#Савол_жавоб
#Божхона
📥 АОКА штабига келиб тушаётган саволларга Давлат божхона қўмитаси раисининг матбуот котиби Нурбек Саломов жавоби:
•┈┈┈┈••••┈┈┈┈•
❓Хориждан Ўзбекистонга цемент маҳсулотларини олиб келмоқчи эдим. Бу борада чекловлар йўқми?
➡️ Вазирлар Маҳкамасининг “Коронавирус пандемияси даврида тиббий маҳсулотлар ишлаб чиқариш учун хом ашё экспортини ва цемент импортини вақтинча чеклаш тўғрисида”ги 2020 йил 23 апрелдаги 247-сон қарорига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги 2020 йил 22 майдаги 309-сон қарори кучга кирган бўлиб, ушбу қарор билан республикада амалга оширилаётган қурилиш ишларини муҳим қурилиш материаллари билан узлуксиз таъминлаш мақсадида карантин даврида жорий этилган цемент импорти билан боғлиқ бўлган муайян чекловлар бекор қилинган.
Ўз навбатда Давлат божхона қўмитаси тадбиркорлик субъектлари томонидан импорт қилинаётган цемент маҳсулотларини ўрнатилган тартибда расмийлаштирилишини таъминлайди.
Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official

📥 Карантин режими вақтида фуқаролар, ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари томонидан божхона фаолияти билан боғлиқ масалалар юзасидан келиб тушаётган савол ва мурожаатларларга Давлат Божхона қўмитаси раиси матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Нурбек Саломов жавоби:
•┈┈┈┈••••┈┈┈┈•
❓ Хориждан кислород концентратори товарларини импорт қилиш тартиби қандай? Бу бўйича юридик ва жисмоний шахсларга имтиёзлар мавжудми?
✍️ Жавоб: Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 22 июлдаги 449-сонли қарорининг
1-иловасига мувофиқ 2020 йил 1 октябрга қадар рўйхатдаги кислород концентратори импорт қилинганда ва маҳаллий ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан ишлаб чиқарилганда давлат руйхатидан ўтказилмасдан ва мажбурий сертификатлаштирилмасдан божхона расмийлаштирувини амалга ошириш (импорт қилинганда) ва реализация қилиш рухсат берилган.
☑️ Шунингдек, мазкур карорнинг 1-бандида назарда тутилган тартиб асосида тиббий буюм, тиббий техникалар, шу жумладан кислород концентраторлар импорти билан шуғyлланувчи ва маҳаллий ишлаб чикарувчи кopxoналар маҳсулот сифати ва хавфсизлиги учун жавобгар ҳисобланиши белгиланган.
‼️ Имтиёз олиш учун ҳуқуқий асос:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 1 апрелдаги “Соғлиқни сақлаш соҳасида хусусий секторни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–2863-сон қарори 8-банди “б” кичик бандига мувофиқ 2022 йил 1 январга қадар белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхат бўйича юридик шахслар томонидан, шу жумладан лизинг шартномаси асосида олиб келинадиган янги тиббиёт асбоб-ускуналари, бутловчи буюмлар ва уларнинг эҳтиёт қисмлари ҳамда сарфлаш материаллари божхона тўловларидан озод этилган.
☑️ Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 7 ноябрдаги
ПҚ–4508-сон Қарори иловасига мувофиқ (Жисмоний шахслар томонидан шахсий эҳтиёжлари учун олиб кириладиган товарлар тоифасига кирмайдиган товарлар рўйхати):
➖ Тиббиёт техникаси ва ускуналари (шприцлар, игналар, катетерлар, канюлялар, шунга ўхшаш асбоблар, қон босими, тана ҳароратини ўлчаш ускунаси, шунингдек, тиббий кўрсатмалар бўйича фойдаланиш учун зарур бўлган аппаратуралар бундан мустасно).
➖ Тиббиёт, хирургия, стоматология ёки ветеринария мебели (тиббий кўрсатмалар бўйича фойдаланиш учун зарур бўлган механик мосламали шифохона койкалари бундан мустасно) жисмоний шахслар томонидан шахсий эҳтиёжлари учун олиб кириладиган товарлар тоифасига кирмаслиги белгиланган.
Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official