Forwarded from Shavkat Mirziyoyev_press-service
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🛠15 март куни Сергели ва Олмазор туманларида газ таъминоти вақтинча тўхтатилади
✍️ Пойтахт ҳокимлиги ахборот хизматининг хабарига кўра, “Hududgaz Poytaxt” газ таъминоти филиали томонидан Сергели ва Олмазор туманларининг газ тармоқларида таъмирлаш ишлари олиб борилаётгани сабабли айрим манзилгоҳларда газ таъминоти вақтинча тўхтатилади.
🕙🕓 Сергели туманида соат 10:00дан 16:00 гача:
- "Дарё бўйи" МФЙда;
🕚🕓 Олмазор туманида соат 11:00дан 16:00гача:
- Чимбой МФЙда,
- Зиё МФЙда.
👨🏭 Таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг, табиий газ таъминоти қайта тикланади.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official📝 Доимий (вақтинчалик) яшаш манзили ҳақида маълумотнома керакми?
✍️ Яқин-яқингача фуқаронинг доимий ва вақтинча рўйхатда туриш манзили паспортида қайд этилар эди. Бугунги кунда ушбу тартиб бекор қилинди.
❓ Шу ўринда кўпчиликда сўралган жойга рўйхатда туриш манзилини қаердан олиб тақдим этиш мумкин, деган савол туғилиши табиий.
💁🏻♂️ Бунинг ечими осон. Энди бу ҳақдаги тўлиқ маълумотни Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz)дан олишингиз мумкин.
📹 Қуйидаги видеоқўлланма ушбу хизматдан осон фойдаланишингизга ёрдам беради: 👇

t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_OfficialYouTube
Доимий (вақтинчалик) яшаш жойи бўйича маълумот
📋 Давлат хизматлари агентлиги аҳоли орасида электрон сўров ўтказмоқда
✍️ Агентлик ахборот хизматининг маълум қилишича, сўров давлат хизматлари соҳаси ривожланишининг кейинги босқичдаги йўналишларини белгилайди.
✅ Сўровдан ўтиш
—•—•—•—•—•—•—•—•—•—•—•—•
📋 Агентство государственных услуг проводит опрос среди населения
✍️ Как заявляют в пресс-службе Агентства, данный опрос будет определять направления дальнейшего развития сферы госуслуг.
✅ Пройти опрос

t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_OfficialДориларни қиммат нархда сотиб, истеъмолчилардан ортиқча 21 млн сўм олган 264 та дорихона аниқланди
Бу ҳақда АОКАда Монополияга қарши кураш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги мутасаддилари иштирокида ўтказилаётган матбуот анжуманида маълум қилинди:
〰️〰️〰️
«264 та дорихонада ўтказилган текшириш ва ўрганишларда дори воситаларини қиммат нархда сотилганлиги ҳисобига истеъмолчилардан 21 млн сўмлик маблағлар ортиқча олингани аниқланди.
📌 55 та ҳолатда устамаларни ошириш (20 фоиз ўрнига 93 фоизгача қўлланилгани), 23 та ҳолатда яроқлилик муддати ўтган ва сифатсиз маҳсулот сотиш, 84 та ҳолатда кирим ҳужжатисиз дори воситаларини сотиш, лицензиясиз фаолият ва бошқа камчиликлар аниқланган, лицензия шартларини қўпол равишда бузгани учун 56 та ҳолат бўйича ҳужжатлар лицензияловчи органга юборилган.
🔎 Дори-дармон нархлари устидан жамоатчилик назоратини кучайтириш мақсадида телеграмда @dorinarx_bot махсус ахборот тизими ишга туширилди».
https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official

Ижтимоий тармоқларда реклама жойлаштириш бўйича 573 та қонунбузилиш ҳолати аниқланди
АОКАда Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги мутасаддилари иштирокида ўтказилаётган матбуот анжуманидан:
〰️〰️〰️
⚠️ «Ушбу қонунбузилиш ҳолатларининг 317 таси дори-дармон ва биологик фаол қўшимчалар, 99 таси алкоголь маҳсулотлари, 67 таси тамаки маҳсулотлари, 30 таси туризм соҳаси, 60 таси бошқа товарлар рекламасига тўғри келади. Бундан ташқари, ҳудудий ОАВ ва ташқи реклама объектларида қонун талабларига зид равишда 3874 та реклама жойлаштирилгани аниқланган.
Камчиликлар аниқланган 9749 та ҳолатни тезкор бартараф этиш чоралари кўрилган.
🧪 Намуна сифатида олинган 88 номдаги маҳсулотнинг экспертиза натижасида 28 та маҳсулот норматив-техник ҳужжатлар талабларига мос эмаслиги аниқланди ва тегишли чора кўриш учун ваколатли органларга («Ўзстандарт» агентлиги ва Санитария-эмидемиология хизмати) юборилди.
🍲 Республика ҳудудларидаги 1879 та чакана савдо дўкони ва бозорларда ўтказилган кузатувларда 36 та ҳолатда қалбаки «Роллтон» маҳсулоти сотилаётгани аниқланган ҳамда 698 млн сўмлик сифатсиз маҳсулот сотилишига чек қўйилган».

Фарғонанинг туристик масканларига инфотур ташкил этилди
Тадбир Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Маданият вазирлиги, «Ҳунармандлар» уюшмаси, Фарғона вилояти ҳокимлиги ҳамда Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ҳамкорлигида ташкил этилди.
Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ахборот хизмати хабар беришича, инфотур иштирокчилари дастлаб Туризм ахборот маркази фаолияти билан яқиндан таништирилди. Шундан сўнг инфотур иштирокчилари режага кўра Қўқон шаҳрининг диққатга сазовор объектларида бўлишди.
Кейинги манзил «Жомеъ амалий санъат музейи» бўлиб, у Жомеъ масжиди биносида ташкил этилган. Масжиднинг ўзи эса, Маказий Осиёда ягона усулда – 98 устунли очиқ айвон ва 99 чи устун сифатида қурилган минора билан уйғунлашган ноёб бино саналади.
Кун сўнгидаги ташриф маскани Марғилон шаҳридаги «Ҳунармандлар маркази» бўлиб, тадбир иштирокчилари бу ерда ипак ва ипак матоларни тайёр маҳсулот ҳолига келтириш технологиялари билан танишишди.
Батафсил

t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_OfficialИнвестициявий низоларни судларда ҳал қилишнинг янги тартиблари ҳақида
Бугун АОКАда Олий суд ахборот хизмати раҳбари Азиз Обидов иштирокида ўтказилган брифингдан:
〰️〰️〰️
⚖️ «2021 йил 12 январда қабул қилинган Қонунга асосан, тарафларнинг хоҳишига кўра, йирик инвестор ва рақобатга доир ишлар Олий суднинг инвестициявий низоларни ҳамда рақобатга оид ишларни кўриш бўйича судлов таркиби томонидан кўрилиши, қолган инвестициявий низолар инвесторларнинг хоҳишига кўра, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар суди томонидан биринчи инстанция суди сифатида кўрилиши белгиланди.
Шунингдек, Иқтисодий процессуал кодексига янги 30-1-модда киритилди. Мазкур инвестициявий низолар жумласига:
🔹инвестиция шартномаларини тузиш, ўзгартириш ва бекор қилиш билан боғлиқ низолар;
🔹инвестиция шартномаларини ҳақиқий эмас, деб топиш ҳақидаги низолар;
🔹инвестиция шартномасининг бажарилиши билан боғлиқ низолар;
🔹инвестиция шартномасидан келиб чиқадиган солиқ, божхона, ижтимоий, экологик ва бошқа мажбуриятларнинг инвестор томонидан бажарилиши билан боғлиқ низолар;
🔹инвестиция шартномаси бўйича инвесторга берилган мол-мулкни талаб қилиб олиш ёки бундай шартнома бўйича неустойка ундириш ва (ёки) зарарлар ўрнини қоплаш тўғрисидаги низолар киради.
✏️ Ушбу Кодекс 30-2-модда билан ҳам тўлдирилди. Мазкур янги модда юридик шахслар, шу жумладан, чет эл юридик шахслари, хўжалик бошқаруви органлари, якка тартибдаги тадбиркорлар ҳамда монополияга қарши органлар ўртасида товар ва молия бозорларида рақобат соҳасидаги муносабатлардан келиб чиқадиган низолар рақобатга оид ишлар жумласига кириши ҳақидаги нормалардан иборат».

Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
Давлат ташкилотлари ходимларининг ҳуқуқий саводхонлик даражаси баҳоланади
Ҳукумат қарори билан тасдиқланган Низомга кўра:
👨🏻💻 Ходимлар Давлат хизматининг ягона электрон-ахборот таҳлил тизимидаги «Давлат хизматчиларини синовдан ўтказиш модули» — махсус тест тизимида онлайн тест синовидан ўтказилади.
🗓 Баҳолаш ҳар 3 йилда бир марта Адлия вазирлиги томонидан тегишли давлат ташкилоти билан келишилган ҳолда тасдиқланадиган режа-график асосида ташкил этилади.
⏳ Давлат ташкилотларига биринчи марта ишга қабул қилинаётган иш стажига эга бўлмаган шахслар ишга қабул қилинган кундан бошлаб 12 ой ўтгач, тегишли тартибда баҳолашдан ўтказилади.
📌 Ҳар бир ходим томонидан 40 та тест саволи бажарилиб, баҳолашдан муваффақиятли ўтган давлат ташкилотлари ходимларининг шахсий кабинетига электрон тарзда QR код орқали тасдиқланган маълумот баҳолаш натижалари чиқиши билан дарҳол юборилади.
https://t.iss.one/aoka_uz

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Инвесторлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида Олий судда инвестициявий низолар ва рақобатга оид ишларни кўриш бўйича Махсус судлов таркиби ташкил этилди.
Мазкур тоифадаги ишлар бўйича алоҳида судловлилик қоидаларининг белгиланиши — инвесторларнинг низоларни ҳал қилиш учун турли суд инстанциялари ўртасида сарсон бўлишининг олдини олади. Уларнинг муаммолари битта суд томонидан ҳал қилинишини таъминлайди.
〰️〰️〰️
📹 АОКАда Олий суд ахборот хизмати раҳбари Азиз Обидов иштирокида ўтказилган брифинг видеоси

📌Мактабларда баҳорги таътил
20 мартдан бошланади
✍️Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати маълум қилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2021 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида” 2020 йил 3 декабрдаги Фармонига мувофиқ, 20 март — шанба куни барча ходимлар учун иш ҳафтасининг туридан қатъий назар дам олиш куни ҳисобланади.
📍Шу муносабат билан, 2021 йил 20 март куни 2020-2021 ўқув йилининг баҳорги таътилининг биринчи куни ҳисобланади. Баҳорги таътил 20 мартдан-28 мартгача давом этади. 2021 йил 29 мартдан ўқув йилининг 4-чораги бошланади.
2021 йил 20 март куни юқори синфларга белгиланган дарс соатлари 4-чоракда тиғизлашган ҳолда ўтказилади.

Ўзбекистон ва Қозоғистон Президентлари телефон орқали мулоқот қилдилар.
Суҳбатда кўп қиррали Ўзбекистон-Қозоғистон муносабатларини янада кенгайтириш, мамлакатларимиз ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.
Халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик масалалар юзасидан фикр алмашилди. Бўлажак икки ва кўп томонлама тадбирлар режаси кўриб чиқилди.
—
Президенты Узбекистана и Казахстана провели телефонный разговор.
В ходе беседы рассмотрены актуальные вопросы дальнейшего расширения узбекско-казахстанского многопланового сотрудничества, укрепления отношений дружбы, добрососедства и стратегического партнерства между двумя странами.
Состоялся также обмен мнениями по международной
и региональной повестке. Был рассмотрен график предстоящих двусторонних и многосторонних мероприятий.
#Mirziyoyev #muloqot #Qozogiston #hamkorlik
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter

АКТ вазирлиги Ўзбекистонда интернет нархи қимматлиги ҳақида Адлия вазири келтирган фактларга муносабат билдирди
АОКАда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Шерзод Аҳматов иштирокида ўтказилган брифингдан:
〰️〰️〰️
💰 «Сенатнинг ўн учинчи ялпи мажлисида Адлия вазири 1 Гигабайт мобил интернет Ҳиндистонда — 950 сўм, Исроилда — 1,2 минг сўм, Қирғизистонда — 2,2 минг сўм, Италияда — 4,5 минг сўм, Украинада — 4,9 минг сўм, Қозоғистонда — 5 минг сўм, Ўзбекистонда эса — 16 минг сўмни ташкил этиши ва мамлакатимизда интернет қамрови 51 фоиз эканини айтди.
❌ Ушбу маълумотлар https://www.cable.co.uk/ ресурсидан олинган. Мазкур маълумотлар 2020 йилнинг феврал ойида шакллантирилган бўлиб (2020 йил 24 феврал), ҳозирги кундаги кўрсаткичларга умуман мос келмайди. Шу билан бирга, мазкур ресурс томонидан Ўзбекистондаги операторларнинг айнан қайси тариф режа ёки пакетлари ҳақида маълумот олингани кўрсатилмаган.
📲 Ҳозирда республикамиз аҳолиси ҳар ой ўртача 4-5 Гигабайт интернет сарфлаяпти. 2021 йил март ойи ҳолатига кўра, 1 Гигабайт ҳажмдаги мобил интернет хизматининг ўртача нархи 6-7 минг сўмни ташкил этмоқда.
📉 2019-2021 йилларда оператор ва провайдерларга интернет хизматлари учун тариф мавжуд техник қувватларни кескин ошириш ҳисобига оператор ва провайдерларга ХПКМ орқали тақдим этиладиган 1 Мегабит/с тезликдаги канал нархи 2 баробарга арзонлаштирилди ва хозирги кунда ушбу хизмат нархи 40 000 сўм этиб белгиланган».

Олий ва ўрта махсус таълим вазири Тошкент вилоятидаги мактаб битирувчилари билан учрашди
📌 Дастлаб, Чиноз туманидаги 13-сон умумтаълим мактабининг юқори синф ўқувчилари билан бўлган суҳбатда вазир ўқувчи-ёшларга олий таълимга қамровнинг йилдан йилга оширилаётгани, янгидан-янги маҳаллий, хорижий ва нодавлат олий таълим муассасалари ташкил этилаётгани, қолаверса, ўқишга киришда абитуриентларга берилаётган имтиёз ва қулайликлар тўғрисида маълумот берди, дея маълум қилди вазирлик ахборот хизмати.
🔰 Тумандаги 20-, 43- ва 36-сон умумтаълим мактаблари педагоглари ва битирувчилари билан учрашувлар ҳам очиқ мулоқот тарзида ўтказилиб, конструктив таклифларга бой бўлди.
📚 Учрашув давомида умумтаълим мактаблари битирувчиларининг фаоллиги ва ўқишга бўлган интилишини рағбатлантириш мақсадида ўзбек ва жаҳон адабиёти дурдоналаридан иборат китоблар тўплами, шахмат ва шашка ҳамда стол тенниси жамланмаси совға қилинди.

t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_OfficialЭнергетика вазири стипендияси таъсис этилди
Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирининг тегишли буйруғи билан Энергетика вазирлиги мутасаддилигидаги олий ўқув юртлари талабалари учун “Энергетика вазири стипендияси” таъсис этилди. Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати маълум қилди.
Энергетика вазири стипендияси 2021 йил 1 сентябрдан бошлаб И.М.Губкин номидаги Россия давлат нефть ва газ университети, “ММФИ” Миллий тадқиқот ядро университети ва “МЭИ” Миллий тадқиқот университетларининг Тошкент шаҳридаги филиалларида таҳсил олаётган 3 нафаргача бўлган энг иқтидорли талабаларига Ўзбекистон Республикасида ўрнатилган меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 1,5 бараварида ҳар ойда тўлаб борилади.
Стипендиатларга Энергетика вазирлиги томонидан “Энергетика вазири стипендияси соҳиби” кўкрак нишони ҳамда қимматбаҳо совҳалар берилади.
Шу билан бирга, стипендиатлар ўқишни тамомлаганларидан сўнг вазирлик тизимидаги ташкилотларда иш билан таъминланиши кафолатланади.

Телекоммуникация инфратузилмасини ривожлантириш мақсадида 2020 йилда 5 Петабайт сиғимли Маълумотларни сақлаш ва қайта ишлаш маркази ишга туширилди.
Маълумотлар узатиш тармоғининг ўтказувчанлик қобилияти вилоят марказларида 2 баробарга, туман марказлари даражасида эса 4 баробар ошди.
Оптик толали тармоқларнинг узунлиги жорий йил охиригача 118,6 минг километргача етказилади.
2019-2021 йилларда мобил алоқа абонентлари учун интернет пакетлари (1 Мегабайт учун) нархлари 5 баробаргача арзонлашди ҳамда киритилган интернет трафиги ҳажми ўртача 3-5 мартагача оширилди.
〰️〰️〰️
📹 АОКАда АКТ вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Шерзод Аҳматов иштирокида ўтказилган брифинг видеоси

⚡️Коронавирус кенг тарқалишининг олдини олиш мақсадида Тошкентдаги айрим мактабларда ўқиш босқичма-босқич масофавий шаклга ўтказилмоқда
Ҳудудлар раҳбариятининг коронавирус тарқалишини олдини олишга қаратилган чораларни жорий этиш бўйича ваколатини инобатга олиб коронавируснинг кенг тарқалишини олдини олиш мақсадида Тошкент шаҳрининг айрим мактабларида ўқиш босқичма-босқич масофавий шаклга ўтказилмоқда. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.
Масофавий шаклга ўтадиган мактаблар тўғрисидаги маълумотлар мактаб раҳбарияти томонидан ота-оналарга синф раҳбарлари орқали етказиб борилади.
Халқ таълими вазирлиги ота-оналардан фарзандларини уйдаги хавфсизлиги ва соғлигини таъминлаган ҳолда уларни "Онлайн мактаб" лойиҳаси доирасида эфирга узатиладиган дарсларни кузатиб боришларида амалий ёрдам беришларини сўрайди.

t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_OfficialForwarded from Shavkat Mirziyoyev_press-service
Президент Шавкат Мирзиёев Қашқадарё вилоятида ҳамда электр энергетикаси тармоғида амалга ошириладиган инвестиция лойиҳалари тақдимоти билан танишди.
Қашқадарёда 11 трлн 300 млрд сўмлик 1 минг 125 та ҳудудий лойиҳа шакллантирилгани маълум қилинди.
Магистрал электр тармоқлари ва подстанциялар қуриш ва янгилаш режалари муҳокама қилинди.
—
Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с презентацией инвестиционных проекты, которые планируется реализовать в Кашкадарьинской области и электроэнергетической отрасли.
Для осуществления в регионе сформировано 1 125 проектов на сумму 11 триллионов 300 миллиардов сумов.
Обсуждены планы по строительству и обновлению магистральных электросетей и подстанций.
#Mirziyoyev #taqdimot #Qashqadaryo #elektrtarmoqlari