Расмий хабарлар I Официальные новости
28.6K subscribers
31.1K photos
6.78K videos
53 files
29.1K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
#Адлия_хабари

⚡️Ўзбошимчалик билан рухсатномалар расмийлаштириш ҳамда бундай рухсатномалар асосида ҳаракатланиш жавобгарликка сабаб бўлади

Республика махсус комиссияси қарори билан давлат органлари, маҳаллий ҳокимликлар ва бошқа ташкилотлар томонидан автотранспорт воситалари ҳаракатланиши учун ўзбошимчалик билан рухсатномалар расмийлаштириш ёхуд бошқача тарзда рухсат бериши тақиқланди.

Автотранспорт воситалари ҳаракатланиши учун ўзбошимчалик билан рухсатномалар расмийлаштириш ҳамда бундай рухсатномалар асосида ҳаракатланиш МЖтКнинг 54-моддасига мувофиқ маъмурий жавобгарликка тортиш учун асос бўлади.

Қарор билан Тошкент, Нукус шаҳарлари ҳамда вилоятлар марказларида уй ҳайвонлари (уй итлари)ни уйдан 100 метр атрофида кунига бир маротаба сайр қилдиришга рухсат берилди.

Фуқароларнинг карантин даврида жорий этилган тартиб ва қоидалар ҳамда “ўзини яккалаш” ҳаёт тарзига зид равишда сабабсиз уйдан ташқарига чиқиши, жамоат жойларида бўлиши ҳам МЖтКнинг 54-моддасига мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Адлия вазири матбуот котиби карантин шароитида бепул ҳуқуқий маслаҳат олишнинг энг мақбул усуллари ҳақида маълумот берди

Карантин даврида кўплаб янги қоидалар ва тартиблар жорий этилаётгани маълум.

📒 Бу табиий равишда фуқаролар томонидан ҳуқуқий маълумот ва маслаҳатга эҳтиёжнинг ортишига олиб келди.

📌 Шуни эътиборга олиб, Адлия вазирлиги карантин вақтида фуқароларнинг ҳуқуқий маслаҳатга бўлган эҳтиёжини масофавий тарзда қондириш, шунингдек, аҳолининг ҳуқуқий билимларини ошириш мақсадида қатор лойиҳаларни амалга ошириб келмоқда.

Янада кўпроқ маълумотлар👇👇
@axborot_xizmatlariAOKA телеграм каналида
‼️ Адлия вазирлиги давлат тилида иш юритишни таъминламаганлик учун мансабдор шахсларга жавобгарлик белгилашни назарда тутувчи қонун лойиҳасини ишлаб чиқди

Лойиҳада давлат ташкилотларида давлат тилида иш юритишни таъминламаганлик учун мансабдор шахсларга нисбатан маъмурий жавобгарлик белгилаш назарда тутилиб, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 42-моддаси иккинчи қисм билан тўлдирилмоқда.

Яъни ушбу моддага: “Давлат органлари ва ташкилотларида иш юритишда давлат тили ҳақидаги қонун ҳужжатлари талабларига риоя этмаслик, мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг икки бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади” деган тўлдириш киритилмоқда.

Лойиҳани ишлаб чиқишда хорижий давлатларнинг давлат тили соҳасидаги қонунчилик тажрибаси ўрганилди.

Қонун қабул қилиниши натижасида давлат органлари, корхоналари ва ташкилотларида иш юритишнинг тўлиқ равишда давлат тилида амалга оширилишига, ушбу соҳада мансабдор шахсларнинг масъулияти ошишига ва ўз ўрнида, давлат тилининг ривожланиши ҳамда унга бўлган эътиборнинг ортишига олиб келади.

Қонун лойиҳаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталига жамоатчилик муҳокамаси ўтказилиши учун жойлаштирилди.

Каналга уланиш: 👇
@axborot_xizmatlariAOKA
Адлия вазирлиги давлат органларида давлат тилида иш юритиш фуқаролар ҳуқуқини поймол қилмаслиги ҳақида баёнот берди

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги давлат органлари ва ташкилотларида давлат тилида иш юритишга доир қонунчилик талабларига риоя этмаганлик учун маъмурий жавобгарлик киритиш тўғрисида қонун лойиҳасини жамоатчилик муҳокамасига қўйди.

