Forwarded from IIV | Rasmiy kanal
Қашқадарё вилояти ИИБдаги брифинг ва унинг талқини юзасидан Ички ишлар вазирининг матбуот котиби Ш.Ғиёсовнинг маълумоти
Telegraph

Куни кеча Қашқадарё вилояти ИИБда Чироқчи тумани ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими биносида фуқаро Ю.Абдураҳмоновнинг вафот этганлиги юзасидан брифинг ташкил этилди. Шуни айтиш жойизки, илгари нафақат ички ишлар органлари, балки бошқа…
Forwarded from ССВ матбуот котиби| Эмланиш – соғлик кафолати!
Forwarded from O`zkimyosanoat AJ | Rasmiy kanali
ТАЙИНЛОВ: “Ўзкимёсаноат” ациядорлик жамияти Бошқаруви раиси вазифасини бажариш Энергетика вазирининг биринчи ўринбосари – “Ўзатом” агентлиги бош директори Жўрабек Турсунпўлатович Мирзамахмудовга юклатилди
Батафсил: https://uzkimyosanoat.uz/uz/press/news/appointment
—————————————————-
Веб-сайт ▪️ Telegram ▪️ Facebook

Forwarded from Эльмира Бекмуродова
РАСМИЙ БАЁНОТ
Ижтимоий тармоқларда “01.02.2020 йил кунидан бошлаб хонадонларнинг электр ҳисоблагичларини давлат қиёслаш далолатномаси бўлмаган ҳолда меёр ҳисобида олинади” деган мазмундаги эълон тарқатила бошланди.
Ушбу ҳолат юзасидан шуни маълум қиламизки, бу нотўғри хабар бўлиб, бу ва бу каби тасдиқланмаган хабарларга эътибор бермаслигингизни, шунингдек, агар шунақа ҳолатлар кузатилганда зудлик билан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилишингизни сўраймиз.
Алоҳида такидлаймизки, Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 январдаги “Электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 22-сонли қарорида маиший истеъмолчиларга электр энергияси ҳисоблагичларини сотиб олиш, ўрнатиш, рўйхатга олиш, даврий давлат қиёсловидан ўтказиш ва пломбалаш ҳудудий электр тармоқлари корхонаси маблағлари ҳисобидан бепул амалга оширилади. Шунингдек, жаримага ҳам тортилмайди.
Ҳурматли истеъмолчилар! Агар сизда айни вақтда электр энергияси таъминоти билан боғлиқ саволлар юзасидан 71-202-50-55 ҳамда 11-54 рақамлари ёки Telegram’даги администратор (@HET_admin) орқали ҳам ўз мурожаатларингизни йўллашингизни сўраймиз.
Э. Бекмуродова, Энергетика вазирлиги Матбуот котиби
@prminenergy

Forwarded from Bosh prokuratura
ПРОКУРАТУРА ОРГАНЛАРИ ФАОЛИЯТИДА ШАФФОФЛИК ОМИЛЛАРИ
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Матбуот хизмати оммавий ахборот воситалари, ижтимоий тармоқлар вакиллари ҳамда блогерларга шуни яна бир карра эслатиб ўтадики, прокуратура органлари фаолияти юзасидан барча маълумотлар Бош прокуратуранинг интернетдаги расмий манбаларида, шунингдек, “Ҳуқуқ” газетасида ҳамда бошқа ОАВ, бундан ташқари, жамоатчилик билан бевосита мулоқотлар орқали кенг оммага очиқ ва шаффоф тарзда етказилмоқда.
Бунда тергов ва суриштирувга оид қонун талаблари ҳам тўлиқ инобатга олинмоқда.
Айни пайтда вилоят, туман, шаҳар прокурорлари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари олдида ўз фаолиятлари, прокуратура органларининг ўзида қонун устуворлигини таъминлаш бўйича олиб борилаётган ишлар, шунингдек, тегишли секторлардаги ҳақиқий аҳвол ҳамда улардаги муаммолар ечими бўйича ҳисоботларини мунтазам тақдим этиб келмоқда.
Қолаверса, Ўзбекистон Республикасининг “Прокуратура тўғрисида”ги Қонуни 14-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати олдида ҳисобдордир.
Мазкур нормага кўра, Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Ўзбекистон Республикаси Президентига:
қонунийлик ҳамда жиноятчиликка қарши курашнинг ҳолати тўғрисида — мунтазам равишда;
ўта оғир жиноятлар ва фавқулодда ҳодисалар тўғрисида — зудлик билан;
прокуратура органлари амалга оширган ишлар тўғрисида — ҳар олти ойда ахборот тақдим этиб борилмоқда.
Шунингдек, мазкур Қонун талабига кўра, Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатига прокуратура органлари фаолияти ҳақида ҳисобот тақдим этади.
Шунга кўра, жорий йилда Олий Мажлис Сенатининг ялпи мажлиси кун тартибига мувофиқ 2019 йилда прокуратура органлари томонидан амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисобот тақдим этилади.
Бош прокуратура Матбуот хизмати
👉 @uzbprokuratura

