Расмий хабарлар I Официальные новости
28.1K subscribers
31.4K photos
6.95K videos
53 files
29.4K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон—Қозоғистон ҳамкорликдаги махсус-тактик ўқувлари муваффақиятли якунланди

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Бугун ижтимоий тармоқда “Қуёш панеллари учун ягона идентификатор генерация бўлиши керак” сарлавҳали пост эълон қилинди.

Унда муаллиф “Яшил энергия” ахборот тизимининг реал воқеликни акс эттиришини шубҳа остига олган.

Мазкур пост юзасидан Энергетика вазирлиги ҳамда Божхона қўмитаси Ахборот хизматлари қўшма изоҳ берди.

Жорий йилнинг 12 август кунига қадар республика бўйича жами 41 минг 885 та объектга 267,3 мегаватт қувватли қуёш панеллари ўрнатилди.

Шундан:

ижтимоий соҳа ва давлат идораларининг 7 минг 378 та объектига 144,9 мегаватт қувватга тенг бўлган;

тадбиркорлик субъектларининг 7 минг 452 та бино-иншоотига 72,8 мегаватт қувватга тенг бўлган;

аҳолининг 26 минг 891 хонадонига 47,1 мегаватт қувватга тенг бўлган;

2023 йилда фойдаланишга топшириладиган кўп қаватли уйларнинг 164 тасига 2,4 мегаватт қувватга тенг бўлган қуёш панеллари ўрнатилиб, ишчи ҳолатига келтирган.

Буларнинг барчаси айни кунларда “Ҳудудий электр тармоқлари” томонидан тизимга уланиб, истеъмолчиларга арзон, сифатли, энг муҳими, экологик тоза электр энергияси етказиб бераётган қуёш панелларидир.

Таъкидланишича, “Яшил энергия” ахборот тизими базасига ўрнатиб қўйилган эмас, балки тизимга уланиб, аллақачон генерация бера бошлаган қуёш панелларигина киритилади.

Бундан мақсад, муаллиф куйиниб ёзганидек, тизимда кўзбўямачилик ва сохтакорликларга йўл қўймасликдан иборат.

Бу борада рўёбга чиқарилаётган ишларни назорат қилиб бориш мақсадида божхона ходимларидан иборат ишчи гуруҳлар томонидан исталган шартли объектга олдиндан маълум қилинмаган рейдлар амалга оширилиб, вазият жойига чиқилган ҳолда ўрганиб борилмоқда ва шу асосда қатъий мониторинг ишлари олиб бориляпти.

Мазкур йўналишда объектларга ўрнатилаётган қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмалари ва улар орқали ишлаб чиқарилаётган электр энергия тўғрисидаги маълумотлар божхона органлари томонидан ишлаб чиқилган “Яшил энергия” ахборот тизимида мунтазам қайд этиб борилмоқда.

Тизим Солиқ қўмитасининг “Кешбэк”, “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖнинг “АСКУЭ” ахборот тизимларига, “Электрон ҳукумат” платформаси орқали эса Кадастр агентлигининг Маълумотлар базаси билан интеграция қилинган.

Бугунги кунда Ўзбекистон жисмоний шахслардан электр энергиясини сотиб олиш тарифи бўйича энг юқори ўринларда бўлиб, аҳолимиз томонидан ўрнатилган қуёш панеллари орқали ишлаб чиқарилган электр энергиясининг ўз эҳтиёжидан ортиқча қисми учун ҳар бир киловатт/соатга 1 000 сўмдан субсидия бермоқда.

Айни пайтгача 4 минг 534 та хонадон билан шартномалар тузилган бўлиб, улардан тармоққа 720 минг киловатт/соат электр энергияси қабул қилиб олинган.

Жойларда кўзбўямачилик қилишга, давлатни ҳам, ўзини ҳам алдашга уринишлар бўлиши табиий ҳол, дейилади хабарда. Аниқланган бу каби ҳолатларга зудлик билан ҳуқуқий баҳо берилиб, бунга йўл қўйган шахсларга нисбатан тегишли таъсир чоралари кўриб келинмоқда.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Хоразмда ўқитувчиларни мактабни тозалашга жалб этган директор жаримага тортилди.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
2023 йилда нечта соғлиқни сақлаш муассасаси муқобил энергия манбалари билан таъминланади?

ССВ

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Ўқувчилар учун “Президент совғаси” жамланмасини етказиб бериш бошланди

Бу йил 1-синфга чиқиши режалаштирилган 732 960 нафар болалар учун “Президент совғаси" хариди амалга оширилиб, туман бўлимлари орқали ҳудудларга етказилмоқда.

1-синф ўқувчиларига бериладиган “Президент совғаси” таркибида 12 турдаги ўқув қуроллари мавжуд.

“Президент совғаси” жорий йилнинг 25 августига қадар вазирликнинг adm.maktab.uz электрон базасига киритилган болалар сонига мос равишда  умумтаълим мактабларига етказилади.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
📚 Биринчи синф, “Меҳрибонлик” уйи, махсус мактаб, мактаб-интернатлари ва ижтимоий ёрдамга муҳтож оилалар ўқувчилари мактабнинг кутубхона жамғармаси томонидан дарсликлар тўплами билан бепул таъминланади.

📝 Бунда ижтимоий ёрдамга муҳтож оилалар ўқувчилари рўйхати 1 сентябргача фуқаролар йиғини илтимосномаси ва ота-оналар қўмитаси хулосаси асосида мактабнинг педагогик кенгаши томонидан тасдиқланади.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон қурилиш соҳаси ходимларига табриги

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Август ойининг иккинчи якшанбаси юртимизда Қурилиш соҳаси ходимлари куни сифатида нишонланади.

Қурувчиларимизнинг касб байрами муносабати билан бугун тантанали тадбир бўлиб ўтди.

Унда Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг соҳа ходимлари - минг-минглаб моҳир қурувчи ва муҳандислар, уста ва меъморлар, лойиҳачи ва пудратчи ташкилотлар вакилларининг Янги Ўзбекистон равнақига қўшаётган муносиб ҳиссаси эътироф этилган, уларга мустаҳкам соғлик, шарафли ва масъулиятли фаолиятида янги-янги ютуқлар тилаклари билдирилган байрам табригини ўқиб эшиттирдим.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
#БУГУН_ТУҒИЛГАН_КУН

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директори матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Зокирова Севара Муродовна 1985 йил 14 августда Андижон вилоятида туғилган. У 2022 йилдан буён ушбу лавозимда ишлайди.

С.Зокирова 2009-2022 йилларда Тошкент шаҳар адлия бошқармасида, Адлия вазирлигида ва Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигида фаолият юритган.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
📢 14 август, душанба куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган брифинглар:

Мавзу: “Ўзкимёсаноат” АЖ ва тармоқ корхоналари Комплаенс хизмати томонидан 2023 йилнинг биринчи ярим йиллиги давомида коррупцияга қарши курашиш соҳасида амалга оширилган ишлар
⚫️Вақти: 12:00
⚫️Иштирок этади: Рустамбек Эшбеков, "Ўзкимёсаноат" АЖ ахборот хизмати раҳбари

Мавзу: Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги томонидан ишлаб чиқарувчи ва тадбиркорларга соҳа йўналишлари юзасидан берилаётган амалий ёрдам
⚫️Вақти: 16:00
⚫️Иштирок этади: Абдурауф Расулов, Агентлик ахборот хизмати раҳбари

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
📣 Хорижий ва нодавлат ОТМлардан ўқишни кўчириш бўйича тест синовлари 16 август куни ўтказилади

Талабалар ўқишини хорижий давлатлардаги ОТМлардан, шунингдек Ўзбекистондаги хорижий ва нодавлат ОТМлардан давлат ОТМларига кўчириш бўйича тест синовлари 16 август куни бўлиб ўтади.

Тест синовлари икки сменада ташкил этилади:

1️⃣-сменада 08:00 дан 11:00 га қадар;
2️⃣-сменада 15:00 дан 18:00 га қадар бўлиб ўтади.

Тест синовлари 2 та мутахассислик ва 3 та мажбурий фан бўйича ўтказилади ҳамда талабгорларга мутахассислик фанларида 30 тадан, мажбурий фанларда 10 тадан жами 90 та тест топшириғи ва уларни ишлаш учун 3 соат вақт берилади.

👨🏻‍💻 Талабгорлар тест синовида иштирок этиш учун рухсатномани Билимни баҳолаш агентлигининг my.uzbmb.uz сайтидан олишлари мумкин.

❗️ Талабгорлар тест синови ўтказиладиган бинога белгиланган вақтдан камида 1 соат олдин паспорт (ID-карта) ва рухсатнома билан келишлари лозим.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
📢 “Ўзкимёсаноат” АЖ ва тармоқ корхоналари Комплаенс хизмати томонидан 2023 йилнинг биринчи ярим йиллиги давомида коррупцияга қарши курашиш соҳасида амалга оширилган ишлар

АОКАда "Ўзкимёсаноат" АЖ ахборот хизмати раҳбари Рустамбек Эшбеков иштирокида шу мавзуда брифинг бошланди.

Қуйидаги ҳавола орқали
тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин:

📹 Жонли эфир
〰️〰️〰️〰️

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Расмий хабарлар I Официальные новости
📢 “Ўзкимёсаноат” АЖ ва тармоқ корхоналари Комплаенс хизмати томонидан 2023 йилнинг биринчи ярим йиллиги давомида коррупцияга қарши курашиш соҳасида амалга оширилган ишлар АОКАда "Ўзкимёсаноат" АЖ ахборот хизмати раҳбари Рустамбек Эшбеков иштирокида шу мавзуда…
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📌 Ўтган 6 ойда “Ўзкимёсаноат” АЖ ва тармоқ корхоналарида коррупцион жиноят сабаб 23 нафар ходим жиноий жавобгарликка тортилди, 57 нафар ходим эгаллаб турган лавозимидан озод этилди

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда "Ўзкимёсаноат" АЖ ахборот хизмати раҳбари Рустамбек Эшбеков маълум қилди.

🔍Ҳисобот даврида жамият ва тармоқ корхоналаридаги коррупцион жиноятлар, ноқонуний ўзлаштириш, растрата, ўғирлик, камомад, қўшиб ёзиш ва бошқа қонунбузилишлар бўйича жами 54 та ҳолат аниқланди ва улар бўйича тегишли тартибда хизмат текширувлари ўтказилди.

🔗Юқоридаги қоидабузарликлар бўйича 23 нафар ходим жиноий жавобгарликка тортилди, 57 нафар ходим эгаллаб турган лавозимидан озод этилди, 120 нафар масъул ходимларга турли интизомий жазолар қўлланилди.

💰Бунинг оқибатида тизимга жами 14,8 млрд сўмлик зарар етказилганлиги қайд этилди.

🪙 Шунингдек, ўтган ҳисобот даврида олиб борилган чора-тадбирлар натижасида етказилган жами зарарнинг 9,6 млрд сўмдан кўпроғи ундирилиши таъминланди.

🔖 Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
II МДҲ ўйинларида Ўзбекистон делегацияси 106 та медални қўлга киритди

II МДҲ ўйинлари ўз якунига етди. Ўзбекистон делегацияси унда 28 та олтин, 25 та кумуш ва 53 та бронза, жами 106 та медаль билан умумжамоа ҳисобида 3-ўринни эгаллади.

Қайд этиш ўринлики, бу билан делегациямиз умумий ва олтин медаллар сони бўйича МДҲ ўйинларидаги энг яхши натижасини янгилади.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Тошкентда одам ўғирлашда гумонланган шахслардан бири вафот этди

Тошкент шаҳар ИИББ тезкор ходимлари томонидан 2023 йилнинг 12 август куни тезкор-қидирув тадбири доирасида босқинчилик ва бошқа жиноятлар учун гумонланиб олиб келинган фуқаро Д.У. шу куни ИИББ маъмурий биносида вафот этган. Бу ҳақда Бош прокуратура ахборот хизмати маълум қилди.

Д.У.нинг ўлими сабабини аниқлаш юзасидан суд-тиббиёт экспертизаси тайинланган.

Д.У.нинг вафоти юзасидан бир қатор тергов ҳаракатлари ўтказиш зарурати туғилганлиги сабабли, ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 206 (Ҳокимият ёки мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш) ва 235 (Қийноққа солиш ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомала ҳамда жазо турларини қўллаш) моддалари билан жиноят иши қўзғатилди.

Ҳозирда Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
✔️ Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги томонидан ишлаб чиқарувчи ва тадбиркорларга соҳа йўналишлари юзасидан берилаётган амалий ёрдам

АОКАда Агентлик ахборот хизмати раҳбари Абдурауф Расулов иштирокида шу мавзуда брифинг бошланди.

Қуйидаги ҳавола орқали
тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин:

📹 Жонли эфир
〰️〰️〰️〰️

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM