Расмий хабарлар I Официальные новости
28.8K subscribers
31K photos
6.72K videos
53 files
29K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
UZ: Бугун соат 12:00да АОКА ҳузуридаги штабда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш инспекцияси Ахборот хизмати раҳбари Феруза Мадраҳимова иштирокида брифинг ўтказилади.

Брифинг "УзРепорт", "Ўзбекистон 24" телеканаллари ва "Ўзбекистон 24" радиоканали орқали тўғридан-тўғри эфирга узатилади.

https://youtu.be/HfMlhIjxcIQ

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Муҳим хабар‼️

⚡️«Автотранспорт воситалари ҳаракатланишига махсус рухсатнома олиш» хизматига бўлган талабнинг юқори эканлигини инобатга олган ҳолда ва ушбу хизматдан фойдаланишни соддалаштириш мақсадида, Ягона интерактив давлат хизматлари портали (Ягона портал) айнан шу хизматдан фойдаланиш учун id.gov.uz орқали авторизациядан ўтишни талаб қилмайди.

🔝Хизмат ТОП-хизматлар қаторига қўшилган ва Ягона порталнинг бош саҳифасига чиқарилган.

my.gov.uz орқали автотранспорт воситалари ҳаракати учун махсус рухсатнома қандай олинади?

👇Сизга қулай бўлиши учун ушбу хизматдан фойдаланиш тўғрисидаги қўлланма билан танишишни таклиф этамиз:
▶️YouTube: https://youtu.be/WFXiZNusH8w

❗️Шу нарсани қайд этиб ўтиш лозимки, ҳаракат учун рухсатнома Ягона портал орқали олинади, махсус стикер эса Давлат хизматлари марказлари томонидан берилади.

🖇Хизматдан фойдаланиш учун ҳавола: https://my.gov.uz/ru/service/337


@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Аёлларга онлайн маслаҳат бериш йўлга қўйилди

Республика ихтисослаштирилган акушерлик ва гинекология илмий-амалий тиббиёт маркази ҳам 27 мартдан беморларга масофавий консультация беришни бошлади.
Марказнинг https://uzakusherstvo.uz/ расмий интернет саҳифасида соат 9.00 дан 18.00 га қадар ҳар куни (якшанбадан ташқари) олий тоифали акушер-гинеколог шифокорлар томонидан онлайн консультациялар бериб борилмоқда.
Олтита навбатчи мутахассисдан бирига ўз саволларингизни беришингиз мумкин.
Ҳаммани максимал даражада масофавий тиббиёт маслаҳатларидан фойдаланишга, иложи борича уйни тарк этмасликка чақирамиз.

🌐 Web-site 🌏 Facebook
Forwarded from Muhammadjon Bozorov
#Коронавирус

COVID-19 коронавирус инфекцияси бўйича
2020 йил 31 март соат 11.00 ҳолатига
МАЪЛУМОТ

31 март соат 11:00 ҳолатига дунёнинг 200га яқин давлатида жами 785 910 нафар беморларда коронавирус инфекцияси аниқланган, улардан 165,659 нафари соғайган, 37 826 нафари вафот этган, 29 488 нафар беморлар оғир аҳволда қолмоқда.

Охирги бир сутка давомида (30.03.2020) 61 404та янги касалланиш ҳолати қайд этилиб, 3 718 нафар беморлар ушбу касалликдан вафот этди.

Касаллик кўп қайд этилган давлатлар

АҚШ:
Касалланганлар – 163 844 (+20 353)
Соғайиб кетганлар – 5 506
Вафот этганлар – 3 156 (+573)
Оғир аҳволдаги беморлар – 3 512

Италия:
Касалланганлар – 101 739 (+4 050)
Соғайиб кетганлар – 14 620
Вафот этганлар – 11 591 (+812)
Оғир аҳволдаги беморлар – 3 981

Испания:
Касалланганлар – 87 956 (+7 846)
Соғайиб кетганлар – 16 780
Вафот этганлар – 7 716 (+913)
Оғир аҳволдаги беморлар – 5 231

Хитой:
Касалланганлар – 81 439
Соғайиб кетганлар – 75 448
Вафот этганлар – 3 300
Оғир аҳволдаги беморлар – 742

Германия:
Касалланганлар – 66 885 (+4 450)
Соғайиб кетганлар – 13 500
Вафот этганлар – 645 (+104)
Оғир аҳволдаги беморлар – 1 979

Қўшни республикаларда:

Қозоғистон: 302
(+18) нафар фуқаролар касалланган.
Қирғизистон: 94 (+10) нафар фуқаролар касалланган.

@muhammadjonbozorov
“Юртимиз ижтимоий-иқтисодий барқарорлигини оширишда, Сизлардек ташаббускор мижозларга яқин ҳамкор, ҳаммаслак бўлишда ўз кучини аямаётган Ўзсаноатқурилишбанк жамоаси мазкур мураккаб вазиятда ҳам ишончингизни сақлаб қолиш йўлида бор имкониятларини сафарбар этмоқда”.

Ўзсаноатқурилишбанк Бошқаруви Раиси Сахи Аннакличев коронавирус инфекцияси тарқалиши муносабати билан банк мижозларига мурожаат қилди.

@b_bozorov
Forwarded from Edu.uz
​​#ОТМ_янгиликлари

Тошкент молия институтида ҳам масофавий таълим платформаси ишга туширилди

Тошкент молия институтининг веб сайтида жойлаштирилган Platonus электрон таълим дастури, институтнинг телеграм канали, институт факультетларининг телеграм каналлари, YouTube каналидаги институтнинг MOLIYA TV саҳифаси орқали таълим жараёни масофавий шаклда давом эттирилмоқда.

Тошкент молия институтининг 21 та таълим йўналиши ҳамда 12 та магистратура мутахассисликларида ўқитилаётган 224 та фандан ўқув адабиётлари, ўқув-услубий мажмуалар, мустақил таълим топшириқлари, мавзулар бўйича тақдимотлар, масалалар тўплами, кейс стади, назорат саволлари ва бошқа ўқув материаллари институтда фаолият юритаётган 18 та кафедра профессор-ўқитувчилари томонидан Platonus электрон таълим дастурига жойлаштирилди.

Шунингдек, профессор-ўқитувчилар томонидан ўқитилаётган фанлар бўйича тегишли мавзулардан видеодарслар тайёрланиб, тизимга жойлаштирилмоқда. Шунингдек тайёрланган видеодарслар YouTube каналидаги институтнинг MOLIYA TV саҳифасига жойлаштирилмоқда.

Профессор-ўқитувчилар талабалар билан турли масофавий кўринишларда, жумладан Platonus электрон таълим тизими, телеграмм каналлари ва бошқа тизимлар орқали мулоқотга киришиб, тегишли мавзулар бўйича талабаларга on-line тарзда маслаҳатлар бериб бормоқдалар.

Шунингдек, 2019/2020-ўқув йилининг баҳорги семестрида талабалар билимини онлайн тест ахборот тизими орқали баҳолаш бўйича барча фанлардан тестлар базаси шакллантирилиб, талабаларнинг фанлар доирасида ўзлаштириш даражалари мазкур тизим орқали баҳоланиши режалаштирилмоқда.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AvPsYY6S0TbOQ
UZ: Қозоғистонда аҳолини коронавирус билан боғлиқ вазиятдан хабардор қилиб бориш учун @coronavirus2020_kz ягона расмий канал ташкил этилди.

Қозоғистон Республикаси ҳудудида бўлган ҳамюртларимизга муҳим янгиликлардан бохабар бўлишлари учун ушбу каналга уланишларини тавсия этамиз.

___

RU: В Казахстане создали единый официальный канал @coronavirus2020_kz для информирования населения о ситуации с коронавирусом.

Всем нашим соотечественникам, находящимся на территории Республики Казахстан, рекомендуем подписаться на этот канал, чтобы быть в курсе актуальных новостей.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш чоралари

Коронавирус пандемияси сабабли тадбиркорларга ижара тўловларини тўлаш, хусусийлаштириш ва инвестиция мажбуриятларини бажаришда имтиёзлар берилмоқда

Батафсил маълумот: https://davaktiv.uz/t/?643fa

Бизнинг ижтимоий тармоқлар👇
Telegram | Facebook | Instagram
Бугун соат 13:40да АОКА ҳузуридаги штабда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат Отабеков иштирокида брифинг ўтказилади.

Брифинг "УзРепорт", "Ўзбекистон 24" телеканаллари ва "Ўзбекистон 24" радиоканали орқали тўғридан-тўғри эфирга узатилади.
Forwarded from Malohat Husanova/O‘ZSUVTA'MINOT
Бетоб маҳалда чой ва каҳва ичиш зарарли(ми?)

Касалликни енгишда ҳар қандай қайноқ ичимлик ҳам ёрдам бермайди. Улар ичида соғайишни секинлаштирадиганлари ҳам бор экан. Масалан чой ва қаҳва. Улар таркибида
кофеин миқдори юқорилиги соғайишни секинлаштириши мумкин.


Шифокор Ольга Кабушинага кўра, шамоллаш даврида чой ва каҳва ичмаслик тавсия қилинади. Иситма пайтида сув, шарбат, морс ва бошқа ичимликларни ичиш зарур. Ўз таркибида кофеин бўлмаган ичимлик хотиржам ухлашга ёрдам беради. Уйқу эса ортиқча харажат талаб этмайдиган энг яхши дори воситасидир.

Ичимлик таркибидан ташқари унинг ҳарорати ҳам муҳим ҳисобланади. Кашубина уни қайноқ ҳолда учиш мажбурий эмас деб ҳисоблайди. Чунки касалланган организмга ичимликнинг ҳарорати таъсир қилади. Тумовни бошидан ўтказаётган бемор яхна эмас салқин ичимлик ичса тана ҳарорати ҳам тушишни бошлайди.

Умуман олганда, сув, чой қаҳва ва бошқа ичимликлар дорининг ўрнини боса олмайди. Улар фақатгина саломатлик тикланишини тезлаштиради ёки секишлаштиради. Юқоридаги ичимликлардан дори сифатида фойдаланиш бу хато, дорини дорихонадан излаш зарур.

➡️"Ўзбекозиқовқатхолдинг” компаниясининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари👇👇👇

https://t.iss.one/uzboziqovqat
https://www.facebook.com/uzbekoziqovqatxolding
https://www.instagram.com/uzbekoziqovqatxolding
https://www.youtube.com/channel/UCXbayCxcLfPKsDWBpA1TahQ
Forwarded from Edu.uz
​​#Хайрия

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети жамоаси ташаббус билан чиқиб, бир кунлик иш ҳақларини коронавирус инфекциясига қарши кураш доирасида ташкил этилган “Ўзбекистон меҳр-шафқат ва саломатлик” жамоат фондига беғараз ёрдам тариқасида ўтказиб бердилар.

Ўзингиз ва оила аьзоларингиз соғлиги учун уйда қолинг!

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AvPsYY6S0TbOQ
Соғлиқни сақлаш вазирлиги:

КОРОНАВИРУСГА ЧАЛИНИБ ПОЙТАХТИМИЗДА ДАВОЛАНАЁТГАН БЕМОРЛАР ЮРТИМИЗНИНГ ҚАЙСИ ҲУДУДЛАРИДАН?


Айни пайтда мамлакатимизда коронавирус инфекцияси билан хасталанганлар 158 нафарни ташкил этмоқда. Уларга Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тавсиялари асосида, халқаро стандартлар бўйича тезкор ва сифатли тиббий хизмат кўрсатилмоқда. Шунингдек, беморлар билан яқин мулоқот қилган фуқаролар ҳам зудлик билан аниқланиб, улар саломатлиги устидан 14 кунлик стационар карантин кузатуви ҳам ўрнатилган.

Беморларнинг 73 нафари эркак, 85 нафари аёллар бўлса, шундан 5 нафари вояга етмаган болалардир.
Коронавирус инфекциясига чалинган беморларнинг аксарияти пойтахтимизда муолажа олишмоқда ва улар орасида юртимизнинг турли ҳудудларидан бўлган фуқароларимиз ҳам бор.

Жумладан, ҳозирда Тошкент шаҳрида юртимиз бўйича энг кўп бемор, яъни Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида жами даволанаётган 92 нафар бемордан 7 нафари соғайган бўлса, 1 нафари вафот этган.

Ҳудудлар кесими бўйича: Тошкент шаҳридан 73, Бухородан 2, Қашқадарёдан 2, Навоийдан 2, Самарқанддан 7, Сирдарёдан 1 ҳамда Тошкент вилоятидан 5 нафар бемор пойтахтимиздаги ушбу тиббиёт муассасасида даволанмоқда.
Қолган 66 нафар бемор (шундан бир нафари вафот этган) мамлакатимизнинг турли ҳудудларидаги юқумли касалликларга ихтисослашган шифохоналарда даволанишмоқда. Бу ҳақда кейинги материалимизда батафсил маълумот берамиз.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.
Шохруҳ Ғиёсов, Ички ишлар вазирлиги ахборот хизмати раҳбари:

Ҳозирга қадар Республика бўйлаб 8 нафар фуқаро ижтимоий тармоқларда ваҳима уйғотганлиги ва бошқа ахборот билан боғлиқ бўлган қоидаларни бузганлиги қайд этилди.

Республика бўйлаб 16 мартдан бугунги кунга қадар 14 минг 986 нафар фуқаро санитария талабларини бузганлиги қайд этилган.

Каналга уланиш:
@axborot_xizmatlariAOKA
#Адлия_хабари

Автотранспорт воситаларининг тегишли тоифалари бўйича изоҳ

🔹
М1 тоифаси — йўловчиларни ташиш учун фойдаланиладиган ва ҳайдовчининг ўриндиғидан ташқари ўриндиқлар сони 8 тадан ошмайдиган автотранспорт воситалари (оддий енгил машина).

🔹 М2 тоифаси — йўловчиларни ташиш учун фойдаланиладиган ва ҳайдовчининг ўриндиғидан ташқари ўриндиқлар сони 8 тадан ортиқ, энг катта вазни 5 т дан ортиқ бўлмаган автотранспорт воситалари.

🔹 М3 тоифаси — йўловчиларни ташиш учун фойдаланиладиган ва ҳайдовчининг ўриндиғидан ташқари ўриндиқлар сони 8 тадан ортиқ, энг катта вазни 5 т дан ортиқ бўлган автотранспорт воситалари

🔹 N1 тоифаси — юк ташиш учун мўлжалланган, энг катта вазни 3,5 т дан ошмайдиган автотранспорт воситалари;

🔹 N2 тоифаси — юк ташиш учун мўлжалланган, энг катта вазни 3,5 т дан ортиқ, лекин 12 т дан ошмайдиган автотранспорт воситалари;

🔹 N3 тоифаси — юк ташиш учун мўлжалланган, энг катта вазни 12 т дан ортиқ бўлган автотранспорт воситалари.
__________________________________

#Сообщение_юстиции

Пояснение по классификации автотранспортных средств

🔹 Категория М1
— автотранспортные средства, используемые для перевозки пассажиров, имеющие кроме места водителя не более 8 мест для сидения (простая легкая машина).

🔹 Категория М2 — автотранспортные средства, используемые для перевозки пассажиров, имеющие кроме места водителя более 8 мест для сидения, максимальная масса которых не превышает 5 т.

🔹 Категория М3 — автотранспортные средства, используемые для перевозки пассажиров, имеющие кроме места водителя более 8 мест для сидения, максимальная масса которых превышает 5 т.

🔹 Категория N1 — автотранспортные средства, предназначенные для перевозки грузов, максимальная масса которых не превышает 3,5 т.

🔹 Категория N2 — автотранспортные средства, предназначенные для перевозки грузов, максимальная масса которых превышает 3,5 т, но не превышает 12 т.

🔹 Категория N3 — автотранспортные средства, предназначенные для перевозки грузов, максимальная масса которых превышает 12 т.

Minjust.uz | Telegram | Twitter | Facebook | Instagram

@adliyangiliklari
​​Соғлиқни сақлаш вазирлиги:

МАМЛАКАТИМИЗНИНГ ҚАЙСИ ҲУДУДЛАРИДА КОРОНАВИРУСГА ЧАЛИНГАН БЕМОРЛАР ДАВОЛАНИШМОҚДА, УЛАР ҚАЙСИ ҲУДУДЛАРДАН?


Аввал хабар қилганимиздек, мамлакатимизда коронавирус инфекцияси билан хасталанганлар 158 нафарни ташкил этмоқда. Уларнинг 92 нафари (шундан 7 нафари соғайган, бир нафари вафот этган) пойтахтимиздаги Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида, қолган 66 нафари (шундан бир нафари вафот этган) эса қатор вилоятлардаги шифохоналарда муолажа олишмоқда.

Жумладан, Фарғона вилоятида коронавирус инфекциясига чалинган 26 нафар бемор вилоят юқумли касалликлар шифохонасида даволанмоқда. Фарғона ушбу кўрсаткич билан Тошкент шаҳридан кейинги ўринда туради. Уларнинг 9 нафари фарғоналик. Қолган 4 нафари андижонлик, 1 нафари жиззахлик, 3 нафари самарқандлик,7 нафари пойтахтлик, 2 нафари Тошкент вилоятидан. Касалликка чалинганларнинг 17 нафари шу йилнинг 25 март куни битта рейсда Туркиядан Фарғонага чартер рейсда келишган йўловчилар орасида аниқланган. Шу куниёқ улар стационар карантинга олиниб, касаллик тасдиқлангач ихтисослашган тиббиёт муассасасига ўтказилган.

Наманган вилоятида эса 15 ҳолатда ушбу инфекция аниқланган. Уларнинг 13 нафари 12 ва 13 март кунлари Туркия сафарида бўлиб қайтишган икки нафар коронавирус инфекцияси билан касалланган фуқародан юқтириб олишган. Айни пайтда беморлар вилоят юқумли касалликларга ихтисослашган шифохонада даволанишмоқда. Илгари хабар берганимиздек, бир нафар бемор вафот этган.

Андижон вилоятида 8 нафар бемор бор ва уларнинг барчаси андижонликлар. Бундан ташқари бошқа вилоятларда яна 6 нафар андижонлик бемор бор — 2 нафари Бухорода, 4 нафари Фарғонада вилоят юқумли касалликлар шифохонасида даволанишмоқда.

Ҳозирда бир нафар хоразмликда ушбу инфекция тасдиқланган. Аммо вилоят юқумли касалликлар шифохонасида бундан ташқари, яна 5 нафар бемор даволанмоқда. Уларнинг 2 нафари сурхондарёлик, 1 нафари бухоролик, 1 нафари қорақалпоғистонлик, 1 нафари эса фарғоналик ҳисобланади.

Бухоро вилоятида 8 нафар, жумладан, Андижон ва Самарқанд вилоятларидан 2 нафардан, Қорақалпоғистон Республикаси, Сурхондарё вилояти ҳамда Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидан 1 нафардан бемор даволанмоқда. Уларнинг 4 нафари 22 март куни Истанбул – Бухоро чартер рейсида ва яна 4 нафари эса 24 март куни Москва – Бухоро чартер рейсида келган ва карантинга олинган, касаллиги тасдиқланиб, вилоят юқумли касалликлар шифохонасида даволанишмоқда.

Бундан ташқари, юқорида таъкидлаганимиздек, Москвадан чартер рейсида келиб, касаллиги тасдиқланган 2 нафар бухоролик пойтахтимизда ва 22 мартда Москвадан чартер рейсида Урганчга учган бир нафар ушбу вилоят фуқароси Хоразм юқумли касалликлар шифохонасида даволанмоқда.

Айни вақтгача уч нафар қашқадарёликда ушбу инфекция аниқланган. Шундан бемор билан мулоқот орқали ушбу инфекцияга чалиниб бир нафар фуқаро вилоят юқумли касалликлар шифохонасида даволанаётган бўлса, қолган 2 нафари 21 март ва 28 март кунлари Москвадан келган шаҳрисабзлик ва яккабоғлик фуқароларда аниқланган. Улар пойтахтимиздаги Вирусология илмий текшириш институти клиникасида муолажа олишмоқда.

Навоий вилоятидан ҳам 2 нафар асли ушбу ҳудуддан бўлган ва касалликка чалинган бемор билан мулоқотда бўлган фуқарода инфекция аниқланиб, вилоят юқумли касалликларга ихтисослашган муассасада даволанишмоқда.

Коронавирус инфекциясига чалинган беморлар ҳақида батафсил маълумот бериб боришда давом этамиз.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчиликбилан алоқалар бўлими.


Вазирлик расмий канали — @ssvuz
Карантин муддати тугаган юртдошларимиз махсус йўловчи поездида ўз манзилларига этказиб қўйилмоқда

Аввал хабар қилинганидек, янги турдаги коронавирус инфекцияси COVID-19 нинг мамлакатимизга кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш мақсадида бир гуруҳ ватандошларимиз хориждан қайтарилган эди. Жумладан, Эрондан олиб келинган 37 нафар ва Латвия давлатидан қайтган 175 нафар киши Тўрақўрғон туманидаги юқумли касалликлар шифохонаси ҳамда “Косонсой” сиҳатгоҳида карантин кузатувига олинган эдилар. Бугун улар карантин муддатини тамомладилар.
14 кун мобайнида карантин кузатувида бўлган 212 нафар юртдошларимиздан 187 нафари республикамизнинг турли ҳудудларида истиқомат қилишлари инобатга олиниб, улар “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ томонидан “Наманган-Тошкент-Ургенч” йўналишида ҳаракати йўлга қўйилган 901-сонли махсус йўловчи поездида ўз яшаш манзилларига етказиб қўйилади.

Тўлиқ дeзинфекцияланган вагонлардан ташкил топган мазкур йўловчи пойезди 31 март куни соат 09: 00 да Наманган темир йўл вокзалидан ҳаракатини бошлади, ҳаракат жадвалига кўра 1 апрел куни соат 14: 57 да Урганч вокзалига кириб боради.

____________
Организован специальный поезд для доставки наших соотечественников

Как известно, в целях предотвращения проникновения и распространения в нашу страну нового вида коронавирусной инфекции – COVID-19 наши соотечественники, прибывающие из-за рубежа помещаются на карантин и находятся под строгим наблюдением врачей.

В частности, 37 человек, прибывших из Ирана и 175 человек, вернувшихся из Латвии, были взяты под карантинный надзор в инфекционной больнице Туракурганского района Наманганской области и в санатории “Касансай”. Сегодня их 14-дневный срок карантина истёк и с учетом того, что из 212 наших соотечественников 187 человек проживают в различных регионах нашей страны, АО “Узбекистон темир йуллари” организовало для них специальный пассажирский поезд №901 сообщением “Наманган – Ташкент – Ургенч”.

Данный пассажирский поезд, прошедший обязательную тщательную дезинфекционную процедуру отправился сегодня, 31 марта в 09:00 с железнодорожного вокзала “Наманган”. 1 апреля в 14:57 он прибудет на железнодорожный вокзал “Ургенч”.
⚡️Давлат хизматлари агентлиги директори Халилулло Турахужаев BMW X7, Mercedes, Leksus, Hyundai, Captiva, Malibu-2, Tracker автомобилларида «курьерлик» учун стикер сўраётганларга мурожаат ёзди.

Айтилишича, ушбу аризаларга илова қилинган ҳужжатларда мазкур тоифадаги автомашиналарни ҳайдовчилари курьер сифатида расмийлаштирилган иш берувчининг буйруғини тақдим қилмоқда.

«Мамлакатимизда ҳукм сураётган ушбу оғир кунларда бундай ишларни амалга оширишга “уддабурон” тадбиркорларимизнинг виждонлари қандай қилиб йўл қўймоқда экан?

Айнан ушбу “премиум-класс” машиналар эгалари вирус тарқатувчи бўлиб чиқса-чи? Майли, пул учун ҳамма нарсага тайёр экансиз, ҳеч бўлмаса, яқинларингиз соғлиги ҳақида ҳеч ўйлаб кўрдингизми? Ахир бу вирус “домино” эффекти орқали тарқалади-ку?

❗️Айнан Сиздек “ҳурматли”лар туфайли, ҳақиқатдан ҳам озиқ-овқат, дори-дармон, дон маҳсулотларини етказиб берувчилар тегишли рухсатномасини ўз вақтида ололмаяпти!

Балки Сизда уят, виждон каби ҳис-туйғулар камроқ, худбинлик эса кўпроқдир, лекин Сизни жиноят кодексидаги жавобгарликнинг муқаррарлиги принципи нормалари ҳам қўрқита олмайдими? Инсонийлик ҳис туйғулари ҳам шундай вазиятда уйғонмайдими?

❗️Бироқ битта нарсани аниқ билишингизни ҳоҳлаймиз, ғаразли мақсадингиз йўлида ҳужжатларни сохталаштиришга жиноий жавобгарлик муқаррардир», — деб ёзган ДХА раҳбари.

Каналга уланиш:
@axborot_xizmatlariAOKA
​​Айни вақтгача Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси билан касалланганлик ҳолатлари сони 9 тага ошиб, 167 нафарни ташкил этмоқда.
---------------------------------------------------

На сегодняшний день в Узбекистане число случаев заражения коронавирусной инфекцией увеличилось на 9 и составляет 167.

---------------------------------------------------

Cанитария-эпидемиологик осойишталик агентлигининг расмий сахифалари🔽

@seo_agentligi

www.rses.uz

Facebook|Instagram|Twitter|Youtube