Расмий хабарлар I Официальные новости
28.3K subscribers
31.3K photos
6.88K videos
53 files
29.3K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
Божхоначилар йил давомида қанча гиёвандлик воситалари ва психотроп таблеткаларни тўхтатиб қолишди?

Андижонда 40 000 АҚШ долларини устамонлик билан яширган шахс тўхтатиб қолинди.

Тошкентда 428 млн. сўмлик товар-моддий бойликларнинг ноқонуний айланмаси фош этилди.

Булар ҳақида батафсил Давлат божхона қўмитаси Ахборот хизмати томонидан тайёрланган лавҳа орқали танишинг!

https://www.youtube.com/watch?v=oxA1Yhc7Wwo&feature=youtu.be

ДБҚнинг расмий ахборот каналига уланиш:
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEOI2xXWGd46M0UPA
#bojxonaPR

Бир неча дақиқалардан сўнг Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг катта мажлислар залида Давлат божхона қўмитаси томонидан ўтказилаётган навбатдаги матбуот анжумани бошланади.
Анжуман Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 20 ноябрдаги “Мамлакатда бизнес муҳитини янада яхшилаш  ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ПҚ-4525-сон қарори асосида жорий қилинган «Ягона дарча» божхона ахборот тизими ва ундан кутилаётган натижаларга бағишланди.
Тафсилотларни Давлат божхона қўмитасининг Facebook даги @uzdbq саҳифаси орқали жонли эфирда кузатиб боринг!
#bojxonaPR

Кун фотоси: Журналистлар учун «Ягона дарча» божхона ахборот тизимига бағишланган матбуот анжумани ташкил этилди. Тафсилотлар Давлат божхона қўмитасининг Facebook даги расмий саҳифаси орқали жонли тарзда намойиш қилинди.

ДБҚнинг расмий ахборот каналига уланиш:
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEPOI2xXWGd46M0UPA
#bojxonaPR
Давлат божхона қўмитаси Божхона институтига 2020/2021-ўқув йили учун абитуриентлар танлови давом этмоқда

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси қошидаги Божхона институтига кириш истагини билдирган абитуриентлардан аризалар қабул қилиш жорий йилнинг 1 январидан 1 апрелига қадар амалга оширилади.
Номзодларга қўйиладиган асосий талаблар👇🏻👇🏻👇🏻

👉 Тошкент шаҳрида доимий рўйхатда турувчи ҳамда ўрта, ўрта-махсус, касб-ҳунар таълими маълумотига эга бўлганлар ёки Тошкент шаҳрида жойлашган мактаб, академик лицей, касб-ҳунар коллежларни 2020 йилда битирувчи ўқувчилар бўлиши лозим;

👉 ҳарбий хизматни ўтамаганлар – 17 ёшдан 21 ёшгача бўлиши лозим(шу жумладан қабул йилида 17 ёшга тўладиганлар ҳам);

👉 ҳарбий офицерлар таркиби унвонларига эга бўлмаган ҳарбий хизматчилар ёки ҳарбий хизматни ўтаганлар – 18 ёшдан 25 ёшгача бўлиши лозим;

👉 номзодларнинг бўйи ўғил болалар учун – 165 см, қиз болалар учун – 160 см.дан паст бўлмаслиги лозим;

☝️ Институтга ўқишга кириш учун аризалар 1 январдан 1 апрелга қадар қабул қилинади.

Юқоридаги талабларга жавоб берувчи, тест натижаларига кўра қабул квотаси – 150 нафар курсантлар сафидан жой олишига ишонган билимли абитуриентлар паспорт, туғилганлик тўғрисида гувоҳнома ва маълумотни тасдиқловчи диплом, шаҳодатномаларининг асли билан Кадрлар бўлимига мурожаат қилишлари мумкин.

“Тошкент-АЭРО” ихтисослаштирилган божхона комплекси Кадрлар бўлими

📱Тел: (78)120-86-30, (78)120-86-35

Мўлжал: Тошкент халқаро аэропорти
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#bojxonaPR

26 январь – Давлат божхона хизмати органлари ходимлари куни!

Шу муносабат билан “Заковат” клубининг навбатдаги меҳмонлари – божхона ходимлари!

25 январь куни соат 23.00 да “Миллий” телеканалида томоша қилинг.
#bojxonaPR

26 январь - Давлат божхона хизматлари ходимлари кунига бағишлаб, Божхона институти тингловчиларидан байрамона қўшиқ!

Байрамингиз муборак, азиз ҳамкасблар!

https://www.youtube.com/watch?v=9SCAuJl6Q_0&feature=youtu.be
#bojxonaPR

Давлат божхона қўмитаси 2019 йилда чегара божхона постларида автотранспорт воситаларининг божхона расмийлаштирувига қанча вақт сарфланганини эълон қилди.

Давлат божхона қўмитаси чегара божхона постлари орқали 2019 йил давомида ҳаракатланган енгил ва юк автотранспорт воситаларининг божхона расмийлаштируви учун сарфланган умумий ўртача вақт тўғрисидаги маълумотларни Давлат очиқ маълумотлар порталида эълон қилди.

2019 йил давомида республикамизнинг чегара божхона постлари орқали жами 1 млн. 389 минг 907 та енгил ва юк автотранспорт воситалари ҳаракатланган бўлиб, уларнинг божхона расмийлаштируви учун ўртача 22 дақиқа 59 сония сарфланган;

Жумладан,
🚘 енгил автотранспорт воситалари 824 минг 103 тани ташкил қилиб, уларнинг божхона расмийлаштируви учун ўртача 18 дақиқа 36 сония сарфланган;

🚚 юк автотранспорт воситалари 514 минг 608 тани ташкил қилиб, уларнинг божхона расмийлаштируви учун ўртача 26 дақиқа 17 сония сарфланган.

Давлат очиқ маълумотлар порталида ушбу маълумотлар билан юк ва енгил автотранспорт воситалари бўйича божхона постлари кесимида танишиб чиқиш мумкин.

ДБҚнинг расмий ахборот каналига уланиш:
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEPOI2xXWGd46M0UPA
#bojxonaPR

Кўкатлар остига яширилган мўйналар;
Пойтахт аэропортида тилла камарли йўловчи тўхтатиб қолинди;
Чўғланма электр лампочкаларини олиб кириш таъқиқланганини биласизми?

Булар ҳақида батафсил Давлат божхона қўмитаси Ахборот хизмати томонидан тайёрланган божхона тезкор хабарлари орқали танишинг.

https://youtu.be/yeav-MnIae0

ДБҚнинг расмий ахборот каналига уланиш:
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEPOI2xXWGd46M0UPA
#bojxonaPR

Кун таҳлили: 2019 йилда Эстонияга дунёнинг турли давлатларидан 95,2 млн. АҚШ доллари қийматидаги пахтадан ишланган матолар импорт қилинган. Ўзбекистондан эса ушбу давлатга ўртача 100 минг АҚШ доллари қийматидаги пахтадан ишланган матолар экспорт қилинган.

Демак, бу борада имкониятлар катта. 2020 йил учун истиқболни белгилашда пахтадан ишланган матоларни экспорт қилувчилар Эстония бозорларидан шу турдаги товарларга харидор излашса ютқазишмайди.

ДБҚнинг расмий ахборот каналига уланиш:
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEPOI2xXWGd46M0UPA
#bojxonaPR

Кун таҳлили: Эстония ҳақида сўз кетар экан, Ўзбекистон экспортёрлари учун ушбу мамлакат ҳали тўла ўзлаштирилмаган янги бозор эканлигига гувоҳ бўлдик.

Аҳамият беринг, 2019 йилда Эстонияга турли давлатлардан (улар орасида Ўзбекистон мавжуд эмас) қуйидаги товарлар импорт қилинган:

-10.4 млн. 💲ёнғоқ;
-5.4 млн. 💲олма;
--4,5 млн. 💲бодринг;
-252 млн.💲 кийим-кечаклар;
-13 млн.💲 трикотаж матолар;
-405.7 млн. 💲қувур, арматура;
-108.6 млн. 💲алюмин буюмлар;
-25.1 млн. 💲мис ва мис буюмлар;
-71,1 млн.💲 металл симлар;
-181.8 млн. 💲 маиший техникалар;
-28,9 млн. 💲телевизор;
-43,1 млн. 💲кабеллар;
- 86.7 млн.💲 азотли ўғитлар;
-66.8 млн. 💲аралаш ўғитлар;
-10.3 млн. 💲тухум;
-28.9 млн. 💲тамаки маҳсулотлари;
-67.3 млн. 💲вино;
-54.1 млн. 💲консерваланган сабзавотлар;
-853.1 млн. 💲енгил автотранспорт воситалари;
-51,5 млн. 💲полиэтилен;
-85,7 млн. 💲пойабзаллар.

Агар Сиз шу турдаги товарлар экспорти билан шуғуллансангиз, ҳозирданоқ Эстония бозорларидан харидор излашга киришишингиз мумкин.

ДБҚнинг расмий ахборот каналига уланиш:
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEPOI2xXWGd46M0UPA
#bojxonaPR

Предотвращен незаконный вывоз наличной иностранной валюты в размере 20 тысяч долларов США

В международном аэропорту «Ташкент» сотрудниками таможенного поста специализированного таможенного комплекса (СТК) «Ташкент-АЭРО» выявлена и пресечена попытка незаконного вывоза наличной иностранной валюты.

Присоединяйтесь к официальному Телеграмм каналу ГТК РУз:
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEPOI2xXWGd46M0UPA
#bojxonaPR

Кун рақами: Республикамиз божхоначилари томонидан мамлакатимиз иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш ҳамда контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш йўналишида ўтказилган тадбирлар ва божхона кўриклари натижасида 16,4 мингдан ортиқ ҳуқуқбузарликлар аниқланган. Натижада,

➡️193,1 млрд сўмлик товарлар,
➡️81,1 кг гиёвандлик воситалари,
➡️37 та қурол,
➡️50 кг порох,
➡️9,9 минг дона тақиқланган диний мазмундаги материаллар,
➡️35,7 минг дона психотроп таблеткалар,
➡️3,8 млн дона пиротехника воситалари ашёвий далиллар тариқасида олиб қўйилди.

ДБҚнинг расмий ахборот каналига уланиш:
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEPOI2xXWGd46M0UPA
#bojxonaPR

Республикамизга қўшни давлатдан импорт қилинган салкам 148 тонна олмалар аслида бутунлай бошқа мамлакатда етиштирилгани аниқланди.

“Арк булоқ” ташқи иқтисодий фаолият божхона постида озонбузувчи моддалар ва таркибида улар бўлган маҳсулотларни мамлакатимизга олиб кириш ҳолати фош этилди.

“Уфа-Тошкент” йўловчи поезди вагонларидан бирининг ўриндиқлари остига 30 минг дона “Montalin” ҳамда 3 минг қутида “Samyun Wan” номли биологик актив қўшимчалар яшириб қўйилганлиги аниқланди.

Навоий вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар вакиллари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирлар давомида наркотик моддаларнинг ноқонуний айланмасига доир бир нечта ҳолатлар фош қилинди.

Шу ва бошқа хабарларнинг тўлиқ тафсилотлари билан Давлат божхона қўмитаси Ахборот хизмати томонидан тайёрланган лавҳа орқали танишинг.

https://youtu.be/Sf7F_Ub1LRo

ДБҚнинг расмий ахборот каналига уланиш:
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEPOI2xXWGd46M0UPA
#bojxonaPR

Ноқонуний равишда олиб чиқишда божхоначилар томонидан тўхтатиб қолинган маймунларнинг ҳозирги аҳволи қандай?

Тошкентда поезд йўловчиси салкам 10 кг. кумуш тақинчоқларни олиб киришга урингани фош бўлди.

Почта жўнатмалари орқали юборилган салкам 312 млн. сўмлик кийим-кечаклар нега бир-бирига жуда ўхшаш?

Булар ҳақида батафсил Давлат божхона қўмитаси Ахборот хизмати томонидан тайёрланган лавҳа орқали танишинг!

https://www.youtube.com/watch?v=_6WF60Vqzkk&t=17s
#bojxonaPR

Кун фотоси: Божхоначилар қалбаки 60 минг АҚШ долларини фош этишди.

ДБҚнинг расмий ахборот каналига уланиш:
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEPOI2xXWGd...
#bojxonaPR

Сўнгги бир йил давомида божхона расмийлаштирилган божхона юк декларацияларининг
- 22.7 фоизи ёки 174 305 таси “яшил” йўлак тартибида;
- 39 фоизи ёки 300 367 таси “сариқ” йўлак тартибида;
- 38,3 фоизи ёки 294 167 таси “қизил” йўлак тартибида расмийлаштирилган.
Импортга расмийлаштирилган товарларнинг вазни бўйича 66 фоизи, товар партияларининг 49 фоизи божхона кўригисиз амалга оширилди.
Экспортга расмийлаштирилган товарларнинг вазни бўйича 95 фоизи, товар партияларининг 85 фоизи божхона кўригисиз амалга оширилган.

ДБҚнинг расмий ахборот каналига уланиш:
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEPOI2xXWGd46M0UPA
#bojxonaPR

➡️Божхоначилар пойтахт аэропортида 60 минг қалбаки АҚШ доллари олиб кирилишига чек қўйишди.

➡️“Чуқурсой техник идора” темир йўл чегара божхона постида юклар орасидаги салкам 20 тонна бурама михлар ҳужжатлардан кўрсатилмагани аниқланди.

➡️Фарғонада божхона тўловларидан бўйин товлаш мақсадида 22 тонна 559 кг. олма ҳужжатларда кўрсатилмаган экан.

Шу ва бошқа хабарларнинг тўлиқ тафсилоти билан Давлат божхона қўмитаси Ахборот хизмати томонидан тайёрланган тезкор лавҳалар орқали танишинг.

https://youtu.be/ZpnDiKTy1n8

ДБҚнинг расмий ахборот каналига уланиш:
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEPOI2xXWGd46M0UPA
#bojxonaPR

➡️Божхоначилар «Маз»га айланган «Фотон» операциясини фош этишди.

➡️Божхоначилар ноқонуний йўллар билан олиб кирилган 1 млрд. 400 млн. сўмлик тамаки маҳсулотларини фош қилишди. Улар кичик-кичик туркумларда давлат рақами алмаштириб қўйилган “Нексия”да ташилган.

➡️Бектемир туманида умумий қиймати 2 млрд. 115 млн. сўмлик дори-дармонларнинг яширин айланмаси фош этилди.

Тўлиқ тафсилотлар билан Давлат божхона қўмитасининг Ахборот хизмати томонидан тайёрланган тезкор хабарлар орқали танишинг.

https://www.youtube.com/watch?v=OyWG6mj2Yx4&feature=youtu.be

ДБҚнинг расмий ахборот каналига уланиш:
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEPOI2xXWGd46M0UPA
#bojxonaPR

Коронавирус инфекциясига қарши курашиш бўйича олиб борилаётган чоралар ташқи савдо юклари, хусусан юк автомобиллари, авиа, темир йўл, дарё транспортларида ҳаракатига таъсир кўрсатмайди.
Давлат божхона қўмитаси Ахборот хизмати ун, ёғ, шакар, консерва маҳсулотлари, болалар бўтқаси каби бирламчи озиқ-овқат маҳсулотлари сақланаётган божхона омборларида бўлди.
Тафсилотлар билан махсус лавҳа орқали танишинг.

https://youtu.be/K9RnXtuGBks

ДБҚнинг расмий ахборот каналига уланиш:
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEPOI2xXWGd46M0UPA