Расмий хабарлар I Официальные новости
109K subscribers
33.6K photos
7.85K videos
53 files
31.6K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигида электр энергиясини тежаш мақсадида қандай ишлар амалга оширилмоқда?

Бугунги кунга қадар мактабларда нечта қуёш панеллари ўрнатилди?

🔼 Бу билан инфографикада батафсил танишишингиз мумкин.

⚠️Маълумотлар 10.08.2023 йил ҳолатига кўра тақдим қилинмоқда.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
📢Ташкилотларга ишга қабул қилиш чоғида танлов ўтказиш тартиби белгиланди

✍️Ишга қабул қилиш чоғида танлов ўтказиш тўғрисидаги намунавий низом Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди (рўйхат рақами 3451, 14.08.2023 й.).

🖋 Намунавий низомда ишга қабул қилиш чоғида танловни ташкил этиш ва ўтказиш ҳамда номзодларнинг апелляция шикоятларини кўриб чиқиш тартиби белгиланган.

👫 Хусусан, ишга қабул қилиш чоғида танлов ўтказиш учун ташкилот раҳбарининг буйруғи билан доимий фаолият юритадиган танлов комиссияси ташкил этилади.

✔️Танлов комиссияси таркиби ташкилотнинг ходимлари ва тегишли соҳанинг малакали мутахассислари орасидан камида беш кишидан иборат ва тоқ сонли таркибда шакллантирилади.

🌐 Танлов комиссияси томонидан танлов тадбирлари ўтказилишидан камида бир ой олдин ташкилотнинг расмий веб-сайтида бўш (вакант) иш ўринлари бўйича маълумотлар ҳамда танлов ўтказиш жойи ва кунлари, танлов тадбирларида берилиши мумкин бўлган саволларнинг намунавий рўйхати жойлаштирилади.

💻 Номзодлар Танлов комиссиясига мазкур Намунавий низомнинг иловасига мувофиқ шаклдаги ариза билан ёзма ёки электрон шаклда мурожаат қилади.

🔍Танлов комиссияси томонидан номзоднинг аризаси келиб тушган кундан эътиборан беш иш куни ичида унда кўрсатилган маълумотлар ўрганиб чиқилади.

🌐Танловда қатнашиш тўғрисидаги ариза билан мурожаат қилган номзодларга танлов тадбирлари бошланишидан беш кун олдин танлов тадбирларининг бошланиш вақти ва жойи ҳақида Танлов комиссияси томонидан хабар берилади.

📊Номзоднинг иш тажрибаси ва касбий компетециясини аниқлаш учун Танлов комиссияси томонидан тест, суҳбат ва амалий машғулот синов тадбирларининг барчаси ёки улардан бири ўтказилиши мумкин.

📈 Танлов тадбирларини ўтказиш вақтида номзоднинг натижалари (танлов натижалари) баллик тизимда баҳоланади.

🖊 Танлов тадбирлари фақат тест синовлари бўйича ўтказилган тақдирда номзоднинг натижалари 100 баллик тизимда баҳоланади. Бунда, тест саволлари 50 тани ва ҳар бир тўғри жавоб 2 баллни ташкил қилади.

✏️ Танлов тадбирлари фақат суҳбат ва амалий машғулот шаклида ўтказилган тақдирда номзоднинг натижалари 5 баллик тизимда баҳоланади.

💻Танлов натижасига кўра энг юқори балл тўплаган номзод танлов ғолиби ҳисобланади ва у бўш (вакант) иш ўрни мавжуд бўлган тақдирда ишга қабул қилинади.

