Афсуски, янги рекорд
📈 ССВ ахборот хизмати хабар беришича, 6 июль куни мамлакатимизда 342 ҳолатда касаллик қайд этилган. Шундан 204 нафари карантин муассасаларида, 116 нафари аҳоли орасида, 22 нафари эса халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчилари орасида аниқланган. Шу билан бирга, Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган 3 нафар бемор вафот этди.
🕺 Бугун Қорақалпоғистон Республикаси, Жиззах, Наманган ва Сурхондарё вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳридаги тиббиёт муассасаларида 106 нафар фуқаро соғайди.
✅ Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 10362 нафар бемордан 6628 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 64 фоизни ташкил этмоқда.
💉 Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 3697 нафар бемордан 25 нафари оғир, 13 нафари эса ўта оғир аҳволда.
Каналга уланиш:👇
@Rasmiy_xabarlar_Official

Forwarded from Shavkat Mirziyoyev_press-service
Ўзбекистон Республикаси Президенти Матбуот хизмати "Янгиланаётган Ўзбекистон" рукнини йўлга қўймоқда. Видеороликларда давлатимиз раҳбари томонидан мамлакатимиз иқтисодий ва ижтимоий ҳаётида, аҳоли турмуш даражаси ва сифатини ошириш йўлида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг аниқ натижалари яққол акс этади.
—
Пресс-служба Президента Республики Узбекистан запускает рубрику «Обновляющийся Узбекистан». Видеоролики наглядно показывают реальные результаты проводимых главой государства широкомасштабных реформ в экономической, социальной и общественной сферах, по пути повышения качества и уровня жизни населения.
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
—
Пресс-служба Президента Республики Узбекистан запускает рубрику «Обновляющийся Узбекистан». Видеоролики наглядно показывают реальные результаты проводимых главой государства широкомасштабных реформ в экономической, социальной и общественной сферах, по пути повышения качества и уровня жизни населения.
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from Shavkat Mirziyoyev_press-service
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда синовдан ўтаётган онлайн навбат тизими орқали бир кунда 2386 та ариза қабул қилинди
Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати маълум қилишича, вазирлик томонидан жорий йилнинг 6 июлидан бошлаб 2020-2021 ўқув йилига қабулнинг электрон навбат тизими яратилгани ҳақида аввалроқ хабар берилганди. Фақат Тошкент шаҳрида синовдан ўтаётган ушбу тизим орқали ҳозиргача 2386 та ариза қабул қилинди.
Мазкур тизим пандемия шароитида болани мактабга қабул қилиш жараёнида дуч келадиган навбатда тўпланиб туриш ва ортиқча сарсонгарчиликларни бартараф этиш мақсадида яратилган.
Эслатиб ўтамиз, 1-синф қабулига навбатга туриш www.qabul.maktab.uz веб-портали орқали онлайн навбат асосида амалга оширилади. Тизим муваффақиятли синовдан ўтса кейинги ўқув йилларидан бошлаб Республикамизнинг бошқа ҳудудларида жорий этилади.
Жорий ўқув йилида республика бўйича жами 650 116 нафар бола 1-синфга қабул қилиниши режалаштирилган.
Каналга уланиш: 👇

Эртага — 8 июль куни ташкил этиладиган чартер рейслар
Ташкент – Сеул – Тошкент
Минск – Тошкент – Минск
❗️Миграция агентлиги ахборот хизмати хабарига кўра, Парвозга консуллик муассасалари томонидан фуқаролар рўйхатга олинади ҳамда Uzbekistan Airways авиакомпаниясига тақдим этилади ва ушбу рўйхат асосида фуқаролар самолёт бортига киритилади.
▪️Рўйхатга биринчи навбатда бемор фуқаролар, ёш болали ва ҳомиладор аёллар ҳамда бекор қилинган доимий авиақатновларга чипта харид қилган фуқаролар қўйилади.
📮 Чипталарни фуқаролар парвоздан 4 соат олдин хорижий мамлакатларнинг халқаро аэропортларидаги Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг кассаларидан олишлари мумкин бўлади.
😷 Ўзбекистонга кириб келаётган фуқаролар ўз хоҳишига кўра 14 кунлик карантин муддатини давлат томонидан бепул таъминланадиган карантин марказларида ёки пуллик меҳмонхонада ўтказиши мумкин.
Бугун Тошкент-Истанбул-Тошкент чартер рейси амалга оширилади.

Коронавирус юқтирганлар сони 97 нафарга кўпайди
📈 2020 йил 7 июль соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 10459 (+97) нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда ССВ ахборот хизмати хабар бермоқда.
🦠 Янги касалланиш ҳолатларининг 35 нафари Карантин марказидаги фуқаролар (барчаси хориждан келган) орасида, 59 нафари Тошкент шаҳрида ҳамда 3 нафари Қорақалпоғистон Республикасида аҳоли орасида аниқланган.
🕺🏼Соғайганлар 6690 нафар.
💉 Даволанаётганлар 3732 нафар. Улардан 25 нафари оғир, 11 нафари эса ўта оғир аҳволда.

38-ўлим: коронавирусга чалинган 61 ёшли бемор вафот этди.
🛏 Самарқанд вилояти Ургут тумани яшовчи 61 ёшли О.Н. жорий йил 27 июнь куни коронавирусга чалинган бемор билан бирламчи мулоқотда бўлганлиги сабабли вилоят юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилган ва даво муолажалари бошланган. Бу ҳақда ССВ ахборот хзмати маълум қилди.
🦠 Унга “COVID-19” инфекцияси оғир кечиши ташхиси қўйилган. Касаллик икки томонлама пневмония, ўткир нафас етишмовчилигининг 3-даражаси асорати билан кечган.
🩺 Бемор бундан аввал сурункали буйрак етишмовчилиги, гипертония касаллиги, юрак ишемик касаллиги, ўткир миокард инфаркти билан ҳам оғриган.
💉 Шифокорларнинг стандартлар асосида ўтказган тезкор реанимацион муолажаларига қарамасдан бемор ўткир нафас ва ўткир юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этди.

Дам олиш кунлари йиғилиш ўтказилмайди
Телеграм каналларининг бирида Халқ банки Қашқадарё вилояти бошқармаси шанба куни ҳам мажлисбозлик қилмоқда. Карантин талабига ҳам, меҳнат кодексига ҳам риоя қилинмаяпти, деган мазмундаги пост эълон қилинди.
Халқ банки матбуот котиби маълум қилишича, хақиқатдан ҳам 4 июль – шанба куни Халқ банкининг Қашқадарё вилояти филиалида мажлис ўтказилган. Аммо ходимларга тушунтиришлар берилгач бир соат ичида уларга рухсат берилган. Дам олиш кунлари йиғилиш ўтказмаслик бўйича Қашқадарё вилояти филиали раҳбарларига кўрсатма берилди.

⚡️Давлат хизматлари агентлиги 2019-2020 йиллар 1-ярим йиллиги давомида ФҲДЁ органлари томонидан қайд этилган фуқаролик ҳолатлари статистикасини эълон қилди.
Каналга уланиш:👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Каналга уланиш:👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
⚡️ “Абу Сахий” савдо маркази вақтинча ёпилди
🦠 Чилонзор туман ҳокимлиги ахборот хизматининг хабарига кўра, 6 июль куни юртимизда коронавирус инфекциясининг тарқалишини олдини олиш мақсадида ўтказилаётган режали профилактик тадбирлар давомида Чилонзор туманида жойлашган "Tashkent Trade Center" (Абу Саҳий) савдо маркази маъмурияти ишчилари ва бу ерда фаолият кўрсатаётган тадбиркорлардан коронавирус инфекциясига намуна олинди.
✅ Тест таҳлиллари натижасига кўра, бир неча маъмурият ишчилари ва савдо ходимларида коронавирус инфекцияси борлиги аниқланди.
💉 Туман санитария-эпидемиология осойишталик маркази мутахассислари хулосасига кўра, "Tashkent Trade Center" (Абу Саҳий) савдо маркази профилактика тадбирларини ўтказиш учун вақтинча ёпилди.

Жиззахда карантин талаблари кучайтирилди
✍️ Коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш мақсадида Жиззах шаҳрида карантин талабларини кучайтириш тўғрисида Жиззах вилоят ҳокими Э.Солиевнинг қарори қабул қилинди. Бу ҳақда ҳокимлик ахборот хизмати хабар берди.
🌐 Қарорнинг матни билан ушбу 👉 ҳавола орқали танишишингиз мумкин.
🌡 Сўнгги кунларда Жиззах шаҳрида коронавирус инфекциясининг кўпайганлиги муносабати билан шаҳар ҳокимлиги ҳодимлари covid-19 тестидан ўтказилди.
🦠 Жиззах шаҳар ҳокимлиги ҳодимлари ва раҳбариятидан коронавирус инфекцияси аниқланмади. Аммо “Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш маркази” Жиззах шаҳар бўлимининг 1 нафар ҳодимида covid-19 инфекцияси аниқланганган.

Инвесторлар учун яратилган шароит пандемияга қарамай инвестиция мажбуриятлари бажарилишига ҳизмат қилмоқда. Батафсил - Давлат активларини бошқариш агентлиги ахборот хизмати видеоролигида.
Youtube да кўриш
Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Youtube да кўриш
Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Барчамиз уйғонишимиз керак
⚡️ “Шавкат Мирзиёевнинг аввал-бошдаёқ Наманганга мақтов ёки олқишлар эшитиш учун келмагани, аксинча, уни ижтимоий муаммолар ва уларни ечишга қаратилган амалий таклифлар қизиқтириши ҳақида раҳбар ва мутасаддиларни огоҳлантириб айтган сўзлари ҳам ибратга молик. Шунинг учун ҳам сафар давомида ҳар бир мансабдордан амалий иш ва натижадорлик қаттиқ талаб қилинди”.
🔶 Бу фикрлар Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти директори Элдор Ариповнинг “Янги Ўзбекистон” нашрига берган интервьюсида билдирилган.
📝 Мазкур интервьюда Президентимизнинг Наманган вилоятига амалга оширган ташрифи, унинг амалий натижалари ва одамлар ҳаётидаги ўзгаришлар ҳақида сўз боради.
👉🏻 Очиқ, таҳлилий ва долзарб фикрлар билдирилган ушбу мақолани ўқишни тавсия қиламиз.

Бугун АОКА ҳузуридаги штабда Давергеодезкадастр ахборот хизмати раҳбари Неъматжон Атамурадов иштирокида брифинг ўтказилди.
Брифингда муҳим саволлар юзасидан жавоб қайтарилди.
〰️〰️〰️〰️〰️
❓Кадастр ҳужжатининг рақамини уйдан туриб билиш имкони борми?
❗️Имкони бор, davreestr.uz сайти орқали кадастр рақамини билишингиз мумкин. Бунда жисмоний шахслар паспорт рақамлари орқали, юридик шахслар эса СТИР рақамини киритиш орқали кадастр рақамларини олишлари мумкин бўлади.
〰️〰️〰️〰️〰️
❓Қўшниларим ўзбошимчалик билан шахсий автотураргоҳ қуриб кўчани катта қисмини тўсиб қўйди. Кимга мурожаат қилсак бўлади?
❗️Ҳовлилар ва уйлар атрофидаги ҳудудларни сақлаш қоидаларига риоя этилиши устидан жамоатчилик назорати Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан амалга оширилади.
📎Ўзбекистон Республикаси Ер Кодексининг 91-моддасига асосан, ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкалари уларга ғайриқонуний равишда эгалик қилинган ва фойдаланилган вақтда қилинган сарф-харажатлар қопланмаган тарзда тегишлилигига кўра қайтарилади
〰️〰️〰️〰️〰️
❓Маҳалламизда 4 сотихча ер майдони бўш ётибди. У ерга маҳалла фуқаролари ахлат ташлашади. Бу ерни мен олиб озиқ-овқат дўкони қурмоқчиман. Бугунги кунда ер аукцион орқали ажратилади дейишди. Бироқ бу ер аукцион сайтида йўқ. Шу ерни қандай олсам бўлади.
🌐“E-kadastr.uz” электрон портали орқали Сиз томонингиздан аниқлаган бўш ер майдонини харитада белгилашингиз ва ваколатли органлар томонидан кўриб чиқилиши учун юборишингиз мумкин.
📧 Сизнинг таклифингиз 5 иш куни давомида “Давергеодезкадастр” давлат қўмитаси мутахассислари томонидан ўрганиб чиқилади ва натижаси ижобий бўлса, “E-kadastr.uz” электрон порталига жойлаштирилади. Кейинги қадам эса аукцион бўлиб Сиз e-auksion.uz сайтига кириб аукционда иштирок этиб ғолиб бўлиб кўзлаган ерингизни тасарруф этишингиз мумкин.
Батафсил: https://t.iss.one/aoka_uz/2491

Суд-ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳотлар қандай натижа бермоқда?
🔷 7 июль куни жорий йилги “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиёт йили” Давлат дастурини жамоатчиликка кенг ёритиш мақсадида онлайн давра суҳбати бўлиб ўтди. Бу ҳақда Олий Мажлис Сенати ахборот хизмати хабар берди.
🔶 Онлайн давра суҳбатида депутатлар ва Сенати аъзолари ўзлари сайланган ҳудудларда судьялар корпуси ва жамоатчиликни жалб қилган ҳолда доимий мулоқотлар ўтказиш, жамоатчилик кўтарган одил судлов ва коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги муаммоларни маҳаллий Кенгашларда мунтазам муҳокама этиш, соҳадаги қонунчиликни такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш юзасидан ўз мулоҳазаларини билдирди.
❗️Суд-ҳуқуқ тизимидаги ислоҳотлар ва уларнинг ижроси мониторинги бўйича мавжуд ҳолат юзасидан маърузалар тингланиб, мазкур йўналишда белгиланган ислоҳотлар самарасини ошириш борасида таклиф ва тавсиялар билдирилди.

⚡️Коронавирусга чалинган беморнинг оғир аҳволи акс этган яна бир видео тарқалди
🔷 Мазкур видеолавҳада акс этганидек, сунъий нафас олиш аппаратига уланган коронавирусга чалинган оғир аҳволдаги беморга шифокорлар томонидан тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати унинг аҳволи барчага сабоқ бўлиши кераклигини қайд этди.
🦠 Миробод туманида яшовчи 72 ёшли ушбу беморнинг аҳволи ўта оғир. У йиллар давомида қандли диабетдан даволаниб келган, айни пайтда ушбу касалликнинг 2-тури оғир кечмоқда, бемор инсулинга муҳтож. Шунингдек, ёғли гпатознинг 2-даражаси, сурункали панкреатит каби ҳамроҳ касалликлари ҳам мавжуд. Бу эса беморда хасталикнинг оғир кечишига сабаб бўлмоқда.
💉 Ушбу ҳолат бутун дунё мамлакаларида шиддат билан тарқаётган коронавирус инфекциясининг нақадар хавфли эканлигидан далолат беради. Агар карантин қоидаларига қатъий риоя этмасак, хушёр бўлмасак, нафақат ўзимизни, балки яқинларимизни ҳам хавф остига қўйишимиз мумкин.

📈 (+128) 2020 йил 7 июль соат 17:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 10 587 нафарни ташкил этмоқда.
Бу ҳақда ССВ ахборот хзимати маълум қилди.
🦠 нги касалланиш ҳолатларининг 112 нафари Тошкент шаҳрида (шундан 84 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 28 нафари аҳоли орасида), 11 нафари Қорақалпоғистон Республикасида (шундан 6 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 2 нафари аҳоли орасида, 3 нафари халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчилари орасида), 2 нафари Жиззах вилоятида, яна 2 нафари Қашқадарё вилоятида аҳоли орасида, қолган 1 нафари эса Тошкент вилоятида халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчилари орасида аниқланган.
🕺 Айни пайтда юртимизда 6 690 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар соғайган.
💉 Ҳозирда мамлакатимизда 3 858 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

#Тавсия
Телеграм каналлари сони кўплигидан расмий ва тижорий каналларни фарқлаш қийин. Айни кунларда долзарб бўлган таълим муассасаларига қабул жараёни ҳақидаги маълумотлар саноқли расмий каналлар орқали биринчи манбаа сифатида тарқатилади.
▪️ Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги телеграм каналида ОТМга ўқишга қабул қилиш параметрлари, абитуриентларни университетлар бўйича тақсимланиши, ўзбекистонлик ёшлар учун чет элда ўқиш имкониятини тақдим этган хориждаги билим юртлари ва бошқа долзарб мавзулар бўйича маълумотлар жойлаштириб борилади.
▪️ Халқ таълими вазирлиги телеграм каналида ўқувчилар учун "Online repetitor", "Online to'garak", "Online kasbiy rivojlantirish" эфирга узатиладиган телевизион машғулотлар жадваллари ва ёзиб олинган видеолари жойлаштирилган. Мактаб бузилиб, ўрнига кўп хонали уй-жой қуриладими? Ўқитувчиларни иш ҳақидан ушлаб қолишга йўл қўйиладими? Хоналар қайси маблағлар хисобидан ремонт қилинади? Аҳолидан келиб тушаётган шу каби саволларга жавоб ҳам шу каналда.
▪️ Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази телеграм каналида бу йилги тест синовларида қандай ўзгаришлар бўлгани, абитуриентлар учун йўриқнома ва кўрсатмалар, хуллас, имтиҳондан муваффақиятли ўтиш учун керак бўлган барча зарур маълумотлар жой олган.
▪️ Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси телеграм каналида хорижий дипломларни тан олиш бўйича имтиҳонлар ўтказилиш саналари ва тартиби, таълим муассасаларини янги ўқув йилига тайёрлаш борасидаги ишлар, фанлар дастурларини такомиллаштириш жараёни хақидаги материаллар эълон қилиб борилади.
▪️ Xushnudbek.uz – Бу ресурсда қабул жараёни тўғрисида фойдали маълумотлар билан оммабоп ва осон шаклда танишиб бориш мумкин. Канал муаллифи яқинда абитуриент бўлиш жараёнини ўзида синаб кўрди ва бешта ОТМга ҳужжат топширди.

⚡️Чартер рейслар жадвали ўзгариши мумкин
❗️Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ахборот хизматининг маълум қилишича, Республика махсус комиссиясининг қарорига мувофиқ хориждан, хусусан Россиядан Ўзбекистон фуқароларини Ватанга олиб келиш учун чартер рейслар жадвали эълон қилинган эди.
✈️ Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Россиядаги ваколатхонаси маълумотига кўра, Россия Федерациясидан Ўзбекистонга режалаштирилган чартер рейслар жадвалига ўзгартиришлар киритилиши кутилмоқда.
🔷 Шу муносабати билан фуқаролардан авиачипталар харид қилишда шошмасликни, норасмий маълумотларга ишонмасликни сўраймиз.
✅ Ушбу масала юзасидан Ўзбекистон Республикасининг ваколатли ташкилотлари расмий хабарларини кутиш тавсия этилади. дейилади хабарда.