#Сарҳисоб
‼️ Ошкораликнинг иккинчи фронти
✍️ Беҳзод БОЗОРОВ, Саноат Қурилиш Банк Ахборот хизмати раҳбари
🗞 Бошқа соҳаларни билмадим, лекин матбуот, оммавий ахборот воситалари сўнгги уч йилда бемисл ўзгарди. Бунга, албатта, энг биринчи навбатда уларнинг хом ашёси – оммавий ахборотнинг чексиз кўпайгани сабабдир. Зеро, ҳар қандай маҳсулотни ишлаб чиқариш учун даставвал хом ашё бўлиши зарурлиги исбот талаб қилмас ҳақиқатдир. Албатта, бу жараён энг аввало давлат раҳбарининг сиёсий иродаси билан чамбарчас боғлиқдир. Бинобарин, оммавий ахборот ўз номидан англашилгани каби оммага, барчага тааллуқли ахборотдир. Давлат қанчалик кўп ахборотнинг оммавийлигини таъминлар экан, бу билан нафақат ўзининг ютуқларини, айни пайтда хато ва камчиликларини ҳам барчанинг олдида ошкор этиши демакдир. Бу эса ўз-ўзидан жамиятда мақтовчилар билан бир қаторда танқидчилар учун ҳам “хамиртуруш” бўлиб хизмат қиладики, давлат ҳар бир хатти-ҳаракатини жамият олдида изоҳлаб бериши зарур бўлади.
🤔 Шу ўринда яқин ўтмишдан бир мисолни эслаб ўтмоқчиман.
⚡️ 2000 йилларнинг бошларида медиа маконда тезкор хабарларга ихтисослашган нашрлар йўқлигини инобатга олиб, ушбу йўналишдаги газета (у пайтларда интернет сайтлари ривожланмаган эди) очишга қарор қилган ва лойиҳани молиялаштириш манбаларини ҳам топган эдим. Лекин маҳаллий ахборотлар шу қадар танқис эдики, ҳатто бир ҳафтада давомида тўплаган хабарларим билан ҳам А4 форматдаги 8 саҳифалик газетани нари борса 3 саҳифасини тўлдиришга етарди. Шу боис бу лойиҳадан воз кечган эдим. Шу ўринда аниқлик киритишим керакки, ушбу танқис ахборотлар деганда бугун турли давлат ташкилотлари томонидан мамлакатда юз бераётган воқеа-ҳодисалар юзасидан ҳар куни эълон қилаётган ва кўпчиликка қизиқ бўлган очиқ-ошкора маълумотларни назарда тутмоқдаман.
▶️ Яна бир мисол. Ўзбек интернет журналистикасининг флагманлари бўлган Kun.uz, Daryo.uz, Gazeta.uz сингари сайтларнинг ўша даврдаги контентини кузатсангиз, хориж хабарлари кўпчиликни ташкил этганига гувоҳ бўласиз. Ҳолбуки, ўша пайтларда ҳам давлат ва жамият ҳаётида ҳозиргидек шовқин-суронли, зиддиятларга бой бўлган эса-да улар ҳақида оммавий ахборот воситаларида лом-мим дейилмаган.
✅ Ушбу воқеликлардан ҳам англаш мушкул эмаски, аксарият ҳолларда давлат идоралари эшикларининг жамоатчилик, шу жумладан, оммавий ахборот воситалари ходимлари учун тамбаланганидан охир-оқибатда барчамиз бирдек ютқаздик. Айниқса, оммавий ахборот воситалари ва унда ишловчилар энг асосий аутсайдерга айланиб қолди.
🟢 Бугун бу қулфлар очилиб, оммавий ахборот воситалари ўз мавқеини тикламоқда. Бундан уч-тўрт йил аввал ҳатто чойхонада ҳам айтилмаган қанча пулимиз бор, қанча одам камбағал, қанча қарзимиз бор сингари оғриқли саволлар матбуотда бот-бот ўртага ташланмоқда. Салкам архаик сўзга айланаёзган “жонли эфир” истилоҳини деярли ҳар куни марказий телеканалларда кўришга кўзимиз ўрганди. Раҳбарлардан интервью олишда уларга фақат хуш келадиган саволлар бериш билан чекланмайдиган бўлдик.
🔰 Бошқа томондан ўтган йили 27 июнда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Оммавий ахборот воситалари мустақиллигини таъминлаш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари фаолиятини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорининг қабул қилиниши чалажон аҳволга келиб қолган ахборот хизматларига қайта ҳаёт бахш этди. Бу ўринда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан ушбу қарорнинг ижроси доирасида амалга оширилган ишлар самараси ўлароқ очиқлик ва ошкораликни таъминлашда, таъбир жоиз бўлса, иккинчи фронт очилгандек бўлди.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Сарҳисоб
#27_июнь
Тимур Асланов – Россиянинг нуфузли "Image media" компанияси раҳбари, "Ахборот хизмати" журналининг бош муҳаррири, Россия, МДҲ ва Болтиқбўйи давлатларида Ахборот хизматлари ва жамоатчилик билан алоқалар соҳасида етакчи экспертлардан бири:
- Ўйлайманки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг матбуот котиблари ва Ахборот хизмати ходимлари мақомини оширишга қаратилган қарори жуда муҳим. Ушбу қарор тўлалигича жамият ҳаётида улкан таъсир эгадир. Ҳозирданоқ ҳаёт нечоғлик ўзгараётгани, жамият тобора очилиб бораётгани, матбуот котиблари, PR-мутахассислар билим олишга интилаётгани яққол намоён бўлмоқда. Буларнинг барчаси Ўзбекистонда соҳанинг жадал ривожланиши ва тўғри натижаларга олиб боришига ишонаман.
Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official

‼️Ахборот хизматлари фаолиятида янги давр бошланди
✍️ Ҳаёт Шамсутдинов – Бош прокуратура Ахборот хизмати раҳбари
🔰 Ҳар қандай давлатда ривожланган журналистика, кучли жамоатчилик назорати тараққиёт ва қонун устуворлиги таъминланишининг гарови саналади.
⚡️ Бугунги кунда Ўзбекистондаги сўз эркинлиги, ахборот алмашинуви, жамиятнинг атрофдаги воқеа-ҳодисаларга ўз фикри ва қараши шаклланиб бораётганлиги хорижий давлатлар вакиллари томонидан қайд этилаётганининг бир қанча омиллари бор.
☑️ Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг шахсий ташаббуси билан аксарият соҳалар, хусусан, оммавий ахборот воситалари фаолиятида ҳам эътирофга лойиқ қатор янгиликлар жорий этилганини олсак.
▶️ Биргина “Оммавий ахборот воситалари мустақиллигини таъминлаш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари фаолиятини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори айни йўналишди катта бурилиш ясади, десак тўғри бўлади.
💠 Мазкур ҳужжат билан нафақат журналистика, балки давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ОАВ билан ҳамкорлик ва аҳолини хабардор қилиш соҳасидаги фаолияти янги, янада самаралироқ поғонага чиқди. Давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари, матбуот марказлари, жамоатчилик билан алоқалар бўйича хизматларининг асосий вазифалари аниқ белгилаб олинди. Мазкур соҳа раҳбарларининг мақоми ва нуфузи оширилди. Айтиш жоизки, иш тартиби ўзгариши меҳнатдан қониқиш ҳиссини пайдо қилди.
❇️ Бундан ташқари, ахборот сиёсати соҳасидаги вазифаларни амалга оширишда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги билан амалий ҳамкорлик йўлга қўйилди. Натижада журналистлар билан изчил ҳамкорлик, тезкор маълумотлар тарқатиш, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини муҳокама қилишда кенг аҳоли қатламларининг иштирокини таъминлаш борасидаги ишлар тўлиқ йўлга қўйилиб, ўзининг ижобий самарасини бермоқда. Шу орқали медиа маконда нохолис ва нотўғри маълумотлар тарқалиши ҳолатлари ўз вақтида бартараф этиляпти.
❗️Имкониятдан фойдаланиб, давлат, жамият ҳамда замоннинг ўзи олдимизга қўяётган ўта муҳим ва масъулиятли вазифаларни амалга оширишда барча оммавий ахборот воситалари вакиллари, ахборот сиёсати соҳасида иш юритаётган ҳамкасбларимизга сиҳат-саломатлик, куч-ғайрат ҳамда улкан зафарлар тилайман.

‼️ Матбуот котиблари муҳим шахсга айланиши лозим
✍️ Шуҳрат Орипов, АТБ “Қишлоқ қурилиш банк” Бошқаруви раисининг матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси
🗞 Меҳнат фаолиятим давомида турли таҳририятларда – газета, журнал, телевидение, веб-сайтда ишлаш насиб қилди. Охирги 10-12 йилда эса оммавий ахборот воситалари билан ишлаб келмоқдаман. Тажрибадан келиб чиқиб айтаманки, оммавий ахборот воситасида ишлаш ва оммавий ахборот воситалари билан ишлаш бу – шаклан яқин, лекин мазмунан турли йўналишдаги фаолиятдир. Бирор бир таҳририятда муваффақиятли ишлаган журналист оммавий ахборот воситалари билан ишлаш бўйича етарли самарага эриша олмаслиги мумкин. Айтмоқчи бўлганим, фаол ва яхши матбуот котиби бўлиш ҳамма журналистга ҳам насиб қилавермайди. Буни шу кунларда айрим ҳамкасбларимиз фаолиятида кўрмоқдамиз.
🔰 Охирги йилларда жамиятимизда матбуот котиби деган лавозим тез оммалашаяпти. Авваллари матбуот котибларини кўпчилик танимасди, таниса ҳам, уларни эшитишга жамоатчиликда ҳам, ОАВда вакилларида ҳам мойиллик йўқ эди. Кундалик фаолиятимизда бу салбий тенденция тез ўзгараётганлигини кўрмоқдамиз. Бунда, айниқса, давлатимиз раҳбарининг 2019 йил 27 июндаги “Оммавий ахборот воситалари мустақиллигини таъминлаш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари фаолиятини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори муҳим омил бўлмоқда.
✅ Қарор қабул қилинганидан кейинги ўтган бир йил давомида содир бўлаётган ўзгаришлар кўп ва қувонарли:
✔️ Ўзбекистонда матбуот котибларининг “армияси” шаклланмоқда;
✔️ давлат органлари ва хўжалик бошқаруви органлари раҳбарларида Ахборот хизмати фаолиятига, ОАВ билан ишлашга муносабат ўзгармоқда;
✔️ аҳоли давлат идоралари ва ташкилотлар тарқатаётган ахборотни ўқимоқда ва ахборот маконидаги чанқоқлик шу орқали қондирилмоқда;
✔️ жамиятчилик матбуот котибларини танияпти ва уларга ишона бошлади;
✔️ Ахборот хизматлари фаолиятини ташкил этиш, баҳолаш ва улар фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича янгича тизим ҳамда ёндошувлар шаклланмоқда ва ҳоказо.
❇️ Авваллари матбуот котиблари ОАВлари ортидан излаб юрарди ва кўпинча ҳамкорлик биртомонлама бўларди. Ҳозирда матбуот котиблари яхши маънода “қидириладиган шахс” бўлиб қолди. Журналистлар, блогерлар билан доимий ҳамкорликка интилиш бор ва энг муҳими, ҳар икки томонда бунга мойиллик бор.
☑️ Тўғри, бу борадаги муаммолар ҳам етарли, лекин муҳими, бу муаммоларни бартараф этиш учун доимий ечим изланмоқда ва Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги бу борада фаоллик кўрсатмоқда. Матбуот котиблик заҳматини, турли мураккабликларини ўз тажрибасида кўрган бир журналист сифатида мени Агентлик мисолида ахборот сиёсати соҳасини ривожлантиришга жиддий бел боғлаган ва бунга астойдил ҳаракат қилаётган бутун бошли бир жамоанинг борлиги қувонтиради.
💢 Жаҳоннинг илғор давлатларида матбуот котиблари аллақачон VIP (Very important person) шахсларга, яъни жуда муҳим одамларга айланиб улгурган. Жамоатчилик уларнинг баёнотини кутади, уларни излайди ва қадрлайди.
🔰 Юртимизда бу йўналишда кўрилаётган чора-тадбирлар натижасида келгусида матбуот котибларимиз ҳам том маънода жамиятимиздаги муҳим шахсларга айланишига ишонаман.
🔰 Ҳамкасбларимни янада фаолликка, дадилликка ва хатолардан чўчимасликка чақирган бўлардим. Матбуот котиби энг зарур пайтда, энг зарур ва рост гапни айтиши лозим. Шундагина у профессионал сифатида обрў қозониши мумкин.
