Расмий хабарлар I Официальные новости
28.8K subscribers
31K photos
6.71K videos
53 files
29K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️6 та таълим йўналишида ўқиш муддати 4 йилдан 3 йилга камайтирилди

Бу ҳақда Олий ва ўрта вазир ўринбосари Узоқбой Бегимқулов маълум қилди:

📉 «Бу ўқув йилидан бошлаб 6 та таълим йўналишида ўқиш муддати 4 йилдан 3 йилга камайтирилди, булар:

— Мусиқий таълим

— Жисмоний маданият

— Технологик таълим

— Чақириққача ҳарбий таълим

— Тасвирий санъат ва муҳандислик графикаси

— Мактабгача таълимда жисмоний тарбия ва спорт

@aoka_uz
#abituriyent2020
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Имтиҳонларга бир абитуриент ўрнига қиёфаси ўхшаш бошқа абитуриент кириб кетиши мумкин. Бу ҳолатларнинг олдини олиш учун нима қилинади?

Халқаро пресс-клуб

@aoka_uz
#abituriyent2020
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
⚡️⚡️Талабаларга контракт тўлови бўйича енгилликлар берилди

📉 Пандемия шароитида аҳолининг тўлов қобилияти пасайиши ҳисобга олиниб, фарзанди тўлов-шартнома асосида ўқийдиган оилаларга қатор енгилликлар берилди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги пандемия даврида контракт нархлари борасида келиб тушган мурожаатларни инобатга олиб, Молия вазирлиги билан бирга таклифлар ишлаб чиқди. Унга кўра:

2020/21 ўқув йилида амалдаги базавий тўлов-контракт миқдори учун кундузги шаклда ўқийдиган барча талабаларга 10 фоиз чегирма берилади;

ОТМлар томонидан етим, чин етим, ногирон бўлган талабаларга ҳамда ижтимоий ҳимояга муҳтож, «темир дафтар» рўйхатидаги оилалар фарзандлари бўлган талабаларга контракт тўловларини қоплаш учун манзилли моддий ёрдам кўрсатилади. Бунда ОТМлар мавжуд маблағлари ҳисобидан талабаларнинг ижтимоий ҳолатидан келиб чиқиб, 4 млн сўмгача молиявий ёрдам кўрсатиш имкониятига эга бўлади;

Қуролли Кучлар сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаган ва ОТМларда тўлов-контракт шакли асосида ўқиётган 4 минг нафардан зиёд талабага шартнома миқдорининг 35 фоизини тўлаш орқали моддий ёрдам кўрсатилади. Ушбу моддий ёрдам бир талабага бир йилда 2,4 млн.сўмдан 3,4 млн.сўмгача миқдорни ташкил этади.

Қўшимча қилинишича, ОТМларда таълим олиш (ўзининг, 26 ёшга тўлмаган фарзандларининг ёки эрининг (хотинининг) таълим олиши) учун тўловларга йўналтириладиган, солиқ солиниши лозим бўлган иш ҳақи ва бошқа даромадлари даромад солиғидан озод қилинган бўлиб, бунда бир нафар талаба учун контракт тўлаган оилага бир йилда 770 минг сўмдан 1 млн 177 минг сўмгача маблағ даромад солиғидан имтиёз шаклида қайтади.

Тўлов-шартнома асосида ўқийдиган талабаларга шартнома шартларини бажаришда бериладиган чегирмалар ҳисобига давлат бюджетига ортиқча юк тушмаслиги учун олий таълим муассасаларида ўқув жараёнига тегишли харажатлар нормативлари қайта кўриб чиқилади ҳамда уларда қўшимча таълим хизматларни кўрсатиш ҳисобига бюджетдан ташқари маблағларни жалб қилиш орқали чегирма харажатларини қоплаш чоралари кўрилади.

@aoka_uz
#abituriyent2020
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
Тест имтиҳони ўтказиладиган жойга қанча вақт олдин бориш керак?

❗️Абитуриентлар тест синовлари ўтказиладиган секторларга камида ярим соат олдин келиб ўз ўрнини эгаллаши керак. Эрталабки сменада 6:30дан бошлаб абитуриентларни бинога киритиш бошланади, Иккинчи сменада 16:30дан бошлаб секторларга киритиш ишлари бошланади.

Диёрбек Қўчқоров, ДТМ бошқарма бошлиғи

@aoka_uz
#abituriyent2020
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
❗️Aбитуриентларга рухсатномаларни бериш бошланди

🔖 Aбитуриентлар тест синовларида иштирок этиш учун «Aбитуриент рухсатномаси»ни шахсий кабинет (abitur.dtm.uz)ларидан олишлари мумкин.

Aбитуриентлардан рухсатномаларни август ойи якунига қадар юклаб олиб, чоп этиб олишларини сўраймиз.

👨🏻‍💻 Мазкур рухсатнома тест синовларида иштирок этадиган абитуриентларга берилади.

⚠️ «Aбитуриент рухсатномаси» тест синовларисиз тўлиқ касбий (ижодий) имтиҳон бўладиган таълим йўналишларига рўйхатдан ўтган абитуриентларга берилмайди.

Эслатиб ўтамиз, абитуриентлар тест синовларига фуқаролик паспорти ва абитуриент рухсатномаси билан келишлари лозим.

📗 Фуқаролик паспорти бўлмаган тақдирда абитуриент рухсатномаси ҳақиқий деб ҳисобланмайди.

@aoka_uz
#abituriyent2020
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
​​📣 ЭЪЛОН!

⚡️АОКА тизимидаги Ноширлик-матбаа фаолияти соҳасида мутахассисларни тайёрлаш коллежи 2020/2021 ўқув йили учун қуйидаги мутахассисликлар бўйича умумтаълим мактабларнинг 11-синф ва ўрта махсус касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини ўқишга қабул қилади:

🔘 Матбаа ишлаб чиқариши
🔘 Компьютер тизимлари ва мажмуалари
🔘 Бухгалтерия
🔘 Тикувчилик (модельер-конструктор)
🔘 Кутубхонашунослик
🔘 Ташишни ташкил этиш ва транспортни бошқариш

Қабул 25 августдан 25 сентябрга қадар давом этади.

〰️〰️〰️〰️
📲 Коллежга ўқишга кириш учун kollej.edu.uz электрон платформаси орқали қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

📎 Электрон ариза;

📎 Мактабнинг 11-синфни тугатганини тасдиқловчи аттестат (электрон) нусхаси ёки ўрта махсус касб-ҳунар таълим муассасасини тамомлагани тўғрисидаги диплом (электрон) нусхаси;

📎 3х4 фотосурат.

〰️〰️〰️〰️
🔰 Таълим бериш 2 йил муддатда кундузги, кечки ва сиртқи таълим шаклларида давлат буюртмаси ҳамда тўлов контракт асосида амалга оширилади.

📋 Ҳужжатлар республиканинг барча ҳудудларидан ва чет эл фуқароларидан ҳам қабул қилинади.

☎️ Телефон: 974304703 | 977418277 | +712446454

🌐 Telegram: https://t.iss.one/MatbaaQabul

📍Манзил: 100011, Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур тумани, Ҳамид Раҳматуллаев кўчаси, 3-уй.

@aoka_uz
#abituriyent2020
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
Бугун АОКА ҳузуридаги штабда Олий ва ўрта махсус таълим таълими вазирлиги матбуот котиби Фарҳод Бабашев иштирокида брифинг ўтказилди.

Брифингда янги ўқув йилига тайёргарлик ва соҳага оид саволларга жавоб қайтарилди.
〰️〰️〰️〰️〰️

Янги ўқув йили одатдагидек анъанавий тарзда бошланадими? Aкадемик лицейлар сентябрь ойида очиладими?

⚡️Республика махсус комиссияси қарорига кўра янги ўқув йилини таълим муассасаларида масофавий тарзда бошлаш белгиланган.

Академик лицейларда таълим жараёнлари 2 курс ўқувчилари учун янги ўқув йилидан масовафий тарзда бошланади.

❗️Шунингдек, 2020/2021 ўқув йили учун саралаш имтиҳонларини жорий йилнинг 7 сентябридан 15 сентябрига қадар бўлган муддатларда ўтказиш юзасидан Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича давлат комиссиясига таклиф киритилган.
〰️〰️〰️〰️〰️

Мен Қозоғистон Республикасида ўқийман. Ўқишимни Ўзбекистонга кўчиряпман. Ариза топширганман, ўқишни кўчиришда имтиҳонлар бўладими?

