Расмий хабарлар I Официальные новости
28.6K subscribers
31.2K photos
6.79K videos
53 files
29.1K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
Хабар берилганидек, бугун АОКАда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот котиби Нигора Хўжаева иштирокида брифинг ўтказилди.

Брифингдан муҳим маълумотлар:

—————————-

📎 «Республика озиқ-овқат саноатини жадал ривожлантириш ҳамда аҳолини сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари билан тўлақонли таъминлашга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги Президент қарорига асосан Қишлоқ хўжалиги вазирлигига бир қатор вазифалар белгилаб берилди:

🔹мева-сабзавот, гўшт, сут ва бошқа қишлоқ хўжалиги озиқ-овқат маҳсулотларини етиштирувчи (ишлаб чиқарувчи) корхоналар билан ушбу маҳсулотларни қайта ишловчи, тайёрловчи ва реализация қилувчи корхоналар ўртасида ўзаро манфаатли муносабатлар учун шароитлар яратиш;

🔹маҳаллий озиқ-овқат маҳсулотларининг рақобатбардошлигини ошириш ва уларни диверсификация қилиш, ҳудудларнинг мавжуд табиий ва иқтисодий ресурсларидан унумли фойдаланиш асосида озиқ-овқат саноатини ривожлантиришнинг стратегия ва моделларини ишлаб чиқиш;

🔹мева-сабзавот, гўшт, сут ва бошқа қишлоқ хўжалиги озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишловчи тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлашнинг молиявий ва номолиявий чоралари — янги воситалар ва ахборот тизимларини яратиш, юқори самара берувчи йўналишларда лойиҳаларни амалга ошириш;

🔹озиқ-овқат саноатининг ривожланишига хусусий ва тўғридан-тўғри чет инвестициялар оқимининг таъсирини таҳлил қилиш, прогнозлаш ва бу борада тегишли таклифларни ишлаб чиқиш;

🔹замонавий савдо ва логистика марказларини ташкил этиш, маҳаллий озиқ-овқат маҳсулотларини жаҳон бозорларида илгари суриш, уларнинг рақобатбардошлигини ошириш, экспорт салоҳиятини кенгайтириш ҳамда импорт ҳажмини камайтириш чораларини кўриш бўйича қўшимча вазифалар юклатилди.

Каналга уланиш:👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 АОКА ҳузуридаги штабда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Нигора Хўжаева иштирокида бўлиб ўтган брифинг видеоси

Каналга уланиш:👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
2019 йил 22 августдаги Президент қарорида 2030 йилда қайта тикланувчи энергия манбаларнинг улушини 25% га етказиш кўрсатиб ўтилган.

🔷 2017 йилда 7 947 млн. кВт•соат;
🔷 2018 йилда 6 126 млн. кВт•соат;
🔷 2019 йилда 6 513 млн. кВт•соат
энергия қайта тикланувчи ресурслар ҳисобига ишлаб чиқарилган.

Ҳозирда мамлакатимизда ишлаб чиқарилаётган жами электр энергиясининг 13 фоизини «яшил энергия» ташкил этаётганини англатади.

"Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖ ахборот хизмати

Каналга уланиш:👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
❗️Иситиш мавсумини барвақт бошлаш бўйича чоралар кўрилмоқда

Бугун АОКА залида Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Бош прокуратура ҳузуридаги департамент, «Ўзбеккўмир» АЖ мутасаддилари иштирокида, кўп квартирали уй-жой фонди ва ижтимоий соҳа объектларини 2020/2021 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга комплекс тайёрлаш масалаларига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Мутасаддилар ҳозирги кунда куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш бўйича қуйидаги ишлар амалга оширилаётганини маълум қилди:

〰️〰️〰️〰️〰️

🔰 Кўп квартирали уй-жой фонди бўйича

🛠 2 508 та уй жорий ва мукаммал таъмирланди, жумладан, 480,0 минг кв.м. том қисми капитал ва жорий таъмирланди, 1 628 та уйнинг ертўла қисми, 2 161 та кириш йўлаклари таъмирланди, 1 877 мингта подъездларга темир эшиклар ва кодли қулфлар ўрнатилди ҳамда 681 та уйлар фасад қисми таъмирдан чиқарилди.

💰 Мазкур ишларга тижорат банклари томонидан жорий йил 30 сентябрь ҳолатига 30 863,0 млн. сўмдан ортиқ кредит маблағлари ажратилди.

✏️ Шунингдек, кўп квартирали уйларни куз-қиш мавсумига тайёрлашда ширкатлар фаолияти муҳим аҳамиятга эга. Шу сабабли, ширкатлар техник, иқтисодий ва молиявий ҳолатини янада яхшилашга эришиш мақсадида улар фаолияти тўлиқ хатловдан ўтказилди.

❗️Шунга кўра, республикада фаолият юритаётган 4 430 та ширкат 3 тоифага ажратилди. Жумладан, хатловга кўра, 1 351 таси яхши, 1 986 таси ўрта ва 1 093 таси оғир тоифада фаолият юритаётгани аниқланди.

Оғир тоифада бўлган 1 093 та ширкатлар фаолияти бўйича аҳоли фикр-мулоҳазаларини инобатга олган ҳолда, тугатиш чораларини кўриб, улар ўрнига бошқарув ташкилотлари ташкил этилиб, кўп квартирали уйлар бошқарувини уларга бериш кўзда тутилган. Ҳозирда кўп квартирали уйларни мавжуд бошқарув ташкилотлар тизимига ўтказиш ва эхтиёждан келиб чиқиб қўшимча бошқарув ташкилотларни ташкил этиш ишлари олиб борилмоқда.

🔰 Иссиқлик таъминоти тизими бўйича

Бугунги кунда республикамиз бўйича марказлашган иссиқлик таъминоти тизими билан 14,7 мингдан зиёд кўп хонадонли уйлар қамраб олинган.

⚙️ Иссиқлик таъминоти ташкилотлари тасарруфида жами 633 та марказий ва локал қозонхоналар ва 2 830 км иссиқлиқ тармоқлари орқали аҳолига иссиқлик энергиясини етказиб бериш бўйича фаолият юритмоқда.

📎 Бугунги кунга қадар 46 та (92%) марказий, 34 та (91,8%) локал қозонхоналари, 839 та қозонларни (98,4%) мукаммал ва жорий, иссиқлик тармоқларининг 68,2 кмни (93,2%) мукаммал, 899,6 км (98%) жорий таъмирланди, 96,2 км қисмини (97%) изоляция қилинди.

📈 Олдинги йилларда иситиш мавсуми 15-23 март кунларигача давом эттирилган бўлса, бу йил эса иссиқлик энергияси апрель ойида ҳам узлуксиз етказиб борилди. Жорий йилда ҳам ҳаво ҳароратини эътиборга олган ҳолда, иситиш мавсумини барвақт бошлаш бўйича чоралар кўрилмоқда.

🔰 Ижтимоий соҳа объектлари бўйича амалга оширилаётган мониторинг маълумотларига кўра:

▫️762 та Мактабгача таълим муассасалари;

▫️Халқ таълими вазирлиги тизимидаги 130 та умумтаълим мактаби ва 40 та болалар уйлари ва махсус мактаб-интернатлар;

▫️Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги 67 та даволаш-профилактика муссасалари;

▫️179 та касалхона ва поликлиникалар;

▫️7 та "Мурувват" пансионатлари ва "Саховат" реабилитация марказлари жорий ва мукаммал таъмирланди.

✔️ Мақсад — вазирлик, идоралар ва маҳаллий ҳокимият органлари билан биргаликда 3 мингдан зиёд таъмирга муҳтож кўп қаватли уйни куз-қиш мавсумига тайёрлаш, 131 та ижтимоий соҳа объектини мукаммал ва 3 мингтасини жорий таъмирдан чиқариш бўйича бошлаган ишларимизни 1 ноябрга қадар якунлаш.

Каналга уланиш:👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Ўзбеккўмир» АЖ бош директори ўринбосари Эркин Ёқубов:

— 2020/2021 йиллар куз-қиш мавсумида аҳоли ва ижтимоий тармоқларга 1 345 400 тонна кўмир етказиб бериш режалаштирилган. Шундан:

▪️405 000 тонна кўмир ва кўмир маҳсулотлари — бюджет ташкилотлари учун,

▪️600 000 тонна — аҳоли учун,

▪️340 000
тонна импорт кўмир — аҳоли учун етказиб бериш режалаштирилган.

🛕 Кўмир етказиб бериш учун 91 та кўмир омбори фаолият кўрсатмоқда.

〰️〰️〰️〰️〰️
АОКА залида куз-қиш мавсумига тайёргарлик масалалари бўйича бўлиб ўтган матбуот анжуманидан.

Каналга уланиш:👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
⚡️Уй-жой фонди ва ижтимоий соҳа объектларини куз-қиш мавсумига комплекс тайёрлаш чоралари кўрилмоқда

Батафсил 👉 бу ерда

t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Маърифатпарвар жадидчилик ҳаракати намояндаларини мукофотлаш тўғрисида

О награждении представителей просветительского движения джадидизма

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Иссиқлик таъминотидан қарздорлик бўлса, карантин даври учун ҳам пения ёзиладими?

Тошкент шаҳрида иситиш мавсуми қачон бошланади? Нарх-наволарда қандай ўзгаришлар бор?

Вилоятлардаги нечта кўп қаватли уйлар иситиш тизими билан тўлиқ таъминланмаган?

〰️〰️〰️〰️〰️
АОКА залида куз-қиш мавсумига тайёргарлик масалалари бўйича бўлиб ўтган матбуот анжуманидан муҳим тафсилотлар.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
❗️ Конимех тумани ҳокими халқдан узр сўради ва йўл қўйилган камчиликлар юзасидан аҳолига мурожаат қилди

2020 йил 1 майдаги Президент қарорига асосан ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришни рейтинг баҳолаш тизими жорий этилган эди. Биринчи марта туман ва шаҳарлардаги иқтисодий кўрсаткичлар, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш муҳити, инфратузилма ва мавжуд ресурслардан фойдаланиш даражаси ўрганилди.

Таҳлиллар асосида улардаги тадбиркорлик ривожи ҳолати “яхши”, “ўрта” ва “қониқарсиз” ҳудудларга ажратилди. Хусусан, 48 та туман ва шаҳардаги ҳолат “яхши”, 119 тасида “ўрта” ҳамда 33 тасида “қониқарсиз” деб топилган.

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида жорий йил 24 сентябрь куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида туман ва шаҳарларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражасини баҳолашнинг рейтинг кўрсаткичлари натижасига кўра, “қониқарсиз” деб топилган туман, шаҳар раҳбарларига жамоатчилик олдида камчиликларни тан олиб, уни бартараф этиш чора-тадбирлари ҳақида маълумот бериши зарурлиги вазифаси топширилди.

Айни пайтда Навоий вилоятининг Конимех тумани ҳокимлигида халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтмоқда.

Сессияда сектор раҳбарлари йўл қўйилган камчиликлар юзасидан аҳолига мурожаат қилиб, мавжуд камчиликларни бартараф этишга қаратилган вазифалар бўйича режаларини тақдим этди.

Конимех тумани ҳокими Муратхан Эгамқулов дастлаб ҳудуднинг "қониқарсиз" ҳудудга ўтиб қолиши сабабларини маълум қилиб, кейинги режаларга ҳам тўхталди.

4 та сектор раҳбари халқдан туман "қониқарсиз" ҳудудга ўтиб қолгани учун узр сўради.

"Аҳолининг яхши яшашга ҳаққи бор. Бунинг учун биз раҳбарлар билвосита ҳам, бевосита ҳам масъулмиз. Йил охиригача туманни "ўрта", кейинги йил "яхши" ҳудудга ўтказишга ваъда берамиз", деди туман ҳокими.

Шунингдек, ҳоким ўз мажбуриятларини тўлиқ бажармаса лавозимни тарк этишга тайёрлигини билдирди.

Сессия давомида сектор раҳбарлари томонидан йўл қўйилган камчиликларни бартараф этиш бўйича йил якунига қадар ва келгуси йилнинг биринчи ярмида аниқ рақамларга асосланган ўзгариш қилиш мажбуриятини ўз зиммасига олди.

ЎзА

Каналга уланиш:👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида

О награждении группы особо отличившихся работников сферы образования и воспитания в связи с Днем учителей и наставников

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Президент Шавкат Мирзиёевнинг 1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар кунига бағишланган тантанали маросимдаги нутқидан:

— Бир ўйлаб кўрайлик, дунёдаги ривожланган давлатлар қандай қилиб юксак тараққиёт ва турмуш фаровонлигига эришмоқда. Энг аввало илм-фан ва таълимга қаратилган улкан эътибор туфайли эмасми, деган савол ҳаммамизни қийнаши керак. Бундан тўғри хулосалар қилсак, айтилган гапларимиз албатта амалга ошади.

🔹Шунинг учун ҳам кейинги йилларда юртимизни ҳар томонлама тараққий эттириш, янги Ўзбекистонни яратиш мақсадида барча соҳалар қатори таълим тизимида ҳам туб ислоҳотлар олиб борилмоқда. Бу борада ўнлаб фармон, қарор ва дастурлар қабул қилгингани сизларга яхши маълум. Мана, куни кеча тасдиқланган «Таълим тўғрисида»ги Қонун ушбу соҳа тараққиётида ҳеч шубҳасиз янги уфқларни очиб беради.

🔹Қонунга мувофиқ, таълим олишнинг масофавий, инклюзив шакллари жорий қилинди. Таълим ташкилотларига хорижий муассасалар билан қўшма факультет ва ўқув марказлари ташкил қилишга рухсат этилди.

@Rasmiy_xabarlar_Official
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
Шавкат Мирзиёев: «ОAВ билан мулоқот қилмаган раҳбарларнинг келажаги бўлмайди»

🖌 Президент Шавкат Мирзиёев ўқитувчи ва мураббийларга байрам табриги ва мурожаатида сўз эркинлиги масаласига ҳам тўхталди.

«Халқ овози уларни [ҳокимларни] сергак бўлишга, сергак юришга, сергак ишлашга, ҳар бир гапини ўйлаб гапиришга мажбур қилиши керак. Ўзбекистон ҳозир очиқ, олдингидек ёпиб қўйишга иложимиз йўқ. Чегараларни ёпмаймиз энди. Интернет ёпилмайди. Оммавий ахборот воситаларига яна бир марта миннатдорчилик билдирмоқчиман. Улар билан мулоқот қилмаган раҳбарларнинг келажаги бўлмайди.

Катта синовлардан ўтяпмиз, айримлар оммавий ахборот воситаларининг саволларига, оммавий ахборот муҳитини яратишга чидамаяпти, адолат овозини эшитишни хоҳламаяпти. Лекин мажбур бўлади. Ёки хайрлашамиз», – деди давлат раҳбари.

@aoka_uz
🇺🇿 Президент Шавкат Мирзиёев:

— Учинчи ренессaнснинг
мазмун-моҳиятини ҳар биримиз, бутун жамиятимиз чуқур англаб олиши керак. Тарихга назар солсак, Буюк ипак йўлининг чорраҳасида жойлашган она заминимиз азалдан юксак цивилизация ва маданият ўчоқларидан бири бўлганини кўрамиз. Халқимизнинг бой илмий, маданий мероси, тошга муҳрланган қадимий ёзувлар, бебаҳо меъморий обидалар, нодир қўлёзмалар, турли асори-атиқалар давлатчилик тарихимизнинг уч минг йиллик теран илдизларидан далолат беради.

📖 Мен юқорида Аристотелнинг фикрларини бежиз эсламадим. Ҳаммамизга яхши маълум, антик даврда Юнонистонда ёнган илм машъаласи IX-XII асрларда Марказий Осиё ҳудудида қайта порлади десак ҳақиқат. Мана шуни ҳеч қачон, ҳеч қайси биримиз унутмаслигимиз керак. Бу даврда юртимиз ҳудудида Биринчи Ренессанс юзага келди ва у бутун дунё тан оладиган машҳур алломаларни етиштириб берди. Хусусан, Муҳаммад Хоразмий, Абу Райҳон Беруний, Абу Али ибн Сино, Аҳмад Фарғоний, Маҳмуд Замаҳшарий сингари ўнлаб буюк алломаларимизнинг жаҳоншумул илмий, ижодий кашфиётлари умумбашарият тараққиёти ривожига беқиёс таъсир кўрсатди.

🌙 Ислом маданиятининг олтин асри деб эътироф этилган бу даврда она заминимиздан етишиб чиққан Имом Бухорий, Имом Термизий, Имом Мотурудий, Бурҳониддий Марғилоний, Абул Мўъйин Насафий каби улуғ уламолар бутун мусулмон оламининг фаҳру ифтихори ҳисобланади.

XV асрда Соҳибқирон Амир Темур бобомиз асос солган ва унинг муносиб авлодлари давом эттирган муҳташам салтанат юртимизда Иккинчи Уйғониш, яъни Иккинчи Ренессанс даврини бошлаб берди. Бу даврда Қозизода Румий, Мирзо Улуғбек, Ғиёсиддин Коший, Али Қушчи сингари беназир олимлар, Абдураҳмон Жомий, Лутфий, Саккокий, Ҳофиз Хоразмий, Алишер Навоий, Бобур Мирзо каби мумтоз шоир ва мутафаккирлар майдонга чиқди. Шарофиддин Али Яздий, Мирхонд, Хондамир каби тарихчилар, Маҳмуд Музаҳҳиб, Камолиддин Беҳзод сингари мусаввирлар, кўплаб ҳаттот ва созандалар, мусиқашунос ва меъморларнинг шуҳрати дунёга ёйилди.

❗️Дунёда бундай давлат борми? Шундай, шундай уламолар, алломалар, олимлар билан ўша даврда мақтана оладиган? Шу саволга ҳаммамиз жавоб топа оламизми? Битта саволга ҳар сафар ўзимизни қийнашимиз керак. Шу буюкларга биз бугун муносиб давомчиси бўляпмизми? Бўла ололяпмизми, ҳаракат қиляпмизми деган савол албатта ҳаммамизни қийнаши керак.

Донишманд халқимиз ҳар икки Ренессанс даврида жаҳоннинг энг илғор тараққий этган халқлари қаторида бўлгани барчамизга улкан ғурур ва ифтихор бағишлайди.

〰️〰️〰️〰️〰️
Президентнинг 1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар кунига бағишланган тантанали маросимдаги нутқидан

@Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Президент: «Ўқитувчиларнинг ҳуқуқлари давлат ҳимоясида бўлиши, уларнинг касбий фаолиятига ноқонуний аралашув, бошқа ишларга жалб қилиш жавобгарликка сабаб бўлишини қонун билан қатъий белгилаш керак»

Шавкат Мирзиёевнинг 1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар кунига бағишланган тантанали маросимдаги нутқидан:

❗️«Ўқитувчи ва муаллимларнинг ҳаётимиздаги нуфузи ва мавқеини ошириш мақсадида уларнинг мақомини қонун даражасида белгилашни таклиф қиламан. Ушбу қонунда ўқитувчилар учун зарур шарт-шароитлар яратиш, уларни ижтимоий, ҳуқуқий, моддий қўллаб-қувватлаш чоралари кафолатланиши керак.

🔹Жумладан, мактаб директори, унинг ўринбосари, синф раҳбари, ўқитувчининг мақоми белгиланиши лозим. Ўқитувчиларга устама тўлаш, уларни рағбатлантириш мезонлари ҳам тўлиқ қайта кўриб чиқилиши керак».

@Rasmiy_xabarlar_Official
✏️ Президент Шавкат Мирзиёевнинг 1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар кунига бағишланган тантанали маросимдаги нутқидан муҳим иқтибослар

@Rasmiy_xabarlar_Official