Расмий хабарлар I Официальные новости
28.8K subscribers
31.1K photos
6.73K videos
53 files
29K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
❗️ РЕСПУБЛИКА МАХСУС КОМИССИЯСИ АХБОРОТИ

⚡️ Жорий йилнинг 8 июнидан — «сариқ» 🟨 ва «яшил» 🟩 ҳудудларда жамоат транспортида шаҳар (туман) ва шаҳар атрофи йўналишлари бўйича автобус ҳаракатларига рухсат берилди.

🚫 Дамас, микроавтобус ва метрополитен фаолияти бундан мустасно.

•┈┈┈┈••••┈┈┈┈•

Жамоат транспорти фаолиятини қайта тиклашда қуйидаги талабларга қатъий риоя қилиш талаб этилади:

🚿 автокорхона томонидан транспорт воситасини ҳар бир қатнов олдидан ва охирги бекатда, шунингдек, автошоҳбекатларда тўлиқ дезинфекция қилиш;

👮🏻‍♂️ ҳайдовчиларни тиббий ниқоб ва қўлқоплар билан таъминлаш ҳамда уларнинг мунтазам равишда ўз вақтида алмаштириб бориш чораларини кўриш;

😷 автобус салонига фақатгина тиббий ниқобдаги йўловчиларни киритиш.

•┈┈┈┈••••┈┈┈┈•

Транспорт вазирлигининг ҳудудий ва таркибий тузилмалари масъул ходимлари томонидан тегишли ташкилотлар билан биргаликда ушбу талабларга риоя этилиши назоратга олинади.

Шу ўринда мамлакатимизда ҳали карантин чекловлари бекор қилинмаганлигини инобатга олган ҳолда жамоат транспортида ҳаракатланиш вақтида йўловчилардан карантин талабларига қатъий амал қилиш ва ижтимоий масофани сақлашга эътибор қаратиш сўраб қолинади. Ўз навбатида жамоат транспортида карантин талабларини бузиш тегишли маъмурий жавобгарликка сабаб бўлади.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
⚡️ Янги ўқув йилида ҳам онлайн таълим давом этадими?

✍🏻 Халқ таълими тизимида онлайн таълим бериш фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси эълон қилинди. Унга кўра, 2020/2021 йилги ўқув мавсумида онлайн дарсларни давом эттириш ва такомиллаштириш кўзда тутилган.

🏫 Лойиҳада айтилишича, онлайн мактабни давом эттириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ва Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси томонидан берилган. Вазирлар маҳкамаси томонидан ушбу таклифга розилик берилган. Янги ўқув йили учун видеодарсларни тасвирга олиш ишлари жорий йилнинг августидан бошланади.

💵 «online-maktab» лойиҳасини амалга ошириш билан боғлиқ харажатлар Халқ таълими соҳасидаги ислоҳотларга кўмаклашиш жамғармасининг тизимни рақамлаштиришга йўналтирилиши режалаштирилган маблағлар ҳисобидан қопланади.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
   Акс-садо

Вазир мурожаатига Бош прокуратура жавоб берди

❗️ Бош прокуратура матбуот хизмати Сайхунобод тумани тиббиёт ходимларини калтакланиши билан боғлиқ воқеаларнинг тафсилотларини келтиради.

👮🏼Мазкур ҳолат юзасидан Сайхунобод тумани ИИБ ҳузуридаги ТГ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилиб, натижасига кўра, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 277-моддаси («Безорилик») 2-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилган. Жиноят иши бўйича асосий гумондор процессуал тартибда ушланган. Ҳозирда жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

👉🏻 Энг қизиғи, баёнотда мазкур воқеликка оид айрим ижтимоий тармоқларда Соғлиқни сақлаш вазири шифокорларга қилинаётган тажовузлар бўйича Бош прокуратурага аввал ҳам мурожаат қилингани, бироқ муаммо ҳал этилмагани мазмуни акс этган хабарларга ҳам тўхталиб ўтилган.

📶 Таъкидланишича, бундай маълумотлар ҳеч қандай асосга эга эмас. Нафақат шифокорларга, балки ҳар бир фуқарога қилинган тажовуз, уларнинг соғлиғи ёки мулкига қаратилган ҳар қандай ноқонуний хатти-ҳаракатлар қонун доирасида ҳал қилиб келинмоқда. Шундай экан, бу борада қонун устуворлиги ва жазо муқаррарлиги таъминланишида шубҳага ўрин йўқ, дейилади хабарда.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
📰 «Газеталар шарҳи» каналида мамлакатимиз босма нашрларида чоп этилаётган янгиликларни кузатиб боринг.

🗞 Каналга уланиш
👉 @gazetalar_sharhi
Президент: «Мамлакатимизнинг ҳар бир қарич ери, ҳар бир бойлиги аҳоли жон бошига даромадни кўпайтиришга хизмат қилиши керак»

Бугун Шавкат Мирзиёев Фарғона туманида ишга туширилган «Экокерама» корхонасига ташрифи давомида юртимиз фойдали қазилмаларга бойлиги, лекин улар асосида тайёрланадиган материаллар катта миқдорда четдан келтирилаётганига эътибор қаратди:

❗️«Шунча имконият бўла туриб, биз кимни боқяпмиз? Халқимизни боқсак бўлмайдими? — дея ҳақли савол қўйди Президент. — Мамлакатимизнинг ҳар бир қарич ери, ҳар бир бойлиги аҳоли жон бошига даромадни кўпайтиришга хизмат қилиши керак».

☑️ «Экокерама» МЧЖ йилига 500 минг дона сантехника маҳсулотлари ишлаб чиқариб, импортнинг аксарият қисми ўрнини тўлдиради.

📉 100 фоиз маҳаллий хомашёдан фойдаланилиши ва энергия тежовчи технологиялар қўлланилиши сабабли «Экокерама» маҳсулотлари хорижий муқобилларига нисбатан арзон бўлади.

💼 Корхонанинг лойиҳа қиймати 15 миллион доллар. Ҳозирда 500 киши иш билан таъминланган.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
🔺2020 йил 5 июнь соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 4007 (+20) нафарни ташкил этмоқда. ССВ матбуот хизмати хабар берди.

📈 Янги касалланиш ҳолатларининг 6 нафари Самарқанд вилоятида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлган ва карантинга олинган фуқаролар орасида, 5 нафари Бухоро вилоятида (4 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлган ва карантинга олинган, 1 нафари аҳоли орасида) 5 нафари Тошкент вилоятида (3 нафари халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиси, 2 нафари аҳоли орасида), 4 нафари Қашқадарё вилоятида (Тошкент шаҳридаги “Ўрикзор” бозорида юк ташувчи бўлиб ишлаган ходим ва у билан яқин мулоқотда бўлган 3 нафар оила аъзоси) аҳоли орасида аниқланди.

🕺 Айни пайтда юртимизда 3247 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (81 фоизи) соғайди.

💉 Ҳозирда мамлакатимизда даволанаётган 744 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

@Rasmiy_xabarlar_Official
Президент Шавкат Мирзиёев Марғилондаги Ҳунармандлар марказини бориб кўрди.
Давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилган марказда 600 нафар уста фаолият бошлаб, 200 дан ортиқ турдаги атлас ва адрас тўқиш, гиламчилик, маиший хизмат, тикувчилик, ҳунармандчилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. 2 мингга яқин хотин-қиз, ёшлар ишга жалб этилди.
Шу ерда вилоятда ипакчилик соҳасида амалга оширилаётган инвестиция лойиҳалари ҳақида маълумот берилди.

Президент Шавкат Мирзиёев посетил Центр ремесленников в городе Маргилане.
В центре, созданном на основе государственно-частного партнерства, 600 народных мастеров наладили изготовление 200 видов атласа и адраса, ковров, швейных и других изделий. Трудоустроены 2 тысячи женщин и молодых людей.
Здесь же представлена информация об инвестиционных проектах в шелковой промышленности региона.

#Mirziyoyev #safar #Fargona #hunarmandchilik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
📈 2020 йил 6 июнь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 4022 (+15) нафарни ташкил этмоқда.

Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати маълум қилди.

🦠 Янги касалланиш ҳолатларининг 4 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида, 3 нафари Тошкент вилоятида Россиядан чегара пост орқали юртимизга кириб келган халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиларида, 5 нафари Навоий вилоятида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб карантинга олинган фуқароларда, 3 нафари эса Тошкент шаҳрида аҳоли орасида аниқланган.

🕺🏾 Соғайганлар 3247 нафар.

💉 Даволанаётганлар 759 нафар.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Фармон

Яна бир давлат органининг назорат функцияси кенгайтирилмоқда

✍🏻 “Божхона маъмуриятчилигини ислоҳ этиш ва Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида” Президент Фармони (ПФ-6005-сон, 05.06.2020 й.) қабул қилинди, деб хабар бермоқда Давлат божхона қўмитасининг расмий ахборот канали.

🖥 Фармонга кўра, 2020 йил 1 августдан темир йўл транспорти ташкилотлари ўзларининг ахборот тизимларини божхона органларининг ахборот тизимларига интеграциялаш орқали божхона назорати остидаги вагон ва контейнерларнинг мамлакат ичидаги ҳаракатлари ҳақидаги маълумотларни божхона органларига реал вақт режимида беғараз тарзда тақдим этадилар.

Шунингдек, Давлат божхона қўмитасининг хавфларни бошқариш тизими автомобиль чегара божхона постларида жорий этилади;

🚖 транспорт воситаларини вақтинчалик олиб киришда ташувчига реал вақт режимида электрон шаклда қайта олиб чиқиш муддати тугашидан олдин вақтинчалик олиб кириш муддатини узайтириш ва тегишли йиғимни тўлашни амалга ошириш имконияти тақдим этилади.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Муҳим

💵 Транспорт воситангиз учун янги тўлов тўлайсиз!

✍🏻 “Ғилдиракли транспорт воситалари, ўзиюрар машиналар ва уларнинг тиркамалари учун утилизация йиғимини жорий этиш тўғрисида” Ҳукумат қарори (347-сон, 02.06.2020 й.) қабул қилинди. Бу ҳақда ҳуқуқий ахборот канали маълум қилди. Унга кўра, айрим транспорт воситаларига утилизация йиғими жорий қилинади.

📝 Қарор билан 2020 йил 1 августдан утилизация йиғими ставкалари ва утилизация йиғими тўланадиган ғилдиракли транспорт воситалари, ўзиюрар машиналар ва уларнинг тиркамалари турлари ва тоифаларининг рўйхати тасдиқланди.

🚘 Транспорт воситаларини “эркин муомалага чиқариш” (импорт) божхона режимида расмийлаштирадиган жисмоний ва юридик шахслар ёки Ўзбекистон ҳудудида сотиладиган ғилдиракли транспорт воситалари, ўзиюрар машиналар ва уларнинг тиркамаларини ишлаб чиқарадиган (йиғадиган, тайёрлайдиган) жисмоний ва юридик шахслар утилизация йиғими тўловчилари ҳисобланади.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Қабул 2020

Бу йил Халқаро ислом академиясига қабул янги тартибда ўтади

🖊 “Ўзбекистон халқаро ислом академиясига ўқишга қабул қилиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” Вазирлар Маҳкамаси қарори (ПҚ-358-сон, 5.06.2020 й) қабул қилинди. Бу ҳақда Дин ишлари бўйича қўмита матбуот хизмати хабар бермоқда.

📃 Қарор билан 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб Ўзбекистон халқаро ислом академияси бакалавриатига ўқишга киришга ҳужжат топширган абитуриентлар учун дастлабки имтихондан ўтиш тартиби жорий этилади.

💻 Дастлабки имтихонни ўтказиш жадвали Академия қабул комиссияси раиси томонидан тасдиқланади ва уни ўтказиш бошланишидан камида 10 кун аввал Академиянинг интернет жаҳон ахборот тармоғидаги расмий веб-сайтида жойлаштирилади.

🧤😷 Дастлабки имтихон Академия негизида зарур техник, тиббий ва бошқа шароитларни яратган ҳолда ўтказилади. Бино ва аудиториялар хавфсизлик талаблари, жумладан, санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига тўлиқ жавоб бериши шарт.

Дастлабки имтихон натижалари асосида абитуриентларни кириш имтихонларининг кейинги босқичларига (касбий (ижодий) имтихон ва тест синовлари) ўтказиш ёки ўтказишни рад этиш тўғрисида тегишли қарор қабул қилинади.

Батафсил:👈

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official