🔰Олий таълим муассасалари талабалари ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартиби тўғрисидаги Низомга мувофиқ хорижий давлатлардан талабалар ўқишини кўчиришда ўқиши кўчирилаётган таълим йўналишига кириш фанларидан махсус синов топширишлари белгиланган.

🔹Шунга кўра, 2020/2021 ўқув йили учун хорижий давлатлардаги олий таълим муассасаларидан талабалар ўқишини кўчириш махсус синов натижаларига кўра амалга оширилади.
〰️〰️〰️〰️〰️

Мен Тошкент давлат педагогика университетининг "Мусиқа таълими" йўналишига ҳужжат топширганман. Имтиҳон топширадиган жойга Қарши шаҳрини танлаганман, лекин аввалги брифингларда Тошкент давлат педагогика университетининг ижодий имтиҳонлари Тошкентда бўлади дейилган. Менинг имтиҳонларим қаерда бўлади? Шунга аниқлик киритиб берсангиз.

🔺Амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ, 2020/2021 ўқув йилида алоҳида иқтидор талаб этиладиган таълим йўналишларига кириш имтиҳонлари абитуриентларнинг доимий яшаш манзилидан қатъий назар муайян олий таълим муассасаларида ўтказилади.

📲Ушбу йўналишларига кириш имтиҳонлари ўтказиладиган жойи ва муддати ҳақидаги маълумотлар олий таълим муассасалари томонидан абитуриентларга етказилади.
〰️〰️〰️〰️〰️

Талабалар нечинчи курсдан дарс беришлари ва қанча ставкада ишлашлари мумкин?

❗️Олий таълим тўғрисидаги низомга кўра, кундузги ўқиш шаклида таҳсил олаётган талабаларга ўқишдан бўш вақтларида (куннинг иккинчи ярмида) меҳнат шартномаси бўйича олий таълим муассасасида ёки бошқа ташкилотларда ишлашга РУХСАТ БЕРИЛАДИ.

🤝Меҳнат фаолияти билан боғлиқ қолган масалалар иш берувчи ва фуқаро (талаба) ўртасида тузилган меҳнат шартномасига кўра тартибга солинади.

Қолган таълим шакллари бўйича таҳсил олаётган талабалар ҳам дарс машғулотларига таъсир этмаган ҳолда меҳнат фаолияти билан шуғулланишлари мумкин.
〰️〰️〰️〰️〰️

Қўшни давлатдан ўқишини кўчиришга ҳужжат топширганларга нега буйруқ чиқмаяпти?

Вазирлик вакиллари паспорт кўрсатишнинг ўзи етарли дейишган эди, лекин ОТМ раҳбарлари, деканлар ўқиётган давлатда ОТМдан ҳужжатларингизни олиб келсангизгина буйруқ чиқади, дейишяпти. Ҳозир пандемия шароитида ҳужжатларни қандай олиб келамиз?

⚡️Қўшни давлатлардаги олий таълим муассасаларидан ўқиши кўчирилишига рухсат этилган фуқароларнинг дарс машғулотларига иштирок этиш тўғрисида фармойишлар расмийлаштирилган.

⛔️Аммо, Олий таълим муассасалари талабалари ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартиби тўғрисидаги Низомга мувофиқ ўқиши кўчирилишга рухсат этилган фуқароларнинг тегишли ҳужжатлари олий таълим муассасасига тақдим этилмагунча талабаликка қабул қилиш бўйича буйруқ расмийлаштирилишига рухсат этилмайди.

@aoka_uz
#abituriyent2020
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
Аввал маълум қилинганидек, бугун АОКА ҳузуридаги штабда бўлиб ўтган брифингда Олий ва ўрта махсус таълим таълими вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Фарҳод Бабашев янги ўқув йилига тайёргарлик ва соҳага оид саволларга жавоб қайтарди:

〰️〰️〰️〰️〰️
Магистратурага киришда мутахассислик фани билан хорижий тилдан имтиҳонлар бир кунда бўладими ёки алоҳида ўтказиладими?

❗️Ҳозирги кундаги пандемия ҳолатлари, коронавирус инфекцияси кенг тарқалишининг олдини олиш, аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталигини таъминлаш ҳамда абитуриентларга қулайликлар яратиш мақсадида 2020/2021 ўқув йили учун магистратурага кириш имтиҳонлари бир кунда топширилади.

〰️〰️〰️〰️〰️
Магистратурага кириш имтиҳонини топшириш учун рухсатномани қайси сайтдан юклаб олиш мумкин?

⛔️ 2020/2021 ўқув йили учун республика олий таълим муассасаларининг магистратурасига кириш имтиҳонларида иштирок этиш учун РУХСАТНОМА ЖОРИЙ ЭТИЛМАЙДИ.

📲 Талабалар ўзларининг шахсий кабинетларига электрон тизим орқали кириб, кириш имтиҳонлари ўтказиладиган жой ва муддат тўғрисида ахборот олишлари мумкин бўлади.

📗 Талабалардан кириш имтиҳонларига паспорти билан келишлари талаб этилади.

〰️〰️〰️〰️〰️
«Темир дафтар»га киритилган оилаларда яшовчи талабаларга 4 млн. сўмгача белгиланган чегирмани олиш учун қандай маълумот керак ва қайси ташкилот томонидан берилади?

🧾 Талаба “темир дафтар” рўйхатига киритилган оила аъзоси эканлигини тасдиқловчи маълумотни ўзи таҳсил оладиган ОТМ раҳбариятига тақдим этиши зарур.

📢 “Темир дафтар” рўйхатида эканлигини тасдиқловчи маълумотни олиш учун Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг ҳудудий бўлинмалари (яъни ўзи яшаб турган ҳудудий бўлинмаси)га мурожаат қилишлари мақсадга мувофиқ.

〰️〰️〰️〰️〰️
Нега фақат кундузги талим шаклида ўқиётган талабаларга 10% контракт пулига чегирма берилди? Сиртқи таълимга бу йил ўтган йилга нисбатан кўпроқ ҳужжат топширилганку?

🚫 ОТМларда сиртқи ва кечки таълим шаклида таҳсил олувчи талабалар асосий иш ўрни ва ўзларини моддий таъминлаш имкониятига эга бўлганлиги сабабли ушбу чегирмадан фойдалана олмайди.

〰️〰️〰️〰️〰️
Олдинги ўқув йилларида кўзи ожиз абитуриентлар учун имтиҳонлар умумий имтиҳонлардан 10 кун олдин суҳбат асосида алоҳида вақтда олинарди. Бу йил имтиҳонлар қандай тартибда бўлади?

🗣 2020/2021 ўқув йили учун республика олий таълим муассасаларига кўзи ожиз абитуриентларни қабул қилиш муайян таълим йўналиши тест блокидаги фанлардан оғзаки савол-жавоб орқали амалга оширилади.

📣 Бунда олий таълим муассасалари томонидан кўзи ожиз абитуриентлар учун кириш имтиҳонларининг ўтказиш муддати ва жойи тўғрисида ахборот берилади.

〰️〰️〰️〰️〰️
Ўқишга кириш учун балл етмай қолган тақдирда суперконтракт табақалаштирилган тизими мавжуд, лекин жуда қиммат. Суперконтракт тўловини камайтириш ва суперконтракт тўловини 4 ёки 6 йил мобайнида бўлиб тўлаш тартибини жорий этсангиз.

🔎 Аввало билдирилган таклиф учун миннатдорчилигимизни билдирамиз ҳамда амалдаги оширилган тўлов-шартнома (суперконтракт) тўловини тўлашга доир ҳужжатлар заруратга кўра ўзгартирилганда мазкур таклифингиз ваколат доирасида кўриб чиқилади.

⚡️Маълумот ўрнида, оширилган тўлов-шартнома (суперконтракт) асосида ўқиш ихтиёрий бўлиб, ундан тушган маблағлар ОТМнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, ижтимоий ҳимояга муҳтож талабаларги моддий ёрдам кўрсатиш каби бир қатор харажатларга йўналтирилган.

@aoka_uz
#abituriyent2020
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
⚡️Абитуриентларга тест синовларига бош кийим (кепка) билан келишга рухсат берилди

«2020-2021-ўқув йили учун олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовлари очиқ майдонларда ташкил этилаётганлиги сабабли, абитуриентлар хоҳишига кўра, тест синовларига бош кийим (кепка) билан келишлари мумкин», — дейилади ДТМ ахборотида.

@aoka_uz
#abituriyent2020
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
⚡️⚡️Давлат тест маркази тест синови пайтида телефондан фойдаланган абитуриент бўйича изоҳ берди

Бугун ижтимоий тармоқларда абитуриентнинг тест синовида телефондан фойдаланаётгани акс этган видео тарқалди ва ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари томонидан жараён назорат қилинмаяпти деган мазмунда эътирозлар билдирилди.

Мазкур ҳолат тезкорлик билан Давлат тест маркази томонидан Aхборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан ҳамкорликда аниқланди. Ҳозирда ҳолат бўйича Давлат тест марказида барча маълумотлар мавжуд.

Бу ҳолат Сирдарё вилоятидаги 4-камерадан, яъни Гулистон шаҳри марказий стадионида бўлиб ўтаётган тест синовларидан олинган бўлиб, мазкур абитуриентга тегишли тарзда чора кўрилади.

❗️Вазирлар Маҳкамасининг 2018-йил 3-апрелдаги 261-сон қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларининг бакалавриатига ўқишга қабул қилиш учун кириш тест синовларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низом”га мувофиқ тест синовлари жараёнида видеокузатувлар орқали абитуриентнинг тартиб ва қоидаларга амал қилмаганлиги аниқланса, абитуриент тест синовлари жараёнидан четлаштирилади ва натижалари чиқарилмаслигига асос бўлади.

@aoka_uz
#abituriyent2020
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
⚡️Ижтимоий тармоқларда гуруҳ назоратчиси парта тагига нимадир қўйиб кетгани акс этган видео кенг тарқалмоқда ва ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари томонидан кенг муҳокама қилинмоқда. ДТМ ушбу видеога ўз муносабатини билдирди.

Бу ерда ҳеч қандай қоидабузарлик ҳолати мавжуд эмас.

Мазкур ҳолатни бошқа камерадан олинган видеосини кўриб, бунга ўзингизга баҳо беришингиз мумкин.

❗️Гуруҳ назоратчиси парта тагига телефон ёки шу каби бирор қурилма эмас, балки тиббий ниқобни қўйган холос.

@aoka_uz
#abituriyent2020
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
📢ЭЪЛОН!

Бугун, 6 сентябрь соат 16:00да АОКА анжуманлари залида Давлат тест маркази мутасаддилари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтади.

🔘Анжуманга барча ОАВ вакиллари, блогер ва журналистлар таклиф этилади.

Тест синовлари борасидаги саволарингизни, шунингдек, @aokapressa га юборишингиз мумкин.

🔹Анжуман @aoka_uz, @Rasmiy_xabarlar_Official, @hudud_inform телеграм каналлари, UzReport TV ва O‘zbekiston 24 телеканаллари ҳамда Youtube тармоғи орқали онлайн ёритилади.

@aoka_uz
#abituriyent2020
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
Айни дақиқаларда АОКАда ДТМ мутасаддилари иштирокида матбуот анжумани ўтказилмоқда.

«Коронавирус инфекцияси билан касалланиб имтиҳонга қатнашолмаган абитуриентлар ДТМга ариза билан мурожаат қилишлари керак бўлади.

ДТМ маркази Давлат комиссиясига таклифлар киритади. Ва улар ҳам тест имтиҳонларига қатнашишлари масалалари кўриб чиқилади», — Барно Ражабов, ДТМ бош бошқарма бошлиғи.

@aoka_uz
#abituriyent2020
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Тест синовлари 7-куни биринчи сменасида рўйхатга олинган абитуриентларнинг 94,6 фоизи қатнашди.

Бугун 3119 нафар абитуриент тест синовларига келмади. Икки нафар абитуриент тана ҳарорати 37 даражадан баланд бўлгани учун тестга қўйилмади.

37 нафар абитуриент тест синовларига кириш жойида, 51 нафари эса тест жараёнларида
турли қоидабузарликлар учун четлаштирилди.

Бу ҳақда АОКАда ўтказилаётган матбуот анжуманида ДТМ директори ўринбосари Сардор Ражабов маълум қилди.

@aoka_uz
#abituriyent2020
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
❗️Тест синовларига 90 нафар абитуриент тана ҳарорати 37⁰ C дан юқори бўлганлиги сабабли далолатнома тузилиб, киритилмади.

Давлат комиссиясининг 2020 йил 19 июндаги 1-сон баёнига мувофиқ, 17 сентябр куни тана ҳарорати 37⁰C дан юқори бўлган, тест синовларига киритилмаган абитуриентлар учун Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида тайёрланган стадион ва хиёбонларда қўшимча тест синовлари ўтказилиши режалаштирилмоқда.

Бу ҳақда ДТМ мутасаддилари иштирокида АОКАда ўтказилаётган брифингда маълум қилинди.

@aoka_uz
#abituriyent2020
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 2 июлдаги ногиронлиги бўлган шахсларни ижтимоий қўллаб қувватлаш бўйича 417 сонли қарорига кўра ОТМ га ногирон шахслар учун қўшимча 2 % қабул квотаси белгиланган. Ногиронлиги мавжуд абитуриентлар мана шу 2 фоизли грант учун танловда иштирок этишади.

Агар танловда иштирок этиш учун тавсия этилмаган бўлса, одатий абитуриентлар қатори танлаган 5 та йўналишлари бўйича тест синовларида қатнашишади.

Бу ҳақда ДТМ Бош бошқарма бошлиғи Барно Ражабов жавоб берди.

@aoka_uz
#abituriyent2020
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Ҳозирча бунга тайёр эмасмиз» — ДТМ бош бошқарма бошлиғи Барно Ражабов mandat.uz сайти нега ҳамон ишламаётгани изоҳ берди

@aoka_uz
#abituriyent2020
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
Тест синовларида иштирок этиши белгиланган 1 млн 304 минг 194 нафар абитуриентдан 1 млн 240 минг 614 нафари (95,1 %) иштирок этди.

63 минг 580 нафари эса (4,9 %) турли сабабларга кўра тест синовларида иштирок этмади.

❗️Жами 1 187 нафар абитуриент турли сабабларга кўра тест синовларидан четлатилди. Шундан 548 нафари ҳудудга киришда, 639 нафари эса тест синови жараёнида аниқланган.

Жумладан, ҳудудга киришда (энг кўп кузатилган):

✔️ 367 нафар абитуриент телефон олиб киришга урингани;
✔️ 48 нафари шпаргалка олиб киришга урингани;
✔️ 118 нафари ўринга ўрин киришга ҳаракат қилгани;
✔️ 10 нафари ҳужжат сохталаштиргани учун.

Тест синови жараёнида (энг кўп кузатилган):

✔️ 491 нафар абитуриент телефондан фойдалангани;
✔️ 68 нафари шпаргалкадан фойдалангани;
✔️ 27 нафари ўринга ўрин киргани учун тест синовларидан четлатилди.

Қолган абитуриентлар калкулятор олиб киришга уринганлиги, шахси тасдиқланмаганлиги, ўзаро гаплашганлиги, тест материалларини алмаштиргани, тест материалларини олиб чиқишга уринганлиги каби турли сабаблар билан тест синовларидан четлатилган.

@aoka_uz
#abituriyent2020
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
📣ЭЪЛОН!

Бугун, 21 сентябрь куни соат 16:00да
Ўзбекистон Миллий матбуот марказида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги раҳбар-ходимлари ҳамда ОТМ ректорлари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтади.

Матбуот анжуманида ёшларни олий таълим билан қамраб олиш даражасини оширишга қаратилган чора-тадбирлар ҳақида батафсил маълумот берилади.

Тадбирга мавзу юзасидан қизиқиш билдирган барча оммавий ахборот воситалари вакиллари таклиф этилади.

Манзил:
Тошкент шаҳри Навоий кўчаси 16-уй

@aoka_uz
#abituriyent2020