⚠️Маълумот учун: Намунавий низом талаблари ишга қабул қилиш учун танлов ўтказиш тартиби алоҳида қонунчилик ҳужжатлари билан белгиланган ташкилотларга нисбатан татбиқ этилмайди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Расмий хабарлар I Официальные новости
✔️ Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги томонидан ишлаб чиқарувчи ва тадбиркорларга соҳа йўналишлари юзасидан берилаётган амалий ёрдам АОКАда Агентлик ахборот хизмати раҳбари Абдурауф Расулов иштирокида шу мавзуда брифинг бошланди. Қуйидаги ҳавола орқали…
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🖊 Миллий сертификатлаштириш тизимида ўтган давр мобайнида 78. 369 та мувофиқлик сертификати рўйхатга олинган

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ахборот хизмати раҳбари Абдурауф Расулов маълум қилди:

✔️Жорий йилнинг ўтган даврида 610 та корхонада сифат менежмент тизимлари бўйича сертификатлар расмийлаштирилган.

🔍Шунингдек, ўтган олти ой мобайнида 61 та хўжалик юритувчи субъектларда давлат назорати ўтказилди.

⚠️ Натижада текширилган 112 турдаги маҳсулотдан 96 турдаги маҳсулотлар техник регламент талабларига жавоб бермаслиги, 5. 089 та ўлчаш воситалари ва синов ускуналаридан 4. 608 таси қиёсланмаган ҳолда фойдаланилганлиги аниқланди.

📌 Аниқланган камчиликлар юзасидан 69 нафар масъул шахсларга нисбатан маъмурий чоралар кўрилди.

📝 Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
📣15 август, сешанба куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган брифинглар:

Мавзу: Ичимлик суви ва оқова хизматлар учун дебитор қарздорликни ундириш чоралари
Вақти: 12:00
Иштирок этади: Акмал Муродов, "Ўзсувтаъминот" АЖ ахборот хизмати раҳбари

📏📏📏📏📏

Мавзу: Республика ҳудудида ёнғин хавфсизлигини таъминлаш бўйича "Долзарб 30 кун" тадбири доирасида амалга оширилган ишлар
Вақти: 16:00
Иштирок этади: Мавлонбек Досчанов, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги бошқарма бошлиғи

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🥩 6 ойда Ўзбекистонда 1,3 млн тонна гўшт етиштирилган

🏢 Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-июнь ойларида Ўзбекистонда барча тоифадаги хўжаликлар томонидан қарийб 1,3 млн тонна гўшт етиштирилган.

Бу кўрсаткич 2022 йилнинг мос даври билан солиштирганда 3,8 %га ошган.

Ҳудудлар кесимида гўшт етиштириш ҳажми бўйича батафсил маълумот👈👈👈

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
🪙 Ичимлик суви ва оқова хизматлар учун дебитор қарздорликни ундириш чоралари

АОКАда "Ўзсувтаъминот" АЖ ахборот хизмати раҳбари Акмал Муродов иштирокида шу мавзуда брифинг бошланди.

Қуйидаги ҳавола орқали
тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин:

📹 Жонли эфир
〰️〰️〰️〰️

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Расмий хабарлар I Официальные новости
🪙 Ичимлик суви ва оқова хизматлар учун дебитор қарздорликни ундириш чоралари АОКАда "Ўзсувтаъминот" АЖ ахборот хизмати раҳбари Акмал Муродов иштирокида шу мавзуда брифинг бошланди. Қуйидаги ҳавола орқали тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин: 📹 Жонли…
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
💰 Республика бўйлаб истеъмолчиларнинг ичимлик суви ва оқова хизматлардан дебитор қарздорлиги 1 трлн 369 млрд сўмни ташкил этмоқда

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда "Ўзсувтаъминот" АЖ ахборот хизмати раҳбари Акмал Муродов маълум қилди.

204 миллиард сўмлик қарздорлик юридик истеъмолчиларнинг ҳиссасига тўғри келяпти.

Бугунги кунга қадар дебитор қарздорликларни қисқартириш бўйича судларга жами 13 873та 71 миллиард 523 миллион сўмлик даъво ариза киритилган. Шундан 5 761та ариза юзасидан 45 миллиард 168 миллион сўм ундирилиши бўйича суд томонидан қарор қабул қилган.

Шу билан биргаликда МИБга 31 миллиард 37 миллион сўмлик 5 897 та ижро варақаси берилган бўлса, шундан 3 292та ариза ишининг 14 миллиард 991 миллион сўмлик маблағлари ундирилган.

⚠️ Ҳурматли истеъмолчилар! Ичимлик суви таъминоти ва сув чиқариш хизмати учун ҳар ойнинг 10-санасига қадар 100 фоиз олдиндан ҳақ тўлашни унутманг.

✔️Тўловларни кабинет.узсув.уз, тижорат банкларининг кассалари ва мобил иловалари, Пайме, Упай, Осон, Узум каби электрон тўлов тизимлари орқали амалга ошириш мумкин.

👉 Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔖 Республика ҳудудида ёнғин хавфсизлигини таъминлаш бўйича "Долзарб 30 кун" тадбири доирасида амалга оширилган ишлар

АОКАда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги бошқарма бошлиғи Мавлонбек Досчанов иштирокида шу мавзуда брифинг бошланди.

Қуйидаги ҳавола орқали
тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин:

📹 Жонли эфир
〰️〰️〰️〰️

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
“Хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактаб” танловининг Республика босқичи бўлиб ўтди

Бугун пойтахтимизда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан Президент соврини учун ўтказилаётган “Хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактаб” танловининг республика босқичи бўлиб ўтди.

✔️Унда танловнинг ҳудудий босқичларида ғолибликни қўлга киритган жамоалар (ҳар бир ҳудуддан 1 тадан мактаб, жами 14 та мактаб ва 70 нафар ўқувчи) иштирок этди.

❗️Танловнинг Республика босқичида Буюк Британиянинг “Cambridge Assessment English” ташкилотига тегишли бўлган “Linguaskill” халқаро тести воситасида иштирокчиларнинг тинглаб тушуниш (listening), ёзиш (writing), гапириш (speaking) ва ўқиш (reading) кўникмалари синовдан ўтказилди.

⚡️Танлов ғолиблари жорий йилнинг 17 август куни эълон қилинади ва муносиб тақдирланади.


Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Талабалар учун хушхабар!

⚡️ 1 сентябрдан хорижий тилни билган тиббиёт олийгоҳи талабасига БХМнинг 3 баробар миқдорида стипендия тўланади.

2023/2024 ўқув йилидан тиббиёт олий таълим муассасалари ҳамда Абу Али ибн Сино номидаги жамоат саломатлиги техникумларида таҳсил олувчи, хорижий тилларни яхши ўзлаштирган талабалар рағбатлантириб борилади.

Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирининг 2023 йил 11 августдаги тегишли буйруғи қабул қилинди.

(C1 ва IELTS 7,5 сертификатига эга бўлиш талаб этилади ва сертификатлар амал қилиш давридагина тўлов амалга оширилади)

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Талабаларни ётоқхонага жойлаштириш фақат ДХМ ва my.gov.uz орқали амалга оширилади

Ҳукумат қарори (376–сон, 14.08.2023 й.) билан Давлат олий таълим муассасаларининг талабаларини талабалар турар жойига жойлаштириш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди.

Қарорга кўра:

🔹 давлат ОТМ талабалар турар жойига жойлашиш фақат давлат хизматлари марказлари ва Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) орқали электрон ариза бериш йўли билан амалга оширилади.

Бунда талабаларга навбатни онлайн кузатиш ва тўловларни амалга ошириш имконияти яратилади.

Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🔥 Жорий йил 1 сентябрдан бошлаб "Ёнғиндан огоҳлик" умуммиллий кампаниясига старт берилади

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги бошқарма бошлиғи Мавлонбек Досчанов маълум қилди.

🤥Шу йил 10 июлдан 10 августга қадар республикамизда "Ёнғин хавфсизлигини таъминлаш бўйича "Долзарб 30 кун"" тадбири доирасида:

⚫️ёзги дам олиш ва соғломлаштириш мавсумида республикада ташкил этилган жами 1311 та стационар оромгоҳ, соғломлаштириш майдончаси, пансионат ва санаторийда Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг ходимлари ва куч-воситалари томонидан туну-кун хизмат ташкил этилди;

⚫️ўта муҳим, тоифаланган ва ёнғин-портлаш хавфи юқори бўлган объектларда носоз ҳолга келган 112та сув ҳовузи, 173 та гидрантлар тузатилди, ушбу объектлар 56 минг 673 квадрат метр майдондаги ёнишга мойил қуриган ўсимликлар ва чиқиндилардан тозаланди;

Объектларда ўтказилган профилактика тадбирлари давомида 950 та бино ва иншоотларда, 2 минг 661 та носоз электр қурилмаларида ёнғин келиб чиқиш хавфи олди олинди.

🖊 Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🖐 Таълим муассасаларидаги ўқувчи-талабалар ўртасида “Беш ташаббус” олимпиадасининг 2-мавсумига старт берилмоқда

📌 Жорий йилнинг сентябрь-ноябрь ойларида мактаб ўқувчилари ўртасида:

⚫️шашка
⚫️енгил атлетика
⚫️стол тенниси
⚫️мини-футбол
⚫️волейбол
⚫️қувноқ стартлар мусобақаси
⚫️заковат интеллектуал ўйини
⚫️қувноқлар ва зукколар кўрик-танлови;

📌 Профессионал таълим ва академик лицей ўқувчилари ўртасида:

⚫️волейбол
⚫️шахмат-шашка
⚫️қувноқлар ва зукколар кўрик-танлови
⚫️заковат интеллектуал ўйини;

📌 Олий таълим муассасалари талабалари ўртасида:

⚫️стол тенниси
⚫️волейбол
⚫️мини-футбол
⚫️билимли ёшлар учун интеллектуал олимпиада танловлари ўтказилади.

📱 Аризалар 5tashabbus.uz сайти орқали қабул қилинмоқда.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
2023 йилнинг 11 август куни “Тараққиёт стратегияси” маркази, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ислоҳотлар агентлиги ва БМТнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ҳамкорлигида “Барқарор ривожланиш мақсадлари контекстида “Ўзбекистон – 2030” стратегия лойиҳасини муҳокама қилиш бўйича қўшма маслаҳатлашувлар” мавзусида халқаро давра суҳбати ташкил этилди.

Тадбирда 200 нафардан ортиқ парламент аъзолари, вазирлик ва идоралар, ННТлар ва бошқа илмий-тадқиқот институтлари ва олий таълим муассасалари ҳамда 50 га яқин элчихоналар, халқаро ва хорижий ташкилотлар вакиллари ва экспертлар иштирок этди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
📈 Янги Ўзбекистон университетида таълим сифатини ошириш, илмий-тадқиқотлар олиб бориш йўналишида олиб борилаётган ишлар

АОКАда Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги ахборот хизмати раҳбари Жўрабек Жангиров иштирокида шу мавзуда брифинг бошланди.

Қуйидаги ҳавола орқали
тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин:

📹 Жонли эфир
〰️〰️〰️〰️

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📢 2023/2024 ўқув йилидан Янги Ўзбекистон университетида қатор янги ўқув йўналишлари ташкил қилинмоқда

Жумладан:

Педагогика;
Иқтисодиёт ва маълумотлар таҳлили;
Амалий математика;
Сунъий интеллект ва роботехника;
Киберхавфсизлик;
Электротехника ва компьютер муҳандислиги йўналишлари янги ташкил қилинди.

Янги Ўзбекистон университетида 10 нафар профессор-ўқитувчи Германия, АҚШ, Корея, Россия давлатларидан жалб қилинган.

87 та маҳаллий ва хорижий корхона ҳамда ташкилот билан амалиёт ўташ учун ҳамкорлик йўлга қўйилган.

Шунингдек, университетда Google компанияси билан ҳамкорликда IT лойиҳалар ҳам ташкил этилган.
📏📏📏📏📏📏

АОКАда ўтказилган брифингда Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги ахборот хизмати раҳбари Жўрабек Жангиров Янги Ўзбекистон университетида таълим сифатини ошириш, илмий-тадқиқотлар олиб бориш йўналишида олиб борилаётган ишлар ҳақида маълумот берди:

📌 Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM