Расмий хабарлар I Официальные новости
28.8K subscribers
31.1K photos
6.72K videos
53 files
29K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
Долзарб

Сардоба фожеасидан сўнг нечта ҳужжат тикланди?

Давлат хизматлари агентлиги матбуот хизматининг хабарига кўра, агентлик ва унинг жойлардаги Давлат хизматлари марказлари томонидан Сардоба воқеаси туфайли фуқароларнинг йўқолган ҳужжатларини тиклаб бериш учун аҳоли билан бевосита суҳбатлар ўтказилмоқда.

📂 Бугунга қадар жами 2197 та ҳужжатлар:

📑 1651 та туғилганлик;

📄 494 та никоҳ;

📃 3 та ажрим;

📰 49 та ўлим ҳақида гувоҳномалар тикланди.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Давлатимиз раҳбари Фарғонада ўтаётган йиғилишда халқ билан очиқча гаплашиб, муаммоларни биргаликда ҳал этиш, одамларнинг оғирини енгил қилиш мақсадида келганини таъкидлади. Сўх туманида бўлган воқеаларга ҳам тўхталиб, муносабат билдирди.
- Сўхдаги воқеалар қирғиз халқи билан дўстлигимизга, борди-келдимизга, режаларимизга таъсир қилмаслиги керак. Вазмин, сабр-тоқатли, меҳр-оқибатли бўлишимиз зарур. Қўшничилик - минг йилчилик, - деди Шавкат Мирзиёев.

Глава государства на проходящем в Фергане совещании отметил, что приехал в регион, чтобы открыто поговорить с народом, вместе решить проблемы и облегчить заботы людей. Он затронул события в Сохском районе.
- События в Сохе не должны повлиять на нашу дружбу с кыргызским народом, наши взаимные поездки и общие планы. Нам нужно быть спокойными, терпеливыми, сострадательными. Соседство - на тысячи лет, - сказал Шавкат Мирзиёев.

#Mirziyoyev #safar #Fargona #yigilish

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
⚡️⚡️ Президент йиғилишда мақтов ва ура-урачилик ҳақида гапирди

— Мен қисқа, сизлар кўпроқ гапирсаларингиз тўғри бўлади. Мақтов керак эмас. Президентга энг катта мақтов бўлиб бўлган - бу халқ ишончи. Ҳали энди биринчи қадамларни қўйяпмиз. Келиб, қарсак эшитиб кетиш менгаям осон. Лекин бундан натижа бўлмайди.

Туманларга ўзим боришимнинг сабаби - одамларнинг яшаш шароитларини юрагимдан ўтказиб, аниқ чоралар кўриш, ислоҳотлар узоқ-узоқ жойларда ҳам натижа беряптими, қуйи тизимдаги раҳбарлар садоқат билан, жон куйдириб ишлаяптими, деган саволларга жавоб топиш. Ҳар куни бундай учрашув бўлмайди. Аччиқ-аччиқ масалаларни қатъий қўйинглар, - деди Президент.

Каналга уланиш: 👇 @Rasmiy_xabarlar_Official
Президент фарғоналик фаоллар билан учрашувда Сўх воқеалари ҳақида гапирди

Кейинги йилларда қўшни давлатлар билан чегарадош жойлардаги кўп муаммоларни ҳал қилишга эришдик. Сўхдаги воқеалар қирғиз халқи билан дўстлигимизга, борди-келдимизга, режаларимизга таъсир қилмаслиги керак. Вазмин, сабр-тоқатли, меҳр-оқибатли бўлишимиз зарур. Қўшничилик - минг йилчилик. Халқларимиз елкадош бўлиб, бир-бирини ҳурмат қилиб яшаши керак, - деди Шавкат Мирзиёев.

Бош вазир раҳбарлигида Ҳукумат комиссияси томонидан муаммолар ўрганилиб, кенг қамровли таклифлар тайёрланган. 2020-2022 йилларда Сўх туманини комплекс ривожлантиришга 500 миллиард сўм маблағ йўналтириш белгиланган. 11 минг янги иш жойи ташкил этиш режалаштирилган.

📊 98 та лойиҳа амалга оширилиб, саноат, қишлоқ хўжалиги ва хизмат кўрсатиш соҳалари ривожлантирилади.

Жисмоний шахслар ер ва мол-мулк солиғидан озод этилиб, якка тартибдаги тадбиркорлар учун даромад солиғи ставкаси 2 баробар камайтирилади.

💧1 минг гектар экин ерларида сув таъминоти яхшиланади.

Каналга уланиш: 👇 @Rasmiy_xabarlar_Official
Фарғонада ўтган фаоллар йиғилишида вилоятдаги 43 мингдан зиёд оилани йил якунига қадар камбағалликдан чиқариш мақсад қилингани қайд этилди.
Ирригация тизимидаги йўқотишларни камайтириш ва замонавий технологияларни жорий этишга 50 миллион доллар ажратилиши таъкидланди.
Президент Шавкат Мирзиёев уй-жойлар қуриш, ичимлик суви таъминоти ва оқова тармоқларини яхшилаш бўйича ҳам вазифалар белгилаб берди.
Бош вазир ўринбосарлари, вазирлар ва ҳокимлар ҳисоботи эшитилди.

На прошедшем в Фергане совещании с активом поставлена задача вывести к концу года из бедности более 43 тысяч семей в области.
На сокращение потерь и внедрение современных технологий в ирригационной системе будет выделено 50 миллионов долларов.
Президент Шавкат Мирзиёев определил также задачи в сфере жилищного строительства, по улучшению питьевого водоснабжения и канализационных сетей.
Заслушаны отчеты вице-премьеров, министров и хокимов.

#Mirziyoyev #safar #Fargona #yigilish

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Президент иштирокида Фарғонада ўтган йиғилишда таъкидланган энг муҳим жиҳатлар

💵 Кичик бизнес, оилавий тадбиркорлик ва ўзини ўзи банд қилиш орқали қарийб 14 минг оиланинг оёққа туришига кўмаклашилади. Бундай лойиҳаларни молиялаштириш учун кредит ресурслари ҳажмини 25 фоизга ошириш, оилавий тадбиркорлик дастурлари доирасида 400 миллиард сўм кредит ажратиш бўйича кўрсатма берилди.

👨‍👩‍👦‍👦 Инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ва эркин иқтисодий зоналар орқали 6 мингдан, қишлоқ хўжалиги соҳасида 17 мингдан ортиқ оилани камбағалликдан чиқариш чоралари кўрилади.

🌾🌱 Ғалладан қисқарган 4 минг гектар, оборотдан чиққан 3,5 минг гектар ерда боғ ва токзорлар ташкил этилади. Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси ҳузурида Доривор ўсимликлар илмий маркази ташкил этилиб, 10 минг гектарда шу турдаги ўсимликлар етиштириш йўлга қўйилади.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Муҳим

⚡️ Фарғона вилоятининг Тошлоқ тумани ҳокими алмашади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев иштирокида Фарғона шаҳрида вилоят ва туман ҳокимлари, соҳа ва тармоқлар раҳбарлари, жамоатчилик вакиллари билан йиғилиш бўлиб ўтгани ҳақида хабар бергандик.

Йиғилишда фаолиятида сусткашликка йўл қўйган Тошлоқ тумани ҳокими ва солиқ бошқармаси бошлиғини вазифасидан озод этиш бўйича кўрсатма берилди.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Туризм 

"Ибн Баттута изидан" номли лойиҳа доирасида Ўзбекистон тўғрисида материал чиқарилди

📷 Ал-Сафар жамоаси Бербер саёҳатчисининг саёҳати бугунги кунда қандай бўлиши мумкин бўлганлигини фотосуратчи Yan Bighetti de Flogny’нинг кўзлари билан етказади, деб хабар бермоқда Туризмни ривожлантириш қўмитаси ахборот хизмати.

🇺🇿 38 та давлат бўйлаб уч йиллик экспедициясининг сўнгги бекатларидан бири – машҳур Буюк Ипак йўлининг муҳим ўтиш жойларидан бири бўлган Ўзбекистон бўлди. Суратга олиш ишлари Ўзбекистон Миллий кино комиссияси ва Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси кўмагида ташкил этилди. "Ибн Баттута изидан" UNESCO, Misk Art Institute ва National Geographic билан ҳамкорликда яратилган бадиий изланиш лойиҳаси бўлиб, у XIV асрнинг афсонавий сайёҳи Ибн Баттутанинг саёҳатини қайта жонлантиришни мақсад қилган.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Кун мавзуси

📈 2020 йил 6 июнь соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 4064 (+42) нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда ССВ ахборот хизмати хабар берди.

🦠 Янги касалланиш ҳолатларининг 24 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида, 4 нафари Сирдарё вилоятида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинганлар орасида, 2 нафар Тошкент вилоятида хориждан чегара пост орқали келган халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиларида, 6 нафари Наманган вилояти, 3 нафари Тошкент шаҳрида ва яна 3 нафари эса Хоразм вилоятида аҳоли орасида қайд этилган.

🕺🏾 Соғайганлар 3247 нафар.

