419-ta-hujjat-tiklab-berildi

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube
Forwarded from Times.uz
⚡️⚡️РЕСПУБЛИКА МАХСУС КОМИССИЯСИ АХБОРОТИ

Коронавирус инфекцияси билан боғлиқ вазият яхшиланиб бораётган мамлакатлар билан халқаро авиақатновларни қайта йўлга қўйиш, шунингдек, дипломатик ваколатхоналар ва консуллик муассасалари ходимлари ҳамда инвестиция лойиҳалари доирасида жалб қилинадиган хорижий мутахассислар фаолияти учун зарур шарт-шароитлар яратиб бериш мақсадида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

1️⃣ БИРИНЧИДАН, жорий йилнинг 15 июнидан қуйидаги тоифадаги шахсларга авиақатновлар орқали санитария-эпидемиологик вазият барқарор бўлган давлатларга:

а)❗️Ўзбекистон Республикасидан кириш ва чиқишга рухсат берилди:

хорижий давлатлар дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари ходимлари ҳамда уларнинг оила аъзолари;

инвестиция лойиҳалари доирасидаги Ўзбекистон Республикасида фаолият юритаётган хорижий компания ва бошқа ташкилотлар мутахассислари;

даволаниш учун келаётган (чиқаётган) шахслар;

хорижда яқин қариндошлари ёхуд оғир касал бўлган қариндош-уруғлари мавжуд бўлган шахслар;

хорижий давлатлар дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари сўровларига асосан Ўзбекистон Республикаси орқали бошқа давлатларга олиб ўтилаётган (транзит ҳаракатланаётган) шахслар;

Ўзбекистон Республикасида доимий рўйхатдан ўтган хорижий давлат фуқаролари, доимий яшовчи фуқаролиги бўлмаган шахслар, шунингдек, хорижий давлатда доимий рўйхатдан ўтган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари;

б)❗️ўқиш ва меҳнат фаолиятини давом эттириш учун фуқароларга Ўзбекистон Республикасидан чиқишга рухсат берилди. Бунда, авиақатновлар санитария қоидалари ва нормаларига қатъий амал қилган ҳолда ташкил этилади.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Forwarded from Times.uz
2️⃣ ИККИНЧИДАН, Ўзбекистон Республикасига:

✈️ 🟢 санитария-эпидемиологик вазият барқарор бўлган (яшил рейслар)Япония, Жанубий Корея, Хитой Халқ Республикаси ва Исроил давлатларидан (охирги 14 кун ушбу мамлакатларда бўлиб турган) кириб келган шахслар КАРАНТИН НАЗОРАТИГА ОЛИНМАЙДИ;

✈️ 🟡 коронавирус инфекцияси билан касалланиш ҳолатлари камайган (сариқ рейслар)Европа Иттифоқи, Малайзия, Таиланд, Сингапур давлатларидан (охирги 14 кун ушбу мамлакатларда бўлиб турган) кириб келган шахслар 14 кун давомида УЙ КАРАНТИНИ назоратига олинади;

✈️ 🔴 коронавирус инфекцияси билан касалланиш ҳолатлари камаймаган (қизил рейлар — эвакуация рейслари)қолган бошқа давлатлар, шу жумладан, БАА, Туркия, Эрон, Афғонистон, Россия ва бошқа МДҲ давлатларидан кириб келган шахслар 14 кун давомида КАРАНТИН назоратида САҚЛАНАДИ.

〰️〰️〰️〰️〰️

Санитария-эпидемиологик вазият барқарор бўлган ва яхшиланаётган мамлакатларда авиарейс қатнови кунига қадар узлуксиз 14 кундан кам бўлган, шунингдек, оғир санитария-эпидемиологик вазият сақланиб қолаётган давлатлардан транзит орқали келаётган шахсларга Ўзбекистон Республикасига келиш учун АВИАБИЛЕТЛАР РЕАЛИЗАЦИЯ ҚИЛИНМАЙДИ.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Forwarded from Times.uz
3️⃣ УЧИНЧИДАН, фуқароларга қулайликлар яратиб бериш мақсадида Республикада эпидемиологик вазиятдан келиб чиққан ҳолда,

🚆🟡🟢 “сариқ” ва “яшил” тоифаларга ажратилган ҳудудлар ўртасида санитария-гигиена қоидаларига қатъий риоя этган ҳолда қуйидаги ПОЕЗДЛАР ҚАТНОВИ тикланишига рухсат берилди:

Тошкент - Бухоро - Тошкент;
Тошкент - Термиз - Тошкент;
Тошкент - Хива - Тошкент;
Тошкент - Нукус - Тошкент;
Андижон - Хива - Андижон;
Андижон - Бухоро - Андижон;
Андижон - Термиз - Андижон.

