Расмий хабарлар I Официальные новости
28.6K subscribers
31.1K photos
6.78K videos
53 files
29.1K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
#Савол_жавоб
#Адлия

📥 АОКА штабига келиб тушаётган саволларга Адлия вазирининг матбуот котиби Севара Ўринбоева жавоби:
•┈┈┈┈••••┈┈┈┈•
“E-IJRO AUKSION” орқали Тошкент шаҳридаги сотиб олинган мулкни (автомобилни) Тошкент шаҳридан олиб келиш учун йўлга қандай ҳужжат берилади ва қаерга мурожаат қилиш керак?

➡️
Республика комиссиясининг 2020 йил 14 апрелдаги йиғилиш қарорига асосан, карантин билан боғлиқ ҳолларда аукцион (танлов) ғолиблари аукцион объектининг тўлиқ қийматини белгиланган вақт ичида тўлай олмаган тақдирда, асослантирилган мурожаатларига асосан закалат миқдори қайтарилиши ёки аукцион объекти учун тўланадиган тўлов муддати жорий йилнинг 1 июнига қадар узайтирилиши;

“E-IJRO AUKSION” ягона электрон савдо майдончасида реализация учун чиқарилган барча турдаги автотранспорт воситаларининг электрон савдолари жорий йилнинг 1 июнга қадар вақтинча тўхтатилиши;

электрон савдо натижалари тўғрисидаги баённомалар QR-код (матрик штрихли код) қўллаш орқали расмийлаштирилиши белгиланди.

Электрон онлайн аукционлар тўғрисида саволингиз бўлса уни
e-auksion.uz сайтининг асосий саҳифасида турган онлайн-чат тизимидан рўйхатдан ўтган ҳолда операторларга йўллашингиз мумкин.

Эндиликда
E-AUKSION.UZ тўғрисида мурожаатингиз бўлса, 71-202-21-11, 71-202-21-22 телефон рақамларига қўнғироқ қилишингиз мумкин.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
2020 йил 27 май куни видеоконференцалоқа шаклида “Ўзбекистон - АҚШ - Афғонистон” биринчи уч томонлама мажлиси бўлиб ўтди.

Тадбир Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов, АҚШ Давлат котибининг сиёсий масалалар бўйича ўринбосари Девид Ҳейл ва Афғонистон Ташқи ишлар вазири Ҳаниф Атмар иштирокида ўтди.

Ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари “Ўзбекистон - АҚШ - Афғонистон” уч томонлама шакли Афғонистондаги тинчлик жараёнини илгари суриш, мамлакат иқтисодиётини тиклаш, шунингдек, уни минтақавий иқтисодий жараёнларга фаол жалб этишга қаратилган амалий таклифларни тайёрлаш бўйича долзарб маслаҳатлашув механизми эканлигини қайд этдилар.

“Сурхон – Пули-Хумри электр узатиш линияси, “Мозори-Шариф – Кобул”, “Мозори-Шариф – Ҳирот” темир йўллари қурилиши каби муҳим лойиҳаларни жадал тадбиқ этиш зарурлиги таъкидланди.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўрикзор савдо комплекси қачон очилади?

🦠Жорий йилнинг 23 май мазкур комплексда бир нафар тадбиркорда коронавирус инфекцияси аниқлангани сабабли бозор карантинга ёпилган эди.

🚿Учтепа туман Санитария эпидемиологик ва осойишталик маркази томонидан бозорда дезинфекция тадбирлари тўлиқ амалга оширилиб, комплекс савдо қилиш учун тайёр ҳолатга келтирилди.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Инновацион ривожланиш вазирлиги расмий муносабати:
Б. Ҳамзаевнинг “Вазирликни мен ташкил этганман” дейиши асоссиз

🎤 26 май куни блогер Кирилл Альтманнинг Беҳруз Ҳамзаевдан олган интервьюси Youtube ижтимоий тармоғига “Вазирликни очиш — осон, Ўзбекистонни Инновацион мамлакат қилиш — қийин” сарлавҳаси билан жойлаштирилди.

❗️ Б. Ҳамзаев суҳбат давомида “Инновацион ривожланиш вазирлигининг ғояси мендан чиққан, улар вазирлик номини ҳам нотўғри қўйган” деб фикр билдиради.

✍️ Вазирлик Ахборот хизмати қайд этишича, Инновацион ривожланиш вазирлиги давлатимиз раҳбари ташаббуси билан 2017 йилнинг ноябрь ойида ташкил этилган. Бунга бағишланган Фармон ва қарорларни ёзиш ишларида унинг иштироки ҳақида ҳеч қандай расмий маълумотлар ҳам йўқ.

🚫 “Тўғри, иқтидорли ёш мутахассис томонидан блогер
К. Альтманга кўрсатилган “Ўзбекистон Республикасининг келажак, новаторлик ва ҳамкорлик вазирлиги” деб номланган брошюраси уч йил аввал масъул ходимларга тақдим этилган ва унинг бу ғоясини кимдир қўллаб-қувватлаган ҳам бўлиши мумкин. Лекин бу унинг “Инновацион ривожланиш вазирлигини мен ташкил этганман” дейиши учун асос бўла олмайди”, - дейилади расмий муносабатда.

Интервьюда Инновацион ривожланиш вазирлиги тузилганидан бери бирор иш қилмагани ҳақида ҳам гапирилади. Вазирлик бу гапларининг ўринсиз ва асоссиз эканини тасдиқловчи маълумотлар келтирган.

Расмий муносабатнинг тўлиқ матни

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
#Савол_жавоб
#Бандлик_ва_меҳнат_муносабатлари

📥 АОКА штабига келиб тушаётган саволларга Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг матбуот котиби Шаҳноза Равшанова жавоби:
•┈┈┈┈••••┈┈┈┈•
Здравствуйте! Я работаю в школе. Вчера нам объявили что в прошлом году нам оказывается сделали переплату за отпускные и их снимут с нашей зарплаты. Кто виноват в этом. А зарплату считает программа “Асбо”. Правильно ли это делать во время карантина? Нельзя ли заплатить частями или с отпускных?

➡️
В строго определенных случаях, предусмотренных статьей 164 Трудового кодекса Республики Узбекистан, по инициативе работодателя может быть удержана зарплата без согласия работника.

В частности, для возврата излишне уплаченной суммы, излишне выплаченных вследствие счетных ошибок (если это переплата в результате арифметической ошибки в расчетах, например, когда работнику выдается 50% вместо 30% вознаграждения, подлежащего выплате).

В таких случаях работодатель имеет право издать распоряжение об удержании не позднее одного месяца со дня окончания срока, установленного для возвращения аванса или погашения задолженности, или со дня неправильно исчисленной выплаты даты неверного расчета платежа. Если этот срок истек, то погашение задолженности осуществляется в судебном порядке.

В соответствии со статьей 279 Трудового кодекса Республики Узбекистан заработная плата, излишне выплаченная работодателем на добровольной основе, в том числе при неправильном применении закона, не может быть удержана обратно, за исключением излишней выплаты из-за счетных ошибок.

Суммы, излишне выплаченные работнику в результате предоставления им недостоверной информации или предоставленных им поддельных документов, подлежат взысканию с него на основании судебного решения или приговора.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
1-синфга қабул жараёнлари июнь ойидан июль ва август ойига кўчирилади

Амалдаги тартибга кўра, ҳар йили 1 июндан 31 августга қадар республикадаги барча мактабларнинг 1-синфига қабул жараёнлари амалга оширилган. Бунинг учун ота-оналар тўғридан-тўғри мактабларга бориб ҳужжатларни топширган.

Карантин шароитида буни амалга ошириш, яъни ота-оналарнинг таълим муассасаларига ёзги мавсумда ҳам келишларини таъминлашда муаммо юзага келади.

Ушбу масалада халқ таълими вазирлиги ўз таклифларирни ишлаб чиқмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида 2020 йил 30 апрелда ўтказилган 28-сонли йиғилиш баёнига мувофиқ республикамизда карантин чекловлари босқичма-босқич юмшатилиб борилаётганлигини инобатга олиб, ҳамда пандемия таъсири тўлиқ бартараф этилгунига қадар 1-синфга қабул жараёнларини июнь ойидан июль ва август ойига кўчириш белгиланган. Бунинг натижасида:

1️⃣ Ота-оналарнинг мактабларга ташрифини чеклаш орқали карантин қоидаларига тўлиқ риоя этилиши таъминланади.

2️⃣ Июнь ойида умумтаълим мактаблари битирувчиларининг ҳужжатларини расмийлаштириш билан, олий ўқув юртига ҳужжатларни топширишга тайёрлайди.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
❗️Қарздор истеъмолчилар тармоқдан ажратилмоқда

Бугун ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек электр таъминоти корхонасида электр энергияси учун тўлов мақсадида истеъмолчилар тўплангани тўғрисидаги хабар тарқалди.

"Ҳудудий электр тармоқлари" акциядорлик жамияти Ахборот хизмати вазиятга изоҳ берди:

💡 Мамлакатимиздаги эпидемиологик вазият, яъни карантин даврида халқимизга енгиллик яратиш мақсадида, электр энергиясидан қарздор (жисмоний) истеъмолчилар тармоқдан вақтинча ажратилмаслиги ҳақида хабар берилган эди.

🔌 Сўнгги кунларда , Республика махсус комиссиясининг қарорига кўра, карантин чоралари юмшатилганлиги боис фойдаланилган электр энергиясидан вужудга келган қарздорликларни ортишига йўл қўймаслик мақсадида қарздор истеъмолчилар тармоқдан ажратилмоқда.

Шу муносабат билан истеъмолчилардан ишлатилган электр энергияси учун тўловларни ўз вақтида амалга оширилиши сўралди.

📲 Фойдаланилган электр энергияси учун тўловларни туман электр таъминоти корхоналарига ташриф буюрмасдан мамлакатимизда мавжуд барча тўлов тизимлари (U-Pay, Click, Payme, Paynet ва бошқалар) ҳамда банкларнинг мобил иловалари орқали уйдан чиқмасдан туриб ҳам амалга ошириш мумкинлиги эслатиб ўтилди.

Маълум қилинишича, айни вақтда Мирзо Улуғбек электр таъминоти корхонасидаги вазият истеъмолчилар ўртасида олиб борилган тушинтириш ишлари натижасида тўлиқ бартараф этилган.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Олий суд матбуот хизматининг Р. Сайфулинга оид жиноят иши бўйича ахбороти

2020 йил 25 май куни
Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судида Жиноят кодексининг 157-моддаси (давлатга хоинлик қилиш)
1-қисми ва 248-моддаси (қурол, ўқ-дорилар, портловчи моддалар ёки портлатиш қурилмаларига қонунга хилоф равишда эгалик қилиш) 1-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбланган Р. Сайфулинга нисбатан жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича суд жараёни ниҳоясига етди ва суд ҳукми эълон қилинди.

Бир неча ой давомида ўтказилган ёпиқ суд мажлисида судланувчи ва гувоҳларнинг кўрсатмалари тингланиб, таҳлил қилинди.

Тергов органи томонидан тўпланган далилларга баҳо берилиб, судланувчининг важлари текширилди.

Суд судланувчи Р. Сайфулинни юқорида кўрсатилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топиб, унга 12 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлади.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
❗️ Коронавирусга чалинган ҳайдовчиларнинг эътиборсизлиги 100 нафарга яқин фуқаронинг карантинга олинишига сабаб бўлди

🚚 Шу йилнинг 22 май куни Балиқчи туманида яшовчи 50 ёшли Р.Р. Избоскан туманида яшовчи шериги, 32 ёшли Б.Қ. билан биргаликда халқаро юк ташиш автомашинасида Россиядан Тошкент вилояти Қибрай тумани ҳудудидаги чегара-назорат постига етиб келган.

Шу куннинг ўзида ўрнатилган тартиб бўйича постдаги СЭОМ ходимлари томонидан ҳар икки ҳайдовчидан коронавирус инфекциясига суртма олинган. Эртасига, 23 май куни Б.Қ. да гумон натижа қайд этилганлиги учун такроран таҳлил топширган, Р.Р.да эса касаллик аниқланмаган.

Лекин ҳайдовчилар белгиланган санитария қоидаларига риоя қилмасдан, чегара-назорат пости автотураргоҳидан уйига чиқиб кетишган.

Шундан сўнг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган вакиллари билан ўтказилган тезкор қидирув ва эпидемиологик суриштирув натижасида ҳар икки ҳайдовчининг ҳам ўз уйларидан топилган.

🔴 Шу орада дастлаб таҳлил натижалари гумон қилинган Б.Қ.да ҳам, у билан доимий мулоқотда бўлган иккинчи ҳайдовчи Р.Р.да ҳам коронавирус инфекцияси тасдиқланган.

🔴 Эпидемиологик суруштирув натижасида Избоскан ва Балиқчи туманида Р.Р. ва Б.Қ. билан мулоқотда бўлган барча 100 нафарга яқин фуқаролар 14 кунлик тиббий кузатувга олинган.

⚠️ Ачинарлиси, ҳайдовчиларнинг эътиборсизлиги ва санитария қоидаларига риоя қилмаслиги сабаб, уларнинг оила аъзолари, яқинлари, қўшнилари ва бошқа кўплаб инсонларнинг коронавирусда гумонланиб карантинга олинишига, уларнинг соғлигини хавф остига қўйилишига сабаб бўлган.

❗️Соғлиқни сақлаш вазирлиги яна бир бор барчанинг уй карантини қоидаларига қатъий амал қилишини, жамоат жойларида бўлганда ёки коронавирус инфекцияси аломатларини ўзида сезганда дарҳол ўзини яккалаб, шифокорга мурожаат қилишини сўрайди.

‼️Шунингдек, яна бир бор, карантин қоидаларига, жумладан, ижтимоий масофани сақлаш, қўл бериб ёки қучоқлашиб кўришишдан тийилиш, сабабсиз кўчага чиқмаслик, жамоат жойларида тўпланмаслик, қўлларни тез-тез ва яхшилаб ювиш, тиббий ниқоб тақиш каби қоидаларга қатъий амал қилишларини тавсия қилади. Бу ўзингиз ва яқинларингиз хавфсизлиги учун жуда муҳим.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
📈 (+41) 2020 йил 28 май соат 16:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3437 нафарни ташкил этмоқда.

⚠️ Янги касалланиш ҳолатларининг 9 нафари Тошкент шаҳрида аҳоли орасидан аниқланган. 32 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасидан аниқланган бўлиб, шундан 10 нафари Санкт-Петербург шаҳридан, 3 нафари Новосибирск шаҳридан, 1 нафари Истамбул шаҳридан ҳамда 17 нафари Қозоғистондан юртимизга кириб келган. Қолган 1 нафари эса коронавирусга чалинган бемор билан мулоқотда бўлган.

🕺 Айни пайтда юртимизда 2685 (+17) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (78 фоизи) бутунлай соғайган.

💉 Ҳозирда мамлакатимизда 738 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Жонли эфирга қўшилинг

Куни-кеча

👉 Фарзанд туғилганда бериладиган бир марталик нафақа;

👉 Дафн маросими учун нафақа;

👉 Пенсия ва нафақа олувчилар рўйхатида мавжудлиги ҳақида маълумотнома;

👉 Пенсия ва нафақа миқдори тўғрисида маълумотнома бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг соддалаштирилган тартиби тасдиқланди.

Мазкур хизматлар ҳақида батафсил маълумот билан танишмоқчи бўлсангиз, бугун — 28 май куни соат 17.00 да Давлат хизматлари агентлигининг фейсбукдаги расмий саҳифасида бўлиб ўтадиган жонли эфирга қўшилиб, мутахассисларга мавзуга оид барча саволларни беришингиз мумкин.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Чартер рейслар орқали сўнгги уч кунда Россиядан 800 дан ортиқ ўзбекистонлик қайтарилди

✈️ Давлатимиз раҳбари кўрсатмасига мувофиқ хориждаги фуқароларимизни Ўзбекистонга олиб келиш учун 25 майдан 7 июнгача 17 та чартер рейсни амалга ошириш белгиланганди.

🛫 Бугунгача ушбу рейсларнинг учтаси амалга оширилди. Ушбу рейсларда Россия шаҳарлари – Екатеринбург, Москва ва Санкт-Петербургдаги 830 нафар Ўзбекистон фуқароси ортга қайтарилди.

🏥 Хориждан қайтган барча фуқаролар аэропортдан карантин марказларига юборилган.

🛬 Бугун, 28 май куни Тошкент – Ростов-Дон – Тошкент ҳамда Тошкент – Истанбул – Тошкент йўналишида чартер рейслари амалга оширилади.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Амир Темур ҳайкали қайта реконструкция қилинади

Денов тумани ҳокимлиги туман марказидаги хиёбонда ўрнатилган Амир Темур ҳайкали хусусида 2020 йилнинг 27 май куни ижтимоий тармоқларда эълон қилинган материалларни батафсил ўрганиб қуйидагиларни маълум қилди:

Ҳайкал Денов шаҳар ҳокимлигининг 1996 йил 25 апрелдаги фармойишига асосан бунёд этилган. Ҳайкалда улуғ саркарданинг уч ҳалқадан иборат белги бириктирилган ҳассани қўлида тутган сиймоси акс этган.

Уч ҳалқа Темур ва Темурийлар салтанати байроғи, тамғаси ва тангаларида тасвирланганлиги тарихий манбааларда келтириб ўтилган.

❗️ Қўлида уч ҳалқадан иборат белги бириктирилган ҳасса тутган Амир Темур ҳайкали бобокалонимизнинг шон-шуҳрати, уч иқлимни бирлаштирган енгилмас машҳури замон бўлганлиги рамзидир.

🏗Президент қарорига мувофиқ Денов тумани янги, замонавий қиёфага киради. Дастур асосида туман марказидаги хиёбонда ўрнатилган Амир Темур ҳайкали қайта реконструкция қилинади.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
❗️ Ўзбекистонда велоспортнинг BMX йўналиши бўйича трасса қурилиши бошланди

🚲 Жиззах шаҳридаги Сангзоркўл мавзесида велосипед спортининг Олимпия ўйинлари дастурига киритилган ВМХ йўналиши бўйича юртимиздаги дастлабки трасса қурилиши бошланди.

📝 Ҳозирда Жиззах вилояти ҳокимлиги ҳамда Ўзбекистон велосипед спорти федерацияси раҳбарияти трасса учун ажратилган ҳудудни яқиндан ўрганиб чиқишмоқда. Қурилиш вилоят ҳокимлиги ташаббуси билан бунёд этилмоқда ва лойиҳалаштирилмоқда.

🔎 Трасса Украина, Франция ва бельгиялик мутахассислар томонидан лойиҳалаштирилади ва экспертлар қурилиш ишлари бошлангач бевосита жараённи назорат қилиб боришади (халқаро парвозлар очилгач). Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, трасса сентябрь ойида очилиши кутилмоқда.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Forwarded from Hudud Inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Адабиёт, санъат ва маданият яшаса, миллат ва халқ, бутун инсоният безавол яшайди» © Шавкат Мирзиёев

🔹Президент бошчилигида ўзбек халқининг бетакрор мумтоз ва фольклор санъатини ривожлантириш, халқаро миқёсда эътироф этилиши бўйича қатор ишлар олиб борилмоқда. Буларга миллий санъат ва мусиқа мактаблари фаолияти, маданий мерос объектлари ва санъат ашёларини реставрация қилиш, давлат ҳимоясига олиш, халқаро даражадаги танловлар ташкил қилинишини мисол келтиришимиз мумкин.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Бугун 26 нафар бемор тузалиб, мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар 2694 нафарни ташкил этмоқда.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Президент Шавкат Мирзиёев рақобат муҳитини таъминлаш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди.
Рақобатни ривожлантириш ва монополияга қарши курашиш борасида мутлақо янги тизим яратиш, монопол товарлар рўйхатини кескин қисқартиришга қаратилган “йўл харитаси” тасдиқлаш вазифаси белгиланди.
Барча раҳбарларни рақобат асослари ва комплаенс бўйича ўқитиш муҳимлиги таъкидланди.
Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигининг ваколатларини кенгайтириш бўйича топшириқлар берилди.

Президент Шавкат Мирзиёев провел совещание по вопросам обеспечения конкурентной среды.
Поручено создать совершенно новую систему развития конкуренции и противодействия монополиям, утвердить "дорожную карту" по сокращению перечня монопольных товаров.
Отмечена важность обучения всех руководителей основам конкуренции и комплаенса.
Дано указание расширить полномочия Агентства по защите прав потребителей.

#Mirziyoyev #yigilish #monopoliya #raqobat

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter