⚡️Техникум битирувчилари учун янгилик!
✔️Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги хабарига кўра, техникум битирувчилари олий таълим муассасаларининг 2-босқичидан ўқишни давом эттириши мумкин бўлган ўз соҳасига мос бакалавриат таълим йўналишлари рўйхати тасдиқланди.
🌀Маълумот учун: Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига мувофиқ, 2022/2023 ўқув йили қабулидан бошлаб техникумларда ўрта махсус профессионал таълим дастурларини муваффақиятли тамомлаган битирувчилар мос бакалавриат таълим йўналишлари бўйича кириш имтиҳонларисиз якка тартибдаги суҳбат орқали олий таълим муассасаларида 2-босқичдан ўқишини давом эттириш ҳуқуқига эга.
Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк

🌀Президент таълим муассасалари агентлиги саволларингизга жавоб беради:
❓"Янги Ўзбекистон" университетида имтиҳон қайси фанлардан бўлади?
➖ "Янги Ўзбекистон" университетида имтиҳонлар қуйидагича йўналишлар кесимида бўлиб ўтади:
▫️ Кимё муҳандислиги йўналиши учун: математика, кимё
▫️ Механика муҳандислиги йўналиши учун: математика, физика
▫️ Дастурий таъминот муҳандислиги йўналиши учун: математика, физика
▫️ Нано- ва илғор материаллар муҳандислиги йўналиши учун: математика, физика, кимё
▫️ Саноат бошқаруви йўналиши учун: математика, танқидий ва мантиқий фикрлаш
〰️〰️〰️
❓"Янги Ўзбекистон" университетига кириш учун Дуо Линго сертификати қабул қилинадими?
Университетда Инглиз тилини билиш даражасини белгиловчи IELTS ва TOEFL Ibt сертификатлари қабул қилинади.
〰️〰️〰️
❓SAT сертификатига эга бўлган абитуриент математика фани имтиҳонидан озод қилинадими?
➖ Йўқ, бу сертификат абитуриентни имтиҳондан озод қилмайди.
Маълумот учун: Президент таълим муассасалари агентлиги тизимидаги "Янги Ўзбекистон" университетига ҳужжатлар 20-июнга қадар https://admissions.newuu.uz сайти орқали қабул қилинади.

💰«Эзгу мақсад» халқаро хайрия жамоат фонди 208 кишига даволаниши учун маблағ ажратган
Бугун АОКАда «Эзгу мақсад» халқаро хайрия жамоат фонди мутасаддилари иштирокида матбуот анжумани ўтказилди.
Анжуманда журналистларга мазкур жамоат фондининг 5 йиллик фаолияти, у билан ҳамкорликда ишлаётган шифохоналарда аҳолининг саломатлигини тиклаш, уларни ижтимоий ҳимоя қилиш борасида амалга оширилаётган ишлар хусусида батафсил маълумот берилди.
▪️Батафсил

🔸Сервис соҳасида яширин иқтисодиёт улушини қисқартириш, солиқ бўйича жамоатчилик муҳокама қилаётган долзарб масалалар
АОКАда Давлат солиқ қўмитаси раиси ўринбосари ва мутасаддилари иштирокида шу мавзуда матбуот анжумани бошланди.
Қуйидаги ҳавола орқали тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин:
📹 Жонли эфир
〰️〰️〰️
Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
АОКАда Давлат солиқ қўмитаси раиси ўринбосари ва мутасаддилари иштирокида шу мавзуда матбуот анжумани бошланди.
Қуйидаги ҳавола орқали тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин:
📹 Жонли эфир
〰️〰️〰️
Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#брифинг
📌 Шанба кунги умумхалқ ҳашарида иштирок этиш ихтиёрий, ходимларнинг 1 кунлик иш ҳақи фақатгина уларнинг розилиги билан ушлаб қолиниши мумкин
Бу ҳақда АОКАда «Маҳалла» хайрия жамоат фонди республика бошқаруви раиси Дилшод Усмонов иштирокида ўтказилган брифингда маълум қилинди:
〰️〰️〰️
Ҳашар давомида:
● 15 минг гектардан зиёд ер-майдонларни ободонлаштириш, 6 минг километрдан ортиқ ариқ ва зовурларни тозалаш;
● 1 миллион тупга яқин мевали ва манзарали кўчат ва 2 миллион тупдан зиёд гул кўчатини ўтқазиш;
● 5 мингга яқин оиланинг уйларини таъмирлаб бериш (бунинг учун фонд ҳисобидан салкам 1 миллиард сўм йўналтирилади);
● 9 мингдан зиёд эҳтиёжманд оила ва 3 мингга яқин якка-ёлғиз қарияга 3 миллард сўмга яқин моддий кўмак кўрсатиш режалаштирилмоқда.
✍️ Батафсил

