Расмий хабарлар I Официальные новости
28.6K subscribers
31.1K photos
6.78K videos
53 files
29.1K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
Тошкентдаги "Ғалаба боғи"да Иккинчи жаҳон урушида иштирок этган жангчилар ва марҳумлар хотираларини абадийлаштириш, уруш йиллари фойдаланилган қурол-аслаҳалар, техник воситаларни сақлаб қолиш ва бугунги тинч кунларга шукроналик рамзи сифатида “Шон-шараф” музейи қад ростлади.

Музейдан 20 мингга яқин экспонатлар жой олган. Уларнинг барчаси архив ҳужжатлар ва уруш қатнашчиларининг яқинларидан йиғилган. 

Батафсил

Видео

Каналга уланиш: 👇
@axborot_xizmatlariAOKA
2020 йил 10 май соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 2387 нафарни ташкил қилмоқда.

•┈┈┈┈••••••┈┈┈┈•

По состоянию на 10 мая 2020 года 10:00 часов в Узбекистане число случаев заражения коронавирусной инфекцией составляет 2387.

Каналга уланиш: 👇
@axborot_xizmatlariAOKA
Ўзбекистон футболи вакиллари ҳам Сардоба фожеасидан жабрланганларга кўмак кўрсатди.

Каналга уланиш: 👇
@axborot_xizmatlariAOKA
Давлат хизматлари агентлиги ва унинг жойлардаги Давлат хизматлари марказлари томонидан Сардобада фуқароларнинг йўқолган ҳужжатларини тиклаб бериш учун аҳоли билан бевосита суҳбат ўтказилиб, мониторинг ишлари олиб борилмоқда.

Дастлабки натижаларга кўра, бугунги кунга қадар фуқароларга жами 377 та ҳужжат тиклаб берилган.
•┈┈┈┈••••••┈┈┈┈•

Каналга уланиш: 👇
@axborot_xizmatlariAOKA
Минск шаҳридан 150 нафар фуқароларимиз махсус чартер рейс билан Тошкентга олиб келинди.

Бу ҳақда Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоциацияси матбуот котиби маълум қилди.

Бугун — 10 май куни «Uzbekistan Airways» АЖ авиакомпанияси томонидан Тошкент – Деҳли – Тошкент ҳаво йўналиши орқали махсус (чартер) рейс ташкил этилади. Шунингдек, бугун яна Тошкент-Сеул-Тошкент йўналишида чартер рейс қўйилиши кутилмоқда. 8 май куни БААдан ватандошларни олиб келиш учун ҳам чартер рейс ташкил этилган эди.

Эслатиб ўтамиз, Президент Шавкат Мирзиёев 7 май кунги видеоселектор йиғилишида Ўзбекистонга қайта олмаган 11 мингга яқин хориждаги ватандошларни Россия, Туркия, Дубай ва бошқа давлатлардан олиб келинишини айтган эди.

Каналга уланиш: 👇
@axborot_xizmatlariAOKA
Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи, Республика бош давлат санитария инспектори Нурмат Отабеков:

– Ўзбекистонда айни дақиқаларга келиб, коронавирус билан 2387 фуқаро рўйхатга олинган. Касалланганларни даволашда ижобий натижалар қайд этиляпти. 9 май куни яна 71 фуқаро тўлиқ соғайган ва реабилитация марказларига ўтказилган. Айни пайтга қадар 1846 нафар, яъни 79 фоиз бемор тўлиқ соғайган. Соғлиқни сақлаш вазирлиги тақдим этган маълумотга кўра, шифохоналарда даволанаётган 531 бемордан 7 нафарининг аҳволи оғир, 5 нафарида ижобий ўзгаришлар кузатиляпти.

Ҳозирги вақтда 42 мингдан ортиқроқ фуқаро карантинда бўлиб турибди.

Каналга уланиш: 👇
@axborot_xizmatlariAOKA
Ўзбекистон Республикасига туристик мақсадларда келган ва кетган шахслар

•┈┈┈┈••••••┈┈┈┈•

Количество выехавших и въехавших лиц в Республику Узбекистан с туристической целью
•┈┈┈┈••••••┈┈┈┈•

Каналга уланиш: 👇
@axborot_xizmatlariAOKA
ИИВ Ахборот хизмати хабарига кўра, бошқарувни йўқотган ҳайдовчи ЙТҲ оқибатида қурбон бўлди

Жорий йилнинг 9 май куни соат 03:20 ларда Сурхондарё вилояти, Бойсун тумани, “Шифобулоқ” маҳалласи ҳудудидан ўтувчи М-39 автомобиль йўлининг 1322 км.да “Тошкент-Термиз” йўналиши бўйлаб ҳайдовчи 1974 й.т. Ф.Ж. “КАМАЗ” русумли юк транспорт воситасида ҳаракатланаётиб, бошқарувни йўқотиши оқибатида йўлнинг ўнг томонидаги бетон тўсиққа урилган ва йўлдан чиқиб кетиб ЙТҲ содир этган. Оқибатда ҳайдовчи 46 ёшли Ф.Ж. оғир тан жароҳатлари билан шифохонада вафот этган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Бойсун туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Каналга уланиш: 👇
@axborot_xizmatlariAOKA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Молия вазирлиги Ижтимоий соҳа ва фанни молиялаштириш бош бошқармаси бошлиғи — Нодир Муслитдинов Республика бўйича короновирусга қарши кураш тадбирлари учун жалб қилинган ходимларга тўланган тўловлар тўғрисида УзРепорт ТВ телеканали учун берган интервьюси
•┈┈┈┈••••••┈┈┈┈•

Каналга уланиш: 👇
@axborot_xizmatlariAOKA
‼️ Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов қозоғистонлик ҳамкасби Асқар Мамин билан Туркистон вилояти Мақтаарал туманидаги Мирзакент посёлкасига борди.

Ҳукумат раҳбарлари Мақтаарал туманининг сув босган ҳудудларини кўздан кечирди, шунингдек, тошқин оқибатларини бартараф этиш бўйича олиб борилаётган ишлар билан танишди.

Мақтаарал туманининг маъмурий маркази — Мирзакент қишлоғида Қозоғистон ва Ўзбекистоннинг Бош вазирлари янги микрораён қурилишининг режаси билан танишиб, биринчи тураржой биноларининг пойдеворини қўйиш маросимида иштирок этдилар.

Мирзакент посёлкасида тошқиндан жабр кўрган Зенис, Жанатурмис ва Достик аҳоли пунктларида 500 оилалар учун якка тартибдаги тураржойлар, мактаб, болалар боғчаси ва ўрта тиббиёт марказларини қуриш режалаштирилган. Қурилиш ишлари Қозоғистон Республикаси ва Ўзбекистон Республикаси мутахассислари томонидан биргаликда амалга оширилади.

Каналга уланиш: 👇
@axborot_xizmatlariAOKA
🔺 2020 йил 10 май соат 15:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 2411 нафарни ташкил қилмоқда.

•┈┈┈┈••••••┈┈┈┈•

По состоянию на 10 мая 2020 года 15:00 часов в Узбекистане число случаев заражения коронавирусной инфекцией составляет 2411.

Каналга уланиш: 👇
@axborot_xizmatlariAOKA
Мамлакатимизда сўнгги 14 кун ичида коронавирус инфекцияси билан касалланиш манбалари таҳлили

Охирги икки ҳафта давомида қайд этилган 542 ҳолатдан 235 таси хориждан келиб, карантинга олинган фуқаролар билан боғлиқ бўлди. Айниқса, бугун — 10 май (53 ҳолатда) ва 7 май (45 ҳолатда) кунлари бу борадаги кўрсаткичлар анча юқори бўлди.

Каналга уланиш: 👇
@axborot_xizmatlariAOKA
"Telegram" мессенжерида ҳудудий ахборотларни ёритиб боришга ихтисослашган янги@hudud_inform канали очилди.

Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим ва ишончли хабарлар;
- аҳоли муаммолари ва уларнинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаатлари

эълон қилинадиган ягона платформадир.

Аъзо бўлишни тавсия қиламиз
👇 👇 👇

https://t.iss.one/hudud_inform
#Зангиота_тумани

Зулфия Зокированинг ҳаёт йўли, оиласи ва авлодлари ҳақида китоб ёзилади - Тошкент вилояти ҳокими

⚡️Бугун Тошкент вилояти ҳокими Рустам Холматов бошчилигидаги вилоят сектор раҳбарлари Зангиота тумани Хонобод қишлоғи "Қушбеги" маҳалласида, Зулфия ая Зокирова яшаган хонадонда бўлди.

📌Вилоят ҳокими Президент ташаббуси билан тасвирга олинган "Илҳақ" бадиий фильмини катта ҳаяжон, қизиқиш билан томоша қилганини, Зулфия она тимсолида уруш даврида яшаган минглаб оналарнинг аччиқ қисмати таъсирли, зўр бадиий маҳорат билан тасвирланганини эътироф этди.

️Батафсил ушбу ҳаволада

Расмий саҳифаларимиз👇

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram