Расмий хабарлар I Официальные новости
28.3K subscribers
31.3K photos
6.88K videos
53 files
29.3K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
#qonunchilikdagi_yangiliklar

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 январдаги 35-сон қарорига биноан Давлат божхона қўмитаси Миллий кинология марказига 1985 йилда ишлаб чиқарилган «Ан-2» самолёти ва «АШ-62ИР» авиация двигатели давлат мулки сифатида оператив бошқарув ҳуқуқи билан ўтказиб берилади.

ДБҚнинг расмий ахборот каналига уланиш:
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEPOI2xXWGd46M0UPA
#qonunchilikdagi_yangiliklar

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 29 январдаги «Чорвачилик тармоғини давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ шундай тартиб ўрнатилдинки, унга мувофиқ 2020-2022 йилларда:

а) чорвачилик маҳсулотлари етиштирувчи хўжаликларга давлат томонидан қуйидаги тартибда субсидия ажратилади:
➡️республика ҳудудида фаолият юритаётган наслчилик хўжаликларидан сотиб олинган наслдор қорамолнинг ҳар бир бошига 1 миллион сўм миқдорида;
➡️хорижий давлатлардан импорт қилинган наслдор қорамолнинг ҳар бир бошига 2 миллион сўм, наслдор қўй ва эчкининг ҳар бир бошига 400 минг сўм миқдорида;

б) “Ўзбекбалиқсаноат” уюшмасига аъзо бўлган интенсив усулда балиқ етиштирувчи хўжаликларга давлат томонидан қуйидаги тартибда субсидия ажратилади:
➡️интенсив усулда етиштирилган бир тонна балиқ маҳсулоти учун 1 миллион сўм миқдорида;
➡️Ўзбекистон Республикаси ҳудудига импорт қилинган 1 дона наслдор она балиқнинг 3,5 миллион сўмгача бўлган харажатларининг 50 фоизи миқдорида;

в) “Паррандасаноат” уюшмасига аъзо бўлган паррандачилик хўжаликларига ҳар бир бош 1 кунлик наслдор жўжани импорт қилиш билан боғлиқ харажатларнинг 9 минг сўмини қоплаш учун давлат томонидан субсидия ажратилади.

Молия вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси, “Ўзбекбалиқсаноат” уюшмаси ва “Паррандасаноат” уюшмаси билан биргаликда ўн беш кун муддатда чорвачилик маҳсулотлари етиштирувчи хўжаликларга, интенсив усулда балиқ етиштирувчи ва паррандачилик хўжаликларига Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан субсидия бериш тартибларини ишлаб чиқади ва Вазирлар Маҳкамасига киритади. Бунда субсидия бериш “Ўзбекчорванасл” агентлиги томонидан амалга оширилади.

ДБҚнинг расмий ахборот каналига уланиш:
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEPOI2xXWGd46M0UPA
#qonunchilikdagi_yangiliklar

Божхона юк декларациясини ўзгартиришнинг янги тартиби белгиланди

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2020 йил 10 февраль куни “Божхона юк декларациясини (БЮД) ўзгартириш, унга қўшимча киритиш, уни қайта расмийлаштириш, қайтариб олиш ва бекор қилиш тартиби тўғрисидаги Низом” 3220 рақам билан рўйхатга олинди.

➡️Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 266-моддасига мувофиқ, божхона расмийлаштируви тугалланганидан ва товарлар муайян божхона режимига жойлаштирилганидан кейин, божхона юк декларацияси қабул қилинган кундан эътиборан уч йил ичида божхона юк декларациясини божхона органининг талаби билан ёки ваколатли шахснинг аризасига кўра ўзгартириш, унга қўшимча киритиш, уни қайта расмийлаштириш ёхуд бекор қилиш мумкин.

➡️БЮДга ўзгартириш ва қўшимча киритиш БЮДни тузатиш шакли (БДТ) орқали амалга оширилади.
Бунда БДТнинг муайян графалари билан бирга фақат БЮДга ўзгартириш ва (ёки) қўшимчалар киритилиши лозим бўлган графалари тўлдирилади, холос.

Яъни, БЮДнинг биргина графасига ўзгартириш киритиш учун ҳам уни ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари томонидан тўлиқ янгидан қайта тўлдиришга ҳожат қолмайди.

БЮДдаги мавжуд ҳужжатларни такроран БДТга илова қилиниши талаб этилмайди, сифатсиз (ҳира, бўялган, тушунарсиз ва ҳ.к.) ҳужжатлар бундан мустасно.

БДТ ўзгартириш ва (ёки) қўшимча киритилган электрон БЮДнинг ажралмас қисми бўлиб ҳисобланади.

➡️Шунингдек, товарларни электрон декларациялаш автоматлаштирилган ахборот тизимда божхона органлари ва декларацияловчи шахслар ўртасида электрон хабарларни алмашиш ва бу орқали қўшимча хужжатларни тақдим этиш ва қабул қилиб олиш воситаси – ахборот алмашиш тизими жорий этилади.

➡️Эндиликда БЮДга ўзгартириш ёки қўшимча киритиш учун декларант ёки декларацияловчи шахс мурожаат этилаётган йилда расмийлаштирилган БЮДга божхона тўловлари суммаларини қайтариш ёки экспорт шартномалари бўйича олиб чиқилган товарларнинг халқаро товар биржаларида қиймати ўзгариши сабабли унинг қиймати ва божхона тўловлари суммалари ўзгариши билан боғлиқ бўлган ўзгартириш ва (ёки) қўшимча киритиш юзасидан БЮД рўйхатга олинган божхона пости бошлиғига мурожаат этиш ҳуқуқига эга бўлди.

➡️БЮДнинг фақат божхона органи томонидан тўлдириладиган графаларидаги ёзувларга ўзгартириш киритиш зарур бўлган тақдирда, ўзгартириш киритиш божхона органи ходими томонидан амалга оширилади ҳамда унинг имзоси ва шахсий рақамли муҳри (электрон БЮДда ЭРИ) билан тасдиқланади.

Божхона органи томонидан тўлдириладиган графаларидаги ёзувларга ўзгартириш киритилганлиги ҳақида декларант ёки декларацияловчи шахс ёзма шаклдаги хат ёки ахборот алмашиш тизими орқали хабардор қилинади.

➡️Низомда қайси ҳолларда БЮДга ўзгартириш ва (ёки) қўшимча киритиш, уни қайта расмийлаштириш, бекор қилиш ёки қайтариб олиш мумкинлиги ёки қайси ҳолларда БЮДга ўзгартириш ва (ёки) қўшимча киритиш тақиқланиши белгилаб берилган.

➡️Низом 4 бўлим, 8 боб ва 106 банддан иборат бўлиб, расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ойдан кейин, 2020 йил 10 майдан эътиборан кучга киради.

ДБҚнинг расмий ахборот каналига уланиш:
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEPOI2xXWGd46M0UPA