Расмий хабарлар I Официальные новости
28.5K subscribers
31.2K photos
6.8K videos
53 files
29.1K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
"Расмий хабарлар" каналига келиб тушган мурожаат юзасидан Ширин шаҳар ИИБ ходимлари томонидан ўрганиш олиб борилди

📂 Мурожаат йўллаган фуқаронинг отаси - Ширин шаҳар “Фарход” МФЙда яшовчи Р.М яшаш уйига кўчадан ўта маст ҳолатда келиб, яшаш уйида бўлган турмуш ўртоғи Р.Ю билан ўзаро тортишув оқибатида яшаш уйида бўлган нарса-буюмларни синдириб, турмуш ўртоғини хар-хил сўзлар билан сўкиб ҳақоратлаган.

💢 Ўша куни фуқаро Р.М ўта маст холатда бўлганлиги сабабли ўзини бошқара олмасдан яшаш уйида жанжал қилган.

⚖️ Сирдарё вилояти ИИБ ахборот хизмати хабар беришича, мазкур ҳолат юзасидан фуқаро Р.Мга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖТкнинг 183-моддаси билан ҳужжатлар расмийлаштирилиб, тўпланган ҳужжатларни қонуний ҳал этиш учун ЖИБ Ширин шаҳар судига юборилган. ЖИБ Ширин шаҳар суди томонидан фуқаро Р.М га нисбатан 10 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.

🙏 Мурожаатга тезкорлик билан жавоб бериб, уни ижобий ҳал этилишига ёрдам берган ИИВ ахборот хизматига канал администрацияси номидан миннатдорлик билдирамиз.

#Мурожаат
#ахборот_хизмати
#Расмий_хабарлар

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
“Расмий хабарлар” телеграм каналига келиб тушган нафақага оид фуқаро мурожаати Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан ижобий ҳал этиб берилди.

📂 Жорий йилнинг 9 февраль санасида Сурхондарё вилояти Ангор туманида яшовчи, 1990 йилда туғилган С.Тўраева 2020 йилнинг декабрь ойи учун “ишсизлик нафақаси”ни ололмай келаётгани юзасидан @Rasmiy_aloqabot Телеграм ботига мурожаат қолдирди.

📝 Мурожаат тегишли тартибда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига етказилди ҳамда вазирликнинг туман бўлими томонидан фуқаро билан учрашилиб, муаммо жойида ўрганилди.

⚖️ Ўрганишлар натижасида С.Тўраевага ҳақиқатан ҳам декабрь ойининг “Ишсизлик нафақаси” берилмагани аниқланди ва жорий йилнинг 12.02.2021 йил санасида 180 минг сўм тўлаб берилди.

👍 Фуқаро С.Тўраева масаласи ижобий ечим топгани ва керакли маблағ тўлаб берилгани ҳақида хабар бериб, миннатдорлик билдирди.

#Мурожаат
#Ахборот_хизмати
#Расмий_хабарлар

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official