Расмий хабарлар I Официальные новости
28.4K subscribers
31.2K photos
6.83K videos
53 files
29.2K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📹 2021 йил 9-13 март кунлари Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Давлат бошқаруви академияси билан ҳамкорликда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳамда туманлар ва шаҳарлар ҳокимликлари ахборот хизматлари раҳбарлари учун махсус ўқув-семинар ташкил этди.

🖊 Унда 220 нафар матбуот котиби иштирок этди.

Эътиборингизга ушбу ўқув-семинарга бағишланган видеороликни ҳавола этамиз.

https://t.iss.one/aoka_uz
Аэропорт, темир йўл вокзали ёхуд чегара пункти ҳудудида коронавирус инфекциясига антиген экспресс тест олиш тартиби бекор қилинади

ССВ ахборот хизмати хабар беришича, жорий йилнинг 13 март санасида Республика махсус комиссиясининг навбатдаги йиғилишида мамлакатимизда коронавирус инфекциясига қарши курашиш бўйича олиб борилаётган ишларни мувофиқлаштириш, хорижий ва қўшни мамлакатларда коронавирус инфекцияси билан боғлиқ эпидемиологик вазиятнинг бироз бўлсада барқарорлашганлигини инобатга олган ҳолда Ўзбекистон Республикасига ташриф буюрувчиларга енгилликлар яратиш ҳамда туризм салоҳиятидан кенгроқ фойдаланиш бўйича бир қатор масалалар муҳокама қилинди.

Шу муносабат билан Республика махсус комиссиясининг қарорига асосан Ўзбекистон Республикасига ҳаво, темир йўл транспорти ҳамда чегара пунктлари орқали ташриф буюраётган барча шахслардан ўз ҳисобидан аэропорт, темир йўл вокзали ёхуд чегара пункти ҳудудида коронавирус инфекциясига антиген экспресс тест олиш тартиби 2021 йилнинг 15 мартидан бошлаб бекор қилинади.

Эндиликда, янги тартиб бўйича:

❗️ҳаво ва темир йўл қатновлари орқали ташриф буюраётган шахслар Ўзбекистон Республикасига келиш учун ҳаво ёки темир йўл қатновига рўйхатдан ўтишдан олдин сўнгги 72 соатдан кўп бўлмаган муддатда коронавирус инфекциясига фақат ПЗР орқали текширилиб, манфий кўрсаткичга эга деб топилган маълумотномани тақдим этиши талаб этилади;

❗️автойўл чегара ўтказиш пунктлари орқали Ўзбекистон Республикасига кириб келаётган шахслар томонидан сўнгги
72 соатдан кўп бўлмаган муддатда коронавирус инфекциясига ПЗР орқали текширилиб, манфий кўрсаткичга эга деб топилган маълумотномани тақдим этилганда ёки ПЗР натижаси бўлмаган ҳолларда чегара ўтказиш пунктларида фаолият юритадиган махсус клиника ёки лабораторияларда коронавирус инфекцияси антигенини экспресс тест текшируви орқали манфий натижа қайд этилган тақдирда Ўзбекистон Республикаси ҳудудига киритилади.


Бунда коронавирус инфекциясига ПЗР текширувлари натижалари инглиз ёки рус тилларида бўлиши талаб этилади.

Республика махсус комиссиясининг қарорига асосан
2021 йилнинг 25 мартидан бошлаб хорижий мамлакатлардан Ўзбекистон Республикасига ташриф буюрувчилардан фақат сифат кўрсаткичи талаб даражасида бўлган лабораторияларнинг коронавирус инфекциясига ПЗР текширувлари маълумотномалари билан ҳаво ёки темир йўл қатновига рўйхатдан ўтказилади ёхуд автойўл чегара ўтказиш пунктлари орқали Ўзбекистон Республикасига коронавирус инфекцияси антигенини экспресс тест текшируви ўтказмасдан киритилади.

Шу билан бирга мутасадди ташкилотларга чет элда сифатли ҳамда ишончли коронавирус инфекциясига ПЗР текширувларини ўтказувчи лабораториялар – яъни Ўзбекистон Республикасида тан олинадиган лабораториялар рўйхатини (ҳар бир мамлакат кесимида камида 10 тадан) шакллантириш ва эълон қилиш бўйича топшириқ берилди.

Масъул вазирлик ва идораларга Ўзбекистон Республикаси ҳудудида коронавирус билан боғлиқ мамлакатга кириш бўйича чекловлар бекор қилингани, янги авиа ва темир йўл қатновлари ташкил этилаётгани тўғрисида ўз расмий веб-саҳифаларида ҳамда Ўзбекистоннинг хориждаги дипломатик ваколатхоналари орқали хорижий ҳамкорлар, инвесторлар ва туроператорларга маълум қилиш бўйича топшириқ берилди.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
#БУГУН_ТУҒИЛГАН_КУН

“Ўзсаноатқурилишмате
риаллари” уюшмаси раисининг матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Шерметов Жамшид Каримберганович 1985 йил 14 мартда Хоразм вилоятида туғилган. У 2019 йилдан буён ушбу лавозимда ишлайди.

Ж.Шерметов 2009-2019 йилларда “Sport” телеканали, Ўзбекистон Бадминтон федерацияси ва бошқа ташкилотларда фаолият юритган.

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🔰 Кечаси ва якшанба куни эрта тонггача "Қамчиқ" довонида қалин қор ёғди.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборот хизмати хабарига кўра, вазирлик Қамчиқавтойўл, Ички ишлар вазирлиги ва бошқа ихтисослаштирилган хизматлар билан ҳамкорликда ноқулай об-ҳаво оқибатларини бартараф этди.

📌 Ҳайдовчиларга барча хавфсизлик чораларига риоя қилиш қатъий тавсия қилинади.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
❄️14 мартда кундуз куни Ўзбекистонда қишнинг таъсири яна сезилади

✍️ Ўзгидромет ахборот хизмати хабарига кўра, 🌨республикамиз ҳудудларида куннинг биринчи ярмида баъзи жойларда қор ёғади. ⛅️Қорақалпоғистонда, Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. 💨Баъзи жойларда шамол 17-22 м/с гача, Фарғона водийсида 25-28 м/с гача кучайиши мумкин. 📉Ҳаво ҳарорати 2°С илиқ -3° С совуқ, шимолда 2-7° даража совуқгача пасаяди.

🏙Пойтахтимизда 🌨куннинг биринчи ярмида қор ёғади. Шамол 12-17 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 2°даража илиқдан ошмайди.

🏔Республиканинг тоғли ҳудудларида ❄️қор ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади. ⚠️Қор кўчиши хавфи бор. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучаяди. Ҳаво ҳарорати 3-8° совуқ бўлади.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Абдулла Орипов таваллудининг 80 йиллигига бағишланган хотира тадбири

Мазкур видеоролик Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ахборот хизмати томонидан тақдим этилди.

Батафсил видео учун 👉Youtube

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Расмий хабарлар I Официальные новости
Аэропорт, темир йўл вокзали ёхуд чегара пункти ҳудудида коронавирус инфекциясига антиген экспресс тест олиш тартиби бекор қилинади ССВ ахборот хизмати хабар беришича, жорий йилнинг 13 март санасида Республика махсус комиссиясининг навбатдаги йиғилишида мамлакатимизда…
❗️Отменяется процедура экспресс-тестирования на антиген к коронавирусу в аэропортах, железнодорожных вокзалах и пограничных пунктах

📢По сообщению пресс-службы Минздрава,
13 марта текущего года на очередном заседании Республиканской специальной комиссии были обсуждены вопросы координации работ по борьбе с коронавирусной инфекцией в стране в целях создания дополнительных удобств для прибывающих в Республику Узбекистан посетителей с учетом относительной стабилизации эпидемиологической ситуации, связанной с пандемией в зарубежных и соседних странах, а также более широкого использования туристического потенциала.

В связи с тем, согласно решению Республиканской специальной комиссии,
с 15 марта 2021 года отменяется порядок проведения в аэропортах, вокзалах и пограничных пунктах экспресс-тестирования на антиген к коронавирусу за счет лиц, прибывающих в Республику Узбекистан.

Отныне согласно новому порядку:

📍если посетители прибывают авиационным и железнодорожным транспортом, то они должны пройти ПЦР-тест на коронавирус (за последние 72 часа) до регистрации на рейс и предъявить справку с отрицательным результатом.

🚕если посетители прибывают автодорожным транспортом, то должны предъявить справку о прохождении ПЦР-теста на коронавирус (за последние 72 часа) с отрицательным результатом.

💉 При отсутствии результата ПЦР-теста, они могут сдать экспресс-тест на антиген к COVID-19 в специальных клиниках и лабораториях на пограничных пунктах. Они допускаются в Узбекистан только с отрицательным результатом.

⚠️Результаты тестов должны быть на английском или русском языках.

🌀 В соответствии с решением Республиканской специальной комиссии с 25 марта текущего года лица, прибывающие в Узбекистан из других стран через воздушные, железнодорожные или автомобильные пути, будут регистрироваться в пограничных пунктах и допускаться в нашу страну без экспресс-тестирования, если у них на руках имеется справка с отрицательным результатом ПЦР-теста на инфекцию коронавируса, полученная в лабораториях, отвечающих стандартам качества.
Вместе с тем, соответствующим организациями поручено составить и опубликовать список лабораторий зарубежных стран, которые проводят качественное и надежное ПЦР-тестирование на инфекцию коронавируса (не менее 10 лабораторий в каждой стране), результаты которых признаются в Республике Узбекистан.

Министерствам и ведомствам поручено информировать иностранных партнеров, инвесторов и туроператоров об отмене ограничений на въезд в нашу страну, открытии новых авиа- и железнодорожных сообщений через свои официальные сайты и дипломатические представительства Узбекистана за рубежом.

t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
📌 Ижтимоий тармоқларда тарқатилган Бухоро давлат университети ўқитувчисининг Устоз шаъни ва мақомига хос бўлмаган хатти-ҳаракатига Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги эътибор қаратди.

Вазирлик ахборот хизмати хабарига кўра, ўрганишлардан сўнг, мазкур ўқитувчи билан тузилган меҳнат шартномаси Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг тегишли моддасига мувофиқ бекор қилинди.

⚠️ Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги раҳбарияти тизимда коррупциянинг ҳар қандай кўриниши ҳамда манфаатлар тўқнашувига нисбатан муросасиз муносабатда бўлади ва шу кунларда олий таълим тизимида коррупцияга қарши "комплаенс назорат" тизими жорий этилаётганини маълум қилади.

✔️ Жамоатчилик назоратини амалга оширган ижтимоий тармоқлар вакиллари ва талабаларимизга миннатдорчилик билдирамиз ва бу ҳолат барча олий таълим муассасаларида муҳокама қилинишини маълум қиламиз.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
15 мартдан бошлаб Туркияга кирувчи фуқаролар https://register.health.gov.tr/ сайтида сўровномани тўлдиришлари ҳамда қоғозга чоп этишлари ёки мобил телефонга юклаб олишлари зарур

"Uzbekistan Airways" авиакомпанияси ахборот хизмати маълум қилишича, мазкур шакл Туркияга парвозга қадар камида 72 соат ичида тўлдирилган бўлиши лозим. Ушбу шакл Туркияга киришда йўловчилар томонидан ҲК саҳнида ва паспорт назорати устуни олдида тўлдириладиган шаклларнинг ўрнини босади. Шаклни тўлдириш фақат Туркияга кирувчи йўловчилардан талаб этилади, транзит йўловчилардан талаб этилмайди.

Туркия ҳукуматининг мазкур талаби бажарилмаса, йўловчилар Истанбул қатновларига қўйилмайди. Сизнинг тушунишингизга ва фуқаролик мажбуриятини бажаришингизга умид қиламиз.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
⚡️ Электротехника саноатини ривожлантиришда маҳаллий ишлаб чиқарувчилар қўллаб-қувватланади

Элтехсаноат уюшмаси ахборот хизмати хабарига кўра, аҳоли фаровонлиги юксалиб боргани сайин электротехника ва электромаиший маҳсулотларга бўлган эҳтиёж ҳам ортиб бораверади. Бу эса электротехника саноатини ривожлантиришни ва соҳада маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлашни тақазо этади.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
❗️Давлат органларининг телеграмдаги расмий саҳифаларини кузатиб боринг!

Ўзбекистонда расмий ахборотнинг биринчи манбаси - ахборот хизматлари ҳисобланади. Хозирги кунда барча давлат органлари телеграмда ўз саҳифаларини юритишмоқда.

Мазкур телеграм каналларида янги қонун ҳужжатлари шарҳи, аҳамиятли мавзулар юзасидан экспертлар фикри, муҳокамаларга сабаб бўлаётган мавзуларга оид расмий идоралар позициясидан бохабар бўлиш имконияти мавжуд.

🔔 Давлат органларининг расмий каналлари билан танишиб, аъзо бўлишни тавсия қиламиз.
«Тахтиқорача» довонида автотранспорт воситаларининг ҳаракати тикланди

ФВВ ахборот хизматининг хабар беришича, айни вақтда довон йўлида автотранспорт воситалари ҳаракатига рухсат берилиб, қатнов давом этмоқда.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
​​Тожикистон ва Афғонистоннинг таниқли уламолари халқаро анжуманда қатнашиш учун юртимизга келди

Дин ишлари бўйича қўмита
Ахборот хизмати
хабарига кўра,
🗓2021 йил 13 март куни Афғонистонлик меҳмонлар Дин ишлари бўйича қўмита раҳбарияти, Ўзбекистон мусулмонлари идораси вакиллари ва Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳамроҳлигида Афғонистон делегацияси Термиз шаҳридаги “Ҳайратон” чегара масканида юксак савияда кутиб олинди.

Дастлаб, меҳмонлар Имом Термизий мажмуасига ташриф буюрдилар. Бу мўътабар зот мақбараларини зиёрат қилиб, Қуръон тиловат этилди, эзгу ва хайрли дуолар қилинди.

Меҳмонлар мажмуа зиёрати доирасида сўнгги йилларда юртимизда амалга оширилаётган кенг қамровли ва изчил ислоҳотлар ҳақида маълумот берилди.

Шундан сўнг, делегация вакиллари Термиздан Самарқанд шаҳрига етиб келдилар.
Жорий йил 14 март куни Дин ишлари бўйича қўмита раиси А.Ахмедов ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси У.Алимов Самарқанд вилояти “Саразм-Жартепа” чегара масканида Тожикистон делегациясини кутиб олдилар.
Айни дамда делегация вакиллари Самарқанд шаҳрининг диққатга сазовор жойларини зиёрат қилишмоқда.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
⚡️Ижтимоий тармоқда "Қашқадарёда ЙПХ автомобили ёниб кетди" сарлавҳаси остидаги видео лавҳа тарқалди. Ушбу ҳолат 2020 йилнинг 18 декабрь куни Қарши шаҳрида содир бўлган. Ёнғин бартараф этилган. Ҳодисада ҳеч ким тан жароҳати олмаган.

Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош бошқармаси ахборот хизмати ҳолат юзасидан расмий саҳифасида маълумот берди.

‼️ Ахборот хизмати хабарида айрим норасмий саҳифа эгаларидан шу каби ҳолатларни вақт ва санасини аниқлаштирмасдан, бугун ёки яқин кунларда содир бўлгандек ўз саҳифаларида асоссиз изоҳламасликларини сўралган.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ахбороти

Вазирлик ахборот хизмати хабарига кўра, 2021 йил 13 март Тошкент шаҳридаги Сингапур менежментни ривожлантириш институтида пойтахтдаги 10 та хорижий ва нодавлат олий таълим муассасаси жамоалари ўртасида мини-футбол бўйича анъанавий 16-Талабалар лигаси бўлиб ўтган.

❗️Мусобақада Тошкент шаҳридаги Сингапур менежментни ривожлантириш институти ва Тошкент шаҳридаги Халқаро Вестминстер университети жамоаси ўзаро баҳс олиб борган. Ўйиннинг иккинчи тайми тугашига бир дақиқа қолганда тўп майдон ташқарисига чиқиб кетган ва ўша вазиятда икки футболчи-талаба тортишиб қолган. Футболчиларининг ўзаро тортишувига трибунадаги мухлислар майдонга тушиб қўшилишган ва оқибатда тортишув кенгайган.

‼️ Ҳакамлар томонидан ўйин тўхтатилиб, институт хавфсизлик хизмати ходимлари зудлик билан талабаларни ажратган ва тинчлантирган. Тортишувда ҳеч бир талаба тан жароҳати олмаган. Ўйинчилар бир-биридан узр сўраб, ўзаро келишиб олган.

⚡️ Ҳолат акс этган видеотасвирлар ижтимоий тармоқларда тарқалиб, кенг жамоатчилик орасида қизғин муҳокамаларни келтириб чиқарди. Турли баҳс-мунозаралар жараёнида аслида талаба-ёшлар ўртасида бўлган ўзаро тортишув моҳиятидан узоқлашиб, оммани чалғитувчи нотўғри талқин, хато маълумотлар юзага келди.

✔️ Олий ва ўрта махсус вазирлиги томонидан ушбу ҳолат тезкорлик билан назоратга олиниб, унинг келиб чиқиш сабаблари ўрганилди, мусобақани ўтказишга масъул бўлган раҳбар-ходимлар ҳамда иштирокчи-талабаларнинг ҳаракатига баҳо берилди.

⚠️ Мазкур ҳолатнинг келиб чиқишига сабабчи бўлган мутасаддилар ва талабаларга нисбатан интизомий чоралар кўрилади.

Мазкур ҳолат шу куннинг ўзида Олий ва ўрта махсус таълим вазири бошчилигида муҳокама қилиниб, келгусида бу каби салбий ҳолатлар такрорланмаслиги юзасидан зарур чора-тадбирлар кўрилиши белгилаб олинди.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
CCВ: Хавотирга ўрин йўқ, коронавирус бўйича ваҳималар асоссиз

Соғлиқни сақлаш вазири матбуот котиби kun.uz Интернет нашри орқали сўнгги икки сутка ичида коронавирус тарқалиши кескин кўпайганлигига оид хабарларга расмиймуносабат билдирди.

Турли постларда шахсларини ошкор қилмаган манбалар шифохоналарда жой қолмаганлиги, айниқса, Зангиотадаги юқумли касалликлар шифохоналаи тўлиб кетганлиги, реанимация бўлимларида беморлар оғир аҳволда эканлиги тўғрисидаги аудиохабарлар йўллаганлар.

Фурқат Санаевнинг фикрига кўра, ҳозирда  4 минг шифо ўринга эга бўлган Зангиотадаги иккита даволаш муассасаларида минглаб бўш ўринлар мавжуд. Ўринларга эҳтиёж йўқлиги учун Зангиота 2-юқумли касалликлар шифохонасининг “А” блоги тўлиқ ёпилган, “В” блогининг ҳам битта бўлими бутунлай, иккинчи бўлимининг эса ярми ёпилган. Демак, асоссиз хавотирга ўрин йўқ, ваҳималардан қўрқмаслик, аммо шу билан бирга кўп марта айтилган  санитария ва гигиена қоидаларини  унутмаслик керак.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ҳафта давомидаги фаолияти ҳақидаги «Махсус ракурс» кўрсатувини қуйидаги ҳавола орқали томоша қилинг:
https://youtu.be/iKL2uXIYmqs

Смотрите передачу “Особый ракурс” о деятельности Президента Узбекистана Шавката Мирзиёева за прошедшую неделю по следующей ссылке:
https://youtu.be/JEjLj__TPKE

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Делегация вакиллари муборак қадамжоларни зиёрат қилдилар

Дин ишлари бўйича қўмита
ахборот хизмати
хабарига кўра, бугун, 14 март куни Тожикистон ва Афғонистон делегацияси Самарқандда Имом Бухорий меросига бағишланган халқаро анжуманда қатнашиш учун юртимизга ташриф буюрди. Мартабали меҳмонларни мамлакатимиз соҳа раҳбарлари юқори даражада кутиб олдилар.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
2021 йил 17 март куни Олий Мажлис Сенати Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги билан ҳамкорликда «Иқтисодий ўсишни рағбатлантиришда молия бозорининг роли. Ҳуқуқий ва институционал аспектлари» мавзуида халқаро анжуман ташкил қилмоқда.

Бу ҳақда Агентлик ахборот хизмати маълум қилди.

🔴LIVE Жонли трансляцияни UZREPORT TV телеканали орқали кўриш мумкин

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Субсидиялар олишга аризани электрон шаклда юборишни биласизми?

Субсидиялар — даромади юқори бўлмаган шахсларга ипотека кредитлари асосида уй-жой сотиб олишлари учун бошланғич бадал ёки кредит фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаб бериш мақсадида давлат бюджетидан қайтариб берилмайдиган маблағлардир.

Вақтингиз ва нақдингизни тежанг! Субсидия олиш учун аризани электрон шаклда юборинг!

Давлат хизматлари агентлиги Ахборот хизмати раҳбари
тақдим этган қуйидаги видеоқўлланма ёрдамида буни қийинчиликсиз амалга ошириш мумкин 👇🏻👇🏻👇🏻

📹 Youtube

#Электрон_хизматлар

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official·