Олий Мажлис Сенатининг ялпи мажлисида “Ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни муҳокама қилинди.
▪️Қонун билан Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш соҳасидаги махсус ваколатли давлат органи этиб, вазирлик ҳузуридаги Ичимлик сувидан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси ва унинг ҳудудий инспекциялари соҳада давлат назоратини амалга оширувчи орган эканлиги ҳамда уларнинг ваколатлари белгиланмоқда.
▪️Истеъмолчиларга асоссиз ҳисобланган тўловларнинг ярми миқдорида ичимлик суви таъминоти ташкилотидан компенсация (пеня) талаб қилиш ҳуқуқи берилмоқда.
Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.
Телеграм | Facebook | Instagram |Медиабанк

Қўнғир айиқ боласи билан боғлиқ ҳолат юзасидан тўпланган ҳужжатлар Ички ишлар органига ўтказилди
Давлат экология қўмитаси инспекторлари ва туман ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган ўрганиш жараёнида ҳолат, Деҳқонобод Давлат ўрмон хўжалигининг Қизилсой ўрмон бўлимида 5 апрель куни содир этилганлиги аниқланди.
Видео лавҳада акс этган фуқаро "Оққишлоқ" МФЙ ҳудудида яшовчи К. Ш.нинг яшаш хонадонидан айиқ боласини танасидан ажратиб олинган териси борлиги аниқланди. Айиқ боласи териси далолатнома асосида олиб қўйилиб экспертизага юборилди. Ҳолатдан хабардор бўлган барча фуқаролардан ёзма тушунтириш хатлари олинди.
Юқоридаги ҳолат билан Ўзбекистон Республикасининг “Экологик назорат тўғрисида”ги, “Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги, “Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида”ги ҳамда “Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар тўғрисида”ги Қонунлар талаблари қўпол равишда бузилиб, Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 202-моддасида назарда тутилган жиноят аломатлари борлиги сабабли, тўпланган ҳужжатлар Деҳқонобод туман Ички ишлар бўлимига ўтказилди.
Шуни эслатиб ўтиш жоизки, ҳозирги кунда Давлат экология қўмитаси томонидан Ҳисор давлат қўриқхонасида “Smart” патруль тизими жорий этилган бўлиб, ҳудудда 75 дона фотоқопқон ўрнатилган. Келажакда яна 50 дона фотоқопқон ўрнатиш режалаштирилган.
Ушбу тизим орқали қўриқхона ҳудудини назорат қилиш, мониторинг ишларини олиб бориш ҳамда браконьерликка қарши курашишда фойдаланиб келинмоқда.
Ҳайвонот дунёси мониторингини ўтказиш натижаларига кўра, мамлакатимизда 600 га яқин қўнғир айиқ аниқланган бўлиб, кейинги йилларда икки баравар кўпайган. Ҳозирда Ҳисор қўриқхонасида айиқлар сони 147 бошни ташкил этади.

💰Солиқ ҳамкор орқали мурожаат юборилган 10 205 та ҳолатда 5,7 млрд сўм мукофот пули тўланган
АОКАда Давлат солиқ қўмитаси раиси ўринбосари ва мутасаддилари иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида Сервис соҳасида яширин иқтисодиёт улушини қисқартириш, солиқ соҳасида жамоатчилик томонидан муҳокама қилинаётган долзарб масалалар юзасидан маълумот тақдим этилди.
📲 Бугунги кунга қадар, “Soliq hamkor” орқали 46 325 та мурожаат йўлланган. Шундан 42 796 таси (92%) чек бермаслик ҳолати бўйича йўлланган. Банк пластик картаси орқали тўловни қабул қилишни рад этиш бўйича
1 620 та, пластик картага маҳсулот нархини қимматроқ сотиш бўйича 174 та мурожаат келиб тушган. Яна 1 735 таси бошқа турдаги солиқ ҳуқуқбузарликлар юзасидан юборилган.
Йил бошидан буён келиб тушган жами мурожаатларнинг 19 061 таси такроран юборилганлиги сабабли рад этилган, 1 981 таси текширув жараёнида.
Бугунги кунда мурожаатларнинг 25 283 таси ўрганилган ва уларнинг 98 фоизи (24 637 таси) ўз тасдиғини топган. 646 та мурожаатда қайд этилган ҳуқуқбузарлик тасдиқланмаган.
📌 Батафсил

🔎“Ташаббусли бюджет” лойиҳасининг аҳамияти ҳамда натижалари таҳлили
АОКАда Молия вазирлиги мутасаддилари иштирокида шу мавзуда матбуот анжумани бошланди.
Қуйидаги ҳавола орқали тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин:
📹 Жонли эфир
〰️〰️〰️
Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
АОКАда Молия вазирлиги мутасаддилари иштирокида шу мавзуда матбуот анжумани бошланди.
Қуйидаги ҳавола орқали тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин:
📹 Жонли эфир
〰️〰️〰️
Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
💰Доллар расмий курси яна пасайди
Марказий банк 29 апрелдан хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини белгилади.
Унга кўра, АҚШ долларининг расмий курси -20,26 сўмга тушиб, 11 179,80 сўм бўлди.
Евро курси ҳам тушди — (-126,59) ва 11 761,15 сўм.
Россия рубли бироз кўтарилди (+1,49 сўм) ва 152,76 сўм.

Расмий хабарлар I Официальные новости
🔎“Ташаббусли бюджет” лойиҳасининг аҳамияти ҳамда натижалари таҳлили АОКАда Молия вазирлиги мутасаддилари иштирокида шу мавзуда матбуот анжумани бошланди. Қуйидаги ҳавола орқали тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин: 📹 Жонли эфир 〰️〰️〰️ Telegram | Facebook…
🖇 Ташаббусли бюджет лойиҳасида 69 700 та ташаббуснинг 2215 таси ғолиб деб топилди
Бу ҳақда АОКАда Молия вазирлиги мутасаддилари иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинди.
💳 Жорий йил дастлабки мавсуми якунларига кўра, 69 700 та ташаббусга жами 6 718 133 та овоз йиғилиб, улар орасидан 2215 таси ғолиб деб топилди. Мазкур ташаббуслар учун бюджетдан 1,1 триллион сўм маблағ ажратилган.
🔎 “Ташаббусли бюджет”нинг иккинчи мавсуми июль ойида старт олади. Унда ҳам мамлакатимизда яшовчи ҳар бир фуқаро ташаббускор ва овоз берувчи бўла олади.
❗️Биринчи мавсумда иштирок этган ва етарли овоз тўплай олмаган лойиҳалар долзарблигини йўқотмаган бўлса, иккинчи мавсумда такроран илгари суриш мумкин.

“Гендер-мадад” ҳуқуқий маслаҳат платформаси ишга туширилди
❗️Жамиятда аёллар ва эркакларнинг тенг ҳуқуқлилигини таъминлаш, аёлларга нисбатан тазйиқ ва зўравонликнинг олдини олиш, бепул ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш тизимини янги босқичга кўтариш мақсадида Адлия вазирлиги томонидан “Гендер-мадад” электрон ҳуқуқий маслаҳат платформаси ишга туширилди.
🔸Платформа орқали қуйидаги йўналишларда ҳуқуқий ёрдам олиши мумкин:
🔹Гендер тенглик;
🔹Аёллар ҳуқуқий ҳимояси;
🔹Аёлларга имтиёзлар;
🔹Оилавий муносабатлар;
🔹Оилавий зўравонлик;
🔹Халқаро стандартлар;
🔹Гендер тенглигига эришиш стратегияси;
🔹Аёллар учун ижтимоий ҳимоя дафтарлари;
🔹Она ва бола саломатлигини муҳофаза қилиш.
❗️Платформадаги маълумотлар содда, халқчил тилда баён этилган бўлиб, бу ҳуқуқий маслаҳатлар ҳар бир аёл учун кундалик ҳаётида дастак бўлиб хизмат қилади.
‼️Энг асосийси, платформада қайта алоқа йўлга қўйилган бўлиб, Сиз ўз саволларингизга малакали ҳуқуқшунослардан онлайн жавоб ва маслаҳат олишингиз мумкин.
Батафсил
Платформага ўтиш

📢 Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси фуқароларга мурожаат қилди
📌Сиздан Пенсия жамғармаси тизимида мавжуд бўлган муаммоларни бартараф этиш, шунингдек, келгусида фуқароларга хизмат кўрсатиш жараёни сифатини яхшилашга қаратилган бир қатор саволларга жавоб беришингизни сўраймиз.
‼️Сизнинг фикрингиз Биз учун муҳим!
👉🏻Саволномага ўтиш
Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
📌Сиздан Пенсия жамғармаси тизимида мавжуд бўлган муаммоларни бартараф этиш, шунингдек, келгусида фуқароларга хизмат кўрсатиш жараёни сифатини яхшилашга қаратилган бир қатор саволларга жавоб беришингизни сўраймиз.
‼️Сизнинг фикрингиз Биз учун муҳим!
👉🏻Саволномага ўтиш
Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Президент қарорига кўра:
📍Зомин ва Бахмал туманларида табиатни муҳофаза қилиш учун махсус прокуратура ташкил этилади. Бош прокуратура тизимидаги ушбу тузилмага 8 та штат ажратилади.
● Батафсил
〰️〰️〰️〰️
Президент қарорига кўра:
📈 Наманган вилоятида 2022-2026 йилларда ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажми 1,4 бараварга, саноат маҳсулотлари ҳажми 1,5 бараварга, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш 1,2 бараварга, хизматлар ҳажми 3,0 бараварга ҳамда қурилиш ишлари ҳажми 1,6 бараварга оширилади.
● Батафсил
〰️〰️〰️〰️
Президент қарорига кўра:
🌱 Республика ҳудудлари бўйлаб каврак плантациялари ва каврак етиштириш кластерлари ташкил этилади
2022 йил 1 майдан бошлаб уч йил давомида:
каврак етиштиришдан олган даромадлари жорий ҳисобот (солиқ) даври якунлари бўйича жами даромаднинг камида 80 фоизини ташкил этадиган тадбиркорлик субъектларидан олинадиган фойда солиғи, мол-мулк солиғи, ер солиғи ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкалари 50 фоиз миқдорида қўлланилади.