Расмий хабарлар I Официальные новости
АОКАда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси раҳбарияти, илмий-тадқиқот институти мутасаддилари иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида Ўзбекистонда гепатитга қарши кураш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берилди:
✍️Батафсил
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
26 июль ҳолатига республика бюджет ташкилотларига 252.0 минг тонна 2БР маркали кўмир ёқилғиси етказиб берилди. Жумладан:
Аҳоли истеъмолчиларини кўмир билан таъминлаш ишлари 2 июлдан бошланди. 26 июль ҳолатига 85 минг тонна 2 БЗР 25-500 маркали кўмир тарқатилди.
Аҳоли учун мўлжалланган кўмир маҳсулоти “Кўмир таъминот” МЧЖга қрашли ҳудудий кўмир омборлари ва шохобчалари орқали, ҳудудий МФЙлар томонидан берилган ва маҳаллий ҳокимликлар тасдиқлаган жадвал асосида тарқатилмоқда.
Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш мақсадини кўзлаб, маҳаллий кўмир нархи ўзгаришсиз қолдирилган, яъни 1 тонна маҳаллий кўмир нархи ‒ 300 300 сўмни ташкил этади.
Алоҳида қайд этиш керак, ҳудудларга кўмир маҳсулотини етказиб бериш аҳоли эҳтиёжидан келиб чиққан ҳолда йўлга қўйилмоқда. Бунда ҳар ой учун алоҳида тасдиқланган графиклар амал қилади.
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёев Фарғона вилоятига ташрифини Олтиариқдан бошлади. Давлатимиз раҳбари тумандаги узумзорни кўздан кечирди, хўжалик фаолияти хусусида фермер билан суҳбатлашди.
https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official

🌟 Кадастр агентлиги ташаббуси билан ўтказилаётган “Давлат органлари фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлашда жамоатчилик билан алоқалар технологиялари” мавзусидаги семинар-тренинг Самарқандда ўз ишини бошлади.
🧊 Семинар 27-29 июл кунлари бўлиб ўтади.
➡️Унда 🌟Кадастр агентлиги ҳамда 💫Давлат кадастрлари палатасининг Самарқанд, Жиззах, Навоий ва Наманган вилояти туман, шаҳар филиаллари раҳбарлари иштирок этмоқда.
🗣Семинар давомида тингловчиларга:
✅Ташкилот раҳбарининг индивидуал имижи ва корпоратив имиж компонентлари;
✅Ҳудудий медиа пул яратиш ва улар билан самарали ишлаш имкониятлари;
✅Замонавий медиа муҳит ва ахборот истеъмоли;
✅Мақсадли аудиторияни аниқлаш ва у билан ишлаш усуллари;
✅Провакацион саволлар ва ҳолатларга қандай жавоб бериш ва бошқа йўналишлар бўйича назарий ҳамда амалий билимлар берилади, шунингдек, кадастр фаолияти билан боғлиқ кейслар таҳлил қилинади.

Мақсад тадбиркорлик субъектларини қийнаётган масалалар, уларнинг фаолиятини қўллаб-қувватлашга қаратилган қонунчиликни такомиллаштириш бўйича таклифларни муҳокама қилишдан иборат.
Тошкент шаҳар Олмазор туман ҳокимлиги мажлислар залида бўлиб ўтган учрашув чоғида кўтарилган масалалар Бизнес-омбудсман девони ходимлари томонидан таҳлил қилиниб, Очиқ мулоқот дастурига киритилади.
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Қўқон шаҳрида Президент Шавкат Мирзиёев раислигида йиғилиш бўлиб ўтмоқда. Йиғилишда видеоалоқа орқали Қорақалпоғистон раҳбарияти, барча вилоят ва туманлар ҳокимлари ҳам қатнашмоқда.
Таъкидланганидек, вилоятда бўлиб ўтган сайловолди учрашувида Фарғона аҳолиси турмуш шароитларини янада яхшилаш, вилоят иқтисодиётига фаол инвестициялар жалб қилиб, аҳоли даромадларини ошириш бўйича катта марралар олинди.
“Олдимизда ҳали етти йил бор, бу ишларни эртага ёки кейинги йилдан бошлаймиз”, деган вазир, ҳоким ёки сектор раҳбарлари қаттиқ адашади.
Чунки, одамларимиз, хусусан Фарғона аҳли сайловолди дастурларида кўтарилган ҳар бир ташаббус бўйича биздан аниқ натижаларни бугундан кутаяпти.
Бундан буён ҳудудларга борганимда ҳокимлар ҳам, вазирлар ҳам янги қурилган объектларни кўрсатиш билан қутулмайди.
Энди ҳудудларни ривожлантириш бўйича муаммоларни очиқ-ойдин гаплашамиз. Бу борада сўров қаттиқ бўлади, масалани ичига кирмаган раҳбарлар шу жойнинг ўзида ишдан олинади”, - деди Президент.

Президент тўғридан-тўғри хорижий инвестиция жалб қилиш бўйича Фарғона вилоятидаги айрим туман ва шаҳарларнинг кўрсаткичлари қониқарсизлигини кўрсатиб ўтди.
Мисол учун, Фарғона шаҳрида ўтган йилнинг олти ойида бор-йўғи 25 миллион доллар инвестиция киритилган бўлса, жорий йилда ушбу рақам атиги 12 миллион долларни ташкил қиламоқда.
Марғилон шаҳрида, Ўзбекистон, Боғдод, Тошлоқ туманларида жалб қилинган тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ҳажми ўтган йилги кўрсаткичнинг ярмига ҳам етмайди.
“Давлат ажратган ҳар бир сўмга ҳокимларнинг ўзи ҳам камида шунча миқдорда инвестиция жалб қилиши бўйича топшириқ берганман.
Бу борада, сўнгги уч йилда Фарғонага йўналтирилган ҳар бир миллион доллар давлат инвестициясига 2,7 миллион доллар хорижий инвестиция тўғри келган.
Лекин, Фарғона шаҳри ва Олтиариқда давлат ажратган ҳар бир миллион долларга нисбатан 200 минг доллар кам, Бувайда туманида эса 300 минг доллар кам инвестиция жалб қилинган.
Бу туман ва шаҳар ҳокимлари қандай қилиб бош кўтариб юрибди? Ҳар бирига инвестиция бўйича ўринбосар, 3-4 тадан алоҳида штатлар берилган бўлса!”, - дея давлат раҳбари мутасаддиларни танқид қилди.

Йиғилишда бир пайтлар Фарғона саноат ўсиши бўйича пешқадамлардан бири бўлган бўлса, ўтган олти ойда вилоятда саноат ҳажми 4,2 фоизга ўсиб, республикада 12-ўринга тушиб қолгани таъкидланди.
Саноат салоҳияти ҳамма туманда ҳам бирдек ишга солинмаётгани кўрсатиб ўтилди. Мисол учун, биринчи ярим йилликда саноат ҳажми Тошлоқда 17, Қўқонда 3 фоизга, Олтиариқда 1,3 фоизга ва Қувада 1,2 фоизга камайган.
Вилоятда аҳолини арзон ва сифатли уй-жойлар билан таъминлаш бўйича ҳам аҳвол яхши эмас. Жорий йилда вилоятда қурилиши режалаштирилган 212 та уй-жойдан бугунги кунгача 42 таси фойдаланишга топширилган, холос.
Мебелчиликда вилоятда ўтган олти ой давомида 250 миллиард сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилган бўлса-да, Олтиариқ, Риштон, Данғара, Фурқат, Ёзёвон ва Фарғона туманларидаги жами мебел маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 10 миллиард сўмга ҳам етмайди.
Шу билан бирга, вилоятда хизматлар соҳасини ривожлантириш борасидаги ишлар аҳволи ҳам қониқарли эмас.

Саноат мақсадлари учун мўлжалланган ерлар тоифасини ўзгартириш бўйича қарорлар фақат Ҳукумат комиссияси розилиги билан амалга оширилади - Президент
Умуман, вилоятда 2022 йилнинг олти ойида фаолият юритмаётган корхоналар сони 2,5 мингтани ташкил қилган бўлса, бугунги кунда ушбу кўрсаткич 14,5 мингтага етган.
Йил бошида республика бўйича 60 та туман тўртинчи ва бешинчи тоифаларга киритилиб, уларни иқтисодий ривожлантириш бўйича алоҳида дастур бошланди.
Фарғонада ушбу тоифаларга кирган Фурқат, Ёзёвон ва Сўхдаги тадбиркорлар ўтган олти ойда 30 миллиард сўмлик солиқ имтиёзларидан фойдаланган.
Лекин, яратилган шароитларга қарамасдан, мазкур туманларда натижа кўринмаяпти. Аҳвол яхшиланиши ўрнига, улардаги тадбиркорлар тушуми ўтган йилга нисбатан камайиб кетган.
Саноат зоналарида катта майдонлар бўш турганлиги, вилоятдаги 19 та туман ва шаҳар ҳокимлари уларни тадбиркорларга таклиф қилиб, мавжуд имкониятлардан фойдаланмаётгани танқид қилинди.
“Шунча бўш жойлар туриб, ҳокимлар саноат зоналари учун қишлоқ ерлари тоифасини ўзгартириш бўйича мурожаат қилишдан “чарчамаяпти”.
Энг ачинарлиси, вилоятда ишлаб чиқариш бўлган давлат объектларини хусусийлаштириб, улар ўрнида якка тартибдаги уй-жойлар қуриб юбориш ҳолатлари мавжуд”, - деди давлатимиз раҳбари
Бош прокуратура, Кадастр агентлигига бир ой муддатда Фарғона вилоятида сўнгги беш йилда саноат зоналари ва бўш турган ишлаб чиқариш майдонлари тоифасини якка тартибдаги уй-жой қуришга ўзгартириш ҳолатларини текшириб, қонун устуворлигини таъминлаш топширилди.
Бундан буён, саноат мақсадлари учун мўлжалланган ерлар тоифасини ўзгартириш бўйича қарорлар фақат Ҳукумат комиссияси розилиги билан амалга оширилиши белгиланди.

Йиғилишда деҳқонларга экин ерларини ижарага бериш ишлари ҳам номига ташкил қилингани кўрсатиб ўтилди.
Жумладан, аҳоли яшаш жойидан узоқда жойлашгани, сув таъминоти оғирлиги сабаб 1 минг 157 гектар экин ерлари танловга қайта-қайта қўйилмоқда.
Вилоятда экинларни етиштириш учун харажатлар 1 сотих ер майдонига ўртача 220 минг сўмни ташкил қилиб, республика ўртача кўрсаткичидан 1,5 баробар кўп.
Шунингдек, ўтказилган сўровлар натижасига кўра, 32 фоиз ер эгаларига туман ҳокимлиги томонидан ҳеч қандай ёрдам кўрсатилмаган.
Инфляцияни жиловлаш, бозорларда нархлар барқарорлигини таъминлашда ҳокимлар томонидан кўрилаётган чоралар ҳам қониқарсиз экани қайд этилди.
Шу боис, ҳудудида ишларни лозим даражада ташкил этмагани учун Фарғона вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари А.Уринбоев, вилоят солиқ бошқармаси бошлиғи А.Тиллаволдиев, Риштон тумани ҳокими С.Солиев, Марғилон шаҳар ҳокими А.Зиявитдинов ва солиқ бошлиғи Т.Хусанов эгаллаб турган лавозимидан озод қилинди.
Шунингдек, вилоят ҳокимининг қурилиш ҳамда инвестиция бўйича ўринбосарлари, Бағдод, Қува ва Бувайда туманлари ҳокимларига ҳайфсан эълон қилинди.
Фарғона шаҳри ҳокими ва сектор раҳбарларининг лавозими 3 ой синов муддати билан ўз вазифасини бажарувчи даражасига туширилди.