Ўзбекистон ҳукумати коронавирус эпидемияси расман бартараф этилмагунича Хитойга сафарларни вақтинча тўхтатиш тўғрисида топшириқ берди.
Манба: @davletovuz
Тармоқлардаги саҳифаларимиз
| Телеграм | Facebook | Twitter |
Манба: @davletovuz
Тармоқлардаги саҳифаларимиз
| Телеграм | Facebook | Twitter |
Forwarded from Tashqi ishlar vazirligi
TIV Konsullik-huquqiy departamenti axboroti
Mamlakatimizning Nur-Sulton shahridagi (Qozog‘iston) Elchixonasi bergan ma’lumotga ko‘ra 2020-yil 27-yanvar kuni ichida 52 nafar yo‘lovchi, jumladan 42 nafar O‘zbekiston fuqarolari bo‘lgan avtobus Shimoliy Qozog‘iston viloyati hududida qorda qolib ketgan va yo‘l-patrul xizmati xodimlari tomonidan evakuatsiya qilingan. 30-yanvar kuni avtobus marshrut bo‘yicha harakatlanishda davom etdi.
Elchixona xabar berishicha, anomal ob-havo sharoiti tufayli Qozog‘istonning qator hududlarida favqulodda vaziyat rejimi joriy etilgan, muhim avtotrassalar yopilgan.
Shu munosabat bilan TIV Konsullik-huquqiy departamenti yana bir bor O‘zbekiston fuqarolari e’tiborini avtobuslarda yoki avtomobil transportining boshqa turlarida qish mavsumida Qozog‘istonga kirishda yoki uning hududidan o‘tishda ehtimoliy xatarlarni hisobga olish va tegishli choralar ko‘rish zarurligiga qaratadi.
Qozog‘iston hududida bo‘lib turgan O‘zbekiston fuqarolari, jumladan tranzit bilan boshqa davlatga o’tayotgan yurtdoshlarimiz, zarur hollarda mamlakatimizning Nur-Sulton shahridagi Elchixonasiga (tel.: +7-717-295-45-87, +7-777-218-20-10); Aqtau shahridagi Bosh konsulxonaga (tel.: +7-29-277-71-17, +7-777-599-00-50, +7-777-599-00-51); Olmaota shahridagi Bosh konsulxonaga (tel.: +7-727-299-20-70, +7-727-390-26-16) murojaat qilishlari mumkinligini eslatib o‘tamiz.
https://mfa.uz/uz/press/news/2020/01/23136/
https://t.iss.one/uzbekmfa

Forwarded from O‘zbekiston yoshlari umumjahon assotsiatsiyasi
Kun.uz
Хитойда ўқиётган ўзбекистонлик талаба: «Хитой эпидемияни тўхтата олади»
Хитойнинг Ухандан бошқа икки провинциясида яшаётган икки нафар ўзбекистонлик талаба ваҳимага ўрин йўқлиги, Хитой коронавирусни бартараф эта олишини ишонишини таъкидлашди.
Forwarded from QARSHI SHAHRI HOKIMLIGI
Ичимлик суви билан боғлиқ мурожаат қаноатлантирилди
Ижтимоий тармоқда Асқар Бўронов исмли фойдаланувчи хабар қолдирганди. Унда Қарши шаҳри 7-миттутуманидаги айрим кўп қаватли уйларнинг юқори қаватларига ичимлик суви етиб бормаётгани, бунга сабаб бўлган ҳолат – қувурдаги носозлик бартараф қилинмаётгани айтилган.
Ушбу мурожаат назоратга олиниб, ҳал этиш чоралари белгиланди.
“Сувоқова” ДУК Қарши шаҳар филиали мутахассислари жойига бориб, қувурни таъмирлаш ишларини бажарди. Техникалар ёрдамида қувур юзаси очилди ва носоз қисми кесиб олиниб, бошқа қувур уланди.
Натижада тегишли кўп қаватли уйларнинг юқори қаватларига ҳам ичимлик суви етказиб берилиши таъминланди. Мурожаат муаллифи ҳам амалга оширилган ишларни эътироф этди.
Мутахассисларнинг қайд этишича, тармоқдаги носозликка сабаб ичимлик суви қувурининг эскириб яроқсиз ҳолга келиб қолганидир. Келгусида Қарши шаҳридаги муддатини ўтаб бўлган ана шундай қувурларни босқичма-босқич янгисига алмаштириш кўзда тутилган.
Қарши шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати
Каналга уланиш 👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEVI1MlGsxGmb172NA

Forwarded from Huquqiy axborot
#Адлия_хабари
Тўртинчи саноат инқилоби шароитида ҳуқуқнинг келажаги қандай бўлади? Ўзбекистон ҳуқуқшунослари қандай чақириқларга тайёр бўлиши лозим?
“Tashkent Law Spring” II Халқаро юридик форумининг дастури эълон қилинди.
“Tashkent Law Spring” II Халқаро юридик форумининг бу йилги бош мавзуси “Ҳуқуқ 4.0. (Ҳуқуқ тўртинчи саноат инқилоби даврида)” деб номланган.
Тўртинчи саноат инқилоби дунёни ўзгартирмоқда. Сунъий идрок, блокчейн, нанотехнологиялар жамият ҳаётига кириб келди.
Энди роботлар юрист ва судьяларнинг ўрнини эгаллашга қодирми? Бир неча йил ичида ҳуқуқ қандай кўринишга эга бўлади? Бу ва бошқа долзарб масалалар миллий ва хорижий экспертлар, вазирлик ва давлат идоралари вакиллари ҳамда соҳа мутахассислари иштирокида 2020 йил 23-25 апрель кунлари Тошкентда бўлиб ўтадиган форумда муҳокама қилинади.
Форум дастурига кўра, мунозара сессиялари тўртинчи саноат инқилоби шароитида ҳуқуқшунослик касбининг янги уфқлари ва ҳуқуқ технологиялари, давлат бошқаруви, корпоратив бошқарув, қимматли қоғозлар бозори, низоларни ҳал қилишнинг муқобил усуллари, арбитраж, фуқаролик жамиятини шакллантириш билан боғлиқ муносабатларни ҳуқуқий тартибга солиш мавзуларига бағишланган бўлади.
Шунингдек, муҳокама марказидан рақамли муҳитда ахборот тарқатиш муаммолари (Fake News, Fake Evidence), коррупцияга қарши кураш, глобал иқтисодиётни монополияга қарши тартибга солиш, солиқ сиёсати масалалари ўрин олади.
Бундан ташқари, дунёгa мaшҳур aдвoкaтлик фирмaлaри aдвoкaтлaридaн маҳорат дарслари уюштирилиши режалаштирилган.
Форум ҳақида батафсил маълумотларни https://tashkentlawspring.uz сайти ёки Адлия вазирлиги ҳузуридаги Ҳуқуқий сиёсат тадқиқот институтининг (+99871) 268-28-41, (+99871) 268-28-43 телефон рақамлари орқали олиш мумкин.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot

Forwarded from Uzpharmagency (Lochinbek Erkinovich)
Шавкат Мирзиёев: Тиббиёт тизимида катта ўзгаришлар кутиляпти. Хусусан, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг вилоят бошқармалари ва туман бўлинмалари тугатилади
👉🏻 Батафсил ўқиш
⬇️ Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Instagram | Facebook | Youtube

Янгиликлар
Яқин ойлар давомида Ўзбекистон тиббиёт тизимида катта ўзгаришлар кутилмоқда. Хусусан, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг вилоят бошқармалари ва туман бўлинмалари тугатилади, деб маълум қилди президент Шавкат Мирзиёев. Президент Шавкат Мирзиёев 31 январь куни Давлат…
Forwarded from Tashqi ishlar vazirligi
Toshkent shahrida bo‘lib o‘tadigan “C5+1” shaklidagi vazirlar uchrashuvi to‘g‘risida
2020-yilning 3-fevral kuni Toshkent shahrida “C5+1” shaklida navbatdagi vazirlar uchrashuvi bo‘lib o‘tadi.
Uchrashuvda Qirg‘iziston Respublikasi Tashqi ishlar vaziri Chingiz Aydarbekov, Qozog‘iston Respublikasi Tashqi ishlar vaziri Muxtar Tleuberdi, Tojikiston Respublikasi Tashqi ishlar vaziri Sirojiddin Muhriddin, Turkmaniston Tashqi ishlar vaziri Rashid Meredov, O‘zbekiston Respublikasi Tashqi ishlar vaziri Abdulaziz Kamilov va AQSh Davlat kotibi Maykl Pompeo ishtirok etadi.
Tashqi siyosat idoralari rahbarlarining Markaziy Osiyo davlatlari va AQSh hamkorligini rivojlantirishning dolzarb masalalarini muhomkama qilishi kutilmoqda.
https://mfa.uz/uz/press/news/2020/02/23139/

#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Маҳаллаларда ДХМлар филиаллари ташкил этилади
“Давлат хизматлари кўрсатиш миллий тизимини жадал ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” Президент Фармони (ПФ–5930-сон, 31.01.2020 й.) қабул қилинди.
Фармонга мувофиқ, Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйишнинг автоматлаштирилган тизими Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигига ўтказилди.
Шу муносабат билан агентликка мазкур тизимни юритиш ва уни Юридик шахсларнинг марказий маълумотлар базаси билан интеграция қилиш ва идоралараро ҳамкорликни бепул таъминлаш бўйича қўшимча вазифалар юклатилди.
Фармон билан 2020 йил 1 апрелдан Тошкент шаҳрида фақат ЯИДХП ҳамда давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг расмий веб-сайтлари орқали кўрсатиладиган давлат хизматлари рўйхати тасдиқланди.
Фармонга кўра, шаҳарлар, шаҳарчалар, қишлоқлар ва овуллардаги маҳаллаларда юридик шахс ташкил этмаган ҳолда ДХМлар филиаллари босқичма-босқич ташкил этилади.
Жисмоний ва юридик шахсларга кенг қамровли, шу жумладан мобиль (сайёр) давлат хизматлари кўрсатиш филиалларнинг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади.
Филиаллар маҳаллаларнинг фуқаролар йиғинлари биноларида бепул фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштирилади.
Шунингдек, агентлик тузилмасида Давлат хизматларини рақамлаштириш бошқармаси ташкил этилди.
Фармонга кўра, 2021 йил 1 январдан давлат хизматлари аҳоли гавжум бўлган ва жамоат жойларида ўрнатиладиган инфокиоскалар орқали ўзига ўзи хизмат қилиш тамойили асосида кўрсатилади.

Forwarded from "Ўзэлтехсаноат" уюшмаси
#Эълон
🗓2020 йил 5-6 март кунлари Ўзбекистонда биринчи Тошкент халқаро инвестиция форуми бўлиб ўтади.
✅Форум эксклюзив тадбир бўлиб, ўз майдонида 1500 дан ортиқ хорижий ва миллий компаниялар раҳбарларини, инвесторларни, экспортчиларни ва халқаро оммавий ахборот воситаларини тўплаш учун хизмат қилади.
👍Тадбир Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёев ташаббуси билан ўтказилмоқда.
Форум дастури бўйича қатор йўналишларда панел сессиялари ўтказилиши кўзда тутилган, жумладан:
👉«Бизнес учун очиқлик»,
👉«Минтақавий алоқаларни чуқурлаштириш»,
👉«Технологик инновацияларни қўллаш».
📌Форум ташкилотчиси – Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги.
📌Форум оператори – “InterForum” ДУК.
👉Форумда иштирок этиш учун www.tiif.uz сайти орқали рўйхатдан ўтиш мумкин.