📝 Бунда, Транспорт вазирлиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги билан биргаликда ҳудудлардаги эпидемиологик вазиятдан келиб чиқиб поездлар қатнов режасини белгилаб боради.

☑️ Шунингдек, Тошкент-Самарқанд-Тошкент йўналиши бўйича санитария-эпидемиологик талабларга қатъий риоя этган ҳолда “Афросиёб” поездларининг қатновлари йўлга қўйилишига рухсат берилди.

😷 Юқоридагилар билан бир қаторда автотранспорт воситаларида ёлғиз ҳаракатланаётган ҳайдовчига тиббий ниқобдан фойдаланмасликка рухсат берилди.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Forwarded from Times.uz
4️⃣ ТЎРТИНЧИДАН,

❗️давлат мактабгача таълим ташкилотларининг тарбияланувчиларни қабул қилишга
пухта тайёрлаш, шу жумладан санитария-гигиеник қоидалар ва хавфсизлик чораларини тўлиқ таъминлаш мақсадида уларнинг фаолиятига жорий йилнинг 1 августидан бошлаб рухсат берилади. Бунда:

давлат мактабгача таълим ташкилотлари бинолари доимий равишда дезинфекция қилинади, уларга кириш-чиқиш жойлари пирометрлар, антисептик воситалар ва дезинфекцион “тўшаклар” билан жиҳозланади;

ходимлар тиббий ниқоб ва тиббий қўлқопдан фойдаланади ва ижтимоий масофани сақлайди;

тана ҳарорати 37*С ва ундан юқори бўлган ёки инфекция аломатлари мавжуд бўлган ходим ва тарбияланувчилар машғулотларга киритилмайди.

〰️〰️〰️〰️〰️

❗️Шу билан биргаликда, 2020 йил 15 июндан бошлаб “яшил” ва “сариқ” ҳудудларда нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятига рухсат берилган бўлиб, бунда мактабгача таълим ташкилотларида машғулотларни 15 кишидан ортиқ бўлмаган гуруҳларда ташкил этиш тўғрисидаги чеклов бекор қилинди.

☝️Бунда, нодавлат мактабгача таълим ташкилотларида тарбияланувчилар ўртасида коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олишга қаратилган карантин чекловларига қатъий риоя этилиши бўйича масъулият мактабгача таълим ташкилоти маъмурияти ҳамда тарбияланувчиларнинг ота-оналари ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар зиммасига бирдек юклатилади.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Forwarded from Times.uz
5️⃣ БЕШИНЧИДАН, юқорида келтириб ўтилганлар билан биргаликда, жамоат жойларида тиббий ниқобдан ва антисептик воситалардан фойдаланган ҳолда ҳаракатланиш бўйича санитария-гигиена талабига қатъий риоя этилиши, шу жумладан ижтимоий масофани сақланиши устидан назоратни кучайтириш белгиланмоқда.

〰️〰️〰️〰️〰️

‼️ Республика махсус комиссиясининг қарорига мувофиқ “қизил”, “сариқ” ва “яшил” ҳудудларга ажратиш тартиби, шунингдек, кучайтирилган санитария-гигиена назорати жорий йилнинг 1 августига қадар сақлаб қолинади.

〰️〰️〰️〰️〰️

💰 Карантин чекловлари шароитида фаолият юритишига рухсат берилган тадбиркорлик субъектларига (қурилиш, умумий овқатланиш, хизмат кўрсатиш объектлари ва б.) тегишли объектларда белгиланган санитария-гигиена талабларига риоя этмаслик оқибатида коронавирус инфекцияси аниқланган тақдирда ушбу объектларни ва шахсларни карантинга олиш ҳамда сақлаш билан боғлиқ харажатлар мазкур субъектлар ҳисобидан қопланиши белгиланди.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
📈 (+57) 2020 йил 14 июнь соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 5051 нафарни ташкил этмоқда.

🦠 Янги касалланиш ҳолатларининг 38 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида, 9 нафари пойтахтимизда аҳоли орасида, 8 нафари Тошкент вилоятида (шундан 4 нафари аҳоли орасида, 4 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган), 2 нафари Сирдарё вилоятида ( 1 нафари аҳоли орасида, яна бир нафари эса халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчисида) аниқланган.

Айни пайтда юртимизда 3910 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (77 фоиз) соғайган.

💉 Ҳозирда мамлакатимизда 1122 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 12 нафари оғир, 2 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Ички ишлар вазирлиги Андижондаги воқеалар бўйича расмий баёнот берди

Унда қайд этилишича, жорий йилнинг 30 май куни Андижон шаҳар Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси 4-сонли ички ишлар бўлими ходимлари томонидан, иш юритувидаги ариза юзасидан ички ишлар бўлимига олиб келинган фуқаро А. Абдукаримов Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Андижон филиалига ётқизилган ва врачлар томонидан кўздан кечириш давомида унинг баданида оғир тан жароҳатлари мавжудлиги аниқланган. Унга шифокорлар томонидан зарур тиббий ёрдам кўрсатилган бўлишига қарамасдан, А. Абдукаримов 11 июнь куни вафот этган.

Ҳозирда жиноят иши бўйича прокуратура органлари томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Ички ишлар органлари ходимлари томонидан ушбу фуқарога нисбатан ноқонуний хатти-ҳаракатлар содир этилганлиги, ҳаёти ва соғлиғи учун хавфли бўлган зўрлик ишлатиш ҳолатларига йўл қўйилганлиги тергов жараёнида ўрганилади.

Мазкур ҳолат юзасидан Ички ишлар вазирлиги раҳбарияти томонидан зудлик билан хизмат текшируви тайинланиб, ўтказилган текширув хулосасига кўра, фуқаро А.Абдукаримовнинг ички ишлар бўлимида ноқонуний ушлаб турилганлиги ва бошқа ноқонуний ҳолатлар бўйича бир қатор ходимларга нисбатан кескин интизомий жазо чоралари қўлланилган.

Хусусан, Андижон шаҳар ИИО ФМБ 4-сон ички ишлар бўлими жиноят қидирув гуруҳи тезкор вакиллари катта лейтенант Ф.Хусанбоев, катта лейтенант Э.Райимжонов ва катта лейтенант Қ.Қодировлар ички ишлар органларидан бўшатилган. Андижон шаҳар ИИО ФМБ бошлиғи подполковник С.Усманов ва Андижон шаҳар ИИО ФМБ 4-сонли ички ишлар бўлими бошлиғи подполковник П.Мамажоновлар эгаллаб турган лавозимларидан озод этилган. Бундан ташқари, 19 нафар раҳбар ва ходимларга турли кўринишдаги қатъий интизомий тартибдаги жазолар қўлланилган.

Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишдек муқаддас бурчига хиёнат қилган ҳеч бир ходим кечирилмайди. Юзага келган мазкур ҳолат бўйича ваколатли органлар томонидан адолатли тергов-суриштирув ишлари амалга оширилади ҳамда қонун устуворлиги ва жиноятга жазо муқаррарлиги таъминланади. 

Каналга уланиш:👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Инновацион мобил лаборатория ишлаб чиқилди

🔬 Давергеодезкадастр қўмитасининг топшириғига асосан Тупроқшунослик ва агрокимё илмий-тадқиқот институти бир қатор олимлари "TUPROQ KLINIKASI" мобил лабораторияси ташкил этишибди.

Бу ҳақда Институтнинг ахборот хизмати маълум қилди.

🔍 Мобил лаборатория фермер хўжаликлари, кластерлар ва томорқа ер эгаларига тупроқнинг озуқа элементлари билан таъминланиши, шўрланиш, тупроқ муҳити -рН ва бошқа тупроқ хоссалари бўйича хизматлар кўрсатади.

Тупроқлар жойнинг ўзида институт олимлари томонидан диагностика қилинади ва тавсиялар берилади.

Каналга уланиш:👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
🚘 Автотранспорт воситасида ёлғиз ҳаракатланаётган ҳайдовчига тиббий ниқобдан фойдаланмасликка рухсат берилган.

Каналга уланиш:👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
📈 (+29) 2020 йил 14 июнь соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 5080 нафарни ташкил этмоқда.

Бу
ҳақда ССВ ахборот хизмати маълум қилди.

🦠 Янги касалланиш ҳолатларининг 22 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида, 2 нафари Тошкент вилоятида (шундан 1 нафари аҳоли орасида, 1 нафари халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиси), 2 нафари Самарқанд вилоятида, 1 нафар Андижон вилоятида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлган фуқаролар орасида, 2 нафар Тошкент шаҳрида (шундан 1 нафари аҳоли орасида, 1 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлган) аниқланган.

Айни пайтда юртимизда 3943 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (77 фоизи) соғайди.

💉 Ҳозирда мамлакатимизда
даволанаётган 1118 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Каналга уланиш:👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Маҳаллий йўналишдаги автобуслар қатнови учун қандай талаблар бор?

Транспорт вазирлиги ахборот хизматининг маълум қилишича, карантин даврида маҳаллий йўналишларда автобуслар қатновларини йўлга қўйишнинг вақтинчалик тартиби қуйидагича:

🌡 Барча йўловчилар автовокзал ва автостанциялар ҳудудига киришдан олдин тана ҳарорати ўлчанади.

😷 Тана ҳарорати 37 С дан юқори бўлмаган йўловчилар дезинфектор ёрдамида зарарсизлантирилади. Барча йўловчилар автовокзал ва автостанциялар ҳудудига ҳамда автобус транспортларига бир марталик ҳимоя ниқобларида киритилади.

Тана ҳарорати 37 С дан юқори бўлган йўловчиларга автовокзал ва автостанция хизматларидан фойдаланишига рухсат берилмайди.

🚧 Йўловчилар автовокзал ва автостанцияларида ижтимоий масофани сақлашлари ҳамда йўналтирувчи махсус тасмалар бўйлаб ҳаракатланишлари шарт.

🚫 Автовокзал ва автостанциялар ҳудудларида йўловчиларнинг (уч тадан ортиқ) тўпланишлари қатиъян тақиқланади (оила аъзолари бундан мустасно).

🚫 Автовокзал ва автостанцияларида умумий овқатланиш, хизмат кўрсатиш ва савдо шоҳобчаларининг фаолият юритишлари таъқиқланади. (карантин қоидаларига амал қилган ҳолда, озиқ-овқат дўкони ва дорихоналар фаолияти бундан мустасно)

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
#БУГУН_ТУҒИЛГАН_КУН

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази директори матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Бобоев Орзиқул Мирзоевич 1962 йил 15 июнда Қашқадарё вилоятида туғилган. У 2019 йилдан буён ушбу лавозимда ишлайди.

О.Бобоев 1977-2019 йилларда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси, Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги ҳамда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест марказида турли лавозимларда меҳнат қилган.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
⚡️ Тошкентда аҳоли орасидан яна 11 нафар кишида касаллик аниқланди

❗️2020 йил 15 июнь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 5103 (+23) нафарни ташкил этмоқда.

Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

🦠Янги касалланиш ҳолатларининг 8 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида, 11 нафари Тошкент шаҳрида аҳоли орасида, қолган 4 нафари эса Тошкент вилоятида Россиядан чегара пост орқали юртимизга кириб келган халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиларида аниқланди.

🕺🏽Соғайганлар 3943 нафар (77 фоиз);

💉 Даволанаётганлар 1141 нафар. Улардан 12 нафари оғир, 2 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
⚡️Тошкентдаги энг катта тўйхоналардан бири сотилди

Аукционда қўйилган “Версал" ресторани биноси 35,33 млрд. сўмга сотилди. Аукцион ғолиби - ООО DIAMOND DRINKS CO.
Бу ҳақда Давлат активларини бошқариш агентлиги ахборот хизмати маълум қилди.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official