Расмий хабарлар I Официальные новости
28.3K subscribers
31.3K photos
6.88K videos
53 files
29.3K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
Forwarded from davletovuz
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг энди собиқ раҳбари К.Алламжонов ва унинг ўринбосари С.Мирзиёеваларнинг лавозимдан кетишлари ўзбек жамоатчилигида, айниқса, ижтимоий тармоқларда кенг муҳокама қилингани ва ҳатто The New York Times гача етиб боргани эътиборга молик.

Сабаби, АОКА бу раҳбарлар даврида ростан ҳам ишлади, ҳамманинг кўз ўнгида бўлди, ўта нозик масалаларда ҳам ўзини кўрсатишга уринди - бу хабарнинг шу даражада муҳокама қилинганини ўзи буни исботлаб турибди. Аслида, шу пайтгача шунга ўхшаш ташкилотнинг борлиги, у ердаги ўзгаришларга қизиқмасдик ҳам, маълум доира ва матбуот соҳасида ишловчилардан ташқари. Энг муҳими, Алламжонов ва унинг жамоаси ёрдамида, биз АОКА нинг асл вазифалари, кимни кимдан ҳимоя қилиши, қандай ишлаши, нималарга интилиши керакли ҳақида билиб олдик.

Алламжонов ҳам, унинг ўринбосари ҳам, энди кўпроқ жамоатчилик ишларида фаолият кўрсатишлари мумкинлигини айтдилар. Умид қиламизки, кураш давом этади. Янги раҳбарлар билан АОКА ҳам, журналист ва блогерлар ҳам, Комил Алламжонов, Саида Мирзиёевалар ҳам, бир томонда туриб, якунда барибир орзудаги эркин ва очиқ матбуотга етиб келамиз. Мақсад ўша, демак ҳеч нарса ўзгармади.

https://www.nytimes.com/reuters/2020/01/29/world/asia/29reuters-uzbekistan-president-daughter.html
Forwarded from Хорижда иш
Кореяга ишга кетиш учун қўйиладиган 7 та асосий талаб

Жанубий Корея Республикаси Бандлик ва Меҳнат вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ўртасида Бандликка рухсат бериш тизими асосида Ўзбекистон фуқароларини Корея Республикаси ҳудудида ишга жойлаштириш бўйича Ҳамкорлик меморандуми доирасида юртдошларимиз ушбу мамлакатда меҳнат фаолиятини амалга оширишлари мумкин.

Фуқаролар Кореяга ишга кетишлари учун Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлигига мурожаат этишлари лозим.

Фуқороларга қўйиладиган асосий талаблар:
👉 1. Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлиши.
👉 2. Номзоднинг ёши 18 ёшдан 39 ёшгача бўлиши.
👉 3. Корейс тилини билиши.
👉 4. Судланмаган ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан чиқишга рухсат (хорижга чиқиш паспорти) мавжуд бўлиши.
👉 5. Корея Республикаси ҳудудида бўлиш ва бошқа қонунларини бузмаган бўлиши.
👉 6. Соғлом ва ранг ажрата олмаслик касаллиги (дальтонизм) бўлмаслиги.
👉 7. Корея Республикасида 5 йилдан ортиқ муддат давомида ишламаган бўлиши лозим.

❗️Эслатма: фуқароларни Корея Республикасига ишга жўнатиш (E-9 ишчи виза) ҳуқуқига эга ягона ташкилот Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ҳисобланади, хусусий бандлик агентликларининг бунга ваколати йўқ.

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.iss.one/migratsiyamatbuotkotibi
Samarqandlik tadbirkorlar elektrotexnika sohasiga oid yangi loyihalarni taqdim etdilar
“O‘zeltexsanoat” uyushmasi xodimlari Samarqand viloyati tadbirkorlari bilan ochiq muloqot shaklida uchrashuv o'tkazishdi.
👉 https://uzeltech.uz/uz/samarqandlik-tadbirkorlar-takliflar/

Bizni kuzatib boring👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAE0v36qrLPphR2Xgfw
Президент Шавкат Мирзиёев Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси тизимидаги 4 та институт негизида ташкил этилаётган Геология фанлари университети кампусига тамал тоши қўйди.
Давлатимиз раҳбари ушбу соҳада илмий тадқиқотларни тизимли ташкил этиш ва кадрлар тайёрлаш сиёсатини қайта кўриб чиқиш бўйича кўрсатмалар берди.
www.president.uz/uz/3330

Президент Шавкат Мирзиёев заложил капсулу под строительство кампуса Университета геологических наук, организуемого на базе 4 институтов при Государственном комитете по геологии и минеральным ресурсам.
Глава нашего государства дал указания по системной организации исследований в данной области и пересмотру политики подготовки кадров.
www.president.uz/ru/3330
Президент Геология ва минерал ресурслар давлат қўмитасига ташриф буюриб, олимлар, ёш тадқиқотчилар, ишлаб чиқариш вакиллари ва илмий-тадқиқот муассасалари раҳбарлари билан учрашув ўтказмоқда.
Математика, кимё-биология ва геология фанларини ривожлантириш, келгуси йиллардаги тараққиёт йўналишларини белгилаш тўғрисида очиқ мулоқот бўлмоқда.
www.president.uz/uz/3331

Президент проводит в Государственном комитете по геологии и минеральным ресурсам встречу с учеными, молодыми исследователями, представителями производственной сферы и руководителями научно-исследовательских учреждений.
Встреча проходит в форме открытого диалога о перспективах математики, химико-биологической науки, геологии в нашей стране, определяются приоритеты развития сфер.
www.president.uz/ru/3331
Forwarded from Mass-media fondi
Jamoat fondi Vasiylik kengashi tuzildi

2020-yil 31-yanvar kuni Milliy mass-mediani qo‘llab-quvvatlash va rivojlantirish jamoat fondi muassislari yig‘ilishi bo‘lib o‘tdi. Mazkur yig‘ilishda Jamoat fondi Vasiylik kengashi tarkibi shakllantirildi.

Jamoat fondi ustaviga binoan qabul qilingan qarorga ko‘ra, Allamjonov Komil Ismoilovich Milliy mass-mediani qo‘llab-quvvatlash va rivojlantirish jamoat fondi Vasiylik kengashi raisi, Mirziyoyeva Saida Shavkatovna uning o‘rinbosari etib saylandi.

Eslatib o‘tamiz, Milliy mass-mediani qo‘llab-quvvatlash va rivojlantirish jamoat fondining asosiy maqsadi ommaviy axborot vositalarini yanada rivojlantirish hamda jurnalist va blogerlarning huquqlarini ro‘yobga chiqarishda ko‘mak berish, mamlakatda so‘z erkinligini mustahkamlashda jamoatchilik institutining rolini oshirish, O‘zbekistonning xalqaro imijini yanada yaxshilashga ko‘maklashish va boshqalardir.

@massmediauz
Forwarded from Malohat Husanova/O‘ZSUVTA'MINOT
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ВИДЕОИНФОГРАФИКА: "Ўзбекозиқовқатхолдинг" компаниясининг 2019 йилдаги фаолияти ва истиқболдаги режалари

Бизнинг каналга уланиш 👉@uzboziqovqat