Forwarded from Shavkat Mirziyoyev_press-service
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Иқтисодиёт барқарорлигининг асоси - илм
--
Наука - основа устойчивого развития экономики

Forwarded from Mass-media fondi
Jamoat fondi emblemasi tasdiqlandi
2020-yil 31-yanvar kuni Milliy mass-mediani qo‘llab-quvvatlash va rivojlantirish jamoat fondi Vasiylik kengashining yig‘ilishi bo‘lib o‘tdi. Mazkur yig‘ilishda Jamoat fondi emblemasi tasdiqlandi.
Emblema markazida burgut tasvirlangan, uning atrofidagi aylana ichida jamoat fondi nomi yozilgan. Jamoat fondi emblemasida burgutdan foydalanilgani bejis emas. Burgut – kuchli, g‘ururli, ozodlikni sevuvchi, qat’iyatli qush va bu xislatlar mass-media olamini ham ifodalaydi.
Burgutning makoni – yuksak cho‘qqilar bo‘lib, u yerdan hech bir to‘siqlarsiz butun yon-atrofini kuzatib tura oladi. Jurnalist va blogerlarning asosiy vazifasi ham jamiyat hayotida sodir bo‘layotgan barcha voqea va hodisalarni sinchkovlik bilan kuzatib borishi hamda xolisona yoritishidir.
Burgut – sadoqatli qush, g‘irromlik va makkorlik unga begona. Bu xislatlar mass-media vakillarining kasb birdamligi, ularning inoqligi va g‘oyalarga sodiqligining timsolidir.
Burgutning kuchi esa jamiyatimizda so‘z erkinligini yanada mustahkamlash niyatida bo‘lgan jurnalist va blogerlar hamjamiyatining kuch va g‘ayratini ifodalaydi.
Burgut o‘zining ziyrakligi va qat’iyatligi bilan ham alohida ajralib turadi. U o‘z oldiga qo‘ygan maqsadi sari dadil harakat qiladi. Mass-media vakillari ham o‘z materiallarida biror masala yoki muammoni yoritganda, ularni oxirigacha hal qilish yo‘lida qat’iyat ko‘rsata olishi kerak.
Eslatib o‘tamiz, yangi tashkil etilgan Milliy mass-mediani qo‘llab-quvvatlash va rivojlantirish jamoat fondining asosiy maqsadi ommaviy axborot vositalariga media bozorida teng sharoit yaratish, ularni yanada rivojlantirish hamda jurnalist va blogerlarning huquqlarini ro‘yobga chiqarishda ko‘maklashishdir.
@massmediauz

#Тайинлов
Президент қарори билан Аққулов Абдулазиз Ўролбоевич Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.
Эслатиб ўтамиз, А.Ў.Аққулов Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раисининг ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келган.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Президент қарори билан Аққулов Абдулазиз Ўролбоевич Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.
Эслатиб ўтамиз, А.Ў.Аққулов Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раисининг ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келган.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Тайинлов
Президент қарори билан Кариев Сардор Хикматович Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори лавозимига тайинланди.

Президент қарори билан Мухутдинов Нодир Убайдуллаевич Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси раисининг нефть ва газ геология-қидирув ишларини ўтказиш масалаларини мувофиқлаштирувчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

Forwarded from Toshkent viloyati hokimligi
#Расмий
Давлат бошқаруви академиясида таҳсил олаётган 154 та шаҳар ва туманнинг ҳокими «Ангрен» эркин иқтисодий зонасида бўлди
https://telegra.ph/O%D2%B3angaron-tazhribasi-%D2%B3okimlarni-lol-ehtdi-01-30

Оҳангарон тажрибаси ҳокимларни лол этди
Оҳангарон улкан иқтисодий салоҳияти билан Тошкент вилоятида муҳим аҳамиятга эга шаҳарча ҳисобланади. Ҳудуддаги биргина саноат зонасининг ўзида 110 дан ортиқ ишлаб чиқариш объектларининг фаолият кўрсатиши, бу корхоналарда 30 турдан зиёд маҳсулотларнинг экспортга…