Расмий хабарлар I Официальные новости
28.6K subscribers
31.1K photos
6.78K videos
53 files
29.1K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
👩🏻‍💼“Қизлар овози” онлайн мактабининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Ижтимоий тармоқларда тарқалган Янгийўлдаги коррупция билан боғлиқ ҳолат бўйича Кадастр агентлиги ахборот хизмати расмий муносабати.

Ижтимоий тармоқларда Янгийўл тумани кадастр хизмати ходими 27 сотих ерни ҳар сотихини 500 АҚШ долларидан жами 13 500 АҚШ долларга ноқонуний равишда сотаётган вақтида қўлга олингани ҳақида хабар тарқалди.

Тошкент вилояти Ер тузиш ва қўчмас мулк кадастр давлат корхонаси томонидан коррупция ҳолатини содир этган И.Н. собиқ ходим эканлиги маълум қилинди.

И.Н. кадастр идорасидан расман ишдан бўшагандан кейин ноқонуний йўл билан ер сотмоқчи бўлиб юқоридаги ҳаракатларни амалга оширган. Гап унинг собиқ ходимлигида эмас, гап яна ер сотиш билан боғлиқ коррупция ҳолати кузатилганида.

❗️Кадастр тизимида фаолият олиб бораётган раҳбар ва ходимлар ер ажратиб бериш ваколатига эга эмас.

💻 Уй-жой қуриш ва тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш учун ер участкалари замонавий механизм асосида аукцион тартибида e-auksion.uz ягона электрон савдо майдончаси орқали реализация қилинади.

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Бодибилдинг ва фитнес бўйича Ўзбекистон чемпионати старт олмоқда

Батафсил

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Ов мавсуми бошланмоқда

❗️Ов қилиш ва балиқ овлаш қоидаларини, шунингдек ҳайвонот дунёсидан фойдаланишнинг бошқа турларини амалга ошириш қоидаларини бузиш:

👉 фуқароларга – 1 115 000 сўмдан 2 230 000 сўмгача;

👉 мансабдор шахсарга эса — 2 230 000 сўмдан 3 345 000 сўмгача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

➡️ Шунингдек, қонунчиликда ушбу ҳуқуқбузарликни маъмурий жазо қўллангандан кейин такрор содир этганлик учун ҳам жавобгарлик белгиланган.

Бундан ташқари, тегишли рухсати бўлмай туриб ёки тақиқланган жойларда ёхуд тақиқланган муддатларда, тақиқланган қуроллар ёки воситалар билан ов қилиш ёки балиқ овлаш:

👉 ҳуқуқбузарлик қуроли ва ашёлари мусодара қилиниб, фуқароларга 3 345 000 сўмдан 4 460 000 сўмгача, мансабдор шахсларга эса — 4 460 000 сўмдан 5 575 000 сўмгача миқдорда жарима солишга ёхуд ҳуқуқбузарлик қуроли ва ашёлари мусодара қилиниб, 3 йилгача муддатга ов қилиш ҳуқуқидан маҳрум этишга сабаб бўлади.

Ҳуқуқий ахборот

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
UZ: ФВВ ходимлари Сурхондарё вилояти ўрмон хўжалигида юзага келган йирик ёнғинни бартараф этдилар

Ёнғин Шеробод туманидаги “Қизириқ” ўрмон хўжалиги ҳудудидаги “Гуримбулоқ” тоғли масканида содир бўлган. Қуруқ ўт ёниши сабабли ҳосил бўлган олов 50 га атрофидаги майдонни қамраб олган. Офатга қарши курашга вилоятнинг бир неча махсус техникаси ҳамда ўнлаб шахсий таркиби сафарбар қилинди. Бу ҳақда ФВВ ахборот хизмати хабар берди.

RU: Сотрудники МЧС ликвидировали крупный пожар в лесном хозяйстве в Сурхандарьинской области

Пожар вспыхнул накануне, в горном местечке "Гуримбулок", которое расположенно на территории лесного хозяйства "Кизирик" в Шерабадском районе. Огнём было охвачено около 50 ГА полей с сухой травой. В борьбе со стихией были задействованы несколько единиц спецтехники и десятки сотрудников личного состава УЧС области.

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
⚡️АОКАда 14-18 сентябрь кунлари Covid-19 пандемияси даврида кўрилаётган чоралар, олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонлари ҳамда бошқа муҳим ижтимоий-сиёсий воқеалар юзасидан режалаштирилган тадбирлар

14 сентябрь
1️⃣ Соғлиқни сақлаш вазирлиги соат-11:00
2️⃣Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги соат-12:00

15 сентябрь
1️⃣ Соғлиқни сақлаш вазирлиги соат-11:00
2️⃣ Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги соат-12:00

16 сентябрь
1️⃣ Соғлиқни сақлаш вазирлиги соат-11:00
2️⃣ Мактабгача таълим вазирлиги соат-12:00

17 сентябрь
1️⃣ Соғлиқни сақлаш вазирлиги соат-11:00
2️⃣ Халқ таълими вазирлиги соат-12:00

18 сентябрь
1️⃣ Соғлиқни сақлаш вазирлиги соат-11:00
2️⃣ Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги соат-12:00

🎤 Шунингдек, ҳафта давомида ҳар куни

- Президент қарор ва фармонлари ҳамда Вазирлар Маҳкамаси қарорлари;
- муҳокама қилинаётган қонун лойиҳалари;
-божхона органлари фаолиятини такомиллаштириш;
- ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги мақомини мустаҳкамлаш;
- пенсия таъминотидаги муҳим янгиликлар;
- куз-қиш мавсумига тайёргарлик ва бошқа долзарб мавзуларга бағишланган бир қатор матбуот анжуманлари режалаштирилган. Тадбирлар ҳақида алоҳида эълонлар бериб борилади.

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Расмий баёнот

Kun.uz сайтида эълон қилинган "Паст Дарғомда «1000 та жўжа спектакли»: Бош ролларда прокурор ва ўғлини камбағал қилиб кўрсатган «маҳаллақўм» сарлавҳали мақолада кўрсатилган ҳолатлар юзасидан текшириш ўтказилди.

Бош прокуратура ахборот хизмати хабар беришича, текширишда, “Қўқони” маҳалла фуқаролар йиғини раиси Ҳ.Турсунов томонидан уюштирилган мазкур саҳнали кўриниш намойишининг ташкиллаштирилишида Пастдарғом тумани прокурори А.Валиевнинг алоқадорлиги аниқланмади.

Бироқ, туман прокурори А.Валиев раҳбарлик қилаётган 2-сектор фаолиятида камчиликлар аниқланганлиги сабабли, унга нисбатан интизомий жазо қўлланилиб, “ҳайфсан” эълон қилинди.

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
📢 ЭЪЛОН!

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида бугун, 14 сентябрь куни

🕰 соат 15:00да

✔️Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази мутасаддилари иштирокида олий таълим муассасаларига кириш учун ўтказилаётган тест жараёнларининг дастлабки якунлари ва таҳлилига
бағишланган матбуот анжумани ўтказилади.

Матбуот анжуманига саволларни @aokapressa га жўнатишингиз мумкин.

❗️ОАВ ходимлари ва блогерларни матбуот анжуманга таклиф қиламиз.

🔹Тадбир @aoka_uz, @Rasmiy_xabarlar_Official, @hudud_inform телеграм каналлари, UzReport TV ва O‘zbekiston 24 телеканаллари ҳамда Youtube тармоғи орқали онлайн ёритилади.

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
⚡️Бугундан 2635 та мактабда анъанавий дарслар бошланди

7 сентябрь кунидан эътиборан очилган мактабларни ҳисоблаганда 14 сентябрь куни очиладиган жами мактаблар сони 2635 тани ташкил қилади, деб хабар бермоқда Халқ таълим вазирлиги ахборот хизмати.

Аввал хабар берилганидек Республикадаги қолган мактаблар октябрь ойига қадар индивидуал тарзда жойлардаги ҳақиқий ҳолат ҳамда соғлиқни сақлаш тизими хулосаларига мувофиқ фақатгина Маҳаллий Кенгаш депутатлари рухсатидан сўнг қабул қилинади.

Бундай қарор ҳудуддаги эпидемиологик вазият, ўқитувчиларда аниқланган коронавирус кўрсаткичи, ҳудуддаги соғлиқни сақлаш тизимининг вазиятга тайёрлигидан келиб чиқиб қабул қилинади.

Бунда ҳар ҳар бир ҳудуд индивидуал тарзда ёндашаётганлигини ҳам алоҳида қайд этиш мумкин. Айтайлик, Навоий вилоятидаги баъзи мактабларда дастлабки ҳафталарда асосан бошланғич синф ўқувчилари анъанавий таълим шаклига жалб қилинмоқда, бошқа вилоятларда эса мактабнинг ҳар бир синфи турли вақтда ва навбатда ўқишни ташкил қилмоқда.

Ҳар бир вилоят ва туман кесимида фаолияти тикланаётган мактаблар тўғрисидаги маълумотлар тегишлилиги бўйича ҳокимликлар ва туман халқ таълими бўлимлари расмий интернет тармоқларида эълон қилиниши белгиланган. Шу билан биргаликда, мактаблар синф раҳбарлари орқали ота-оналарни хабардор қиладилар.

Эслатиб ўтамиз, мактаби фаолиятини тикламаган ўқувчиларнинг таълим олиши “Онлайн-мактаб” лойиҳаси доирасидаги телевизион дарслар орқали таъминланади.

Онлайн мактаб лойиҳаси доирасида дарслар жадвали кунлик равишда эълон қилиб борилади.

Фурсатдан фойдаланиб, ота-оналардан мазкур жараёнга масъулият билан ёндошишларини, анъанавий шаклда фаолиятини бошлаётган мактаблар жамоасидан санитария қоидаларига қатъий риоя қилишни, фарзандларимиз ва яқинларимиз саломатлигини сақлашларини сўраб қоламиз, дейилади хабарда.

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Янгиланаётган Ўзбекистон: Тошкент қишлоқ хўжалиги техникаси заводи

Обновляющийся Узбекистан: Ташкентский завод сельскохозяйственной техники

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Бугун, 14 сентябрь куни АОКАда бўлиб ўтадиган тадбирлар:


📣 Коронавирус билан боғлиқ вазият тўғрисида

🕙 11:00 Коронавирусга қарши кураш штаби

Спикер: Севара Убайдуллаева – штаб аъзоси

📣 Олий таълим муассасаларига кириш учун ўтказилаётган тест жараёнларининг дастлабки якунлари ва таҳлили (матбуот анжумани)

🕙 15:00 Давлат тест маркази мутасаддилари иштирокида

📲 Тадбирлар @Rasmiy_xabarlar_Official телеграм канали, UzReport TV ва O‘zbekiston 24 телеканали орқали онлайн ёритилади.

〰️〰️〰️〰️〰️

Мероприятия, запланированные на сегодня, 14 сентября, в АИМК:

📣 О ситуации, связанной с коронавирусной инфекцией

🕙 11:00 Штаб по борьбе с коронавирусом

Спикер: Севара Убайдуллаева – член штаба

📣О предварительных итогах и анализе процесса проводимых тестирований при поступлении в высшие учебные заведения (пресс-конференция)

🕙 15:00 Государственный центр тестирования

📲 Мероприятия будут транслироваться онлайн на официальном Telegram-канале AИМК @Rasmiy_xabarlar_Official. Также смотрите брифинги на телеканалах «УзPепорт» и «O‘zbekiston 24».

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Бугун АОКАда Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Севара Убайдуллаева иштирокида брифинг ўтказилди.

Брифингда аҳолидан келган мурожаат ва саволларга жавоб қайтарилди.

〰️〰️〰️〰️〰️

Коронавируснинг енгил даражасида дори воситаларисиз организм касалликни ўзи енгиши мумкинми?

📍Ҳа, шундай ҳам бўлиши мумкин. Аниқ маълумотларга кўра, контактда бўлган аҳолининг 80 фоизида касаллик симптомларсиз, яъни енгил даражада ўтади. Мазкур беморларда иммун тизим яхши ривожланган бўлади.

🔺Бундай беморлар касалликни антибиотиклар ва бошка кучли дори воситаларисиз енгишлари мумкин. Бу ҳолатларда шифокорлар тавсияси ва назоратида иммун тизимни қўллаб туриш, шахсий гигиена қоидалари ҳамда карантин талабларига риоя қилиш ўта муҳим ҳисобланади. Шунингдек,

▫️томоқни тез-тез турли эритмаларда чайиб туриш, кунига камида 8 марта ;
▫️кун давомида 3-4 литрдан ортиқ суюқлик ичиш;
▫️соғлом овқатланиш, овқат рационида мева ва сабзавотларнинг бўлиши;
▫️ С витаминига бой маҳсулотлар: лимон, наъматак, малина чойларни ичиш, болғор қалампири, пиёз ва кўкатлар истеъмол қилиш;

▫️шу билан бирга, тез-тез нафас гимнастикалари, енгил юриш ва машқларни бажариб туриш тавсия этилади.

〰️〰️〰️〰️〰️

Короновирус касаллиги кимларга юқмаслиги ҳақида маълумотлар мавжудми?

🌐 ЖССТ томонидан бу касалликка ҳамма чалиниши мумкинлиги тўғрисида маълумот берилган.

Бугунги кунда ниқоб тақиб юриш, ижтимоий масофа сақлаш, қўлларни доим совунлаб ювиш ёки антисептик воситалар билан ишлов бериш ҳамда имкон қадар ўзини алоҳидалаган шахсларга касаллик юқиш эҳтимоли пасаяди ёки вирус организмга тушиши камаяди.

☝️Одамлар билан мулоқотни умуман чеклаган инсонларга вирус юқмаслиги мумкин.

🔹Бироқ таъкидлаш лозимки, бугунги пандемия даврида инсон ҳаёти давомида бу инфекция билан барибир тўқнашади ва ўшал даврда короновируснинг касаллик чақириш қобилияти камайган бўлса бу касалликни енгил кечириши мумкин.

Шунингдек, бугунги кунда касалланиб ўтганлар организмида нейтрал антиатаначалар ҳосил бўлса, бу инсонларда турғун иммунитет ҳосил бўлиши ва коронавирусга кайта чалинмаслиги тўғрисида Европа олимлари тадқиқотлари натижаси бўйича маълумот берилди.

〰️〰️〰️〰️〰️

Фарзандим учун анъанавий таълим олишда дока ниқобдан кўра бир марталик ниқобларни афзал кўринмоқда. мактабда болалар ниқобига спирт билан ишлов бериш мумкинми?

⛔️ Тиббий ниқобларга спирт билан ишлов бермаслик керак, айниқса бир марталик ниқобларга.

🧑🏻‍🦱Чунки болаларда касаллик аломатларсиз кечаётган бўлса, ниқобларни ички қисмига бола оғиз бўшлиғидан ажралган вируслар ёпишади.

🧴Бола мактабда бир марталик ниқобларни спиртли эритма билан ишлов бераман деб қўллари билан ушлаганида қўлларига ва шу ниқоблар қўйилган сатхларда вируслар қолиб кетади. Бу эса шу вақтнинг ўзида мактабдаги бошка бола организмига вирус тушишини келтириб чиқаради.

😷Шунингдек, тиббий ниқобларни ички қисмини спирт билан намлаб нафас олганда бир қанча асоратларни, масалан оғиз атрофидаги тери қаватида куйиш, бурин шиллиқ қаватини шикастланиши ва ҳид билиш қобилиятини пасайишини келтириб чиқариши мумкин.

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
#БУГУН_ТУҒИЛГАН_КУН

Жиззах вилояти ҳокими матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Биноқулов Акмал Акбарович 1987 йил 14 сентябрда Жиззах вилоятида туғилган. У 2017 йилдан буён ушбу лавозимда ишлайди.

А.Биноқулов 2015-2016 йилларда Ўзбекистон Миллий тикланиш демократик партияси Жиззах вилоят Кенгаши ижроия қўмитаси девонида ишлаган.

Каналга уланиш:👇
https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Хабар берилганидек, бугун АОКАда бўлиб ўтган брфингда Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Севара Убайдуллаева аҳолидан келган мурожаат ва саволларга жавоб қайтарди.
〰️〰️〰️〰️〰️

Фарзандимни туғилган кунини нишонлашда дўстларидан бирида иситма ва шамоллаш аломатлари бўлганлиги сабабли 5 кун ўтиб фарзандимда ҳам иситма, йўтал, ҳолсизлик, иштаҳа йўқолиши пайдо бўлди. Коронавирусга чалинган ёки йўқлигини аниқлаш учун экспресс тест топширсак бўладими?

⛔️ Антитаначаларни аниқлаш учун текшириладиган экспресс тест усули коронавирусни ташхислаш учун қўлланилмайди.

🧪Коронавирусни эрта ташхислашнинг олтин стандарти - ПЗР тест усули ҳисобланади.

🔬Бироқ, эпидемия авж олган бир пайтда, дарҳақиқат ПЗР тест натижаларини аниқлаш учун 2-3 кун керак бўлади. Шунга кўра, баъзи мамлакатларда вирусни ташхислаш учун экспресс тестлардан фойдаланишади, лекин иммун жавобни аниқлаш тестларидан эмас.

Афсуски, кўплаб давлатларда экспресс тестларни адаштиришади. Шунинг учун тест эрта ташхислаш учунми (антигенга тест) ёки иммун жавобни аниқлаш тестими (антитаначаларга тест) сўраш керак бўлади.

⚡️Ҳозирги кунда эрта ташхислаш учун экспресс тестларни жорий қилиш масаласи кўриб чиқилмоқда. Иммун жавобни аниқлаш учун экспрес тестлар ҳам муҳим аҳамиятга эга, чунки уларнинг ёрдамида соғлиқни сақлаш тизими жамоавий иммунитет даражасини баҳолаши мумкин. Бу эса карантиндан тўғри чиқишда муҳим ҳисобланади.
〰️〰️〰️〰️〰️

Коронавирус инфекцияси аниқланган хонадон фарзандлари билан болаларимиз бирга ўйнашади, мактабда ҳам бир синфда ўқишади. Бундай вазиятларда нима қилишни тасия қиласиз?

❗️Бундай вазиятларда қўшни хонадондагилар карантин қоидаларига риоя қилишлари ва фарзандларини карантин даврида кўчага ёки мактабга чиқармасликлари керак бўлади.

🚧 Шунингдек, ўзингиз ва фарзандларингиз карантин ва шахсий гигиена қоидаларига янада кўпроқ риоя қилишларингиз талаб этилади.

🧼 қўлларни тез-тез совун билан узоқроқ ювиш;

🚿 уйдан ташқарида антисептик воситалар билан дезинфекция қилиш;

💧 томоқни кунига 6-8 мартадан мойчечак дамламаси, хлорфиллипт, туз эритмаси ва шунга ўхшаш тузли эритмалар билан чайиш;

🥤кунига 3-4 литрдан ортиқ суюқлик: лимон чой, малина, наъматак, асал чойлар ичиш;

🥛регидрон суюқлигини қултумлаб ичиб туриш;

🚰 хоналарда доимий равишда нам тозалов ишларини олиб бориш;

🪔кунига 3-4 марта шамоллатиш, кунига 1 марта исириқ тутатиш- кабиларни амалга ошириш керак.

📢 Агар сиз бу беморлар билан контактда бўлган бўлсангиз, поликлиника шифокорига хабар беришингиз керак.

☑️ Шунингдек, вақт ўтиб шамоллаш аломатлари пайдо бўлса, ўз вақтида шифокорга мурожаат этиш ва шифокор тавсияларига тўлиқ риоя қилиш мақсадга мувофиқдир.
〰️〰️〰️〰️〰️

Ҳавонинг ифлосланиши пневмония билан оғриган беморларнинг соғайишига қай даражада халақит беради?

🔺Касаллик авж олган вақтда бемор организмидан ажралиб чиққан кўп миқдордаги вируслар туфайли беморнинг ҳолати янада ёмонлашиши мумкин.

🚿 Шунинг учун бинони кунига 5-6 марта шамоллатиш, хлор таркибли эритмалар билан намли тозалаш ишларини олиб бориш керак.

🧬 Шунингдек, ҳозирда бинони вирусдан тозалаш учун мўлжалланган турли воситалар - кварц-лампа ёки озон тозалагичлардан фойдаланиш тавсия этилади.

🌀 Беморга тинчлик, тоза ҳаво ва тўлақонли овқатланишни таъминлаш зарур, бу беморнинг соғайишига ёрдам беради.

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
⚡️ “KOREAN AND MIGRATIONS” XUSUSIY BANDLIK AGENTLIGI” МЧЖ МАСЪУЛЛАРИГА СУД ҲУКМИ ЭЪЛОН ҚИЛИНДИ

Бугун, 14 сентябрь куни, жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман судида “KOREAN AND MIGRATIONS” XUSUSIY BANDLIK AGENTLIGI” МЧЖ масъулларига нисбатан суд ҳукми эълон қилинди.

Бу ҳақда Олий суд ахборот хизмати хабар берди.

Ушбу жиноят иши жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман суди судьяси Т. Қосимов томонидан кўриб чиқилди.

Эълон қилинган суд ҳукмига кўра,

Қ. Отақулов , 9 йил, О. Кабилов 9 йил, Х. Турдиев, 8 йил 3 ой, М. Алиқулов 8 йил 3 ой, А. Шамшиддинов 8 йил 3 ой, М. Отажонова 5 йил 9 ой 21 кун, Р. Нуралиева 6 йил 1 ой, О. Жўраев 8 йил 3 ой, Канг Нам Кю, 8 йил 6 ой, Ж. Хидиров 6 йил, И. Джабборова, 6 йил 1 ой, Ф. Камалов 6 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Тайинланган жазони умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланди.

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Officia
Ўзбекистон Республикаси валюта биржаси ребрендинг ўтказди

🔸 Марказий банк ахборот хизмати хабар беришича, ребрендинг доирасида Валюта биржаси фаолиятининг асосий хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда, биржанинг янги логотипи ишлаб чиқилди.

🔸 Янги логотип Валюта биржасининг танилиши, шунингдек, эмитентлар, инвесторлар ва молия бозорининг профессионал иштирокчилари орасида оммалашишининг янги даражасига чиқиш имконини беради.

🔸 Яқин келажакда Валюта биржасининг корпоратив кўриниш компонентлари, шу жумладан, офис дизайни, веб-сайти, савдо майдончалари интерфейси ва ўз атрибутлари ишлаб чиқилади.

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
❗️Тест синовларига 90 нафар абитуриент тана ҳарорати 37⁰ C дан юқори бўлганлиги сабабли далолатнома тузилиб, киритилмади.

Давлат комиссиясининг 2020 йил 19 июндаги 1-сон баёнига мувофиқ, 17 сентябр куни тана ҳарорати 37⁰C дан юқори бўлган, тест синовларига киритилмаган абитуриентлар учун Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида тайёрланган стадион ва хиёбонларда қўшимча тест синовлари ўтказилиши режалаштирилмоқда.

Бу ҳақда ДТМ мутасаддилари иштирокида АОКАда ўтказилаётган брифингда маълум қилинди.

@aoka_uz
#abituriyent2020
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 2 июлдаги ногиронлиги бўлган шахсларни ижтимоий қўллаб қувватлаш бўйича 417 сонли қарорига кўра ОТМ га ногирон шахслар учун қўшимча 2 % қабул квотаси белгиланган. Ногиронлиги мавжуд абитуриентлар мана шу 2 фоизли грант учун танловда иштирок этишади.

Агар танловда иштирок этиш учун тавсия этилмаган бўлса, одатий абитуриентлар қатори танлаган 5 та йўналишлари бўйича тест синовларида қатнашишади.

Бу ҳақда ДТМ Бош бошқарма бошлиғи Барно Ражабов жавоб берди.

@aoka_uz
#abituriyent2020
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Ҳозирча бунга тайёр эмасмиз» — ДТМ бош бошқарма бошлиғи Барно Ражабов mandat.uz сайти нега ҳамон ишламаётгани изоҳ берди

@aoka_uz
#abituriyent2020
«Пандемия ва ахборот-кутубхона соҳаси фаолияти» мавзусида матбуот анжумани ўтказилди

Батафсил

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
Тест синовларида иштирок этиши белгиланган 1 млн 304 минг 194 нафар абитуриентдан 1 млн 240 минг 614 нафари (95,1 %) иштирок этди.

63 минг 580 нафари эса (4,9 %) турли сабабларга кўра тест синовларида иштирок этмади.

❗️Жами 1 187 нафар абитуриент турли сабабларга кўра тест синовларидан четлатилди. Шундан 548 нафари ҳудудга киришда, 639 нафари эса тест синови жараёнида аниқланган.

Жумладан, ҳудудга киришда (энг кўп кузатилган):

✔️ 367 нафар абитуриент телефон олиб киришга урингани;
✔️ 48 нафари шпаргалка олиб киришга урингани;
✔️ 118 нафари ўринга ўрин киришга ҳаракат қилгани;
✔️ 10 нафари ҳужжат сохталаштиргани учун.

Тест синови жараёнида (энг кўп кузатилган):

✔️ 491 нафар абитуриент телефондан фойдалангани;
✔️ 68 нафари шпаргалкадан фойдалангани;
✔️ 27 нафари ўринга ўрин киргани учун тест синовларидан четлатилди.

Қолган абитуриентлар калкулятор олиб киришга уринганлиги, шахси тасдиқланмаганлиги, ўзаро гаплашганлиги, тест материалларини алмаштиргани, тест материалларини олиб чиқишга уринганлиги каби турли сабаблар билан тест синовларидан четлатилган.

@aoka_uz
#abituriyent2020