Расмий хабарлар I Официальные новости
28.6K subscribers
31.2K photos
6.79K videos
53 files
29.1K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
Апрель ойи учун инфляцион кутилмаларни ўрганиш бўйича ўтказилган Марказий банк сўровномаси ўз якунига етди.

Сўровномада жами 2 011 та респондент иштирок этди. 360 дан ортиқ иштирокчилар сўровнома бўйича ўзларининг қўшимча фикр-мулоҳазаларини билдирди.

Сўровноманинг умумлаштирилган натижалари иккинчи чорак якунлари бўйича Пул-кредит сиёсати шарҳи ва инфляцион кутилмалар сўровномаси таҳлилий ҳисоботида батафсил ёритилади.

Келгуси сўровнома май ойи охирида ўтказилишини маълум қилинди.

Каналга уланиш: 👇
@axborot_xizmatlariAOKA
МДҲ Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг мажлиси бўлиб ўтади

2020 йилнинг 12 май куни Ўзбекистон Республикасининг Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига раислиги доирасида видеоконференсалоқа шаклида Ҳамдўстлик иштирокчи давлатлари Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг мажлиси бўлиб ўтади.

Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов раислигидаги мажлис ишида Арманистон, Беларус, Молдова, Озарбайжон, Қирғизистон, Қозоғистон, Россия, Тожикистон ва Туркманистон ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари ҳамда МДҲ Ижроия қўмитаси раиси – Ижрочи котиби Сергей Лебедев иштирок этадилар.

Тадбир чоғида халқаро кун тартибининг ва Ҳамдўстлик форматидаги ҳамкорликнинг долзарб масалалари юзасидан фикр алмашиш, МДҲ доирасида 2019 йилга мўлжалланган кўп даражали вазирликлараро маслаҳатлашувлар режасининг амалга оширилишини ва 2020 йил учун Режани, шунингдек, коронавирус тарқалишига қарши биргаликда қарши курашиш йўлларини муҳокама қилиш кўзда тутилган.

Мажлис якунида қатор ҳужжатларни имзолаш режалаштирилган.

Каналга уланиш: 👇

@axborot_xizmatlariAOKA
⚡️РЕСПУБЛИКА МАХСУС КОМИССИЯСИ АХБОРОТИ

Жорий йилнинг 7 май куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев томонидан мамлакатимизда коронавирус билан боғлиқ вазият яхшиланиб, ижобий томонга ўзгариб бориши билан, ҳудудларни тоифага ажратишни туман ва шаҳарлар даражасида белгилаш таъкидланди.

‼️ Шу муносабат билан, Республика махсус комиссиясининг 2020 йил 8 майдаги йиғилиши баёнига мувофиқ, Республикада коронавирус инфекцияси тарқалиш ҳолатининг ҳудудлар кесимидаги таҳлили, касаллик аниқланган беморларнинг даволаниш (соғайиш) динамикаси ҳолатидан келиб чиққан ҳолда, республика ҳудудлари жорий йилнинг 11 майидан эътиборан ТУМАН ВА ШАҲАРЛАР ДАРАЖАСИДА тоифаларга ажратилади.

Бунда:

🟢 “сариқ” ва “қизил” тоифадаги вилоятларда коронавирус инфекцияси умуман аниқланмаган туманлар (шаҳарлар) “яшил” тоифага киритилади;

🔴 “яшил” ёки “сариқ”
тоифадаги вилоятнинг бирор-бир туманида (шаҳрида) коронавирус инфекцияси аниқланадиган бўлса, бутун вилоятнинг тоифасини ўзгартирмаган ҳолда, тегишли туманнинг (шаҳарнинг) ўзи “қизил” тоифага ўтказилади.

〰️〰️〰️〰️〰️〰️

✔️ Тошкент шаҳрини “қизил”, “сариқ” ва “яшил” тоифаларга ажратиш эпидемиологик вазиятдан келиб чиққан ҳолда, Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлигининг таклифи асосида маҳаллалар, даҳалар, мавзелар кесимида амалга оширилиши мумкин.

📝 Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги коронавирус инфекциясининг тарқалиш ҳолатининг ҳар бир туман (шаҳар) кесимидаги таҳлили, касаллик аниқланган беморларнинг даволаниш (соғайиш) динамикаси ҳолатидан келиб чиққан ҳолда, туман (шаҳар)ларнинг тоифасини ўзгартириш юзасидан доимий равишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларига таклиф киритиб боради.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Тошкент шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизматига кўра, Qanotchi ресторани тажриба тариқасида ишга туширилган эди

Бу пойтахтимиз масканлари босқичма-босқич очилиши учун чора-тадбирлар тартибини ишлаб чиқиш учун зарур эди. Айни вақтда эксперимент якунига етган, ресторан ёпилган.

СЭОМ, ИИББ ва Тошкент шаҳар ҳокимлигининг умумий хулосасига асосан, шаҳар умумий овқатланиш масканларининг очилиши учун чоралар режаси ҳамда регламенти ишлаб чиқилади.

Эксперимент доирасида Qanotchi ресторани маъмурияти ўз ҳисобидан овқатланиш залини СЭОМ меъёрлари асосида жиҳозлаб, дезинфекция ишларини амалга оширди ва меҳмонларни залда жойлаштириш, уларга хизмат кўрсатиш ва киритиш бўйича барча белгиланган чораларни ишлаб чиқди.

Батафсил фото- ва видеоҳисобот махсус Комиссияга қарор қабул қилиш учун тақдим қилиниб, унинг асосида умумий овқатланиш масканларини ишга тушириш тартиби белгиланади.

Рестораннинг одатий тартибда ишга тушгани ҳақида оммага тақдим қилинган маълумот юзасидан эса, нотўғри ахборот тарқатиб пойтахт аҳолисига янглиш маълумот беришда айбдорлар, қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади.

Каналга уланиш: 👇
@axborot_xizmatlariAOKA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Карантин даврида (2020 йил 10 май ҳолатига) Ўзбекистон Республикаси ҳудуди бўйлаб транспорт воситаларининг ҳаракатланиши ва юк ташиш динамикаси
•┈┈┈┈••••••┈┈┈┈•

Каналга уланиш: 👇
@axborot_xizmatlariAOKA
Хориждаги ўзбекистонликларга ёрдам берувчи янги лойиҳа иш бошлади

Пандемия шароитида хорижда оғир аҳволга тушиб қолган мигрантларга ёрдам бериш мақсадида “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати доирасида #BIRGAMIZ лойиҳаси ишга туширилди.

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ва Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги фаол блогерлар билан ҳамкорликда йўлга қўйган ушбу лойиҳага кўпчилик фаол ва хайриячи юртдошларимиз қизиқиш билдирмоқда ва қўллаб-қувватламоқда.

Россия, Қозоғистон, Туркия, БАА ва бошқа мамлакатларда иш билан банд бўлган, пандемия оқибатида эса қийин аҳволга тушиб қолган 700 дан ортиқ юртдошларимиз қисқа вақт мобайнида мурожаат қилган ва бугунги кунга қадар уларнинг 300 га яқинига озиқ-овқат маҳсулотлари, ёрдам пуллари тақдим этилди.

Фуқароларга қулайлик яратиш ва жараёнларнинг тезкорлигини таъминлаш учун лойиҳанинг www.birgamiz.com сайти ишга туширилган, мурожаатларни электрон қабул қилиш, колл марказ хизматлари йўлга қўйилган.

Каналга уланиш: 👇
@axborot_xizmatlariAOKA
🔺 2020 йил 11 май соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 2453 (+35) нафарни ташкил қилмоқда.

•┈┈┈┈••••••┈┈┈┈•

По состоянию на 11 мая 2020 года 10:00 часов в Узбекистане число случаев заражения коронавирусной инфекцией составляет 2453 (+35).

Каналга уланиш: 👇
@axborot_xizmatlariAOKA
Бугун Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг тўртинчи ялпи мажлиси ўз ишини бошлади

Ялпи мажлисни Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева олиб бормоқда.

Кўриб чиқиладиган масалаларни парламент юқори палатасининг расмий бев-сайти ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари ҳамда “Ўзбекистон 24” ва “Узрепорт” телеканали орқали тўғридан-тўғри жонли эфирда кузатиб боришингиз мумкин.

Каналга уланиш: 👇
@axborot_xizmatlariAOKA
Forwarded from Hudud Inform
2020 йил 9 май ҳолатига кўра, божхона омборларида жами 42,4 млн. АҚШ долларига тенг озиқ-овқат маҳсулотлари сақланмоқда.

Ушбу маҳсулотлар божхона расмийлаштирувидан сўнг қисқа муддатларда ички бозорларга йўналтирилади

Каналга уланиш: 👇
@axborot_xizmatlariAOKA
Ижтимоий тармоқларда тарқалган маълумотларга “ЎзАтом” агентлиги муносабат билдирди

Агентлик ахборот хизмати маълум қилишича
, айрим телеграм каналларида “Москва муҳандислик физикаси институти” миллий тадқиқот ядро (МИФИ) университети талабалари томонидан имзоланган шартномалар “ЎзАтом” агентлиги томонидан яширинча ўзгартирилган” мазумнида тарқалган маълумотлар ҳақиқатга зиддир.

📌 2018/2019 ўқув йилидан бошлаб Россиянинг "Россотрудничество" агентлиги билан ҳамкорликда “Росатом” давлат корпорацияси томонидан ажратилган қабул квоталарига ўзбекистонлик талабалар саралаб олиниб, МИФИ университетига ўқишга қабул қилиб келинмоқда.

✍️ Ҳозирги кунда ушбу университетда таҳсил олаётган 145 нафар талабалардан 102 нафари билан ихтиёрий равишда 4 томонлама шартномалар имзоланган. Ушбу шартномалар шартларига мувофиқ, талабаларнинг Россияда таҳсил олишлари учун ҳар ойлик моддий қўллаб-қувватлаш, йилда бир маротаба Москва шаҳрига бориш ва қайтиш йўналишлари бўйича авиачипталар ва йиллик тиббий суғурта харид қилиш, қулай шароитга эга ётоқхоналарда туриш маблағларини қоплаб бериш, шунингдек, ўқишни якунлаб, “Ўзатом” агентлиги тизимида камида 5 йил ишлаб бериш назарда тутилган.

🤝 Жорий йилнинг январь ойида талабаларнинг ўқишни якунлаб мамлакатга қайтиб келиш кафолатларини янада кучайтириш мақсадида тасдиқланган шартномага қўшимча равишда ишлаб чиқилган келишувни имзолаш юзасидан “Ўзатом” агентлиги раҳбарияти МИФИ университети талабалари билан видеоучрашув ўтказди.

Ушбу учрашувда шартноманинг қўшимча келушувида келтирилган шартлар юзасидан тўғридан-тўғри изоҳ ва тушунтиришлар берилди ҳамда шартлар мазмун-моҳияти пухта очиб берилиши натижасида барча талабалар билан қўшимча келишувлар имзоланди. Шартнома томонлари бўлмиш талаба, унинг кафили, МИФИ университети ва “Ўзатом” агентлиги ўртасида имзоланган барча шартномалар ва уларнинг келишувлари нафақат “Ўзатом” агентлиги, балки МИФИ университетининг юридик экспертизасидан ўтказилган. Ҳозирда, МИФИ университетида таҳсил олаётган ва шартномавий муносабатларга эга 94 нафар талаба белгиланган тартибда “Ўзатом” агентлиги томонидан моддий қўллаб-қувватланиб келинмоқда.

Каналга уланиш: 👇
@axborot_xizmatlariAOKA
Россиядан Ўзбекистонга қайтиш учун чартер рейсларга рўйхатдан ўтиш тартиби

Россиядаги Ўзбекистон фуқаролари, аввало, чартер рейслар учун рўйхатдан ўтиши ва ўз навбатини кутиши керак. Чартер рейс ташкил қилинганда элчихона ходимлари навбат бўйича ҳар бир фуқаро билан боғланади.

Чартер рейсларда, энг аввало, беморлар, ҳомиладор аёллар, кексалар ва ёш болалилар олиб келинади.

Фуқаролар чартер рейсларга уч хил тартибда рўйхатдан ўтишлари мумкин:

1. Чартер рейсларга рўйхатдан ўтиш формасини тўлдириш орқали

2. Ўзбекистоннинг Россиядаги консуллик муассасалари томонидан ташкил қилинган қуйидаги Telegram манзилларига маълумот юбориш орқали:

@UzKoRusCharts1
@UzKoRusCharts2
@UzKoRusCharts3
@UzKoRusCharts4
@UzKoRusBot

3. Ўзбекистоннинг Россиядаги консуллик муассасаларига қўнғироқ қилиб боғланиш орқали.

Call-markaz:
+7 499 230-00-76
+7 499 238-36-20

Консулликнинг тезкор штаб рақамлари:
+79778061677
+79778061274
+79778061655
+79778061273

Каналга уланиш: 👇
@axborot_xizmatlariAOKA
#валюталар_курси

📈 Долларнинг расмий курси яна кўтарилишни бошлади

Каналга уланиш:
👇
@axborot_xizmatlariAOKA
❗️ Наманган вилоятида 16 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор соғайиб чиқди ва реабилитацияга кузатилди.

Ҳозирда мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан соғайганлар сони 1897 нафарга етди.

〰️〰️〰️〰️〰️

❗️ В Наманганской области от коронавирусной инфекции выздоровели и отправились на реабилитацию 16 пациентов.

В настоящее время в стране от коронавирусной инфекции выздоровело всего 1897 человек.

Каналга уланиш: 👇
@axborot_xizmatlariAOKA
Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи, Республика бош давлат санитария инспектори Нурмат Отабеков:

– Мамлакатимизда коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар сони 2453 нафарга етди. Беморларни даволашда самарадорлик кузатиляпти. 10 май куни 35 фуқаро тўлиқ соғайиб, реабилитация марказларига ўтказилди. Шу тариқа 1881 нафар, яъни 78 фоиз бемор тўлиқ соғайган. Соғлиқни сақлаш вазирлигидан олинган маълумотга кўра, шифохоналарда даволанаётган 562 бемордан 6 нафарининг аҳволи оғир.

Коронавирус инфекцияси қўшни мамлакатларда ҳам сақланиб турибди. Хусусан, Қозоғистонда 5090, Қирғизистонда 1002, Тожикистонда 612 фуқаро ушбу касалликка чалинган.

Каналга уланиш: 👇
@axborot_xizmatlariAOKA
Ажрим қайд этилгандан сўнг "пропискани" йўқотиш бўйича қоидалар бекор қилинади

✍️ Сенаторлар тўртинчи ялпи мажлисда “Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниши лозим бўлган шахслар – Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тоифаларининг рўйхати тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Қонунни кўриб чиқди. Унга кўра:

🔀 “доимий прописка” сўзлари “яшаш жойи бўйича рўйхатга олиш” сўзларига алмаштирилмоқда;

🏡 фуқароларга нафақат биринчи ва иккинчи даражадаги қариндошлари яшаб турган манзилга, балки уларнинг эгалигида бўлган бошқа манзилдаги уй-жой майдонига ҳам доимий рўйхатга туриш имконияти яратилмоқда;

📌 эр-хотиннинг никоҳдан кейин бир йил давомида биргаликда яшаш шарти ва бир йил ичида никоҳ бекор қилинган тақдирда пропискани йўқотиш бўйича қоидалар бекор қилинмоқда.

🏅 Давлат ҳокимияти органларида, давлат ва хўжалик бошқаруви органларида ҳамда бошқа давлат ташкилотларида узлуксиз беш йил ва ундан ортиқ бўлган давр мобайнида меҳнат фаолиятини олиб бораётган ходимлар (техник, хизмат кўрсатувчи ва ишлаб чиқариш ходимларидан ташқари) тегишли орган ёки ташкилот раҳбарининг маълумотномасига кўра, шунингдек, уларнинг оила аъзоларига доимий рўйхатга туриш бўйича янги банд киритилмоқда.

Ялпи мажлисда қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.

Каналга уланиш: 👇
@axborot_xizmatlariAOKA
#Тезкор_ахборот

‼️ “Сардоба” сув омоборида рўй берган фавқулотда вазият оқибатида халқаро, давлат ва маҳаллий автомобил йўллари, йўл кўприкларига ҳам жиддий зарар етиб, транспорт воситаларини ҳаракатланиши чекланганини инобатга олиб, Сирдарё вилояти ИИБ ЙҲХБ Ахборот хизмати фуқароларга мурожаат билан чиқди.

♻️ Унда айтилишича, вилоят ҳудудидан бошқа вилоятларга транзит тартибида ҳаракатланиб ўтиб кетаётган ҳайдовчилар ва фуқаролар Мирзаобод тумани ҳудудидан ўтган А-373 автойўлининг 8-30 км. оралиғида, 4Р-18А автойўли 18-21 км. оралиқларидаги йўлда таъмирлаш ишлари олиб борилаётгани сабабли М-34 автойўли 104-152 км. орқали А-376 автойўлининг 219-242 км. йўналишида ҳаракатланишда давом этишлари мумкин.

Каналга уланиш: 👇
@axborot_xizmatlariAOKA
Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Қозоғистонда иш қидираётган Ўзбекистон фуқаролари мурожаат қилди

Қозоғистон Республикасининг Туркистон вилоятида қурилиш соҳасининг молярлик, бетон қуйиш, плита териш, дурадгорлик, монтаж, гипсокартон, монолит, ғишт териш ҳамда сувоқчилик йўналишлари бўйича 400 дан ортиқ бўш иш ўринларига фуқаролар таклиф этилади.

Ушбу ҳудудда ишлаш истагидаги фуқаролардан Ташқи меҳнат миграцияси агентлигига мурожаат қилиши сўралади:

☎️+998 71 202 33 55.

Каналга уланиш: 👇

@axborot_xizmatlariAOKA
Сенат Раиси Танзила Нарбаева: Давлат дастуридаги топшириқларни сурункали равишда ўз вақтида бажармайдиган вазирлик ва идоралар раҳбарларининг лавозимга лойиқ ёки лойиқ эмаслиги масаласини Ҳукумат олдига қўйишимизга тўғри келади

Парламент юқори палатаси тўртинчи ялпи мажлисида Давлат дастурининг 2020 йил биринчи чорагидаги ижроси юзасидан Вазирлар Маҳкамасининг ҳисоботи кўриб чиқилди.

Давлат дастурида умумий қиймати 18,2 трлн. сўм ва 10,3 млрд. АҚШ долларига тенг лойиҳаларни амалга ошириш назарда тутилган.

Пандемия даврида республикада макроиқтисодий барқарорлик ва иқтисодиёт тармоқларининг узлуксиз ишлашини таъминлаш, аҳоли даромадлари кескин пасайиб кетишининг олдини олиш мақсадида Молия вазирлиги ҳузурида 10 трлн. сўм миқдоридаги Инқирозга қарши курашиш жамғармаси ташкил этилиб, қатор амалий чора-тадбирлар кўрилган.

Дастурга мувофиқ жорий йилнинг биринчи чорагида амалга оширилиши белгиланган 15 та банддан 3 тасининг бажариш муддати узайтирилган.

Сенат Раиси мазкур масала юзасидан муносабат билдириб, бу борадаги қилиниши зарур бўлган ишларни санаб ўтди. Хусусан, Ҳукуматдан жорий йилда янги иш ўринларини ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш параметрлари лойиҳасида пандемия сабабли чет элдан республикага қайтган ва ишсиз қолган бошқа тоифадаги фуқароларни иш билан таъминлаш масаласига алоҳида эътибор қаратиш муҳимлигини таъкидлади. Дастурга мувофиқ йил давомида бажарилиши белгиланган 62 та вазифанинг ижроси бўйича маълумот киритиб борилиши борасида сўз юритди.

Каналга уланиш: 👇
@axborot_xizmatlariAOKA
Энергетика вазирлиги матбуот хизматининг хабар беришича, Сирдарё вилоятининг Сардоба, Оқолтин ва Мирзаобод туманларидаги 8850 нафар хонадоннинг табиий газ таъминоти тўлиқ тикланди

Каналга уланиш: 👇
@axborot_xizmatlariAOKA
🔰 Ўзбекистоннинг ЕОИИ билан ҳамкорлиги масаласи қизғин баҳс-мунозараларга сабаб бўлди

⭕️ ЕОИИ доирасида ҳамкорликни йўлга қўйиш тарафдорларининг фикрига кўра:

ташқи савдо ҳажмининг ўсиши

йирик инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш, ҳудудий кластерлар, саноат ва савдо зоналарини ташкил этишда минтақалараро алоқаларни ривожлантириш

қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ЕОИИга аъзо давлатларга божхона расмийлаштирувини амалга оширмасдан экспорт қилиш

ЕОИИ билан ҳамкорлик транспорт-коммуникация ва юклар транзити соҳасидаги манфаатларига ижобий таъсир

ЕОИИга аъзо давлатларда ўз меҳнат фаолиятини олиб бораётган фуқароларимизга кенг имконият

“кузатувчи давлат” сифатида иштирок этиш мазкур ташкилот доирасида олиб борилаётган ишлардан хабардор бўлиши ва натижада таҳлиллар асосида тўғри хулоса қилиш имконини беради

⛔️ Қарши овоз берган сенаторларга кўра:

☑️ иқтисодиётимизнинг қатор тармоқларида ишлаб чиқариш суръатларининг пасайиши, муайян даражада иш ўринларининг йўқотилиши, инвестиция фаолияти ва саноат модернизация жараёнларининг сустлашишига олиб келиши

☑️ муайян даврда маҳаллий ишлаб чиқарувчилар маҳсулотлари нархларининг ошиши, уларнинг рақобатбардошлигига салбий таъсир қилиши, ички бозорда импорт маҳсулотлари ҳажми кўпайиши

☑️ республиканинг савдо сальдоси ва тўлов баланси ҳолати ёмонлашиши хавфи борлиги

☑️ мамлакатимиз манфаатлари учун Жаҳон савдо ташкилотига аъзолик масаласи долзарброқ эканлиги ҳам айтиб ўтилди.

❗️ Сенаторлар Ўзбекистон Республикасининг ЕОИИда “кузатувчи давлат” мақомида иштирок этиш таклифини маъқуллашди.

‼️ Мазкур масала бўйича Олий Мажлис Сенатининг тегишли қарори қабул қилинди.

Каналга уланиш: 👇
@axborot_xizmatlariAOKA