Расмий хабарлар I Официальные новости
28.8K subscribers
31K photos
6.71K videos
53 files
29K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
Forwarded from Bandlik vazirligi
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг карантин даврида иш берувчиларга тавсиялари

- йиғилишлар, учрашувлар ва бошқа тадбирларни ўтказиш таъқиқланади (7-10 кишидан кўп бўлмаган иш тартибидаги йиғилишлар бундан мустасно);

- шошилинч хизмат сафарларидан ташқари, чел элга ва ҳудудларга хизмат сафарларини тўхтатиш мақсадга мувофиқ;

- хорижий ҳамкорлар, шунингдек, давлат ва ижро ҳокимияти органлари ҳамда бошқа ташкилотлар билан аудио ва видео алоқа орқали дистанцион ҳолатда музокаралар олиб бориш;

- биноларга қўллар учун антисептик воситалар жойлаштириш, ходимларни инфекциядан ҳимояловчи воситалар билан таъминлаш, шунингдек, дезинфекция чораларини амалга ошириш;

- иш жойида ходимларнинг тана ҳароратини ўлчаш учун шароит яратиш, иш жойида иситмаси бўлган ходимларни ишдан четлатилишини таъминлаш.

#тавсия
#иш_берувчи
#Тавсия

Телеграм каналлари сони кўплигидан расмий ва тижорий каналларни фарқлаш қийин. Айни кунларда долзарб бўлган таълим муассасаларига қабул жараёни ҳақидаги маълумотлар саноқли расмий каналлар орқали биринчи манбаа сифатида тарқатилади.

▪️ Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги телеграм каналида ОТМга ўқишга қабул қилиш параметрлари, абитуриентларни университетлар бўйича тақсимланиши, ўзбекистонлик ёшлар учун чет элда ўқиш имкониятини тақдим этган хориждаги билим юртлари ва бошқа долзарб мавзулар бўйича маълумотлар жойлаштириб борилади.

▪️ Халқ таълими вазирлиги телеграм каналида ўқувчилар учун "Online repetitor", "Online to'garak", "Online kasbiy rivojlantirish" эфирга узатиладиган телевизион машғулотлар жадваллари ва ёзиб олинган видеолари жойлаштирилган. Мактаб бузилиб, ўрнига кўп хонали уй-жой қуриладими? Ўқитувчиларни иш ҳақидан ушлаб қолишга йўл қўйиладими? Хоналар қайси маблағлар хисобидан ремонт қилинади? Аҳолидан келиб тушаётган шу каби саволларга жавоб ҳам шу каналда.

▪️ Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази телеграм каналида бу йилги тест синовларида қандай ўзгаришлар бўлгани, абитуриентлар учун йўриқнома ва кўрсатмалар, хуллас, имтиҳондан муваффақиятли ўтиш учун керак бўлган барча зарур маълумотлар жой олган.

▪️ Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси телеграм каналида хорижий дипломларни тан олиш бўйича имтиҳонлар ўтказилиш саналари ва тартиби, таълим муассасаларини янги ўқув йилига тайёрлаш борасидаги ишлар, фанлар дастурларини такомиллаштириш жараёни хақидаги материаллар эълон қилиб борилади.

▪️ Xushnudbek.uz – Бу ресурсда қабул жараёни тўғрисида фойдали маълумотлар билан оммабоп ва осон шаклда танишиб бориш мумкин. Канал муаллифи яқинда абитуриент бўлиш жараёнини ўзида синаб кўрди ва бешта ОТМга ҳужжат топширди.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
​​#тавсия

⚡️Сиз Давлат хизматчисимисиз?

👉Унда ушбу тавсия албатта Сиз учун!

👥Республикамизда кадрлар сиёсати, давлат хизматида олиб борилаётган янгиликлар, ўзгаришлар ва ислоҳотлар, давлат хизматичисининг ҳақ-ҳуқуқлари ҳамда улар учун яратиладиган янги шарт-шароитлар билан биринчилардан бўлиб танишиб боришни истасангиз Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги янгиликларини агентлик расмий сайти, Фейсбук ижтимоий тармоғидаги саҳифаси, телеграмдаги расмий канали ва Инстаграмдаги аккаунтларини кузатиб боринг!

👉 Агентлик расмий сайти: https://argos.uz/

👉 Агентликнинг Телеграмдаги канали: https://t.iss.one/argos_uz

👉 Агентликнинг Фейсбукдаги саҳифаси: https://www.facebook.com/argos.pressa

👉 Агентликнинг Инстаграмдаги саҳифаси: https://www.instagram.com/argos_uzbekistan/

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Ахборот хизмати