Расмий хабарлар I Официальные новости
28.3K subscribers
31.3K photos
6.88K videos
53 files
29.3K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
📢 29 апрель, жума куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган тадбирлар:

〰️〰️〰️
📍Брифинг

● Мавзу:
Термитларнинг тарқалиши, зарари ва термитларга қарши кураш ишларининг олиб борилиши
● Вақти: 10:00
● Иштирок этади: Бахтиёр Холматов, Зоология институти директори

〰️〰️〰️
📍Брифинг

● Мавзу:
Электротехника саноати корхоналарининг 2022 йил I чорак якунлари ва Давлат дастури ижроси
● Вақти: 11:00
● Иштирок этади: Намоз Толипов, «Ўзэлтехсаноат» уюшмаси ахборот хизмати раҳбари

〰️〰️〰️
📍Брифинг

● Мавзу:
«Вақф» хайрия жамоат фонди томонидан Рамазон ойининг тўртинчи ҳафтасида амалга оширилган ишлар
● Вақти: 12:00
● Иштирок этади: Саидаброр Умаров, Фонд ахборот хизмати раҳбари

〰️〰️〰️
📍Матбуот анжумани

● Мавзу:
ОТМларда илмий-тадқиқот фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича ишлар таҳлили
● Вақти: 14:00
● Иштирок этади: Олий ва ўрта махсус таълим вазири ўринбосари ҳамда мутасаддилари

〰️〰️〰️
📍Матбуот анжумани

● Мавзу:
Бюджетдан ташқари пенсия жамғармасининг 2022 йил биринчи чоракдаги фаолияти таҳлили, Давлат дастури ижроси, кутилаётган янгиликлар
● Вақти: 16:00
● Иштирок этади: Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси директори ва мутасаддилари

〰️〰️〰️
🎤 Саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатинг. ОАВ ходимлари таклиф этилади.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
#БУГУН_ТУҒИЛГАН_КУН

Ветеренария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Суюнов Анвар Иброҳим ўғли 1983 йил 29 апрелда Самарқанд вилоятида туғилган. У 2019 йилдан буён ушбу лавозимда ишлайди.

А.Суюнов 2005-2019 йилларда “Адолат” газетасида, Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясида ва бошқа ташкилотларда фаолият юритган.

t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Ўқувчилар ўртасида “Яшил чироқ” мусобақаси ўтказилади

“Таълим муассасаларида йўл ҳаракати қоидалари тарғиботини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (212-сон, 26.04.2022 й.) қабул қилинди

Қарор билан Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг ҳудудий бошқармаларида мактаблар билан ҳамкорликда хизмат қиладиган катта инспектор лавозими жорий этилди (умумий штатлар доирасида).

Қарорга кўра, мактабларда кўнгилли ёшлар иштирокида йўл ҳаракати қоидаларини фаол тарғиб қилувчи “Йўл ҳаракати қоидалари ёш тарғиботчиси” клуби ҳамда “Яшил чироқ” мусобақаси ташкил этилади.

❗️2022 йил 1 сентябрдан “Йўл ҳаракати интизоми болаликдан бошланади” шиори остида боғча тарбияланувчилари ва ўқувчиларга йўлларда, чорраҳаларда ва пиёдалар ўтиш жойларида ҳаракатланиш асосларини амалий-кўргазмали ўргатиш йўлга қўйилади.

📋 Қарор билан “Йўл ҳаракати қоидалари ёш тарғиботчиси” клубини ташкил этиш ва “Яшил чироқ” мусобақасини ўтказиш тартиблари тасдиқланди.

➡️ Клубга 9-11-синф ўқувчилари аъзо бўлиши мумкин.

🔘 “Яшил чироқ” мусобақаси ғолиблари диплом ва эсдалик совғалар билан тақдирланади.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
«Лазги» халқаро фестивалининг биринчи куни қандай ўтди? (Фото ва видео)

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
🔹Термитларнинг тарқалиши, зарари ва термитларга қарши кураш ишларининг олиб борилиши

АОКАда Зоология институти директори Бахтиёр Холматов иштирокида шу мавзуда брифинг бошланди.

Қуйидаги ҳавола орқали тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин:

📹 Жонли эфир
〰️〰️〰️

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
⚡️Ўзбекистоннинг 30 та ОТМ нуфузли халқаро рейтингдан ўрин олди

🔰 Олий таълим муассасаларининг нуфузли халқаро рейтинги ҳисобланган Times Higher Education ўзининг 2022 йил учун Impaсt рейтинги (THE Impact Rankings 2022) натижаларини эълон қилди.

✔️ Қувонарлиси, илк бор юртимизнинг 30 та олий таълим муассасаси ушбу рейтингдан ўрин эгаллади.

➡️ Маълумот учун, 2021 йилда ушбу рейтингга 10 та олий таълим муассасаси кирган эди. Ўтган йили ушбу рейтингда 94 та давлатдан 1000 га яқин олий таълим муассасалари иштирок этган бўлса, 2022 йилда 110 та давлатдан 1500 дан ортиқ олий таълим муассасалари қатнашди.

👉 Рейтингдан ўрин олган ОТМ билан танишиш.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Расмий хабарлар I Официальные новости
🔹Термитларнинг тарқалиши, зарари ва термитларга қарши кураш ишларининг олиб борилиши АОКАда Зоология институти директори Бахтиёр Холматов иштирокида шу мавзуда брифинг бошланди. Қуйидаги ҳавола орқали тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин: 📹 Жонли эфир…
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️“Ичан-Қалъа”даги 33та тарихий обидага термитлар жиддий зарар етказмоқда

Бу ҳақда Зоология институти директори Бахтиёр Холматов АОКАда ўтказилган брифингда маълум қилди.

Қайд этилишича, Қорақалпоғистон, Хоразм, Қашқадарё, Сурхондарё, Навоий ва Самарқанд термитлар томонидан кучли зарарланган ҳудудлар ҳисобланади.

Бутунжаҳон маданий мероси рўйхатига киритилган, ЮНЕСКО муҳофазасидаги “Ичан-Қалъа” тарихий ёдгорлик мажмуйидаги 33 та тарихий обиданинг ёғоч ўймакорлиги ишланмаларига термитлар жиддий даражада зарар етказмоқда. Жумладан, Жума масжид музейи, Пахлавон Маҳмуд мақбараси, Муҳаммад Иноқ ва бошқалар термитлардан кучли зарарланган.

Шунингдек, Сурхондарёдаги Ал Ҳаким Ат-Термизий, Қашқадарёдаги Ҳазрати Имом масжиди, Навоийдаги Имом Ҳасан-Ҳусан зиёратгоҳи ва Қорақалпоғистон Республикасидаги Миздахкан комплекси тарихий обидаларида термитларнинг зарарли фаолияти қайд этилган.

▪️Батафсил
〰️〰️〰️

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
🏭 Электротехника саноати корхоналарининг 2022 йил I чорак якунлари ва Давлат дастури ижроси

АОКАда «Ўзэлтехсаноат» уюшмаси ахборот хизмати раҳбари Намоз Толипов иштирокида шу мавзуда брифинг бошланди.

Қуйидаги ҳавола орқали тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин:

📹 Жонли эфир
〰️〰️〰️

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
💰«Вақф» хайрия жамоат фонди томонидан Рамазон ойининг тўртинчи ҳафтасида амалга оширилган ишлар

АОКАда Фонд ахборот хизмати раҳбари Саидаброр Умаров иштирокида шу мавзуда брифинг бошланди.

Қуйидаги ҳавола орқали тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин:

📹 Жонли эфир
〰️〰️〰️

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
⚠️ Муаллифлик ҳуқуқига риоя қилмаган сайтлар фаолияти чекланади

Жорий йилнинг 28 апрель куни Миллий матбуот марказида «Интеллектуал мулк соҳасини янада ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Президент қарори мазмун-моҳияти юзасидан матбуот анжумани ўтказилди. Анжуманда Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги раҳбарияти ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Ҳозирги кунда интеллектуал мулк ҳар қандай давлат иқтисодиётини ривожлантиришга энг катта ҳисса қўшиб келаётган локомотив сифатида эътироф этилмоқда. Шу сабаб, мамлакатимизда ушбу соҳага алоҳида эътибор қаратилиб, норматив-ҳуқуқий базаси ривожлантирилмоқда.

Хусусан, жорий йил 26 апрель куни қабул қилинган Президент қарори билан Ўзбекистон тарихида илк маротаба интеллектуал мулк соҳасини комплекс ривожлантиришга мўлжалланган 2022-2026 йилларда Ўзбекистон Республикасида интеллектуал мулк соҳасини ривожлантириш стратегияси тасдиқланди.

Шу билан бирга, қарор билан кейинги икки йил давомида соҳада амалга ошириладиган устувор вазифаларни назарда тутувчи 7 та йўналиш ва 38 та тадбирни ўз ичига олган «Йўл харитаси» тасдиқланди.

Ушбу соҳада Давлат божхона қўмитаси, Фармацевтика тармоғини ривожлантириш ва Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентликларига қўшимча вазифалар юкланди.

🚧 Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали интеллектуал мулкни ҳимоя қилиш тартиблари такомиллаштирилиб, божхона органларининг бу соҳадаги фаолияти «актив фаза»га ўтказилди.

👨🏻‍💻 Шунингдек, интеллектуал мулк объектлари савдосида қулай шарт-шароитлар яратиш учун «Интеллектуал мулк – барча учун» махсус интернет-ауцион савдо платформаси ишга туширилиши ҳамда IT-мутахассисларнинг дастурларини сотиш учун электрон майдон яратилиши белгиланди.

Қарорга биноан тизимли равишда «қароқчи»лик билан шуғулланувчи ва ижодкорларнинг ҳуқуқларини бузувчи кўнгилочар веб-сайтлар фаолиятини чеклаш ва бу орқали санъат ва адабиёт асарларидан муаллифнинг розилигисиз фойдаланишининг олдини олиш мақсад қилинмоқда.

Интеллектуал мулк муҳофазаси ва ҳимояси тизимининг тўғри йўлга қўйилиши инвестицияларнинг тўғридан-тўғри жалб этилиши, ихтирочилик салоҳияти ва технологияларнинг кенг ёйилишига йўл очади.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌀Ўзбекистон электротехника маҳсулотлари экспорти Яман, БАА, Сурия, Латвия ва Танзания бозорларига кириб борди

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда «Ўзэлтехсаноат» уюшмаси ахборот хизмати раҳбари Намоз Толипов маълум қилди.

📊 2022 йилнинг I чорак якуни билан саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми – 3,6 трлн. сўмни ёки ўтган йилнинг мос даврига нисбатан ўсиш – 117,1 фоизни ташкил этган. Экспорт ҳажми – 150 млн. долларга яқин маблағни ташкил этади. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1,4 баробарга ошган.

💼 Шунингдек, «Хом ашёдан тайёр маҳсулотгача» бўлган кўп поғонали қўшилган қиймат занжирини яратишга асосланган “Мис саноати кластери”ни ташкил этиш бўйича лойиҳалар таклифлари олинмоқда.

📌 Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🔰"Вақф" фонди ахборот хизмати раҳбари Саидаброр Умаров Рамазон ойининг тўртинчи ҳафтасида амалга оширган хайриялари ҳақида маълумот берди.

💰“Рамазон туҳфаси” лойиҳаси доирасида тугаётган ҳафтада:

1,5 мингга
яқин хонадонларга 309 870 000 сўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари;

моддий кўмакка муҳтож 115 нафар шахсга 166 780 000 сўмлик пул маблағлари хайрия қилинди.

Бундан ташқари:

диний таълим муассасалари устозларига 300 млн сўм миқдорида устама ҳақлар;

диний таълим муассасалари иқтидорли талабаларига 40 млн сўм миқдорида стипендия;

диний таълим муассасалари талабаларига 200 млн сўм миқдорида бир марталик махсус ҳадялар улашилди.

Ой бошидан ҳозиргача эса:

5578 та хонадонга 1 228 140 000 сўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари;

моддий кўмакка муҳтож 538 нафар шахсга 737 730 000 сўм пул маблағлари хайрия қилинди.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 «Одам ўз уйига чиқинди ташламайди»

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ахборот хизмати томонидан тайёрланган видеоролик.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
📌 ОТМларда илмий-тадқиқот фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича ишлар таҳлили

АОКАда Олий ва ўрта махсус таълим вазири ўринбосари ҳамда мутасаддилари иштирокида шу мавзуда матбуот анжумани бошланди.

Қуйидаги ҳавола орқали тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин:

📹 Жонли эфир
〰️〰️〰️

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев раислигида эҳтиёжманд аҳолининг ижтимоий ҳимоясини янада кучайтириш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланади.

Унда нуронийлар, пенсионерлар, ногиронлиги бўлган шахслар ва аҳолининг бошқа тоифаларини моддий қўллаб-қувватлаш ва уларга ижтимоий хизматлар кўрсатишни кенгайтиришга қаратилган қатор муҳим вазифалар белгиланиши кутилмоқда.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Президент Шавкат Мирзиёев Самарқанд шаҳрида транспорт тизимини ривожлантириш бўйича режалар тақдимоти билан танишди.

Тақдимотда хорижий экспертлар иштирокида ишлаб чиқилган таклифлар муҳокама қилинди.

Лойиҳани мукаммал қилиш, йўналишларни тўғри ташкил этиш бўйича кўрсатма берилди. Лойиҳани жамоат транспорти ҳолати энг оғир бўлган кўчалардан бошлаш зарурлиги таъкидланди.

Йўл-транспорт инфратузилмасини яхшилаш режалари бўйича ҳам ахборот берилди.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк