Расмий хабарлар I Официальные новости
28.6K subscribers
31.1K photos
6.78K videos
53 files
29.1K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
«Uzbekistan Airways» Москвадан Ўзбекистон вилоятларига репатриация қатновларини амалга оширади

Бу ҳақда Транспорт вазирлиги ахборот хизмати маълум қилди. Ўзбекистон Республикаси фуқароларига Ватанга қайтиб келишида қулай шароитлар яратиш мақсадида «Uzbekistan Airways» авиакомпанияси Москва шаҳри Внуково аэропортидан Андижон, Урганч, Бухоро, Термиз, Самарқанд, Фарғона, Наманган шаҳарларига 5 – 10 октябрь кунлари қуйидаги йўналишларда репатриация қатновларини амалга оширишни режалаштирмоқда (парвоз соатлари маҳаллий вақт билан кўрсатилган):

5 октябрь

HY3622 Москва – Андижон 09:40/15:55
HY3616 Москва – Урганч 21:40/03:15

6 октябрь

HY3608 Москва – Бухоро 08:10/14:05
HY3610 Москва – Термиз 21:00/03:15

7 октябрь

HY3606 Москва – Самарқанд 09:20/15:20
HY3616 Москва – Урганч 20:35/02:10

8 октябрь

HY3628 Москва – Фарғона 07:05/13:20
HY3628 Москва – Самарқанд 21:00/03:00

9 октябрь

HY3622 Москва – Андижон 08:50/15:05
HY3608 Москва – Бухоро 20:50/02:45

10 октябрь

HY3620 Москва – Наманган 07:50/14:10


‼️ЭСЛАТМА

Ушбу қатновлардан фақат COVID-19 ПЗР – тестининг (ПЗР тести қатновдан 72 соат олдин амалга оширилиши керак) манфий натижаси ҳақидаги маълумотномага эга бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари фойдаланиши мумкин. ПЗР маълумотномаси бўлмаган йўловчилар авиакомпания қатновларига қўйилмайди.

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
📢 ЭЪЛОН!

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида бугун, 30 сентябрь куни

🕰 соат 16:00да

✔️ Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, "Ўзбеккўмир" АЖ ва Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти мутасаддилари иштирокида "Кўп квартирали уй-жой фонди ва ижтимоий соҳа объектларини 2020/2021 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга комплекс тайёрлаш масалалари" бағишланган матбуот анжумани ўтказилади.

Матбуот анжуманига саволларни @aokapressa га жўнатишингиз мумкин.

❗️ОАВ ходимлари ва блогерларни матбуот анжуманига таклиф қиламиз.

🔹Тадбирлар @aoka_uz, @Rasmiy_xabarlar_Official, @hudud_inform телеграм каналлари, UzReport TV ва O‘zbekiston 24 телеканаллари ҳамда Youtube тармоғи орқали онлайн ёритилади.

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Янгиланаётган Ўзбекистон: Наманган шаҳридаги "Юксалиш" кичик саноат зонаси

Обновляющийся Узбекистан: малая промышленная зона "Юксалиш" в городе Намангане

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Ўзбекистон фуқаролигига қабул қилишда давлат тили бўйича имтиҳондан ўтилади

Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигига қабул қилишда давлат тилини билиш даражасини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ахборот хизмати хабар берди.

Низомга мувофиқ, Ўзбекистон фуқаролигига қабул қилишда талабгорларнинг давлат тилини билиш даражасини аниқлаш Давлат тилида иш юритиш асосларини ўқитиш ва малака ошириш маркази (Марказ) ҳамда унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан тўлов асосида амалга оширилади.

Давлат тили бўйича имтиҳон талабгорнинг доимий яшаш ёки вақтинча турар жойи бўйича Марказ ёки унинг ҳудудий бўлинмаларида ўтказилади.

Бунинг учун талабгор синов имтиҳонида қатнашиш учун ариза билан Марказ ёки унинг ҳудудий бўлинмаларига шахсан ўзи ёхуд электрон шаклда мурожаат этади.

Шунга кўра, синов имтиҳони ҳужжатлар тақдим этилганидан сўнг 1 ой муддатда тест, ёзма ёки оғзаки шаклларда ўтказилади.

Синов имтиҳони якунлари бўйича энг юқори баллнинг 50 фоизи (50 балл)дан кам балл олган талабгорлар синов имтиҳонидан ўтмаган ҳисобланади ҳамда синов имтиҳони ўтказилган кундан бошлаб камида 1 ойдан кейин қайта қатнашиш учун ариза билан мурожаат қилади (қайта тўловни амалга оширган ҳолда).

Синов имтиҳонларидан муваффақиятли ўтган талабгорларга давлат тилини билиш тўғрисидаги малака сертификати берилади ва у муддатсиз амал қилади.

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Айни дақиқаларда Халқаро конгресс марказида 1 октябрь - Ўқитувчи ва мураббийлар кунига бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтмоқда. Маросимда Президент Шавкат Мирзиёев иштирок этмоқда.

Унда давлатимиз раҳбари сўзга чиқиб, юртимиздаги барча ўқитувчи ва мураббийларга табрик йўллади. Табрикда миллионлаб фарзандларимиз қалбига илм-фан зиёсини сингдириб, уларни эл-юртга муносиб инсонлар қилиб тарбиялаётган заҳматкаш ва олийжаноб устозларимизга чин дилдан миннатдорлик билдирилди. Жамиятимизда устозларга бўлган ҳурмат, уларнинг обрў-эътибори ва нуфузини ошириш борасидаги ишларнинг пировард мақсади, юртимизда илм-фан, таълим-тарбия соҳаларини ривожлантириш, тараққиётимиз учун зарур интеллектуал авлодни тарбиялашга қаратилгани алоҳида таъкидланди.

Тантанали тадбир видеоалоқа шаклида ташкил этилган бўлиб, унда республикамизнинг барча ҳудудларидан ўқитувчи ва мураббийлар, зиёлилар, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари иштирок этмоқдалар.

@uzauz

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
🎙Бугун, 30 сентябрь куни бўлиб ўтадиган тадбирлар:

📣 Коронавирус билан боғлиқ вазият тўғрисида:

🕙 12:00 Коронавирусга қарши кураш штаби

Спикер: Ботир Қурбонов – штаб аъзоси

📣Президент қарори ижроси ҳақида

🕙 14:00 Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

Спикер: Нигора Ходжаева— матбуот котиби

📣 Кўп квартирали уй-жой фонди ва ижтимоий соҳа объектларини 2020/2021 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга комплекс тайёрлаш масалалари ҳақида (матбуот анжумани)

🕙 16:00

🎙 Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги

🎙Бош прокуратура ҳузуридаги департамент

🎙"Ўзбеккўмир" АЖ

📲Тадбирлар @Rasmiy_xabarlar_Official телеграм канали, UzReport TV ва O‘zbekiston 24 телеканали орқали онлайн ёритилади.

〰️〰️〰️〰️〰️

Мероприятия, запланированные на сегодня, 30 сентября, в АИМК:

📣 О ситуации, связанной с коронавирусной инфекцией

🕙 12:00Штаб по борьбе с коронавирусом

Спикер: Ботир Курбанов – член штаба

📣 Об исполнении постановления Президента Республики Узбекистан

🕙 14:00 Министерство сельского хозяйства

Спикер: Нигора Ходжаева– пресс-секретарь

📣 О вопросах комплексной подготовки многоквартирного жилого фонда и объектов социальной сферы к устойчивой работе в осенне-зимний период 2020/2021 гг. (пресс-конференция)

🕙 16:00

🎙Министерство жилищно-коммунального обслуживания

🎙Департамент при Генеральной прокуратуре

🎙АО "Узбеккумир"

📲 Мероприятия будут транслироваться онлайн на официальном Telegram-канале AИМК @Rasmiy_xabarlar_Official. Также смотрите брифинги на телеканалах «УзPепорт» и «O‘zbekiston 24».

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Бугун АОКА ҳузуридаги штабда Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Ботир Қурбонов иштирокида бўлиб ўтган брифингда муҳим саволларга жавоб қайтарилди:

〰️〰️〰️〰️〰️
Уйда даволанаётган бемор уйни тарк этса, ўша уйда неча кунгача коронавирус яшайди? Инфекцияни йўқ қилиш учин қандай дезинфекция қилиш мумкин?

Илмий тадқиқодлар шуни кўрсатдики, коронавируснинг нарса-буюмлар сиртида, юза қисмларда ўртача яшаш даври 2 соатдан 8-10 кунгача.

🏠 Касаллик аниқланган уйда дезинфекция тадбирларини ташкиллаштириш зарур. Бу борада касаллик аниқланган уйда ҳудудий санэпидхизмат ходимлари томонидан маълумот дезинфекция бригадаларига етказилади ва улар томонидан ўчоқли дезинфекция тадбирлар амалга оширилади.

🚿 Қолаверса, хонадонда яшовчилар ўзлари ҳам уй шароитида дезинфекция тадбирларини ўтказиши мумкин. Дезинфекция дейилганда нафақат хлорли воситалар, балки хоналарни тез-тез шамоллатиш, нам тозалов ишларини олиб бориш тавсия этилади. Албатта бундай тадбирларни ўтказишда шахсий ҳимояга эътибор берилиши зарур.

〰️〰️〰️〰️〰️
Covid-19 билан касалланган бемор уйда даволанса ва унинг оила азоларига 2-5 кун фарқида касаллик юқса, биринчи бемор тузала бошлаганда бошқа беморлардан масофа сақлаб яккаланиши шартми?

Касалликка чалиниб уй шароитида даволанаётган беморлар авваламбор ўзларини қолган оила аъзоларидан изоляция қилишлари тавсия этилади.

🧬 Агарда касаллик бошқа оила азоларига юқтирилган бўлса, даволанаётган яъни тузалаётган беморнинг организмида антитаначалар ҳосил бўлади.

🔰 Бунда масофа сақлаш шарт бўлмайди, яъни беморда бирламчи иммунитет ҳосил бўлади.

Каналга уланиш:👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Хабар берилганидек, бугун АОКА ҳузуридаги штабда Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Ботир Қурбонов иштирокида бўлиб ўтган брифингда муҳим саволларга жавоб қайтарилди:

〰️〰️〰️〰️〰️
Менда коронавирус симптомлари йўқ, лекин мен касалликка чалинганлар билан мулоқотда бўлдим. Ҳудудий СЭСга бепул анализ топширишим мумкинми?

Авваламбор касалланган беморлар билан мулоқотдан сақланиш лозим, ижтимоий масофа сақланиши, тиббий ниқобда бўлиш ва антисептиклардан фойдаланиш тавсия этилади.

🧪 Мулоқот содир бўлганда ҳудудий поликлиникага мурожаат қилиб, шифокор тавсиясига биноан йўлланма олинади ва ҳудудий Санитария-эпидемиология хизматига бепул тест топшириш мумкин.

〰️〰️〰️〰️〰️
Дезинфекция туннеллари ўрнига тери учун қулай антисептик эритмалари бўлган санитайзер-диспансер қурилмалари ўрнатилиши ҳақида хабар берилган эди. Шу қачондан амалиётда қўлланади?

Республика махсус комиссиясининг қарорига биноан, дезинфекция тунеллардан фойдаланиш тавсия этилмаган.

🔹Карантин чоралари сусайтирилгани билан, барча тадбиркорлик субъектлари, бозорларда санитайзер-диспенсерлар таъминланиши шартлиги белгиланган.

📍Бунда маъсул шахслар томонидан ўзларига тегишли бўлган объектларни ушбу қурилма ёки кириш-чиқиш жойларига маъсул фуқароларни белгилаб, антисептик воситалар ва термометрия учун тепловизор ёки пирометрлари билан таъминлашлари зарур.

Каналга уланиш:👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📹 АОКАда Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Ботир Қурбонов иштирокида бўлиб ўтган брифинг видеоси

Каналга уланиш:👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Тошкентдаги Халқаро конгресс марказида 1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар кунига бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтмоқда. Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев иштирок этяпти.
Бу йилги табрик аввалгиларидан фарқ қилиб, мурожаат тарзида бўлмоқда. Унда Президент таълим ва илм-фанни ривожлантириш йўлидаги долзарб вазифалар ҳақида сўз юритяпти.

В Международном конгресс-центре в Ташкенте проходит торжественное собрание, посвященное 1 октября - Дню учителей и наставников. В нем принимает участие Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев.
В этом году праздничное поздравление адресуется в формате своеобразного послания к учителям, интеллигенции. Президент говорит об актуальных задачах по развитию образования и науки.

#Mirziyoyev #murojaat #1oktabr #talim #fan

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Бугун АОКАда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот котиби Нигора Хўжаева иштирокида брифинг ўтказилди.

Брифингдан муҳим маълумотлар:

—————————-

🍒 Бугунги кунда республикада озиқ-овқат саноати соҳасида 12 мингдан ортиқ турли мулкчилик шаклидаги корхоналар, шу жумладан 109та йирик корхоналар фаолият кўрсатмоқда. Жумладан, 1900та мева сабзавотни қайта ишлаш ва сақлаш, 460та гўшт ва 800та сутни қайта ишлаш, 2100та қандолат маҳсулотларни ишлаб чиқариш, 250та ёғ-мой корхонлари ва 6500 та бошқа озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш корхоналари фаолият кўрсатмоқда. 2019 йилда ялпи озиқ-овқат саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажми 35,3 трлн.сўмни ташкил этган бўлса, 2020 йилнинг 6 ойида 21,5 трлн сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилиб, соҳанинг саноатдаги улуши 16,7 фоизни, ялпи миллий маҳсулотдаги улуши эса 4,6 фоизни ташкил этди.

📌 Қайта ишлаш корхоналарининг ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланиш даражаси ўртачадан ҳам паст даражада, хусусан, мева ва сабзавотларни қайта ишлашда – 42 фоиз, сутни қайта ишлашда – 45 фоиз ва гўштни қайта ишлашда – 55 фоиз, ун маҳсулотлари ишлаб чиқаришда – 55 фоиз, ёғ маҳсулотларида – 48 фоиз қувватларидан фойдаланилмоқда, холос.

❗️Бунинг асосий сабаби — қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқарувчилар билан қайта ишлаш корхоналари ўртасида самарали ҳамкорлик ташкил этилмаганлиги, шунингдек айрим корхоналарнинг 60-70 фоиз ускуна ва жиҳозлари маънан эскирганлиги.

📎 2020 йил 9 сентябрда “Республика озиқ-овқат саноатини жадал ривожлантириш ҳамда аҳолини сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари билан тўлақонли таъминлашга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарорига асосан Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш ва озиқ-овқат таъминоти жамғармасидан озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича янги ташкил этилаётган истиқболли лойиҳаларнинг техник-иқтисодий асосланишини тайёрлаш, инфратузилмани ташкил этиш, хорижий экспертларни жалб қилиш билан боғлиқ харажатларнинг 50 фоизини, лекин ҳар бир лойиҳа учун 100 млн сўмдан кўп бўлмаган миқдорда қоплаш белгиланди.

Каналга
уланиш:👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official