Расмий хабарлар I Официальные новости
28.2K subscribers
31.4K photos
6.92K videos
53 files
29.4K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
Жорий йил август ойида Ашхобод шаҳрида Ўзбекистон, Тожикистон ва Туркманистон президентларининг Саммити бўлиб ўтади.

Тадбирга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш масалалари бугун ушбу мамлакатлар ТИВ раҳбарлари томонидан муҳокама қилинди

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
📢27 июль, пайшанба куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган тадбирлар:

Брифинг

⚫️Мавзу:
Болаларнинг дам олиши ва соғломлаштирилишини ташкил этиш бўйича амалга оширилаётган ишлар
⚫️Вақти: 10:00
⚫️Иштирок этади: Муҳаббат Ўрмонбекова, Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси ахборот хизмати раҳбари

Матбуот анжумани

⚫️Мавзу:
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги фаолиятига оид Президент Фармони ва қарори ижроси юзасидан амалга оширилаётган ишлар
⚫️Вақти: 12:00
⚫️Иштирок этади: Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Бош прокуратура, Ўрмон хўжалиги ҳамда Гидрометеорология хизмати агентлиги раҳбарияти ва мутасаддилари

Брифинг

⚫️Мавзу:
Бизнес-омбудсманнинг жорий йил 6 ойи давомида тадбиркорларнинг қонуний ҳуқуқларини таъминлаш бўйича фаолияти таҳлили
⚫️Вақти: 14:00
⚫️Иштирок этади: Гулжамол Шукурова, Бизнес-омбудсман ахборот хизмати раҳбари

Матбуот анжумани

⚫️Мавзу:
28 июль — Бутунжаҳон гепатитга қарши кураш куни: Ўзбекистонда бу борада амалга оширилаётган ишлар
⚫️Вақти: 16:00
⚫️Иштирок этади: Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси раҳбарияти, илмий-тадқиқот институти мутасаддилари

👉Саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатинг. ОАВ ходимлари таклиф этилади.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
👫 Болаларнинг дам олиши ва соғломлаштирилишини ташкил этиш бўйича амалга оширилаётган ишлар

АОКАда Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси ахборот хизмати раҳбари Муҳаббат Ўрмонбекова
иштирокида шу мавзуда брифинг бошланди.

Қуйидаги ҳавола орқали
тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин:

📹 Жонли эфир

〰️〰️〰️〰️
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Расмий хабарлар I Официальные новости
👫 Болаларнинг дам олиши ва соғломлаштирилишини ташкил этиш бўйича амалга оширилаётган ишлар АОКАда Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси ахборот хизмати раҳбари Муҳаббат Ўрмонбекова иштирокида шу мавзуда брифинг бошланди. Қуйидаги ҳавола орқали тўғридан…
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
✔️ Республика бўйича 1121 та: 196 та стационар турдаги болалар соғломлаштириш оромгоҳлари ҳамда 922 та соғломлаштириш майдончалари фаолият кўрсатмоқда

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Касаба уюшмалари федерацияси ахборот хизмати раҳбари Муҳаббат Ўрмонбекова маълум қилди:

Самарасиз фаолият олиб бораётган ёки сотувга қўйилган жами 79 та оромгоҳ Касаба уюшмалари тизимига ўтказилди.

Касаба уюшмалари Федерацияси томонидан тизимда мавжуд бўлган 25 та ва Федерация тизимига янги ўтказилган 75 та болалар соғломлаштириш оромгоҳида жорий йилги мавсум олдидан катта кўламдаги таъмирлаш ва тайёргарлик ишлари амалга оширилди.

Шунингдек, Федерация тизимига ўтказилган болалар соғломлаштириш оромгоҳларидан 14 таси янгидан қурилмоқда, яна бир қатор оромгоҳлар тўлиқ қайта реконструкция қилинмоқда.

Бугунги кунгача стационар турдаги болалар соғломлаштириш оромгоҳларида 133 минг 497 нафар, соғломлаштириш майдончаларида эса 139 минг 447 нафар, жами 272 минг 944 нафар бола соғломлаштирилди. Ушбу кўрсаткич мавсум давомидаги умумий режага нисбатан 87,9 % фоизни ташкил этмоқда.

✏️ Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Озодбек Назарбеков Маданият вазири лавозимига тасдиқланди ва маъқулланди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан Озодбек Аҳмадович Назарбеков Ўзбекистон Республикаси маданият вазири лавозимига тасдиқланди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар O.Назарбеков номзодини Ўзбекистон Республикаси маданият вазири лавозимига маъқулладилар.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
🖋 Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги фаолиятига оид Президент Фармони ва қарори ижроси юзасидан амалга оширилаётган ишлар

АОКАда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги раҳбарияти ва мутасаддилари
иштирокида шу мавзуда матбуот анжумани бошланди.

Қуйидаги ҳавола орқали
тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин:

📹 Жонли эфир

〰️〰️〰️〰️
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Инфографика

📊 "Тошкент сув таъминоти" МЧЖнинг ичимлик суви тариф харажатлари

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан Умид Рустамович Шадиев Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитаси раиси лавозимига тайинланди.

Бунгача Умид Шадиев Ўзбекистон Республикасининг ЮНЕСКО ҳузуридаги доимий вакили лавозимида ишлаган.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Ўзбекистонда соатлик ва кунлик электр энергияси истеъмоли рекорди янгиланди

Аномал иссиқ фонида Ўзбекистонда электр энергияси истеъмоли 2022 йилнинг ёз ҳамда 2023 йилнинг июнь ойидаги рекорд кўрсаткичларни янгилади. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги ахборот хизмати маълум қилди.

Хусусан, 2023 йил 26 июлда Республика бўйича электр энергияси истеъмоли 250,7 млн кВт⋅соатни ташкил этди. 2022 йилнинг худди шу кунида жами 236,9 млн кВт⋅соат электр энергияси ишлатилган бўлиб, кечаги кўрсаткич аввалги йилдагидан 5,8 фоиз ортиқ бўлди.

Шу билан бирга, 26 июль куни электр энергияси истеъмолининг соатлик талаби қарийб 12 300 МВтни ташкил қилди. Бу 2022 йилнинг шу кундаги ҳолатига нисбатан 1 500 МВт (+14,1 фоиз) кўпдир.

Энергетика тизимидаги электр станциялари томонидан кунлик электр энергияси ишлаб чиқариш ҳажми 243,9 млн кВт⋅соатни ташкил этди. Бу 2022 йилнинг шу кунги ҳолатига нисбатан 21,5 млн кВт⋅соат (9,6 фоиз) кўпдир.

Вазирлик таъкидлашича, юртимизда кузатилаётган аномал иссиқ об-ҳаво электр узатиш тармоқларининг ўтказувчанлик қобилияти 25 фоизгача пасайишига олиб келади. Бу, биринчи навбатда, тармоқларнинг физик хусусиятларига боғлиқ бўлиб, бундай ҳолларда зарур чора сифатида тармоқда мажбурий чеклов киритилмаса, йирик ҳажмдаги аварияларга сабаб бўлиши ҳеч гап эмас.

Истеъмолчилардан қисқа муддатга электр энергиясини узиб туришга тўғри келадиган зарурий чоралар бугун ўта муҳим эканлигини тўғри тушунишларини ва қўллаб-қувватлашларини сўраймиз, дейилади хабарда.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Расмий хабарлар I Официальные новости
🖋 Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги фаолиятига оид Президент Фармони ва қарори ижроси юзасидан амалга оширилаётган ишлар АОКАда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги раҳбарияти ва мутасаддилари…
‼️Тегишли қарор билан экология ва атроф-муҳит соҳасидаги қонунбузарликларга нисбатан жазо чоралари кучайтирилмоқда

АОКАда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги раҳбарияти ва мутасаддилари
иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги фаолиятига оид Президент Фармони ва қарори ижроси юзасидан амалга оширилаётган ишлар юзасидан маълумот берилди:

📌Қайд этилишича:

👉 экология ва атроф-муҳитга зарар етказиш, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси объектларини нобуд қилиш ёки уларга шикаст етказиш билан боғлиқ жиноятларни оғир жиноятлар тоифасига киритиш;

👉 давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталар қимматбаҳо навларининг кесилишига қўйилган мораторий талабларини бузганлик учун маъмурий жарималар миқдорини 5 бараварга ошириш;

👉 Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига киритилган ҳайвонларнинг ноқонуний овланиши оқибатида ҳайвонот дунёсига етказилган зарар учун ундириш суммаларини 10 бараварга ҳамда ўсимликларни ўсишдан тўхташ даражасигача шикастлантириш ёки йўқ қилиш билан уларга етказилган зарар учун ундириш суммаларини 5 бараварга ошириш;

👉саноат, маиший ва бошқа чиқиндиларни тўплаш, ташиш, жойлаштириш, зарарсизлантириш, сақлаш, утилизация қилиш, қайта ишлаш ва реализация қилиш чоғида табиатни муҳофаза қилиш талабларини бузиш, шунингдек, қаттиқ маиший чиқиндиларни ва қурилиш чиқиндиларини белгиланмаган жойларга ташлаш ҳамда суюқ маиший чиқиндиларни тўкканлик учун маъмурий жарималар миқдорини 10 бараварга ошириш кўзда тутилган.

✔️ Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
📊 Бизнес-омбудсманнинг жорий йил 6 ойи давомида тадбиркорларнинг қонуний ҳуқуқларини таъминлаш бўйича фаолияти таҳлили

АОКАда Бизнес-омбудсман ахборот хизмати раҳбари Гулжамол Шукурова иштирокида шу мавзуда брифинг бошланди.

Қуйидаги ҳавола орқали
тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин:

📹 Жонли эфир

〰️〰️〰️〰️
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Расмий хабарлар I Официальные новости
📊 Бизнес-омбудсманнинг жорий йил 6 ойи давомида тадбиркорларнинг қонуний ҳуқуқларини таъминлаш бўйича фаолияти таҳлили АОКАда Бизнес-омбудсман ахборот хизмати раҳбари Гулжамол Шукурова иштирокида шу мавзуда брифинг бошланди. Қуйидаги ҳавола орқали тўғридан…
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
✍️Ўтган олти ойда Бизнес-омбудсман томонидан тадбиркорлар билан ишлашда қонун бузилиши ҳолатларига йўл қўйган мансабдор шахсларга нисбатан 1 675 та таъсир чораси қўлланилди

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Бизнес-омбудсман ахборот хизмати раҳбари Гулжамол Шукурова маълум қилди.

📨 2023 йил январь-июнь ойларида Бизнес-омбудсманга жами 4 414 та мурожаат келиб тушган. Хусусан:

солиқ – 18%,
ер, кадастр, архитектура – 14%,
банк, молия ва кредит – 13%,
инфратузилма – 8%,
суд ва бошқа орган ҳужжатларини ижро этиши – 7%ни ташкил этди.

🪙 Мурожаатларни кўриб чиқиш натижаларига кўра тадбиркорлар манфаатида судларга жами 24 млрд сўмлик 74 та даъво аризаси киритилган бўлиб, бунинг натижасида тадбиркорлар фойдасига 12,9 млрд сўм ундирилиши белгиланган.

✏️ Ўтган давр мобайнида Бизнес-омбудсман девони томонидан шунингдек, маъмурий ҳуқуқбузарликка оид 1 474 та баённома расмийлаштирилди.

📄 Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёев 27-28 июль кунлари Фарғона вилоятида бўлади.

Давлатимиз раҳбари қишлоқ хўжалиги ва саноатда ишга туширилган янги ишлаб чиқариш қувватлари ҳамда маҳаллалар ҳаёти билан танишади.

Шунингдек, ҳудудларнинг иқтисодий ўсишини таъминлаш ва аҳоли фаровонлигини ошириш учун жойлардаги мавжуд салоҳиятни ишга солиш масалалари юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилиши режалаштирилган.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
28 июль — Бутунжаҳон гепатитга қарши кураш куни: Ўзбекистонда бу борада амалга оширилаётган ишлар

АОКАда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси раҳбарияти, илмий-тадқиқот институти мутасаддилари иштирокида шу мавзуда матбуот анжумани бошланди.

Қуйидаги ҳавола орқали
тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин:

📹 Жонли эфир

〰️〰️〰️〰️
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Маъмурий ислоҳотлар доирасида маданият ва туризм соҳасида давлат бошқарувини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Бошқарувдаги раҳбарлар ва масъул ходимларнинг Сингапурга хизмат сафари бошланди

Давлатиз раҳбарининг жорий йил 17 январь куни Сингапур Республикасига давлат ташрифи доирасида ушбу мамлакатда давлат хизматчилари учун қисқа муддатли стажировкаларни ташкил қилиш бўйича юклатилган вазифаларни амалга ошириш мақсадида Ўзбекистон делегацияси Сингапурга борди.

Сафар давомида Ли Куан Ю номидаги давлат сиёсати мактаби, Сингапур туризмни бошқариш институти, PSB академияси каби етакчи таълим муассасаларида музокаралар ўтказилиши режалаштирилган.

Учрашувларда халққа йўналтирилган самарадор ва натижадор давлат хизмати, етакчилик, иқтисодиётнинг муҳим секторлари учун зарур кўникмаларни шакллантиришга йўналтирилган малака ошириш курсларини ташкил қилиш масалалари ҳам муҳокама қилинади.

Сафарнинг биринчи кунида Сингапур туризм менежменти институтида (Tourism Management Institute of Singapore) учрашув ташкил этилди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
“Ўзбекистон темир йўллари" АЖда Туркманистоннинг "Demiryollary" ОAЖ вакиллари билан икки томонлама музокаралар бўлиб ўтди.

Учрашувда 2022-2023 йилларда юк айланмасининг муҳим натижалари Туркманистон ва Ўзбекистон темир йўл транспорти маъмуриятлари ўртасидаги учрашувда муҳокама қилинди. Ушбу соҳадаги ҳамкорлик икки мамлакат учун жуда самарали ва ўзаро манфаатли деб топилди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Фарғона вилоятига ташрифи Олтиариқ туманидаги "Хайрулло Баҳром Бойматов" фермер хўжалигининг узумзори билан танишувдан бошланди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк