Расмий хабарлар I Официальные новости
28.7K subscribers
31.1K photos
6.76K videos
53 files
29.1K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
⚡️“Қўқон” эркин иқтисодий зонаси дирекцияси ДУК “Грейт Қўқон” МЧЖ корхонаси томонидан ишлаб чиқарилаётган кислород концентраторлари билан боғлиқ ҳолат бўйича изоҳ берди

Аввалроқ “Грейт Қўқон” МЧЖ корхонаси кислород концентраторларини Хитойдан олиб келиб, ўзининг ёрлиғини босиб сотаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Маълум бўлишича, “Греат Қўқон” МЧЖ кислород концентраторини Хитой Халқ Республикасидан тўлиқ сотиб олиб келмаган. Балки Хитой Халқ Республикасининг “MIC Mediсal Co.Ltd” компанияси ва маҳаллий ишлаб чиқарувчи “Қўқон” ЭИЗда бугунги кунда фаолият олиб бораётган корхоналардан эҳтиёт қисмлар сотиб олиниб, корхона томонидан 5 литрлик кислород концентраторини йиғиш жараёнлари амалга оширилмоқда.

«Бугунги кунда Хитойда 5 литрлик кислород концентраторларнинг нархи 300-400 АҚШ доллари миқдорида бўла туриб, бизнинг корхонамизда йиғилаётганининг нархи 290 АҚШ долларини ташкил этмоқда. Агар биз кислород концентраторини Хитой Халқ Республикасидан тайёр ҳолда олиб келадиган бўлсак, йўл ҳаражатлари, божхона божи ва қўшимча қиймат солиғи тўловлари билан 300-400 АҚШ долларилик маҳсулотлар 355-470 АҚШ долларга тушади.Биз маҳсулотни олиб келиб, шунча сарф ҳаражатларни тўлаб, маҳсулотимизни 60 ёки 180 АҚШ доллари миқдоридаги зарарга сотишимиз керак бўлади», — дейилади баёнотда.

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Ўзбекистондан Тожикистонга қанча қурилиш материаллари экспорт қилинди?

❗️2020 йилнинг 8 ойи давомида мамлакатимиздан Тожикистонга давлатга 13,8 млн долларлик қурилиш материаллари экспорт қилинган. Жумладан, 273, 9 тонна обой, 1 207,6 минг метр квадрат керамик плитка, 3 582,743 минг метр квадрат гипсокартон, 6 041,9 тонна қуруқ қурилиш қоришмалари етказилган.

🔹Бу ҳақда “Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмаси ахборот хизмати маълумот берди.

🏗 Шунингдек, уюшма томонидан Тожикистон инвестиция жалб қилинган йирик лойиҳалар ҳам амалга ошириляпти. Ана шундай лойиҳалардан бири бу - Сурхондарё вилоятининг Бойсун туманида умумий қиймати 19 млн доллар бўлган “PR INVESTMENT CO” МЧЖ томонидан янги цемент заводи барпо этиляпти.

👷🏻‍♀️ Мазкур корхона йилига 400 минг тонна сифатли цемент ишлаб чиқариш имкониятига эга бўлади. Янги цемент заводи 2021 йилнинг иккинчи ярмида қуриб фойдаланишга топширилади. Ҳозирда бу ерда қурилиш монтаж ишлари олиб борилмоқда.

💵 Шу кунгача инвестиция лойиҳани амалга ошириш учун 4,4 млн доллар ўзлаштирилган.

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
⚡️Инқирозга қарши курашиш жамғармасидан ажратилган маблағлар ҳисобидан амалга оширилган Давлат харидлари бўйича батафсил эълон қилинди. Бу ҳақда Молия вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Маълумотлар билан танишиб чиқишингиз мумкин.

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Бугун соат 22-00 да "Ўзбекистон 24" телеканалида Ўзбекистон халқ артисти Муножат Йўлчиева билан суҳбат намойиш этилади, соат 22-30 да эса "Ўзбекистон" телеканалида санъаткор ижросидаги сара қўшиқлар дастури эфирга узатилади.

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Фарғона шифохоналарига 40 дона “Damas” автомобили берилди

Фарғона вилояти ҳокимлиги томонидан маҳаллий бюджет ҳисобидан шаҳар ва туман тиббиёт бирлашмаларига 40 дона “Damas” русумидаги махсус автомобили тақдим этилди. Натижада вилоятдаги тез тиббий ёрдам автомобилларининг сони 400 тадан ошди.

Фарғона вилояти
соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизмати


Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Президент қарори билан Халилилло Собиржонович Турахужаев Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари – Қўмита ҳузуридаги Кадастр агентлиги директори лавозимига тайинланди.

Кадастр агентлиги ахборот хизмати

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
⚡️Расмий баёнот

Бугун ижтимоий тармоқларда “Янги Ўзбекистон” газетасида эълон қилинган социология фанлари доктори, профессор Мансур Бекмуродовнинг “Ўзбекистон – учинчи ренессанс бўсағасида” номли мақоласининг сарлавҳасини фотошоп орқали “Ўзбекистон – учинчи ренессанс бўғағасида” деб сунъий равишда ўзгартириб тарқатиш ва кенг муҳокамага қўйишга интилиш кузатилмоқда.

“Янги Ўзбекистон” ва “Правда Востока” газеталари таҳририяти газетада бу каби хатога йўл қўйилмаганлигини маълум қилади. Ўз навбатида, журналистлар, блогерлар ва ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларини холисликка, бу каби асосланмаган ахборотларни тарқатмасликка чақиради.

Газетанинг қоғоз ва электрон вариантларини кўришни тавсия қиламиз.

Обуна бўлинг 👉 t.iss.one/yuz_official
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#turizm365

«Turizm 365»
Туризм соҳасида янги иш ўринлари яратиш учун қандай режалар тузилган?

Соҳага оид саволларингизни телеграм манзилимизга йўлланг.

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ахборот хизмати

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌃Тунги Тошкент – Ночной Ташкент🌌

Муаллиф / Автор: Abdulkhaev A.

🌐 Web-site 🌏 Telegram
Паркент тумани ҳокимлиги томонидан харид қилинган "Каптива" билан боғлиқ вазият юзасидан Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари Беҳзод Қобулов изоҳ берди.
 
Ҳақиқатан ҳам, туман ҳокимлиги "Каптива" русумли автомашина учун шу кунларда маблағ ўтказган. Воситачи корхона таъсисчиларидан бири туман ҳокимининг ўғли эканлиги ҳам тўғри. Аммо, ўрганишларимиз натижасида қўшимча тафсилотлар юзага чиққач, вазият ҳақида жамоатчиликка ахборот беришга жазм этаяпман.

Ўзингизга яхши маълумки, Паркент – тоғ ва тоғолди ҳудудлардан таркиб топган. Шундан келиб чиқиб, 2019 йилда туман ҳокимлиги "Каптива" машинасини харид қилишни режалаштирган. Бироқ, ўша вақтда туман бюджетида етарли маблағ бўлмагани туфайли, туман ҳокимининг фарзанди, яъни "MEGA KARER" МЧЖ таъсисчиларидан бири отаси фойдаланиши учун мазкур машинани бериб турган.
Оғзаки келишувга кўра, туман бюджетида етарли маблағ бўлган пайтда пул ўтказиб бериладиган бўлган. Яъни, машина туман ҳокимлиги ихтиёрига берилган пайтда янги бўлган. Орадан бир йилдан кўпроқ вақт ўтгач, тўлов қобилияти шаклланганидан кейин бу маблағлар фирмага баҳоловчи ташкилот томонидан белгиланган нархга кўра ўтказиб берилган.

Янаям аниқроқ айтганда, туман ҳокимининг фарзанди туман ҳокимлигига янги "Каптива"ни кейинроқ тўлаб бериш шартига рози бўлган ҳолда топширган. Қариндош-уруғчилик риштасидан, бу ўринда, манфаат кўзда тутилмагани, қайтага автомашинани реал нархидан паст баҳога харид қилинганига эътибор қаратишингизни истардим.
Шу хабар интернетда эълон қилингач, атайлаб қизиқиб ўрганиб кўрдим. Пандемия даврида Паркентда маҳаллий бюджетдан 1 миллиард 200 миллион сўм маблағ коронавирусга қарши курашиш мақсадига йўналтирилган (дори-дармон захираси, керакли жиҳозлар учун). Шунингдек, туман СЭОМга зарур турдаги жиҳозларни харид қилишга 200 миллион сўм маблағ ажратилган. "Чанги" МФЙдаги қишлоқ оилавий поликлиникасида коронавирус касаллиги билан оғриган беморларни қабул қилишга ихтисослашган 40 ўринли захира жой тайёрланиб, керакли жиҳозлар билан таъминланди. Бугунги кунда у беморларни қабул қилишга шай. Яъни, туман бюджети аниқ ҳисоб-китоблар, маълум режалар асосида тақсимланади. Жайдари қилиб айтганда, бюджетнинг пули кўчада қолмаган ва бу борада ўта кучли назорат тизими мавжуд.

Яна бир гап. Муҳтарам ўқувчиларда бир иштибоҳ туғилиши мумкин. Яъни, нечук пойтахтнинг биқинидаги катта бир туманда "Каптива" олишга етгулик маблағ бўлмаса, деган фикр ҳам бор. Шахсий фикрим ва ўрганишларим натижасидаги хулосам бундай. Пул ўша вақтда етарли бўлмаса ҳам кейинроқ бўлган ва маҳаллий бюджетда тўлов қобилияти аввалроқ ҳам мавжуд эди. Яъни, эътиборда тутиш лозимки, маҳаллий бюджетнинг орттириб бажарилган қисми миқдори ҳар чоракда маълум бўлади.

Хулоса қилиб айтганда, бу вазиятда бюджет маблағи талон-тарож бўлгани ҳақида писандалар бақувват асосга эга эмас. Қолаверса, ҳозир давлат харидлари қачон ва қаердан амалга оширилгани интернет тармоғида эълон қилинаяпти. Раҳбарнинг фарзанди таъсис этган фирма орқали техника харид қилингани – бу харид асоссиз, ўз навбатида, молиявий найранг, деб баҳолаш учун етарли асос бўладими-йўқми, деган саволга ҳар ким турлича жавоб бериши мумкин. Бу борада ҳеч ким билан баҳсга киришиш ниятида эмасман. Мен вазиятга ичкаридан туриб назар ташладим, холос.

Алоҳида таъкидлашни истардимки, мен давлат харидининг бундай шаклини оқлаш ниятида эмасман, мутлақо! Бинобарин, бу вазиятга ҳуқуқий баҳо берадиган, қонун бузилиши аниқланганда чора кўрадиган ташкилотлар бор.

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Яқин қариндошларнинг бирга ишлаши тақиқланадими?

❗️Меҳнат кодексига кўра, ўзаро яқин қариндош ёки қуда-анда бўлган шахсларнинг (ота-оналар, ака-укалар, опа-сингиллар, ўғил ва қизлар, эр-хотинлар, шунингдек эр-хотинларнинг ота-оналари, ака-укалари, опа-сингиллари ва болалари), башарти улардан бири иккинчисига бевосита бўйсуниб ёки унинг назорати остида хизмат қиладиган бўлса, бир давлат корхонасида бирга хизмат қилишлари тақиқланади.

💼
Истисно тариқасида, ўзаро яқин қариндошларнинг бирга хизмат қилишлари мумкин бўлган ходимлар рўйхати мавжуд бўлиб, рўйхат билан бу ерда танишишингиз мумкин.

Ҳуқуқий ахборот

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Forwarded from 67 studio
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Ҳабибулла Оқилов, Тошкент врачлар малакасини ошириш институти ректори:

— Мана, мактаблар ишлашни бошлади. Табиийки, касалланиш сони бугунга келиб ошиб бормоқда. Минг афсус, Ўзбекистонда олдин болалар деярли касал бўлмаётганди, ҳозир болалар контингентининг ичидаям касалланиш бор. Шунинг учун биз педиатрик койкалар захирасиниям тайёрлаяпмиз ва педиатр кадрларниям тайёрлаш режалаштирилган.


Каналга уланиш https://t.iss.one/studio_67
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Ўктам Барноев вафот этди

Бугун давлат ва сиёсат арбоби, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Ўктам Барноев 56 ёшида вафот этди.

@uzauz

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Халқ таълими вазирлиги томонидан чет тили ўқитувчиларининг таркиби қайта кўриб чиқилди

ХТВ ахборот хизмати қуйидагиларни маълум қилди:

«Онлайн-мактаб» лойиҳаси доирасида ҳар куни 100 дан ортиқ (30-35 соат) дарслар тасвирга олинмоқда. Мазкур дарсларда имкон қадар хатолик ўтмаслигига ҳаракат қилинмоқда.

Бироқ, 16 сентябрь куни эфирга узатилган чет тили фани видеодарсида айрим хатоликларга йўл қўйилди. Энг аввало, мазкур ҳолат учун барчадан узр сўрамоқчимиз.

Халқ таълими вазирлиги томонидан дарсларда йўл қўйилган хато ва камчиликларни бартараф этиш мақсадида чет тили ўқитувчиларининг таркиби қайта кўриб чиқилди, дарс муҳаррири алмаштирилди ҳамда дарсларда тажрибали ўқитувчилар жамоасини янада кенгайтириш мақсадида маҳоратли педагоглар учун танлов эълон қилинди.

Кенг жамоатчилик ва ижтимоий тармоқ фаолларидан «Онлайн-мактаб» лойиҳасида иштирок этаётган ўқитувчиларни камситмасликни сўрамоқчимиз. Ҳар биримиз хатоликка йўл қўйишимиз мумкин, иш бор жойда хатоликлар ҳам учраб туради. Лекин, бу хатоликларни олдини олиш ва келгусида йўл қўймаслик чоралари кўрилмоқда.

Умид қиламизки, бу вазият барчани ўз вазифаларини бажаришда эътиборлироқ бўлишга ва ишга профессионал ёндашишга ундайди.

Вазирлик, ҳозирги шароитда ўз соғлиғини хавф остига қўйиб ҳам анъанавий ҳам масофавий шаклда фаолият олиб бораётган ҳамда видеодарсларни тасвирга олиш жараёнларига жалб қилинган ўқитувчиларга миннатдорчилик билдиради.

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official