Қонун лойиҳаси мазмунига оид асоссиз маълумотлар тарқатиш, айрим ижтимоий тармоқлар ва янгиликлар сайтларида унинг меъёрларини нотўғри талқин қилишга бўлган уринишларни ҳисобга олган ҳолда вазирлик мазкур лойиҳага доир холис ва асосли маълумотларга жамоатчилик диққатини қаратишни мақсадга мувофиқ деб ҳисоблайди.

Биринчидан, амалдаги «Давлат тили ҳақида»ги Қонуннинг 9-моддасига кўра, давлат ҳокимияти ва бошқарув органларида иш давлат тилида юритилади ва заруриятга қараб бошқа тилларга таржима қилиниши таъминланади.

Лойиҳада қандайдир талаблар кенгайтирилиб, тилдан фойдаланишда янги чекловлар киритилмаяпти, фақатгина амалдаги қонуннинг қоида ва талаблари ҳисобга олинган.

Иккинчидан, қонун лойиҳаси давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятини қамраб олиб, қонун қабул қилинган тақдирда тегишли равишда маъмурий жавобгарлик фақатгина мазкур давлат органлари ва ташкилотларининг мансабдор шахсларига нисбатан қўлланилиши мумкин.

Қонун лойиҳаси мансабдор шахсларнинг қонун талабларига риоя этиши бўйича масъулиятини ошириш, давлат органлари ва ташкилотлари ишида давлат тилидан тўлақонли фойдаланилишини таъминлашга қаратилган.

Учинчидан, қонун лойиҳаси ҳеч қандай йўл билан республика ҳудудида истиқомат қилаётган миллат ва элатларнинг она тилидан фойдаланиш, миллатлараро мулоқот ва таълим олиш тилини ўз хоҳишига қараб танлаш, ўз тилида давлат органлари ва ташкилотларига мурожаат қилишга доир конституциявий ҳуқуқларини поймол қилмайди.

Тўртинчидан, мазкур қонун лойиҳаси regulation.gov.uz порталида жамоатчилик муҳокамасига қўйилган. Ҳар бир фуқаро ўз фикр ва таклифларини махсус платформада баён этиши мумкин.

Юқорида баён этилганларни ҳисобга олган ҳолда Адлия вазирлиги ОАВ, блогерлар, шунингдек бошқа манфаатдор шахсларни лойиҳани ўзларича талқин қилиб, жамоатчилик фикрини нотўғри ўзанга буришга ҳаракат қилмасликларини, Ўзбекистон жамоатчилиги олдидаги жавобгарликни унутмасликка даъват этади.

Каналга уланиш: 👇
@axborot_xizmatlariAOKA
❗️ Адлия вазирлиги ва «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати томонидан «Салом, Сардоба, биз биргамиз!» хайрия акцияси доирасида қарийб 70 млн. сўм маблағ тўпланди.

Бугуннинг ўзида пойтахт аҳолиси 1000 нафардан зиёд одамга мўлжалланган болалар ва катталар устки кийимлари, кўрпа-тўшак ва ёстиқлар, оёқ-кийим, идиш-товоқ, гигиена воситалари, озиқ-овқат маҳсулотлари, болалар ўйинчоқларини олиб келишди. Кўнгиллилар барча нарсаларни йиғиб, Сирдарё вилоятига жўнатиш учун тайёрлаб қўйдилар.

Махсус очилган ҳисоб рақамига келиб тушган маблағлар ҳисобига истеъмол товарлари, озиқ-овқат маҳсулотлари, дори-дармонлар ҳамда бошқа буюмлар сотиб олинади.

❗️Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси томонидан ҳам Сирдарё вилоятининг талофот кўрган аҳолисига марказлашган инсонпарварлик ёрдамини кўрсатиш мақсадида турли маҳсулотлардан ташкил топган 3 та юк машинаси юборилди.

❗️Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ва илмий-тадқиқот муассасалари раҳбарлари, ходимлари, олимлар “Биз сиз билан биргамиз” акцияси доирасида инсонпарварлик ёрдами сифатида кундалик ҳаётда ишлатиладиган уй-рўзғор буюмлари, озиқ-овқат маҳсулотлари, кийим-кечаклар, болалар учун турли хил ўйинчоқлар, китобларни Сардоба туманидаги Халқабод маҳалласига етказиб берди. Ҳозирда ФА тизимида хайрия сифатида 110 млн. сўмдан ошиқ маблағ тўпланди.

Хайрия акциялари давом этмоқда.

Каналга уланиш: 👇
@axborot_xizmatlariAOKA
#Савол_жавоб
#Адлия

📥 АОКА штабига келиб тушаётган саволларга Давлат хизматлари агентлиги директорининг матбуот котиби Севара Закирова жавоби:
•┈┈┈┈••••┈┈┈┈•
Давлат хизматлари марказининг тадбиркорлик субъектларини қайта рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги қарорини юқори турувчи органнинг қарори ёки прокурор протести билан бекор қилса бўладими?

➡️ Йўқ. Бекор қилинмайди. Фақатгина Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 12-моддасига асосан Давлат хизматлари марказининг тадбиркорлик субъектларини қайта рўйхатдан ўтказиши суд қарорига асосан ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
#Савол_жавоб
#Адлия

📥 АОКА штабига келиб тушаётган саволларга Давлат хизматлари агентлиги директорининг матбуот котиби Севара Закирова жавоби:
•┈┈┈┈••••┈┈┈┈•
Шифокорлар тахминига кўра, июнь ойининг 15 санасида фарзандли бўламиз. Наманган вилоятидан келиб, ҳозирда хизмат сафари муносабати билан Тошкент шаҳридамиз. Фарзандим эсон-омон туғилиб олса, суюнчи пулини олиш учун Наманганга боришимиз керакми?

➡️ Вазирлар Маҳкамасининг “Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш соҳасида давлат хизматлари кўрсатишнинг айрим маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида” 2020 йил 23 майдаги 327-сон қарорига асосан, фарзанд туғилганда бериладиган бир марталик нафақани тайинлаш учун фуқаролар экстерриториаллик тамойили асосида исталган ҳудуддаги Давлат хизматлари марказларига мурожаат қилишлари ёки уйдан туриб ҳам my.gov.uz сайти орқали онлайн ариза беришлари мумкин. Ушбу турдаги давлат хизматлари фуқароларга бепул кўрсатилади.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
#Савол_жавоб
#Адлия

📥 АОКА штабига келиб тушаётган саволларга Адлия вазирининг матбуот котиби Севара Ўринбоева жавоби:
•┈┈┈┈••••┈┈┈┈•
Карантин даврида нотариус орқали квартирани сотиб олиш ва сотиш тўғрисида гувоҳнома олсам бўладими?

➡️
Албатта, олсангиз бўлади. Республика махсус комиссиясининг 2020 йил 20 апрелдаги 21-сон баёнининг 5-бандига кўра, нотариусларнинг карантин талабларига риоя қилган ҳолда ишлашига рухсат берилган.

Ягона интерактив давлат хизматлари портали ёки
e-notarius.uz сайти орқали уйдан чиқмасдан туриб, нотариус қабулига электрон навбатга ёзилиш имконияти мавжуд.

Шунингдек,
e-notarius.uz сайти орқали барча нотариал ҳаракатлар ҳақида тўлиқ маълумот олиш ва нотариус калькулятори хизматидан фойдаланиб, давлат божи ва бошқа тўловларни мустақил ҳисоблаш имконияти яратилган.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
#Савол_жавоб
#Адлия

📥 АОКА штабига келиб тушаётган саволларга Адлия вазирининг матбуот котиби Севара Ўринбоева жавоби:
•┈┈┈┈••••┈┈┈┈•
“E-IJRO AUKSION” орқали Тошкент шаҳридаги сотиб олинган мулкни (автомобилни) Тошкент шаҳридан олиб келиш учун йўлга қандай ҳужжат берилади ва қаерга мурожаат қилиш керак?

➡️
Республика комиссиясининг 2020 йил 14 апрелдаги йиғилиш қарорига асосан, карантин билан боғлиқ ҳолларда аукцион (танлов) ғолиблари аукцион объектининг тўлиқ қийматини белгиланган вақт ичида тўлай олмаган тақдирда, асослантирилган мурожаатларига асосан закалат миқдори қайтарилиши ёки аукцион объекти учун тўланадиган тўлов муддати жорий йилнинг 1 июнига қадар узайтирилиши;

“E-IJRO AUKSION” ягона электрон савдо майдончасида реализация учун чиқарилган барча турдаги автотранспорт воситаларининг электрон савдолари жорий йилнинг 1 июнга қадар вақтинча тўхтатилиши;

электрон савдо натижалари тўғрисидаги баённомалар QR-код (матрик штрихли код) қўллаш орқали расмийлаштирилиши белгиланди.