💉 Даволанаётганлар 801 нафар

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Давлатимиз раҳбари Фарғона шаҳридаги Ўзбекистон-Корея халқаро университетида бўлди.
Шавкат Мирзиёев университет ректори ва кореялик ўқитувчилар билан суҳбатлашди. Ўқув дастури ва мазмуни, ёшларнинг фанларни ўзлаштириши билан қизиқди.
Мутасаддиларга Жанубий Корея университетларидаги ўқув дастурлари ва соатларини ўрганиб, мамлакатимиз олий таълим тизимини қайта кўриб чиқиш, талабаларни амалиётга максимал йўналтириш бўйича кўрсатмалар берилди.

Глава государства посетил Узбекско-Корейский международный университет в Фергане.
Шавкат Мирзиёев побеседовал с ректором университета и корейскими преподавателями, поинтересовался учебной программой и содержанием обучения, успеваемостью студентов.
Должностным лицам даны указания пересмотреть систему высшего образования нашей страны, изучив учебные программы южнокорейских университетов, максимально ориентировать студентов на практическую работу.

#Mirziyoyev #safar #Fargona #universitet

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Жанубий Корея университетлари тажрибаси ўрганилади

Давлатимиз раҳбари Фарғона шаҳридаги Ўзбекистон-Корея халқаро университетида бўлгани хабар берилган эди. Мазкур таълим муассасаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 августдаги қарорига мувофиқ ташкил этилган. Бу ерда ўқитиш тўлов-контракт асосида илғор ўқув режалари ва дастурлари бўйича ўзбек, корейс ва инглиз тилларида олиб борилади.

🏢 Университет 4000 талабани қабул қилиш имкониятига эга. Тугаётган ўқув йилида биринчи курсда 720 нафар йигит-қиз таълим олди. Корея Республикасидан 11 нафар тажрибали педагог жалб қилинган бўлиб, келгусида 43 нафарга етади.

💵 Жорий йилда мазкур халқаро таълим даргоҳи учун янги бино қурилди. Бунинг учун 10 миллион доллардан зиёд хорижий инвестиция жалб этилган.

⚠️ Мутасаддиларга Жанубий Корея университетларидаги ўқув дастурлари ва соатларини ўрганиб, мамлакатимиз олий таълим тизимини қайта кўриб чиқиш, талабаларни амалиётга максимал йўналтириш бўйича кўрсатмалар берилди.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Ўн еттинчи ўлим: коронавирусга чалинган 70 ёшли тошкентлик бемор вафот этди

Бу
ҳақда ССВ ахборот хизмати хабар берди.

Шу йилнинг 27 май куни пойтахтлик Ш. автоҳалокатга учраб, тез тиббий ёрдам машинасида бош мия ёпиқ жароҳати дастлабки ташхиси билан Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига олиб келинади.

Ўша пайтда унда тана ҳароратини юқорилиги ва коронавирус аломатлари кўринганлиги сабабли таҳлил олинади. Ўтказилган текширув натижасида 70 ёшли (эркак) беморда “Covid-19” инфекцияси тасдиқланади.

Шундан сўнг унга ихтисослашган тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасига ётқизилган.

У аввалдан бош мия ўсмаси, юрак ишемик ва гипертония касаллиги, гепатит, пневмония, сурункали юрак, буйрак ва жигар етишмовчилиги ташхиси билан даволаниб келган.

Сўнгги кунларда беморда нафас етишмовчилигини кучайиши натижасида аҳволи кескин ёмонлашган ва сунъий нафас олиш аппаратига олинган. Кўрсатилган муолажаларга қарамасдан бемор мия шиши, ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этган.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Президент Шавкат Мирзиёев Фарғона вилоятига амалий сафарини якунлаб, Тошкентга қайтиб келди.

Президент Шавкат Мирзиёев завершил рабочую поездку в Ферганскую область и вернулся в Ташкент.

#Mirziyoyev #safar #Fargona

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Светлана Ортиқова сайёр қабул ўтказди

Ҳудудларда аҳолини давлат идораларига бўлган ишончини янада мустаҳкамлаш, карантин қоидаларига қатъий риоя қилган ҳолда тўғридан-тўғри мулоқот ўтказиш, уларни қийнаб келаётган муаммоларни аниқлаш ва жойида ҳал этиш мақсадида Бош прокурор ўринбосари С.Ортиқова 4-6 июнь кунлари Жиззах вилоятининг шаҳар ва туманларида сайёр қабул ўтказди, дейилади Бош прокуратуранинг телеграмдаги расмий каналида.

🤝 Сайёр қабулда жами 85 нафар фуқароларнинг мурожаатлар қабул қилиниб, шундан 7 нафар фуқароларнинг мурожаатлари жойида қаноатлантирилди, қолган мурожаатлар бўйича ўрганиб, ҳал этиш учун мутасадди ташкилотлар раҳбарларига топшириқлар берилди ва назоратга олинди.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official