Расмий хабарлар I Официальные новости
28.8K subscribers
31K photos
6.71K videos
53 files
29K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
#Савол_жавоб
#Солиқ_тизими

🔴 Айни вақтда карантин муносабати билан бизнинг корхона ниқоблар, антибактериал воситалар, хлор ва бошқалар сотиб олмоқда. Айтинг-чи, фойда солиғи бўйича ушбу харажатлар чегириладиган ҳисобланадими

✍️ Давлат солиқ қўмитаси ахборот хизмати жавоб беради:

🔵 Солиқ кодексининг 317-моддасининг 18-бандига мувофиқ, даромад олишга қаратилган фаолият билан боғлиқ бўлмаган харажатлар, агар қонун ҳужжатларига мувофиқ бундай харажатларни амалга ошириш мажбурияти солиқ тўловчининг зиммасига юклатилмаган бўлса, ушбу харажатлар чегирилмайдиган харажатлар ҳисобланади.
Ҳукумат қарорига кўра, пандемия шароитида корхона ва ташкилотларда карантин талабларига мос шароитлар яратиш белгиланган. Шу сабабли ҳодимлар учун ниқоблар, антибактериал ва бошқа дезинфекция воситалари сотиб олиш бўйича харажатлар фойда солиғи ҳисоб-китоб қилинганда солиқ базасидан чегирилади.

=================================
#Вопросы_ответы
#Налоговая_сфера

🔴 В настоящее время из-за карантина наше предприятие закупает маски, антибактериальные средства, хлор и другое. Скажите, а данные расходы считаются вычитаемыми по налогу на прибыль

✍️ Отвечает Пресс-служба ГНК:

🔵 В соответствии с пунктом 18 статьи 317 Налогового кодекса, расходы, не связанные с деятельностью, направленной на получение дохода, если на налогоплательщика законодательством не возложена обязанность по осуществлению таких расходов, считаются невычитаемыми.
Согласно решению правительства, в период пандемии для предприятий и организаций предусмотрено создание соответствующих карантинных условий. По этой причине расходы, связанные с закупом медицинских масок, антибактериальных и других дезинфицирующих средств для сотрудников, подлежат вычету из налоговой базы при расчете налога на прибыль.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги курсларини эълон қилди.

Эртадан 1 АҚШ долларининг расмий курси (+11,35) 10184,73 сўм.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📗 Қоғозли кадастр ҳужжати билан
💳 янги намунадаги Smart картанинг фарқини биласизми?

Давергеодезкадастр қўмитаси ахборот хизмати видеоролиги шунга бағишланган.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Ҳафта давомида об-ҳаво қуруқ ва иссиқ бўлади

🌡 Бугун Ўзбекистонда ҳарорат 32-35 даражани ташкил қилади, жанубда 38 даражагача исийди.

☀️ Ўзгидромет ахборот хизмати маълум қилишича, эртага республикамиз ҳудудига Туркманистондан ҳаво оқими киришни бошлайди. Об-ҳавонинг қуруқ ва иссиқ бўлиши кутилмоқда. Ҳарорат кўтарилади ва иқлимий меъёрларга етади, кечаси 17-22 даража, кундузи 34-39 даража, жанубда ва чўл зонасида 40 даражагача етади. Бундай ҳарорат иш ҳафтасининг охиригача сақланиб туради.

💨 6-7 июлда республикада шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
⚡️ Ҳудудлар тоифалари янгиланди.

🟥🟨🟩 Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги ахборот хизмати туман ва шаҳарлар эпидемиологик тоифаларининг янгиланган рўйхатини эълон қилди (04.07.2020 йил ҳолатига).

❗️Ушбу тоифаланишга кўра, Республикадаги 28 та туман ва шахарлар “Қизил” ҳудудга, 57 таси “Сариқ” ҳудудга ҳамда 118 та туман ва шаҳарлар эса “Яшил” ҳудуд тоифасига киритилди.

•┈┈┈┈••••┈┈┈┈•

⚡️ Пересмотрены уровни карантина в районах и городах.

🟥🟨🟩 Пресс-служба Агентства санитарно-эпидемиологического благополучия опубликовала список «красных», «желтых» и «зеленых» зон в разрезе районов и городов (по состоянию на 04.07.2020 год).

❗️ 28 районов и городов внесены в "красную", 57 - в "желтую", а также 118 - в "зеленую" зону.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
⚡️Россияда бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари огоҳликка чақирилди

❗️Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ахборот хизмати Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонасига таяниб хабар беришича, сўнгги вақтларда ижтимоий тармоқлар ва оммабоп мессенжерларда Россия Федерацияси ва Қозоғистон Республикаси ўртасидаги чегара очилгани ҳамда Россиядаги Ўзбекистон фуқаролари Қозоғистон ҳудуди орқали Ватанимизга қайтишлари мумкинлиги ҳақидаги ёлғон хабарлар тарқалмоқда. Бундан ташқари, йўловчи ташиш билан шуғулланадиган айрим шахслар Россия-Қозоғистон чегарасига одамларни етказиб қўйиш ва чегарани кесиб ўтишда “ёрдам бериш”ни ваъда қилиб, турли эълонлар тарқатмоқда.

⛔️ Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси ватандошларимиздан бу каби ёлғон хабарларга ишонмасликларини сўраб қолади. Россия, Ўзбекистон ва Қозоғистонда жорий этилган карантин чоралари, шу жумладан мамлакатларга кириш бўйича чекловлар ўз кучида қолмоқда.

🔷 Афсуски, шу кунларда Самара вилоятидаги Большая Черниговка қишлоғи, Оренбург вилоятидаги Бузулук тумани ва Соль-Илецк шаҳарларида Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг яна тўпланиши кузатилмоқда. Уларнинг кўпчилиги, ёлғон хабарларга ишониб, Россиянинг турли ҳудуларидан келган ва Қозоғистон орқали Ватанимизга қайтиш истагинини билдирмоқда.

🦠 Коронавирус инфекцияси тарқалаётган бир пайтда фуқароларнинг бир жойда тўпланиши уларнинг вирус билан касалланиш эҳтимолини кескин оширади. Бундай ҳолат айниқса қариялар, касаллар, доимий касаллиги бор фуқаролар учун ниҳоятда хавфлидир.

👉🏻 Яна бир бор, Россия ҳудудидаги ватандошларимиздан турли ёлғон хабарлар ва миш-мишларга ишонмасликларини, Россия-Қозоғистон давлатлараро чегара пунктларига боришга уринмаслик, ҳозирги яшаш жойларида қолиб, карантин чораларига қатъий риоя қилишларини сўраб қоламиз, дейилади хабарда.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистоннинг Биринчи Президенти Нурсултон Назарбоев билан телефон орқали мулоқотда уни юбилей билан самимий табриклаб, мустаҳкам соғлик, бахт-саодат ва янги зафарлар тилади.
Элбошининг замонавий Қозоғистонни барпо этишдаги тарихий роли ва халқаро ҳамжамиятнинг кенг эътирофига сазовор бўлган ташаббуслари алоҳида қайд этилди.
Мулоқот чоғида етакчилар икки томонлама ва халқаро аҳамиятга молик қатор долзарб масалаларни муҳокама қилдилар.

Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев в телефонном разговоре с Первым Президентом Казахстана Нурсултаном Назарбаевым тепло поздравил его с юбилеем, искренне пожелав доброго здоровья, благополучия и новых успехов.
Особо подчеркнуты историческая роль Елбасы в становлении современного Казахстана и его инициативы, получившие международное признание.
Лидеры также обсудили ряд актуальных вопросов двусторонней повестки и международной политики.

#Mirziyoyev #muloqot #Qozogiston #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
⚡️ Олий суд ижтимоий тармоқларда тарқалган фикрлар бўйича баёнот берди

Аввало, шуни таъкидлаш керакки, Бўстонлиқ туманига уюштирилган пресс-тур ташкилотчиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди эмас. Айни тадбирдан кўзланган асосий мақсад аҳолига холис ва ҳаққоний ахборот етказиш, бу жараёнда ноқонуний қурилмаларни бузиш юзасидан Олий суд судьялари томонидан қабул қилинган суд қарорларига тушунтириш бериш бўлгани боис Олий суд раҳбарияти ташкилотчи-ишчи гуруҳининг, пресс-тур иштирокчилари бўлган журналист ва блогерларнинг қатъий талабига кўра, иштирок этиш ҳақидаги таклифни (янаям аниқроғи, хабарни) қабул қилди, дея хабар бермоқда Олий суд ахборот хизмати.

Қолаверса, суд ҳужжатларига тушунтириш бериш суднинг тўғридан-тўғри ваколатига киради. Шунга қарамай ҳуқуқий тушунтиришларни гўёки суд органи ижроия ҳокимиятига «адвокатлик қилиш» тариқасида талқин қилиб, бу ҳақда ижтимоий тармоқлар орқали бонг уриш, юмшоқ қилиб айтганда, масъулиятсизлик ва “оқ”ни “қора” дейишдан бошқа нарса эмас.
Иккинчидан, Бўстонлиқдаги айрим қурилмаларни бузишга оид низолар ўша жойнинг ўзида, яъни сайёр суд мажлисларида кўриб чиқилмоқда.

Учинчидан, низоларни биринчи инстанцияда Олий суд томонидан кўриб чиқилаётгани – суд қарорларига нисбатан томонларнинг шикоят бериш ҳуқуқини чекламайди ва бу пресс-тур жараёнида масъул шахслар томонидан алоҳида қайд этилган.

Ниҳоят, тўртинчидан, амалдаги қонунчиликда белгиланган тартибга риоя қилмасдан эгаллаб олинган ер участкалари ва бажарилган қурилишларни бузишдан ўзгача тартиб белгиланмаган.
Суд қарорлари асосида бузилиши белгиланган қурилмаларга оид ҳужжатлар қалбакилаштирилгани, бунинг ортидан ўнлаб шахсга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилиб, бир қанча шахслар ҳибсга олингани инкор этиб бўлмайдиган фактдир.

Энг қизиқ томони шундаки, бевосита пресс-турда иштирок этган оммавий ахборот воситалари ходимлари томонидан эътироз билдирилаётгани йўқ.
Аксинча, ушбу тадбирда иштирок этмаган шахслар томонидан кўр-кўрона масала моҳияти нотўғри талқин қилинаётгани кишини таажжубга солади.

Яна бир гап, суд қарори билан бузилиши белгиланган иморатларнинг биронтаси одам яшаётган хонадон эмас, балки аксарияти қуриб биткизилмаган қурилмалар, битказилгани ҳам дала ҳовлиларни ташкил этади.

Ушбу қурилмалар қалбаки ҳужжатлар асосида 2019 йилнинг охирига келиб қуриб бошланганига шубҳа-гумон билан қараганлар “Сил касалликлари сиҳатгоҳи”га тегишли ерни талон-тарож қилинишига панжа орқасидан қараётган муассаса раҳбари ёки ўзи ҳам ўзбошимчалик билан уй қуриб олган маҳалла раисидан сўраб юрмасдан, жиноят иши ҳамда фуқаролик иши материаллари билан танишиб чиқишса, бинолар қачон қурилганини аниқ билмоқчи бўлганлар низоли ер майдонинининг интернет тармоғининг “google maps” тизими орқали аниқлаши мумкин (пресс-турда Олий суд раҳбарияти томонидан иштирокчиларга планшетда кўрсатилган йилма-йил маълумот).

Энг афсусланарли жиҳати шундаки, бавтафсил сўраб-суриштирмасдан, масалани ҳар томонлама ўрганмасдан кенг жамоатчиликка нотўғри ва нохолис маълумот берилаётгани ва уларда норозилик кайфиятини юзага келтирилаётганидадир.

Олий суд томонидан ушбу баёнотни беришдан мақсад кимлар биландир матбуотда тортишиш, баҳс-мунозарага киришиш эмас, балки ҳақиқий ҳолатни кўрсатишдан иборатдир.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Бош вазир ўринбосари Ўктам Барноев Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерациясига раис этиб сайланди

Федерациясининг навбатдан ташқари ҳисобот-сайлов конференциясида ташкилот раислигига Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Ўктам Барноев номзоди тавсия қилинди ва тадбир иштирокчилари томонидан бир овоздан маъқулланди. Бу ҳақда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Шунингдек, конференцияда федерация раҳбарияти ҳамда 13 кишидан иборат Ижроия қўмитаси аъзолари таркиби ҳам сайланди. Унга кўра, раис ўринбосарлари сифатида Феруз Абдуллаев, Баҳром Норқобилов, Аваз Исмоилов ва Камол Худойбердиев номзодлари маъқулланди. Шу билан бирга Камол Худойбердиев федерация бош котиби лавозимига ҳам тасдиқланди. Бунгача федерацияда раис ўринбосари сифатида фаолият олиб борган Баҳром Газиев ҳамда Акмал Тошевлар ҳам ўз лавозимида қолишди.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Президент Шавкат Мирзиёев банк секторини трансформация қилиш жараёнлари муҳокамаси бўйича йиғилиш ўтказди.
Бу жараённи фаоллаштириш, банклар фаолиятига хос бўлмаган функцияларни хатловдан ўтказиш, банкларнинг кредит портфели ва лойиҳалар сифатини ошириш масалаларига алоҳида аҳамият қаратилди.
Банклар молиявий ресурсларни давлат ёрдами ва кўмагисиз, мустақил жалб қилишлари зарурлиги қайд этилди.

Президент Шавкат Мирзиёев провел совещание по вопросам трансформации банковского сектора.
Указано на необходимость ускорения этого процесса, инвентаризации не свойственных банкам функций, повышения качества их кредитного портфеля и проектов.
Подчеркнута необходимость самостоятельного привлечения коммерческими банками финансовых ресурсов без государственной поддержки.

#Mirziyoyev #yigilish #banklar #transformatsiya

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Банклар молиявий ресурсларни мустақил жалб этиши керак

🤝 Ҳозирда 6 та тижорат банки – “Ипотекабанк”, “Саноатқурилишбанк”, “Туронбанк”, “Асакабанк”, “Алоқабанк” ва “Агробанк” молиявий диагностика, истиқболли стратегияларни ишлаб чиқиш ва хусусийлаштириш масалалари бўйича халқаро молия институтлари билан ҳамкорликни бошлаган.

Бироқ, бошқа банкларни трансформация қилиш ишлари етарли даражада фаол олиб борилмаяпти, деди давлатимиз раҳбари банк соҳасида стратегия ижроси ва трансформация жараёнига бағишлаган йиғилишда.

📈 Давлат активлари бор тижорат банкларида ҳукуматдан олинган маблағлар ҳиссаси ҳамон юқорилиги танқид қилинди.

📨 Хусусан, бундай кредитлар улуши Қишлоқ қурилиш банкда 41 фоизни, Ипотека банкда 32 фоизни ташкил этади. Ўтган йили банкларга давлат кафолати остида қарийб 600 миллион долларлик кредит линиялари жалб қилинган бўлса, жорий йилда бу кўрсаткич 570 миллион долларни ташкил қилади.

🤏 Шу билан бир қаторда, аҳолининг жамғарма ва муддатли депозитлари улуши йирик банкларда ўртача 5 фоизни ташкил этади, холос. Шу муносабат билан Марказий банкка тижорат банкларига аҳоли омонатларини жалб этиш бўйича қўшимча таклифлар ишлаб чиқиш топшириғи берилди.

❗️ Президентимиз банклар молиявий ресурсларни давлат ёрдами ва кўмагисиз, мустақил жалб қилишлари зарурлигини қайд этди.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев: Ҳар бир тижорат банки ўз иш услубини ўзгартирмас экан, биз қўйилган вазифаларни бажара олмаймиз

Шавкат Мирзиёев: Пока каждый коммерческий банк не изменит стиль работы, мы не сможем выполнить стоящие перед нами задачи


Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Тарихда биринчи марта Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги ўйинлари ўтказилади

Бугун Россия Федерациясининг Қозон шаҳрида I Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги ўйинларини ўтказиш масалаларига бағишланган видеоконференция ўтказилди.

Бу ҳақда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ахборот хизмати хабар берди. Унда вазирнинг биринчи ўринбосари Равшан Эрматов ҳамда вазирлик вакиллари қатнашди.

Ҳозирда бутун дунёда коронавирус пандемияси сабабли спорт ўйинларини ўтказишда муаммолар туғилмоқда. Россия Федерациясидаги мавжуд санитария-эпидемиологик вазият туфайли айни пайтда илк маротаба ташкил этилаётган спорт ўйинларини 2020 йил 4 сентябрдан 11 сентябргача ўтказиш имконияти кўриб чиқилмоқда.

Видеоконференцияда спорт ўйинларини ўтказиш тартиби, хавфсизлик чоралари, тиббий ёрдам кўрсатиш масалалари муҳокама этилди.

Таъкидлаш жоиз, I Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги ўйинларида спортнинг 22 тури бўйича беллашувлар ўтказилади. Бокс, соҳил волейболи, стол тенниси, бадиий гимнастика, сув полоси шулар жумласидан. Спортчилар беллашувларда 284 та медаллар жамланмаси учун кураш олиб боришади.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Шавкат Мирзиёев провел совещание по вопросам реформирования банковской системы

❗️ До 2025 года доля частного сектора в банковских активах будет увеличена с 15% до 60%. Это предусмотрено в рамках Стратегии реформирования банковской системы на 2020-2025 годы.

🔹 В настоящее время 6 коммерческих банков ("Ипотекабанк", "Саноаткурилишбанк", "Туронбанк", "Асакабанк", "Алокабанк" и "Агробанк") начали сотрудничество с международными финансовыми институтами в вопросах финансовой диагностики, разработки долгосрочных стратегий и приватизации.

⚡️ В целях активизации трансформации коммерческих банков поручено:

провести инвентаризацию несвойственных банкам функций;

организовать учебные программы в Корпоративном центре переподготовки при Центральном банке, в первую очередь для банковских сотрудников на местах.

🔹 Качество кредитного портфеля и проектов банков будет повышаться

❗️ Результаты стресс-тестов показали, что к концу текущего года доля проблемных кредитов может увеличиться с 2,2% до 8%, что является серьезным вызовом для банковской системы.

✔️ В связи с этим будут проанализированы проблемные кредиты в разрезе регионов и создан действенный механизм для сохранения качества кредитных портфелей.

⚡️ После инвентаризации кредитных портфелей банков Центробанк разработает конкретные меры для восстановления финансовых возможностей каждого клиента, оказавшегося в сложной ситуации.

〰️〰️〰️〰️〰️

⚡️ Президент подчеркнул необходимость принятия председателями банков жестких мер по искоренению коррупции, внедрению комплаенс-контроля и других действенных механизмов.

❗️ Подвергнут критике тот факт, что в коммерческих банках с государственными активами все еще высока доля средств, полученных от правительства. В частности, доля таких кредитов составляет 41% в "Кишлок курилиш банке", 32% в "Ипотекабанке".

🔹 В 2019 году под государственную гарантию привлечены кредитные линии на сумму около 600 млн. долл., в текущем году данный показатель составит 570 млн. долл.

🔹 Доля сбережений и срочных вкладов населения в крупных банках составляет в среднем 5%.

⚡️ Практика по привлечению под государственную гарантию кредитных линий в банки будет прекращена.

🔵 Шавкат Мирзиёев подчеркнул: «Каждый банк должен вести свой бизнес самостоятельно».

Каналга уланиш:👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Шавкат Мирзиёев банк тизимини ислоҳ қилиш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди

❗️ 2025 йилга қадар банк активларида хусусий сектор улуши 15 фоиздан 60 фоизга оширилади. Бу 2020-2025 йилларга мўлжалланган Ўзбекистон Республикаси банк тизимини ислоҳ қилиш стратегияси доирасида амалга оширилади.

🔹 Ҳозирда 6 та тижорат банки (“Ипотекабанк”, “Саноатқурилишбанк”, “Туронбанк”, “Асакабанк”, “Алоқабанк” ва “Агробанк”) молиявий диагностика, истиқболли стратегияларни ишлаб чиқиш ва хусусийлаштириш масалалари бўйича халқаро молия институтлари билан ҳамкорликни бошлаган.

⚡️ Банкларни трансформация қилиш ишларини фаоллаштириш мақсадида:

банклар фаолиятига хос бўлмаган функцияларни хатловдан ўтказиш;

Марказий банк ҳузуридаги Қайта тайёрлаш корпоратив марказида аввало жойлардаги банк ходимлари учун ўқув дастурларини ташкил этиш топширилди.

🔹 Кредит портфели ва банк лойиҳалари сифати оширилади

❗️ Стресс-тестлар натижаларига кўра, муаммоли кредитлар улуши 2,2 фоиздан йил якунига қадар 8 фоизга етиши мумкинлиги, бу эса банк тизими учун жиддий хатар экани қайд этилди.

✔️ Шу муносабат билан муаммоли кредитларни ҳудудлар кесимида батафсил таҳлил қилиб, кредит портфели сифатини сақлаб қолиш бўйича таъсирчан механизм ишлаб чиқилади.

⚡️ Марказий банк барча тижорат банклари кредит портфеллари хатловдан ўтказилгач, қийин аҳволга тушиб қолган ҳар бир мижознинг молиявий имкониятларини тиклаш бўйича аниқ чораларни ишлаб чиқиши лозимлиги алоҳида таъкидланди.

〰️〰️〰️〰️〰️

⚡️ Президент барча тижорат банклари раислари коррупцияга чек қўйиш, комплаенс-назорат каби таъсирчан механизмларни жорий қилиш бўйича қатъий чоралар кўриши лозимлигини алоҳида таъкидлади.

❗️ Давлат активлари бор тижорат банкларида ҳукуматдан олинган маблағлар ҳиссаси ҳамон юқорилиги танқид қилинди. Хусусан, бундай кредитлар улуши Қишлоқ қурилиш банкда 41 фоизни, Ипотека банкда 32 фоизни ташкил этади.

🔹 Ўтган йили банкларга давлат кафолати остида қарийб 600 миллион долларлик кредит линиялари жалб қилинган бўлса, жорий йилда бу кўрсаткич 570 миллион долларни ташкил қилади.

🔹 Аҳолининг жамғарма ва муддатли депозитлари улуши йирик банкларда ўртача 5 фоизни ташкил этади.

⚡️ Банкларга давлат кафолати остида кредит линияларини жалб қилиш амалиёти тўхтатилади.

🔵 “Ҳар бир банк ўз бизнесини мустақил равишда ўзи тортиши керак”, – деди Шавкат Мирзиёев.

Каналга уланиш:👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
37-ўлим: Тошкентда 86 ёшли аёл коронавирусдан вафот этди

Чилонзор
туманида яшовчи З.Р. 19 июнь куни қон босими юқорилиги, нутқи ўзгариши, қўл ва оёқлардаги кучсизлик сабаб Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига ётқизилган. 27 июнь куни аҳволи оғирлашгани сабабли ушбу марказнинг реанимация бўлимига ўтказилган.

🔎 Унга инсульт, бош мия шиши, гипертония касаллиги, юрак ишемик касаллиги, ўпканинг сурункали обструктив касаллиги, ўткир юрак ва нафас етишмовчилиги ташхиси қўйилган.

▪️Реанимацион муолажаларга қарамасдан бемор мия шиши, ўткир юрак қон-томир ва нафас етишмовчилигидан вафот этди.

Каналга уланиш:👇
@Rasmiy_xabarlar_Official