Расмий хабарлар I Официальные новости
28K subscribers
31.4K photos
6.96K videos
53 files
29.5K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️АОКА ҳузуридаги штабда Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат Отабеков иштирокида брифинг бўлиб ўтди.

Ижтимоий тармоқларда карантин бошида карантинга жойлашитирилган фуқароларга ҳеч қанақа муолажа қилмасдан кетаётган пайтда уларга даволанди деган ҳаражатларга қўл қўйдириб олди, кейин чиқариб юборди деган ҳолатлар қайд этиляпти. Бу тўғрисида ички суриштирувчилар олиб бориладими?

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Facebook · Youtube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️ АОКА ҳузуридаги штабда Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат Отабеков иштирокида брифинг

Коронавирусга чалинган беморни уйда даволаш ва ундан вирус юқтириб олмаслик учун нима қилиш керак?

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Facebook · Youtube
Бугун АОКА ҳузуридаги штабда Марказий банк ахборот хизмати раҳбари Акмал Назаров иштирокида брифинг ўтказилди.

Брифингда аҳолидан тушган айрим саволларга жавоб қайтарилди.

〰️〰️〰️〰️〰️
😷 Коронавирус пандемияси даврида банк тизимида онлайн хизматларни йўлга қўйиш, ахборот технологияларига асосланган янги банк хизматларини ишлаб чиқиш юзасидан мижозларга қандай қулайликлар яратилди?

🌐 Ҳозирда мамлакатимизнинг деярли барча тижорат банклари мобиль иловаларида базавий банк хизматларини онлайн равишда, уйда ўтирган ҳолда бажариш имконияти мавжуд.

💰Жисмоний шахсларга банкларнинг мобиль иловалари орқали онлайн микроқарзлар, автокредит ва кредит карталари каби банк хизматларидан фойдаланиш имконияти кенгайтирилди.

🏦 Тижорат банклари томонидан мобиль илова дастурлари орқали жисмоний шахсларга айни вақтда қуйидаги банк операцияларини бажариш имконини берувчи хизматлар таклиф этилмоқда:

👉 картадан картага пул ўтказиш операцияларини бажариш;

👉 солиқ, коммунал ва бошқа тўловлар (масалан, мобиль алоқа ва интернет хизматлари, давлат хизматлари тўловлари, турли жарималар, хайрия учун маблағларни ўтказиш, озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда турли таомларни етказиб бериш хизматлари учун) тўловларни амалга ошириш;

👉 мижоз талабига кўра банк картасини блоклаш ёки блокдан чиқариш;

👉 банк карталарига онлайн буюртма бериш;

👉 жисмоний шахслар учун микроқарз олиш ва уларни сўндириш;

👉 онлайн омонатларни очиш ва маблағларни жойлаштириш;

👉 онлайн конверсия амалиётларини бажариш;

👉 халқаро банк карта ҳисобварағидан тўловларни амалга ошириш ва маблағлар ҳаракатини мониторинг қилиш;

👉 банк инфратузилмалари (филиаллар, айирбошлаш шохобчалари, банкомат ва инфокиосклар) дислокацияси ҳақида маълумот олиш;

👉халқаро пул ўтказмалари тизими орқали келган маблағларни мижознинг хоҳишига кўра, банк ҳисобварағи (омонати) ёки банк картасига киритиш ва бошқалар.

❗️Хўжалик юритувчи субъектларга масофавий тизимлардан фойдаланган ҳолда бир нечта амалиётларни бажариш имконияти яратилган.

Хусусан:

🔹банк ҳисобварақларидаги маблағларни тасарруф этиш ва тўловларни амалга ошириш (яъни ҳисобварақлар ҳаракатини мониторинг қилиш);

🔹валюта маблағларини сотиб олиш (яъни, конвертация) учун буюртманомани электрон шаклда хизмат кўрсатувчи банкка юбориш;

🔹ойлик иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларни ўтказиш учун электрон қайднома (ведомость)ни банкка узатиш ва бошқа хизматлардир.

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Facebook · Youtube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#COVID19

Республика махсус комиссияси тезкор штабидан лавҳа тайёрланди

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Facebook · Youtube
📈 (+204) 2020 йил 16 июль соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 14991 нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда ССВ ахборот хизмати хабар берди.

🦠 Янги касалланиш ҳолатларининг 44 нафари Карантин марказидаги
(барчаси хориждан келган) фуқаролар орасида, 126 нафари Тошкент шаҳрида (шундан 87 нафари тана ҳарорати кўтарилганлиги туфайли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида, 39 нафари аҳоли орасида), 34 нафари Тошкент вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги туфайли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Айни пайтда юртимизда 8655 нафар
коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар соғайган.

💉 Ҳозирда мамлакатимизда 6263 нафар беморга
шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Facebook · Youtube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#COVID19

"Ўзбекистон" телеканалида эфирга узатиладиган "Ойдин ҳаёт" кўрсатувида тиббиёт фанлари номзоди, доцент Дилфуза Ҳасанова коронавирусдан уй шароитида даволанганда антибиотик қабул қилиш тартиби ҳақида гапирди.

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Facebook · Youtube
COVID-19 ГА ҚАРШИ ИЖТИМОИЙ МАСОФАНИ САҚЛАШ БЎЙИЧА ОГОҲЛАНТИРУВЧИ Self-Safety МОБИЛ ИЛОВАСИ ЯРАТИЛДИ

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ахборот технологиялар ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимлиги билан ҳамкорликда коронавирус инфекцияси билан тўқнаш келган фуқароларни ижтимоий масофа сақлаш бўйича огоҳлантирувчи Self-Safety мобил иловаси яратилди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати маълум қилди.

COVID-19 пандемиясига қарши курашда мобил иловалардан фойдаланиш самарадорлиги Жанубий Корея, Сингапур, Исроил, Италия, Франция каби кўплаб бошқа давлатлар тажрибасида исботланди. Бу турдаги иловалар жамоат жойларида сизнинг хотиржамлигингизни таъминлайди, яқин кишиларингизни касаллик юқтириб олиш эҳтимоли пайдо бўлганда огоҳлантиради.

Илова мобил телефоннинг GPS ва Bluetooth модуллари ёрдамида фойдаланувчилардан бирида касаллик аниқланса, бир дақиқа ичида барча фойдаланувчиларни 5 метр радиусда кесишган нуқталарини солиштиради. Кесишув нуқталари аниқлангач, мазкур жойларда 5 метрли радиусда бўлган барча фойдаланувчиларга PUSH-хабарнома кўринишида касал билан алоқада бўлганлик эҳтимоли тўғрисида ва кейинги хатти-ҳаракатлар бўйича тавсиялар беради.

Мобил илова Android ва iOS платформаларида мавжуд бўлиб, www.coronavirus.uz веб-сайтидаги ҳаволалар орқали юклаб олиш мумкин. Рўйхатдан ўтишда илова GPS ва Bluetooth модулларини ёқиб қўйиш лозим.

Илова ундан қанча кўп одам фойдаланса, уйидан ташқарида ушбу иловани фаоллаштирса, шунча сифатли ва яхши ишлайди.

Шу ўринда биз мамлакатимиз аҳолисидан инфекцияни барвақт аниқлаш ва тарқалишини олдини олиш мақсадида Safe-Safety иловасидан фаол фойдаланиш, ҳукумат ва тиббиёт ходимларига COVID-19 пандемиясига қарши курашишда ёрдам беришга чақириб қоламиз.

Safe-Safety иловасини онлайн магазинлар ва
www.coronavirus.uz веб-сайти орқали юклаб олинг. Ўзингиз ва яқинларингизни COVID-19 хавфидан ҳимояланг!

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Facebook · Youtube
Президент Шавкат Мирзиёев видеоконференцалоқа орқали нефть-газ кимёси саноати, электротехника ва фармацевтика тармоқларидаги янги лойиҳалар билан танишмоқда.
Мамлакатимиз хомашё ресурсларини чуқур қайта ишлаб, уларни монетизация қилиш йўлидан бормоқда. Импорт ўрнини босувчи ва экспортбоп тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариб, иқтисодий самарадорликни ошириш чоралари кўрилмоқда.
Айни пайтда давлатимиз раҳбари тармоқ мутасаддиларининг бу борадаги ҳисоботларини тингламоқда.

В режиме видеоконференцсвязи Президент Шавкат Мирзиёев знакомится с новыми проектами в нефтехимической промышленности, электротехнической и фармацевтической отраслях.
Наша страна идет по пути глубокой переработки и монетизации сырьевых ресурсов. Принимаются меры для повышения экономической эффективности путем производства импортозамещающей и экспортоориентированной готовой продукции.
Глава государства заслушивает соответствующие отчеты ответственных лиц.

#Mirziyoyev #taqdimot #sanoat

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Республикада “Колл-центр” – тиббий маслаҳат марказлари фаолият бошлади

☎️ Сизда “COVID-19” касаллиги белгилари пайдо бўлганда биринчи галда қилинадиган ишлар бўйича шу марказлар орқали барча саволларингизга жавоб олишингиз мумкин. “Колл-центр”лар куну тун – узлуксиз фаолият кўрсатади.

Коронавирус инфекциясининг профилактикаси, диагностикаси, даволаш ва реабилитацияси ҳақидаги маълумотни ҳам шу марказлардан олишингиз мумкин.

Маълумотлар вилоят ҳокимликлари ахборот хизматлари томонидан тақдим этилган.

•┈┈┈┈••••┈┈┈┈•

В республике начали работу "колл-центры" медицинского консультирования

☎️ Квалифицированные врачи ответят по телефону на ваши вопросы о том, что нужно прежде всего сделать при появлении симптомов болезни “COVID-19”.

У вас есть вопросы по профилактике, диагностике и лечению “COVID-19”? Специалисты центров ответят и на них.

Список колл-центров составлен и объявлен пресс-службами областных хокимиятов.

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Facebook · Youtube
Президент нефть-газ кимёси, электр техникаси ва фармацевтика саноатидаги янги лойиҳалар тақдимоти билан танишди.
“Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамиятининг биринчи ярим йилликдаги фаолияти якунлари ҳам муҳокама қилинди.
Тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарларининг ҳисоботлари эшитилди. Давлатимиз раҳбари мазкур уч тармоқни жадал ривожлантириш, уларнинг иқтисодиётдаги улушини ошириш, шунингдек, коронавирус пандемияси шароитида барқарор ишлашини таъминлаш бўйича аниқ вазифалар қўйди.

Президент ознакомился с новыми проектами в нефтегазохимической, электротехнической и фармацевтической отраслях.
Также обсуждены итоги деятельности АО «Узбекнефтегаз» за первое полугодие.
Заслушаны отчеты руководителей ответственных министерств и ведомств. Глава государства поставил конкретные задачи по ускоренному развитию этих трех отраслей, увеличению их доли в экономике, а также обеспечению их стабильной работы в условиях пандемии коронавируса.

#Mirziyoyev #taqdimot #sanoat

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🔹 Бугун Тошкент шаҳар ҳокими Ж. Ортиқхўжаев Тошкент шаҳридаги Ибн Сино номидаги шаҳар 1-сонли клиник шифохонасида бўлиб, ундаги шароитлар билан танишди ҳамда COVID-19 билан хасталанган фуқароларнинг оила аъзолари билан суҳбатлашди. Бу ҳақда ҳокимлик ахборот хизмати хабар берди.

🔹 Кейинги манзил Тошкент шаҳар Тез тиббий ёрдам хизмати диспетчерлик маркази бўлиб, ҳоким келиб тушаётган мурожаатларнинг қабул қилиниш жараёнини кўздан кечирди. Мавжуд муаммоларга жойида ечим таклиф қилиб топшириқлар берди.

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Facebook · Youtube
На совещании под руководством Премьер-министра посвящённом вопросам первоочередных мер по организации оперативного тестирования населения и обеспечению бесперебойной медицинской помощи заболевшим коронавирусной инфекцией ещё раз указано, что

всем частным и негосударственным клиникам предоставлено право проводить ПЦР-тесты на наличие коронавируса и лечить больных с коронавирусной инфекцией.

Минздраву и хокимиятам поручено оказать все необходимое содействие в оперативной организации деятельности частных и негосударственных клиник по указанным вопросам.

Совещание продолжается.

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Facebook · Youtube
❗️Барча хусусий клиникаларга короновирусга тест олиш ва даволашга рухсат берилди

Бугун Бош вазир Абдулла Арипов раҳбарлигида Ўзбекистонда коронавирус билан боғлиқ вазиятга бағишланган шошилинч йиғилиш ўтказилди.

Йиғилишда Ўзбекистонда коронавирус пандемиясига қарши курашиш ва ушбу даврда аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш узлуксизлигини таъминлаш, коронавирусга текширувларни ташкил этиш борасида биринчи галдаги вазифалар муҳокама қилинди.

🏥 Йиғилишда барча хусусий клиникаларга коронавирусни аниқлаш учун ПЗР-тестлар ўтказиш ва коронавирусга чалинган беморларни даволаш ҳуқуқи тақдим этилгани таъкидлаб ўтилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва ҳокимликларга хусусий ва нодавлат тиббиёт ташкилотларининг юқорида кўрсатилган масалаларда фаолиятини ташкил этиш бўйича ёрдам кўрсатиш топшириғи берилган.

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Facebook · Youtube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
UZ: Пойтахтимизда аҳоли орасида коронавирус билан касалланиш ҳолатлари ортиб бораётгани сабабли шаҳардаги эпидемиологик вазият тобора кескин тус олиб кетишининг олдини олиш мақсадида Юнусобод тумани ҳокими Раҳмонбек Усманов туман аҳолисига МУРОЖААТ қилди.

✔️Аҳолига инфекция билан касалланишнинг олдини олиш, унинг тарқалишига йўл қўймаслик, даволаниш билан боғлиқ саволлар ҳамда эпидемиологик вазиятни барқарорлаштириш юзасидан 4 та секторда туну-кун 24 соат ишлайдиган Штабларнинг телефон рақамлари эълон қилинди.

〰️〰️〰️〰️〰️

RU: Хоким Юнусабадского района Рахмонбек Усманов в целях предотвращения обострения эпидемиологической ситуации в городе из-за увелечения количества случаев заражений среди населения столицы выступил с ОБРАЩЕНИЕМ.

✔️Объявлены телефонные номера 4 штабов, работающих круглосуточно по нормализации эпидемиологической ситуации и отвечающих за профилактику заражения коронавирусной инфекцией, предотвращение ее распространения, а также оказывающих консультации по лечению болезни.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
UZ: Сергели тумани ҳокими Бахтиёр Шамуратов туман аҳолисига мурожаат қилди.

RU
: Хоким Сергелийского района Бахтиёр Шамуратов выступил с обращением к населению.

☎️ Туман тиббиёт бирлашмаси қошидаги COVID-19 тезкор штаби телефон рақами
/Номера оперативного штаба по COVID-19:

71-281-82-36
71-208-72-23

〰️〰️〰️〰️〰️

📞 Туман Сектор раҳбарлари штаблари телефон рақамлари
/
Номера руководителей секторов района:

1-сектор: 71-257-97-00
2-сектор: 71-202-07-61
3-сектор: 71-257-00-01
4-сектор: 71-258-29-02

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Facebook · Youtube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📢 UZ: Мирзо Улуғбек тумани ҳокими Шавкатбек Эргашев туман аҳолисига мурожаат қилди.

✔️
Аҳолига инфекция билан касалланишнинг олдини олиш, унинг тарқалишига йўл қўймаслик, даволаниш билан боғлиқ саволлар ҳамда эпидемиологик вазиятни барқарорлаштириш юзасидан 4 та секторда туну-кун 24 соат ишлайдиган Штабларнинг телефон рақамлари эълон қилинди.

〰️〰️〰️〰️〰️

📢 RU: Хоким Мирзо Улугбекского района Шавкатбек Эргашев выступил с обращением к населению.

✔️ Объявлены телефонные номера 4 штабов
, работающих круглосуточно по нормализации эпидемиологической ситуации, а также оказывающих консультации по лечению болезни.

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Facebook · Youtube
📈 (+283) 2020 йил 17 июль соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 15349 нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда ССВ ахборот хизмати маълум қилди.

🦠 Янги касалланиш ҳолатларининг 93 нафари Карантин марказидаги
(барчаси хориждан келган) фуқаролар орасида, 144 нафари Тошкент шаҳрида тана ҳарорати кўтарилганлиги туфайли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида, 25 нафари Самарқанд вилоятида, 21 нафари Сурхондарё вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Айни пайтда юртимизда 8783 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар соғайган.

💉 Ҳозирда мамлакатимизда 6490 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 58 нафари оғир, 7 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Facebook · Youtube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Янгиланаётган Ўзбекистон: Андижон шаҳридаги "Digital City" технопарки

Обновляющийся Узбекистан: технопарк "Digital City" в городе Андижане

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#COVID19

"Ўзбекистон" телеканалида эфирга узатиладиган "Ойдин ҳаёт" кўрсатувида тиббиёт фанлари номзоди, доцент Дилфуза Ҳасанова коронавирусдан уй шароитида қандай даволаниш ҳақида тавсиялар берди.

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Facebook · Youtube