Расмий хабарлар I Официальные новости
28.3K subscribers
31.3K photos
6.88K videos
53 files
29.3K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
Ўзбекистон Республикаси валюта биржаси ребрендинг ўтказди

🔸 Марказий банк ахборот хизмати хабар беришича, ребрендинг доирасида Валюта биржаси фаолиятининг асосий хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда, биржанинг янги логотипи ишлаб чиқилди.

🔸 Янги логотип Валюта биржасининг танилиши, шунингдек, эмитентлар, инвесторлар ва молия бозорининг профессионал иштирокчилари орасида оммалашишининг янги даражасига чиқиш имконини беради.

🔸 Яқин келажакда Валюта биржасининг корпоратив кўриниш компонентлари, шу жумладан, офис дизайни, веб-сайти, савдо майдончалари интерфейси ва ўз атрибутлари ишлаб чиқилади.

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
❗️Тест синовларига 90 нафар абитуриент тана ҳарорати 37⁰ C дан юқори бўлганлиги сабабли далолатнома тузилиб, киритилмади.

Давлат комиссиясининг 2020 йил 19 июндаги 1-сон баёнига мувофиқ, 17 сентябр куни тана ҳарорати 37⁰C дан юқори бўлган, тест синовларига киритилмаган абитуриентлар учун Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида тайёрланган стадион ва хиёбонларда қўшимча тест синовлари ўтказилиши режалаштирилмоқда.

Бу ҳақда ДТМ мутасаддилари иштирокида АОКАда ўтказилаётган брифингда маълум қилинди.

@aoka_uz
#abituriyent2020
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 2 июлдаги ногиронлиги бўлган шахсларни ижтимоий қўллаб қувватлаш бўйича 417 сонли қарорига кўра ОТМ га ногирон шахслар учун қўшимча 2 % қабул квотаси белгиланган. Ногиронлиги мавжуд абитуриентлар мана шу 2 фоизли грант учун танловда иштирок этишади.

Агар танловда иштирок этиш учун тавсия этилмаган бўлса, одатий абитуриентлар қатори танлаган 5 та йўналишлари бўйича тест синовларида қатнашишади.

Бу ҳақда ДТМ Бош бошқарма бошлиғи Барно Ражабов жавоб берди.

@aoka_uz
#abituriyent2020
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Ҳозирча бунга тайёр эмасмиз» — ДТМ бош бошқарма бошлиғи Барно Ражабов mandat.uz сайти нега ҳамон ишламаётгани изоҳ берди

@aoka_uz
#abituriyent2020
«Пандемия ва ахборот-кутубхона соҳаси фаолияти» мавзусида матбуот анжумани ўтказилди

Батафсил

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
Тест синовларида иштирок этиши белгиланган 1 млн 304 минг 194 нафар абитуриентдан 1 млн 240 минг 614 нафари (95,1 %) иштирок этди.

63 минг 580 нафари эса (4,9 %) турли сабабларга кўра тест синовларида иштирок этмади.

❗️Жами 1 187 нафар абитуриент турли сабабларга кўра тест синовларидан четлатилди. Шундан 548 нафари ҳудудга киришда, 639 нафари эса тест синови жараёнида аниқланган.

Жумладан, ҳудудга киришда (энг кўп кузатилган):

✔️ 367 нафар абитуриент телефон олиб киришга урингани;
✔️ 48 нафари шпаргалка олиб киришга урингани;
✔️ 118 нафари ўринга ўрин киришга ҳаракат қилгани;
✔️ 10 нафари ҳужжат сохталаштиргани учун.

Тест синови жараёнида (энг кўп кузатилган):

✔️ 491 нафар абитуриент телефондан фойдалангани;
✔️ 68 нафари шпаргалкадан фойдалангани;
✔️ 27 нафари ўринга ўрин киргани учун тест синовларидан четлатилди.

