Расмий хабарлар I Официальные новости
28.6K subscribers
31.2K photos
6.79K videos
53 files
29.1K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🛣 Максимал даражада тез, хавфсиз ва қулай. Яккасарой туманидаги янги йўл ўтказгич қурилиши якунига етганда пойтахт марказидан Сергелига айнан шундай етиб олса бўлади.

Бугун ташкил қилинган пресс-тур доирасида журналистлар қурилаётган объект билан танишиш имкониятига эга бўлди, деб хабар бермоқда Тошкент шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
📎Президент Шавкат Мирзиёев “Хавфсиз, тартибли ва қонуний меҳнат миграцияси тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорни имзолади.

Қарорда қуйидагилар назарда тутилган:

✔️ Хавфсиз, тартибли ва қонуний меҳнат миграцияси тизими жорий қилинмоқда ҳамда унинг 6 та асосий йўналиши белгиланмоқда, жумладан:
ташқи меҳнат миграцияси соҳасида халқаро ҳамкорлик ривожлантирилади, хориждаги ватандошлар ташкилотлари ва ўзбек диаспоралари билан алоқаларни мустаҳкамланади;
хорижга ишлашга кетишдан олдин фуқароларни касб-ҳунарга
ва хорижий тилларга ўқитилади, уларга касбий малакани тасдиқловчи халқаро сертификатлар берилади;
меҳнат мигрантларин молиявий ва ижтимоий қўллаб-қувватланади, уларнинг ҳаёти ва соғлиғини суғурталаш амалиёти кенгайтирилади, улар учун маданий-маърифий тадбирлар ташкил этилади;
меҳнат миграциясидан қайтиб келган шахсларни реинтеграция қилинади, шу жумладан уларнинг бандлиги таъминланади, касбий малакаси оширилади ва тадбиркорлик ташаббуслари рағбатлантирилади.

✔️Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ҳудудий филиалларининг иши қуйидаги тартибда ташкил этилади:

ҳокимлар ҳудудий филиалларга умумий раҳбарлик қилади ҳамда уларга юклатилган вазифаларнинг самарали бажарилишини таъминлайди;
ҳудудий филиал раҳбарлари бир вақтнинг ўзида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимининг ёрдамчилари ҳисобланадиган бўлди;
ҳокимликлар маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари ҳисобидан ҳудудий филиалларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ҳамда фаолиятига малакали мутахассисларни жалб қилиш чораларини кўради;

✔️ Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг ҳудудий филиалларига қуйидаги ҳуқуқлар берилмоқда:

хорижий иш берувчилар ва уларнинг вакиллари билан бевосита келишувлар тузиш ҳамда тузилган келишувларга асосан фуқароларни ишга юбориш;
хорижий мамлакатларнинг ҳудудий миграция ва бошқа давлат органлари билан алоқалар ўрнатиш ва музокаралар ўтказиш, хориждаги ватандошлар ташкилотлари билан ҳамкорлик қилиш;
хорижий (халқаро) молия институтлари миграция соҳасини ривожлантиришга ажратиладиган грантларини жалб қилиш.

✔️ 2021 йил 1 январдан бошлаб ташкиллаштирилган меҳнат миграцияси йўли билан хорижга чиқиб кетаётган шахсларни, ишга юборишдан олдин мажбурий тартибда касб-ҳунарга ўқитиш тизими жорий қилинмоқда.

Буни амалга ошириш учун 13 та “Ишга марҳамат” мономарказлари, 30 та касб-ҳунарга ўқитиш марказлари, 11 та Тошкент шаҳри туманларидаги қисқа муддатли касб-ҳунарга ўқитиш курслари ҳамда 136 та маҳалла аҳолисини касб-ҳунарга ўқитиш масканларига қўшимча равишда қуйидагилар:

13 та коллеж ва 13 та техникумда (жами йиллик қуввати 20,2 минг ўқувчи) меҳнат мигрантлари учун қисқа муддатли (3 ойгача) касб-ҳунар
ва чет тилларига ўқитиш курслари ташкил этилади;
қисқа муддатли курсларнинг ўқув дастурлари хорижий йирик
иш берувчиларнинг (Россиянинг “НИПИГАЗ” АЖ, “Renaissance Heavy Industries”, Б.Т.К ГРУП, Туркиянинг “ANT YAPI”, “Tayga Grupp”, БААнинг “Tadbeer” ташкилотлари) талабларига мослаштирилади;
хорижий йирик иш берувчилар ва хусусий бандлик агентликлари билан алоқалар ўрнатилади ҳамда қисқа муддатли курсларда улар учун зарур бўлган касблар бўйича малакали мутахассислар тайёрланади;
Меҳнат вазирлиги ҳузуридаги жамғарма маблағлари ҳисобидан қисқа муддатли курсларга хориждаги йирик корхоналарнинг малакали мутахассислари ва етакчи таълим муассасаларининг педагог кадрлари жалб қилинади;

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
📎 Президент Шавкат Мирзиёев “Хавфсиз, тартибли ва қонуний меҳнат миграцияси тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорни имзолади.

Қарорда қуйидагилар назарда тутилган:

✔️ 2021 йил 1 январга қадар қуйидагилар ташкил этилади:

Япония иш берувчилари билан ҳамкорликда Тошкент шаҳридаги “Ишга марҳамат” мономарказида “Япон тили ва касбий малака” тест маркази;
Россия Федерациясининг Пайвандчилик назорати миллий агентлиги билан ҳамкорликда Фарғона шаҳридаги “Ишга марҳамат” мономарказида пайвандчилар мактаби;
Бирлашган Араб Амирликларининг рекрутинг “Тadbeer” марказлари билан ҳамкорликда Гулистон шаҳридаги “Ишга марҳамат” мономарказида хизмат соҳасида фаолият кўрсатадиган ишчиларни тайёрлаш ўқув маркази;
Япония ва Бирлашган Араб Амирликлари билан ҳамкорликда чет тилларига ўқитиш ва хизмат соҳаси бўйича касбга тайёрлаш ўқув марказлари;

2021 йил 1 январдан бошлаб:

“Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизимида кам таъминланган сифатида рўйхатга олинган оила аъзоларига, улар меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун хорижга чиқиб кетаётганда микроқарзлар берилади;
микроқарзлар хорижда ишга жойлашиш (шу жумладан, йўл ҳақини тўлаш ва меҳнат фаолиятига рухсат олиш) билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун 10 млн сўмгача миқдорда бир йил муддатга берилади;
микроқарз фоиз ставкасининг 14 фоизли пунктидан юқори бўлган қисми, лекин 21 фоиздан ошмаган миқдори Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан компенсация қилинади;

2021 йил 1 январдан бошлаб ташкиллаштирилган ҳолда хорижда меҳнат фаолиятини амалга ошириш – ўзини ўзи банд қилган шахслар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турларига тенглаштирилади ҳамда ушбу шахсларга ўзини ўзи банд қилганлар учун белгиланган солиқларни тўлаш ҳамда пенсия миқдорини ҳисоблаш тартиби қўлланилади;

ташқи меҳнат миграцияси соҳасини янада ривожлантириш мақсадида:

2021 йил 1 январга қадар Ўзбекистонда Россия Федерацияси Ички ишлар вазирлигининг паспорт-виза хизмати ваколатхонаси очилади ҳамда ушбу ваколатхонада патентни тайёрлаш, расмийлаштириш ва бериш хизматлари кўрсатилади;
2021 йил 1 январга қадар Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Екатеринбург (90 мингга яқин меҳнат мигрантлари ишламоқда), Новосибирск (200 минг нафар), Самара (100 минг нафар), Уфа (70 минг нафар), Чимкент (100 минг нафар) ва Истанбул (300 минг нафар) шаҳарларидаги ваколатхоналари очилади;
чет давлатларда мураккаб молиявий аҳволга тушган
ва шахсини тасдиқловчи ҳужжатларсиз, маблағларсиз қолган 10 мингга яқин фуқароларга 446 минг сўм (40 долл) бир марталик моддий ёрдам кўрсатилади ҳамда ушбу мақсадларга 4,1 млрд сўм маблағ ажратилади;
Россия Федерацияси, Қозоғистон ва Туркия Республикаларида меҳнат фаолиятини амалга ошираётган фуқароларга ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш мақсадида адвокатлик фирмалари жалб қилинади, онлайн платформа яратилади ва Россия Федерацияси ҳудудини доимий хизмат билан қамраб оладиган “Call-марказ” ташкил қилинади;
хорижий мамлакатларда Ўзбекистон Республикаси фуқароларига мунтазам ёрдам кўрсатиб келаётган шахсларни “фахрий консул” ҳамда “жамоат маслаҳатчиси” этиб тайинлаш ҳамда уларни давлат мукофотлари билан тақдирлаш амалиёти жорий қилинади;
дипломатик ваколатхоналар, консуллик муассасалари ҳамда Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг ваколатхоналари ҳузурида хориждаги ватандошлар, йирик иш берувчилар ҳамда Ўзбекистон Республикаси фуқароларига мунтазам равишда ёрдам кўрсатиб келаётган бошқа шахслар иштирокидаги Маслаҳат кенгашлари ташкил этилади.

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
📎 Президент Шавкат Мирзиёев “Хавфсиз, тартибли ва қонуний меҳнат миграцияси тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорни имзолади.

Қарорда қуйидагилар назарда тутилган:

✔️ 2021 йил 1 январдан бошлаб “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизимида кам таъминланган сифатида рўйхатга олинган оила аъзоларига, улар хорижда вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириб, қайтиб келганда:

Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан ижарага олинган бино ва иншоотларнинг ижара ҳақини тўлаш, тадбиркорлик асослари ва молиявий саводхонликка ўқиш, кредит таъминоти сифатида тақдим этиладиган суғурта полиси бўйича тўловларни амалга ошириш учун 2,2 млн сўм миқдорида субсидия тўланади;

Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан ажратилган кредитнинг 14 фоиздан юқори бўлган қисми, лекин 21 фоиздан ошмаган миқдори компенсация қилинади.

✔️ Туман ва шаҳар сектор раҳбарлари, маҳалла раислари ва меҳнат инспекторлари хорижга ишлаш учун кетган фуқароларнинг оила аъзоларига моддий ва ижтимоий ҳолатини яхшилаш, зарур тиббий патронаж хизматини кўрсатиш, ипотека кредитлари асосида уй-жойлар ажратиш, фарзандларининг таълим олишидаги муаммоларини ҳал қилиш, меҳнатга лаёқатли аъзоларини иш билан таъминлашга кўмаклашади.

❗️ Ушбу тадбирларни амалга ошириш натижасида 2020–2021 йилларда:
70 мингга яқин шахслар касб-ҳунарга ва чет тилларига ўқитилади;
144 мингдан ортиқ шахслар ташкиллаштирилган ҳолда хорижга вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун юборилади,
шу жумладан Россияга 107 минг нафар, Қозоғистонга 24 минг нафар, бошқа давлатларга 13 минг нафар;
148 мингга яқин хориждан қайтиб келган фуқароларнинг бандлиги таъминланади;
120 мингга яқин меҳнат мигрантларининг оила аъзоларига ёрдам кўрсатилади.

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Электр энергияси ҳамда табиий газни ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимларини тўлиқ жорий этиш бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Йил якунигача 3,5 миллион дона электр ҳисоблагич ўрнатиб, 2021 йил 1 мартгача автоматлаштирилган тизимни ишга тушириш вазифаси қўйилди.
Газ қуйиш шохобчалари, корхона ва иссиқхоналарга ҳисоблагичлар ўрнатиб, сервислар ташкил этиш, малакали кадрлар тайёрлаш бўйича кўрсатмалар берилди.

Состоялось видеоселекторное совещание по вопросам полноценного внедрения автоматизированных систем контроля и учета электроэнергии и газа.
Поставлена задача установить до конца года 3,5 миллиона счетчиков электроэнергии и запустить автоматизированную систему до 1 марта 2021 года.
Даны указания касательно установки счетчиков в газонаполнительных пунктах, предприятиях и теплицах, организации сервис-центров, подготовки квалифицированных кадров.

#Mirziyoyev #videoselektor #elektr #gaz

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
📢 ЭЪЛОН!

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида эртага, 15 сентябрь куни

🕰 соат 15:00да

✔️Президентимизнинг “Ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги нуфузи ва мавқеини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони ижроси ҳақида Фанлар академияси мутасаддилари иштирокида "Тилнинг олий қадрият сифатида шаклланишида “Давлат тили тўғрисида”ги Қонуннинг ўрни" мавзусида матбуот анжумани ўтказилади.

Матбуот анжуманига саволларни @aokapressa га жўнатишингиз мумкин.

❗️ОАВ ходимлари ва блогерларни матбуот анжуманга таклиф қиламиз.

🔹Тадбир @aoka_uz, @Rasmiy_xabarlar_Official, @hudud_inform телеграм каналлари, UzReport TV ва O‘zbekiston 24 телеканаллари ҳамда Youtube тармоғи орқали онлайн ёритилади.

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Коронавирусдан уй шароитида даволанаётган беморнинг оила-аъзоларига зарур маслаҳатлар

Маълумки, бугунги кунда коронавируснинг енгил шаклини ўтказаётган беморлар уй шароитида даволанмоқдалар. Бу шароитда унинг оила аъзолари билиши ва амал қилиши лозим бўлган қатор жиҳатлар бор.

Ушбу видеони томоша қилинг ва коронавирусдан сақланинг!

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Бугундан бошлаб Ўзбекистон фуқаролигини олиш учун давлат тилини билиш шарт бўлади

Бугун, 15 сентябрдан бошлаб «Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида»ги Қонун кучга кирди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Қонун 2020 йил 13 март куни имзоланган ва орадан 6 ой ўтгач кучга кириши белгиланган эди.

Қонунга биноан, Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига қабул қилишнинг қуйидаги турлари мавжуд:
👉 умумий тартиб;
👉 соддалаштирилган тартиб;
👉 алоҳида тартиб.

Мазкур қонунда аввалгисидан фарқли ўлароқ «ватандош» деган тушунча киритилган бўлиб, унга кўра чет давлат фуқароси бўлган ёки фуқаролиги бўлмаган шахс ҳисобланган ватандошга нисбатан Ўзбекистон фуқаролигига қабул қилишнинг соддалаштирилган тартиби қўлланади.

❗️Шунингдек, қонун билан Ўзбекистон фуқаролигига умумий тартибда қабул қилишнинг асосий шартларидан бири сифатида ариза топширган шахснинг давлат тилини мулоқот қилиш учун зарур даражада билиши ҳам киритилган.

Бундан ташқари қонунда Ўзбекистон фуқаролигига алоҳида тартибда қабул қилиш, фуқароликни тиклаш ва тугатиш, фуқароликдан чиқиш ҳамда фуқароликни йўқотиш асослари ҳам белгилаб қўйилган.

Манба: ЎзА

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Мен 29 ёшдаман"
Нурали Эркаев - Ўзбекистон давлат консерваторияси кафедра мудири, бастакор

"Мне 29 лет"
Нурали Эркаев - заведующий кафедрой Государственной консерватории Узбекистана, композитор

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Толибон» ҳаракатининг Қатардаги сиёсий ваколатхонаси раҳбари Мулла Абдулғани Биродар Ўзбекистоннинг Афғонистон заминида тинчлик ўрнатилиши ва мамлакат иқтисодиётини тиклаш борасидаги саъй-ҳаракатларини юқори баҳолади.

«Ўзбекистон ўз ташқи сиёсатида Афғонистонда тинчлик ўрнатиш масаласига устувор масала сифатида қарашини яхши биламиз. Шу йилнинг февраль ойида ҳам Доҳада Ўзбекистон ташқи ишлар вазири билан афғон муаммосини ижобий ҳал этиш бўйича фикр алмашгандик. Тинчлик музокаралари доирасида Ўзбекистонда ҳам ташриф билан бўлганмиз ва қатор юзма-юз мулоқотларда қатнашганмиз.

Бугун Ўзбекистон томони Афғонистонни қайта тиклаш ишларида ҳам фаол. Бугун Ўзбекистон ташаббуси билан Афғонистонда амалга оширилаётган Мозори Шариф–Кобул–Пешовар йўналиши бўйича темир йўл, Сурхон–Пули Хумри электр узатиш линияси каби йирик лойиҳалар таҳсинга лойиқ. Бу хайрли ишлар Афғонистон учун жуда муҳим ва бу афғон иқтисодиётини кўтаришга муҳим туртки бўлишига ишонамиз.

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Бугун, 15 сентябрь куни АОКАда бўлиб ўтадиган тадбирлар:

📣Пандемия даврида амалга оширилаётган чора-тадбирлар тўғрисида

🕙 12:00 Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги

Спикер: Саодат Боймирзаева – матбуот котиби

📣 Коронавирус билан боғлиқ вазият тўғрисида

🕙 14:00 Коронавирусга қарши кураш штаби

Спикер
: Нурмат Отабеков – штаб аъзоси

📣Мавзу: "Тилнинг олий қадрият сифатида шаклланишида “Давлат тили тўғрисида”ги Қонуннинг ўрни" (матбуот анжумани)

🕙 15:00 Фанлар академияси мутасаддилари иштирокида

📲 Тадбирлар @Rasmiy_xabarlar_Official телеграм канали, UzReport TV ва O‘zbekiston 24 телеканали орқали онлайн ёритилади.

〰️〰️〰️〰️〰️

Мероприятия, запланированные на сегодня, 15 сентября, в АИМК:

📣 О мерах, принимаемых во время пандемии коронавируса

🕙 12:00 Министерство по поддержке махалли и семьи

Спикер: Саодат Боймирзаева – пресс-секретарь

📣О ситуации, связанной с коронавирусной инфекцией

🕙 14:00 Штаб по борьбе с коронавирусом

Спикер
: Нурмат Атабеков – член штаба

📣 Пресс-конференция на тему: Роль Закона "О государственном языке" в формировании языка как высшей ценности

🕙 15:00 Академия наук

📲 Мероприятия будут транслироваться онлайн на официальном Telegram-канале AИМК @Rasmiy_xabarlar_Official. Также смотрите брифинги на телеканалах «УзPепорт» и «O‘zbekiston 24».

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
“Халқ депутатлари Кенгашлари фаолияти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида”ги Қонун Президент томонидан имзоланди (ЎРҚ-636-сон, 14.09.2020 й.) Бу ҳақда ҳуқуқий ахборот канали маълум қилди.

➡️ Қонун билан “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунга киритилган ўзгартишга кўра, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгаши фаолиятига ташкилий-техникавий ва бошқа жиҳатлардан хизмат кўрсатиш вазифаси ҳокимликлар аппаратидан тегишли халқ депутатлари Кенгаши котибияти зиммасига ўтказилди.

☑️ Котибиятлар юридик шахс ҳисобланади ва уларнинг фаолияти тегишли маҳаллий бюджет ҳисобидан молиялаштирилади.

Котибият тузилмаси, штатлар, ходимларнинг меҳнат ҳақи миқдори ва моддий-техника таъминоти, шунингдек уларни сақлаш харажатлари тегишли халқ депутатлари Кенгаши томонидан тасдиқланади.

▫️Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Officia
Бугун АОКАда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги матбуот котиби Саодат Боймирзаева иштирокида брифинг ўтказилди.

Брифингда муҳим саволларга жавоб қайтарилди.

〰️〰️〰️〰️〰️

Маҳалла ходимларининг ишлари рейтинг тизими орқали баҳоланадими?

⚡️Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 августдаги “Фуқаролар йиғинлари фаолияти самарадорлигини баҳолашнинг рейтинг тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори асосида фуқаролар йиғинлари фаолияти самарадорлигини баҳолашнинг рейтинг тизими тўғрисидаги Низом тасдиқланди.

📈Ушбу баҳолаш тизимига кўра фуқаролар йиғинлари раисларининг учта ўринбосари, битта мутахассис ҳамда фуқаролар йиғинидаги комиссияларнинг “Обод ва хавфсиз маҳалла” тамойилига асосланган самарали фаолияти йиғиндиси ҳисобга олинади.

💰Якунда “намунали”, “яхши”, “қониқарли” ва “қониқарсиз” фуқаролар йиғинлари аниқланиб, “намунали” деб топилган фуқаролар йиғинларининг ходимлари ва жамоатчилик асосида фаолият юритаётган шахслар моддий рағбатлантириб борилади.

🌀Шунингдек, йил якуни натижалари бўйича “намунали” деб топилган фуқаролар йиғинлари ходимлари ва жамоатчилик асосида фаолият юритаётган шахсларга республика ҳудудидаги санаторийлардан бирида соғлигини тиклаш учун бир маротабалик бепул йўлланма берилади.

〰️〰️〰️〰️〰️

14 ёшгача бериладиган нафақа пули муддатини узайтириш учун зарур ҳужжатларни қайта топширишга кечикдим. Энди қандай йўл тутсам бўлади?

Жорий йилнинг июль-сентябрь ойларида тўлаш муддати тугайдиган болалари бўлган оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақалар тўлаш уларни тўлашни янги муддатда давом эттириш тўғрисидаги ариза ҳамда бошқа ҳужжатларни талаб қилмаган ҳолда 6 ой муддатга танаффуссиз давом эттирилади.

📎 Асос - “Коронавирус пандемияси даврида ижтимоий ҳимояга ва ёрдамга муҳтож аҳоли қатламларини моддий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Фармони.

❗️Бу ўринда шуни таъкидлаб ўтиш лозимки, агар фарзандларингиз шу муддат давомида нафақа бериш учун белгиланган ёш чегараси, яъни 14 ёшга тўлган тақдирда, бу нафақалар бериш тўхтатилади.

〰️〰️〰️〰️〰️

Сирдарё вилоятида 2 ёшгача бола пулини энди маҳаллалар бермайдими?

🔘 2019 йил 1 октябрдан бошлаб кам таъминланган оилаларга ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам беришни «Ягона реестр» ахборот тизими орқали кўриб чиқиш ва тайинлаш тартиби Сирдарё вилоятида тажриба лойиҳа сифатида амалга оширилмоқда.

📎Асос - Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 апрелдаги “Аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш тизимини идоралараро электрон ўзаро ҳамкорликни қўллаган ҳолда такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 308-сонли қарори.

✔️Мазкур қарор асосида “Сирдарё вилоятининг кам таъминланган оилаларига «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими орқали ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида”ги Вақтинчалик Низом тасдиқланган.

📝Низомга кўра, Сирдарё вилоятида яшовчи фуқароларга болали оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа ва моддий ёрдам ариза берувчининг яшаш жойи бўйича Сирдарё вилоятида доимий ёки вақтинчалик пропискаси мавжуд бўлганда, ўзининг ёки оила аъзосининг бирининг ёзма аризасига асосан тайинланади.

📌Алоҳида ҳолларда, оилада муомалага лаёқатли аъзолар бўлмаган тақдирда, нафақа ва моддий ёрдам ушбу оиланинг яшаш жойи бўйича фуқаролар йиғини раисининг ёзма тақдимномасига асосан тайинланади.

🔹Бунда нафақа ёки моддий ёрдам тайинлаш учун ариза бевосита ариза берувчининг доимий ёки вақтинчалик пропискаси бўйича яшаш жойидаги фуқаролар йиғинига тақдим этилади ва рўйхатга олинади

🖌 Ариза Пенсия жамғармаси бўлими бошлиғининг номига ёзилади.

☝️Ариза берувчининг Сирдарё вилоятида доимий ёки вақтинчалик пропискаси йўқлиги тегишли ижтимоий нафақа ёки моддий ёрдамни тайинлаш рад этишга асос бўлади.

⛔️Ушбу тартиб ўз маблағлари ҳисобидан ходимларига бола парвариши бўйича нафақа тўлайдиган ташкилотларда ишлайдиган оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларга татбиқ этилмайди.

🔺 Бюджет ташкилотларида ишлайдиган оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар бундан мустасно.

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Officia
Хабар берилганидек, бугун АОКАда бўлиб ўтган брифингда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги матбуот котиби Саодат Боймирзаева муҳим саволларга жавоб қайтарилди.
〰️〰️〰️〰️〰️

Хотин-қизлар жамоатчилик кенгашлари қандай вазифаларни амалга оширади? Бу аввалги Хотин-қизлар қўмитасининг бошқача шаклими? Кенгашлар республикамиз бўйлаб иш юритадими?

⚡️Хотин-қизлар жамоатчилик кенгашлари ўз фаолиятини жамоатчилик асосида олиб борадиган, доимий фаолият юритувчи маслаҳат-кенгаш органи ҳисобланади
.

Хотин-қизлар жамоатчилик кенгашлари қуйидаги асосий вазифаларни бажаради:

🔹хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётдаги роли ва фаоллигини ошириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш, уларнинг бу борадаги саводхонлигини оширишга қаратилган тадбирлар ўтказиш;

🔹хотин-қизлар манфаатларини ҳимоя қилишга оид қонун ҳужжатлари ҳамда дастурларнинг ишлаб чиқилиши ва уларнинг ижроси таъминланишида тўсиқ бўлаётган муаммоларни бартараф этиш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш;

🔹хотин-қизларнинг муаммоларини ўрганиш ҳамда ёрдамга муҳтож ва оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган хотин-қизларга, шу жумладан ногиронлиги бўлган аёлларга ўз вақтида ижтимоий-ҳуқуқий, психологик ва моддий ёрдам кўрсатиш юзасидан Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг ҳудудий бўлинмаларига ҳамда ваколатли давлат органларига таклифлар киритиш;

🔹хотин-қизларни оилавий ва хусусий тадбиркорликка, ҳунармандчиликка кенг жалб этиш ишларини ташкиллаштиришга кўмаклашиш орқали уларнинг бандлигини таъминлаш учун ваколатли орган ва ташкилотларга таклифлар киритиш;

🔹хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ишлар ва ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини хотин-қизлар эътиборига етказиш;

🔹хотин-қизларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига дахлдор масалаларни ҳар томонлама таҳлил қилиш, уларни бартараф этишнинг энг мақбул йўлларини аниқлаш мақсадида ижтимоий сўровлар ўтказилишини ташкил этиш;

🔹иқтидорли, фаол ва ташаббускор хотин-қизларни, Зулфия номидаги Давлат мукофоти ҳамда «Мўътабар аёл» кўкрак нишони соҳибаларини аёллар ва қизларнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётдаги фаоллигини ошириш, уларни маҳаллалар ва оилалардаги ижтимоий-маънавий муҳитни мустаҳкамлаш борасидаги тарғибот-ташвиқот ишларига кенг жалб этиш чораларини кўриш;

🔹оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш, хотин-қизлар билан ишлаш бўйича комиссияларга ҳамда хотин-қизлар масалалари бўйича бошланғич ташкилотларга услубий-амалий кўмаклашиш.

❗️Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг ҳудудий бўлинмалари бошлиқларининг биринчи ўринбосарлари бир вақтнинг ўзида хотин-қизлар жамоатчилик кенгашларига раислик қилади.

🔺Хотин-қизлар жамоатчилик кенгашлари аъзолигига тегишли ҳудуддаги давлат органлари ва жамоат ташкилотлари, ОАВ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларида намунали фаолият олиб бораётган, обрў-эътиборли ва ташаббускор хотин-қизлар, фуқаролар йиғинлари раисларининг оила, хотин-қизлар ва ижтимоий-маънавий масалалар бўйича ўринбосарлари ҳамда оила ва хотин-қизлар масалалари бўйича мутахассислари киритилади.

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Officia
Ўзбекистон 13 та давлатга 51 минг тоннадан зиёд узум экспорт қилди

🍇 Жорий йилнинг 1 сентябрь ҳолатига кўра, қиймати 46,8 миллион AҚШ долларига тенг бўлган 51 минг тоннадан зиёд узум маҳсулоти хорижга экспорт қилинди. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 10,4 минг тоннага кўп.

🏢 Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, экспорт қилинган мазкур узум маҳсулотининг энг кўп улуши Фарғона (15,3 минг тонна), Тошкент (9,6 минг тонна), Наманган (7,2 минг тонна), Хоразм (3,6 минг тонна) ва Қашқадарё (3,1 минг тонна) вилоятлари ҳиссасига тўғри келди.

Маълумот ўрнида, юртимиз боғларида етиштирилган узум маҳсулотининг экспорти бўйича Қозоғистон 22,8 минг тонна кўрсаткич билан етакчилик қилмоқда. Шунингдек, Россия Федерациясига 20,6 минг тонна ва Қирғиз Республикасига 7,1 минг тонна узум меваси экспорт қилинган.

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
АОКАда Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Нурмат Отабеков иштирокида брифинг ўтказилди.

Брифингда аҳолидан келган мурожаат ва саволларга жавоб қайтарилди.
〰️〰️〰️〰️〰️

Коронавирус инфекцияси билан касалланганда кўз билан боғлиқ касалликлар ҳам келиб чиқадими?

🔎Тадқиқотчи олимларнинг аниқлашича, конъюнктивит яъни кўз шиллиқ пардасининг яллиғланиши коронавирус касаллигининг белгиларидан бири бўлиши мумкин.

🧬Италиялик олимлар коронавирус бурун шиллиқ қаватида аниқлангандан бир ҳафта ўтиб кўз шиллиқ қаватида ҳам учрашини тадқиқотларида таъкидлашган. Шунинг учун коронавирус касаллигини даволаётган шифокорлар нафақат бурун ва оғиз, балки кўзларни ҳам ҳимоя қилиш борасида ҳам огоҳлантирилади.

🌀 Хитой шифокорларининг тажрибасида ҳам коронавирус билан даволанаётган беморларда 1 фоиз ҳолатда конъюнктивит аниқланган.
〰️〰️〰️〰️〰️

Кўп болалар коронавирус касаллигидан вафот этаётгани ростми?

🔹Республикамизда коронавирусдан зарарланган ва шу касалликдан вафот этаётган беморлар ёши, лавозимидан қатъий назар шу кунгача аниқ маълумотлар берилиб келинаяпти.

☝️Кўп ёш болалар касалланиб ўлиб кетаётганлиги ҳақидаги маълумотлар ёлғон.

🔘Бунинг устига таъкидлаш жоизки, коронавирус касаллиги ёш болаларда енгил ўтади ва аксарият ҳолларда жиддий асоратларсиз соғайишади.
〰️〰️〰️〰️〰️

Болалар коронавирус билан касалланса келажакда саломатлигига таъсир кўрсатиши, масалан бепуштликка олиб келиши мумкинми?

🦠Коронавирус касаллиги мутлақо янги касаллик бўлиб, ҳали у ҳақида етарли маълумотга эга эмасмиз. Алоҳида бу борада илмий изланишлар амалга оширилмаган.

📍Қолаверса касаллик ёш болаларда жуда енгил формада ўтаяпи, шунинг учун келажакда бирор бир жиддий асорат қолдириши ҳақида башорат қилиш нотўғри бўлади.

🔹Фикримизча, COVID-19 келажакда фарзанд кўрмаслик (бепуштлик) каби ҳолатларни келтириб чиқарадиган касалликлар сирасига кирмайди.
〰️〰️〰️〰️〰️

Отамда сурункали қандли диабет касаллиги бор. Қаерга борса Covid 19 билан касалланганлар ётибти дейишмоқда, даволаниш учун қаерга мурожаат қилсак бўлади?

🌐Дунё миқёсида пандемия бошланганидан кейин республикамизда ҳам карантин туфайли кўпгина шифохоналар фаолияти (профили) ўзгартирилди.

🏥Отангизни даволатиш учун яшаш жойингиз бўйича поликлиникага мурожаат қилсангиз ҳозирда фаолият кўрсатаётган шифохоналар тўғрисида аниқ маълумот олишингиз мумкин.

🔹Бунинг устига кейинги пайтларда профилини ўзгартирган муассасалар, бирин-кетин қайтадан ўзларининг аввалги фаолиятини тикламоқда.
〰️〰️〰️〰️〰️

15 октябрдан каранин чоралари яна қаттиқ кучайтирилиши ростми?

Аввало шуни таъкидлаш керакки республикамизда ҳали карантин чоралари бекор қилинмаган, балки юмшатилган.

📈 Аммо фуқароларнинг нотўғри тушунганликлари натижасида аҳоли орасида коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони камаймаётганлиги сир эмас.

❗️Бир нарсани унутмаслик керак “мен, сен, улар” дейилганидек, карантин тадбирлари кучайтирилиши ва юмшатилиши бизнинг ҳатти-ҳаракатларимизга боғлиқ, агар биз карантин ва чеклов тадбирларини менсинмас эканмиз, профилактик тадбирларни унутиб қўярканмиз, мутахассис шифокорларнинг тавсияларига риоя этмас эканмиз, у ҳолда касаллик кўпайиб кетишига ва Республика Махсус комиссиясини карантин чоралари кучайтириш тўғрисида қарор қабул қилишга мажбур қиламиз.
〰️〰️〰️〰️〰️

Қўшни давлатлар билан чегара қачон очилади?

⚡️Бугунги кунда Ташқи ишлар вазирлиги, Транспорт вазирлиги билан биргаликда барча турдаги халқаро қатновларни тиклаш бўйича хорижий мамлакатлар билан музокаралар олиб борилмоқда ва қатновларни босқичма-босқич тиклаш бўйича зарур чоралар кўрилмоқда.

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
АОКАда бўлиб ўтган брифингда коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Нурмат Отабеков аҳолидан келган мурожаат ва саволларга жавоб қайтарилди.
〰️〰️〰️〰️〰️

Мактабда коронавирус аниқланган ўқитувчилар шахси сир сақланиши тўғрими? Фақат ўша ўқитувчилар изоляция қилинса, улар билан алоқада бўлганлар нима қилишади?

🚧Мактаб ўқитувчилари орасида касаллик аниқланганлар 14 кунга изоляция қилиниб муолажалар буюрилади.

🔎 Улар билан доимий мулоқатда бўлган ўқитувчилар суриштириш давомида аниқланиб, улар ҳам уй шароитида изоляция қилинади.

📍Касаллик аниқланган ўқитувчиларнинг шахси билан боғлиқ маълумотлар тиббиёт сири хисобланади.
〰️〰️〰️〰️〰️

Нега бизда спа-салонлар очилмаяпти, қачон уларнинг фаолиятларига рухсат берилади?

⚡️Республика махсус комиссиясининг 2020 йил 31 августдаги йиғилишининг 45-сонли баёнига кўра бугунги кунда спа-салонлари фаолияти таъқиқланган.

🔺Ҳар бир давлат ўзининг карантин ва чеклов тадбирларини ўзи белгилайди.

❗️Аҳамият берган бўлсангиз босқичма-босқич кўп ташкилотлар, муассасалар, соҳалар ва тармоқлар фаолиятига рухсат берилмоқда. Бу борадаги ишлар давом этади ва коронавирус касаллиги бўйича эпидемик вазиятдан келиб чиқган ҳолда у ёки бу муассасаларнинг фаолиятига рухсат бериш бўйича қарорлар қабул қилинади.
〰️〰️〰️〰️〰️

Респиратор ва ниқоблар ҳаво ўтказмай ўпкани қуритиши тўғрими?

😷Ниқоблар асосан баръер, яъни тўсиқ вазифасини бажаради. Бемор одам аксирганда, йўталганда ҳавога тарқатадиган майда заррачаларни тўсиб қолади, лекин ҳавони бемалол ўтказади.

☝️Карбонат ангидриддан заҳарланиб қолиш мумкин деган фикр мутлақо нотўғри. Масалан, ҳозирги кунда COVID-19 инфекцияси билан курашаётган тиббиёт ходимлари соатлаб ниқобни ечмай беморларга қарашади.

🔹Албатта ниқоблардан тўғри фойдаланишга аҳамият бериш керак, яъни уларни ҳар 2 соатда алмаштириб туриш лозим.
〰️〰️〰️〰️〰️

Нега туманларда коронавирусга текшириш тести етарли эмас?

❗️Аслида бу савол манзилли берилса мақсадга мувофиқ бўларди, яъни айнан қайси туманда етишмаётганлиги аниқ кўрсатилмаган.

🔬Ҳозирги вақтда матабларда ўқув жараёнининг бошланиши арафасида барча педагог ва мактаб ходимлари текширилаётганлиги муносабати билан бир кунда 60 мингдан кўпроқ киши COVID-19 га текширилмоқда.
〰️〰️〰️〰️〰️

Мен коронавирус инфекцияси билан касалланган, лекин умумий овқатланиш жойида ишлашда давом этаётган кишини биламан. Бу ҳақда кимга огоҳлантириш мумкин?

📢Агар сизда умумий овқатланиш объектида ишлайдиган ходим ҳақиқатдан коронавирусга чалинганлиги тўғрисида далил бор бўлса бу ҳақида ҳудудий (туман ёки шаҳар) Санитария-эпидемиологик осойишталик марказига мурожаат қилишингиз мумкин.

🧪Мутахассислар ПЗР тест текшируви ўтказиб маълумотнинг ишончлилигини текширишади.

🔗Бундан ташқари, каратин тўғрисида амалдаги қонунчиликни бузган шахслар маъмурий, ҳатто жиноий жавобгарликка тортилади.

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Officia