Расмий хабарлар I Официальные новости
28.6K subscribers
31.1K photos
6.77K videos
53 files
29.1K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев 23 сентябрь куни видеоанжуман шаклида бўлиб ўтадиган БМТ Бош Ассамблеяси 75-сессияси ишида иштирок этади.
Давлатимиз раҳбари сессиянинг ялпи қисмида сўзга чиқиб, халқаро ҳамжамият эътиборига минтақавий ва глобал аҳамиятга эга долзарб масалалар юзасидан ўз нуқтаи назарини ҳамда Ўзбекистонни сиёсий, ижтимоий ва иқтисодий модернизация қилишнинг устувор йўналишларини тақдим этади.

Президент Шавкат Мирзиёев 23 сентября примет участие в работе 75-й сессии Генеральной Ассамблеи ООН, которая пройдет в формате видеоконференции.
В выступлении на пленарной части сессии глава нашего государства представит международному сообществу свое видение актуальных вопросов региональной и глобальной повестки, а также обозначит приоритеты политической, социальной и экономической модернизации Узбекистана.

#Mirziyoyev #BMT #sessiya #nutq

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from Uchtepa tuman hokimligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тунги Учтепа ҳар қачонгидан гўзал
———————————
Вечера в Учтепе стали еще крaше

(No comment)
Ўзбекистон тайёр кийим-кечак экспорти ҳажмини оширди

📌 Жорий йилнинг 1 сентябрь ҳолатига Ўзбекистон қиймати 336,7 миллион AҚШ долларига тенг бўлган тайёр кийим-кечак маҳсулотларини экспорт қилган.

❗️Бу йил 32 та давлатга тайёр кийим-кечак маҳсулотларини экспорт қилган Ўзбекистон ўтган йилнинг 8 ойига нисбатан экспорт ҳажмини 89,1 миллион AҚШ долларига оширган.

🏢 Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, ўтган саккиз ой мобайнида экспорт қилинган тайёр кийим-кечак маҳсулотларининг энг катта улуши Россия Федерацияси (178,3 млн.), Қирғиз Республикаси (120,9 млн.) ва 12,3 млн. AҚШ доллари билан Қозоғистон ҳиссасига тўғри келган.

Маълумот ўрнида, экспорт қилинган тайёр кийим-кечак маҳсулотининг энг кўп улуши Андижон (90,2), Тошкент (70,5), Наманган (49,8) ва 39,7 млн. АҚШ доллари билан Тошкент шаҳри ҳиссасига тўғри келган.
⚡️21-25 сентябрь кунлари Covid-19 пандемияси даврида кўрилаётган чоралар, олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонлари якунлари ҳамда бошқа муҳим ижтимоий-сиёсий воқеалар юзасидан режалаштирилган тадбирлар

21 сентябрь
1️⃣ Соғлиқни сақлаш вазирлиги соат-12:00
2️⃣ Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси
соат 14:00
3️⃣ Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги соат-15:00

22 сентябрь
1️⃣ Соғлиқни сақлаш вазирлиги соат-11:00
2️⃣ Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги соат-12:00

23 сентябрь
1️⃣ Соғлиқни сақлаш вазирлиги соат-11:00
2️⃣ "Ўзархив" агентлиги
соат-12:00

24 сентябрь
1️⃣ Соғлиқни сақлаш вазирлиги соат-11:00
2️⃣ Адлия вазирлиги соат-12:00

25 сентябрь
1️⃣ Соғлиқни сақлаш вазирлиги соат-11:00
2️⃣ Давлат солиқ қўмитаси
соат-12:00

🎤 Шунингдек, ҳафта давомида ҳар куни

- Президент қарор ва фармонлари ҳамда Вазирлар Маҳкамаси қарорлари;
- муҳокама қилинаётган қонун лойиҳалари;
-озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш;
- куз-қиш мавсумига тайёргарлик ва бошқа долзарб мавзуларга бағишланган бир қатор матбуот анжуманлари режалаштирилган. Тадбирлар ҳақида алоҳида эълонлар бериб борилади.

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Officia
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Янгиланаётган Ўзбекистон: Термиз туманидаги "Сурхон керамикс" корхонаси

Обновляющийся Узбекистан: предприятие "Сурхон керамикс" в Термезском районе

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
⚡️⚡️⚡️ЎЗБЕКИСТОНДА ТИББИЙ СУҒУРТА ТИЗИМИ ЖОРИЙ ЭТИЛАДИ

Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат тиббий суғуртаси тизимини жорий этишга оид ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.

📋Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси ташкил этилади.

📌2021 йил 1 июлдан 2022 йил якунигача бўлган муддатда Сирдарё вилоятида давлат тиббий суғуртаси тизимини тажриба-синов тариқасида жорий этиш назарда тутилган.

📈Масъул вазирлик ва идоралар раҳбарлари зиммасига лойиҳа концепцияси ва уни амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар режасининг лозим даражада бажарилишини таъминлаш юзасидан шахсий масъулият юкланади.

Жамғарманинг ижро этувчи директорига:
❗️зарур ҳолларда, Жамғарма ижро этувчи аппаратининг вақтинчалик тузилмасига бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш жамғармаси доирасида ўзгартиришлар киритиш;
❗️жамғарманинг ижро этувчи аппарати ходимларига Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси ходимларини рағбатлантириш жамғармаси ҳисобидан эгаллаб турган асосий лавозимлари бўйича лавозим маошларига устама ва бошқа рағбатлантириш тўловларини белгилаш ҳуқуқи берилади.

🔖— Давлат тиббий суғуртасини республикада жорий қилишга қаратилган ҳукумат қарори лойиҳаси хорижий тажриба ва Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти экспертлари тавсиялари асосида ишлаб чиқилган бўлиб, дастлабки босқичда тиббий муассасаларни ахборотлаштириш, тиббий ёрдам кўрсатиш янги моделини ва тиббий муассасаларни молиялаштириш янги механизмларини тадбиқ этишни ўз ичига олади, — дейди Соғлиқни сақлаш вазирлиги Мажбурий тиббий суғуртани жорий қилиш бўлими бошлиғи Зохид Эрматов.

📊Концепцияни амалга ошириш ва тажриба-синов лойиҳаси натижасида соғлиқни сақлаш тизимидаги самарасиз харажатлар улушини босқичма-босқич қисқартириш, тиббиёт муассасаларининг молиявий мустақиллигини ошириш ва тиббиёт ходимларини моддий рағбатлантириш механизмларини кенгайтириш, аҳолига давлат томонидан кафолатланган тиббий ёрдам кўрсатишга хусусий тиббиёт ташкилотларини жалб қилиш ҳисобига рақобат муҳитини ривожлантириш ҳамда тиббий хизматлар сифатини оширишга эришиш кутилмоқда.

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Officia
Бугун Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Севара Убайдуллаева иштирокида брифинг ўтказилди.

Брифингда долзарб саволлар юзасидан жавоб қайтарилди.
〰️〰️〰️〰️〰️

COVID-19га чалиниб зотилжам бўлган ва тузалганларга гриппга қарши вакцина қилиш мумкинми? Қандай ҳолатларда эмлаш мумкинмас?

🦠COVID-19 билан касалланиб тузалган беморларга гриппга қарши вакцина қилиш мумкин.

💉Гриппга қарши вакцина бир йиллик вакцина бўлиб, у ҳар или учраши мумкин бўлган гриппнинг штаммларига қарши ишлаб чиқилади. Шу билан бирга, бу вакцина билан инсон организми айнан гриппнинг шу штаммларига қарши иммунитет ҳосил қилади. У ковид билан касалланган ва тузалган беморларини куз-қиш мавсумида гриппнинг келадиган штаммларидан маълум даражада ҳимоя қилади ёки касалликни енгил кечишини таъминлаб беради.

❗️Эмлаш кимларга мумкинмас:

🔹Ортирилган иммун танқис ҳолатлар, яъни ОИТС касаллигини турли босқичларида;

🔹вакцина таркибидаги адъюванти, яъни вакцина ишлаб чиқилган асосий восита ва қўшимчаларига нисбатан аллергик ҳолат;

🔹болаларда миянинг органик қисмида ўзгариш келтириб чиқарувчи неврологик касалликларни зўрайиб бориши даври.

☝️Барча соматик касалликлар авж олиш даврида тана ҳароратининг 38° С дан юқори кўтарилиши, диарея, ич кетиш, қусиш, тутқаноқлар, қон босимини кўтарилиши ёки тушиши, кучли оғриқ синдромида ва ҳоказолар ўтиб кетганидан кейин шифокор кўрувидан ўтиб соғлом деб ташхис қўйилганида, тиббиёт муассасида шифокор-иммунолог, педиатр ёки терапевт назорати остида эмланиш керак.
〰️〰️〰️〰️〰️

Ковид билан касалланиб соғайган беморлар яна 90 кун вирус тарқатувчи бўлиши мумкин экан. Бу маълумот қанчалик рост?

🇺🇸Америка Қўшма Штатлари олимлари томонидан ўтказилган тадқиқотлар натижаларига кўра ҳам КОВИД касаллигини ўтказган баъзи инсонлар организмидаги қон таркибида 90 кунгача вирус айланиб юриши тасдиқланган.

🗣Бу даврда инсон тарқатувчи сифатида бўлиб юриши ҳақида бир неча олимлар ёзмоқда, лекин бу маълумотлар тўлиқ тасдиқланмаган. Лекин касалликни ўрта оғир, оғир ва ўта оғир кечираётган беморлар бир ой ва ундан кўп муддат касаллик жараёнини кечирмоқдалар, бу инсон организмига тушган вирус юкламаси, унга нисбатан организмнинг жавоб реакцияларига ҳам боғлиқдир.

🔎Бугунги кунда, вирус тарқатувчанлиги, касаллик организмда келтириб чиқарувчи аломатлари, инсон организмининг жавоб реакцияси, касаллик асоратланиши ва реабилитация жараёни бўйича шифокорлар ва олимлар доимий равишда изланишлар олиб бормоқдалар.

☝️Бу эса, яна бир бора, касалланган беморларни алоҳидаланиши, яқинлари, фарзандлари ва ота-оналари билан бориш-келишни камайтиришлари, умуман уйдан ташқарига чиқишни чеклашлари кераклигини билдиради.

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Севара Убайдуллаева иштирокидаги брифингда коронавирус инфекцияси борасида долзарб саволлар юзасидан жавоб қайтарилди.
〰️〰️〰️〰️〰️

Фарзандимда бир-икки кун бурни оқди, иситмаси йўқ. 2 кундан бери эрталаб соат 5-6 ларда балғамли йўтал тутади, тўлиқ балғамни чиқариб ташлаб яна ухлаб қолади.

Ковид шундай бошланиши мумкинми?

📍Болада дастлабки 1-2 кун кузатилган бурун оқиши, қисқа йўтал даврида организмига бошқа бир ўткир респиратор вирусли инфекция тушган бўлиши, унга нисбатан бола организмида олдинги йиллари иммун жавоб ҳосил бўлгани боис, бу сафарги вирус билан болани организмини учрашувида касалликни енгил ўтказаётгани, лекин шундай бўлса-да мазкур вирус бронхит кўринишидаги асоратланганини кўрсатмоқда.


🌀Ковид касаллигидан фарқли ўлароқ, бугунги кунда болангиз касаллиги 5-6 кун бўлсада, оилада бошқаларда касалликни аломатлари пайдо бўлмаганлиги ҳамда ковид беморлари бўлганлар билан мулоқотда бўлмаганлиги КОВИД касаллигига ўхшамаётганлигидан далолат.

🔬Шундай бўлсада КОВИД касаллигини тасдиқлаш мақсадида шифокор кўрсатмасига кўра антигенни аниқлаш учун ПЗЦР ёки экспресс тест топшириб аниқлик киритиш мумкин.

Бронхит касаллиги – бронхларни шиллиқ қавватларини яллиғланиши бўлиб, вирус ёки бактерия ёки замбуруғлар сабабли келиб чиқади. Ундан ташқари кўп ҳолларда аллергик омил (дорилар, турли хил кимёвий воситалар ва ҳоказолар) таъсирида кузатилиши мумкин. Шу билан бирга катталарда кўп чекиш оқибатида ва касб касаллиги сифатида (асоратланган бронхит)лар кўринишида ҳам учраши мумкин.

Бронхит аломатлари касаллик бошланишида келиб чиқарувчи омилларга боғлиқ бўлиб, болаларда кўп ҳолатда бу ЎРВИ вируси организмга тушиб томоқ, ҳиқилдок, трахея ва бронх йўлларини шиллиқ қавватларини зарарлаши оқибатида келиб чиқади.

🗣Мазкур ҳолатда кўпроқ зарарланиш трахея ва бронхларда кузатилмоқда, шу боис эрталаб тонги 4-7 га қадар инсон организмида ўпка ва нафас йўлларининг қон билан таъминоти кучайиши ҳамда фаолияти фаоллашуви даврида шу трахея ва бронх йўлларида йиғилган ёт нарсаларни организм йўтал механизми билан ташқарига чиқариб ташлашга уринади.

Фарзандингизда балғам эрталабки соат 5-6 ларда йўтал билан ажралиб чиқиши кузатилмоқда. Мазкур ҳолат боланинг организмида иммун тизимининг ҳолатига боғлиқ, бу тонги йўтал маълум бир даврда (7 кундан 14 кунгача оралиғида) ўтиб кетади.
Агарда болада тана ҳарорати 38°С дан юқори бўлмаса ва боланинг фаоллиги яхши, иштаҳаси яхши бўлса дори воситалари керак эмас.

Асосий мақсад, боланинг бронхларида ЎРВИдан сўнги қолган балғамли ажралмаларни ташқарига чиқариш ва уни бронхларини тикланиши ёрдам беришдир, бундай ҳолатда физиотерапевтик муолажалар ҳам ёрдам беради.

Мазкур болани ҳолати бўйича мактаб шифокори ёки оилавий поликлиникада (УАШ ёки педиатр) шифокорига мурожаат этсангиз мақсадга мувофиқдир. Боланинг ҳолатини тўлиқ баҳолаб, қўшимча текширув ва болага тавсия этиладиган қўллаб қувватловчи давони шифокорлар фарзандингизга тавсия этадилар.

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Севара Убайдуллаева иштирокидаги брифингда коронавирус инфекцияси борасида долзарб саволлар юзасидан жавоб қайтарилди.
〰️〰️〰️〰️〰️

Коронавирус инфекцияси билан жамоат ҳожатхоналари ёки лифтда ҳам зарарланиш мумкинми?

Бугунги кунда карантин чоралари юмшатилганда жамоат жойларида инфекциянинг долзарблиги ошади, яъни аҳоли кўп тўпланадиган жойларда коронавирус билан касалланиш хавфи ортади.

🚧Имкон қадар аҳоли тўпланган жойга бормасликка, бегоналар билан мулоқот қилмасликка ҳаракат қилинг ва одамлар сони камайгунча ижтимоий масофани ушланг.

📍Вирус турли юзалар ва ҳаво айланмасида 2-3 соатдан 8-12 соатгача турли ҳароратларда сақланиб қолиши аллақачон тасдиқланган.

🚿Бундан ташқари, доимий тозалаш ишлари олиб бориш, барча юзаларга дезинфекцияловчи эритмалар билан ишлов бериш, айниқса жамоат ҳожатхоналари эшик тутқичлари ёки лифтларни дезинфекциялаш талаб этилади.

🧼Шунингдек, жамоат ҳожатхоналари ёки лифт хизматларидан фойдаланганда ҳар бир фуқаро кириш ва чиқишдан олдин қўлларини совун билан яхшилаб ювиши ёки антисептик воситалари билан ишлов бериши ишлатиши шарт.

😷Юз ниқобини мунтазам тақиб юриш, жамоат жойларига киришда бир марталик қўлқоп кийишингиз ва чиқаётганда ечишингиз мумкин. сиз фойдаланган қўлқоп ва пеçетелер ахлат қутиларига ташланиши керак.
〰️〰️〰️〰️〰️

Коронавирусга чалинган инсон ўзи рўйхатдан ўтган худуддан ташқарида бўлиб туриб, қандай қилиб касаллик варақасини очиши мумкин?

🔘Бу ҳолатда, яшаш жойингиздан ташқарида бўлишингизни вақтинчалик ёки доимий характеридан келиб чиқиб турлича бўлади.

🔺Агар сиз доимий рўйхатдан ўтган яшаш жойингизда яшамай, бошқа жойда вақтинчалик прописка билан яшасангиз, унда шу вақтинчалик рўйхатдан ўтган ҳужжатингиз асосида яшаб турган жойингиздаги КТМП, ОП, ҚОП, ҚВПларда рўйхатга туришингиз лозим. Коронавирус билан касалланиб қолган даврингизда касаллик варқасини очишда муаммолар бўлмайди.

🔺Агар сиз тиббиёт муассасасига мурожаат этмаган ва рўйхатга турмаган бўлсангиз ҳам, вақтинчалик рўйхатдан ўтганлик ҳужжатлари асосида касалликни биринчи кундан мурожаат этасиз, шу даврда ҳам сизга касаллик варақаси очилади.

🔺Агарда сиз вақтинчалик бошқа ҳудудга мехмондорчиликка кетиб, шу ҳудудда касалланиб қолсангиз, сизга тиббий хизмат кўрсатилади, лекин касаллик варақасини яшаш жойингиздан очишингиз керак бўлади.

📝Касаллик варақаси (бюллетень) – касаллик бўйича мурожаат этилган кундан, аниқ касаллик аломатлари бўлган ҳолатда очилади. Касалланиб тузалиб келиб, қўлингизда шифохонанинг касаллик тарихидан кўчирма бўлса ҳам, орқа кун билан касаллик варақаси очилмайди.
〰️〰️〰️〰️〰️

Чилим чеккан одамларга касаллик юқмайди деган гаплар бор. Бу қанчалик ҳақиқат?

🚬Сигаретга ўхшаш воситалар туридан бири кальян (чилим) чекиш, бу ҳам чекувчиликни бир тури ҳисобланади.

Бу ҳолатлар инсон организмида турли ўзгаришларни келтириб чиқариб, сурункали равишда қўлланилиш оқибатида ўпканинг жароҳатланишлари келиб чиқади.

🌐ЖССТ ташкилоти тадқиқотларидан бирида кафе ва барларда умумий ҳамма фойдаланадиган кальян (чилим) ускунаси ва жиҳозлари текшируви ўтказилганида, кальян (чилим)да инсон нафас олиб чиқаришида, турли хил нафас йўллари орқали ўтадиган касалликлар юқиши эхтимоли юқори эканлигини тасдиқлаган.

❗️Шунингдек, коронавирус тутундан қўрқади деган гаплар ўз тасдиғини топмаган, сабаби чекувчилар ҳам касалланиши кузатилади. Бундай ҳолатлар, коронавирус касаллигини кечувини оғирлаштириши табиий. Касалликни енгил кечиши учун бундай одатлардан воз кечсангиз ўз саломатлигингизни янада ҳимоя қилган бўласиз.

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#statistika

📈ЭЛЕКТРОТЕХНИКА САНОАТИ РАҚАМЛАРДА
🗓январь-август ойлари (инфографика)

📶2020 йилнинг январь-август ойларида электротехника саноати кўрсаткичлари таҳлил қилинди. Маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми 💰7 трлн сўмдан ошди. Экспорт кўрсатикчлари 172,9 млн.долларни, инвестиция ўзлаштириш ҳажми 79,7 млн долларни ташкил этди.

"Ўзэлтехсаноат" уюшмаси ахборот хизмати

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
📣ЭЪЛОН!

Бугун, 21 сентябрь куни соат 16:00да
Ўзбекистон Миллий матбуот марказида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги раҳбар-ходимлари ҳамда ОТМ ректорлари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтади.

Матбуот анжуманида ёшларни олий таълим билан қамраб олиш даражасини оширишга қаратилган чора-тадбирлар ҳақида батафсил маълумот берилади.

Тадбирга мавзу юзасидан қизиқиш билдирган барча оммавий ахборот воситалари вакиллари таклиф этилади.

Манзил:
Тошкент шаҳри Навоий кўчаси 16-уй

@aoka_uz
#abituriyent2020
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📹 Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Севара Убайдуллаева иштирокида ўтказилган брифинг видеоси.

Каналга
уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Бугун Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси ахборот хизмати раҳбари Шавкат Хўжақулов иштирокида брифинг ўтказилди.
〰️〰️〰️〰️〰️

Ўзбекистондаги олий таълим муассасасига ўқишга кира олмасам, хорижий давлатда ўқимоқчиман. Хорижий олий таълим муассасасини танлаганда нималарга эътибор қаратишим лозим?

📢Ҳозирги пайтда айрим жисмоний шахслар ҳамда консалтинг хизматларини кўрсатувчи фирмалар ёшларимиз орасида хорижий олий таълим ташкилотларига ҳужжат топшириш бўйича тарғибот-ташвиқот ишларини олиб боришмоқда.

Сизга таклиф этилаётган хорижий олий таълим ташкилоти дипломининг Ўзбекистонда тан олинишини учун қуйидагиларга эътибор қаратинг:

🔹Аввало, ташкилотнинг олий таълим муассасаси сифатида фаолият юритишига рухсат берувчи ҳужжати, яъни лицензияси мавжудлигига ишонч ҳосил қилинг;

🔹Кейинги энг муҳим талаб - таълим муассасаси томонидан бериладиган диплом ўзи жойлашган мамлакат ҳудудида тан олиниши билан боғлиқ. Бунинг учун эса олий таълим муассасаси ва унинг таълим дастурлари ваколатли органлар томонидан аккредитациядан ўтказилган бўлиши керак.

🔹Бундан ташқари, талабгор танлаган олий таълим муассасасининг ўқитиш шакли ва таълим дастурлари Ўзбекистон қонунчилигига мос келишини ўрганиши керак.

🔰 Амалдаги «Таълим тўғрисида»ги қонунга кўра, Ўзбекистон ҳудудида расман тан олинадиган бакалавриат босқичи камида 4 йил, сиртқи таълим камида 5 йил, магистратура эса камида 2 йил муддат қилиб белгиланган.

❗️Шунингдек, пандемия вақтида жорий этилган карантин режими сабабли юртимиздаги олий таълим муассасаларида таълим жараёнлари масофавий шаклга ўтказилган. Ушбу вазиятдан ўз манфаати йўлида фойдаланаётган баъзи консалтинг ташкилотлари ўз рекламаларида масофадан таълим берувчи хорижий олий таълим муассасаларини «дипломи Ўзбекистонда тўғридан-тўғри тан олинади» каби асосланмаган маълумотлар билан тарғибот қилишмоқда.

📞Мазкур масала бўйича абитуриентлар ёки уларнинг ота-оналари ўзларини қизиқтирган саволлар билан Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг телеграм боти (@Uztdibot)га ёки (71) 231-07-53 рақамига мурожаат қилиб, мутахассислардан жавоб олишлари мумкин.

☝️Юқоридаги тавсияларга асосан Сизга таклиф қилинаётган олийгоҳ ҳақидаги маълумотларни яхшилаб ўрганиб кейин қарор қабул қилинг.
〰️〰️〰️〰️〰️

Хорижий олий таълим муассасалари дипломини тан олиш синовларига қандай ўзгартиришлар киритилган? Қайси ҳолатларда хорижий олий таълим муассасаси дипломи Ўзбекистонда тан олинмайди?

📍Янги тартиб бўйича ҳозирда фақатгина бир босқичда «Мутахассислик фанлари»дан тест имтиҳонлари топширилмоқда.

📈Бундан ташқари, хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тўғридан-тўғри (синовларсиз) тан олиш ҳолатлари янада кенгайтирилди. Жумладан, халқаро тан олинган ташкилотларнинг рейтингида биринчи 1000таликка кирган ОТМларга кенгайтирилди ва яна қатор ўзгартиришлар киритилди.

❗️Янги низомга асосан хорижий давлатда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатлар қуйидаги ҳолатларда тан олинмайди:

Хорижий таълим тўғрисидаги ҳужжат берилган давлатда унинг эгасига Ўзбекистон Республикасидагига қараганда таълим олиш ва (ёки) касбий фаолият билан шуғулланиш учун кам ҳуқуқлар берилган бўлса (ҳужжат эгаси таълимнинг кейинги босқичида ўқишни давом эттириш, касбий фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқига эга бўлмаса);

маълумот Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида назарда тутилмаган таълим шаклида олинган бўлса;

олий таълим босқичларида:

бакалавриат бўйича ўқиш муддати уч йилдан кам бўлса ёки Европа таълим тизими асосида ўқиш давомида 240дан кам кредит тўплаган бўлса;

магистратура бўйича ўқиш муддати бир йилдан кам бўлса;

бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари қўшиб ўқитиладиган таълим дастурлари бўйича таълим олганда умумий ўқиш даври уч йилдан кам бўлса;

⛔️Айни сабабларга кўра, 2019 йилнинг ўзида 783 нафар (жами ариза билан мурожаат қилганларнинг 6,1 фоизи), 2020 йилнинг ўтган даврида 157 нафар (жами ариза билан мурожаат қилганларнинг 4,8 фоизи) мурожаат қилганларга синовларга чақирилмасдан дипломини тан олиш рад этилган.

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
Бугун Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси ахборот хизмати раҳбари Шавкат Хўжақулов иштирокида брифинг ўтказилди.
〰️〰️〰️〰️〰️
Менга қўшни давлатдаги олий таълим муассасасида ўқишни таклиф этишмоқда. Ўқиш масофавий тарзда олиб борилар экан. Лекин дипломга ситрқи деб ёзилади, Ўзбекистонда тан олинади дейишмоқда. Уларга ишонсам бўладими?

🔰Амалдаги қонунчиликка мувофиқ хорижий давлатларнинг олий таълим муассасаларда масофавий тарзда таълим олган талабгорларнинг ҳужжатлари Ўзбекистон Республикасида тан олинмаслиги белгилаб қўйилган
.

⛔️Шу сабабли масофавий таълим шаклида ўқишни тавсия қилмаган бўлардик. Чунки, хорижий олий таълим муассасасини тамомлаб, диплом олганингиздан сўнг уни Ўзбекистон Республикасида юридик кучга эга бўлиши учун тан олиш жараёнидан ўтказиш лозим бўлади.

🔎Хорижий давлатда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш жараёнида ҳужжат ҳақиқийлиги ҳамда таълим шаклини аниқлаштириш бўйича расмий сўров амалга оширилади ва ўрганилади.

⚡️Янги таҳрирдаги «Таълим тўғрисида»ги қонуннинг лойиҳасига масофавий таълим шакли ҳам Ўзбекистондаги таълим турлари рўйхатига киритилмоқда. Бироқ бунинг ўзи хорижда масофавий тарзда олинган дипломлар ҳам тан олинади, деган маънони англатмайди.

Шу сабабли ҳам ёшларимизга мазкур ўзгартиришлар тўлиқ киритилиб, қайси мутахассисликлар ва қандай кўринишда масофавий таълим йўлга қўйилиши маълум бўлмагунга қадар шошиб қарор қабул қилмасликни сўраган бўлардик.

❗️Шу ўрнида таъкидлаб ўтиш жоизки, бугунги кунда бозори талабларига жавоб бера оладиган рақобатбардош кадрларга бўлган эҳтиёж ортиб бормоқда. Кадрлар сифатига иш берувчилар баҳо бермоқда. Шундай экан, ёшларимиз диплом учун эмас, сифатли таълим олиб салоҳиятли кадр бўлиш учун олий таълим муассасасини танлашлари зарур.
〰️〰️〰️〰️〰️〰️

Беларус Республикасидаги олий муассасаларидан бирида ўқиш таклиф этилмоқда. Ушбу давлатда олинган олий таълим муассасаси дипломи Ўзбекистонда тан олинадими?

🤝2019 йил 1 августда «Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Беларус Республикаси Ҳукумати ўртасида таълимга оид ҳужжатларни, ўқишга оид ҳужжатларни ўзаро тан олиш тўғрисида битим» имзоланган.

Мазкур битимга асосан Битим кучга кирган сана (2020 йил 13 июль)дан бошлаб, икки мамлакатдаги давлат аккредитациясидан ўтган олий таълим муассасаларининг ўқиш давомийлиги 4 йилдан кам бўлмаган олий маълумот ёки бакалавр даражаси тўғрисидаги дипломлар ўз эгаларига ўқишни олий таълимнинг иккинчи босқичида (магистратура) таълим дастури бўйича давом эттириш ҳуқуқини берувчи таълимга оид ҳужжат сифатида ўзаро тан олинади.

Касбий фаолият билан шуғулланиш учун эса Ўзбекистон Республикасида ҳам, Беларус Республикасида ҳам амалдаги қонунчилик доирасида синов орқали ёки белгиланган имтиёзларга эга бўлган ҳолатларда махсус синовларсиз амалга оширилади.
〰️〰️〰️〰️〰️

Россиядаги олий таълим муассасаларидан бирида ўқимоқчиман. Дипломи Ўзбекистонда тан олиниши учун нималарга эътибор қаратишим лозим?

2019 йил 30 майда Ўзбекистон Республикаси ҳукумати ва Россия Федерацияси ҳукумати ўртасида таълим, малака ва илмий даражаларни ўзаро тан олиш тўғрисида битим имзоланган.

Унга кўра давлат аккредитациясига эга бўлган таълим дастурлари, ўқиш муддати тўрт йилдан кам бўлмаган, кундузги бакалавр дипломи билан тасдиқланган олий таълим иккала давлатда ҳам мос равишда тан олинади ҳамда мутахассислик фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини беради.

Шунингдек, уларнинг эгаларига ҳар иккала давлатда магистратура бўйича ўқишни давом эттириш ҳуқуқини беради.

Россиянинг Фан ва таълим соҳаси назорати бўйича федерал хизмати (Рособрнадзор) веб-сайти орқали олий таълим муасаcсасиниг лицензияси мавжудлигини ёки давлат аккредитациясидан ўтганини текшириб кўриш мумкин.

Бундан ташқари, Таълим инспекцияси веб-сайти орқали Халқаро тан олинган ташкилотлар (Quacquarelli Symonds World University Rankings, Times Нigher Education ва Academic Ranking of World Universities) рейтингида ТОП-1000таликдан ўрин олган Россиядаги Олий таълим муассасалари билан танишишингиз мумкин.

@aoka_uz
#abituriyent2020
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари, Олий Мажлис Сенати аъзоси Ўктам Барноев 20 сентябрь куни оғир хасталик туфайли вафот этган эди.
Президент Шавкат Мирзиёев марҳумнинг хонадонига ташриф буюриб, онаси, рафиқаси ва фарзандларига ҳамдардлик билдирди.
– Ўктамжон олижаноб, забардаст, фидойи, ватанпарвар, ўрнак олишга арзигулик инсон эди, – деди давлат раҳбари.

20 сентября после тяжелой болезни скончался заместитель Премьер-министра Республики Узбекистан по вопросам развития аграрной и продовольственной сфер, член Сената Олий Мажлиса Уктам Барноев.
Президент Шавкат Мирзиёев посетил дом покойного и выразил соболезнования его матери, супруге и детям.
– Уктамжон был благородным, сильным, самоотверженным, патриотичным, достойным подражания человеком, - сказал глава государства.

#Mirziyoyev #taziya #hamdardlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Бугун Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Бош давлат меҳнат ҳуқуқ инспектори Гулрух Ниёзметова иштирокида брифинг ўтказилди.

Брифингда пахта йиғим терими ҳақидаги аҳоли саволларига жавоб қайтарилди.
〰️〰️〰️〰️〰️

Ёлланма теримчилар пахта даврида ким билан ҳамда қандай тартибда шартнома имзолайди?

Пахта даврида ёлланма теримчилар ҳамда пахта-тўқимачилик кластерлари ёки фермер хўжалиги ўртасида фуқаролик ҳуқуқий шартнома тузилади. Пахта тўқимачилик кластерлари ёки фермер хўжалигида доимий ишлаб келаётган ишчилар билан ҳам пахта териш бўйича қўшимча меҳнат шартномаси тузилиши мумкин.

Фуқаролик ҳуқуқий шартнома имзоланган кундан кучга киради ҳамда пахта терими мавсуми даврида амал қилади. Меҳнат шартномаси номуайян муддатга ҳамда муддатли асосда тузилиши мумкин.

Теримчи фуқаролик ҳуқуқий тусдаги шартномани исталган вақтда ўз ихтиёрига кўра бекор қилиши мумкин. Меҳнат шартномасини бекор қилиш Мехнат кодексидаги умумий асосларга кўра амалга оширилади.

Фуқаролик ҳуқуқий шартнома ҳамда мехнат шартномаси нусхада тузилади ҳамда биттаси теримчида, биттаси фермер хўжалиги, кластерда сақланади.
〰️〰️〰️〰️〰️

Маҳалла раиси ва ходимлари пахтага фуқароларни мажбурий жалб қилмаслик тўғрисида огоҳлантирилганми?

❗️Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг ташаббуси билан 2020 йилнинг сентябрь ойи бошланишига қадар “Мажбурий меҳнатдан огоҳ бўлинг!” номли услубий қўлланмалар республиканинг барча маҳалла ходимларига тарқатилган. Бундан кўзланган асосий мақсад – махалла фуқаролар йиғини ходимларининг мажбурий меҳнат тўғрисидаги ҳабардорлигини оширишдир.
〰️〰️〰️〰️〰️

Маҳалладаги ишсизлар пахта теримига ўз хоҳишлари билан чиқишлари мумкинми?

❗️Маҳаллада яшайдиган ишсиз фуқароларга пахтада қўшимча даромад топиш мумкинлиги тўғрисидаги тўлиқ маълумотлар берилган ҳолда фақатгина ўзларининг ихтиёрига кўра пахта теришга жалб қилиниши мумкин. Бунда пахтага жалб қилинаётган маҳалланинг ишсиз фуқароларига пахтага чиқиш бўйича барча меҳнат шароитлари, яъни пахта пули, ётоқ жой, иш ҳақининг берилиш тартиби ва бошқалар таништирилади.

📍Ишсиз фуқаролардан ташқари бюджет ташкилотларида ишловчи ходимлар ҳам ишдан бўш вақтларида, яъни шанба ва якшанба кунлари қўшимча даромад топиш мақсадида фақатгина ўз ҳохишларига кўра пахта теримида иштирок этишлари мумкин.
〰️〰️〰️〰️〰️

Катта байрамлар олдидан ўтказиладиган ҳашарларда бир кунлик иш ҳақимиздан ҳам ҳашар учун ўтқазиб бериш қанчалик мавжуд меҳнат қонунчилигига тўғри келади?

⚡️Меҳнат
кодексининг 164-моддасига кўра, фақатгина ходимнинг ёзма розилиги билан, бундай розилик бўлмаган тақдирда эса, - суднинг қарорига асосан меҳнат ҳақидан ушлаб қолиниши мумкин.

🔹Шу сабабли, бир кунлик иш ҳақлари фақатгина ходим бу тўғрисида ўзи ташаббус билан чиққанда ёки ёзма розилик билдирганда ушлаб қолиниши қонунчилликка мувофиқ ҳисобланади.

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official