Forwarded from Shavkat Mirziyoyev_press-service
Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида пандемия билан боғлиқ вазият муҳокамасига бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Президент бу ҳудудлардаги ачинарли ҳолатлар аҳолининг ҳақли шикоят ва эътирозларига сабаб бўлаётганини таъкидлади.
Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов ва Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевга ҳайфсан эълон қилинди. Шаҳар ва вилоятнинг барча сектор раҳбарлари жиддий огоҳлантирилди.
—
Состоялось видеоселекторное совещание по ситуации с коронавирусом в городе Ташкенте и Ташкентской области.
Президент отметил, что плачевное положение дел в этих регионах становится причиной справделивого недовольства населения.
Министру здравоохранения Алишеру Шадманову и хокиму города Ташкента Джахонгиру Артыкходжаеву объявлен выговор. Руководители всех секторов города и области получили серьезное предупреждение.
#Mirziyoyev #videoselektor #koronavirus
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter

July 15, 2020
Forwarded from Shavkat Mirziyoyev_press-service
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида коронавирусга қарши курашиш борасидаги ишларни танқид қилди ҳамда масъулларни огоҳлантирди
—
Президент раскритиковал состояние работ по противодействию коронавирусу в городе Ташкенте и Ташкентской области и предупредил ответственных лиц
#Mirziyoyev #videoselektor #koronavirus
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
—
Президент раскритиковал состояние работ по противодействию коронавирусу в городе Ташкенте и Ташкентской области и предупредил ответственных лиц
#Mirziyoyev #videoselektor #koronavirus
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
July 15, 2020
Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида пандемия билан боғлиқ вазият муҳокамасига бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
✅ Президент бу ҳудудлардаги ачинарли ҳолатлар аҳолининг ҳақли шикоят ва эътирозларига сабаб бўлаётганини таъкидлади.
❗️Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов ва Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевга ҳайфсан эълон қилинди. Шаҳар ва вилоятнинг барча сектор раҳбарлари жиддий огоҳлантирилди.
📈 Тошкент шаҳрида касалликни аниқлайдиган тестлар ва зарур тиббиёт воситалари етишмаяпти. Дорихоналарда вирус ва иситмага қарши препаратлар нархи асоссиз, бир неча баробар ошириб юборилган, бу эса аҳоли орасида кўплаб эътирозларга сабаб бўлмоқда.
Айни пайтда Тошкент шаҳри шифохоналарида 418 та, Тошкент вилоятида эса 816 та штат бирликлари бўш тургани вазирлик ва ҳокимият томонидан жорий вазият ўз ҳолига ташлаб қўйилганидан далолат беради.
Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Facebook · Youtube

Тошкент вилояти ва пойтахтда 24 соат ишлайдиган штаблар ташкил қилиш кўрсатмаси берилди
Йиғилишда таъкидланганидек, аҳоли коронавирус ва бошқа касалликлар бўйича қаерга бориб мурожаат қилишни ва даволанишни билмай, сарсон бўлмоқда. Шошилинч тиббий ёрдамга қўнғироқ қилиб тушиш қийинлашиб кетган.
📈 Вирус юқтирганлар сони пойтахтда 4092 тани ва Тошкент вилоятида 1498 тани ташкил этмоқда. Бу бутун мамлакат бўйича касалларнинг 40 фоизи деганидир. Тошкент шаҳрида коронавирусдан ўлим сони ҳам кескин кўпайиб, 45 тага етган.
🏛 Республика махсус комиссиясига бу икки ҳудудда коронавирус тарқалишига қарши кураш ва аҳолини даволаш ишларига алоқадор барча вазирлик ва идоралар, йирик тиббиёт муассасалари раҳбарларидан иборат 24 соат ишлайдиган штаблар ташкил қилиш кўрсатмаси берилди.
☎️ Ушбу штаблар вазиятни реал вақт режимида назорат қилиб, юзага келаётган муаммоларни тезкор ҳал этиш чораларини кўради.
🚑 Шунингдек, Тошкент шаҳри ва пойтахт вилоятидаги поликлиникалар ҳузуридаги мобил гуруҳлар сонини уч баробар кўпайтириш вазифаси юклатилди.
🏥 Зангиота туманида яқинда иш бошлаган шифохонадаги жой сонини яна 1000 ўринга кўпайтириш топшириғи берилди.

Коронавирусга чалинган пойтахтлик бемор вафот этди
Бу ҳақда ССВ ахборот хизмати хабар берди.
Олмазор туманида яшовчи 36 ёшли Ш.А. тана ҳарорати кўтарилиши, умумий ҳолсизлик сабабли Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси тиббиёт бўлими поликлиникасига мурожаат қилган.
Шундан сўнг “COVID-19” инфекциясига намуна топширган ва 13 июль куни касаллик тасдиқланган.
Сўнгги кунларда беморнинг тана ҳарорати тушмаган. У ўткир юрак қон-томир ва нафас етишмовчилигидан вафот этган.
Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official

Коронавирусга чалинган 48 ёшли бемор вафот этди
Бу ҳақда ССВ ахборот хизмати хабар берди.
Тошкент туманилик 48 ёшли Ш.Н. жорий йил 24 июнда хизмат сафари билан Сурхандарё вилоятида бўлиб, тана ҳарорати кўтарилганлиги ва ҳолсизлик сабаб вилоят Ички ишлар бошқармаси тиббиёт бўлимига мурожаат қилган.
Унда “СОVID- 19” инфекцияси тасдиқлангач, вилоят шифохонасига ётқизилган. Беморда ўткир нафас етишмовчилиги кузатилган.
Шифохонада беморнинг даволаниши давомида шифокорлар томонидан консультациялар қилинган, даволаш жараёни мутахассислар тавсияси асосида олиб борилган.
Бироқ шу йилнинг 14 июль куни унинг аҳволи кескин оғирлашган. Реанимация бўлими шифокорларининг муолажаларига қарамасдан бемор ўткир юрак қон-томир ва нафас етишмовчилигидан вафот этган.

СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРИГА БИРИНЧИ ЎРИНБОСАР ТАЙИНЛАНДИ
Мамлакатимиз Президентининг тегишли қарорига асосан Абдуҳаким Мўминович Хаджибаев Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди.
Бу ҳақда шу йилнинг 15 июль куни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида пандемия билан боғлиқ вазият муҳокамасига бағишланган видеоселектор йиғилишида ҳам маълум қилинган.
А.Хаджибаев ушбу лавозимга тайинлангунга қадар Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази бош директори лавозимида фаолият кўрсатиб келаётган эди. А.Хаджибаев шу тариқа мазкур лавозимга учинчи бор тайинланди.

July 16, 2020
⚡️ Бўстонлиқ туманидаги давлат ташкилотларига тегишли санаторийлар хусусий секторга сотилиши мумкин
“Ер ресурслари ва давлат мулки объектларидан фойдаланиш самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” Президент Фармони (ПФ–6027-сон, 15.07.2020 й.) қабул қилинди. Бу ҳақда ҳуқуқий ахборот канали маълум қилди.
🔰 Фармонга мувофиқ, 2020 йил 1 ноябрдан бошлаб Солиқ кодекси билан берилган қуйидаги имтиёзлар бекор қилинади:
👉 Ер солиғи бўйича қуйидагилар томонидан эгалланган ер участкалари:
• соғломлаштириш ҳамда дам олиш жойлари, хусусан дам олиш уйлари;
• аҳолининг оммавий дам олиши ва туризм учун жойлар, агар улар тадбиркорлик фаолияти учун ажратилган бўлса;
• санаторий-курорт объектлари, агар улар туристик зоналарда жойлашган бўлса;
👉 Мол-мулк солиғи бўйича санаторий-курорт хизматлари кўрсатиш учун фойдаланиладиган кўчмас мулк объектлари, агар улар туристик зоналарда жойлашган бўлса.
✅ Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ҳамда халқ депутатлари вилоятлар Кенгашларига туристик зоналарда алоҳида санаторий-курорт объектлари эгаллаган ерлар учун мол-мулк ва ер солиғининг камайтирилган ставкаларини қўллаш ёки ушбу солиқларни тўлашдан озод қилиш ваколати берилди.
⏰ 2020 йил 1 сентябрга қадар Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида жойлашган бюджет ташкилотлари ва давлат корхоналари, устав фондида давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик шахсларга тегишли бўлган идоравий дам олиш уйлари, пансионатлар, санаторийлар ва бошқа объектларни (болалар дам олиш лагеридан ташқари) хусусий секторга сотиш бўйича тегишли таклифлар ишлаб чиқилади.
📈 Шунингдек, 2021 йил учун Давлат бюджети лойиҳасини тайёрлашда республиканинг туристик зоналаридаги алоҳида ер участкалари, шу жумладан жисмоний шахслар фойдаланишида бўлган 1 гектардан ортиқ ер участкалари учун маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан ер солиғининг 3 бараваригача оширилган ставкасини белгилаш кўзда тутилади.

🇺🇿 "Тараққиёт стратегияси" маркази ижрочи директори Элдор Туляковнинг "COVID-19: Actions taken in Uzbekistan" яъни "COVID-19га қарши Ўзбекистон сиёсати" номли тахлилий мақоласи нуфузли ақл марказларидан ҳисобланган Буюк Британиянинг 🇬🇧The Foreign Policy Centre (FPC) маркази томонидан чоп этилди.
Мақоланинг тўлиқ матни 👇
ЎЗБЕК / ИНГЛИЗ
Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Facebook · Youtube
Мақоланинг тўлиқ матни 👇
ЎЗБЕК / ИНГЛИЗ
Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Facebook · Youtube
July 16, 2020
📈 (+206) 2020 йил 16 июль соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 14787 нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда ССВ ахборот хизмати маълум қилди.
🦠 Янги касалланиш ҳолатларининг 53 нафари Карантин марказидаги (барчаси хориждан келган) фуқаролар орасида, 101 нафари Тошкент шаҳрида тана ҳарорати кўтарилганлиги туфайли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида, 35 нафари Сурхондарё вилоятида, 17 нафари Қорақалпоғистон Республикасида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
✅ Айни пайтда юртимизда 8655 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар соғайган.
💉 Ҳозирда мамлакатимизда 6060 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 60 нафари оғир, 7 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Forwarded from 67 studio
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Каронавирусга қарши жараёнларни мувофиқлаштирувчи тезкор штаб фаолият бошлади
Каналга уланиш https://t.iss.one/studio_67
Каналга уланиш https://t.iss.one/studio_67
July 16, 2020
Бош прокурор: 1700 дан ортиқ дорихоналар раҳбарлари расман огоҳлантирилди
Ўзбекистон Бош прокурори Ниғматилла Йўлдошев 15 июль куни президент видеоселекторидан сўнг берган интервьюсида давлат раҳбари томонидан берилган муҳим топшириқларни санаб ўтди.
➖Биринчи топшириқ шундан иборат бўлдики, фуқароларимиз ўзи безовта бўлаётган ҳолатлар юзасидан тиббиёт муассасаларига 103 рақами орқали тез ёрдамга мурожаат қилишларида бирон бир бандлик ҳолатлари бўлмаслиги тўғрисида топшириқ бердилар.
Бу борада тегишли давлат органларининг имкониятларини ишга солган ҳолда, мурожаатларни қабул қилиш, ўз вақтида ўрганиш ва бирламчи тиббий ёрдамни ўз вақтида кўрсатиш чоралари кўрилади.
⛔️ Бундан буён ҳар бир фуқаромиз «103»га мурожаат қилганда, бандлик ҳолатлари, айниқса узоқ вақт банд бўлиш ҳолатларига мутлақо чек қўйилади.
➖ Иккинчи топшириқ – тез тиббий ёрдам хизматини яна кучайтириш. Бу борада тегишли малакали тиббиёт ходимлари, тиббий техника воситалари ва транспорт воситаларини янада кўпайтириш, аҳолига қулай тез ёрдам кўрсатиш вазифаси олдимизга қўйилди.
🚑 Бундан буён 15 дақиқадан кўп бўлмаган вақтда зудлик билан тез тиббий ёрдам автомашиналари тегишли ходимлар билан етиб бориши тўлиқ таъминланади.
➖ Учинчи масала фуқароларимиздан тест намуналарини ўз вақтида олиш ва уларнинг жавобларини имкон қадар зудлик билан чиқариш бўйича бор имкониятларни янада сафарбар қилиб, тест намуналари таҳлилларини узоғи билан эртаси кунига чиқариб бериш ва жавобларни мурожаат қилган фуқароларимизга ўз вақтида етказиш чоралари ҳам кўрилади.
➖ Энг асосий топшириқлардан бири шу бўлдики, тиббий дори-дармонларга, тиббиёт воситаларига бўлган эҳтиёжни тўлақонли қондиришга алоҳида эътибор қаратилди. Бу борада кечанинг ўзида прокуратура органлари томонидан Тошкент шаҳридаги мавжуд 1700дан ортиқ дорихоналар раҳбарлари расман огоҳлантирилди.
💊 Коронавирусдан профилактика қилиш учун 5 турдаги ва касалликни даволашга мўлжалланган 9 турдаги мажбурий тартибдаги дори воситаларини камида 1 ой, ёки 2-3 ойлик захирасини тўлиқ таъминлаш ва уларни арзон нархларда аҳолига сотиш тартиби ҳам жорий қилинди», – деди Ниғматилла Йўлдошев.

Аввал вирусни аниқлаб, ундан сўнг даволашга ўтган бўлсак, ҳозирги ҳолат зудлик билан ёрдам бериш кераклигини кўрсатмоқда
Бош вазир ўринбосари Беҳзод Мусаев 15 июль куни Президент видеоселекторидан сўнг берган интервьюсида берилган долзарб вазифалар ҳақида гапирди.
Ўзбекистонда, айниқса Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида коронавирусга қарши курашиш бўйича кечаги тактика, кечаги стратегия бугунги кун талабига умуман жавоб бермайди, деди у.
Унинг таъкидлашича, Тошкент шаҳрида 135та тез тиббий ёрдам машинаси бўлиб, биринчи босқичда зудлик билан яна 50та машина икки кун ичида жиҳозланиб, йўлга қўйилади. Пойтахтдаги колл-марказда фаолият кўрсатаётган ходимлар сони 40 нафардан 100 кишига етказилади.
«Бугун Тошкент шаҳридаги поликлиникаларга 750та мобил телефон етказиб берилди. Шифокорлар кун давомида уч маҳал ўзини-ўзи даволаш билан шуғулланаётган беморлардан қўнғироқ қилиб ҳол-аҳвол сўрайди ҳамда керакли маслаҳатларни беради», – деди Бош вазир ўринбосари.
Мусаевнинг сўзларига кўра, ҳудуддаги секторларнинг тўрт раҳбари беморлар ҳолатидан хабардор бўлиши шартлиги белгиланди. Бу орқали улар аҳолининг дард ва муаммолари ҳамда ҳудуддаги соғлиқни сақлаш тизими ҳолатини яқиндан билади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан ОТМ 2019-2020 ўқув йили битирувчилари учун дипломнинг электрон нусхасини олиш имконияти яратилди. Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати маълумот берди.
Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Facebook · Youtube
Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Facebook · Youtube
July 16, 2020
❗️ Ватандошларимиз Россия Федерациясининг Самара ва Оренбург вилоятларидан йўловчи поездлар орқали қайтарилмоқда
🚊 Бугун Ўзбекистон фуқароларини Россия – Қозоғистон давлат чегарасидан ўтказиш масаласи бўйича Россия томони билан келишувга биноан, Ўзбекистоннинг учта йўловчи поезди Тошкент томон йўл олмоқда. Бу ҳақда "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ ахборот хизмати маълум қилди.
🚉 1404 йўловчи бўлган иккита поезд Кинел, яна бир поезд эса 702 йўловчи билан Бузулуқ станциясияларидан ҳаракатланди. Чипталар фақат Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун сотилди.
🎫 Бузулук – Тошкент йўналишидаги чипталар нархи 1.200.000 сўм (8500 рубль), Кинел – Тошкент – 1.450.000 сўм (10.100 рубль)ни ташкил топди.
🚫 Йўл давомида йўловчи поездлар фақат техник кўрик учун тўхтатилади, яъни станция-вокзалларда йўловчилар платформага тушишига рухсат этилмайди.Поездлар Ўзбекистон Миллий гвардияси, Ички ишлар вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги ходимлари кузатуви остида олиб келинади.
❗️ ДИҚҚАТ! Мазкур поездларда келаётган йўловчиларнинг қариндош ва яқинлари уларни кутиб оламан деб сарсон бўлмасин! Чунки ушбу рейсларнинг барча йўловчилари поездлардан тушишлари биланоқ Наманган ва Тошкент вилоятларининг карантин зоналарига юборилади.

Алишер Шодмонов,
Соғлиқни сақлаш вазири:
🚨 Ҳар битта тез ёрдам станциясида қўшимча тез ёрдам бригадалари, поликлиникаларда мобил гуруҳлар ташкил этилади ҳамда уйида даволанаётган беморларга сифатли ёрдам кўрсатиш тизими йўлга қўйилади;
🧑🏼⚕️ «Шифохонада ва уйида даволанаётган барча беморлар учун олий таълим муаасасалари ва республика марказларидаги етакчи олим ва мутахассисларни бириктирилади:
💊 Мамлакатимизга 200 минг қадоқ Японияда ишлаб чиқарилган, энг самарали дорилардан бири бўлган «Авиган» дориси келтирилди. Шифохоналардаги беморларимиз учун етарли миқдорда дорилар мавжуд.

❗️Бугун АОКА ҳузуридаги штабда Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори матбуот котиби Қизлархон Бегматова иштирокида брифинг ўтказилди. Унда фуқаролардан келиб тушган қатор саволларга жавоб қайтарилди.
❓Хусусий дорихоналар ўзлари олиб келган дориларни истаган нархда ёки устига белгиланган қанчадир фоиздан ортиқ бўлмаган нархда сотиши мумкинми?
Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Facebook · Youtube
❓Хусусий дорихоналар ўзлари олиб келган дориларни истаган нархда ёки устига белгиланган қанчадир фоиздан ортиқ бўлмаган нархда сотиши мумкинми?
Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Facebook · Youtube
July 16, 2020
⚡️Бухоро вилоятининг Олот туманида ўзларини Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг вакиллари ва “Юрт салоҳияти” газетаси мухбирлари деб таништирган шахслар қўлга олинди.
Аниқланишича, мазкур шахслар Олот туманидаги деҳқон бозори, савдо дўконлари, кафе ва ресторанлар фаолиятига ноқонуний аралашиб, карантин қоидаларига риоя қилиниши юзасидан текширувлар ўтказиб, салбий мақола чиқариш орқали савдо объектини ёптириш, жаримага тортиш ва ташкилот раҳбарини ишдан олиш бўйича таклиф киритиш билан қўрқитган.
Батафсил: https://t.iss.one/aoka_uz/2644