Электрон онлайн аукционлар тўғрисида саволингиз бўлса уни
e-auksion.uz сайтининг асосий саҳифасида турган онлайн-чат тизимидан рўйхатдан ўтган ҳолда операторларга йўллашингиз мумкин.

Эндиликда
E-AUKSION.UZ тўғрисида мурожаатингиз бўлса, 71-202-21-11, 71-202-21-22 телефон рақамларига қўнғироқ қилишингиз мумкин.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
#Савол_жавоб
#Адлия

📥 АОКА штабига келиб тушаётган саволларга Адлия вазирининг матбуот котиби Севара Ўринбоева жавоби:
•┈┈┈┈••••┈┈┈┈•
Карантин чоралари амал қилиб турган вақтда суднинг даъвони таъминлаш ҳақидаги ажримига мувофиқ, мажбурий ижро бюроси давлат ижрочилари томонидан жавобгарнинг уйидаги мол-мулклар хатланадими? Агар хатлаш чоралари амалга оширилмаса, қандай нормага мувофиқ суднинг ажрими ижро қилинмайди? Карантин даврида жавобгарнинг уйидаги мол-мулкни хатлашни амалга оширишни тақиқловчи норматив ҳужжат борми?

➡️
Бугунги карантин даврида давлат ижрочиларига қуйидаги мажбурий ижро этиш чоралари қўлланиши ҳамда фаолият йўналишлари бўйича ижро ҳаракатлари амалга оширилиши кейинга қолдирилди:

- ундирувни турар жойлардаги (яшаш хонадонидаги) мол-мулкига қаратиш, шу мақсадда уларни хатлаш ва олиб қўйиш;

- ижро ҳужжатида кўрсатилган муайян ашёларни қарздор жисмоний шахсдан олиб қўйиш ва ундирувчига топшириш;

- қарздорни кўчириб чиқариш;

- ундирувчини кўчириб киритиш;

- ер участкасини олиб қўйиш ва ўтказиш;

- иморат (қурилма)ни бузиб ташлаш;

- болани олиб бериш ва топшириш.

Давлат ижрочиларига юқоридаги ижро ҳаракатларини
фақат кечиктириб бўлмайдиган ҳоллардагина карантин қоидаларига қатъий риоя қилиб, ҳудудий бошқарма бошлиғи ёки унинг ўринбосари рухсати билан амалга оширилиши мумкин.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
#Савол_жавоб
#Адлия

📥 Карантин режими вақтида фуқаролар, ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари томонидан келиб тушаётган савол ва мурожаатларларга Адлия вазири матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Севара Уринбаева жавоби:

•┈┈┈┈••••┈┈┈┈•

Ҳозирги пандемия вақтида шаҳар, туман ҳокимликлари ходимлари шахсий автомашиналарида ҳаракатланишга рухсат этилганми, махсус комиссия қарорида бу ҳақда сўз юритилмаган?

✍️ Жавоб:
Республика ҳудудида карантин эълон қилингани сабабли, фуқаролар ўзининг шахсий автотанспорт воситаларида куннинг белгиланган вақтидагина махсус рухсатномасиз ҳаракатланиши мумкин.

Қолган вақтларда эса Адлия вазирлиги Давлат хизматлари марказлари томонидан илгари берилган махсус рухсатнома (стикер)лар асосида ҳамда автотранспорт воситалари ҳаракатланишига махсус рухсатномалар талаб этилмайдиган ҳолатларнинг рўйхатида белгиланган асослар бўйича автотранспорт воситасида ҳаракатланиш мумкин.

Махсус рухсатномалар талаб этилмайдиган ҳолатлар рўйхатида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқори Кенгеси ва Вазирлар Кенгаши раислари ва уларнинг ўринбосарлари, ҳокимлар
ва уларнинг ўринбосарлари хизмат автотранспорт воситалари келтирилган. Лекин сиз айтганингиздек, ҳокимликлар ходимларининг шахсий автротранспорт воситалари ушбу рўйхатда йўқ. Шу сабабли сиздан карантин қоидаларига амал қилишни ва куннинг белгинган вақтида шахсий автотраспорт воситангиздан фойдаланишингизни сўраб қоламиз.

2020 йил 15 август кунига қадар карантин чекловлари жорий қилинган. 2020 йил 13 август куни автомобилимни бошқариш учун берилган ишонч қоғози муддати тугайди. Саволим шуки – агар карантин чекловлари яна узайиши мумкин бўлса, мен автомобилимни бошқара оламанми ёки йўқми?

✍️ Жавоб
: Карантин даврида муддати тугайдиган автотранспорт воситалари учун талаб қилинадиган ҳужжатларнинг (суғурта полиси, транспорт воситаларини бошқариш учун ишончнома, транспорт воситасини (қайта) рўйхатдан ўтказганлигини ҳамда техник кўрикдан ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжатларнинг амал қилиш муддати 2020 йил 1 июлга қадар узайтирилган эди.

Сизнинг автотраспорт воситасини бошқариш ишончномангиз 13 август куни муддати тугаса, муддатини узайтириш бўйича ўз ҳудудингиздаги нотариусга мурожаат қилишингиз мумкинлигини маълум қиламиз.

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Forwarded from Sevara Urinbayeva
#ОАВ_учун_махсус #Адлия_хабари #Адлия_муносабат

Адлия вазирлиги: фуқаролардан асоссиз равишда турли маълумотномалар сўраш қонунга зид

Фуқаролар
турли давлат ташкилотлари билан муносабатга киришганида, маҳалладан маълумотнома, қарздорлик йўқлиги тўғрисида маълумотнома, манзил-маълумот ахбороти ва бошқа шунга ўхшаш ҳужжатлар талаб қилиш ортиқча оворагарчиликларни юзага келтиради.

Адлия вазирлиги қошидаги Давлат хизматлари агентлиги мутахассислари томонидан “қайси маълумотномалар кўп сўраляпти ва қайси давлат идоралари уларни талаб этаяпти” деган саволларга жавоб топиш учун ўтган 1 ой давомида фуқароларнинг ДХМларга маълумотнома сўраб қилган мурожаатлари ўрганилди.

Аниқланишича....

Батафсил👇🏻👇🏻👇🏻
https://teletype.in/@adliya_yangiliklari/pLFwEaR4j
27 апрель куни Президентимиз томонидан “Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди тўғрисида”ги Қонун имзоланди. Қонунга мувофиқ, бир қанча янгиликлар амалиётга татбиқ этилди

Адлия вазирлиги ахборот хизмати хабарига кўра, бугун, 5 май куни Миллий матбуот марказида мазкур қонуннинг мазмун-моҳиятини кенг жамоатчиликка етказиш мақсадида матбуот анжумани ташкил этилди.

Матбуот анжуманида Адлия вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди масъул ходимлари иштирок этди.

👉Батафсил

#Адлия_шарҳи

t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
#Адлия_эслатади

Оммавий тартибсизликларга даъват этиш жиноий жавобгарликка сабаб бўлади

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
#брифинг #адлия

Сўнги йилларда ҳокимият вакилига нисбатан фаол қаршилик кўрсатиш жиноятларининг сони ошган, жумладан

▪️2019 йилда — 243 та,
▪️2020 йилда — 251 тани ташкил этмоқда.

Шунингдек, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимларига тажовуз кайфияти ҳам ортиб, 2018 йилдаги 24,1 минг ҳолат содир этилган бўлса, 2020 йилда 39 минг ҳолатни ташкил қилмоқда.

〰️〰️〰️
Ҳокимият вакилига қаршилик кўрсатганлик учун жавобгарлик кучайтирилди.

Ҳокимият вакили — ким?

Фуқаровий бурчини бажараётган шахс — ким?

Фаол қаршилик кўрсатиш деганда нима тушунилади?

Ички ишлар органлари ходимларининг қонуний талабларига нималар киради?

АОКАда Адлия вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Севара Ўринбоева иштирокида ўтказилган брифинг тафсилотлари:

👉 Батафсил
_______________

Расмий хабарлар | Медиабанк