🔰 Фурсатдан фойдаланиб ҳамкасбларимизни, мамлакатимиздаги кўпсонли журналистларни яқинлашиб келаётган касб байрами билан самимий муборакбод этаман.

‼️ Матбуот котиби бутун ташкилот "танаси"ни 24 соат ҳис қилиб туриши керак
✍️ Ортиқхўжа Норов, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги бошлиғи матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси
🔰 Мен учун мамлакатимиз тарихида 27 июнь санаси билан боғлиқ иккита муҳим воқеа бор: биринчиси, 1906 йилда жадидларнинг илк нашри бўлган “Тараққий” газетасининг чоп этилгани бўлса, иккинчиси, 2019 йилда “Оммавий ахборот воситалари мустақиллигини таъминлаш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари фаолиятини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарорининг қабул қилинганидир.
❇️ Қарор қабул қилинганига бир йил тўлди. Шу даврда иккита ташкилот ахборот хизматида ишлаб, унинг моҳияти ва аҳамиятини борича ҳис этдим.
✅ Таъкидлаш жоиз, қарор матбуот котибларига қатор ваколатлар бериши билан бирга, жиддий мажбуриятлар ҳам юклади.
☑️ Ўтган бир йил давомида матбуот котибларининг нафақат ўзи ишлаб турган ташкилот жамоаси ўртасида мавқеи ошди, балки кенг жамоатчиликка ҳам танила бошлади.
💢 Тан олиш керак, бугун шиддатли ўзгаришлар, тезкор ахборот оқими даврида қайси давлат ташкилотига саволлар ёки эътирозлар кўпайиб кетса, биринчи бўлиб ўша ташкилотнинг матбуот котиблари майдонга чиқмоқда.
⚡️ Ижтимоий тармоқлар орқали тарқалаётган ахборот тезкорлиги ва унинг оммага таъсирини ҳисобга оладиган бўлсак, давлат идораси ва ҳатто хорижий мамлакат ваколатхонаси номидан айтилган ҳар қандай фикрнинг залворини тасаввур этиш қийин эмас. Шу боис ҳам матбуот котиби биргина сўзни ҳам жамоатчиликка айтишдан олдин вазиятни тўғри баҳолаб, таҳлил эта олиши, маълумотнинг ҳаққонийлигини текшириши ва ахборотни саралаши ва уни тўғри услубда етказа билиши керак.
↗️ Ўзбекистон шароитида бугунги куннинг матбуот котиби том маънода, ташкилотнинг бутун танасини 24 соат давомида, дам олиш кунларисиз ҳис қилиб туриши керак. Ташкилот ва халқ ўртасида пайдо бўлган муаммо ва камчиликларни ўз вақтида англаши, бартараф этиши, очиқлик, шаффофликни таъминлаши лозим.
☑️ Фаолиятим давомида ҳатто байрам кунлари вазиятни тезкор ўрганиш ва баёнот беришга тўғри келган ҳолатлар бўлди. Ана шундай баёнотлардан бирини хорижий оммавий ахборот воситаларидан бири киноя билан “... дам олиш куни бўлишига қарамай, тезкорлик билан ўз муносабатларини эълон қилдилар” дея эътироф этган эди.
✔️ Ўтган бир йил давомида кўпчилик ташкилотлар раҳбарларининг ҳам фикри тескари томонга ўзгармоқда. Улар фаол матбуот котиби ёрдамида очиқлик, ошкоралик ва оммавий ахборот воситаларига яқинлик – фақат ва фақат манфаатли эканини янада чуқурроқ тушуниб етмоқда.
✔️ Албатта, матбуот котибларининг олдида янада кўпроқ ўрганиш, тажриба орттириш, кутилмаган вазиятларга тайёр туриш каби вазифалар турибди.
🔘 Ўйлайманки, бу очиқлик сиёсатининг суръати янада тезлашса- тезлашадики, бир дам тўхтамайди. Аксинча, жамиятнинг барча соҳалари ва мамлакатимизнинг барча ҳудудларида янада оммалашаверади.
❗️ Фурсатдан фойдаланиб, соҳа ходимларини касб байрамлари билан табриклайман ва шарафли хизматни адо этишда омад тилайман!