Қолган абитуриентлар калкулятор олиб киришга уринганлиги, шахси тасдиқланмаганлиги, ўзаро гаплашганлиги, тест материалларини алмаштиргани, тест материалларини олиб чиқишга уринганлиги каби турли сабаблар билан тест синовларидан четлатилган.

@aoka_uz
#abituriyent2020
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🛣 Максимал даражада тез, хавфсиз ва қулай. Яккасарой туманидаги янги йўл ўтказгич қурилиши якунига етганда пойтахт марказидан Сергелига айнан шундай етиб олса бўлади.

Бугун ташкил қилинган пресс-тур доирасида журналистлар қурилаётган объект билан танишиш имкониятига эга бўлди, деб хабар бермоқда Тошкент шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
📎Президент Шавкат Мирзиёев “Хавфсиз, тартибли ва қонуний меҳнат миграцияси тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорни имзолади.

Қарорда қуйидагилар назарда тутилган:

✔️ Хавфсиз, тартибли ва қонуний меҳнат миграцияси тизими жорий қилинмоқда ҳамда унинг 6 та асосий йўналиши белгиланмоқда, жумладан:
ташқи меҳнат миграцияси соҳасида халқаро ҳамкорлик ривожлантирилади, хориждаги ватандошлар ташкилотлари ва ўзбек диаспоралари билан алоқаларни мустаҳкамланади;
хорижга ишлашга кетишдан олдин фуқароларни касб-ҳунарга
ва хорижий тилларга ўқитилади, уларга касбий малакани тасдиқловчи халқаро сертификатлар берилади;
меҳнат мигрантларин молиявий ва ижтимоий қўллаб-қувватланади, уларнинг ҳаёти ва соғлиғини суғурталаш амалиёти кенгайтирилади, улар учун маданий-маърифий тадбирлар ташкил этилади;
меҳнат миграциясидан қайтиб келган шахсларни реинтеграция қилинади, шу жумладан уларнинг бандлиги таъминланади, касбий малакаси оширилади ва тадбиркорлик ташаббуслари рағбатлантирилади.

✔️Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ҳудудий филиалларининг иши қуйидаги тартибда ташкил этилади:

ҳокимлар ҳудудий филиалларга умумий раҳбарлик қилади ҳамда уларга юклатилган вазифаларнинг самарали бажарилишини таъминлайди;
ҳудудий филиал раҳбарлари бир вақтнинг ўзида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимининг ёрдамчилари ҳисобланадиган бўлди;
ҳокимликлар маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари ҳисобидан ҳудудий филиалларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ҳамда фаолиятига малакали мутахассисларни жалб қилиш чораларини кўради;

✔️ Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг ҳудудий филиалларига қуйидаги ҳуқуқлар берилмоқда:

хорижий иш берувчилар ва уларнинг вакиллари билан бевосита келишувлар тузиш ҳамда тузилган келишувларга асосан фуқароларни ишга юбориш;
хорижий мамлакатларнинг ҳудудий миграция ва бошқа давлат органлари билан алоқалар ўрнатиш ва музокаралар ўтказиш, хориждаги ватандошлар ташкилотлари билан ҳамкорлик қилиш;
хорижий (халқаро) молия институтлари миграция соҳасини ривожлантиришга ажратиладиган грантларини жалб қилиш.

✔️ 2021 йил 1 январдан бошлаб ташкиллаштирилган меҳнат миграцияси йўли билан хорижга чиқиб кетаётган шахсларни, ишга юборишдан олдин мажбурий тартибда касб-ҳунарга ўқитиш тизими жорий қилинмоқда.

Буни амалга ошириш учун 13 та “Ишга марҳамат” мономарказлари, 30 та касб-ҳунарга ўқитиш марказлари, 11 та Тошкент шаҳри туманларидаги қисқа муддатли касб-ҳунарга ўқитиш курслари ҳамда 136 та маҳалла аҳолисини касб-ҳунарга ўқитиш масканларига қўшимча равишда қуйидагилар:

13 та коллеж ва 13 та техникумда (жами йиллик қуввати 20,2 минг ўқувчи) меҳнат мигрантлари учун қисқа муддатли (3 ойгача) касб-ҳунар
ва чет тилларига ўқитиш курслари ташкил этилади;
қисқа муддатли курсларнинг ўқув дастурлари хорижий йирик
иш берувчиларнинг (Россиянинг “НИПИГАЗ” АЖ, “Renaissance Heavy Industries”, Б.Т.К ГРУП, Туркиянинг “ANT YAPI”, “Tayga Grupp”, БААнинг “Tadbeer” ташкилотлари) талабларига мослаштирилади;
хорижий йирик иш берувчилар ва хусусий бандлик агентликлари билан алоқалар ўрнатилади ҳамда қисқа муддатли курсларда улар учун зарур бўлган касблар бўйича малакали мутахассислар тайёрланади;
Меҳнат вазирлиги ҳузуридаги жамғарма маблағлари ҳисобидан қисқа муддатли курсларга хориждаги йирик корхоналарнинг малакали мутахассислари ва етакчи таълим муассасаларининг педагог кадрлари жалб қилинади;

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
📎 Президент Шавкат Мирзиёев “Хавфсиз, тартибли ва қонуний меҳнат миграцияси тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорни имзолади.

Қарорда қуйидагилар назарда тутилган:

✔️ 2021 йил 1 январга қадар қуйидагилар ташкил этилади:

Япония иш берувчилари билан ҳамкорликда Тошкент шаҳридаги “Ишга марҳамат” мономарказида “Япон тили ва касбий малака” тест маркази;
Россия Федерациясининг Пайвандчилик назорати миллий агентлиги билан ҳамкорликда Фарғона шаҳридаги “Ишга марҳамат” мономарказида пайвандчилар мактаби;
Бирлашган Араб Амирликларининг рекрутинг “Тadbeer” марказлари билан ҳамкорликда Гулистон шаҳридаги “Ишга марҳамат” мономарказида хизмат соҳасида фаолият кўрсатадиган ишчиларни тайёрлаш ўқув маркази;
Япония ва Бирлашган Араб Амирликлари билан ҳамкорликда чет тилларига ўқитиш ва хизмат соҳаси бўйича касбга тайёрлаш ўқув марказлари;

2021 йил 1 январдан бошлаб:

“Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизимида кам таъминланган сифатида рўйхатга олинган оила аъзоларига, улар меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун хорижга чиқиб кетаётганда микроқарзлар берилади;
микроқарзлар хорижда ишга жойлашиш (шу жумладан, йўл ҳақини тўлаш ва меҳнат фаолиятига рухсат олиш) билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун 10 млн сўмгача миқдорда бир йил муддатга берилади;
микроқарз фоиз ставкасининг 14 фоизли пунктидан юқори бўлган қисми, лекин 21 фоиздан ошмаган миқдори Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан компенсация қилинади;

2021 йил 1 январдан бошлаб ташкиллаштирилган ҳолда хорижда меҳнат фаолиятини амалга ошириш – ўзини ўзи банд қилган шахслар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турларига тенглаштирилади ҳамда ушбу шахсларга ўзини ўзи банд қилганлар учун белгиланган солиқларни тўлаш ҳамда пенсия миқдорини ҳисоблаш тартиби қўлланилади;

ташқи меҳнат миграцияси соҳасини янада ривожлантириш мақсадида:

2021 йил 1 январга қадар Ўзбекистонда Россия Федерацияси Ички ишлар вазирлигининг паспорт-виза хизмати ваколатхонаси очилади ҳамда ушбу ваколатхонада патентни тайёрлаш, расмийлаштириш ва бериш хизматлари кўрсатилади;
2021 йил 1 январга қадар Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Екатеринбург (90 мингга яқин меҳнат мигрантлари ишламоқда), Новосибирск (200 минг нафар), Самара (100 минг нафар), Уфа (70 минг нафар), Чимкент (100 минг нафар) ва Истанбул (300 минг нафар) шаҳарларидаги ваколатхоналари очилади;
чет давлатларда мураккаб молиявий аҳволга тушган
ва шахсини тасдиқловчи ҳужжатларсиз, маблағларсиз қолган 10 мингга яқин фуқароларга 446 минг сўм (40 долл) бир марталик моддий ёрдам кўрсатилади ҳамда ушбу мақсадларга 4,1 млрд сўм маблағ ажратилади;
Россия Федерацияси, Қозоғистон ва Туркия Республикаларида меҳнат фаолиятини амалга ошираётган фуқароларга ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш мақсадида адвокатлик фирмалари жалб қилинади, онлайн платформа яратилади ва Россия Федерацияси ҳудудини доимий хизмат билан қамраб оладиган “Call-марказ” ташкил қилинади;
хорижий мамлакатларда Ўзбекистон Республикаси фуқароларига мунтазам ёрдам кўрсатиб келаётган шахсларни “фахрий консул” ҳамда “жамоат маслаҳатчиси” этиб тайинлаш ҳамда уларни давлат мукофотлари билан тақдирлаш амалиёти жорий қилинади;
дипломатик ваколатхоналар, консуллик муассасалари ҳамда Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг ваколатхоналари ҳузурида хориждаги ватандошлар, йирик иш берувчилар ҳамда Ўзбекистон Республикаси фуқароларига мунтазам равишда ёрдам кўрсатиб келаётган бошқа шахслар иштирокидаги Маслаҳат кенгашлари ташкил этилади.

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
📎 Президент Шавкат Мирзиёев “Хавфсиз, тартибли ва қонуний меҳнат миграцияси тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорни имзолади.

Қарорда қуйидагилар назарда тутилган:

✔️ 2021 йил 1 январдан бошлаб “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизимида кам таъминланган сифатида рўйхатга олинган оила аъзоларига, улар хорижда вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириб, қайтиб келганда:

Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан ижарага олинган бино ва иншоотларнинг ижара ҳақини тўлаш, тадбиркорлик асослари ва молиявий саводхонликка ўқиш, кредит таъминоти сифатида тақдим этиладиган суғурта полиси бўйича тўловларни амалга ошириш учун 2,2 млн сўм миқдорида субсидия тўланади;

Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан ажратилган кредитнинг 14 фоиздан юқори бўлган қисми, лекин 21 фоиздан ошмаган миқдори компенсация қилинади.

✔️ Туман ва шаҳар сектор раҳбарлари, маҳалла раислари ва меҳнат инспекторлари хорижга ишлаш учун кетган фуқароларнинг оила аъзоларига моддий ва ижтимоий ҳолатини яхшилаш, зарур тиббий патронаж хизматини кўрсатиш, ипотека кредитлари асосида уй-жойлар ажратиш, фарзандларининг таълим олишидаги муаммоларини ҳал қилиш, меҳнатга лаёқатли аъзоларини иш билан таъминлашга кўмаклашади.

❗️ Ушбу тадбирларни амалга ошириш натижасида 2020–2021 йилларда:
70 мингга яқин шахслар касб-ҳунарга ва чет тилларига ўқитилади;
144 мингдан ортиқ шахслар ташкиллаштирилган ҳолда хорижга вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун юборилади,
шу жумладан Россияга 107 минг нафар, Қозоғистонга 24 минг нафар, бошқа давлатларга 13 минг нафар;
148 мингга яқин хориждан қайтиб келган фуқароларнинг бандлиги таъминланади;
120 мингга яқин меҳнат мигрантларининг оила аъзоларига ёрдам кўрсатилади.

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Электр энергияси ҳамда табиий газни ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимларини тўлиқ жорий этиш бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Йил якунигача 3,5 миллион дона электр ҳисоблагич ўрнатиб, 2021 йил 1 мартгача автоматлаштирилган тизимни ишга тушириш вазифаси қўйилди.
Газ қуйиш шохобчалари, корхона ва иссиқхоналарга ҳисоблагичлар ўрнатиб, сервислар ташкил этиш, малакали кадрлар тайёрлаш бўйича кўрсатмалар берилди.

Состоялось видеоселекторное совещание по вопросам полноценного внедрения автоматизированных систем контроля и учета электроэнергии и газа.
Поставлена задача установить до конца года 3,5 миллиона счетчиков электроэнергии и запустить автоматизированную систему до 1 марта 2021 года.
Даны указания касательно установки счетчиков в газонаполнительных пунктах, предприятиях и теплицах, организации сервис-центров, подготовки квалифицированных кадров.

#Mirziyoyev #videoselektor #elektr #gaz

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
📢 ЭЪЛОН!

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида эртага, 15 сентябрь куни

🕰 соат 15:00да

✔️Президентимизнинг “Ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги нуфузи ва мавқеини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони ижроси ҳақида Фанлар академияси мутасаддилари иштирокида "Тилнинг олий қадрият сифатида шаклланишида “Давлат тили тўғрисида”ги Қонуннинг ўрни" мавзусида матбуот анжумани ўтказилади.

Матбуот анжуманига саволларни @aokapressa га жўнатишингиз мумкин.

❗️ОАВ ходимлари ва блогерларни матбуот анжуманга таклиф қиламиз.

🔹Тадбир @aoka_uz, @Rasmiy_xabarlar_Official, @hudud_inform телеграм каналлари, UzReport TV ва O‘zbekiston 24 телеканаллари ҳамда Youtube тармоғи орқали онлайн ёритилади.

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Коронавирусдан уй шароитида даволанаётган беморнинг оила-аъзоларига зарур маслаҳатлар

Маълумки, бугунги кунда коронавируснинг енгил шаклини ўтказаётган беморлар уй шароитида даволанмоқдалар. Бу шароитда унинг оила аъзолари билиши ва амал қилиши лозим бўлган қатор жиҳатлар бор.

Ушбу видеони томоша қилинг ва коронавирусдан сақланинг!

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Бугундан бошлаб Ўзбекистон фуқаролигини олиш учун давлат тилини билиш шарт бўлади

Бугун, 15 сентябрдан бошлаб «Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида»ги Қонун кучга кирди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Қонун 2020 йил 13 март куни имзоланган ва орадан 6 ой ўтгач кучга кириши белгиланган эди.

Қонунга биноан, Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига қабул қилишнинг қуйидаги турлари мавжуд:
👉 умумий тартиб;
👉 соддалаштирилган тартиб;
👉 алоҳида тартиб.

Мазкур қонунда аввалгисидан фарқли ўлароқ «ватандош» деган тушунча киритилган бўлиб, унга кўра чет давлат фуқароси бўлган ёки фуқаролиги бўлмаган шахс ҳисобланган ватандошга нисбатан Ўзбекистон фуқаролигига қабул қилишнинг соддалаштирилган тартиби қўлланади.

❗️Шунингдек, қонун билан Ўзбекистон фуқаролигига умумий тартибда қабул қилишнинг асосий шартларидан бири сифатида ариза топширган шахснинг давлат тилини мулоқот қилиш учун зарур даражада билиши ҳам киритилган.

Бундан ташқари қонунда Ўзбекистон фуқаролигига алоҳида тартибда қабул қилиш, фуқароликни тиклаш ва тугатиш, фуқароликдан чиқиш ҳамда фуқароликни йўқотиш асослари ҳам белгилаб қўйилган.

Манба: ЎзА

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Мен 29 ёшдаман"
Нурали Эркаев - Ўзбекистон давлат консерваторияси кафедра мудири, бастакор

"Мне 29 лет"
Нурали Эркаев - заведующий кафедрой Государственной консерватории Узбекистана, композитор

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Толибон» ҳаракатининг Қатардаги сиёсий ваколатхонаси раҳбари Мулла Абдулғани Биродар Ўзбекистоннинг Афғонистон заминида тинчлик ўрнатилиши ва мамлакат иқтисодиётини тиклаш борасидаги саъй-ҳаракатларини юқори баҳолади.

«Ўзбекистон ўз ташқи сиёсатида Афғонистонда тинчлик ўрнатиш масаласига устувор масала сифатида қарашини яхши биламиз. Шу йилнинг февраль ойида ҳам Доҳада Ўзбекистон ташқи ишлар вазири билан афғон муаммосини ижобий ҳал этиш бўйича фикр алмашгандик. Тинчлик музокаралари доирасида Ўзбекистонда ҳам ташриф билан бўлганмиз ва қатор юзма-юз мулоқотларда қатнашганмиз.

Бугун Ўзбекистон томони Афғонистонни қайта тиклаш ишларида ҳам фаол. Бугун Ўзбекистон ташаббуси билан Афғонистонда амалга оширилаётган Мозори Шариф–Кобул–Пешовар йўналиши бўйича темир йўл, Сурхон–Пули Хумри электр узатиш линияси каби йирик лойиҳалар таҳсинга лойиқ. Бу хайрли ишлар Афғонистон учун жуда муҳим ва бу афғон иқтисодиётини кўтаришга муҳим туртки бўлишига ишонамиз.

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Бугун, 15 сентябрь куни АОКАда бўлиб ўтадиган тадбирлар:

📣Пандемия даврида амалга оширилаётган чора-тадбирлар тўғрисида

🕙 12:00 Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги

Спикер: Саодат Боймирзаева – матбуот котиби

📣 Коронавирус билан боғлиқ вазият тўғрисида

🕙 14:00 Коронавирусга қарши кураш штаби

Спикер
: Нурмат Отабеков – штаб аъзоси

📣Мавзу: "Тилнинг олий қадрият сифатида шаклланишида “Давлат тили тўғрисида”ги Қонуннинг ўрни" (матбуот анжумани)

🕙 15:00 Фанлар академияси мутасаддилари иштирокида

📲 Тадбирлар @Rasmiy_xabarlar_Official телеграм канали, UzReport TV ва O‘zbekiston 24 телеканали орқали онлайн ёритилади.

〰️〰️〰️〰️〰️

Мероприятия, запланированные на сегодня, 15 сентября, в АИМК:

📣 О мерах, принимаемых во время пандемии коронавируса

🕙 12:00 Министерство по поддержке махалли и семьи

Спикер: Саодат Боймирзаева – пресс-секретарь

📣О ситуации, связанной с коронавирусной инфекцией

🕙 14:00 Штаб по борьбе с коронавирусом

Спикер
: Нурмат Атабеков – член штаба

📣 Пресс-конференция на тему: Роль Закона "О государственном языке" в формировании языка как высшей ценности

🕙 15:00 Академия наук

📲 Мероприятия будут транслироваться онлайн на официальном Telegram-канале AИМК @Rasmiy_xabarlar_Official. Также смотрите брифинги на телеканалах «УзPепорт» и «O‘zbekiston 24».

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
“Халқ депутатлари Кенгашлари фаолияти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида”ги Қонун Президент томонидан имзоланди (ЎРҚ-636-сон, 14.09.2020 й.) Бу ҳақда ҳуқуқий ахборот канали маълум қилди.

➡️ Қонун билан “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунга киритилган ўзгартишга кўра, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгаши фаолиятига ташкилий-техникавий ва бошқа жиҳатлардан хизмат кўрсатиш вазифаси ҳокимликлар аппаратидан тегишли халқ депутатлари Кенгаши котибияти зиммасига ўтказилди.

☑️ Котибиятлар юридик шахс ҳисобланади ва уларнинг фаолияти тегишли маҳаллий бюджет ҳисобидан молиялаштирилади.

Котибият тузилмаси, штатлар, ходимларнинг меҳнат ҳақи миқдори ва моддий-техника таъминоти, шунингдек уларни сақлаш харажатлари тегишли халқ депутатлари Кенгаши томонидан тасдиқланади.

▫️Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Officia