ОЧИҚЛИК, ОШКОРАЛИК ВА ХОЛИС АХБОРОТ ТАРҚАТИШДА ЯНГИ ДАВР
"Янги Ўзбекистон" газетаси 2020 йил 26 июнь, 116-сон
•┈┈┈┈••••┈┈┈┈•

‼️ МАТБУОТ КОТИБИ ТАШКИЛОТ РАҲБАРИДАН БИР ҚАДАМ ОЛДИНДА ЮРИШИ КЕРАК
✍ Эльмира Бекмуродова, Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирининг матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси
🔰 Сўнгги икки-уч йилда сўз эркинлиги билан бирга матбуот хизмати фаолияти сезиларли даражада ривожланмоқда. Хатто бундан тўрт-беш йил олдинги ҳолат билан таққослаганда ер билан осмонча фарқ бор дея айта оламан.
✅ Тан олишимиз керак, ахборот хизматлари фаолиятини ташкил этиш учун аниқ тизим йўлга қўйилди. Бу борада Президентимизнинг “Оммавий ахборот воситалари мустақиллигини таъминлаш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари фаолиятини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори муҳим ўрин тутмоқда.
✳️ Бугунги медиа-маконда ахборот хизматининг ўрни муҳимлигини ҳар кун, ҳар дақиқа кўриб турибмиз. Энди матбуот котиби ташкилот фаолиятини ёритиш билан бирга жамиятда юз бераётган бошқа воқеа-ҳодисаларни ҳам параллел равишда кузатиб бормоғи лозим. Негаки, биз раҳбаримизнинг ахборот сиёсати малалари бўйича маслаҳатчиси мақомидамиз ва шу маънода раҳбар бевосита биз билан у ёки бу ахборот тўғрисида маслаҳатлашади.
▶️ Худди шу маънода айтишим мумкинки, раҳбаримиз билан ҳар доим маслаҳатлашганимизда менга: “Мана сизларга Президентимизнинг ўзлари шароит яратиб бермоқдалар. Узоқ йиллик фаолиятим давомида ахборот хизматларига давлат сиёсати даражасида эътибор берилганини эслай олмайман. Шундай экан, сизлар ташкилот раҳбаридан ҳам бир қадам олдинда юришингиз керак”, дея таъкидлайдилар.
☑️ Тўғри, тизим тўлиқ ишга тушди, дейишга бироз эрта. Лекин, бу камчиликларни бартараф этиш учун аниқ механизм йўлга қўйилган ва бу механизм Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан амалга оширилмоқда. Ўйлайманки, ахборот хизматлари фаолияти тез орада тўлиқ йўлга қўйилади ва ва оммавий ахборот воситалари ходимлари билан ташкилотлар ўртасида ишончли кўприк бўлиб хизмат қилади.
❗️ Фурсатдан фойдаланиб, барча ҳамкасбларимизни Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан чин қалбимдан самимий табриклаб, ушбу машаққатли ва шарафли хизматни адо этишда омад тилайман!

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Сарҳисоб
#27_июнь
27 июнь — Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан бир қатор раҳбарлар ўз ташкилотидаги ахборот хизмати фаолиятига баҳо берди.
Матбуот котиби ким? Ахборот хизмати нима учун керак? У қандай вазифаларни бажаради? Раҳбарлар уларнинг фаолиятидан мамнунми? Шу каби саволларга жавобларни бизнинг махсус кўрсатувимизда томоша қилинг.
Сифатли видео

Бугун ахборот хизматлари фаолиятини такомиллаштириш бўйича Президент қарори қабул қилинганига бир йил тўлди.
Ўтган бир йил соҳада қандай ўзгаришлар рўй берди? Матбуот котиблари билдирган фикрлар ушбу махсус кўрсатувда ўз аксини топган.

Студия 24
АТ "Қишлоққурилишбанк" бошқаруви раисининг матбуот котиби, ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси — Шуҳрат Орипов билан суҳбат.
Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
#27_июнь
Студия 24
АТ "Қишлоққурилишбанк" бошқаруви раисининг матбуот котиби, ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси — Шуҳрат Орипов билан суҳбат.
Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Сарҳисоб
ФВВ 2020 йил якунлари бўйича статистик маълумотларни эълон қилди.